en
Feedback

Don't get caught by a cheater! Telemetrio finds and tags such channels 👉 If you want to see the tag, subscribe

Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

Open in Telegram

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Show more

📈 Analytical overview of Telegram channel Uzdiplomat | Расмий канал

Channel Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 33 998 subscribers, ranking 1 752 in the Politics category and 2 305 in the Uzbekistan region.

📊 Audience metrics and dynamics

Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 33 998 subscribers.

According to the latest data from 14 October, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -1 398 over the last 30 days and by -58 over the last 24 hours, overall reach remains high.

  • Verification status: Not verified
  • Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 24.32%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 19.51% reactions from the total number of subscribers.
  • Post reach: On average, each post receives 8 281 views. Within the first day, a publication typically gains 6 643 views.
  • Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 65.

📝 Description and content policy

The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...”

Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 15 October, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the Politics category.

33 998
Subscribers
-5824 hours
-1407 days
-1 39830 days
Posts Archive
🔴Тошкент марказидаги ноёб маданий мерос объекти махфий қарор билан кимга бепул берилмоқда? ✔️Музей ходимлари кўзда ёш билан миллатнинг ноёб маданий мероси асраб қолинмаётганини айтмоқда 🎥 Батафсил видеода Иккинчи жаҳон урушидан, 1966 йил зилзиласидан омон қолган Тошкентдаги Навоий музейи Янги Ўзбекистон даврига келиб тугатиладими? Музей ходимларининг айтишича, 847 та нодир қўлёзма аллақачон бошқа муассасага олиб ўтилган. Ислом цивилизация марказига кўчирилган қўлёзмалар билан ишлашга ходимлар киритилмаяпти. Энг ачинарлиси, бинодаги ноёб деворий суратларни кўчиришнинг деярли имкони йўқ. Юқорига йўлланган мурожаатлар жавобсиз қолмоқда. Музей биноси нима учун Ёшлар театрига берилмоқда? Нега кўчириш ҳақидаги қарор жамоатчиликка очиқланмади? Маданий мероснинг кейинги тақдирига ким жавоб беради? Очиқ қолган саволларга масъуллардан жавоб кутиб қоламиз. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Hilton ортидаги миллионлар: Ортиқхўжаев бизнесининг АҚШда ошкор бўлган молиявий алоқалари ✔️Ортиқхўжавев АҚШ бозорига кириш
🔴Hilton ортидаги миллионлар: Ортиқхўжаев бизнесининг АҚШда ошкор бўлган молиявий алоқалари ✔️Ортиқхўжавев АҚШ бозорига кириши ортидан 100 миллион долларлик кафолатлари фош бўлди Тошкентнинг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тегишли йирик бизнес гуруҳи АҚШ қимматли қоғозлар бозорига чиқди. Энди унинг меҳмонхона ва туризм соҳасидаги бизнеси акциялари Америка бозорида савдо қилиниши мумкин. Бу эса компанияга хорижий сармоядорлардан маблағ жалб қилиш имконини беради. Гап Тошкентдаги Hilton меҳмонхонаси, Бухородаги Wyndham меҳмонхонаси ва CAEx кўргазмалар марказини бошқарувчи Tourism and Entertainment Group (TEG) ҳақида кетмоқда. Компания бу воқеани Ўзбекистон бизнеси учун катта ютуқ сифатида тақдим этмоқда. Бироқ АҚШда акциялари савдо қилинадиган компаниялар ўз молиявий фаолияти, қарзлари ва мулкдорлари ҳақида батафсил маълумотларни ошкор қилиши керак. Айнан шу ҳужжатларда Ортиқхўжаев бизнесининг жамоатчиликка унчалик маълум бўлмаган молиявий муносабатлари ҳам очиқланди. Жумладан, компания ўз таркибига кирмайдиган, аммо ўша мулкдор назоратидаги бошқа корхонанинг 100 миллион долларлик кредитига кафил бўлган. Шунингдек, ҳисоботларда мулкдорга йўналтирилган 17,5 миллион доллардан ортиқ маблағ ва ўзаро боғлиқ компаниялар ўртасидаги қарийб 36 миллион долларлик операциялар кўрсатилган. Хўш, Ортиқхўжаев бизнесининг Америка бозорига чиқиши ортида қандай молиявий муносабатлар бор? Компания кимнинг қарзи учун жавобгарликни зиммасига олган ва миллионлаб долларлар қандай тақсимланган? Батафсил Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Мирзиёев Осиёдаги можаролар, сунъий интеллект ва иқлим хавфсизлиги бўйича янги ташаббусларни илгари сурди Президент Шавкат Мирзиёев 15 октябрь куни Бокуда бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида нутқ сўзлаб, минтақавий хавфсизлик, сунъий интеллект ва иқлим ўзгаришига доир қатор таклифларни билдирди. Давлат раҳбари матбуот хизматининг ёзишича, дунёда геосиёсий зиддиятлар кучайиб, қуролли можаролар нафақат улар юз бераётган ҳудудларга, балки бутун минтақа хавфсизлиги ва жаҳон иқтисодиётига таъсир кўрсатаётгани таъкидланган. Мирзиёев Яқин Шарқдаги вазият ва Ғазодаги гуманитар инқироздан хавотир билдирди. Унинг таъкидлашича, барча низолар халқаро ҳуқуқ асосида, фақат сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал этилиши керак. Осиёда ўзаро ишончни мустаҳкамлаш учун махсус концепция ишлаб чиқишни таклиф қилинди. У транспорт, энергетика, савдо ва рақамли алоқалар бўйича қўшма лойиҳаларни қамраб олиши керак. Саммитда Ўзбекистон қуйидаги янги ташаббусларни илгари сурди: ▪️ Сунъий интеллект хавфсизлиги — технологиялардан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббусини ишлаб чиқиш ва экспертлар майдонини ташкил этиш. ▪️ Иқлим хавфсизлиги — сув тежовчи технологиялар, яшил энергетика ва экологик мониторинг бўйича ҳамкорликни кучайтириш. ▪️ Инсон ҳуқуқлари ва таълим — 2027 йилда Ўзбекистонда Инсон салоҳиятини ривожлантириш форумини ўтказиш. Унда ёшлар, хотин-қизлар, сифатли таълим ва рақамли даврда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама этилади. ▪️ Минтақавий ҳамкорлик — Кенгашнинг келгуси икки йилга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш. Мирзиёев 2027 йилда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатининг 20-саммитига мезбонлик қилишини ҳам эслатди. Мамлакат 2030 йилгача ушбу ташкилотга раислик қилади. Президент Осиё давлатлари раҳбарларини Тошкентда ўтадиган саммитга таклиф қилди. Шунингдек, Ўзбекистон Озарбайжоннинг Кенгашга раислигини 2028 йилгача давом эттиришини ҳамда ташкилот Бош котиблигига Озарбайжон вакили номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

Тошкентнинг ягона аёл ҳокими яна прокуратура тизимига қайтди Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар прок
Тошкентнинг ягона аёл ҳокими яна прокуратура тизимига қайтди Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. У пойтахт туманларига раҳбарлик қилаётган ягона аёл ҳоким эди. Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. У прокуратура тизимида катта тажрибага эга. Турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманлари прокурорлари ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019–2023 йилларда Яккасарой тумани прокурори бўлган. 2023 йил 9 октябрда эса шу туман ҳокими этиб тайинланган. Ўшанда у Тошкент туманларига раҳбарлик қилган биринчи аёл сифатида эътибор қозонган эди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Тошкентнинг учта туманига янги ҳоким тайинланди ✔️Бири бошқа туманга ўтди, иккиси лавозимда кўтарилди Тошкент шаҳрининг Чил
🔴Тошкентнинг учта туманига янги ҳоким тайинланди ✔️Бири бошқа туманга ўтди, иккиси лавозимда кўтарилди Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Янгиҳаёт ва Яшнобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Чилонзор туманига Ҳаёт Иногамов ҳоким этиб тайинланди. У 1986 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган. 2020 йилдан буён Янгиҳаёт тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Шу тариқа, у олти йил раҳбарлик қилган туманидан Чилонзорга ўтказилди. Янгиҳаёт туманига Лазизбек Темиров ҳоким бўлди. У 1989 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2024 йилдан Яшнобод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган. Яшнобод туманига Абдулазиз Абдулхаков ҳоким этиб тайинланди. У 1980 йилда Тошкентда туғилган. Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. 2018–2025 йилларда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг қурилиш ва инфратузилма масалалари бўйича ўринбосари бўлган. Сўнгги пайтларда «UET Construction» МЧЖда департамент директори лавозимида ишлаган. Эътиборлиси, уч ҳокимнинг барчаси маҳаллий давлат бошқаруви тизимида тажриба орттирган. Улардан бири бошқа туманга ўтказилган бўлса, қолган икки нафари илгари ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган мутахассислардир. Аввал Чилонзор туманига Саидқаҳҳор Холхўжаев, Яшнободга Бахтиёр Раҳмонқулов, Янгиҳаётга эса Ҳаёт Иногамов раҳбарлик қилган. Иногамов Чилонзорга ўтказилди, қолган икки собиқ ҳокимнинг кейинги лавозими ҳозирча маълум эмас. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Қозоғистон билан боғлиқ хакерлар Россия ва Марказий Осиё давлат идораларига киберҳужум уюштирган бўлиши мумкин Қозоғистон б
🔴Қозоғистон билан боғлиқ хакерлар Россия ва Марказий Осиё давлат идораларига киберҳужум уюштирган бўлиши мумкин Қозоғистон билан алоқадор бўлиши мумкин бўлган Silent Lynx хакерлар гуруҳи Россиядаги нефтьни қайта ишлаш заводи, Нижний Новгород шаҳар маъмурияти ва Марказий Осиё давлат идораларини нишонга олган. Reuters агентлигининг 14 октябрдаги хабарига кўра, Cisco ва Recorded Future мутахассислари хакерлар фаолиятини ўрганиб, уларнинг Қозоғистон билан эҳтимолий алоқасини аниқлаган. Жумладан, Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги шартнома ратификация қилинаётган пайтда Тожикистон давлат идораларидан бирининг компьютер тизимига кирилган. Тадқиқотчилар киберҳужумларда разведка маълумотларини тўплаш мақсади бўлганини тахмин қилмоқда. Бироқ хакерларнинг Қозоғистон ҳукумати билан боғлиқлиги исботланмаган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Ўзбекистонлик шифокор самолётда оғир аҳволга тушиб қолган кореялик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди Самарқандлик шифокор Ҳасан
🔴Ўзбекистонлик шифокор самолётда оғир аҳволга тушиб қолган кореялик аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди Самарқандлик шифокор Ҳасан Комилов Жанубий Кореяга учаётган самолётда қон босими кескин тушиб кетган аёлга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг The Korea Herald нашри хабар берди. Ҳодиса 11 октябрь куни Ўзбекистондан Жанубий Кореяга йўл олган самолётда содир бўлган. Парвоз давомида йўловчи аёллардан бирининг аҳволи оғирлашиб, қон босими кескин пасайган. Унинг пастки қон босими 20 гача тушиб кетган. Бу ҳаёт учун хавфли ҳолат ҳисобланади. Самолёт экипажи йўловчилар орасида шифокор бор-йўқлигини сўраган. Шу рейсда кетаётган 43 ёшли самарқандлик шифокор Ҳасан Комилов дарҳол ёрдамга ошиққан. У ўзи билан олиб кетаётган дори воситалари ва тиббий ускуналардан фойдаланиб, аёлга тахминан 15 дақиқа давомида шошилинч ёрдам кўрсатган. Вазият шу қадар жиддий бўлганки, учувчилар самолётни фавқулодда қўндиришга тайёргарлик кўришган. Бироқ шифокорнинг аралашувидан кейин аёлнинг аҳволи барқарорлашган ва самолёт Сеулга парвозини давом эттирган. Ҳасан Комилов 16 йиллик тажрибага эга қулоқ, бурун ва томоқ касалликлари шифокори. У Жанубий Кореяга Чунгбук миллий университети шифохонасида малака ошириш учун кетаётган бўлган. «Мен хавфни тушунардим. Аммо унга ёрдам беришни хоҳладим. Ўз касбини чиндан севадиган ҳар қандай шифокор шундай қилган бўларди», — деган Комилов. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Иш излаб бориб, фронтга тушиш хавфи: Россияда мигрантларга босим кучаймоқда Россияда бир томондан ишчи кучи танқислиги сақл
🔴Иш излаб бориб, фронтга тушиш хавфи: Россияда мигрантларга босим кучаймоқда Россияда бир томондан ишчи кучи танқислиги сақланяпти, иккинчи томондан эса мигрантлар учун чекловлар кўпаймоқда. 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларининг Россияга ишлаш учун кириши қарийб 15 фоизга камайган. Шу билан бирга, халқаро ташкилотлар ва ОАВ Россияга иш излаб борган айрим мигрантларни Украинадаги урушга жалб қилиш, уларга ҳарбий шартнома имзолатиш учун алдаш ёки босим ўтказиш ҳолатлари ҳақида хабар бермоқда. Украина томонига қарашли «Хочу жить» лойиҳаси май ойигача Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган 12,9 мингдан ортиқ Марказий Осиё фуқаросини, жумладан 4 955 нафар ўзбекистонликни аниқлаганини билдирган. Бу рақамлар мустақил тасдиқланмаган. Ўзбекистон Миграция агентлиги ҳам фуқароларни «иш» ёки «юридик ёрдам» ваъдаси билан ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиш ҳолатларидан огоҳлантирган. Айни пайтда Россияда ишсизлик атиги 2,2 фоиз, 2030 йилга бориб эса мамлакатда 2,6 миллионгача ишчи етишмаслиги мумкин. Ғалати парадокс - Россияга ишчи керак, аммо анъанавий меҳнат мигрантлари учун ишлаш тобора қийинлашяпти. 🔗Батафсил сайтимизда ўқинг! Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Одамларнинг 8 миллион доллардан ортиқ банкдаги пулини ўмарган гуруҳ фош этилди ✔️Жиноятга банк ходими ҳам аралашган «Фирибг
🔴Одамларнинг 8 миллион доллардан ортиқ банкдаги пулини ўмарган гуруҳ фош этилди ✔️Жиноятга банк ходими ҳам аралашган «Фирибгарлар номингизга кредит олишга уриняпти», деб қўнғироқ қилган шахслар аслида фуқароларнинг шахсий маълумотларини қўлга киритиб, карталаридаги пулларни ечиб олган ва уларнинг номига онлайн кредитлар расмийлаштирган. ДХХ хабарига кўра, гуруҳ аъзолари орасида банклардан бирининг бош офиси киберхавфсизлик бўлими ходими ҳам бўлган. Банк номи очиқланмаган. ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда мазкур гуруҳ фаолиятига чек қўйилган. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва вилоятида яшовчи беш киши Миробод туманидаги нотурар бинони ижарага олиб, сохта колл-марказ ташкил қилган. Унга алоқадор яна бир шахс ижарага олинган хонадонга қўнғироқлар учун ноқонуний GSM-шлюз қурилмасини ўрнатган. Гуруҳга Тошкент вилоятида яшовчи, 1979 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс раҳбарлик қилгани айтилмоқда. Улар турли банклар номидан қўнғироқ қилиб, фуқароларни алдаган. Хабарга кўра, жиноий йўл билан топилган жами 8 миллион доллар криптовалюта кўринишида сохта МЧЖ орқали хорижга чиқарилиб, легаллаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов давомида ушбу фаолиятга алоқадор 10 нафар шахс аниқланган. Муаммо кўламини ИИВнинг сўнгги маълумотлари ҳам кўрсатади. 2026 йилнинг тўққиз ойида 17 483 та кибержиноят фош этилган, жиноятларга алоқадор 43 мингдан ортиқ банк картаси блокланган. 19 мингдан зиёд фуқарога 209,9 миллиард сўмдан ортиқ маблағ қайтарилган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

uzdiplomat иқтибоси: 🖍 СУНЪИЙ АДОЛАТ Сунъий чехрамизнинг - сунъий жилоси Сунъий кўзимизнинг - сунъий нигоҳи Сунъий юзимизнин
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 СУНЪИЙ АДОЛАТ Сунъий чехрамизнинг - сунъий жилоси Сунъий кўзимизнинг - сунъий нигоҳи Сунъий юзимизнинг - сунъий ҳаёси Сунъий тилимизнинг - сунъий сўзлари Сунъий қулоқларда - сунъий ҳақиқат Сунъий оёқларда - сунъий манзиллар Сунъий юракларнинг - сунъий ғамлари Сунъий қалбларида - сунъий эътиқод Сунъий дардимизнинг - сунъий даъвоси Сунъий сиёсатнинг - сунъий ижроси Сунъий инсонларнинг сунъий маъбуди - Сунъий Ақл тантанаси мутлақ адолат! Ҳамид Содиқ шеъри Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat

🔴Мирзиёев ва Алиев Бокуда нима ҳақида гаплашди? Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом
+3
🔴Мирзиёев ва Алиев Бокуда нима ҳақида гаплашди? Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Музокараларда август ойида Тошкентда эришилган келишувлар ижроси ва қўшма лойиҳаларнинг бориши муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошган. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳалари фаол босқичга ўтган. Бокудаги учрашувда президентлар маданий-гуманитар алмашинувлар, халқаро ва минтақавий масалалар ҳамда навбатдаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди. Мирзиёев Озарбайжонга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида қатнашиш учун келган. Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида уни бош вазир ўринбосари Шоҳин Мустафоев кутиб олган. Саммит якунлари бўйича Боку декларацияси ва кенгаш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди Энди 14 ёшга тўлмаган болаларга нис
🔴Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди Энди 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан айрим оғир жинсий жиноятларни содир этган шахслар 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бундай жиноятлар учун жавобгарликка тортиш муддатига чеклов қўйилмайди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун имзолангани ҳақида ёзди. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонун билан бир вақтнинг ўзида 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартириш киритилмоқда. «Ёш болага нисбатан зўравонликка асло тоқат қилиб бўлмайди, жазо эса муқаррар ва муросасиз бўлиши шарт», — деб ёзди Саида Мирзиёева. ✔️Янги қонун нималарни ўзгартиради? Қонунга мувофиқ, 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш ва уларга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятлар учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Шунингдек, болаларнинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун жазони енгиллаштиришга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган. Болага жисмоний ёки руҳий азоб етказган шахс, у таълим муассасаси ходими ёки боланинг яқин қариндоши бўлишидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради. Янги қонун фақат жазони кучайтириш билан чекланмайди. Унда зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳуқуқларини тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча кафолатлар ҳам белгиланган. Жумладан, жабрланувчи болаларни сўроқ қилиш жараёнини видеога қайд этиш, давлат ҳисобидан адвокат ажратиш ҳамда гумонланувчи билан юзлаштиришни махсус тартибда ўтказиш назарда тутилган. ❗️Тўрт йилда 445 та жиноят иши Олий Мажлисда келтирилган маълумотларга кўра, 2022–2025 йилларда Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш ҳолатлари юзасидан 445 та жиноят иши қўзғатилган. Қонуннинг қабул қилиниши Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат боғчасида беш ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган даврга тўғри келди. Саида Мирзиёева мазкур воқеага аввал ҳам муносабат билдириб, болани ҳимоя қила олмаган, ўз бепарволиги билан жиноят содир этилишига шароит яратган масъулларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини таъкидлаган эди. Эслатиб ўтамиз, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун 29–30 сентябрь кунлари Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган, 2 октябрда эса Сенат томонидан маъқулланган эди. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴 “Ўзбекистонда оила-турмуш доирасидаги қотилликлар кўпайяпти. Ҳозирда 100 мингга яқин аёлларга ҳимоя ордери берилган” ИИВ Ўзбекистонда оилавий низолар, рашк ва турмушдаги келишмовчиликлар оқибатида содир этилаётган қотилликлар кўпаймоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 100 мингга яқин ҳимоя ордери берилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари, полковник Раҳимжон Наимов матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, айрим қотилликларга рашк, эр-хотин, қайнона-келин ва яқин қариндошлар ўртасидаги низолар сабаб бўлмоқда. «Оила-турмуш доирасидаги қотилликлар кўпайяпти. Шунинг учун биз бугунги кунда аёлларимизга 100 мингга яқин ҳимоя ордерлари берганмиз», — деди Наимов. ИИВ вакилининг айтишича, бундай жиноятларнинг олдини олиш учун профилактика инспекторлари оилалардаги вазиятни кузатиб, низоларнинг оғир жиноятга айланиб кетмаслиги бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек, у жамоат жойларидаги майда безориликлар, ўзаро ҳақорат ва йўл бериш билан боғлиқ тортишувлар ҳам баъзан оғир жиноятларга сабаб бўлаётганини билдирди. Наимовнинг сўзларига кўра, бунинг олдини олиш мақсадида бозорлар, истироҳат боғлари ва аҳоли гавжум жойларда патруль хизмати кучайтирилган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди ✔️У 16 минг доллар эвазига фуқаронинг уйи қур
🔴Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди ✔️У 16 минг доллар эвазига фуқаронинг уйи қурилишидагм камчиликларга «кўз юмиш»ни режалаштирган эди Қибрай туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Маълум қилинишича, муассаса раҳбари У.Ю. «Ғолиблар» маҳалласидаги фуқаронинг хонадони тегишли рухсатномалар асосида қурилган бўлса-да, унинг каналга яқинлигини важ қилиб, суд орқали чора кўрилишини айтган. У фуқародан 16 минг доллар эвазига судда барча камчиликлар бартараф этилгани ҳақида кўрсатма бериш ва даъводан воз кечишни ваъда қилгани билдирилмоқда. Тезкор тадбирда У.Ю. сўралган пулнинг 5 минг долларини хизмат хонасида олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижлик чиқариб юборилди ✔️Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор 2026 йил бошидан буён биргин
🔴Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижлик чиқариб юборилди ✔️Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор 2026 йил бошидан буён биргина Санкт-Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижий фуқаро мажбуран чиқариб юборилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6 мингдан сал кўпроқ бўлган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Россия Федерал суд ижрочилари хизматининг шаҳар бошқармасига таяниб хабар берди. Идора маълумотига кўра, чиқариб юборилганлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари кўп учрайди. Хорижликлар Россияга кириш ёки мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд ижрочилари уларни «Пулково» аэропортининг чегара пунктигача кузатиб борган. Идоранинг билдиришича, мамлакатдан чиқариб юборилганларга беш йил давомида Россияга қайта кириш тақиқланган. Айни пайтда Петербург ва унинг атрофида миграция рейдлари ҳам ўтказилмоқда. «Вести — Санкт-Петербург» маълумотига кўра, 1–10 октябрь кунлари ўтказилган «Нелегал–2026» операцияси давомида транспорт полицияси мамлакатда бўлиш муддати тугаган хорижликларга нисбатан 25 та маъмурий баённома расмийлаштирган. Ленинград вилоятининг Новоселье посёлкасидаги қурилиш майдонида 123 нафар хорижликнинг ҳужжатлари текширилгани айтилган. Полиция маълумотига кўра, уларнинг 47 нафари патент берилган ҳудуддан ташқарида, яна 10 нафари патентсиз ишлаган. Жами 57 киши ҳолатга аниқлик киритиш учун полиция бўлимларига олиб кетилган. Текширув иш берувчини ҳам қамраб олган. Полиция хорижликларни ишга жалб қилишдаги эҳтимолий қоидабузарликларни ўрганмоқда. Мазкур рейдда аниқланган шахсларнинг фуқаролиги бўйича батафсил маълумот берилмаган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

📄uzdiplomat iqtibosi🖍 «Агар инсонда эркин гапириш ҳуқуқи бўлмаса, қолган ҳуқуқлар ҳам амалга ошмайди. Мамлакатда сўз эркинл
📄uzdiplomat iqtibosi🖍 «Агар инсонда эркин гапириш ҳуқуқи бўлмаса, қолган ҳуқуқлар ҳам амалга ошмайди. Мамлакатда сўз эркинлигида ортга қайтилса, қолган ҳуқуқлар ҳақида ўйламаса ҳам бўлади». Карим Баҳриев, Журналист, таржимон, шоир, сиёсатчи (1962-2026) Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

1 миллион сўмлик ёрдам кимларга берилиши мумкин? Ноябрда берилиши таклиф этилаётган 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам фақат
1 миллион сўмлик ёрдам кимларга берилиши мумкин? Ноябрда берилиши таклиф этилаётган 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам фақат Ижтимоий реестрдаги оилалар билан чекланмайди. Президент фармони лойиҳасида реестрга кирмаган, аммо моддий кўмакка муҳтож оилаларни ҳам қамраб олиш назарда тутилган. Лойиҳага кўра, ёрдам қуйидагиларга ажратилиши мумкин: — Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга. — Реестрда бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга. Бунда «маҳалла еттилиги» хулосаси ва давлат идораларининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида оиланинг белгиланган мезонларга мослиги текширилади. Жумладан, ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваридан ошмаслиги кўзда тутилган. — Марказлашган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйлардаги эҳтиёжманд оилаларга. Улар учун даромад чегараси Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳар бир оила аъзосига минимал истеъмол харажатларининг 2 баравари, Тошкент шаҳрида эса 3 бараваригача белгиланиши таклиф этилмоқда. Бундай уйда яшашнинг ўзи ёрдам олиш учун етарли эмас — оиланинг даромади ва ижтимоий ҳолати ҳам баҳоланади. — Махсус реестрдаги, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга. Шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар яшаётган оилаларга ҳам ёрдам бериш назарда тутилган. Даромади белгиланган чегарадан ошса-чи? Лойиҳада бундай айрим эҳтиёжманд оилаларни ҳам туман ёки шаҳардаги барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича штаб қарори билан рўйхатга киритиш имконияти кўзда тутилган. Бундан ташқари, электр ва табиий газ учун компенсация олиш имкониятини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Оила аъзоси бошига даромад чегараси минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан 2 бараварига оширилиши, компенсация тўлаш муддати эса 2028 йил 1 апрелгача узайтирилиши мумкин. Кўмир хариди харажатининг бир қисмини қоплашда ҳам даромад мезони минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 2 бараварига оширилиши таклиф этилган. Ушбу ёрдамни тўлаш муддатини 2029 йил 1 январгача узайтириш назарда тутилмоқда. Ҳужжат ҳозирча лойиҳа босқичида. Ёрдам олувчилар тоифалари ва шартлари якуний ҳужжатда ўзгариши мумкин. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Қиш олдидан тарифларни ошириш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 млн сўм ёрдам бериш таклиф этилмоқда Ўзбекистонда 1 ноябрдан исит
🔴Қиш олдидан тарифларни ошириш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 млн сўм ёрдам бериш таклиф этилмоқда Ўзбекистонда 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30 фоизга, маиший баллонларда етказиладиган суюлтирилган газ нархини эса 2 мингдан 5 минг сўмга ошириш таклиф қилинмоқда. Шу билан бирга, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ва компенсация бериш назарда тутилган. Тегишли ҳужжат лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Лойиҳага кўра, Тошкентда иситиш ҳақи ҳар бир квадрат метр учун суткасига 241,44 сўмдан 314 сўмга, ҳисоблагичли хонадонларда иссиқ сувнинг бир куб метри эса 8 928,67 сўмдан 11 607 сўмга кўтарилиши мумкин. Суюлтирилган газнинг бир килограммини 5 минг сўм қилиб белгилаш таклифи эса амалдаги 2 минг сўмлик нархдан 2,5 баравар юқори. Шу нархда 20 килограмм газ 100 минг сўмга тушади. Эҳтиёжманд оилаларга 2030 йил 1 январгача ойига 20 килограммгача газнинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўмдан компенсация бериш таклиф қилинмоқда. Демак, 20 килограмм учун 60 минг сўм қайтарилса, оиланинг ўз ҳисобидан қиладиган харажати 40 минг сўм бўлади. Бу енгиллик белгиланган тоифадаги оилаларга, меъёр доирасида татбиқ этилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик ёрдам бериш режалаштирилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёрдам 1 миллион 17 минг хонадонни қамраб олиши кутилмоқда. Газлаштирилмаган ҳудудларда эса қиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёрини 200 дан 350 кВт·соатгача ошириш таклиф этилган. Бу шундай ҳудудлардаги хонадонларга кўпроқ электрни арзонроқ тарифда ишлатиш имконини беради. Янги тарифлар ва ёрдам чоралари ҳозирча таклиф босқичида. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Мирзиёев Озарбайжонга боради: Бокуда Осиё хавфсизлиги ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади Шавкат Мирзиёев Озарбайжон
🔴Мирзиёев Озарбайжонга боради: Бокуда Осиё хавфсизлиги ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14–15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ўзбекистон президенти Бокуда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади. Кенгаш котибияти маълумотига кўра, саммит 15 октябрда ўтказилади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда. Учрашув Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланади. Саммитга тайёргарликдаги муҳим масалалардан бири — кенгашнинг Уставини ишлаб чиқиш. Озарбайжон раислиги ушбу ҳужжат лойиҳасини Боку саммитида қабул қилишга эришишни мақсад қилган. Бу кенгашни тўлақонли минтақавий халқаро ташкилотга айлантириш жараёнининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур тузилма 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган. Унинг доирасида хавфсизликдан ташқари савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, туризм ва экология бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Озарбайжон кенгашга 2024–2026 йилларда раислик қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, август ойида Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган эди. Ўша ташрифда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ўтказилиб, Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланган ва қўшма лойиҳаларга старт берилганди. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Арманистон учун Ўзбекистон Россиянинг ўрнини эгаллаяптими? ✔️Россия Арманистон маҳсулотларига чеклов қўйгач, Ўзбекистон асо
🔴Арманистон учун Ўзбекистон Россиянинг ўрнини эгаллаяптими? ✔️Россия Арманистон маҳсулотларига чеклов қўйгач, Ўзбекистон асосий харидорга айланди 2025 йилда Арманистон мева экспортининг қарийб 87 фоизи Россияга тўғри келган бўлса, 2026 йил июнь ойида Ўзбекистон арманиcтонлик экспортчилар учун энг йирик бозорга айланди. Бу ўзгариш Россиянинг Арманистон маҳсулотларига нисбатан савдо чекловлари жорий этиши ортидан юз берди. JAMnews нашрининг 12 октябрда эълон қилган хабарига кўра, Россия жорий йил май ойидан бошлаб Арманистондан мева-сабзавот, балиқ маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар ва бошқа қатор товарларни импорт қилишни чеклаган. Россиянинг масъул идоралари чекловларни маҳсулотлар сифат стандартларига жавоб бермаслиги билан изоҳлаган. Бироқ Арманистонда бу қарор мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан яқинлашувига қарши иқтисодий босим сифатида баҳоланмоқда. Россия бозоридаги тўсиқлар ортидан арманистонлик экспортчилар янги харидорлар излашга мажбур бўлди. Натижада илгари асосан Россияга сотилган маҳсулотлар Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Украина ва Ироқ бозорларига йўналтирилмоқда. Арманистон Озиқ-овқат хавфсизлиги инспекцияси маълумотларига кўра, 2026 йил июнь ойида мамлакатдан экспорт қилинган меваларнинг 48 фоизи Ўзбекистонга, 34 фоизи Грузияга ва 12 фоизи Украинага етказиб берилган. Июль ойига келиб экспорт географияси яна ўзгарган. Грузия 35,3 фоиз улуш билан биринчи ўринга чиққан, Ўзбекистон эса 21 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Қозоғистон ҳиссаси 13 фоиз, Украина 10,5 фоиз ва Ироқ 8,2 фоизни ташкил этган. Таққослаш учун, 2025 йил июнида Арманистон мева экспортининг 86,7 фоизи, июлида эса 87,2 фоизи Россия бозорига тўғри келган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X