es
Feedback
Savdo-sanoat palatasi

Savdo-sanoat palatasi

Ir al canal en Telegram

Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Savdo-sanoat palatasi

El canal Savdo-sanoat palatasi (@uzchamber) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 35 423 suscriptores, ocupando la posición 1 607 en la categoría Negocios y el puesto 2 184 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 35 423 suscriptores.

Según los últimos datos del 22 septiembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de 7 658, y en las últimas 24 horas de -85, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 8.05%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 5.67% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 2 858 visualizaciones. En el primer día suele acumular 2 015 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 6.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali facebook.com/uzchamber instagram.com/uzchamber youtube.com/uzchamber https://chamber.uz Murojaat va takliflar uchun 24/7: +998 (78) 150-60-06

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 23 septiembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Negocios.

35 423
Suscriptores
-8524 horas
+9 5137 días
+7 65830 días
Archivo de publicaciones

Davlatimiz rahbari Andijon viloyatida qiymati 9 milliard dollardan ziyod yangi obyektlarni ishga tushirdi va qurilishini boshlab berdi. — Глава нашего государства ввел в строй и дал старт строительству новых объектов в Андижанской области на более чем 9 миллиардов долларов. Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

Кенгсой канали: чўлда сув — янги имкониятлар демак 👍 Конимехда қурилиши бошланган 9,3 километрлик «Кенгсой» канали орқали 3
+6
Кенгсой канали: чўлда сув — янги имкониятлар демак 👍 Конимехда қурилиши бошланган 9,3 километрлик «Кенгсой» канали орқали 3 800 гектар яйлов қишлоқ хўжалиги айланмасига қайтарилади. Айни пайтда тадбиркорлар ва тижорат банклари ҳамкорлигида 2 300 гектар майдонда инвестицион лойиҳалар шакллантирилган. Уларда чорва учун озуқа экинлари, жумладан, маккажўхори ва силос етиштириш, шунингдек, 500 гектар майдонда пахта етиштириш режалаштирилган. Лойиҳалар натижасида йилига 124 минг тонна сифатли чорва озуқаси ишлаб чиқариш, 15 минг бош майда ва 5 минг бош йирик шохли мол учун бўрдоқчилик комплексларини ташкил этиш ҳамда 400 та доимий иш ўрни яратиш режалаштирилган. Ҳозирда ҳудудда 30 га яқин махсус техника ва 100 нафарга яқин ишчи фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, 1,6 миллион куб метрлик резервуар ва 5 та сув ҳавзаси қурилиши бўйича ишлар жадал давом этмоқда. Ушбу канал янги имкониятлар манбаи. Сув бор жойда ерга ҳаёт қайтиб, ишлаб чиқариш, чорвачилик ва янги иш ўринлари учун шароит яратилади. Энг муҳими — ҳаракат ва аниқ мақсад бўлса, чўлда ҳам натижа қилиш мумкин. Кенгсойдаги ишлар бунинг амалий исботига айланмоқда. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

📣📣📣 Ҳурматли тадбиркорлар! 🇦🇫 Сизни “Имом Абу Ҳанифа номидаги 5-миллий ва халқаро кўргазма ҳамда савдо ярмаркаси”да "Mad
📣📣📣 Ҳурматли тадбиркорлар! 🇦🇫 Сизни “Имом Абу Ҳанифа номидаги 5-миллий ва халқаро кўргазма ҳамда савдо ярмаркаси”да "Made in Uzbekistan" миллий стенди остида иштирок этишга таклиф қиламиз. 🗓 7-13 октябрь 📍 Кобул, Афғонистон Кўргазма йўналишлари: 🫥 озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари; 🫥 электротехника; 🫥 қурилиш; 🫥 транспорт ва логистика; 🫥 гигиена ва соғлиқни сақлаш; 🫥 тўқимачилик ва бошқа кўплаб соҳаларда. 🖥 Кўргазмада иштирок этиш учун аризани ушбу — ҳавола орқали юборишингиз мумкин. ‼️Жойлар сони чекланган. Рўйхатдан ўтишнинг сўнгги санаси 25 сентябрь. 📞 Қўшимча маълумот учун: +998999953816 +998915125846 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради Икки кунлик сафар дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳи
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюради Икки кунлик сафар дастуридан ҳудуднинг саноат ва инвестиция салоҳияти, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ўрин олган. Давлатимиз раҳбари маҳаллалардаги бунёдкорлик ишларини ҳам кўздан кечиради. Қатор янги қувватларни ишга тушириш ва истиқболли лойиҳалар қурилишини бошлаш кўзда тутилган. Шунингдек, Андижон вилоятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтади. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

+1
#ОАВ_биз_ҳақимизда Ўзбекистон – Хитой савдо ярмаркаси 🔹🔹🔹 🇺🇿🇨🇳 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида «Ипак йўли анжуманини биргаликда ўтказиб, Ипак йўли келажагини биргаликда бунёд этамиз» шиори остида 2026 йилги Хитой (Сичуан) — Ўзбекистон халқаро маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини бошлади. Тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шаҳло Ибрагимова иштирок этди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги: форумдаги келишувлар амалиётга йўналтирилмоқда 🇺🇿🇮🇷 Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида
+9
Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги: форумдаги келишувлар амалиётга йўналтирилмоқда 🇺🇿🇮🇷 Бугун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Эрон Савдо, саноат, кончилик ва қишлоқ хўжалиги палатаси раисининг ўринбосари Ҳусайн Муъаззин бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди. Унда Палата раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов ҳамда раис маслаҳатчиси Алишер Шайхов иштирок этди. Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик салоҳиятини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, томонлар кеча бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми якунларини муҳокама қилиб, форум доирасида имзоланган ҳамкорлик меморандумида белгиланган вазифаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида тўхталдилар. 🎤 Ўзбекистон ва Эрон бизнес делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этиш, B2B форматидаги учрашувларни мунтазам ўтказиш, шунингдек, икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасидаги институционал ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилди. Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалий мазмун билан бойитиш ва икки мамлакат ўртасидаги бизнес ҳамкорликни янада фаоллаштиришга келишиб олдилар. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Миллий маҳсулотларимиз халқаро кўргазмада 🇮🇶 Бугун Ироқнинг Эрбил шаҳрида йирик кўргазмалардан бири — CONSTRUCT IRAQ 2026 х
+4
Миллий маҳсулотларимиз халқаро кўргазмада 🇮🇶 Бугун Ироқнинг Эрбил шаҳрида йирик кўргазмалардан бири — CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмаси ўз иш фаолиятини бошлади.
🏗️ CONSTRUCT IRAQ 2026 — қурилиш ва саноат соҳаларидаги йирик халқаро майдонлардан бири бўлиб, жорий йилда кўргазма 17 минг кв. метр майдонда ўтказилиб, унда 400 дан ортиқ халқаро иштирокчи қатнашмоқда.
🇺🇿 Мазкур нуфузли тадбирда Савдо-саноат палатаси ҳамда “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ ташаббуси билан 150 кв. м майдонда ташкил этилган “Made in Uzbekistan” ягона миллий стенди орқали мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти кенг намойиш этилмоқда. Миллий экспозиция доирасида 20 дан зиёд маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз маҳсулотларини халқаро харидорлар ва потенциал ҳамкорларга тақдим этмоқда. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

+1
#ОАВ_биз_ҳақимизда Xususiy ta’lim sohasidagi tadbirkorlar bilan ochiq muloqot ______ #СМИ_о_нас Диалог с предпринимателями в сфере частного образования 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Мустақилликнинг 35 йиллиги: муҳим вазифалар ва янги мақсадлар 🇺🇿 Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси давлат мус
+9
Мустақилликнинг 35 йиллиги: муҳим вазифалар ва янги мақсадлар 🇺🇿 Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали маросимда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган ғоя ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган семинар ўтказилди.
Семинарнинг асосий мақсади — давлат раҳбари нутқида белгиланган устувор вазифаларни ходимларга етказиш, мамлакат тараққиётининг муҳим йўналишлари ва амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилиш, шунингдек, келгуси вазифаларни белгилашдан иборат бўлди.
🤩 Семинарда «МАЪРИФАТ» тарғиботчилар жамияти аъзолари Файзулло Эрназаров ва Эшмурод Рахимов мавзу юзасидан маърузалар билан иштирок этдилар. Маърузаларда мустақиллик йилларида эришилган натижалар ва унинг тарихий аҳамияти, инсон қадрини улуғлаш ва ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш, халқ фаровонлигини ошириш, жамият ва давлат тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш, маънавий-маърифий соҳани ривожлантириш каби муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. 🎤 Тадбир якунида иштирокчилар билдирилган ғоя ва ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш, белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

™️™️™️™️ Ўзбекистон — Польша: янги логистика йўналишлари ва бозорлар муҳокама қилинди 🇺🇿🇵🇱 Ўзбекистон Савдо-саноат палата
+6
™️™️™️™️ Ўзбекистон — Польша: янги логистика йўналишлари ва бозорлар муҳокама қилинди 🇺🇿🇵🇱 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раҳбарияти Люблин Савдо-саноат палатаси раиси Дариуш Едлина бошчилигидаги Польша ишбилармонлар делегацияси билан учрашди. 14 нафар польша тадбиркори иштирок этган мулоқотда 3D-моделлаштириш ва сунъий интеллект, энергетика, қурилиш, логистика, суғурта, кимё саноати, кўчмас мулк, кўчатчилик ҳамда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш каби йўналишлар қамраб олинди. 🎤 Учрашувда савдо ҳажмини ошириш, инвестиция лойиҳаларини йўлга қўйиш ва тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар учун қизиқ бўлган йўналишлардан бири — Ўзбекистон орқали Польша маҳсулотларини Афғонистон ва Ироқ бозорларига етказиб бериш ҳамда мавжуд логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш масаласи бўлди. 👍 Мулоқот якунида тадбиркорлар ўртасида B2B учрашувларини ташкил этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Эрбилдаги халқаро кўргазмада иштирок этади 🇺🇿🇮🇶 Ироқнинг Эрбил шаҳрида CONSTRUCT IRAQ 2026 хал
+1
Ўзбекистонлик тадбиркорлар Эрбилдаги халқаро кўргазмада иштирок этади 🇺🇿🇮🇶 Ироқнинг Эрбил шаҳрида CONSTRUCT IRAQ 2026 халқаро кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Савдони ривожлантириш компанияси ташаббуси билан 22–25 сентябрь кунлари бизнес-миссия ташкил этилмоқда. 🛬 Ўзбекистондан йўл олган тадбиркорлар ва ташкилотчилардан иборат делегация Эрбилга етиб борди. Энди уларни бир неча кунлик жадал бизнес учрашувлари, музокаралар ва янги ҳамкорлик имкониятлари кутмоқда. Бизнес-миссия доирасида тадбиркорлар хорижий компаниялар билан B2B учрашувлар ўтказиб, янги харидор ва ҳамкорлар излайди. Шунингдек, Ироқ бозори ўрганилиб, экспорт, саноат кооперацияси ва янги лойиҳалар бўйича музокаралар олиб борилади.
🏗️ CONSTRUCT IRAQ 2026
— қурилиш ва саноат соҳаларидаги йирик халқаро майдонлардан бири бўлиб, жорий йилда кўргазма 17 минг кв. метр майдонда ўтказилиб, унда 400 дан ортиқ халқаро иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

139,4 млрд сўмлик туризм объекти. Харидни эса 15% бошланғич тўловдан бошлаш мумкин. Қолган маблағни 7 йилгача фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти мавжуд. Мираки дор йўли — мавжуд инфратузилма, туристик оқим ва қўшимча хизматларни ривожлантириш салоҳиятига эга актив. Сотув шартлари билан танишинг. 📞 +998 99 998 11 19 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

™️™️™️™️ Хусусий таълим соҳасидаги тадбиркорлар билан очиқ мулоқот 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Аграр соҳада Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда 🇺🇿🇮🇷Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги б
+2
Аграр соҳада Ўзбекистон–Эрон ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда 🇺🇿🇮🇷Пойтахтимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон–Эрон қишлоқ хўжалиги бизнес-форуми доирасида икки мамлакат ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. ✔️ Унда Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Шерзод Ибрагимов иштирок этди. Йиғилишда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш, мавжуд алоқаларни тизимли асосда ривожлантириш ҳамда истиқболдаги устувор йўналишларни белгилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Мулоқот давомида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш мақсадида узоқ муддатли дастур ишлаб чиқиш, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш ва бизнес вакиллари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Йиғилиш якунида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Эрон Ислом Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида ишчи гуруҳ йиғилиши баённомаси имзоланди. 👍 Шунингдек, Савдо-саноат палатаси ва Эрон савдо-саноат, қишлоқ хўжалиги ва кончилик палатаси ўртасида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш юзасидан англашув меморандуми имзоланди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

🔴Хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланди Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон
🔴Хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланди Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг ўринбосари Темуржон Комилов ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда. Мулоқот давомида хусусий таълим соҳасидаги долзарб масалалар, тадбиркорларни қийнаётган муаммолар ва уларнинг таклифлари муҳокама қилинмоқда. 🟥 Мулоқот тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилмоқда. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

🔴Бироздан сўнг Савдо-саноат палатасида хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланади.
🔴Бироздан сўнг Савдо-саноат палатасида хусусий таълим соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бошланади. Тадбирда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, соҳа мутахассислари ҳамда тадбиркорлар иштирок этиб, хусусий таълим соҳасидаги долзарб масалалар, муаммолар ва таклифлар муҳокама қилинади. 🟥 Мулоқотни бевосита жонли эфирда кузатинг! 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

⚖️ Тадбиркор мурожаати асосида унинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси — «Акмал Умид Б
⚖️ Тадбиркор мурожаати асосида унинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси — «Акмал Умид Барака» МЧЖ мурожаат қилиб, ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўради. Мурожаат ўрганилганда, жамиятда солиқ органи томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилгани ва унинг натижасига кўра 2,5 млрд сўмдан ортиқ фойда солиғи қўшимча ҳисоблангани аниқланди. Шу билан бирга, солиқ органи жамиятнинг банк ҳисобварақларидаги операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш бўйича судга мурожаат қилган. ✔️ Палата томонидан масала атрофлича ўрганилиб, Давлат солиқ қўмитаси билан музокаралар ўтказилди. Натижада жамиятнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тиклаш бўйича қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Палата ходимлари Тошкент туманлараро иқтисодий судида жамият манфаатларини ҳимоя қилди. Суд қарорига кўра, солиқ органининг жамият банк ҳисобварақларидаги операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш рад этилди. Шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам кўрсатилди. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube

Экспортчилар учун янги қоидалар: нималар ўзгарди? 👍 Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифлар ам
Экспортчилар учун янги қоидалар: нималар ўзгарди? 👍 Тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотларда билдирилган таклифлар амалиётга татбиқ этилмоқда. Ҳукумат комиссияси, Савдо-саноат палатаси, «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ ва масъул идоралар иштирокидаги учрашувлар натижасида экспортчиларга бериладиган молиявий ёрдамлар тартибига қатор муҳим ўзгартишлар киритилди. Хўш, энди тадбиркорлар учун қандай янги талаблар ва имкониятлар пайдо бўлди❓ ✔️ Брендга қўйиладиган талаблар ✔️ Экспорт ҳажми бўйича янги мезонлар ✔️ Миллий стендда иштирок этиш шартлари ✔️ Молиявий ёрдам олиш тартиби ✔️ Янги жарима ва мажбуриятлар 🔎 Барча тафсилотлар — сайтимизда. 🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube