ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅 👈

Savdo-sanoat palatasi

Savdo-sanoat palatasi

前往频道在 Telegram

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06

显示更多

📈 Telegram 频道 Savdo-sanoat palatasi 的分析概览

频道 Savdo-sanoat palatasi (@uzchamber) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 34 645 名订阅者,在 商业 类别中位列第 1 671,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 2 262 位。

📊 受众指标与增长动态

自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 34 645 名订阅者。

根据 14 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 8 633,过去 24 小时变化为 -30,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 7.22%。内容发布后 24 小时内通常能获得 5.64% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 2 503 次浏览,首日通常累积 1 958 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 6。

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06”

凭借高频更新(最新数据采集于 15 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 商业 类别中的关键影响点。

34 645
订阅者
-3024 小时
-3157 天
+8 63330 天
帖子存档
Президентимиз амалий ташриф билан Бокуга келди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Шинжонга бизнес миссияси ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди 🇺🇿🇨🇳 Савдо-са
+6
Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Шинжонга бизнес миссияси ва чорвачилик соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди 🇺🇿🇨🇳 Савдо-саноат палатасида Хитой халқаро савдони ривожлантириш кенгаши (CCPIT) Шинжон бўлими делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Палата раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов, раис маслаҳатчиси Жамил Максуди ҳамда CCPIT Шинжон бўлими раиси ўринбосари Лю Тянь иштирок этди. Учрашув бошида Лю Тянь Палатага кўп йиллик ҳамкорлик ва кўмак учун миннатдорлик билдирди. Таъкидлаш жойизки, Палата кўмагида CCPIT Шинжон бўлими сўнгги йилларда Ўзбекистонда 15 та савдо-иқтисодий тадбир ўтказган. Учрашувнинг бош мавзуси ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Шинжонга режалаштирилаётган ташрифи бўлди. Бизнес миссияда 15 та тармоқдан 150 га яқин тадбиркор иштирок этиши кутилмоқда. Устувор йўналишлар сифатида чорвачилик, қорамолчилик, паррандачилик ва гўштни қайта ишлаш белгиланди. Томонлар тадбиркорларни Хитой қорамолчилик технологиялари билан яқиндан таништириш, фермалар ва гўшт корхоналарига ташрифлар сонини ошириш муҳимлигини қайд этди. Учрашув якунида меҳмонлар Палата раҳбариятини 30 октябрь куни Шинжонда бўлиб ўтадиган қўшни давлатлар савдо-саноат палаталари форумида иштирок этишга таклиф қилди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Боку шаҳрига жўнаб кетди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

AI Station, Agrobank ва AgroVentures ҳамкорликда корпоратив акселератор дастурига аризалар қабул қилишни бошлади! 🚀 Стартапл
AI Station, Agrobank ва AgroVentures ҳамкорликда корпоратив акселератор дастурига аризалар қабул қилишни бошлади!
🚀 Стартаплар учун 12 ҳафталик акселерация дастури ўтказилади.
Agro, финтех, сунъий интеллект (AI) ёки банклар ва фермерлар учун фойдали ечим устида ишлаяпсизми? Ўз лойиҳангизни Agrobank билан реал пилот лойиҳа доирасида синаб кўринг! 🔵 Agrobank, унинг корхоналари ва портфель компанияларида пилот лойиҳаларни амалга ошириш; 🔵 Ҳар бир жамоа учун шахсий ментор, халқаро ва минтақавий экспертлар иштирокида ҳафталик сессиялар; 🔵 AgroVentures фонди ва ҳамкор инвесторлар олдида Demo Day тақдимотида иштирок этиш; 🔵 Дастурни муваффақиятли якунлаган стартаплар учун 500 минг АҚШ долларигача инвестиция жалб қилиш имконияти; 🔵 Иштирок бепул, стартап улуши олинмайди. 📌 Дастурга 20 тагача стартап танлаб олинади. 👉 Ариза топшириш ⏰ Ариза топширишнинг сўнгги муддати: 9 ноябрь. 📩 Мурожаат учун: Шаҳриёр Хамдамжонов, лойиҳа менежери. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Сичуан провинцияси CCPIT делегацияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди 🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида
+5
Сичуан провинцияси CCPIT делегацияси билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди 🇺🇿🇨🇳Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Хитой Халқаро савдони ривожлантириш қўмитасининг (CCPIT) Сичуан провинцияси бўлими делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Палата раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов, раис маслаҳатчиси Жамил Максуди, CCPIT Халқаро алоқалар департаменти директори Ли Суэцзе, Наньчун шаҳри CCPIT бўлими ва Тижорат бюроси вакиллари иштирок этди. Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги бизнес алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистон ва Сичуан провинцияси ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, пахта ва бошқа йўналишларда савдо алоқаларини ривожлантириш, шунингдек, инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқди. Ўзбекистон томони мамлакатда Хитой капитали иштирокидаги 6 200 дан ортиқ корхона фаолият юритаётгани, шунингдек, Хитой билан транспорт қатновлари ва таълим соҳасидаги алоқалар изчил ривожланаётганини таъкидлади. «Янги Тошкент» лойиҳаси ҳам хитойлик инвесторлар учун истиқболли йўналишлардан бири сифатида қайд этилди. 👍Учрашув якунида тадбиркорлар ўртасида рақамли B2B платформасини яратиш, келгуси йилда ўзбекистонлик ишбилармонларнинг Сичуан провинциясига бизнес ташрифини ташкил этиш, Чэнду ва Наньчун шаҳарларидаги халқаро кўргазмаларда иштирок этиш бўйича келишувларга эришилди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Янги Тошкентда янги ресторанлар, халқаро брендлар ва йирик бизнес лойиҳалари пайдо бўлиши кутилмоқда Хўш, куни кеча Президент билан ўтган селектор йиғилишида тадбиркорлар бу борада қандай таклифлар билдирди ва қандай режалар билан қайтди❓ 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Даромадни бир неча баробар ошириш мумкинми? Бу ҳақда Ozon экспертларининг ўзидан билиб олинг! 🌟 Ўзбекистондаги Ozon сотувчил
Даромадни бир неча баробар ошириш мумкинми? Бу ҳақда Ozon экспертларининг ўзидан билиб олинг! 🌟 Ўзбекистондаги Ozon сотувчиларининг бизнеси жадал ривожланмоқда: 2025 йилда савдо ҳажми 4 баробарга, буюртмалар сони эса 5 баробарга ошди. Бу ҳали ҳаммаси эмас — жорий йилда ҳам ўсишни давом эттириш ва янги марраларни забт этиш мақсад қилинган. 🫥 Даромадни қандай ошириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳақида Тошкентда бўлиб ўтадиган Ozon’нинг биринчи Come On Forum конференциясида сўз юритилади. 🗓 3 ноябрь, 11:00 📍 Hilton Tashkent City ёки онлайн
Конференцияда нималар бўлади: Ozon’нинг МДҲ бўйича бош директори Наталья Боер компаниянинг Ўзбекистондаги режалари ҳақида сўзлаб беради. Ozon экспертлари ва таклиф этилган спикерлар эса самарали савдо сирлари билан ўртоқлашади. Жумладан: ▪️даромадни қандай қилиб янги босқичга олиб чиқиш; ▪️икки мамлакатда савдони қандай йўлга қўйиш; ▪️ҳозир ва 2027 йилда солиқларни қандай ҳисобга олиш.
🔗 Рўйхатдан ўтинг. Иштирок этиш бепул! 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube

+1
#ОАВ_биз_ҳақимизда ✔️ Кобулда ўтказилган халқаро кўргазмада ўзбек тадбиркорлари $300 млн.дан ортиқ келишувларга эришди ____ #СМИ_о_нас ✔️ По итогам международной выставки в Кабуле достигнуты соглашения на более $300 млн 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Транспорт-логистика марказлари ва қуруқлик портлари тармоғи кенгайтирилади 📃 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспо
Транспорт-логистика марказлари ва қуруқлик портлари тармоғи кенгайтирилади 📃 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори (ПҚ–368-сон, 12.10.2026 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026–2030 йилларда транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Жумладан: ▪️транспорт-логистика марказларининг йиллик қуввати камида 40 млн тоннага етказилади; ▪️транспорт ва логистика хизматлари экспорти 3,5 млрд АҚШ долларига, республика ҳудуди орқали транзит юк ташиш ҳажми 18,5 млн тоннага етказилади; ▪️республикадаги барча талабларга жавоб берувчи халқаро қуруқлик портлари сони ҳозирги 24 тадан 30 тага етказилади; ▪️давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларининг юк ташиш қобилияти ва транспорт-логистика марказларида контейнерларга ишлов бериш қуввати икки баробарга оширилади.
👍 Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилади; 👍 транспорт-логистика марказларида терминалларни бошқариш (TOS) ва омборни бошқариш (WMS) тизимлари жорий этилади ҳамда улар 2030 йил охиригача Транспорт вазирлигининг “E-logistika” платформасига уланади; 👍 2040 йилгача транспорт-логистика марказлари ер солиғи ва мол-мулк солиғидан тўлиқ озод қилинади (бунинг учун марказ ЭСКАТО қуруқлик портлари тўғрисидаги битимга киритилган, тизимларни жорий этган ва “E-logistika” платформасида “BB” ва ундан юқори рейтингга эга бўлиши шарт); 👍 транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган марказлар учун 2029 йил 1 августгача ишлаб чиқарилмайдиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эхтиёт қисмлар божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинади; 👍 2026 йил 1 ноябрдан халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилади; 👍 Қарорга кўра, 2027 йил 31 декабргача M₂, M₃, N тоифадаги транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар республикада ишлаб чиқарилмайдиган компонентларни божхона божи тўлашсиз импорт қилиши мумкин. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Ҳурматли тадбиркорлар! 🇵🇰 Ўзбекистонлик тадбиркорларни 23–26 ноябрь кунлари Покистоннинг Карачи шаҳрида бўлиб ўтадиган етак
Ҳурматли тадбиркорлар! 🇵🇰 Ўзбекистонлик тадбиркорларни 23–26 ноябрь кунлари Покистоннинг Карачи шаҳрида бўлиб ўтадиган етакчи озиқ-овқат ва агросаноат кўргазмаси — “FoodAg Pakistan 2026”да иштирок этишга таклиф қиламиз. Кўргазмада 80 та давлатдан 850 дан ортиқ халқаро харидор ва 500 та иштирокчи компания қатнашиши кутилмоқда. 🌐 www.tdap.gov.pk • agro.tdap.gov.pk Иштирокчилар: 👍 халқаро харидорлар билан тўғридан-тўғри B2B учрашувлар ўтказиш; 👍 ўз маҳсулотларини хорижий бозорларда илгари суриш; 👍 озиқ-овқат ва агросаноат соҳасидаги янги тенденциялар билан танишиш; 👍 савдо ва инвестициявий ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш имкониятига эга бўладилар. Рўйхатдан ўтиш ҳамда логистика масалалари бўйича Покистоннинг Тошкентдаги элчихонасига мурожаат қилинг: 📞 +998 88 784 66 88 🌱 tic.tashkent@commerce.gov.pk 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

✔️ Тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ мулоқот 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

🔴Айни вақтда Транспорт назорати инспекцияси масъул ходимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олиш учун
🔴Айни вақтда Транспорт назорати инспекцияси масъул ходимлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини олиш учун аттестациядан ўтказилмоқда. Унда Савдо-саноат палатаси масъул ходими иштирок этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, назорат қилувчи орган ходимлари махсус аттестациядан ўтишлари шарт. 🟥 Аттестация жараёнларини ушбу ҳавола орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

❗️ Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги механизми Эндиликда хусусий секторга дахлдор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Адлия вазирлиги экспертизасидан олдин Президент ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашида муҳокама қилиниши шарт. Мазкур тартиб «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган. ✔️ Бу тадбиркорларга бизнесга ортиқча харажат ва мажбуриятлар юклайдиган нормалар юзасидан ҳужжатлар қабул қилинишидан олдин ўз таклиф ва эътирозларини билдириш имконини беради. Кенгашнинг навбатдаги йиғилишида солиқ, муаммоли кредитлар ва гаров масалаларига оид 11 та ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди. Билдирилган эътирозлар асосида лойиҳалар қайта ишлаш учун қайтарилди. Батафсил видеода 💜

РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолияти юзасидан билдирилган танқидий фикрлар юзасида
РАСМИЙ МУНОСАБАТ Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси фаолияти юзасидан билдирилган танқидий фикрлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз. Савдо-саноат палатаси фаолиятига баҳо беришда ҳиссиёт ва тахминларга эмас, аниқ фактлар ва амалий натижаларни ҳам инобатга олишингизни сўраймиз. Тадбиркорлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва бизнес учун қулай шароит яратиш Палатанинг асосий вазифасидир. 2025 йилда Палата таклифлари асосида 77 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. 2026 йилда тадбиркорлардан келиб тушган 960 та таклиф таҳлил қилиниб, Президентнинг ПФ-175-сон Фармони қабул қилинди. Ўсимлик ёғини мажбурий рақамли маркировкалаш масаласида ҳам Палата четда турмади: тегишли қарор лойиҳасини қўллаб-қувватламади ва уни жорий этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан расмий хулоса тақдим этди. Масала Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгашида ҳам кўриб чиқилди. Палатанинг тадбиркорлар билан ишлаш кўлами ҳам рақамларда намоён. 2023 йилгача аъзолар сони 3,1 минг нафарни ташкил этган бўлса, бугун 247 мингтага етди. Микро, кичик ва ўрта бизнес субъектлари Палатага бепул аъзо қилинади. Албатта, тадбиркорларнинг ҳар қандай муаммоси ҳал этилди, деб айта олмаймиз. Ҳали ечимини кутаётган масалалар бор ва улар устида ишлаш давом этмоқда. Танқидни ҳам эшитамиз, асосли эътирозларни ҳам инобатга оламиз. Бироқ Палата фаолиятини «жим», «ҳаракатсиз» деб баҳолашдан олдин, амалга оширилган ишлар ва расмий позициялар билан танишиш мақсадга мувофиқ. Зеро, тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиш — баландпарвоз гаплар эмас, аниқ ҳаракат ва натижани талаб қиладиган масъулиятдир. Палата ўз фаолиятини айнан шу тамойил асосида давом эттиради. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube

📸 Жараёндан фотолавҳалар Тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ мулоқот давом этмоқда. Тад
+6
📸 Жараёндан фотолавҳалар Тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ мулоқот давом этмоқда. Тадбиркорлар ўз муаммоларини очиқ билдириб, тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар илгари сурмоқда. 📸 Жонли эфирни томоша қилинг 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺 Youtube

🔴Айни дамда Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг навб
+4
🔴Айни дамда Савдо-саноат палатасида Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда тадбиркорликка оид 10 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилмоқда. Унда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини муҳокама қилиш ҳамда бизнес муҳитини янада яхшилашга қаратилган масалалар кўриб чиқилмоқда. 🟥 Йиғилишни YouTube орқали жонли эфирда кузатинг. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Очиқ мулоқот қизғин давом этмоқда 👍 Учрашувда суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларини ижро этиш, ундирувни қ
+3
Очиқ мулоқот қизғин давом этмоқда 👍 Учрашувда суд ҳужжатлари ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларини ижро этиш, ундирувни қарздорнинг пул маблағлари ва мол-мулкига қаратиш, мол-мулкка тақиқ қўйиш ҳамда уни кимошди савдосида сотиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинмоқда.
2025 йил давомида иқтисодий судлар томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 73 371 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига 10,8 триллион сўм ундирилган. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида МИБ томонидан жами 36 трн триллион сўмлик ундирув амалга оширилган бўлиб, шундан 20 триллион сўмдан қисми кўп тадбиркорлик субъектлари фойдасига ундирилган.. “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали 23 398 та мулк 16,492 триллион сўмлик бошланғич қийматда кимошди савдосига чиқарилган. Шундан 3 636 та мулк 1,176 триллион сўмга сотилган. Савдога чиқарилган 18 321 та мулкнинг 3 999 таси (21,8%) кўчмас мулк, 11 744 таси (64,1%) автотранспорт воситалари, 909 таси (5,0%) махсус техника ва 1 669 таси (9,1%) бошқа турдаги мулкларни ташкил этади.
🕤 Жонли эфирни кузатинг 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ мулоқот бошланди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси Д
Тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ мулоқот бошланди. Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Бизнес Омбудсман Абдуманноп Бўриев, Мажбурий ижро бюроси директори Музаффар Эгамбердиев ҳамда Олий Суд раиси ўринбосари Малика Каландарова, Адвокатлар ва юридик консультантлар уюшмаси раиси Давронбек Ахматов ҳамда тадбиркорлар иштирок этамоқда. 📹 ЖОНЛИ ЭФИР 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

🤔 Бироздан сўнг суд ва бошқа давлат органларининг тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ м
🤔 Бироздан сўнг суд ва бошқа давлат органларининг тадбиркорликка оид ижро ҳужжатлари билан боғлиқ масалалари юзасидан очиқ мулоқот бошланади. Учрашув давомида тадбиркорларни қизиқтираётган долзарб масалалар, ижро ҳужжатларини амалга ошириш жараёнида учраётган муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари муҳокама қилинади. Мулоқот тўғридан-тўғри жонли эфирга узатилади: 📹 https://youtube.com/live/bmXJDGE6BLc?feature=share 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Мебель ва ёғочсозлик корхоналарига малакали мутахассисларни жалб қилиш қўллаб-қувватланмоқда 📃 «2025–2026 йилларда мебель ва
Мебель ва ёғочсозлик корхоналарига малакали мутахассисларни жалб қилиш қўллаб-қувватланмоқда 📃 «2025–2026 йилларда мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш дастури» доирасида мебель ишлаб чиқарувчи корхоналарни малакали мутахассислар билан таъминлаш ва уларнинг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2025 йил 27 майдаги ПҚ–193-сон қарорга мувофиқ, мебель ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларига муҳандис-технологлар, лак ва бўёқ сепиш усталарини хориждан жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш механизми назарда тутилган.
💰 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида малакали мутахассисларни жалб қилган тадбиркорлик субъектларига жами 1,9 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатилган. Ушбу кўмакдан фойдаланган 12 та корхона томонидан 2026 йилнинг 9 ойи давомида 158 млн АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинган.
Мазкур механизм ишлаб чиқариш жараёнларига замонавий билим ва тажрибани жорий этиш, маҳсулот сифатини ошириш ҳамда корхоналарнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 📌 Молиявий ёрдамдан фойдаланиш учун тадбиркорлик субъектлари https://subsidiya.epauzb.uz/ платформаси орқали мурожаат қилишлари мумкин. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube