es
Feedback

¡No caigas en manos de tramposos! Telemetrio encuentra y marca estos canales 👉 Si quieres ver la etiqueta, suscríbete 👈

Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Uzdiplomat | Расмий канал

El canal Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 34 051 suscriptores, ocupando la posición 1 748 en la categoría Política y el puesto 2 303 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 34 051 suscriptores.

Según los últimos datos del 13 octubre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -1 440, y en las últimas 24 horas de -33, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: No verificado
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 24.41%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 19.25% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 8 326 visualizaciones. En el primer día suele acumular 6 567 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 65.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...”

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 14 octubre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Política.

34 051
Suscriptores
-3324 horas
-1397 días
-1 44030 días
Archivo de publicaciones
🔴Мирзиёев ва Алиев Бокуда нима ҳақида гаплашди? Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом
+3
🔴Мирзиёев ва Алиев Бокуда нима ҳақида гаплашди? Президент Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Бокуда Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Музокараларда август ойида Тошкентда эришилган келишувлар ижроси ва қўшма лойиҳаларнинг бориши муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти матбуот хизмати маълумотига кўра, йил бошидан буён икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошган. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат ва туризм соҳаларидаги ҳамкорлик лойиҳалари фаол босқичга ўтган. Бокудаги учрашувда президентлар маданий-гуманитар алмашинувлар, халқаро ва минтақавий масалалар ҳамда навбатдаги тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқди. Мирзиёев Озарбайжонга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида қатнашиш учун келган. Ҳайдар Алиев халқаро аэропортида уни бош вазир ўринбосари Шоҳин Мустафоев кутиб олган. Саммит якунлари бўйича Боку декларацияси ва кенгаш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди Энди 14 ёшга тўлмаган болаларга нис
🔴Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик учун умрбод қамоқ жазоси жорий этилди Энди 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан айрим оғир жинсий жиноятларни содир этган шахслар 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бундай жиноятлар учун жавобгарликка тортиш муддатига чеклов қўйилмайди. Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун имзолангани ҳақида ёзди. Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонун билан бир вақтнинг ўзида 5 та кодекс ва 6 та қонунга ўзгартириш киритилмоқда. «Ёш болага нисбатан зўравонликка асло тоқат қилиб бўлмайди, жазо эса муқаррар ва муросасиз бўлиши шарт», — деб ёзди Саида Мирзиёева. ✔️Янги қонун нималарни ўзгартиради? Қонунга мувофиқ, 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш ва уларга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш каби жиноятлар учун 25 йилгача ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда. Шунингдек, болаларнинг ўлимига сабаб бўлган жиноятлар учун жазони енгиллаштиришга йўл қўйилмаслиги назарда тутилган. Болага жисмоний ёки руҳий азоб етказган шахс, у таълим муассасаси ходими ёки боланинг яқин қариндоши бўлишидан қатъи назар, қонун олдида жавоб беради. Янги қонун фақат жазони кучайтириш билан чекланмайди. Унда зўравонликдан жабрланган болаларнинг ҳуқуқларини тергов ва суд жараёнларида ҳимоя қилишга қаратилган қўшимча кафолатлар ҳам белгиланган. Жумладан, жабрланувчи болаларни сўроқ қилиш жараёнини видеога қайд этиш, давлат ҳисобидан адвокат ажратиш ҳамда гумонланувчи билан юзлаштиришни махсус тартибда ўтказиш назарда тутилган. ❗️Тўрт йилда 445 та жиноят иши Олий Мажлисда келтирилган маълумотларга кўра, 2022–2025 йилларда Ўзбекистонда 14 ёшга тўлмаган болаларнинг номусига тегиш ҳолатлари юзасидан 445 та жиноят иши қўзғатилган. Қонуннинг қабул қилиниши Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат боғчасида беш ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда кескин муҳокамаларга сабаб бўлган даврга тўғри келди. Саида Мирзиёева мазкур воқеага аввал ҳам муносабат билдириб, болани ҳимоя қила олмаган, ўз бепарволиги билан жиноят содир этилишига шароит яратган масъулларнинг ҳаракатларига ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши кераклигини таъкидлаган эди. Эслатиб ўтамиз, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун 29–30 сентябрь кунлари Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган, 2 октябрда эса Сенат томонидан маъқулланган эди. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴 “Ўзбекистонда оила-турмуш доирасидаги қотилликлар кўпайяпти. Ҳозирда 100 мингга яқин аёлларга ҳимоя ордери берилган” ИИВ Ўзбекистонда оилавий низолар, рашк ва турмушдаги келишмовчиликлар оқибатида содир этилаётган қотилликлар кўпаймоқда. Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 100 мингга яқин ҳимоя ордери берилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизмати бошлиғининг ўринбосари, полковник Раҳимжон Наимов матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, айрим қотилликларга рашк, эр-хотин, қайнона-келин ва яқин қариндошлар ўртасидаги низолар сабаб бўлмоқда. «Оила-турмуш доирасидаги қотилликлар кўпайяпти. Шунинг учун биз бугунги кунда аёлларимизга 100 мингга яқин ҳимоя ордерлари берганмиз», — деди Наимов. ИИВ вакилининг айтишича, бундай жиноятларнинг олдини олиш учун профилактика инспекторлари оилалардаги вазиятни кузатиб, низоларнинг оғир жиноятга айланиб кетмаслиги бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек, у жамоат жойларидаги майда безориликлар, ўзаро ҳақорат ва йўл бериш билан боғлиқ тортишувлар ҳам баъзан оғир жиноятларга сабаб бўлаётганини билдирди. Наимовнинг сўзларига кўра, бунинг олдини олиш мақсадида бозорлар, истироҳат боғлари ва аҳоли гавжум жойларда патруль хизмати кучайтирилган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди ✔️У 16 минг доллар эвазига фуқаронинг уйи қур
🔴Қибрай туманида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси раҳбари ушланди ✔️У 16 минг доллар эвазига фуқаронинг уйи қурилишидагм камчиликларга «кўз юмиш»ни режалаштирган эди Қибрай туманида «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбари 5 минг АҚШ долларини олаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент хабар берди. Маълум қилинишича, муассаса раҳбари У.Ю. «Ғолиблар» маҳалласидаги фуқаронинг хонадони тегишли рухсатномалар асосида қурилган бўлса-да, унинг каналга яқинлигини важ қилиб, суд орқали чора кўрилишини айтган. У фуқародан 16 минг доллар эвазига судда барча камчиликлар бартараф этилгани ҳақида кўрсатма бериш ва даъводан воз кечишни ваъда қилгани билдирилмоқда. Тезкор тадбирда У.Ю. сўралган пулнинг 5 минг долларини хизмат хонасида олаётганида ашёвий далиллар билан ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижлик чиқариб юборилди ✔️Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор 2026 йил бошидан буён биргин
🔴Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижлик чиқариб юборилди ✔️Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор 2026 йил бошидан буён биргина Санкт-Петербургдан қарийб 6,5 минг хорижий фуқаро мажбуран чиқариб юборилган. Ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6 мингдан сал кўпроқ бўлган. Бу ҳақда «Коммерсантъ» Россия Федерал суд ижрочилари хизматининг шаҳар бошқармасига таяниб хабар берди. Идора маълумотига кўра, чиқариб юборилганлар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқаролари кўп учрайди. Хорижликлар Россияга кириш ёки мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун суд томонидан маъмурий жавобгарликка тортилган. Суд ижрочилари уларни «Пулково» аэропортининг чегара пунктигача кузатиб борган. Идоранинг билдиришича, мамлакатдан чиқариб юборилганларга беш йил давомида Россияга қайта кириш тақиқланган. Айни пайтда Петербург ва унинг атрофида миграция рейдлари ҳам ўтказилмоқда. «Вести — Санкт-Петербург» маълумотига кўра, 1–10 октябрь кунлари ўтказилган «Нелегал–2026» операцияси давомида транспорт полицияси мамлакатда бўлиш муддати тугаган хорижликларга нисбатан 25 та маъмурий баённома расмийлаштирган. Ленинград вилоятининг Новоселье посёлкасидаги қурилиш майдонида 123 нафар хорижликнинг ҳужжатлари текширилгани айтилган. Полиция маълумотига кўра, уларнинг 47 нафари патент берилган ҳудуддан ташқарида, яна 10 нафари патентсиз ишлаган. Жами 57 киши ҳолатга аниқлик киритиш учун полиция бўлимларига олиб кетилган. Текширув иш берувчини ҳам қамраб олган. Полиция хорижликларни ишга жалб қилишдаги эҳтимолий қоидабузарликларни ўрганмоқда. Мазкур рейдда аниқланган шахсларнинг фуқаролиги бўйича батафсил маълумот берилмаган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

📄uzdiplomat iqtibosi🖍 «Агар инсонда эркин гапириш ҳуқуқи бўлмаса, қолган ҳуқуқлар ҳам амалга ошмайди. Мамлакатда сўз эркинл
📄uzdiplomat iqtibosi🖍 «Агар инсонда эркин гапириш ҳуқуқи бўлмаса, қолган ҳуқуқлар ҳам амалга ошмайди. Мамлакатда сўз эркинлигида ортга қайтилса, қолган ҳуқуқлар ҳақида ўйламаса ҳам бўлади». Карим Баҳриев, Журналист, таржимон, шоир, сиёсатчи (1962-2026) Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

1 миллион сўмлик ёрдам кимларга берилиши мумкин? Ноябрда берилиши таклиф этилаётган 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам фақат
1 миллион сўмлик ёрдам кимларга берилиши мумкин? Ноябрда берилиши таклиф этилаётган 1 миллион сўмлик бир марталик ёрдам фақат Ижтимоий реестрдаги оилалар билан чекланмайди. Президент фармони лойиҳасида реестрга кирмаган, аммо моддий кўмакка муҳтож оилаларни ҳам қамраб олиш назарда тутилган. Лойиҳага кўра, ёрдам қуйидагиларга ажратилиши мумкин: — Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга. — Реестрда бўлмаган эҳтиёжманд оилаларга. Бунда «маҳалла еттилиги» хулосаси ва давлат идораларининг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида оиланинг белгиланган мезонларга мослиги текширилади. Жумладан, ҳар бир оила аъзосига тўғри келадиган ўртача ойлик даромад минимал истеъмол харажатларининг 2 бараваридан ошмаслиги кўзда тутилган. — Марказлашган иситиш тизимига уланган кўп қаватли уйлардаги эҳтиёжманд оилаларга. Улар учун даромад чегараси Қорақалпоғистон ва вилоятларда ҳар бир оила аъзосига минимал истеъмол харажатларининг 2 баравари, Тошкент шаҳрида эса 3 бараваригача белгиланиши таклиф этилмоқда. Бундай уйда яшашнинг ўзи ёрдам олиш учун етарли эмас — оиланинг даромади ва ижтимоий ҳолати ҳам баҳоланади. — Махсус реестрдаги, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга. Шунингдек, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум болалар яшаётган оилаларга ҳам ёрдам бериш назарда тутилган. Даромади белгиланган чегарадан ошса-чи? Лойиҳада бундай айрим эҳтиёжманд оилаларни ҳам туман ёки шаҳардаги барқарор иш ўринларини яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича штаб қарори билан рўйхатга киритиш имконияти кўзда тутилган. Бундан ташқари, электр ва табиий газ учун компенсация олиш имкониятини кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Оила аъзоси бошига даромад чегараси минимал истеъмол харажатларининг 1,5 бараваридан 2 бараварига оширилиши, компенсация тўлаш муддати эса 2028 йил 1 апрелгача узайтирилиши мумкин. Кўмир хариди харажатининг бир қисмини қоплашда ҳам даромад мезони минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 2 бараварига оширилиши таклиф этилган. Ушбу ёрдамни тўлаш муддатини 2029 йил 1 январгача узайтириш назарда тутилмоқда. Ҳужжат ҳозирча лойиҳа босқичида. Ёрдам олувчилар тоифалари ва шартлари якуний ҳужжатда ўзгариши мумкин. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Қиш олдидан тарифларни ошириш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 млн сўм ёрдам бериш таклиф этилмоқда Ўзбекистонда 1 ноябрдан исит
🔴Қиш олдидан тарифларни ошириш, эҳтиёжманд оилаларга эса 1 млн сўм ёрдам бериш таклиф этилмоқда Ўзбекистонда 1 ноябрдан иситиш ва иссиқ сув тарифларини ўртача 30 фоизга, маиший баллонларда етказиладиган суюлтирилган газ нархини эса 2 мингдан 5 минг сўмга ошириш таклиф қилинмоқда. Шу билан бирга, эҳтиёжманд оилаларга моддий ёрдам ва компенсация бериш назарда тутилган. Тегишли ҳужжат лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Лойиҳага кўра, Тошкентда иситиш ҳақи ҳар бир квадрат метр учун суткасига 241,44 сўмдан 314 сўмга, ҳисоблагичли хонадонларда иссиқ сувнинг бир куб метри эса 8 928,67 сўмдан 11 607 сўмга кўтарилиши мумкин. Суюлтирилган газнинг бир килограммини 5 минг сўм қилиб белгилаш таклифи эса амалдаги 2 минг сўмлик нархдан 2,5 баравар юқори. Шу нархда 20 килограмм газ 100 минг сўмга тушади. Эҳтиёжманд оилаларга 2030 йил 1 январгача ойига 20 килограммгача газнинг ҳар бир килограмми учун 3 минг сўмдан компенсация бериш таклиф қилинмоқда. Демак, 20 килограмм учун 60 минг сўм қайтарилса, оиланинг ўз ҳисобидан қиладиган харажати 40 минг сўм бўлади. Бу енгиллик белгиланган тоифадаги оилаларга, меъёр доирасида татбиқ этилиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик ёрдам бериш режалаштирилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ёрдам 1 миллион 17 минг хонадонни қамраб олиши кутилмоқда. Газлаштирилмаган ҳудудларда эса қиш мавсумида электр энергиясининг ойлик базавий меъёрини 200 дан 350 кВт·соатгача ошириш таклиф этилган. Бу шундай ҳудудлардаги хонадонларга кўпроқ электрни арзонроқ тарифда ишлатиш имконини беради. Янги тарифлар ва ёрдам чоралари ҳозирча таклиф босқичида. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Мирзиёев Озарбайжонга боради: Бокуда Осиё хавфсизлиги ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади Шавкат Мирзиёев Озарбайжон
🔴Мирзиёев Озарбайжонга боради: Бокуда Осиё хавфсизлиги ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 14–15 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Ўзбекистон президенти Бокуда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этади. Кенгаш котибияти маълумотига кўра, саммит 15 октябрда ўтказилади. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, аъзо ва кузатувчи мамлакатлар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда. Учрашув Осиёда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни кенгайтиришга бағишланади. Саммитга тайёргарликдаги муҳим масалалардан бири — кенгашнинг Уставини ишлаб чиқиш. Озарбайжон раислиги ушбу ҳужжат лойиҳасини Боку саммитида қабул қилишга эришишни мақсад қилган. Бу кенгашни тўлақонли минтақавий халқаро ташкилотга айлантириш жараёнининг бир қисми ҳисобланади. Мазкур тузилма 1992 йилда Қозоғистон ташаббуси билан ташкил этилган. Унинг доирасида хавфсизликдан ташқари савдо, инвестиция, энергетика, транспорт, туризм ва экология бўйича ҳам ҳамкорлик қилинади. Озарбайжон кенгашга 2024–2026 йилларда раислик қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, август ойида Илҳом Алиев Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган эди. Ўша ташрифда Олий давлатлараро кенгашнинг учинчи йиғилиши ўтказилиб, Абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома имзоланган ва қўшма лойиҳаларга старт берилганди. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Арманистон учун Ўзбекистон Россиянинг ўрнини эгаллаяптими? ✔️Россия Арманистон маҳсулотларига чеклов қўйгач, Ўзбекистон асо
🔴Арманистон учун Ўзбекистон Россиянинг ўрнини эгаллаяптими? ✔️Россия Арманистон маҳсулотларига чеклов қўйгач, Ўзбекистон асосий харидорга айланди 2025 йилда Арманистон мева экспортининг қарийб 87 фоизи Россияга тўғри келган бўлса, 2026 йил июнь ойида Ўзбекистон арманиcтонлик экспортчилар учун энг йирик бозорга айланди. Бу ўзгариш Россиянинг Арманистон маҳсулотларига нисбатан савдо чекловлари жорий этиши ортидан юз берди. JAMnews нашрининг 12 октябрда эълон қилган хабарига кўра, Россия жорий йил май ойидан бошлаб Арманистондан мева-сабзавот, балиқ маҳсулотлари, алкоголли ичимликлар ва бошқа қатор товарларни импорт қилишни чеклаган. Россиянинг масъул идоралари чекловларни маҳсулотлар сифат стандартларига жавоб бермаслиги билан изоҳлаган. Бироқ Арманистонда бу қарор мамлакатнинг Европа Иттифоқи билан яқинлашувига қарши иқтисодий босим сифатида баҳоланмоқда. Россия бозоридаги тўсиқлар ортидан арманистонлик экспортчилар янги харидорлар излашга мажбур бўлди. Натижада илгари асосан Россияга сотилган маҳсулотлар Ўзбекистон, Грузия, Қозоғистон, Украина ва Ироқ бозорларига йўналтирилмоқда. Арманистон Озиқ-овқат хавфсизлиги инспекцияси маълумотларига кўра, 2026 йил июнь ойида мамлакатдан экспорт қилинган меваларнинг 48 фоизи Ўзбекистонга, 34 фоизи Грузияга ва 12 фоизи Украинага етказиб берилган. Июль ойига келиб экспорт географияси яна ўзгарган. Грузия 35,3 фоиз улуш билан биринчи ўринга чиққан, Ўзбекистон эса 21 фоиз билан иккинчи ўринни эгаллаган. Қозоғистон ҳиссаси 13 фоиз, Украина 10,5 фоиз ва Ироқ 8,2 фоизни ташкил этган. Таққослаш учун, 2025 йил июнида Арманистон мева экспортининг 86,7 фоизи, июлида эса 87,2 фоизи Россия бозорига тўғри келган. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴«Февралда икки марта терма жамоадан четлаштирилдим» ✔️Жаҳон чемпионати ғолиби ички ноҳақликлар ҳақида мурожаат йўллади Қиличбозликнинг сабля йўналишида кадетлар ўртасида 2022 йилги жаҳон чемпиони Зуҳриддин Қодиров Uzdiplomat таҳририятига мурожаат қилиб, терма жамоадан асоссиз четлаштирилганини билдирди. Спортчининг айтишича, у 2026 йил февраль ойида икки марта терма жамоадан чиқарилган. Қодиров бу қарорларнинг сабаблари унга асосли тушунтирилмаганини даъво қилмоқда. Унинг билдиришича, масала юзасидан турли идораларга мурожаат қилган, бироқ олган жавоблари муаммони ҳал этмаган. Қодиров мурожаатида Қиличбозлик федерацияси раҳбарияти, хусусан, Гулнора Саидова томонидан унга босим ўтказилаётганини ҳам даъво қилган. Uzdiplomat таҳририяти федерациянинг мазкур масала юзасидан изоҳини ҳам эълон қилишга тайёр. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

Устюртда яна бир қудуқдан газ олинди Мўйноқдаги «Ғарбий Қуйи Сургил» конининг 19-сонли қудуғидан юқори босимда газ чиқди. «Ўзбекнефтгаз» маълумотига кўра, синовда қудуқнинг кунлик газ бериш кўрсаткичи 400–500 минг куб метрни ташкил этган. Ҳозир уни истеъмолчиларга етказиш учун қувурлар тортилиб, ускуналар ўрнатилмоқда. Газ тармоққа қачон узатилиши ҳозирча айтилмаган. Устюртда бундай натижалар аввал ҳам эълон қилинган. Мартда шу коннинг 17-сонли қудуғидан газ олинган бўлса, октябрь бошида Мўйноқдаги «Қоратау» майдонида янги газконденсат кони очилгани хабар қилинганди. Бу хабарлар мамлакатда газ қазиб чиқариш камайиб бораётган бир пайтга тўғри келмоқда. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–август ойларида 24,2 млрд куб метр газ қазиб олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16,3 фоиз кам. Айни пайтда, четдан газ хариди ошган. Саккиз ойда газ импорти қиймати 1,21 млрд долларга етган. Бу бир йил аввалгидан 15,2 фоиз кўп. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴 Амалдорларнинг қизлари ёки куёвлари давлат мулкини хусусийлаштириши қонун билан чекланганми? Давактив раҳбари жавоб берди Ўзбекистонда хусусийлаштирилаётган давлат мулкларининг амалдорлар фарзандлари, куёвлари ва бошқа яқин қариндошлари қўлига ўтиб кетишининг олдини олиш учун қандай механизмлар мавжуд? Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовнинг айтишича, манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларда савдо иштирокчилари четлаштирилади. Бироқ мансабдорларнинг яқинлари учун мулкдор бўлиш ҳуқуқи қонун билан чекланмаган. Uzdiplomat.uz мухбири Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Соҳибжон Муродовдан Ўзбекистонда давлат мулкларини хусусийлаштириш жараёнида мансабдорларнинг фарзандлари, куёвлари, келинлари ва бошқа яқин қариндошлари активларни сотиб олишига қарши қандай чоралар кўрилаётганини сўради. Журналист МДҲ давлатларида хусусийлаштириш жараёнлари кўпинча давлат мулкининг амалдорлар ва уларга яқин шахслар қўлига ўтиши билан боғлиқ саволларни келтириб чиқаришини таъкидлади. Муродовнинг жавобига кўра, Ўзбекистон қонунчилигида бундай ҳолатларда манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган чекловлар мавжуд. «Қонун ости ҳужжатларимизда чекловлар бор. Президентимизнинг 3149-сонли қарорига кўра, савдоларда қатнашаётган шахс платформа томонидан текширилади, ўрганилади. Агар манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиши мумкин бўлган ҳолатлар бўлса, улар савдолардан четлаштирилади», — деди агентлик раҳбари. Uzdiplomat.uz мухбири ушбу талабларга Ўзбекистонда тўлиқ амал қилинаётганига ишонч билдириш мумкинми, деган қўшимча савол билан мурожаат қилди. Муродов давлат хизматчисининг ўзи ёки яқинлари орқали мулк сотиб олиши масаласига тўхталди. «Тўғридан-тўғри бирор давлат хизматчиси мулкни ола олмайди, олмаган унақа нарса. Фарзандлари, яқинлари орқали... Энди қонун билан белгиланган мулкдор бўлиш ҳуқуқи чекланмаган. Ўшанинг учун у қонун ҳужжатлари билан кўриб чиқилади бу нарса», — деди у. Агентлик раҳбарининг жавобидан мансабдор шахсларнинг фарзандлари ва яқин қариндошлари хусусийлаштириш савдоларида иштирок этишига умумий тақиқ йўқлиги англашилади. Асосий чеклов манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ. Амалда мансабдорларнинг яқинлари орқали давлат активларини сотиб олиш ҳолатлари қандай аниқланади ва бу механизм қанчалик самарали эканлиги мавхум бўлиб қолмоқда. Агентлик раҳбари савдолардан манфаатлар тўқнашуви сабабли четлаштирилган шахслар сони ёки бундай ҳолатлар бўйича аниқ мисолларни келтирмади. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун мансабдор шахснинг яқин қариндошлари ҳамда улар улушга эга бўлган ёки бошқарувида иштирок этадиган юридик шахслар билан боғлиқ манфаатдорликни ҳам қамраб олади. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “«Бўламан дегич эл, бир-бирини ботирим дейди, бўлмайман дегич эл, бир-бирини этини ейди» "Отамдан қ
📄uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “«Бўламан дегич эл, бир-бирини ботирим дейди, бўлмайман дегич эл, бир-бирини этини ейди» "Отамдан қолган далалар" Тоғай Мурод Ўзбекистон Халқ ёзувчиси (1948-2003) Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴«Сармоядор қаердан келгани эмас, қандай ҳисса қўшаётгани муҳим» ✔️Мирзиёев «ЎЗ» фалсафасини илгари сурди Президент Шавкат М
🔴«Сармоядор қаердан келгани эмас, қандай ҳисса қўшаётгани муҳим» ✔️Мирзиёев «ЎЗ» фалсафасини илгари сурди Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда инвестор ва тадбиркорлар билан мулоқотда сармоядорларни «хорижлик» ва «маҳаллий» деб ажратишга муносабат билдирди. «Капиталнинг, илғор ғоянинг ва ҳалол меҳнатнинг миллати йўқ!» — деди президент. Мулоқотда Ўзбекистон иқтисодиёти учун «ЎЗ» фалсафаси илгари сурилди. Президннт мптбуот хизматининг изохлашича, у Ўзбекистон, ўзгариш, ўзлик ва масъулият тушунчаларини бирлаштиради. «Кимки Янги Тошкентни ёки Ширинни биз билан бирга қурса, демак, у тўлақонли ўзимизники!» — деган Мирзиёев. Бу ёндашувни дахлдорликка чақириқ сифатида талқин қилиш мумкин. Сармоядорнинг мамлакат билан муносабати маблағ киритиш билан чекланмай, яратилган иш ўринлари, сифатли хизматлар ва лойиҳанинг узоқ муддатли натижалари учун масъулиятни ҳам қамраб олади. Мулоқотда бу ғояни амалий чоралар билан қўллаб-қувватлашга қаратилган имкониятлар ҳам эълон қилинган. Янги Тошкентда инфратузилма тўловининг базавий ставкаси савдо, сервис ва бизнес марказлари учун уч, меҳмонхона ва туризм объектлари учун беш, маданият ва кўнгилочар масканлар учун ўн баробар камайтирилади. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар учун тўлов бир фоиз этиб белгиланади. Қиймати 50 миллион доллардан юқори лойиҳаларга масъул бириктирилиб, алоҳида инвестиция битими тузилади. Янги Тошкент учун белгиланган имтиёз ва имкониятлар Самарқанд шаҳридаги «Ширин» массивига ҳам татбиқ этилади. Эслатиб ўтамиз, бу йўналишда аввал ҳам келишувлар тузилган. 2025 йил декабрида Янги Тошкентда аукцион орқали сотилган 24 та тижорий лот бўйича 2 миллиард долларлик инвестиция шартномалари имзолангани маълум қилинган эди. Улар меҳмонхона, ресторан ва сервис марказлари қурилишини қамраб олган. Президент сармоядорларнинг мулки ва бизнеси қонун, давлат ҳамда шахсан унинг қатъий ҳимоясида бўлишини таъкидлади. Учрашувда билдирилган таклифлар асосида тегишли қарор қабул қилиниши, бир ойдан сўнг эса топшириқлар ижроси кўриб чиқилиши айтилди. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

Мудофаа раҳбарияти ўзгарди: Холмуҳаммедов ўрнига келган Қудратхўжаев ким? Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимига Ботир Баҳромов
Мудофаа раҳбарияти ўзгарди: Холмуҳаммедов ўрнига келган Қудратхўжаев ким? Ўзбекистон мудофаа вазири лавозимига Ботир Баҳромович Қудратхўжаев тайинланди. Шуҳрат Холмуҳаммедов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Тайинлов ҳақидаги расмий хабарда унинг янги иш жойи кўрсатилмаган. Икки раҳбарнинг хизмат йўлига назар ташласак, уларнинг тажрибасида муҳим фарқ бор: Холмуҳаммедов ҳарбий бошқарув ва Бош штаб тизимида юқори лавозимларга кўтарилган бўлса, Қудратхўжаевнинг фаолияти асосан ҳарбий прокуратура, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва идораларни бошқариш билан боғлиқ. Шуҳрат Холмуҳаммедов қандай раҳбар эди? Холмуҳаммедов 2024 йил ноябрида мудофаа вазири бўлган. Бунга қадар, 2021 йил мартдан мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ишлаган. Яъни вазирликка армиянинг ҳарбий режалаштириш ва қўшинлар бошқаруви билан бевосита шуғулланадиган тузилмасидан келган. У аввал мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари ҳамда фавқулодда вазиятлар вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. 2016 йилда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган. Ботир Қудратхўжаев ким? Янги вазир 1975 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1997 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Фаолиятини Ҳарбий прокуратура кадрлар бўлимида иш юритувчи сифатида бошлаб, кейинчалик терговчи ва ҳарбий прокурор лавозимларида ишлаган. 2010–2012 йилларда Шарқий ҳарбий округ ҳарбий прокурори, 2012–2014 йилларда республика ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари бўлган. Қудратхўжаев кейин Сурхондарё вилояти, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилояти прокуратураларига, шунингдек, Мажбурий ижро бюросига раҳбарлик қилган. 2022–2025 йилларда ҳарбий прокурор лавозимида ишлаган. Демак, у ҳарбий тизимга бегона эмас, аммо унинг асосий тажрибаси қўшинларга қўмондонлик қилишдан кўра, қонунийлик ва назоратни таъминлаш билан боғлиқ. Сўнгги икки йилда унинг хизмат йўлида бир нечта ўзгариш бўлди. 2025 йил февралида фавқулодда вазиятлар вазири, 2026 йил январида ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор-қидирув департаменти бошлиғи бўлди. Энди эса Мудофаа вазирлиги раҳбарлиги унга топширилди. Қудратхўжаевнинг таржимаи ҳолидан келиб чиқиб, унинг бошқарувида ижро интизоми, кадрлар масъулияти ва ички назоратга эътибор кучайишини кутиш мумкин. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴 Президент администрациясининг собиқ амалдори Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди Президент администрациясида Жамоат хавфсизлиги
🔴 Президент администрациясининг собиқ амалдори Сирдарё вилоятига ҳоким бўлди Президент администрациясида Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментга раҳбарлик қилган Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Қодиров 2025 йил июлидан Президент администрациясининг Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментига раҳбарлик қилиб келаётган эди. Ундан аввал президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлган. У фаолияти давомида Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам юқори лавозимларда ишлаган. Жумладан, Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармасига раҳбарлик қилган, кейинчалик ички ишлар вазирининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган. 2026 йил август ойида унга генерал-майор ҳарбий унвони берилган. Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятининг аввалги ҳокими Эркинжон Турдимов 9 октябрь куни бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири этиб тайинланган эди. Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴“Ўзбекистонда қизларнинг ҳарбий хизматга қизиқиши ортмоқда” Мудофаа вазири маслаҳатчиси Мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Ўсаровнинг айтишича, сўнгги йилларда ёшларнинг ҳарбий хизматга қизиқиши сезиларли даражада ошган. Бу ўсиш қизлар орасида ҳам кузатилмоқда. Бироқ вазирлик вакили қизиқиш қанча фоизга ортгани ҳақида аниқ статистика келтирмади. Uzdiplomat.uz мухбири Мудофаа вазири маслаҳатчиси Олимжон Ўсаровдан сўнгги йилларда ёшларнинг ҳарбий соҳага қизиқиши қандай ўзгаргани ва бу борада статистика юритилиши ҳақида сўради. Ўсаровнинг таъкидлашича, ҳарбий хизматга қизиқишни баҳолаш учун бир нечта кўрсаткич мавжуд. Улардан бири ҳарбий олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган ёшлар сонидир. Батафсил … Telegram |Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Шавкат Мирзиёев Турдимовни шахсан танлаганини айтди Президент Шавкат Мирзиёев Эркинжон Турдимовнинг таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланиши ҳақида фикр билдирди. Бугун Янги Тошкентда бўлган йиғинда давлат раҳбари ушбу тайинловга тўхталиб, таълимга энг ишонган кадрини олиб келганини айтган. «Ўзларинг кўрдингларми, мен таълим вазирини ўзгартирдим. Энг ишонган кадримни олиб келиб, таълим вазири қилганим... Сон кўпайиб кетди, сифат камайиб кетди. Тўппа-тўғри. Мени жуда ташвишга солади. Шунинг учун мен жуда катта тажрибага эга, тўртта вилоят ҳокими бўлган одамни таълимга олиб келганим тагида жуда катта маъно борки, энди бу нарсаларга Президент мутлақо бошқача қарайди. Жуда катта таълимга эътибор бериш учун мен Бош вазир биринчи ўринбосари мақомини берганим — бу бежиз эмас. Энди тиббиётга, таълимга эътибор мутлақо ўзгаради давлатда», деган Президент. Эркинжон Турдимов 9 октябрда Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тайинланган. Бунга қадар у Сирдарё вилояти ҳокими бўлиб ишлаган. Аввал Навоий, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларига ҳам раҳбарлик қилган. Эслатиб ўтамиз, янги Таълим ва илм-фан вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги негизида ташкил этилган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X

🔴Бўстонлиқда уй-жой қуришга рухсат олиб бериш учун 840 минг доллар талаб қилган шахс ушланди ИИВ Тезкор-қидирув департаменти ходимлари ер майдонида уй-жой қурилишини ҳужжатлаштириб бериш эвазига 840 минг АҚШ доллари талаб қилган шахсни ушлади. ИИВ маълумотига кўра, 1970 йилда Хоразм вилоятида туғилган, қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланувчи бир нечта корхона эгаси мурожаатчига Бўстонлиқ туманидаги 9 гектарлик нотурар объектнинг 4 гектар қисмида тураржой қурилишини ҳужжатлаштириб беришни ваъда қилган. У Кадастр агентлигидаги мансабдор танишларига пора бериш орқали ҳужжатларни расмийлаштириш ва келгусида уй-жой қуришга рухсат олиб беришга ишонтирган. Бунинг учун аввал 100 минг, кейин яна 740 минг доллар талаб қилгани айтилмоқда. Гумонланувчи Тошкентнинг Юнусобод туманидаги ресторанлардан бирида мурожаатчидан 100 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ҳамда 28-моддаси орқали 211-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Telegram| Instagram |  You Tube | Facebook | X