fa
Feedback
Uzdiplomat | Расмий канал

Uzdiplomat | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomatinstagram.com/uzdiplomat.uzyoutube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Uzdiplomat | Расмий канал

کانال Uzdiplomat | Расмий канал (@uzdiplomat) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 36 779 مشترک است و جایگاه 1 624 را در دسته سیاست و رتبه 2 111 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 36 779 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 30 اوت, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -1 714 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -81 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید نشده
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 22.80% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 17.43% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 8 404 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 6 424 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 66 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
Янгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplom...

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 31 اوت, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته سیاست تبدیل کرده‌اند.

36 779
مشترکین
-8124 ساعت
-5957 روز
-1 71430 روز
آرشیو پست ها
🔴ЕИ элчиси Тойво Клаар Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклади Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан табриклаб, мамлакатдаги фаолияти давомида одамлар билан мулоқот унда алоҳида таассурот қолдирганини таъкидлади. «Мен учун Ўзбекистон шунчаки мен ишлаётган мамлакат эмас. Бу ерда вақтимни ўзига хос ва унутилмас қилаётган инсонлар билан учрашиш имконига эга бўлдим. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни қадрли қиладиган жиҳат ҳам айнан шу», — деди Тойво Клаар. ЕИ элчиси Ўзбекистон халқини Мустақилликнинг 35 йиллиги билан қутлади. Тойво Клаар 2024 йилдан буён Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, транспорт боғлиқлиги, таълим ва бошқа йўналишларда фаоллашиб бормоқда. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴Мирзиёев Трампнинг махсус вакили билан учрашди ✔️$32 млрдлик келишувлардан кейин янги лойиҳалар муҳокама қилинди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бишкекка ташрифи доирасида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Горни қабул қилди. Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарида қайд этилишича, Гор Мирзиёевни Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги билан табриклаб, унга Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказган. Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлаш ва президентлар даражасида эришилган келишувларни амалга ошириш асосий мавзулардан бўлди. Томонлар энергетика, транспорт, муҳим минераллар, рақамли технологиялар ва сунъий интеллект, шунингдек, қишлоқ хўжалигида янги қўшма лойиҳаларни илгари суришга келишди. Бу музокаралар сўнгги бир йилда Тошкент ва Вашингтон ўртасида иқтисодий алоқалар сезиларли фаоллашган бир пайтда ўтмоқда. Хусусан, 2025 йилда Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп учрашувлари якунлари бўйича икки давлат ўртасида умумий қиймати 32 млрд долларлик тижорий келишувлар эълон қилинган. Улар орасида Boeing билан 8,5 млрд долларлик битим, шунингдек, муҳим минераллар, тоғ-кон саноати, энергетика, молия ва ахборот технологиялари соҳасидаги харид ва инвестиция лойиҳалари бор. 2026 йил июнида эса АҚШ ва Ўзбекистон савдо муносабатларини яна бир босқичга олиб чиқиш бўйича келишувга эришди. Тошкент АҚШнинг қатор саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига божларни камайтириш ёки бекор қилиш мажбуриятини олди. Томонлар Ўзаро савдо ва инвестициялар тўғрисидаги битимни тезроқ якунлаш учун музокараларни жадаллаштиришга ҳам келишган. Сержио Горнинг ўзи ҳам бу жараёнда муҳим фигуралардан бири. У АҚШ–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг Америка томонидан ҳамраиси ҳисобланади. Кенгаш 2026 йилда иш бошлаган бўлиб, Ўзбекистон томонидан унга Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳамраислик қилмоқда. Бишкекдаги учрашувда мазкур кенгашнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик масаласи ҳам алоҳида муҳокама қилинди. Яна бир муҳим йўналиш — критик минераллар. Жорий йил июнида С5+1 доирасида Марказий Осиё ва АҚШ вакиллари критик минералларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва глобал бозорларга етказиб бериш бўйича ҳамкорликни муҳокама қилган эди. Ўзбекистон бу мулоқотда тоғ-кон саноати ва геология вазири Бобир Исломов даражасида қатнашган, АҚШ делегациясига эса Сержио Гор раҳбарлик қилган. Мирзиёев ва Гор Бишкекда С5+1 форматидаги бўлажак тадбирларга тайёргарлик масаласини ҳам кўриб чиқди. Август бошида Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилиб, қўшма лойиҳалар фуқаролик авиацияси, автомобилсозлик, тоғ-кон саноати, инфратузилма, энергетика, металлургия, сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳаларида амалга оширилаётганини қайд этган эди. Ўшанда Мирзиёев Трампни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴Байрам ярмаркаси: Растада 90 минг, асл нарх 120 минг! ✔️«Халқни алдаб, кўзбўямачилик қилиш уят эмасми?» — Сурхондарё ҳокими ярмаркадаги савдони танқид қилди Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Қумқўрғон туманида ташкил этилган арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркасини кўздан кечириш вақтида савдодаги қатор камчиликларни кескин танқид қилди. Ҳоким ярмаркада гўшт харид қилган аёлнинг шикоятига дуч келди. Харидор бир килограмм деб сотилган гўшт аслида 950 грамм чиққанини, шунингдек, пештахтада килоси 90 минг сўм деб кўрсатилган бўлса-да, ундан 120 минг сўм олинганини айтди. «Мана сенинг қилаётган кўзбўямачилигинг. Бундан кўра 120 минг деб ёзиб қўй-да, тўғридан-тўғри ишла. Нима қиласан халқни алдаб, кайфиятини бузиб?» — деди ҳоким сотувчига. У масъулларга кун давомида қанча гўшт сотилганини аниқлаш, нархдаги фарқни ҳисоблаб, тегишли чора кўриш бўйича топшириқ берган. Қосимов ярмарка аҳолига байрам арафасида маҳсулотларни арзон ва ҳалол нархда етказиб бериш учун ташкил этилганини эслатиб, сохта нархлар ва вазндан уриш каби ҳолатлар одамларнинг норозилигига сабаб бўлишини таъкидлади. «Ҳамма халқни алдаб, кўзбўямачилик қилиб, уят эмасми бу? 90 минг сўм деб ёзиб қўйиб, 120 минг сўм оляпти. Бу кимни алдаяпти?» — деди вилоят раҳбари. Шундан сўнг ҳоким ярмаркадаги савдогарларни қайта кўриб чиқиш, ҳалол ишлайдиган сотувчиларни жалб этиш ва ярмарка шароитларини тартибга келтиришни буюрди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴Юридик университетда контракт 46 фоизгача ошди ✔️Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университети ҳамон энг қиммати 2026/2027 ў
🔴Юридик университетда контракт 46 фоизгача ошди ✔️Жаҳон иқтисодиёти ва Дипломатия университети ҳамон энг қиммати 2026/2027 ўқув йили учун Тошкент давлат юридик университетида контракт нархлари сезиларли оширилди. Айрим таълим шаклларида қимматлашиш қарийб 46 фоизга етган. Шунга қарамай, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) оддий контракт миқдори бўйича ҳамон энг қиммат давлат ОТМларидан бири бўлиб қолмоқда. ТДЮУда кундузги бакалавриат учун бир йиллик контракт 16 млн 695 минг сўмдан 22 млн 496,7 минг сўмга кўтарилди. Бу қарийб 35 фоизлик ўсиш дегани. Бошқа таълим шаклларида ўсиш янада юқори: — сиртқи таълим — 14 млн 868 мингдан 21 млн 352,8 минг сўмга, яъни 43,6 фоизга; — масофавий таълим — 13 млн 860 мингдан 20 млн 208,9 минг сўмга, яъни 45,8 фоизга; — кундузги магистратура — 18 млн 585 мингдан 24 млн 403,2 минг сўмга, яъни 31,3 фоизга ошган ЖИДУда 2026/2027 ўқув йили учун бакалавриатнинг 1–3-курсларида йиллик контракт 33 млн 750 минг сўм, 4-курсда 30 млн сўм этиб белгиланган. Магистратурада эса бир йиллик ўқиш 37 млн 120 минг сўм туради. Масалан, кундузги бакалавриатни солиштирсак, ЖИДУда контракт ТДЮУга нисбатан 11,25 млн сўмга ёки 50 фоизга қимматроқ. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴Ўзбекистон ва Ҳиндистон тинч атом энергетикасида ҳамкорлик қилади ✔️Ҳиндистон Ўзбекистондаги конларни ўзлаштириши мумкин ✔️
🔴Ўзбекистон ва Ҳиндистон тинч атом энергетикасида ҳамкорлик қилади ✔️Ҳиндистон Ўзбекистондаги конларни ўзлаштириши мумкин ✔️Уран етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартнома ✔️Ҳиндистон Ўзбекистонга критик минералларни қайта ишлашга ёрдам беради Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг Тошкентга давлат ташрифи Ўзбекистон–Ҳиндистон муносабатларида янги босқични бошлади. Томонлар муносабатларни кенг қамровли стратегик шериклик даражасига кўтарди, 2030 йилгача савдони 5 миллиард долларга етказишни мақсад қилди. Аммо ташрифнинг энг муҳим иқтисодий нуқталаридан бири критик минераллар ва уран бўлди. БатафсилTelegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

uzdiplomat иқтибоси: 🖍 “Туғилиш ва ўлиш бор экан, ҳақиқат тантана қилаверади”. Чингиз Айтматов, Ёзувчи, ХХ аср қирғиз адабиё
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 Туғилиш ва ўлиш бор экан, ҳақиқат тантана қилаверади”. Чингиз Айтматов, Ёзувчи, ХХ аср қирғиз адабиётининг энг истеъдодли ва жаҳонга танилган йирик намояндаларидан бири. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

+2
🔴Ўзбекистон илк бор Хитойнинг J-10CE қирувчиларини кўрсатди ✔️Видеода 6 та самолёт акс этган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги 30 август куни мамлакат ҳаво сарҳадларини қўриқлаётган янги қирувчи самолётларни илк бор намойиш қилди. Вазирлик тарқатган видеода жами 6 та самолёт кўринади. Расмий хабарда уларнинг модели айтилмаган бўлса-да, ташқи белгиларига кўра, бу Хитойда ишлаб чиқарилган Chengdu J-10CE кўп мақсадли қирувчиларидир. Бу воқеа муҳим, чунки шу пайтгача Ўзбекистон J-10CE харид қилганини расман тасдиқламаган эди. Хорижий мудофаа нашрларида 2025 йилдан буён Тошкент Хитой билан ушбу самолётларни харид қилиш бўйича музокара олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Айрим манбалар ҳатто 24 та J-10CE харид қилиниши ва шартнома қиймати тахминан 1 млрд доллар бўлиши мумкинлигини ёзган. Бироқ бу рақамлар ҳозирча Ўзбекистон расмий идоралари томонидан тасдиқланган эмас. Шу боис видеода 6 та самолёт кўрингани — Ўзбекистон айнан 6 та қирувчи сотиб олган дегани эмас. Ҳозирча Мудофаа вазирлиги умумий харид сони, нархи, етказиб бериш графиги ва самолётлар қаерда жойлаштирилгани ҳақида маълумот бермаган. Айрим хорижий нашрлар биринчи партия 6 та самолётдан иборат экани ва улар Қарши-Хонобод авиабазасига жойлаштирилганини ёзмоқда. J-10CE нима билан аҳамиятли? Бу Chengdu Aircraft Industry Group ишлаб чиқарган J-10C қирувчисининг экспорт варианти бўлиб, одатда 4+ ёки 4,5 авлод самолёти сифатида таснифланади. У AESA — фаол фазали антенна панжарасига эга радар, замонавий электрон бошқарув тизими ва ҳаводаги ҳамда ердаги нишонларга қарши қуроллар билан жиҳозланиши мумкин. Унинг асосий қуролларидан бири узоқ масофали PL-15E, яқин ҳаво жанги учун эса PL-10 ракеталаридир. PL-15E экспорт версиясининг очиқ манбаларда келтириладиган учиш масофаси тахминан 145 км. J-10 оиласига қизиқиш 2025 йил майида Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қуролли тўқнашувдан кейин айниқса ошди. Покистон ўз J-10C самолётлари PL-15 ракеталари билан Ҳиндистон ҳарбий самолётларини, жумладан Rafale қирувчисини уриб туширганини билдирган. Ҳиндистон барча даъволарни тўлиқ тасдиқламаган бўлса-да, ушбу воқеа J-10 ва Хитой ҳаво-ҳаво ракеталарининг имкониятларига халқаро эътиборни кучайтирди. Агар J-10CEлар Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучларига тўлиқ қабул қилингани тасдиқланса, Ўзбекистон Покистондан кейин ушбу самолётнинг иккинчи хорижий операторига айланади. Ҳозир Бангладеш ҳам J-10CE сотиб олиш бўйича Хитой билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда. Яна бир муҳим жиҳат — бу Ўзбекистон ҳарбий авиациясидаги совет ва Россия платформаларидан Хитой техникасига жиддий диверсификация белгиси бўлиши мумкин. Ўзбекистон ҲҲК паркида узоқ вақт MiG-29, Su-27 каби совет даври қирувчилари асосий ўрин эгаллаб келган. Шу маънода J-10CE сўнгги ўн йилликларда Ўзбекистон қабул қилган совет/Россия конструкторлик мактабига тегишли бўлмаган энг муҳим янги жанговар самолётлардан бири ҳисобланади. Аввалроқ, Ўзбекистон Хитойдан 24 та J-10CE кўп мақсадли қирувчи самолёти сотиб олганини ёзган эдик. Бу айнан шу хариднинг дастлабки партияси бўлиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Ким Чен Ин мудофаа тизимини кучайтирмоқда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ҳарбий раҳбариятида йирик кадрлар алмаши
Ким Чен Ин мудофаа тизимини кучайтирмоқда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ҳарбий раҳбариятида йирик кадрлар алмашинувини амалга оширди. Мудофаа вазири Но Гван Чхол лавозимидан озод этилди, унинг ўрнига Корея халқ армияси Бош сиёсий бошқармасига раҳбарлик қилиб келган Ким Сон Ги тайинланди. Бу ҳақда 30 август куни КХДРнинг давлат ахборот агентлиги — KCNA хабар берди. Но Гван Чхол бутунлай сиёсий саҳнадан четлатилгани йўқ. У Меҳнат партияси Марказий қўмитасининг Ҳарбий саноат департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб ўтказилган. Бироқ у партия марказий раҳбариятидаги аввалги мавқеини йўқотган. Ўзгаришлар фақат мудофаа вазири билан чекланмади. Тажрибали ҳарбий амалдор Пак Чон Чхон ҳам яна юқори лавозимга қайтарилиб, Меҳнат партияси Марказий ҳарбий комиссияси раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Пхеньян бу қарорларни мудофаа тизимини «такомиллаштириш ва ривожлантириш»га қаратилган таркибий қайта ташкил этиш сифатида изоҳламоқда. Кадрлар алмашинуви КХДР армия ва қурол-яроғ саноатини жадал модернизация қилаётган бир пайтда содир бўлди. Шу куннинг ўзида Ким Чен Ин янги жанговар қуроллар яратишда иштирок этган олим ва муҳандисларни мукофотлади. Бу эса ҳарбий раҳбариятдаги ўзгаришлар Пхеньяннинг қуролланиш дастури билан бевосита боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Бу жараён Россия ва Шимолий Корея ўртасида ҳарбий ҳамкорлик кучайган даврга ҳам тўғри келмоқда. Украина, АҚШ ва Жанубий Корея баҳоларига кўра, 2024 йил охиридан бошлаб Россияга 10–12 минг, кейинги ҳисоб-китобларда эса 14–15 минггача шимолий кореялик ҳарбий юборилган. Москва ва Пхеньян 2025 йил апрелида КХДР аскарлари Россиянинг Курск вилоятида Украина қўшинларига қарши жангларда қатнашганини расман тасдиқлаган. Шу билан бирга, Корейс яриморолидаги сиёсий фон ҳам ўзгармоқда. АҚШ президенти Дональд Трамп Ким Чен Ин билан мулоқотни қайта тиклашга қизиқиш билдирмоқда, Жанубий Корея эса Вашингтон ва Пхеньян ўртасидаги тўғридан-тўғри музокараларни қўллаб-қувватлашини айтган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Ўзбекистон ва Ҳиндистон 12 та ҳужжат имзолади: Самарқанд Гужарат билан ҳамкорлик қилади Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокаралари якунлари бўйича икки давлат ўртасида 12 та ҳужжат қабул қилинди. Ҳужжатлар савдо-иқтисодий алоқалардан тортиб таълим, туризм, тиббиёт ва археологиягача бўлган йўналишларни қамраб олади. Жумладан, томонлар: — 2026–2030 йилларга мўлжалланган маданий алмашинувлар дастурини қабул қилди; — олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик қилишга келишди; — Аюрведа ва анъанавий тиббиёт йўналишида қўшма лойиҳаларни ривожлантириш бўйича меморандум имзолади; — 2026–2028 йилларда туризм соҳасида ҳамкорлик дастурини тасдиқлади; — геология ва минерал ресурслар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқтисодий ва молиявий мулоқот ҳамда архив иши бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишди. Шунингдек, Ҳиндистон томони билан Сурхондарёдаги Фаёзтепа ва Қоратепа ёдгорликларида археологик тадқиқотлар ўтказиш бўйича алоҳида баённома имзоланди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Ҳиндистоннинг Сушма Свараж номидаги Ташқи алоқалар институти билан ҳамкорлик ўрнатади. Ҳудудлараро алоқалар ҳам кенгаяди: Самарқанд вилояти ва Ҳиндистоннинг Гужарат штати ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш тўғрисида битим қабул қилинди. Ташриф якунлари бўйича Шавкат Мирзиёев ва Нарендра Моди қўшма баёнот ҳам қабул қилди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

Қозоғистон–Қирғизистон чегарасида 400 га яқин юк машинаси навбатда турибди - ExpressAsia Қозоғистон–Қирғизистон чегарасида юк
Қозоғистон–Қирғизистон чегарасида 400 га яқин юк машинаси навбатда турибди - ExpressAsia Қозоғистон–Қирғизистон чегарасида юк машиналари оқими кескин кўпайиб, катта навбат юзага келди, деб ёзмоқда ExpressAsia. Жамбил вилоятидаги «Қорасу» назорат-ўтказиш пунктида Қирғизистон томон ўтиш учун 400 га яқин фура кутиб тургани хабар қилинмоқда. Қозоғистон расмийлари ҳолатни вақтинчалик деб баҳолаб, уни халқаро юк ташувларининг мавсумий кўпайиши ҳамда Қирғизистонда юқори ҳарорат пайтида оғир юк машиналари ҳаракатига қўйиладиган чекловлар билан изоҳламоқда. Навбатни камайтириш учун Қозоғистон томони чегара хизматлари ишини кучайтирган ва айрим юк машиналарини қўшни назорат пунктларига йўналтира бошлаган. Шу билан бирга, вазиятни мувофиқлаштириш бўйича Қирғизистон идоралари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бироқ узоқ кутиш ташувчилар учун қўшимча харажат ва етказиб бериш муддатларининг чўзилишига олиб келмоқда. Гап икки мамлакат ўртасидаги асосий қуруқлик транспорт йўналишларидан бири ҳақида кетаётгани учун бу ҳолат минтақавий савдога ҳам таъсир қилиши мумкин. Агар бундай тирбандликлар тез-тез такрорланса, Бишкек учун муқобил транспорт йўналишларини ривожлантириш ва Қозоғистон–Қирғизистон чегарасидан барқарор ўтиш механизмларини ишлаб чиқиш масаласи янада долзарблашиши мумкин. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴1 миллиарддан 5 миллиардга: Мирзиёев ва Моди нималарга келишди? 30 август куни Кўксаройда Президент Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди музокара ўтказди. Учрашувда икки давлат муносабатларини кенг қамровли стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш, савдо ва инвестициядан тортиб мудофаа, рақамли технологиялар ва муҳим минералларгача бўлган йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Музокараларнинг энг муҳим натижалари: ✔️Ўзаро савдони 5 миллиард долларга етказиш мақсад қилинди. Ўтган йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш илк бор 1 миллиард доллардан ошган. Энди 2030 йилга қадар бу кўрсаткични 5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда. ✔️Ҳиндистон компаниялари билан янги саноат лойиҳалари бошланади. Энергетика, электротехника, металлургия, муҳим минераллар, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги ва заргарлик саноати устувор йўналишлар сифатида белгиланди. ✔️Мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ҳам кун тартибига чиқди. Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати хабарида бу йўналиш алоҳида очиқланмаган. Бироқ Ҳиндистон ҳукумати Моди ташрифи арафасида икки раҳбар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни ҳам муҳокама қилишини расман маълум қилган эди. ✔️ Рақамли боғлиқлик ва технологиялар бўйича шериклик кенгайтирилади. Ҳиндистон томони музокараларнинг устувор йўналишлари қаторида digital connectivity — рақамли боғлиқликни ҳам алоҳида кўрсатган. Бу рақамли инфратузилма, технологик ечимлар ва IT соҳасида янги лойиҳалар пайдо бўлиши мумкинлигини англатади. ✔️Муҳим минераллар янги стратегик йўналишга айланмоқда. Мирзиёев ва Моди Ҳиндистоннинг етакчи компаниялари билан муҳим минераллар соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилди. Бу йўналиш юқори технологиялар, аккумуляторлар ва энергетика саноати учун тобора катта аҳамият касб этмоқда. ✔️ Келишувлар ижроси учун ташқи ишлар вазирлари даражасида янги механизм тузилади. У икки мамлакат ўртасидаги лойиҳалар ва келишувларни доимий мувофиқлаштириб боради. ✔️ Ҳар бир устувор йўналиш учун алоҳида “йўл харитаси” ишлаб чиқилади. Унда аниқ вазифалар, масъул ижрочилар ва амалга ошириш муддатлари кўрсатилади. ✔️Вилоятлар ва Ҳиндистон штатлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар кенгаяди. Ҳозир Андижон — Гужарат, Фарғона — Ҳарьяна ва Самарқанд — Агра ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. ✔️ Маданий алмашинув бўйича беш йиллик дастур қабул қилинади. Маданият кунлари, концертлар, кўргазмалар, форумлар ва кинофестивалларни мунтазам ўтказиш режалаштирилмоқда. ✔️“Ўзбекистон–2030” ва “Viksit Bharat–2047” стратегияларини уйғунлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Ҳиндистон ҳукумати маълумотига кўра, икки раҳбар мамлакатларнинг узоқ муддатли ривожланиш мақсадларини ўзаро боғлаш имкониятлари юзасидан ҳам фикр алмашган. Айни пайтда Ўзбекистонда Ҳиндистоннинг 4 та университети фаолият юритмоқда, икки давлат ўртасида ҳафтасига 14 та тўғридан-тўғри авиақатнов амалга оширилади. Сўнгги йилларда қўшма корхоналар сони эса 7 баробарга кўпайган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🇺🇿🇮🇳 «Автомобиль дипломатияси»: Мирзиёев ва Модининг учрашувида ҳинд матбуоти нимага эътибор қаратди? Шавкат Мирзиёевнинг Нарендра Модини аэропортда шахсан кутиб олиши ва икки етакчининг бир автомобилда йўл олиши Ҳиндистон ОАВида алоҳида муҳокама қилинди. Бу фақат протоколдаги ишорами ёки Тошкент–Нью-Деҳли муносабатларида янги босқич бошланяптими? 👉 Батафсил Uzdiplomat.uz сайтида Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴Олмалиқдаги «Ойдин» бозори ҳам ёниб кетди ✔️Йил бошидан бери бозорларда камида саккизта ёнғин қайд этилган Бугун тонгда Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги «Ойдин деҳқон бозори»да йирик ёнғин содир бўлди. Расмий маълумотга кўра, Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига ёнғин ҳақидаги хабар соат 05:18 да келиб тушган. Бозор Олмалиқнинг «Ҳамза» маҳалласи ҳудудида жойлашган. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб бориб, алангани қуршаб олган. Ёнғин 07:12 да тўлиқ ўчирилган, яъни уни бартараф этиш қарийб икки соат давом этган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Ҳозирча ёнғин чиққан майдоннинг ҳажми, қанча савдо нуқтаси зарарлангани ва моддий зарар миқдори очиқланмаган. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда. Бу йил бозорларда ёнғинлар бир неча марта такрорланди. 26 январь — Тошкент, «Чорсу» бозори. Дўкон ертўласининг тахминан 15 квадрат метр қисми ёнган. 21 февраль — Тошкент, «Izza» қурилиш моллари бозори. 200 квадрат метр майдонда ром ва эшик маҳсулотлари ёнган, 2 минг квадрат метр ҳудуд сақлаб қолинган. Эътиборлиси, ФВВ ёнғиндан беш кун олдин бозорни текшириб, ёнғин хавфсизлиги бўйича камчиликларни аниқлаган ва электр таъминотини вақтинча узган эди. 5 апрель — Тошкент, «Бешқўрғон» бозори. Катта ёнғинда бир нечта дўкон алангаланган. 9 май — Сурхондарё, Қизириқ туманидаги озиқ-овқат бозори. Бир-бирига туташ дўконларнинг 70 квадрат метр майдони, томи, ички жиҳозлари ва маҳсулотлари ёнган. 4 июль — Тошкент, «Ўрикзор» бозори. Озиқ-овқат дўконининг тахминан 150 квадрат метр қисми ёнган. 6 август — Зангиота, «Izza» бозорида яна ёнғин. Бу худди шу бозорда йил давомидаги иккинчи ёнғин бўлди. Бу сафар дўконларнинг қарийб 400 квадрат метр қисми ёнган. 18 август — Наманган, қурилиш моллари бозори. Янги Наманган тумани «Мингчинор» маҳалласидаги бозор савдо расталари ёнган. Бундан ташқари, 16 июль куни Асаканинг Марғилоний кўчасидаги савдо павильонида ҳам ёнғин бўлган: 60 квадрат метрдаги шифт, том ва кийим-кечаклар ёнган. Апрель ойида ФВВ Тошкентдаги бозорларни оммавий текширганда «Авиаcозлар», «Эски жува» («Чорсу»), Чилонзор буюм бозори, «Наврўз», «Қўйлиқ», «Абу Сахий», «Фарҳод», «Ўрикзор» ва «Аския» каби савдо масканларида очиқ электр симлари, носоз ёки умуман мавжуд бўлмаган ёнғин ўчириш жўмраклари каби жиддий камчиликларни аниқлаган. Шундан кейин ҳам июль–август ойларининг ўзида «Ўрикзор», «Izza», Намангандаги қурилиш моллари бозори ва энди «Ойдин» бозорида ёнғинлар қайд этилди. Айниқса, «Izza» бозорининг бир йил ичида икки марта ёниши, биринчи ёнғиндан олдин у ерда хавфсизлик камчиликлари расман аниқлангани бозорларда профилактика чоралари қанчалик самарали бажарилаётгани ҳақида савол туғдиради. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

🔴Ўзбекистонда нақд тўлов лимити қарийб 7 баравар оширилди ✔️ 176 млн сўмгача нақд тўлаш мумкин бўлади Ўзбекистонда товар ва
🔴Ўзбекистонда нақд тўлов лимити қарийб 7 баравар оширилди ✔️ 176 млн сўмгача нақд тўлаш мумкин бўлади Ўзбекистонда товар ва хизматлар учун нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлган энг юқори миқдор ўзгартирилди. Илгари амал қилган 25 млн сўмлик чегара ўрнига 400 БҲМ миқдори белгиланди. Ўзгариш Президентнинг 27 августда қабул қилинган фармони билан киритилган. Ҳужжат 28 августдан кучга кирди. 1 сентябрдан базавий ҳисоблаш миқдори 440 минг сўм бўлишини ҳисобга олганда, 400 БҲМ — 176 млн сўмни ташкил қилади. Демак, нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш мумкин бўлган лимит аввалги 25 млн сўмга нисбатан қарийб 7 баравар ошди. Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан 25 млн сўмдан қиммат товар ва хизматлар учун ҳисоб-китобларни нақд пулда амалга ошириш чекланган эди. Энди, масалан, 100 млн сўмлик мебель, маиший техника, қурилиш материаллари ёки бошқа товарларни нақд пулга сотиб олиш мумкин — агар ушбу товар учун қонунчиликда алоҳида нақдсиз ҳисоб-китоб талаби белгиланмаган бўлса. Айрим тоифалар учун эса нақдсиз тўлов талаби сақланиб қолади. Жумладан, давлат органлари хизматлари, электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, АЁҚШларда нефть-газ маҳсулотлари ҳамда электромобилларни қувватлаш хизматлари шулар жумласидан. Коммунал хизматларни банк кассалари орқали тўлаш бундан мустасно. Шунингдек, 400 БҲМдан қиммат товар ва хизматлар учун тўлов нақдсиз шаклда амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бу талабдан мустасно. Кўчмас мулк, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифасидаги транспорт воситалари ҳамда махсус автотранспорт олди-сотдиси бўйича ҳам нақдсиз ҳисоб-китоб талаби сақланади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X

uzdiplomat иқтибоси: «Эркин бўлиш — фақат кишанларни ечиш эмас, балки бошқаларнинг эркинлигини ҳурмат қиладиган тарзда яшашди
uzdiplomat иқтибоси: «Эркин бўлиш — фақат кишанларни ечиш эмас, балки бошқаларнинг эркинлигини ҳурмат қиладиган тарзда яшашдир». Нельсон Мандела, Жанубий Африканинг биринчи қора танли президенти, Нобель тинчлик мукофоти совриндори Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat

🔴 Ўзбекистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Эрон раҳбарлари Бишкекда тўпланади Марказий Осиё йирик сиёсий тадбир арафасида. 31
🔴 Ўзбекистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Эрон раҳбарлари Бишкекда тўпланади Марказий Осиё йирик сиёсий тадбир арафасида. 31 август – 1 сентябрь кунлари Бишкекда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити бўлиб ўтади. Саммитда Ўзбекистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ҳамда бошқа аъзо давлатлар раҳбарлари бир сиёсий майдонда жамланади. Хусусан, Россия президенти Владимир Путин, Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди, Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг Бишкекка келиши кутилмоқда. Ўзбекистон ҳам ШҲТнинг асосчи давлатларидан бири сифатида саммитда иштирок этади. Дунёда урушлар, санкциялар ва савдо қарама-қаршиликлари кучайган бир пайтда Хитой, Россия, Ҳиндистон, Эрон ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Бишкекда бир майдонга тўпланиши саммитнинг сиёсий аҳамиятини оширади. Бишкекда қабул қилинадиган қарорлар Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё учун нимани англатади? БатафсилTelegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴Татьяна Каримова тақдирланди, қизи эса ҳамон панжара ортида қолмоқда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ра
🔴Татьяна Каримова тақдирланди, қизи эса ҳамон панжара ортида қолмоқда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони билан тақдирланди. Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши аъзоси бўлган Татьяна Каримовага ушбу нишон мамлакат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан берилди. Айни пайтда Каримовлар оиласининг катта қизи Гулнора Каримова ҳамон жазони ижро этиш муассасасида қолмоқда. 2026 йил апрелида Швейцариядаги суд жараёни муносабати билан тарқалган маълумотларда Гулнора Каримова Ўзбекистонда жазо ўтаётгани ва унинг қамоқ муддати 2028 йил декабригача давом этиши қайд этилди. Ўзбекистон томони уни жазо муддати тугамасидан мамлакатдан чиқаришга рухсат бермаган. Гулнора Каримовага Ўзбекистонда 2020 йилда 13 йил 4 ойлик озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазо муддати 2015 йил 21 августдан ҳисобланган. Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида Биринчи Президент оиласи билан боғлиқ икки мутлақо турли манзара кўзга ташланмоқда. Татьяна Каримова юбилей нишони билан тақдирланди, унинг қизи Гулнора Каримова эса ҳамон панжара ортида. Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони Президент фармони билан таъсис этилган. Нишон мамлакат тараққиёти, жамият ҳаёти ва бошқа соҳаларга муносиб ҳисса қўшган ватандошларни тақдирлаш учун мўлжалланган. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴Президент байрамдаги нутқида “Давлат суғуртаси ҳар бир хонадонга киради”, деди. Бу нима дегани? Аҳоли суғурта учун қўшимча
🔴Президент байрамдаги нутқида “Давлат суғуртаси ҳар бир хонадонга киради”, деди. Бу нима дегани? Аҳоли суғурта учун қўшимча пул тўлайдими? Президент Шавкат Мирзиёев байрамдаги нутқида давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг ҳар бир хонадонига кириб боришини маълум қилди. Муҳими, бу ҳар бир фуқаро ҳар ой алоҳида суғурта бадали тўлайди, дегани эмас. Амалдаги тартибга кўра, давлат тиббий суғуртаси учун аҳолидан қўшимча тўлов ундирилмайди. Кафолатланган тиббий хизматлар давлат бюджети ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади. Кафолатланган пакет доирасида бирламчи тиббий муассасаларда 20 турдаги профилактик кўрик ва скрининг, 29 турдаги диагностика ҳамда 18 турдаги лаборатор текширув бепул ўтказилиши белгиланган. Айрим дори воситалари ва тиббий буюмлар ҳам бепул тақдим этилади. Бироқ бу барча тиббий хизматлар бепул бўлади, дегани эмас. Кафолатланган пакетга кирмаган хизматлар пулли бўлиши мумкин. Режали даволанишда эса белгиланган тартибда оилавий шифокор ва электрон йўлланма орқали бўлади. Демак, «суғурта ҳар бир хонадонга киради» деган ваъданинг аҳоли учун энг муҳим ўлчови шундаки, бугун ўз чўнтагидан тўлаётган қайси тиббий хизмат ва дорилар учун эртага пул тўламайди. Бироқ пакетга кирмаган хизматлар пуллик бўлиши эҳтимоли бор. Telegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

🔴 Бирлашган Араб Амирликлари Тошкентда $288 млнлик логистика терминалини қуради Тошкентда $288 млндан зиёд маблағ эвазига ка
🔴 Бирлашган Араб Амирликлари Тошкентда $288 млнлик логистика терминалини қуради Тошкентда $288 млндан зиёд маблағ эвазига катта логистика терминали қурилади. Бирлашган Араб Амирликларининг DP World компанияси иштирокидаги қурилишни октябрь ойида бошлаш режалаштирилган. Хўш, логистика терминали дегани нима? Унга $288 млн сарфланиши оддий одамнинг ҳаётида нимани ўзгартиради? Ва энг муҳими — бу пулни ким беради? БатафсилTelegram |InstagramYou Tube | Facebook | X

uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Бузилган ўлкага» Эй, тоғлари кўкларга салом берган зўр ўлка, Нега сенинг бошингда қуюқ булут кўланка
uzdiplomat иқтибоси: 🖍 «Бузилган ўлкага» Эй, тоғлари кўкларга салом берган зўр ўлка, Нега сенинг бошингда қуюқ булут кўланка? Учмоҳларнинг кавсаридек покиза, Садафларнинг донасидек топ-тоза Салқин сувлар тоғдан қуйи тушаркан, Томчилари ёмғир каби учаркан, Нима учун йиғлар каби инграйлар? Ёв борми, деб тўрт тарафни тинглайлар? Табиатнинг ўтини йўқ ўтида, Шарақ-шарақ қайнаб чиққан булоқлар Ҳар қоронғи, қўрқинч туннинг бетида Шифо истаб келмасин дер, қўноқлар. — Бу нега? Айт менга. Кўм-кўк, гўзал ўтлоқларинг босилғон, Устларида на пода бор, на йилқи, Подачилар қайси дорға осилғон? От кишнаши, қўй маъраши ўрнига — Оҳ, йиғи, Бу нега? Туморчалар, ҳамойиллар тақинган, Далаларда лола барги ёпинган, Тоғ-тошларда ўйин қилган, Чопинган Гўзал қизлар, ёш келинлар қаерда? Жавоб йўқми кўклардан-да, ердан-да, Хароб бўлган элдан-да. От минганда, қушлар каби учгувчи, Эркин-эркин ҳаволарни қучғувчи, От чопганда, учар қушни тутқувчи, Учар қушдай ёш йигитлар қаерда? Тоғ эгаси — сор бургутлар қаерда? Сенинг қаттиқ сир-бағрингни кўп йиллардир эзганлар, Сен безсанг-да, қарғасанг-да, кўкрагингда кезганлар. Сенинг эркин тупроғингда ҳеч ҳақи йўқ хўжалар, Нега сени бир қул каби қизғанмасдан янчалар? Нега сенинг қалин товшинг «кет» демайди уларга? Нега сенинг эркли кўнглинг эрк бермайди қулларга? Нега тағин танларингда қамчиларнинг кулиши? Нега сенинг турмушингда умидларнинг ўлиши? Нега ёлғиз қон бўлмишдир улушинг? Нега бунча умидсиздир туришинг? Нима учун кўзларингда туташгувчи олов йўқ? Нима учун тунларингда бўриларнинг қорни тўқ? Нима учун ғазабингни уйғотмайдир оғу-ўқ? Нима учун борлиғингда бу даража бузғунлик? Нима учун ўч булути селларини ёғдирмас? Нима учун куч тангриси бор кучи-ла солдирмас? Кел, мен сенга қисқагина достон ўқий, Қулоғингга ўтганлардан эртак тўқий. Кел, кўзингнинг ёшларини суриб олай, Кел, ярали танларингни кўриб олай, тўйиб олай. Нима учун ағдарилган, йиқилган Оғир тойнинг заҳар ўқи кўксингда? Нима учун ёвларингни бир замон Йўқ қилғундай темирли ўч йўқ сенда? Эй, ҳар турли қулликларни сиғдирмаган ҳур ўлка, Нега сенинг бўғизингни бўғиб турар кўланка? Андижон, 1921 йил. ​Абдулҳамид Сулаймон ўғли Юнусов — Чўлпон, Ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаси, маърифатчи жадид (1897-1938) Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat