Бидъат аҳлига раддия
Открыть в Telegram
ВИРУС ФИРҚАЛАР Жаҳмия, мўътазила, муржиа, ашаърий ва мотуридийлар бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа. ©Аҳли сунна вал жамоа ____________ Бидъат аҳлига раддия берган киши: мужоҳиддир. ©Ибн Таймия
Больше816
Подписчики
-424 часа
-87 дней
+1330 дней
Загрузка данных...
Похожие каналы
Облако тегов
Нет данных
Возникли проблемы? Пожалуйста, обновите страницу или обратитесь к нашему support-менеджеру .
Входящие и исходящие упоминания
---
---
---
---
---
---
Привлечение подписчиков
сентябрь '26
сентябрь '26
+10
в 0 каналах
август '26
+69
в 0 каналах
Get PRO
июль '26
+30
в 0 каналах
Get PRO
июнь '26
+46
в 0 каналах
Get PRO
май '26
+68
в 0 каналах
Get PRO
апрель '26
+59
в 0 каналах
Get PRO
март '26
+60
в 1 каналах
Get PRO
февраль '26
+92
в 1 каналах
Get PRO
январь '26
+128
в 2 каналах
Get PRO
декабрь '25
+63
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '25
+53
в 1 каналах
Get PRO
октябрь '25
+111
в 3 каналах
Get PRO
сентябрь '25
+129
в 3 каналах
Get PRO
август '25
+116
в 3 каналах
Get PRO
июль '25
+92
в 5 каналах
Get PRO
июнь '25
+72
в 2 каналах
Get PRO
май '25
+81
в 2 каналах
Get PRO
апрель '25
+75
в 1 каналах
Get PRO
март '25
+88
в 0 каналах
Get PRO
февраль '25
+71
в 0 каналах
Get PRO
январь '25
+133
в 3 каналах
Get PRO
декабрь '24
+173
в 1 каналах
Get PRO
ноябрь '24
+92
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '24
+62
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '24
+120
в 1 каналах
Get PRO
август '24
+127
в 4 каналах
Get PRO
июль '24
+63
в 2 каналах
Get PRO
июнь '24
+46
в 0 каналах
Get PRO
май '24
+63
в 5 каналах
Get PRO
апрель '24
+39
в 2 каналах
Get PRO
март '24
+36
в 0 каналах
Get PRO
февраль '24
+115
в 0 каналах
Get PRO
январь '24
+200
в 2 каналах
Get PRO
декабрь '23
+159
в 4 каналах
Get PRO
ноябрь '23
+28
в 2 каналах
Get PRO
октябрь '23
+24
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '23
+41
в 0 каналах
Get PRO
август '23
+42
в 0 каналах
Get PRO
июль '23
+50
в 0 каналах
Get PRO
июнь '23
+36
в 0 каналах
Get PRO
май '23
+39
в 0 каналах
Get PRO
апрель '23
+98
в 0 каналах
Get PRO
март '23
+40
в 0 каналах
Get PRO
февраль '23
+22
в 0 каналах
Get PRO
январь '23
+26
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '22
+30
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '22
+34
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '22
+56
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '22
+48
в 0 каналах
Get PRO
август '22
+48
в 0 каналах
Get PRO
июль '22
+60
в 0 каналах
Get PRO
июнь '22
+56
в 0 каналах
Get PRO
май '22
+73
в 0 каналах
Get PRO
апрель '22
+75
в 0 каналах
Get PRO
март '22
+71
в 0 каналах
Get PRO
февраль '22
+63
в 0 каналах
Get PRO
январь '22
+52
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '21
+69
в 0 каналах
Get PRO
ноябрь '21
+48
в 0 каналах
Get PRO
октябрь '21
+78
в 0 каналах
Get PRO
сентябрь '21
+106
в 0 каналах
Get PRO
август '21
+113
в 0 каналах
Get PRO
июль '21
+86
в 0 каналах
Get PRO
июнь '21
+61
в 0 каналах
Get PRO
май '21
+50
в 0 каналах
Get PRO
апрель '21
+57
в 0 каналах
Get PRO
март '21
+79
в 0 каналах
Get PRO
февраль '21
+65
в 0 каналах
Get PRO
январь '21
+94
в 0 каналах
Get PRO
декабрь '20
+828
в 0 каналах
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 06 сентября | 0 | |||
| 05 сентября | +2 | |||
| 04 сентября | +1 | |||
| 03 сентября | +1 | |||
| 02 сентября | +1 | |||
| 01 сентября | +5 |
Посты канала
📌 Фиқҳий, ижтиҳодий масалалар билан шуғулланадиган ёки турли хил жамоа ва фирқалардан огоҳлантирадиган киши, шу билан, умматнинг катта ва муҳим масалаларига бепарво бўлган, ундан-да хавфлироқ масалаларни ҳамда авлавиёт фиқҳини тарк қилган ҳисобланадими?
Масалан, фитр садақасини озиқ-овқат билан адо этиш масаласи ҳақида бир нечта мақола ёзиб, Ғарб ташкилотлари ва шу каби масалалар ҳақида гапирмайдиган киши, камчиликка йўл қўйган ҳисобланадими?
هل اللي يشتغل في مسائل فقهية أو اجتهادية، أو يحذّر من جماعات وفرق يُعدّ بالضرورة مُهمِلًا لقضايا الأمة الكبرى، وما هو أشد خطرا، تاركًا لفقه الأولويات؟ وهل اللي يكتب مقالات متعددة في مسألة كإخراج زكاة الفطر طعاما ولا يتكلم في المنظمات الغربية ونحوها يكون مقصرا؟ الجواب: لا لأن الذي يتكلم في المسائل الجزئية قد لا يكون أهلا لأن يتكلم في القضايا العامة، إما من جهة ضعف الآلة وإما من جهة عدم الإحاطة بواقع القضايا...وقد تكون الحاجة في محيطه لبيان المسائل الجزئية أعظم من حاجتهم لبيان غيرها... والمهم أن كون المسألة قي نفسها أخطر لا يلزم أن يكون الكلام فيها مقدما في كل زمان ومكان... وقد أفرد كثير من علماء الأمة عبر تاريخها مسائل جزئية بالتأليف، مع مناقشة المخالفين تفصيلًا، من غير أن يُعرف عنهم الكلام في التنصير أو في نقض الفلاسفة، ولم يُعدّ هذا قدحًا في علمهم، ولا تقصيرًا في حق الأمة. ومع وضوح هذه المسألة فقد ظهر في الآونة الأخيرة طرحٌ يزعم أن كثيرًا من المشايخ والدعاة قد اختلّ عندهم ميزان الأولويات، وأنهم انشغلوا بالجزئيات عن القضايا الكبرى، ... وهذا طرحٌ غير دقيق؛ إذ يقوم ضمنيًا على فكرة أن الاشتغال بمسائل فقهية أو اجتهادية، أو التحذير من الجماعات والفرق، يساوي إهمال القضايا الكبرى والانشغال عما هو أخطر!!!. ويكفي في نقضه أن الشريعة لم تجعل أبواب الدين ومسائله متزاحمةً على وجهٍ يلزم منه أن الاشتغال ببعضها يؤدي إلى إهمال غيرها، بل هي أبواب متكاملة، يقوم بعضها ببعض. كما أن الشريعة لم تجعل أهل العلم سواءً في تناول جميع المسائل، بل اقتضت الحكمة تنوّع تخصصاتهم؛ فمنهم الفقيه، ومنهم المفسّر، ومنهم من يتصدّى للنوازل الفكرية والقضايا المعاصرة. وعليه، فاشتغال بعضهم بالفقه بحسب تخصصه لا يُعدّ تقصيرًا في غيره من الأبواب؛ لأنه مخاطب أن يتكلم فيما يحسنه كما لا يُلام المفسّر على عدم اشتغاله بالفقه التفصيلي، ولا المتصدّي للنوازل على عدم التفرغ للتدريس الفقهي؛ لأن توزّع الجهود في الأمة ليس خللًا، بل هو من تمام الكفاية فيها. ومن القصور في هذا الطرح: تجاهل وجود عدد كبير من العلماء والدعاة يتناولون: قضايا التغريب، والتحديات الفكرية، فأهل العلم يكمل بعضهم بعضا ... ثم إن الكلام في قضايا الأمة ليس مناطُه مجرد الإكثار من الحديث في الجزئيات، ولا يُقاس بكثرة المقالات في مسائل بعينها – كالمسح على الجوربين – تكرارًا وتفصيلًا؛ وإنما مناطه الحقيقي: تحقّق الأهلية العلمية، والقدرة على الاستنباط الصحيح، مع فقهٍ دقيقٍ للواقع وإدراكٍ لتعقيداته... وكم تكلم أناس في القضايا العامة فضلوا وأضلوا!!! كتب د أحمد محمد الصادق النجار http://abuasmaa12.blogspot.com/2026/03/blog-post_27.htmlЖавоб: Йўқ! Чунки жузъий масалалар ҳақида гапирадиган киши умумий ва йирик масалалар ҳақида гапиришга аҳл бўлмаслиги мумкин. Бу унинг илмий воситалари заифлиги ёки ушбу масалаларнинг воқелигини етарлича қамраб олмагани сабабли бўлиши мумкин. Қолаверса, унинг атрофидаги муҳитда жузъий масалаларни баён қилишга бўлган эҳтиёж, бошқа масалаларни баён қилишга бўлган эҳтиёждан кўра каттароқ бўлиши ҳам мумкин. Бирор масаланинг ўз моҳиятига кўра хавфлироқ бўлиши, ҳар бир замон ва ҳар бир маконда у ҳақда гапиришни муқаддам қўйиш керак, дегани эмас. Тарих давомида уммат уламоларидан кўплари, айрим жузъий масалаларни алоҳида асар қилиб ёзганлар ва уларга хилоф қилувчилар билан батафсил мунозара юритганлар. Бироқ улардан насронийликка даъват қилиш ҳаракатлари ёки файласуфларнинг қарашларини рад этиш ҳақида гапиргани маълум эмас. Шунга қарамай, бу ҳолат уларнинг илмига нуқсон сифатида ҳам, уммат олдидаги бурчларини адо этишдаги камчилик сифатида ҳам баҳоланмаган. Бу масаланинг очиқ-равшан бўлишига қарамай, сўнгги вақтларда шундай қарашлар пайдо бўлдики, унга кўра кўплаб шайхлар ва даъватчиларда авлавиёт мезони издан чиққан, улар катта ва муҳим масалаларни қўйиб, жузъий масалалар билан машғул бўлиб қолганмиш… Бу ноаниқ ва нотўғри қарашдир. Зеро, улар: Фиқҳий ёки ижтиҳодий масалалар билан шуғулланиш ёки жамоат ва фирқалардан огоҳлантириш, катта ва муҳим масалаларни эътиборсиз қолдириш, ҳамда ундан-да хавфлироқ масалалардан чалғиш билан баробар, деган тушунчага асосланади... Бу қарашни рад этиш учун шунинг ўзи кифояки, шариат диннинг боблари ва масалаларини бир-бири билан зид келадиган, яъни улардан бири билан шуғулланиш бошқасини эътиборсиз қолдиришни тақозо этадиган тарзда белгиламаган. Аксинча, улар бир-бирини тўлдирувчи бўлиб, бири иккинчисини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, шариат илм аҳлини барча масалаларни бирдек қамраб олишга мажбур қилмаган. Балки ҳикмат уларнинг ихтисослари турлича бўлишини тақозо қилган. Улар орасида фақиҳлар, тафсир уламолари ҳамда фикрий янгиликлар ва замонавий масалаларга қарши туриб, уларни ҳал қилиш билан шуғулланадиган олимлар бор. Шунга кўра, айрим уламоларнинг ўз ихтисосларига мувофиқ фиқҳ билан шуғулланиши бошқа бобларда камчиликка йўл қўйди, дегани эмас. Чунки у ўзи пухта биладиган нарсалар ҳақида гапиришга масъулдир. Худди шунингдек, тафсир олимини батафсилроқ фиқҳ билан шуғулланмагани учун айблаб бўлмайди. Замонавий муаммоларни ҳал қилиш билан шуғулланадиган олим ҳам фиқҳ дарсларига тўлиқ вақт ажратмагани учун маломат қилинмайди. Зеро, уммат ичида саъй-ҳаракатларнинг турли соҳаларга тақсимланиши нуқсон эмас, балки унинг кифояси тўлиқ адо этилишининг бир кўринишидир. Ушбу қарашдаги камчиликлардан яна бири; ғарблашув муаммолари ва фикрий таҳдидларни муҳокама қилаётган кўплаб уламолар ва даъватчилар борлигини эътибордан четда қолдиришдир. Зеро, илм аҳлининг ҳар бири бир-бирини тўлдириб боради... Бундан ташқари, уммат масалалари ҳақида сўз юритишнинг мезони жузъий масалалар ҳақида кўп гапиришнинг ўзи эмас. Шунингдек, бирор муайян масала масалан, маҳси ёки пайпоққа масҳ тортиш масаласи ҳақида қайта-қайта ва батафсил кўплаб мақолалар ёзиш билан ҳам ўлчанмайди. Балким, бунинг ҳақиқий мезони илмий салоҳиятнинг мавжудлиги, тўғри хулоса чиқара олиш қобилияти, воқеликни нозик англаш ва унинг мураккаб жиҳатларини идрок этишдир... Қанчадан-қанча кишилар умумий ва долзарб масалалар ҳақида гапириб, ўзлари ҳам адашдилар, бошқаларни ҳам адаштирдилар! 🖋Др. Аҳмад Муҳаммад ас-Содиқ ан-Нажжор ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
| 2 | ❕ Сулаймон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ўлдирилиши
Иброҳим Пошо Дирия шаҳрини забт этгач, шайх Сулаймонни мусиқий чолғу асбобларида ўйнашга мажбурлаш ва қийноққа солиш учун тутади. Сўнгра Пошо ўзининг кўплаб аскарлари билан шайх Сулаймонни қабристонга олиб бориб, милтиқ ва бошқа ўқотар қуроллар билан ёнларидаги бор ўқ-дорилари билан шайхни отиб ташлашга буюради.
Улар шайх Сулаймонни шу даражада отишадики, ҳатто унинг танасидан гўшт бўлаклари узилиб тушади.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 92 |
| 3 | Омонликдан кегинги ҳоинлик
Охир оқибат Усмонийларнинг Мисрдаги волийсининг ўғли Иброҳим пошо Дирияни узоқ вақт қамал қилади, амир Абдуллоҳ ибн Сауд эса аҳолининг азобланаётганини кўриб урушни тўхтатиш учун Иброҳим пошога хат ёзади.
Бу ҳақда асли турк бўлган мисрлик тарихчи Муҳаммад Фарид-бек (1868-1919 йиллар) шундай дейди:
فابتهج إبراهيم باشا لهذه الرسالة ابتهاجًا عظيمًا، وأذن بوقف القتال، ثم جاء عبد الله بن سعود بنفسه إلى معسكر إبراهيم باشا، فتلقاه القائد العظيم بالحفاوة والإكرام، وتم الاتفاق بينهما على أن يسلم الدرعية إلى البطل إبراهيم وأن يتعهد بالإبقاء عليها، وألا يوقع بالوهابيين أو ينالهم بضرر، وأن يذهب عبد الله بن سعود إلى مصر ثم إلى الاستانة كما هي رغبة السلطان، فرضي عبد الله بن سعود بهذه الشروط.
لم يف محمد علي بعهود ابنه إبراهيم في شروط الصلح، فأرسل إليه قبل مغادرته الحجاز يأمره بهدم حصون الدرعية وأسوارها وتخريب منازلها وأن يرسل إلى القاهرة إخوة عبد الله بن سعود، فنزل إبراهيم على أمر أبيه، وأرسل إخوة ابن سعود وخرب الدرعية وأحرقها.
Иброҳим пошо бу мактубдан ниҳоятда хурсанд бўлди ва жангни тўхтатишга буйруқ берди. Сўнг Абдуллоҳ ибн Сауднинг ўзи Иброҳим пошонинг қароргоҳига келди. Буюк қўмондон уни ҳурмат-эҳтиром ва иззат-икром билан кутиб олди. Уларнинг ўртасида шундай келишувга эришилдики, Абдуллоҳ Дирияни Иброҳимга таслим қилади, Иброҳим эса уни сақлаб қолишга, шунингдек, ваҳҳобийларга зарар етказмасликка ва уларга озор бермасликка мажбурият олади. Абдуллоҳ ибн Сауд эса Султоннинг истагига кўра Мисрга, сўнг Истамбулга боради. Абдуллоҳ ибн Сауд бу шартларга рози бўлди.
Муҳаммад Али пошоўғли Иброҳимнинг сулҳ шартларидаги мажбуриятларига вафо қилмади. Ҳижоздан кетишидан олдин унга хабар юбориб, Дириянинг қалъалари ва деворларини бузишни, уйларини вайрон қилишни ҳамда Абдуллоҳ ибн Сауднинг укаларини Қоҳирага юборишни буюрди. Иброҳим отасининг буйруғига бўйсунди, Ибн Сауднинг укаларини мисрга юборди, Дирияни вайрон қилди ва унга ўт қўйди.
📚«Тарихи даула ал-алийя ал-усманийя» 407-409.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 120 |
| 4 | 📌 Субкий, Ҳайтамий ва улар каби уламолар наздида истиғосанинг маъносини талқин қилишдаги адашувни баёни
كشف الوهم في تفسير الاستغاثة عند السبكي والهيتمي وأمثالهما
نصوص السبكي الأب وابن حجر الهيتمي وأمثالهما لا تحصر معنى الاستغاثة في مجرد طلب الدعاء من النبي صلى الله عليه وسلم، أو في التوسل بجاهه فقط، بل تتجاوز ذلك إلى طلب الحاجة منه مباشرة، مع اعتقاد أن الله سبحانه هو الفاعل الحقيقي، وأن النبي صلى الله عليه وسلم مجرد سبب وواسطة، وإن وُجِّه إليه الطلب نفسه.
فهما يجعلان طلب الحاجات من النبي صلى الله علبه وسلم مباشرة بمنزلة التوسل به أو طلب الدعاء منه... وانخدع بذلك بعض أهل السنة!
يعني لو قال قائل: “يا رسول الله اكشف كربتي”، كان ذلك جائزًا عند السبكي وابن حجر الهيتمي؛ لأن الطالب عندهم لا يعتقد للنبي صلى الله عليه وسلم تأثيرًا مستقلًا، وإنما يجعله سببًا وواسطة، فيكون النبي عندهم مع الله بمنزلة الوكيل مع موكله، لا شريكًا مستقلًا بالفعل والتأثير.
فلا يتصور عند السبكي وابن حجر أن يأتي أشعري أو صوفي ويطلب من النبي صلى الله عليه وسلم ما لا يقدر عليه إلا الله؛ لأن المخلوق ليس له قدرة مؤثرة أصلا...
ولهذا قال ابن حجر الهيتمي في الجوهر المنظم (62): (...والمستغاث به في الحقيقة هو الله، والنبي صلى الله عليه وسلم واسطة بينه وبين المستغيث، فهو سبحانه مستغاث به والغوث منه خلقا وإيجادا، والنبي صلى الله عليه وسلم مستغاث والغوث منه سببا وكسبا)
وقال في المنح المكية (قد رجوناك معشر محبيك وخدامك أيها النبي الكريم ..للأمور الخطيرة العظيمة من الذنوب)
وقد اغتر بعض الناس بكون ابن حجر الهيتمي وأمثاله لا يبيحون دعاء غير الله، فظنوا أن الاستغاثة عنده التي بمعنى طلب الحوائج هي من باب دعاء غير الله عند ابن حجر
وأن الاستغاثة التي يثبتها لا تعدو أن تكون من باب التوسل بالجاه والذات، أو من باب الاستشفاع من غير أن ينتبهوا إلى أصله الكلامي الذي ينطلق منه..!!! فالدعاء الذي لا يباح ليس مجرد طلب ما لا يقدر عليه إلا الله، وإنما هو الطلب المقارن لاعتقاد التأثير أو الربوبية أو استحقاق الألوهية في المدعو...
ثم يأتي الشيخ فيصل وأمثاله
ويقولون: الاستغاثة عندهم هي بمعنى التوسل والاستشفاع فقط!!! من غير أن يحققوا مذهبهم الكلامي وأثره في باب الألوهية
كتب د. أحمد محمد الصادق النجار
Тақиййиддин Субкий ва Ибн Ҳажар Ҳайтамий, ҳамда уларга ўхшаганларга кўра “истиғоса” маъноси; фақат Набий ﷺ дан дуо қилишни сўраш ёки у зотнинг мартаба ва мақомларини васила қилиш билан чекланмайди. Балки бундан ҳам ошиб, ҳожатни Набий ﷺнинг ўзларидан бевосита сўрашни ҳам ўз ичига олади.
Бунда Аллоҳ таоло ҳақиқий фоил экани, Набий ﷺ эса фақат сабаб ва восита экани эътиқод қилинади, гарчи талабнинг ўзи у зотга қаратилган бўлса ҳам.
Улар Набий ﷺдан ҳожатларни бевосита сўрашни, у зотни васила қилиш ёки у зотдан дуо сўраш билан бир мақомда деб биладилар. Мана шу сабабли аҳли суннадан баъзилар ҳам бунга алданиб қолганлар!
Яъни, агар бирор киши: “Ё Расулуллоҳ, ғам-кулфатимни аритинг!” деса, Субкий ва Ибн Ҳажар Ҳайтамийнинг наздида бу жоиз. Чунки улар буни сўраётган киши, Набий ﷺни мустақил таъсир кўрсатувчи деб эътиқод қилмайди. Балки у зотни сабаб ва восита деб билади. Демак, уларнинг наздида Набий ﷺ билан Аллоҳ таолонинг муносабати вакил қилувчи билан ваколат берилган киши ўртасидаги муносабат кабидир; яъни у зот амал ва таъсирда мустақил шерик эмас.
Шунинг учун Субкий ва Ибн Ҳажар наздида; ашъарий ёки сўфий бўлган киши Набий ﷺдан фақат Аллоҳ таоло қодир бўлган нарсани сўраши тасаввур қилинмайди. Чунки махлуқнинг аслида мустақил таъсир кўрсатувчи қудрати йўқ.
Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтади: «…Аслида ёрдам сўралаётган Зот – Аллоҳдир. Аллоҳ билан ёрдам сўровчи ўртасида Набий ﷺ воситадир. Демак, яратиш ва йўқдан бор қилиш жиҳатидан ёрдам сўраладиган Зот – Аллоҳдир. Набий ﷺ эса ёрдам сўраладиган восита бўлиб, ёрдам у сабаб ва касб жиҳатидан келади». («Ал-Жавҳар ал-муназзам», 62-б).
«Ал-Минаҳ ал-Маккийя» асарида эса: «Эй карим Набий! Биз сизни яхши кўрувчилар ва сизга хизмат қилувчилар жамоаси, гуноҳлар каби хатарли ва улкан ишлар борасида сиздан умид қилдик...» дейди.
Баъзилар Ибн Ҳажар Ҳайтамий ва у кабиларнинг Аллоҳдан бошқасига дуо қилишни жоиз кўрмасликларига алданиб қолдилар.
Улар Ибн Ҳажар наздида ҳожатларни сўраш маъносидаги истиғоса Аллоҳдан бошқага дуо қилиш ҳисобланади, деб ўйладилар. У зот жоиз деб билган истиғоса эса фақат мартаба ва зотни васила қилиш ёки шафоат сўраш доирасидагина бўлади, деб гумон қилдилар. Ҳолбуки, улар Ибн Ҳажарнинг таянадиган каломий асоси ва унинг илоҳиёт масаласидаги таъсирига эътибор бермадилар!
Чунки жоиз бўлмаган дуо уларнинг наздида фақат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қодир бўлмайдиган нарсани сўрашнинг ўзи эмас. Балки дуо қилинган шахсда таъсир кўрсатиш қудрати, рубубият ёки улуҳиятга лойиқлик бор, деган эътиқод билан бирга бўлган талабгина жоиз эмас.
Сўнг шайх Файсал (ибн Қозаз Ал-Жосим) ва у кабилар келиб: «Уларнинг наздида истиғоса фақат васила қилиш ва шафоат сўраш маъносидадир!» дейдилар. Аммо улар бу кишиларнинг каломий мазҳабини ва унинг улуҳият бобидаги таъсирини чуқур тадқиқ қилмаганлар.
🖋Д. Аҳмад Муҳаммад ас-Содиқ ан-Нажжор
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 125 |
| 5 | 📝Абдурраҳмон Жабартий Усмонийлар қўмондонининг сўзларини давом эттириб шундай дейди:
ولما وصلوا بدرًا واستولوا عليها وعلى القرى والخيوف وبها خيار الناس وبها أهل العلم والصلحاء، نهبوهم وأخذوا نساءهم وبناتهم وأولادهم وكتبهم، فكانوا يفعلون فيهم ويبيعونهم من بعضهم لبعض، ويقولون: هؤلاء الكفار الخوارج، حتى اتفق أن بعض أهل بدر الصلحاء طلب من بعض العسكر زوجته، فقال له: حتى تبيت معي هذه الليلة وأعطيها لك في الغد.
«Сўнг аскарларимиз (ваҳҳобийлар яшайдиган) Бадрга етиб келиб, уни ҳамда унинг атрофидаги қишлоқлар ва водийларни эгаллаганларида, у ерда энг яхши инсонлар, илм аҳли ва солиҳ кишилар яшар эди. Аскарларимиз уларни талон-тарож қилдилар, аёлларини, қизларини, болаларини асир олдилар ва китобларини тортиб олдилар. Улар (асиралар) билан хоҳлаган ишларини қилдилар ва уларни бир-бирларига сотдилар. Буни қилаётиб:
«Булар кофир хаворижлардир», дер эдилар.
Ҳатто шундай воқеа ҳам бўлдики, Бадрнинг солиҳ кишиларидан бири аскарлардан бирига келиб, хотинини қайтариб беришини сўради. Аскар унга:
«Хотининг бугун кечаси мен билан тунайди, уни сенга эртага қайтариб бераман», деди.
📕 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/409-410.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 138 |
| 6 | 🔖Мотуридий шайхи Абдурраҳмон ал-Жабартий ал-Ҳанафий қўмондоннинг гапларини давом эттириб айтади:
والقوم إذا دخل الوقت أذن المؤذنون وينتظمون صفوفًا خلف إمام واحد بخشوع وخضوع، وإذا حان وقت الصلاة والحرب قائم أذن المؤذن وصلوا صلاة الخوف، فتتقدم طائفة للحرب وتتأخر الأخرى للصلاة، وعسكرنا يتعجبون من ذلك؛ لأنهم لم يسمعوا به فضلًا عن رؤيته، وينادون في معسكرهم: هلموا إلى حرب المشركين المحلقين الذقون، المستبيحين الزنا واللواط، الشاربين الخمور، التاركين للصلاة، الآكلين الربا، القاتلين الأنفس، المستحلين المحرمات، وكشفوا عن كثير من قتلى العسكر فوجدوهم غلفًا غير مختونين.
«Аммо у(ваҳҳобий)ларда намоз вақти кириши билан, муаззин азон айтади. Улар битта имом ортида хушуъ ва хузу билан саф тортиб намоз ўқийдилар. Агар намоз вақти кирса-ю, лекин жанг давом этаётган бўлса ҳам, муаззин азон айтади ва улар хавф намозини адо этадилар: бир гуруҳ олдинга ўтиб жанг қилади, иккинчи гуруҳ эса намоз ўқийди.
Бизнинг аскарларимиз эса бундан ҳайратга тушдилар. Чунки улар бундай нарсани нафақат кўрмаган, ҳаттоки эшитмаган ҳам.
Ваҳҳобийлар ўз қароргоҳида шундай нидо қилдилар:
"Соқолларини қириб ташлаган, зинони ва баччабозликни ҳалоллаган, ароқ ичадиган, намозни тарк этадиган, судхўрлик қиладиган, қотиллик қиладиган ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалоллайдиган мушрикларга қарши жангга чиқинглар!"
(Қўмондан давом этиб айтади): Улар бизнинг қўшинимиздан кўплаб жасадларни кўриб чиқдилар ва уларни хатна қилинмаган ҳолда топдилар».
📚 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбар», 5/409-410.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 145 |
| 7 | ✏️Абдурраҳмон ал-Жабартий Нажд мусулмонларига қарши уруш очиш учун тўпланган аскарларнинг асосий қисми кофирлардан иборат бўлганини ëритиб шундай дейди:
ولقد قال لي بعض أكابرهم من الذين يدعون الصلاح والتورع: أين لنا بالنصر وأكثر عساكرنا على غير الملة، وفيهم من لا يتدين بدين ولا ينتحل مذهبًا، وصحبتنا صناديق المسكرات، ولا يُسمع في عرضينا أذان ولا تقام به فريضة، ولا يخطر في بالهم ولا خاطرهم شعائر الدين،
«Қўшиннинг катталаридан бўлмиш, тақводор ва солиҳ дея танилган кишилардан бири айтди: «Биз қандай ғалабага эришамиз? Ахир аскарларимизнинг кўпчилиги ғайридинлардир. Улар орасида ҳаттоки, умуман ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиган ва бирор йўлни тутмаганлари ҳам бор. Биз билан доим маст қилувчи ичимликлар солинган сандиқлар юради. Қароргоҳимизда азон овози умуман эшитилмайди, фарз намозлари адо этилмайди, диннинг аломатлари ва шиорлари эса уларнинг хаёлига ҳам келмайди».
📚 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/409-410.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 144 |
| 8 | 💬 Мотуридийлар шайхи Абдураҳмон Жабартий Усмонийларнинг "ваҳҳобийлар"га қарши тўплаган армиясининг ҳолати ҳақида давом этиб шундай дейди:
وأشنع من ذلك أنه اجتمع بناحية عرضيهم وخيامهم الجم الكثير من النساء الخواطي والبغايا، ونصبوا لهم خيامًا وأخصاصًا، وانضم إليهم بياع البوظة والعرقي والحشاشون والغوازي والرقاصون وأمثال ذلك، وانحشر معهم الكثير من الفساق وأهل الأهواء والعيَّاق من أولاد البلد، فكانوا جمعًا عظيمًا يأكلون الحشيش ويشربون المسكرات ويزنون ويلوطون، ويشربون الجوزة ويلعبون القمار جهارًا في نهار رمضان ولياليه، مختلطين مع العساكر، كأنما سقط عن الجميع التكاليف، وخلصوا من الحساب.
«Бундан ҳам жирканчроғи шуки, армиянинг қароргоҳи ва чодирлари атрофига жуда кўп фоҳиша, бузуқи аёллар тўпланарди. Улар учун чодир ва чайлалар қурилди. Уларга бўза ва ароқ савдогарлари, гашиш сотувчилари, бузуқи ўйинчи аёллар, эркак раққослар ва шунга ўхшаш бошқалар ҳам қўшиларди.
Шунингдек, кўплаб фосиқлар, ҳавойи нафсига эргашганлар ва шаҳарнинг бузуқ ёшларидан бўлган бекорчилар ҳам уларга қўшилди.
Натижада улкан бир тўда ҳосил бўлиб, улар гашиш истеъмол қилар, маст қилувчи ичимликларни ичар, зино ва баччабозлик билан шуғулланар, чилим чекиб, қимор ўйнар эдилар. Буларнинг барчасини Рамазоннинг кундузи ҳам, кечалари ҳам очиқчасига, аскарлар билан аралаш ҳолда қилардилар. Гўё уларнинг барчасидан диний мажбуриятлар соқит бўлгандек ва гўё ҳисоб-китоб бўлмайдигандек эди».
📖 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/511-512.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 172 |
| 9 | 🪶Ҳанафий-мотурудий уламоси ва ал-Азҳарнинг катта шайхларидан Абдураҳмон Жабартий Усмонийларнинг Нажддаги "ваҳҳобийлар" давлатига қарши топлаган армияси ва қўмондонлари ҳақида шундай дейди:
وهم يأكلون ويشربون جهارًا في نهار رمضان ويقولون: نحن مسافرون ومجاهدون.
ويمرون بالأسواق ويجلسون على المساطب وبأيديهم الأقصاب والشبكات التي يشربون فيها الدخان من غير احتشام ولا حياء، ويجوزون بحارات الحسينية على القهاوي في الضحوة فيجدونها مغلوقة، فيسألون عن القهوجي ويطلبونه ليفتح لهم القهوة ويوقد لهم النار ويغلي لهم القهوة ويسقيهم، فربما هرب القهوجي واختفى منهم فيكسرون الباب ويعبثون بآلاته وأوانيه، فما يسعه إلا المجيء وإيقاد النار.
«Улар Рамазон ойининг кундузи очиқчасига еб-ичиб: «Биз мусофир ва мужоҳидмиз», дер эдилар.
Улар бозорлардан ўтиб, супаларда ўтирар, (рамазон ойида кундузи) қўлларида тамаки чекадиган узун трубкалар ва чилимлар бўлар эди. Улар чекишдан уялмас ва ҳаё ҳам қилмас эдилар.
Эрталаб, Ҳусайния маҳалласидаги қаҳвахоналарга борар ва қаҳвахоналарни ёпиқ ҳолда топар эдилар. Шунда қаҳвахона эгаларини қидириб топтириб, ундан қаҳвахонани очишни, ўт ёқиб уларга қаҳва қайнатиб беришларини талаб қилар эдилар. Баъзан қаҳвахоначи улардан қочиб яширинарди. Шунда улар эшикни бузиб кирар, унинг жиҳозлари ва идиш-товоқларини синдирар эдилар. Охир-оқибат қаҳвахоначи келиб уларга ҳизмат қилишдан бошқа чораси қолмас эди».
📚 «Ажаибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/511-512.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 175 |
| 10 | Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтди:
قَالَ عَبْدُ اللَّهِ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ وَإِنْ رَآهَا النَّاسُ حَسَنًا.
«(Диндаги) ҳар қандай бидъат – залолатдир, гарчи одамлар уни яхши деб ҳисобласаларда».
📚 Марвазий «Ас-Сунна», 82.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди:
قَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: إِنَّ أَبْغَضَ الْأُمُورِ إِلَى اللَّهِ الْبِدَعُ.
«Дарҳақиқат, Аллоҳ таолога энг ёқимсиз ишлар – (диндаги) бидъатдир».
📚 Марвазий «Ас-Сунна», 84.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 168 |
| 11 | Мисрдаги ҳанафий ва мотуридийлар муфтийсининг "ваҳҳобийлар" ҳақидаги ғароиб гувоҳликлари
ХIХ аср бошларида Усмонли империяси шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ўлимидан сўнг, унинг даъватини давом эттираётган — Диръия амирлигига қарши ҳарбий юришни бошлайди.
Усмонли ҳукумати Бағдод, Фаластин ва Мисрдаги ўз волийлари ҳамда лашкарбошиларига уларнинг наздидаги "ваҳҳобийлар"га қарши юриш қилиш ва Ҳижоздан уларни йўқ қилиш тўғрисида буйруқлар юборди.
Дастлаб Диръия амирлигига қарши кураш бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишдан олиб борилиши режалаштирилган эди. Миср волийси Муҳаммад Али пошога Ҳижозга юриш учун қўшин ажратиш топширилди, Бағдод томондан ҳам ҳарбий кучлар юборилади. Шунингдек, Акка (Фаластин) волийси Аҳмад пошо ҳам "ваҳҳобий"ларга қарши юриш қилиш ҳақида буйруқ берилди.
Ушбу постлар туркумида биз бевосита Абдураҳмон Жабартийнинг (милодий 1754–1822) гувоҳлигига мурожаат қиламиз. У ал-Азҳарни тамомлаган, мотуридий ақидадаги, ҳанафий олими ва ўз даврининг энг нуфузли тарихчиси бўлиб, Муҳаммад Али пошо даврида Миср ҳанафийларининг муфтийси бўлган. Унинг асосий асари — «Ажоиб ал-асар фи тарожим вал ахбор» — ушбу давр воқеаларини батафсил қайд этади. Шу сабабли кейинги постларда унинг солномасидан бевосита парчалар келтириб, мотуридий-ҳанафий олимининг Усмонли империяси ва "ваҳҳобийлар" ҳақидаги гувоҳликларини келтирамиз.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 165 |
| 12 | 🟫Тавҳиднинг аҳамияти
Мужиб ибн Мусо Асбаҳоний раҳимаҳуллоҳ айтади:
عن مجيب بن موسى الأصبهاني قال: كنت عديل سفيان الثوري إلى مكة فرأيته يكثر البكاء فقلت له: يا أبا عبد الله، بكاؤك هذا خوفا من الذنوب؟ قال: فأخذ عودا من المحل فرمى به فقال: إن ذنوبي أهون علي من هذا ولكني أخاف أن أسلب التوحيد.
«Мен Суфён Саврий билан Макка сафарида ҳамроҳ эдим. Уни кўп йиғлаганини кўриб, унга: «Эй Абу Абдуллоҳ! Бу йиғлашингиз, гуноҳлардан қўрққанингизданми?», дедим.
У бир чўпни олиб, уни отиб юборди-да: «Мен учун гуноҳларим мана бунданда енгилроқ. Лекин тавҳиддан маҳрум бўлишдан қўрқаман», деди.
📚 «Шуъбал иймон», 839.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 188 |
| 13 | Ушбу зиндиқ айтмоқда:
«Тасаввур қилинг, у кимга ибодат қилади? У ҳийлакор, осмондан пастга тушаётган учувчи бир нарсага ибодат қилади. Унинг қўллари бор, дейди, иккита ўнг қўли бор, дейди; болдири бор, дейди. Ва у буни Аллоҳ деб атайди: «У қаердадир осмонларда», дейди. Бир жойда «осмонларда», кейин «Аршда», ундан кейин эса «ерга тушади», дейди. Тушуняпсизми? «Кўзлари бор», дейди. Ана шу даҳшатли маҳлуққа у ибодат қилади ва: «Бу Қуръонда шундай айтилган», дейди. Қуръонда эса бундай нарса йўқ.»
➖➖➖➖➖➖➖➖
Афсуски, “биз салафлар йўлидамиз”, деб даъво қилиб туриб, айни пайтда мана шундай зиндиқларга раддия берилишини “умматни чалғитиш, тафриқа ва фитна келтириб чиқариш”, деб баҳолайдиганлар ҳам кўпайиб бормоқда. “Қўйинглар, ҳозир бунинг вақти эмас, ҳозир бирлашиш пайти”, дейдилар.
Гўё ботилга раддия бериш — фитна, ботилни сукут билан тарк этиш эса — бирлик ва иттифоқ эмиш!
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 196 |
| 14 | 🪶 Мутааххир ҳанбалийларнинг Дамашқдаги муфтийси, Ибн Бадрон Димашқий раҳимаҳуллоҳ айтди:
وأنت أيها المؤيد بنور الحق إذا رأيتَ كتب الذين يزعمون أنهم أشاعرة رأيتهم على مذهب أرسطوطاليس ومن تبعه كابن سينا والفارابي، ورأيت كتبهم عنوانها علم التوحيد، وباطنها النوع المسمى بالإلهي من الفلسفة، وإذا كنت في ريب مما قلناه من الكلام فانظر (المواقف) لعضد الدين الإيجي وشرحه للسيد الجرجاني، وما عليه من الحواشي، ثم تأمل كتاب (الإشارات) وكتاب (الشفا) لابن سينا وشروح الأول، فإنك تجد الكل من وادٍ واحدٍ لا فرق بينهما إلا بالتصريح باسم المعتزلة والجبرية وغيرهما، فهل يُؤخذ توحيد من هذه الكتب إلا بعد الوقوع بألف ورطة؟!
«Эй, ҳақ нури билан қувватланган инсон! Агар ўзларини ашъарийлар деб даъво қиладиган кишиларнинг китобларига назар солсанг, улар Аристотел ва унга эргашган Ибн Сино ҳамда Форобий каби кишиларнинг йўлида эканини кўрасан.
Уларнинг китоблари сарлавҳасини “Тавҳид илми” деб кўрасан, аммо унинг ботинида фалсафада “илоҳий” (метафизика) деб аталадиган бўлим борлигини кўрасан.
Агар биз айтган гапдан шубҳада бўлсанг, Изудиддин ал-Ижийнинг «ал-Мавоқиф» китобини, унга Саййид Журжоний ёзган шарҳни ва унга ёзилган ҳошияларни кўриб чиқ.
Сўнг, Ибн Синонинг «ал-Ишорат» ва «аш-Шифо» китобларини, ҳамда биринчи китобга ёзилган шарҳларни диққат билан ўрган. Шунда уларнинг барчаси бир манбадан эканини кўрасан. Уларнинг ўртасидаги фарқ фақат мўътазилалар, жабарийлар ва бошқаларнинг номларида холос.
Шундай экан, минг бир мушкулликка дуч келмасдан бу китоблардан тавҳидни олиш мумкинми?!»
📚 «Ал-Мадҳал ила мазҳаб ал-имам Аҳмад ибн Ҳанбал», 16.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 209 |
| 15 | Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الإمام أحمد بن حنبل رحمه الله: "من مات على الإسلام والسنة مات على الخير كله".
«Ким ислом ва суннат устида вафот этса, барча яхшиликлар устида вафот қилибди».
«Сияр», 11/296.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 201 |
| 16 | Бу Шунчаки Бизнес
Сўфийларнинг залолати янги босқичда. Энди мабодо ишларингиз юришмаса, ёки бойиб кетгингиз келса мана шу сўфиларнинг "Fatiha Baraka" фирмасидан савоб "заказ" қилсангиз, тўлов эвазига улар сиз учун Қуръон ёки азкорларни ўқиб беришар экан.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 227 |
| 17 | 🪶 Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилади:
«Мен отам — имом Аҳмаднинг кўп бор: “Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматинга ол”, “Аллоҳ Абул Ҳайсамни мағфират қилгин”, “Ё Аллоҳ Абул Ҳайсамни афу эт”, деб дуо қилганларини эшитардим.
Бир куни ундан:
— Эй ота, Абул Ҳайсам ким ўзи? — деб сўрадим.
Отам шундай дедилар:
“Мени дарралаб уриш учун олиб боришганида, қўлларим икки ëнга тортиб қўйилган эди. Шу пайт тўсатдан кимдир орқамдан кийимимдан тортганини ҳис қилдим. Қарасам, бир ёш йигит экан. У мендан:
— Сен мени танийсанми? — деб сўради.
Мен:
— Йўқ, — дедим.
У:
— Мен Абул Ҳайсамман Мен ўғри-чўнтаккесарман. Менинг исмим амирул-муъмининнинг ҳужжатларида турли вақтларда менга ўн саккиз минг дарра урилган жиноятчи сифатида ëзилган. Мен буларнинг барчасига шайтоннинг йўлида ва дунё матоҳи учун сабр қилдим. Сен эса дин йўлида сабр қил, чунки сен Ар-Раҳмоннинг йўлидасан”, — деди».
📖 «Сифату софва», 1/458.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 206 |
| 18 | 📌Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ (118-181 ҳ.й.) айтади:
رأس المنارة أقرب إلى الله من أسفله
«Миноранинг учи унинг пастки қисмидан кўра Аллоҳга яқинроқдир».
📖 «Ан-Нақд алал Марисий», 193-бет.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 224 |
| 19 | 🪶 Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади:
وقد سمعنا من عدة نسوة وما رأيتهن. وكذلك روى عدة من التابعين عن عائشة، وما رأوا لها صورة أبدا
«Биз бир неча аёллардан ҳадис эшитганмиз, аммо уларнинг ўзини кўрмаганмиз. Шунингдек, бир қанча тобеинлар Оиша розияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилганлар, лекин улар унинг қиёфасини ҳеч қачон кўришмаган».
📚 «Сияр», 7/38.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 245 |
| 20 | 🪶 Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади:
وقد سمعنا من عدة نسوة وما رأيتهن. وكذلك روى عدة من التابعين عن عائشة، وما رأوا لها صورة أبدا
«Биз бир неча аёллардан ҳадис эшитганмиз, аммо уларнинг ўзини кўрмаганмиз. Шунингдек, бир қанча тобеинлар Оиша розияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилганлар, лекин улар унинг қиёфасини ҳеч қачон кўрмаганлар».
📚 «Сияр», 7/38.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 1 |
