uk
Feedback
Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomatinstagram.com/uzdiplomat.uzyoutube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Uzdiplomat | Расмий канал

Канал Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 34 658 підписників, посідаючи 1 713 місце в категорії Політика та 2 238 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 34 658 підписників.

За останніми даними від 23 вересня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на -2 677, а за останні 24 години на -45, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Не верифікований
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 24.54%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 18.29% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 8 511 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 6 345 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 65.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 24 вересня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Політика.

34 658
Підписники
-4524 години
-5767 днів
-2 67730 днів
Архів дописів
🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумкин 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббий
🔴Ўқитувчиларга 1 октябрь муносабати билан 1 миллион 20 минг сўмгача мукофот берилиши мумкин 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан мактаб ходимлари, жумладан, ўқитувчилар ва раҳбарлар директор жамғармаси ҳисобидан бир марталик пул мукофоти олиши мумкин. Вазирлар Маҳкамасининг 823-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мукофот меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача белгиланади. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 миллион 360 минг сўм эканини ҳисобга олсак, унинг 75 фоизи 1 миллион 20 минг сўмни ташкил этади. Бироқ барча ходимларга айнан шу сумма берилиши аниқлаштирилмаган. Мукофотнинг аниқ миқдори директор жамғармасининг молиявий ҳолати ва ундаги мавжуд маблағлардан келиб чиқиб белгиланади. Яъни 1 миллион 20 минг сўм — берилиши мумкин бўлган мукофотнинг энг юқори чегараси. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида ҳам бўлган АҚШ ҳукумати 2026 йилги
🔴АҚШ ЕХҲТ кузатувчиларини сайловга таклиф қилмади ✔️Шунга ўхшаш ҳолат Ўзбекистон тарихида ҳам бўлган АҚШ ҳукумати 2026 йилги Конгрессга оралиқ сайловларни кузатиш учун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) кузатувчиларини таклиф қилмади. Бу ЕХҲТ 2002 йилдан буён АҚШда сайловларни кузата бошлаганидан бери илк бор юз бермоқда. ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) ва ЕХҲТ Парламент ассамблеяси 23 сентябрь куни қўшма баёнот билан чиқиб, Вашингтон қароридан афсусда эканини билдирди. Ташкилотга кўра, АҚШнинг бу қарори ЕХҲТга аъзо давлатлар 1990 йилги Копенгаген ҳужжати доирасида олган мажбуриятларга мос келмайди. Унда давлатлар сайлов жараёнининг очиқлигини ошириш мақсадида халқаро кузатувчиларни таклиф этиши назарда тутилган. АҚШ 2002 йилдан буён ЕХҲТ кузатувчиларини мунтазам қабул қилиб келган. Шу даврда ташкилот мамлакатдаги 12 та федерал сайловни, жумладан, олтита Конгрессга оралиқ сайловни кузатган. Демак, 2026 йилги сайлов сўнгги қарийб чорак асрдаги шаклланган амалиётдан чекиниш бўлади. ДИИҲБ директори Мария Телалиан сайловни кузатиш муайян давлат ёки унинг институтларига «баҳо бериш» эмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, халқаро миссия сайловчилар, сайлов органлари, номзодлар ва жамоатчиликка сайлов жараёни бўйича мустақил ва холис баҳони тақдим этади. ЕХҲТ Парламент ассамблеяси президенти Пере Жоан Понс эса АҚШнинг қарорини «шаклланган демократик амалиётдан сезиларли чекиниш» деб атади. Бу ҳолат Ўзбекистон сайловлари тарихидаги вазиятларни ҳам ёдга солади. 1999 йилги парламент сайловлари олдидан Ўзбекистон ЕХҲТ/ДИИҲБни расман таклиф қилган. Аммо ДИИҲБ мамлакатда ҳақиқий рақобатли ва плюралистик сайлов ўтказиш учун шароит етарли эмас, деган хулосага келиб, одатдаги тўлақонли кузатув миссиясини юбормаган. Унинг ўрнига сайлов кунини тизимли кузатмайдиган чекланган экспертлар миссияси ишлади. 2000 йил январдаги президент сайловида эса ДИИҲБ кузатувда иштирок этмади. 2004 йилги парламент сайловига Ўзбекистон яна ДИИҲБни таклиф қилди. Бу сафар ҳам тўлиқ эмас, чекланган кузатув миссияси юборилди. 2009 йилда ҳам Ўзбекистон ЕХҲТни таклиф қилган, бироқ ДИИҲБ сиёсий рақобат етарли эмаслиги ва аввалги тавсияларнинг аксарияти бажарилмаганини асос қилиб, узоқ ва қисқа муддатли кузатувчиларни юбормади. Фақат 14 нафар экспертдан иборат баҳолаш миссияси ишлади. Кейинги йилларда вазият ўзгарди. Масалан, 2024 йилги парламент сайловларига Ўзбекистон расман таклиф берди ва ДИИҲБ 14 нафар асосий эксперт, 26 нафар узоқ муддатли кузатувчидан иборат миссия очди, шунингдек 300 нафар қисқа муддатли кузатувчи юборишни режалаштирди. Илгари сайлов жараёни шаффофлиги масаласида бошқа давлатларга тавсиялар бериб келган Вашингтоннинг ўзи бу гал халқаро кузатувчиларсиз сайлов ўтказишни танламоқда. АҚШда Конгрессга оралиқ сайловлар 2026 йил 3 ноябрь куни бўлиб ўтади. Telegram |InstagramYou Tube I Facebook | X

🔴 Андижонда аёллар бандлигига 20 миллион доллар: 3 минг онани ишга қайтаришга нима тўсқинлик қиляпти? Андижонда хотин-қизлар
🔴 Андижонда аёллар бандлигига 20 миллион доллар: 3 минг онани ишга қайтаришга нима тўсқинлик қиляпти? Андижонда хотин-қизларни иш билан таъминлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, унга 20 миллион доллар ажратилади. Вилоятда ишлаш истагидаги 3 минг аёл бола парвариши билан банд. Уларнинг фарзандларини боғчага жойлаштириш меҳнат бозорига қайтишига шароит яратиши таъкидланди. Ҳозир Андижонда мактабгача таълим қамрови 86 фоизга етган. Тадбиркорлар яна 134 та оилавий боғча очишга тайёр. Масъулларга ўн кун ичида ушбу боғчалар бўйича тегишли битимларни расмийлаштириш масаласини ҳал қилиш топширилди. Бу ҳақида Андижонда президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида айтилди . Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴«Нимага 11 йил ўқитиб, болани бир касбга ҳам, бир тилга ҳам ўргатмай чиқаряпмиз?» Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи чоғида мактаб таълими тизимини жиддий ўзгартириш, болаларни мактаб давриданоқ касбга йўналтириш зарурлигини таъкидлади. Давлат раҳбари амалдаги тизимда бола 11 йил мактабда ўқиса-да, битирганида қўлида аниқ бир касб ёки етарли даражада эгаллаган хорижий тил бўлмаслигини танқид қилди. «Нимага ўн бир йил ўқитиб, битта касбга ҳам, битта тилга ўқитмай, болани кенг океанга қўйиб юбораяпмиз? Қани масъулият?» — деди Президент. Мирзиёев ривожланган давлатларда ўқувчига кўплаб йўналишларни юзаки ўргатиш эмас, балки камроқ йўналиш бўйича пухта билим ва кўникма беришга эътибор қаратилишини мисол қилди. Унинг фикрича, давлат 11 йил давомида мактаб биноси, ўқитувчилар маоши ва таълим учун маблағ ажратади. Аммо якунда ёш олийгоҳга кира олмаса, касби бўлмаса ва ишсиз қолса, бу тизим самарадорлигига савол туғдиради. «Бизда ўн бир йил мактабга давлат бино қуриб бериб, муаллимга пул бериб, ўн бир йил ўқитиб ҳам, олийгоҳга кирмайди, ишсиз бўлади. Мактаб тизимини ўзгартириб, олийгоҳ тизимини ҳам ўзгартириб, дуал таълимга ўтказишимиз керак», — деди давлат раҳбари. Боланинг келажакда қайси соҳада ўзини кўра олиши 11-синфга келиб эмас, 7-синфдан бошлаб аниқланиши керак. Унинг фикрича, мактаб ўқитувчиси ота-она билан биргаликда ўқувчининг қобилияти ва қизиқишини баҳолаб, уни шунга мос йўналтириши лозим. «Ҳамма Беруний бўлолмайди, ҳамма Хоразмий бўлолмайди, ҳамма математик бўлолмайди. Худо берган имкониятига қараб уни касбга ўқитсак, ота-она ҳам рози, давлат ҳам рози, Президент ҳам рози, муҳит ҳам мутлақо ўзгаради», — деди Мирзиёев. Telegram |InstagramYou Tube I Facebook | X

🔴 Британия Усмоновга қарши чекловларни сақлаб қолади. ЕИ эса санкцияларни бекор қилди Буюк Британия Алишер Усмонов ва Михаил
🔴 Британия Усмоновга қарши чекловларни сақлаб қолади. ЕИ эса санкцияларни бекор қилди Буюк Британия Алишер Усмонов ва Михаил Фридманга нисбатан санкцияларни бекор қилмоқчи эмас. Bloomberg агентлиги бу ҳақда хабар берди. Агентлик маълумотига кўра, Британия бош вазири Энди Бёрнем Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Украина президенти Владимир Зеленский билан ўтказган ёпиқ учрашувда шу позицияни билдирган. У Европа Иттифоқининг икки миллиардерни санкциялар рўйхатидан чиқариш қарорига қўшилмаслигини айтган. Европа Иттифоқи 22 сентябрь куни Усмонов ва Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқаришга келишган эди. Reuters маълумотига кўра, Усмоновга нисбатан чекловларни бекор қилишни Франция, Фридман бўйича эса Люксембург илгари сурган. Келишув доирасида рўйхатдаги қарийб 3 минг бошқа шахс ва ташкилотга нисбатан санкциялар уч йилга узайтирилган. Буюк Британия Усмонов ва Фридманга нисбатан санкцияларни 2022 йил март ойида жорий қилган. Чекловлар активларни музлатиш ва мамлакатга киришни тақиқлашни назарда тутади. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴«Урушдан қўрқмаймиз, музокарадан ҳам қочмаймиз» ✔️Пезешкиён БМТ минбаридан Трампга жавоб берди Эрон президенти Масъуд Пезешкиён БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга нисбатан таҳдидларига жавоб бериб, Теҳрон босим остида таслим бўлмаслиги, бироқ тенг ҳуқуқли музокараларга тайёрлигини билдирди. Эрон урушдан қўрқмайди, аммо дипломатия эшигини ҳам ёпмаяпти. «Биз мулоқот, дипломатия ва музокараларга тайёрмиз, аммо куч тили билан эмас», деди у. Пезешкиён АҚШ президентининг БМТ минбаридан бир кун аввал айтган гапларини «зўравонлик тафаккури ва куч мантиғи» сифатида баҳолади. Унинг таъкидлашича, Эрон ташқи босим қаршисида «тиз чўкмайди» ва ўзини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлиши шарт. Эрон президенти Теҳрон бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун эмас, ўзига таҳдид қилинишига йўл қўймаслик учун кучли бўлишга интилаётганини айтди. Пезешкиён Эрон ядро қуроли яратиш ниятида эмаслигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ у тинч мақсаддаги ядро технологияларидан фойдаланиш Эроннинг ҳуқуқи эканини билдирди. У бу масалада Ғарб давлатларини икки хил стандартда айблади. «Атом бомбаси Исроилда, аммо инспекторлар Эронда», деди у. Пезешкиён ядро технологияси фақат айрим давлатларнинг монополияси бўлиши мумкин эмаслигини ҳам таъкидлади. Нутқда глобал иқтисодиёт учун энг муҳим мавзулардан бири — Ҳурмуз бўғози масаласи ҳам кўтарилди. Пезешкиён Эрон ўз сувларида кема қатнови бўйича ҳуқуқларидан маҳрум қилинишига йўл қўймаслигини билдирди. Теҳрон позициясига кўра, минтақада хавфсизликни ташқи кучлар эмас, айнан минтақа давлатларининг ўзи биргаликда таъминлаши керак. «Бу минтақада ҳеч ким ёлғиз ўзи хавфсиз бўла олмайди. Ё хавфсизликни биргаликда қурамиз, ёки беқарорликни биргаликда бошдан кечирамиз», деди Эрон президенти. Пезешкиён нутқ сўзлаётган вақтда АҚШ делегацияси БМТ Бош Ассамблеяси залини тарк этган. ❗️Видео синхрон таржимаси @Dublyaj_aibot да қилинди. Telegram |InstagramYou Tube I Facebook | X

🔴«Бизнинг танловимиз очиқлик» - Саида Мирзиёева ✔️Ўзбекистон БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо бўлиш учун номзодини илгари сурди ✔️БМТ минбарида яна ўзбек тили янгради Ўзбекистон 2035–2036 йиллар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан Ўзбекистон номидан сўзлаган нутқида маълум қилди. Саида Мирзиёеванинг нутқи ташқи сиёсат, Марказий Осиё, Афғонистон, БМТ ислоҳоти, иқтисодиёт, камбағаллик, таълим, экология, сунъий интеллект, суд тизими, аёллар ва болалар ҳуқуқлари каби кенг масалаларни қамраб олди. Унинг таъкидлашича, урушлар давом этмоқда, геосиёсий зиддиятлар кескинлашмоқда, давлатлар ўртасидаги ишонч сусайиб, тенгсизлик кучаймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўз йўлини танлаган: «Бу — очиқлик танлови, қўшнилар билан яхши муносабатлар танлови, дунё билан мулоқот танлови». Нутқда яна бир эътиборли сиёсий тезис янгради: «Бугун дунёда давлатлардан “Сиз қайси томондасиз?” деб сўралаётганини кўряпмиз. Бу саволга Ўзбекистоннинг жавоби аниқ: биз инсоният томонидамиз». Унинг сўзларига кўра, давлатнинг қудрати фақат иқтисодий ёки ҳарбий салоҳият билан эмас, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатларини қай даражада ҳимоя қила олиши билан ҳам ўлчаниши керак. Нутқда Ўзбекистоннинг БМТ тизимидаги келгуси сиёсий мақсадлари ҳам очиқланди. «Бизга фақат қарор қабул қиладиган эмас, қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак. Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак», деди Мирзиёева. Шунингдек, Ўзбекистон келгуси йилда Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилиши айтилди. Тошкент бу раисликни қарама-қаршиликлар кучайган шароитда давлатлар ўртасида мулоқот учун янги майдон яратиш имконияти сифатида кўрмоқда. Яқин ўтмишда минтақа ҳал этилмаган чегаралар, сув ресурслари ва бошқа зиддиятлар билан тилга олинганини эслатиб, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуслари ва минтақа давлатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси вазиятни ўзгартирганини таъкидлади. «Биз бир-биримизга рақиб эмас, шерик сифатида қарай бошладик». Ўзбекистон позициясига кўра, афғон халқига ёрдам бериш, уларга тинч ҳаётга эришиш учун умид ва ишонч бериш зарур. «Ўзбекистон халқи ва Президенти тинчлик, бирдамлик, ишонч ва инсон қадри устувор бўлган дунё барпо этилишига ўз ҳиссасини қўшишга тайёр», деди у. БМТ минбаридаги нутқ ўзбек тилида ифода этилди. Уни батафсил видеода кўришингиз мумкин. Telegram |InstagramYou Tube I Facebook | X

🔴Ҳар бир ОТМ учун биттадан Амир Темур номли давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинди Ўзбекистонда Амир Темур ва темури
🔴Ҳар бир ОТМ учун биттадан Амир Темур номли давлат стипендиясини жорий этиш таклиф қилинди Ўзбекистонда Амир Темур ва темурийлар меросини ўрганаётган талабалар учун янги давлат стипендиясини таъсис этиш таклиф қилинмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида назарда тутилган. Лойиҳага кўра, стипендия давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим муассасалари, шунингдек, қўшма таълим дастурларининг охирги икки курси талабаларига мўлжалланган. Ҳар бир ОТМ учун биттадан стипендия ажратилиши режалаштирилган. Талабгорнинг битирув иши Амир Темур ва темурийлар меросига бағишланган бўлиши ёки унинг мазкур мавзуда камида иккита илмий иши мавжуд бўлиши лозим. Шунингдек, лойиҳада номли давлат стипендиялари соҳибларини бакалавриатни тугатганидан кейин бир йил ичида магистратурага танловсиз, қўшимча давлат гранти асосида қабул қилиш таклиф этилган. Мазкур тартиблар ҳозирча таклиф босқичида бўлиб, уларнинг кучга кириши қарор қабул қилинишига боғлиқ. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Виждон ўлар экан, демак, руҳимиз маънавий қуввати сўнади. Шунинг баробарида фикримизга қувват беру
📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍Виждон ўлар экан, демак, руҳимиз маънавий қуввати сўнади. Шунинг баробарида фикримизга қувват берувчи манба ҳам йўқолади. Мен буни ақлдан озиш деб тушунаман. Ақлдан озган кимсагина ҳаром билан ҳалолнинг фарқига бормайди. Бўғзигача, ҳатто нафаси қайтиб, жони чиққунича ҳаром ботқоғига ботаверади. Буларни шунчаки «ноҳалол одам» дейилишига қаршиман. Аввало булар «одам» деган унвонга нолойиқ. Иккинчидан, ўзбек тилида «ноҳалол»га нисбатан жуда тўғри топиб айтилган «ҳаромхўр» деган ибора бор. Бунақаларни баралла «ҳаромхўр» деявериш керак». Тоҳир Малик, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴Янги заводлар, иш ўринлари ва қулай қатнов... ✔️Мирзиёевнинг Андижон ташрифида нималарга урғу берилди? Президент Шавкат Мирзиёев қарийб бир ярим йиллик танаффусдан сўнг Андижонга борди. Унинг вилоятга аввалги ташрифи 2025 йил 15–16 апрель кунлари бўлган эди. 23 сентябрдаги ташрифда янги корхоналарни ишга тушириш, улар учун мутахассис тайёрлаш ва транспорт имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратилди. Бу йўналишлар бир-бирига боғлиқ, яъни корхонага малакали ишчи, ишлаб чиқариш ва савдога эса қулай транспорт керак. ✔️45 мингдан зиёд иш ўрни қандай яратилади? Ташриф доирасида 9,4 миллиард долларлик 206 та лойиҳа қамраб олинди. Шундан 2,05 миллиард долларлик 98 та лойиҳа ишга туширилди, 7,35 миллиард долларлик 108 тасининг қурилиши бошланди. Улар вилоятнинг барча 16 та шаҳар ва туманида амалга оширилади. Электр автобуслар, қуёш панеллари, мебел ва пойабзал ишлаб чиқариш, таълим, тиббиёт ҳамда энергетика лойиҳалари ҳисобига 45 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу — лойиҳалар тўлиқ амалга ошгач кутилаётган натижа. ✔️Аэропорт — аввалги ташрифдаги вазифанинг давоми 2025 йил апрелда аэропорт реконструкциясининг биринчи босқичи битказилгани, кейинги босқичда янги терминал қурилиши айтилган эди. Бу гал президент шу қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Терминал ишга тушгач, аэропорт соатига минг нафар йўловчига хизмат кўрсатиши керак. Келгусида йиллик рейслар сонини 808 тадан 2 500 тага етказиш режалаштирилган. Президент қурилишни ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича топшириқ берди. Президентнинг Андижонга ташрифи икки кунга мўлжалланган бўлиб, эртага давом этади. Бугун давлат раҳбари Андижон туманидаги «Eco Cotton» корхонаси, кичик ГЭС ускуналари ишлаб чиқариш лойиҳаси ва «Андижон–Ҳуаня» техникуми, Хўжаободдаги «ақлли» сув ҳисоблагичлар корхонаси ҳамда Олтинкўлдаги чарм-пойабзал саноат зонаси билан танишди. Ташриф дастурида қишлоқ хўжалиги, энергетика, транспорт ва туризм лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳам белгиланган. Telegram |InstagramYou Tube I Facebook | X

🔴Болалар кўпайган, оромгоҳлар камайган. Бўстонлиқдаги маскан нега сотув рўйхатида? Бўстонлиқнинг Қизилсув маҳалласидаги 12 г
🔴Болалар кўпайган, оромгоҳлар камайган. Бўстонлиқдаги маскан нега сотув рўйхатида? Бўстонлиқнинг Қизилсув маҳалласидаги 12 гектарли, 250 ўринли «Республика дам олиш маскани»нинг 100 фоиз давлат улуши 2026–2027 йилларда савдога чиқариладиган активлар рўйхатига киритилди. Ваҳоланки, икки йил аввал бу маскан педагоглар ва иқтидорли ўқувчилар учун ажратилган, 2025 йилда эса сараланган талабгорларнинг 12 кун бепул дам олиш тартиби белгиланган эди. Арзон оромгоҳларга эҳтиёж эса кун сайин ортиб бораяпти. 2024 йилги маълумотга кўра, болалар сони 1991 йилга нисбатан 71 фоиз кўпайган, оромгоҳлар сони икки баравар камайган. Хусусийлаштиришдан кейин болалар ва ўқитувчиларнинг бепул дам олиш имконияти сақланадими? Нега масканни ривожлантириш ўрнига сотиш танланган? Uzdiplomat ҳужжатларни ўрганиб, материал тайёрлади. Батафсил сайтда ўқинг! Telegram |Instagram | You Tube I Facebook | X

🔴ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТИШ : Муҳаммад Солиҳ билан эксклюзив интервью 🎥 Тўлиқ интервьюни кўриш «Ҳеч ким интервью олмади. Олишга қўрқди». Имкон бўлса, Ватанга қайтиш. 33 йилдирки, Ўзбекистондан йироқда яшаётган Муҳаммад Солиҳнинг бугунги истаги шу. Қайтса, биринчи Хоразмга — ота-онасининг қабрини зиёрат қилишга бормоқчи. Онаси вафот этганида жанозасига кела олмаган. «Ҳеч бўлмаса дуо қилиб, қарзимизни узмоқчи эдим», дейди у. Бугун у ўзини мухолиф сиёсатчидан кўра кўпроқ ёзувчи деб билади, ҳеч кимга мухолиф эмаслигини айтади. «Ҳақиқий озодлик муҳити яратилса, мен мухолифатни нима қиламан?» — дейди Солиҳ. Айни пайтда, унинг фикрича, одамлар ўз фикрини очиқ айтишдан, ҳатто унинг исмини тилга олишдан чўчиши — Каримов давридан қолган қўрқувнинг асорати. Солиҳ жамият ана шу қўрқувдан қутулиши кераклигини таъкидлайди. Uzdiplomat Муҳаммад Солиҳ билан қайтиш умиди, соғинч, адабиёт ва ўтмиш билан бугун ўртасидаги узилмаган боғлиқлик ҳақида суҳбатлашди. Батафсил ўқиш Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴ЎЗБЕКИСТОНГА ҚАЙТИШ : Муҳаммад Солиҳ билан эксклюзив интервью 🎥 Тўлиқ интервьюни кўриш «Ҳеч ким интервью олмади. Олишга қўрқди». 33 йилдан бери ватанидан йироқдаги сиёсий муҳожир, шоир Муҳаммад Солиҳ — Uzdiplomat меҳмони. ✔️Каримов ва Солиҳ: зиддият қаердан бошланган? «Икки соатнинг ичида 20 минг одамни кўчага чиқараман». У бу гапни Каримовга нега айтган? ✔️Ҳокимиятни қурол билан эгаллаш нияти бўлганми? «Битта далил келтиришсин: овозимни қўйиб беришсин, видеони кўрсатишсин». ✔️Хиёнат қилган дўстлар, кечирилган душманлар. «Энг катта яхшилик қилган одамларим менга хиёнат қилди». Кечириш — заифликми ёки куч? ✔️Нега ҳали ҳам унинг исмини шивирлаб айтишади? «Бугун битта тўғри гапни айтиш ҳам инсонлардан қаҳрамонлик талаб қиляпти». ✔️У қайтишни истайди. Сиёсатга ҳамми? Ўтмишдаги тўқнашувлар ва бугунги қайтиш истаги. Муҳаммад Солиҳ билан очиқ суҳбат Uzdiplomat’да. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴Раҳбар тазйиқ ўтказса, шикоят юқори идорага юборилади ✔️Ишдаги босим ва шилқимликка қарши янги тизим яратилмоқда Ўзбекистон
🔴Раҳбар тазйиқ ўтказса, шикоят юқори идорага юборилади ✔️Ишдаги босим ва шилқимликка қарши янги тизим яратилмоқда Ўзбекистонда иш жойидаги руҳий босим, камситиш, шаҳвоний шилқимлик ва зўравонлик ҳақида онлайн шикоят қилиш тизими жорий этилади. Агар мурожаат ташкилотнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатлари устидан бўлса, у автоматик равишда юқори турувчи идорага юборилади. Бу Президентнинг 2026 йил 21 сентябрдаги қарорида белгиланди. Хужжатга биноан 2026 йил 1 декабрга қадар давлат органлари ва ташкилотлари учун «Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити» ахборот портали ишга туширилиши керак. У орқали мурожаатларни қабул қилиш, далилларни тўплаш, текширув ўтказиш ва хулоса тайёрлаш жараёнлари юритилади. Текширув натижалари, кўрилган чоралар ва уларга киритилган ўзгартишлар ҳақидаги маълумотлар тизимда сақланади, уларни йўқ қилишга йўл қўйилмайди. Порталга масъул ходим ёки унинг бевосита раҳбари устидан тушган шикоятлар ҳам юқори турувчи идорага автоматик йўналтирилади. Шикоятлар ва уларни кўриб чиқишга оид маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш барча даражадаги ташкилот раҳбарлари зиммасига юклатилмоқда. Уларни қонунда назарда тутилмаган ҳолларда ошкор қилиш ва тарқатишга йўл қўйилмайди. Мурожаатда маъмурий ҳуқуқбузарлик ёки жиноят аломатлари бўлса, у «112» хизмати орқали ваколатли органга юборилади. Бундай мурожаатларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва холис кўриб чиқилиши Ички ишлар вазирлиги ҳамда Бош прокуратуранинг алоҳида назоратида бўлади. Қарорда давлат ташкилотларининг ички меҳнат тартиби қоидаларида қуйидагиларни белгилаш тавсия этилган: — қонуний тартибда аниқланган жинсий ёки жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимликни меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол бузиш деб баҳолаш; — тазйиқ, руҳий босим, камситиш, шунингдек, мурожаат қилгани учун таъқиб қилишни меҳнат интизомини бузиш деб баҳолаш. Нодавлат ташкилотлар учун «dmi.mehnat.uz» тизимида худди шундай имкониятлар 1 декабрга қадар яратилади. Улардан фойдаланиш ихтиёрий бўлади. Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда мансабдор шахслари ҳар йили тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича қисқа тренингларда ўқитилади. Нодавлат ташкилотлар ходимлари эса бундай машғулотларда ихтиёрий қатнашиши мумкин. Шунингдек, икки ой ичида Халқаро меҳнат ташкилотининг меҳнат соҳасида тазйиқ ва зўравонликка барҳам бериш тўғрисидаги 190-сон конвенциясини ратификация қилиш бўйича таклифлар тайёрланади. 🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X

uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Етмиш йиллик аччиқ тажриба шуни кўрсатдики, агар Давлатни Ғоя бошқарса, ғоявийлик — Бош мезон бўлса,
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Етмиш йиллик аччиқ тажриба шуни кўрсатдики, агар Давлатни Ғоя бошқарса, ғоявийлик — Бош мезон бўлса, Ҳақиқат билан Ёлғоннинг фарқи қолмайди». НАБИЖОН БОҚИЙ, Ёзувчи, таржимон 🌐Telegram |📱Instagram | 📱 You Tube | 📱Facebook |🕊 X

«Қатлнома» муаллифи Набижон Боқийга уй берилди Ёзувчи ва таржимон Набижон Боқийга давлат томонидан уй ажратилди. Адиб уй калитини топшириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигига чақирилган ва ҳоким Президент совғасини унга топширган. Ёзувчининг шу пайтгача ўз уйи бўлмаган, сўнгги вақтларда саломатлиги билан боғлиқ муаммоларга ҳам дуч келганди. Набижон Боқий, аввало, Абдулла Қодирийнинг қатағон қилинишига бағишланган «Қатлнома» асари билан танилган. Ҳужжатларга асосланган ушбу қиссада буюк адибнинг фожиали тақдири орқали 1930-йилларда ўзбек зиёлиларига қарши амалга оширилган қатағонлар ёритилади. Асар Қодирийнинг ҳибсга олиниши, унга қўйилган айбловлар ва қатл этилиши билан боғлиқ воқеаларни очиб беради. Адиб 1956 йил 7 ноябрда Фарғона вилояти Бағдод туманидаги Чуваланчи қишлоғида туғилган. 1984 йили Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаган. Унинг «Бир муҳаббат қиссаси», «Гулзамира», «Чингиз афандига мактублар», «Анвар пошонинг васияти» каби асарлари нашр этилган. Набижон Боқий таржимон сифатида ҳам фаолият юритган. Жумладан, Роберт Луис Стивенсоннинг «Меросхўр» ва «Катриона» романларини ўзбек тилига ўгирган. Чингиз Айтматов ва Мухтор Шохоновнинг «Чўққида қолган овчининг оҳи зори» китобини эса Е. Хўжамбердиев билан ҳамкорликда таржима қилган. Гарчи Набижон Боқий 1996 йилда «Шуҳрат» медали билан тақдирланган бўлса-да, унинг Туркистон тарихи, мухториятчилар ва муҳожиратдаги истиқлолчилар ҳақидаги кескин ҳужжатли асарлари, мақолалари узоқ вақт давомида йирик давлат нашриётларида чоп этилишида расмий ва норасмий тўсиқларга учраб турган. Унинг айрим асарлари дастлаб Ўзбекистондан ташқарида (масалан, Туркияда) нашр этилишига тўғри келган. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

Суд Ҳарбий прокуратурадан 15 миллион сўм ундириш ҳақида қарор чиқарди «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Таша
Суд Ҳарбий прокуратурадан 15 миллион сўм ундириш ҳақида қарор чиқарди «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Ҳарбий прокуратурага қарши киритган даъвоси суд томонидан қисман қаноатлантирилганини маълум қилди. Унинг билдиришича, фуқаролик ишлари бўйича Миробод суди Ҳарбий прокуратура, собиқ ҳарбий прокурор Холбоев ва терговчи Муҳитдиновга нисбатан шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш, етказилган зарарни қоплаш ҳақидаги даъвосини кўриб чиққан. Ташановнинг айтишича, суд Ҳарбий прокуратурадан унинг фойдасига 5 миллион сўм маънавий ва 10 миллион сўм моддий зарар ундиришни белгилаган. Ҳуқуқ ҳимоячиси товон миқдоридан кўра, адолат қарор топиши муҳимлигини таъкидлаган. «Менга маънавий зарарнинг қийматидан кўра адолатнинг қарор топиши муҳимроқ», — деб ёзган Ташанов. «Бизнинг вазифамиз қонун устуворлиги ва адолат тантанасига оммани ишонтириш. Эркини англаган элни ҳеч ким оёғости қилолмайди», — деган ҳуқуқ ҳимоячиси. Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 28 февралда Ҳарбий прокуратура Ташановга нисбатан ёлғон ахборот тарқатиш айблови билан маъмурий иш қўзғатган. Иш унинг қийноқлар ҳақидаги ижтимоий тармоқ постлари ва «Озодлик»ка берган интервьюси билан боғлиқ бўлган. 1 апрелда жиноят ишлари бўйича Миробод тумани суди маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати йўқлиги сабаб ишни тугатган. Шундан сўнг у етказилган зарарни қоплашни сўраб фуқаролик судига мурожаат қилган. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

Наманганда боғча тарбияланувчисига жинсий зўравонлик қилгани айтилган қоровул қамоққа олинди Наманган вилоятидаги мактабгача
Наманганда боғча тарбияланувчисига жинсий зўравонлик қилгани айтилган қоровул қамоққа олинди Наманган вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотларидан бирида беш ёшли болага нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабар юзасидан жиноят иши тергов қилинмоқда. Гумонланувчига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборотига кўра, ҳодиса 2026 йил 18 сентябрда содир бўлган. Хабар келиб тушгач, Учқўрғон тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари боланинг хонадонига бориб, вазиятни баҳолаган. Дастлабки баҳолашда бола юқори хавф даражасида экани аниқланган. Марказ ички ишлар органлари ва тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда боланинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидларни бартараф этиш чораларини кўрган. Ҳозир бола ота-онаси қарамоғида. Унга ва онасига психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Қонун боғча раҳбарияти зиммасига ҳам мажбурият юклайди 2025 йил 15 майдан кучга кирган «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, таълим муассасаларида зўравонликнинг олдини олиш учун масъул шахслар тайинланиши керак. Раҳбарият эса зўравонликка имкон берувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиши, болалар учун хавфсиз муҳитни таъминлаши шарт. Қонуннинг 27-моддаси зўравонликдан жабрланган ёки шундай хавф остидаги болалар ҳақидаги фактлар аниқланганда ваколатли органлар ва ички ишлар органларига дарҳол хабар беришни талаб қилади. Шу нуқтаи назардан, мазкур ҳолатда муассасада болалар назорати қандай ташкил этилгани, хавф ҳақида аввал сигналлар бўлган-бўлмагани ва масъуллар қачон хабардор бўлганини ҳам ўрганиш зарур. Бу саволлар гумонланувчининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш билан бирга, бошқа болалар хавфсизлигини таъминлаш учун ҳам аҳамиятли. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

Мудофаа вазирига икки ўринбосар тайинланди Мудофаа вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Қаҳрамонжон Зоидо
Мудофаа вазирига икки ўринбосар тайинланди Мудофаа вазирлиги раҳбариятида янги тайинловлар амалга оширилди. Қаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У аввал Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институтига раҳбарлик қилган. Зоидовнинг мазкур институт бошлиғи лавозимига тайинлангани 2025 йил июлида эълон қилинган эди. Адлия полковниги Жахонгир Муратов мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Жахонгир Дилшатович Муратов 1986 йил 21 декабрда Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида туғилган. 2010 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Нурафшон ва Бекобод шаҳарлари, кейинчалик Тошкентнинг Чилонзор тумани прокурори лавозимларида ишлаган. 2024 йил январда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴Озиқ-овқат бир йилда 6,3 фоизга қимматлашди, энергия нархлари эса инфляцияни тезлаштирди Ўзбекистонда 2026 йил июнида озиқ-
🔴Озиқ-овқат бир йилда 6,3 фоизга қимматлашди, энергия нархлари эса инфляцияни тезлаштирди Ўзбекистонда 2026 йил июнида озиқ-овқат нархлари ўтган йилнинг шу ойига нисбатан ўртача 6,3 фоизга ошди. Умумий йиллик инфляция эса майдаги 5,5 фоиздан июнда 6,4 фоизга кўтарилди. Бу ҳақда Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати шарҳида маълум қилинган. Май ойида озиқ-овқатнинг йиллик қимматлашуви 6,7 фоиз бўлган. Июнда бозорларга мавсумий мевалар кўпроқ чиқиши нархлар ўсишини бироз секинлаштирган. Шунга қарамай, кўрсаткич 2025 йил охиридаги 5,5 фоиздан юқори сақланиб қолган. Умумий инфляциянинг тезлашишига энергия нархлари ва тарифлари ошиши таъсир қилган. Электр энергияси ва тармоқ гази тарифлари кўтарилгач, хизматларнинг йиллик қимматлашуви майдаги 6,1 фоиздан июнда 7,1 фоизга етган. Кўмир ва автомобиллар учун метан қимматлашиши, бензин ҳамда пропан нархлари ўсишининг тезлашиши эса ноозиқ-овқат товарлари нархларига таъсир қилган. Ушбу гуруҳда йиллик қимматлашув майдаги 3,7 фоиздан июнда 5,9 фоизга кўтарилган. Марказий банк ҳисобига кўра, шу даврда ўртача иш ҳақи нархлар ошишини ҳисобга олганда ҳам 10,8 фоизга ўсган. Яъни ўртача маошга аввалгига қараганда кўпроқ маҳсулот ва хизмат сотиб олиш мумкин бўлган. Аммо бу ҳамманинг рўзғори бирдек енгиллашди, дегани эмас. Маоши ўзгармаган оилалар озиқ-овқат, электр, газ ва ёнилғи учун кўпроқ пул сарфлашга мажбур бўлган. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X