Бидъат аҳлига раддия
前往频道在 Telegram
ВИРУС ФИРҚАЛАР Жаҳмия, мўътазила, муржиа, ашаърий ва мотуридийлар бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа. ©Аҳли сунна вал жамоа ____________ Бидъат аҳлига раддия берган киши: мужоҳиддир. ©Ибн Таймия
显示更多816
订阅者
-324 小时
-37 天
+1930 天
数据加载中...
吸引订阅者
九月 '26
九月 '26
+8
在0个频道中
八月 '26
+69
在0个频道中
Get PRO
七月 '26
+30
在0个频道中
Get PRO
六月 '26
+46
在0个频道中
Get PRO
五月 '26
+68
在0个频道中
Get PRO
四月 '26
+59
在0个频道中
Get PRO
三月 '26
+60
在1个频道中
Get PRO
二月 '26
+92
在1个频道中
Get PRO
一月 '26
+128
在2个频道中
Get PRO
十二月 '25
+63
在0个频道中
Get PRO
十一月 '25
+53
在1个频道中
Get PRO
十月 '25
+111
在3个频道中
Get PRO
九月 '25
+129
在3个频道中
Get PRO
八月 '25
+116
在3个频道中
Get PRO
七月 '25
+92
在5个频道中
Get PRO
六月 '25
+72
在2个频道中
Get PRO
五月 '25
+81
在2个频道中
Get PRO
四月 '25
+75
在1个频道中
Get PRO
三月 '25
+88
在0个频道中
Get PRO
二月 '25
+71
在0个频道中
Get PRO
一月 '25
+133
在3个频道中
Get PRO
十二月 '24
+173
在1个频道中
Get PRO
十一月 '24
+92
在0个频道中
Get PRO
十月 '24
+62
在0个频道中
Get PRO
九月 '24
+120
在1个频道中
Get PRO
八月 '24
+127
在4个频道中
Get PRO
七月 '24
+63
在2个频道中
Get PRO
六月 '24
+46
在0个频道中
Get PRO
五月 '24
+63
在5个频道中
Get PRO
四月 '24
+39
在2个频道中
Get PRO
三月 '24
+36
在0个频道中
Get PRO
二月 '24
+115
在0个频道中
Get PRO
一月 '24
+200
在2个频道中
Get PRO
十二月 '23
+159
在4个频道中
Get PRO
十一月 '23
+28
在2个频道中
Get PRO
十月 '23
+24
在0个频道中
Get PRO
九月 '23
+41
在0个频道中
Get PRO
八月 '23
+42
在0个频道中
Get PRO
七月 '23
+50
在0个频道中
Get PRO
六月 '23
+36
在0个频道中
Get PRO
五月 '23
+39
在0个频道中
Get PRO
四月 '23
+98
在0个频道中
Get PRO
三月 '23
+40
在0个频道中
Get PRO
二月 '23
+22
在0个频道中
Get PRO
一月 '23
+26
在0个频道中
Get PRO
十二月 '22
+30
在0个频道中
Get PRO
十一月 '22
+34
在0个频道中
Get PRO
十月 '22
+56
在0个频道中
Get PRO
九月 '22
+48
在0个频道中
Get PRO
八月 '22
+48
在0个频道中
Get PRO
七月 '22
+60
在0个频道中
Get PRO
六月 '22
+56
在0个频道中
Get PRO
五月 '22
+73
在0个频道中
Get PRO
四月 '22
+75
在0个频道中
Get PRO
三月 '22
+71
在0个频道中
Get PRO
二月 '22
+63
在0个频道中
Get PRO
一月 '22
+52
在0个频道中
Get PRO
十二月 '21
+69
在0个频道中
Get PRO
十一月 '21
+48
在0个频道中
Get PRO
十月 '21
+78
在0个频道中
Get PRO
九月 '21
+106
在0个频道中
Get PRO
八月 '21
+113
在0个频道中
Get PRO
七月 '21
+86
在0个频道中
Get PRO
六月 '21
+61
在0个频道中
Get PRO
五月 '21
+50
在0个频道中
Get PRO
四月 '21
+57
在0个频道中
Get PRO
三月 '21
+79
在0个频道中
Get PRO
二月 '21
+65
在0个频道中
Get PRO
一月 '21
+94
在0个频道中
Get PRO
十二月 '20
+828
在0个频道中
| 日期 | 订阅者增长 | 提及 | 频道 | |
| 04 九月 | +1 | |||
| 03 九月 | +1 | |||
| 02 九月 | +1 | |||
| 01 九月 | +5 |
频道帖子
🔖Мотуридий шайхи Абдурраҳмон ал-Жабартий ал-Ҳанафий қўмондоннинг гапларини давом эттириб айтади:
والقوم إذا دخل الوقت أذن المؤذنون وينتظمون صفوفًا خلف إمام واحد بخشوع وخضوع، وإذا حان وقت الصلاة والحرب قائم أذن المؤذن وصلوا صلاة الخوف، فتتقدم طائفة للحرب وتتأخر الأخرى للصلاة، وعسكرنا يتعجبون من ذلك؛ لأنهم لم يسمعوا به فضلًا عن رؤيته، وينادون في معسكرهم: هلموا إلى حرب المشركين المحلقين الذقون، المستبيحين الزنا واللواط، الشاربين الخمور، التاركين للصلاة، الآكلين الربا، القاتلين الأنفس، المستحلين المحرمات، وكشفوا عن كثير من قتلى العسكر فوجدوهم غلفًا غير مختونين.
«Аммо у(ваҳҳобий)ларда намоз вақти кириши билан, муаззин азон айтади. Улар битта имом ортида хушуъ ва хузу билан саф тортиб намоз ўқийдилар. Агар намоз вақти кирса-ю, лекин жанг давом этаётган бўлса ҳам, муаззин азон айтади ва улар хавф намозини адо этадилар: бир гуруҳ олдинга ўтиб жанг қилади, иккинчи гуруҳ эса намоз ўқийди.
Бизнинг аскарларимиз эса бундан ҳайратга тушдилар. Чунки улар бундай нарсани нафақат кўрмаган, ҳаттоки эшитмаган ҳам.
Ваҳҳобийлар ўз қароргоҳида шундай нидо қилдилар:
"Соқолларини қириб ташлаган, зинони ва баччабозликни ҳалоллаган, ароқ ичадиган, намозни тарк этадиган, судхўрлик қиладиган, қотиллик қиладиган ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалоллайдиган мушрикларга қарши жангга чиқинглар!"
(Қўмондан давом этиб айтади): Улар бизнинг қўшинимиздан кўплаб жасадларни кўриб чиқдилар ва уларни хатна қилинмаган ҳолда топдилар».
📚 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбар», 5/409-410.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
| 2 | ✏️Абдурраҳмон ал-Жабартий Нажд мусулмонларига қарши уруш очиш учун тўпланган аскарларнинг асосий қисми кофирлардан иборат бўлганини ëритиб шундай дейди:
ولقد قال لي بعض أكابرهم من الذين يدعون الصلاح والتورع: أين لنا بالنصر وأكثر عساكرنا على غير الملة، وفيهم من لا يتدين بدين ولا ينتحل مذهبًا، وصحبتنا صناديق المسكرات، ولا يُسمع في عرضينا أذان ولا تقام به فريضة، ولا يخطر في بالهم ولا خاطرهم شعائر الدين،
«Қўшиннинг катталаридан бўлмиш, тақводор ва солиҳ дея танилган кишилардан бири айтди: «Биз қандай ғалабага эришамиз? Ахир аскарларимизнинг кўпчилиги ғайридинлардир. Улар орасида ҳаттоки, умуман ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиган ва бирор йўлни тутмаганлари ҳам бор. Биз билан доим маст қилувчи ичимликлар солинган сандиқлар юради. Қароргоҳимизда азон овози умуман эшитилмайди, фарз намозлари адо этилмайди, диннинг аломатлари ва шиорлари эса уларнинг хаёлига ҳам келмайди».
📚 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/409-410.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 86 |
| 3 | 💬 Мотуридийлар шайхи Абдураҳмон Жабартий Усмонийларнинг "ваҳҳобийлар"га қарши тўплаган армиясининг ҳолати ҳақида давом этиб шундай дейди:
وأشنع من ذلك أنه اجتمع بناحية عرضيهم وخيامهم الجم الكثير من النساء الخواطي والبغايا، ونصبوا لهم خيامًا وأخصاصًا، وانضم إليهم بياع البوظة والعرقي والحشاشون والغوازي والرقاصون وأمثال ذلك، وانحشر معهم الكثير من الفساق وأهل الأهواء والعيَّاق من أولاد البلد، فكانوا جمعًا عظيمًا يأكلون الحشيش ويشربون المسكرات ويزنون ويلوطون، ويشربون الجوزة ويلعبون القمار جهارًا في نهار رمضان ولياليه، مختلطين مع العساكر، كأنما سقط عن الجميع التكاليف، وخلصوا من الحساب.
«Бундан ҳам жирканчроғи шуки, армиянинг қароргоҳи ва чодирлари атрофига жуда кўп фоҳиша, бузуқи аёллар тўпланарди. Улар учун чодир ва чайлалар қурилди. Уларга бўза ва ароқ савдогарлари, гашиш сотувчилари, бузуқи ўйинчи аёллар, эркак раққослар ва шунга ўхшаш бошқалар ҳам қўшиларди.
Шунингдек, кўплаб фосиқлар, ҳавойи нафсига эргашганлар ва шаҳарнинг бузуқ ёшларидан бўлган бекорчилар ҳам уларга қўшилди.
Натижада улкан бир тўда ҳосил бўлиб, улар гашиш истеъмол қилар, маст қилувчи ичимликларни ичар, зино ва баччабозлик билан шуғулланар, чилим чекиб, қимор ўйнар эдилар. Буларнинг барчасини Рамазоннинг кундузи ҳам, кечалари ҳам очиқчасига, аскарлар билан аралаш ҳолда қилардилар. Гўё уларнинг барчасидан диний мажбуриятлар соқит бўлгандек ва гўё ҳисоб-китоб бўлмайдигандек эди».
📖 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/511-512.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 130 |
| 4 | 🪶Ҳанафий-мотурудий уламоси ва ал-Азҳарнинг катта шайхларидан Абдураҳмон Жабартий Усмонийларнинг Нажддаги "ваҳҳобийлар" давлатига қарши топлаган армияси ва қўмондонлари ҳақида шундай дейди:
وهم يأكلون ويشربون جهارًا في نهار رمضان ويقولون: نحن مسافرون ومجاهدون.
ويمرون بالأسواق ويجلسون على المساطب وبأيديهم الأقصاب والشبكات التي يشربون فيها الدخان من غير احتشام ولا حياء، ويجوزون بحارات الحسينية على القهاوي في الضحوة فيجدونها مغلوقة، فيسألون عن القهوجي ويطلبونه ليفتح لهم القهوة ويوقد لهم النار ويغلي لهم القهوة ويسقيهم، فربما هرب القهوجي واختفى منهم فيكسرون الباب ويعبثون بآلاته وأوانيه، فما يسعه إلا المجيء وإيقاد النار.
«Улар Рамазон ойининг кундузи очиқчасига еб-ичиб: «Биз мусофир ва мужоҳидмиз», дер эдилар.
Улар бозорлардан ўтиб, супаларда ўтирар, (рамазон ойида кундузи) қўлларида тамаки чекадиган узун трубкалар ва чилимлар бўлар эди. Улар чекишдан уялмас ва ҳаё ҳам қилмас эдилар.
Эрталаб, Ҳусайния маҳалласидаги қаҳвахоналарга борар ва қаҳвахоналарни ёпиқ ҳолда топар эдилар. Шунда қаҳвахона эгаларини қидириб топтириб, ундан қаҳвахонани очишни, ўт ёқиб уларга қаҳва қайнатиб беришларини талаб қилар эдилар. Баъзан қаҳвахоначи улардан қочиб яширинарди. Шунда улар эшикни бузиб кирар, унинг жиҳозлари ва идиш-товоқларини синдирар эдилар. Охир-оқибат қаҳвахоначи келиб уларга ҳизмат қилишдан бошқа чораси қолмас эди».
📚 «Ажаибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/511-512.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 143 |
| 5 | Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтди:
قَالَ عَبْدُ اللَّهِ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ وَإِنْ رَآهَا النَّاسُ حَسَنًا.
«(Диндаги) ҳар қандай бидъат – залолатдир, гарчи одамлар уни яхши деб ҳисобласаларда».
📚 Марвазий «Ас-Сунна», 82.
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди:
قَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: إِنَّ أَبْغَضَ الْأُمُورِ إِلَى اللَّهِ الْبِدَعُ.
«Дарҳақиқат, Аллоҳ таолога энг ёқимсиз ишлар – (диндаги) бидъатдир».
📚 Марвазий «Ас-Сунна», 84.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 135 |
| 6 | Мисрдаги ҳанафий ва мотуридийлар муфтийсининг "ваҳҳобийлар" ҳақидаги ғароиб гувоҳликлари
ХIХ аср бошларида Усмонли империяси шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ўлимидан сўнг, унинг даъватини давом эттираётган — Диръия амирлигига қарши ҳарбий юришни бошлайди.
Усмонли ҳукумати Бағдод, Фаластин ва Мисрдаги ўз волийлари ҳамда лашкарбошиларига уларнинг наздидаги "ваҳҳобийлар"га қарши юриш қилиш ва Ҳижоздан уларни йўқ қилиш тўғрисида буйруқлар юборди.
Дастлаб Диръия амирлигига қарши кураш бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишдан олиб борилиши режалаштирилган эди. Миср волийси Муҳаммад Али пошога Ҳижозга юриш учун қўшин ажратиш топширилди, Бағдод томондан ҳам ҳарбий кучлар юборилади. Шунингдек, Акка (Фаластин) волийси Аҳмад пошо ҳам "ваҳҳобий"ларга қарши юриш қилиш ҳақида буйруқ берилди.
Ушбу постлар туркумида биз бевосита Абдураҳмон Жабартийнинг (милодий 1754–1822) гувоҳлигига мурожаат қиламиз. У ал-Азҳарни тамомлаган, мотуридий ақидадаги, ҳанафий олими ва ўз даврининг энг нуфузли тарихчиси бўлиб, Муҳаммад Али пошо даврида Миср ҳанафийларининг муфтийси бўлган. Унинг асосий асари — «Ажоиб ал-асар фи тарожим вал ахбор» — ушбу давр воқеаларини батафсил қайд этади. Шу сабабли кейинги постларда унинг солномасидан бевосита парчалар келтириб, мотуридий-ҳанафий олимининг Усмонли империяси ва "ваҳҳобийлар" ҳақидаги гувоҳликларини келтирамиз.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 139 |
| 7 | 🟫Тавҳиднинг аҳамияти
Мужиб ибн Мусо Асбаҳоний раҳимаҳуллоҳ айтади:
عن مجيب بن موسى الأصبهاني قال: كنت عديل سفيان الثوري إلى مكة فرأيته يكثر البكاء فقلت له: يا أبا عبد الله، بكاؤك هذا خوفا من الذنوب؟ قال: فأخذ عودا من المحل فرمى به فقال: إن ذنوبي أهون علي من هذا ولكني أخاف أن أسلب التوحيد.
«Мен Суфён Саврий билан Макка сафарида ҳамроҳ эдим. Уни кўп йиғлаганини кўриб, унга: «Эй Абу Абдуллоҳ! Бу йиғлашингиз, гуноҳлардан қўрққанингизданми?», дедим.
У бир чўпни олиб, уни отиб юборди-да: «Мен учун гуноҳларим мана бунданда енгилроқ. Лекин тавҳиддан маҳрум бўлишдан қўрқаман», деди.
📚 «Шуъбал иймон», 839.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 173 |
| 8 | Ушбу зиндиқ айтмоқда:
«Тасаввур қилинг, у кимга ибодат қилади? У ҳийлакор, осмондан пастга тушаётган учувчи бир нарсага ибодат қилади. Унинг қўллари бор, дейди, иккита ўнг қўли бор, дейди; болдири бор, дейди. Ва у буни Аллоҳ деб атайди: «У қаердадир осмонларда», дейди. Бир жойда «осмонларда», кейин «Аршда», ундан кейин эса «ерга тушади», дейди. Тушуняпсизми? «Кўзлари бор», дейди. Ана шу даҳшатли маҳлуққа у ибодат қилади ва: «Бу Қуръонда шундай айтилган», дейди. Қуръонда эса бундай нарса йўқ.»
➖➖➖➖➖➖➖➖
Афсуски, “биз салафлар йўлидамиз”, деб даъво қилиб туриб, айни пайтда мана шундай зиндиқларга раддия берилишини “умматни чалғитиш, тафриқа ва фитна келтириб чиқариш”, деб баҳолайдиганлар ҳам кўпайиб бормоқда. “Қўйинглар, ҳозир бунинг вақти эмас, ҳозир бирлашиш пайти”, дейдилар.
Гўё ботилга раддия бериш — фитна, ботилни сукут билан тарк этиш эса — бирлик ва иттифоқ эмиш!
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 186 |
| 9 | 🪶 Мутааххир ҳанбалийларнинг Дамашқдаги муфтийси, Ибн Бадрон Димашқий раҳимаҳуллоҳ айтди:
وأنت أيها المؤيد بنور الحق إذا رأيتَ كتب الذين يزعمون أنهم أشاعرة رأيتهم على مذهب أرسطوطاليس ومن تبعه كابن سينا والفارابي، ورأيت كتبهم عنوانها علم التوحيد، وباطنها النوع المسمى بالإلهي من الفلسفة، وإذا كنت في ريب مما قلناه من الكلام فانظر (المواقف) لعضد الدين الإيجي وشرحه للسيد الجرجاني، وما عليه من الحواشي، ثم تأمل كتاب (الإشارات) وكتاب (الشفا) لابن سينا وشروح الأول، فإنك تجد الكل من وادٍ واحدٍ لا فرق بينهما إلا بالتصريح باسم المعتزلة والجبرية وغيرهما، فهل يُؤخذ توحيد من هذه الكتب إلا بعد الوقوع بألف ورطة؟!
«Эй, ҳақ нури билан қувватланган инсон! Агар ўзларини ашъарийлар деб даъво қиладиган кишиларнинг китобларига назар солсанг, улар Аристотел ва унга эргашган Ибн Сино ҳамда Форобий каби кишиларнинг йўлида эканини кўрасан.
Уларнинг китоблари сарлавҳасини “Тавҳид илми” деб кўрасан, аммо унинг ботинида фалсафада “илоҳий” (метафизика) деб аталадиган бўлим борлигини кўрасан.
Агар биз айтган гапдан шубҳада бўлсанг, Изудиддин ал-Ижийнинг «ал-Мавоқиф» китобини, унга Саййид Журжоний ёзган шарҳни ва унга ёзилган ҳошияларни кўриб чиқ.
Сўнг, Ибн Синонинг «ал-Ишорат» ва «аш-Шифо» китобларини, ҳамда биринчи китобга ёзилган шарҳларни диққат билан ўрган. Шунда уларнинг барчаси бир манбадан эканини кўрасан. Уларнинг ўртасидаги фарқ фақат мўътазилалар, жабарийлар ва бошқаларнинг номларида холос.
Шундай экан, минг бир мушкулликка дуч келмасдан бу китоблардан тавҳидни олиш мумкинми?!»
📚 «Ал-Мадҳал ила мазҳаб ал-имам Аҳмад ибн Ҳанбал», 16.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 179 |
| 10 | Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади:
قال الإمام أحمد بن حنبل رحمه الله: "من مات على الإسلام والسنة مات على الخير كله".
«Ким ислом ва суннат устида вафот этса, барча яхшиликлар устида вафот қилибди».
«Сияр», 11/296.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 183 |
| 11 | Бу Шунчаки Бизнес
Сўфийларнинг залолати янги босқичда. Энди мабодо ишларингиз юришмаса, ёки бойиб кетгингиз келса мана шу сўфиларнинг "Fatiha Baraka" фирмасидан савоб "заказ" қилсангиз, тўлов эвазига улар сиз учун Қуръон ёки азкорларни ўқиб беришар экан.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 194 |
| 12 | 🪶 Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилади:
«Мен отам — имом Аҳмаднинг кўп бор: “Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматинга ол”, “Аллоҳ Абул Ҳайсамни мағфират қилгин”, “Ё Аллоҳ Абул Ҳайсамни афу эт”, деб дуо қилганларини эшитардим.
Бир куни ундан:
— Эй ота, Абул Ҳайсам ким ўзи? — деб сўрадим.
Отам шундай дедилар:
“Мени дарралаб уриш учун олиб боришганида, қўлларим икки ëнга тортиб қўйилган эди. Шу пайт тўсатдан кимдир орқамдан кийимимдан тортганини ҳис қилдим. Қарасам, бир ёш йигит экан. У мендан:
— Сен мени танийсанми? — деб сўради.
Мен:
— Йўқ, — дедим.
У:
— Мен Абул Ҳайсамман Мен ўғри-чўнтаккесарман. Менинг исмим амирул-муъмининнинг ҳужжатларида турли вақтларда менга ўн саккиз минг дарра урилган жиноятчи сифатида ëзилган. Мен буларнинг барчасига шайтоннинг йўлида ва дунё матоҳи учун сабр қилдим. Сен эса дин йўлида сабр қил, чунки сен Ар-Раҳмоннинг йўлидасан”, — деди».
📖 «Сифату софва», 1/458.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 176 |
| 13 | 📌Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ (118-181 ҳ.й.) айтади:
رأس المنارة أقرب إلى الله من أسفله
«Миноранинг учи унинг пастки қисмидан кўра Аллоҳга яқинроқдир».
📖 «Ан-Нақд алал Марисий», 193-бет.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 190 |
| 14 | 🪶 Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади:
وقد سمعنا من عدة نسوة وما رأيتهن. وكذلك روى عدة من التابعين عن عائشة، وما رأوا لها صورة أبدا
«Биз бир неча аёллардан ҳадис эшитганмиз, аммо уларнинг ўзини кўрмаганмиз. Шунингдек, бир қанча тобеинлар Оиша розияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилганлар, лекин улар унинг қиёфасини ҳеч қачон кўришмаган».
📚 «Сияр», 7/38.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 212 |
| 15 | 🪶 Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади:
وقد سمعنا من عدة نسوة وما رأيتهن. وكذلك روى عدة من التابعين عن عائشة، وما رأوا لها صورة أبدا
«Биз бир неча аёллардан ҳадис эшитганмиз, аммо уларнинг ўзини кўрмаганмиз. Шунингдек, бир қанча тобеинлар Оиша розияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилганлар, лекин улар унинг қиёфасини ҳеч қачон кўрмаганлар».
📚 «Сияр», 7/38.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 1 |
| 16 | 📣 Муомалангни тўғрила, йўқса такфир қиламан!
Ашъарий имоми Суютийнинг шогирди, Абдулқодир Шозилий устозининг таржимаи ҳолида; Суютий билан бошқа жамоат ўртасида можаро чиққанини ва султон эса буни ҳал қилиш учун Суютийни чақириб келишга одам юборганини айтади:
«Шунда султон юборган одам ўзи билан бирга бўлган назоратчилар билан шайхнинг ҳузурига кирди ва мажлис эшиги олдида туриб, шайхга:
— Султон билан гаплашинг, деди.
Шайх унга жавобан, ўнг қўли билан ёстиққа суяниб, ниҳоятда хотиржамлик билан, қимирламай ва ҳатто безовта ҳам бўлмай:
— Менинг султон билан нима ишим бор?! Агар султоннинг мендан бирор ҳожати бўлса, ўзи менинг ҳузуримга келсин, деб жавоб берди.
Шунда лашкар назоратчиси унга қаттиқроқ оҳангда иккинчи марта:
— Валийул-амрга итоат қилинг! деди.
Шайх унга:
— Овозингни ўчир! Акс ҳолда, сени кофир деб фатво бераман ва бошинг узулишига ҳукм қиламан. Валиюл-амр ким ўзи?! Биз валиюл-амрмиз! Валиюл-амр – бу уламолардир! Сенга ўхшаган одам мен билан шундай оҳангда гаплашадими?! Минглаб аскарларга бошчилик қиладиган амирлар менинг ҳузуримга келганларида, ўзларининг мансаб ва раҳбарликларини эшик ташқарисида қолдириб, одоб билан ичкарига кирадилар, деди.
Шайх уни бу гаплари учун койиш ва қаттиқ танбеҳ беришда давом этди. Лашкар назоратчиси эса оёқда тик турган ҳолда жим турарди. У ҳам, ўзи билан келган назоратчилар ҳам сукут сақлашарди. Бу вақтда шайх қўлини ёстиққа тираб ўтирган эди.
Шунда уларни шайхнинг ҳайбати босди. Лашкар назоратчиси ичкарига кириб, шайхнинг оёқлари олдида одоб билан ўтирди. У шайхнинг оёқларини ўпа бошлади, унга мулойим муомала қилди, пушаймонлиги ва узрини изҳор этди ва ниҳоят, шайхнинг кўнглини олди»
📚 «Баҳтжатул обидин», 129.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 221 |
| 17 | ❌ Султон Абдулҳамиднинг устози ва у томонидан шайхулмашоих унвонини олган Абулҳуда Рифоий (1849-1909 милодий йиллар) авлиёлар кароматларини исботлаш учун ўзи мансуб бўлган тариқатнинг асосчиси Аҳмад Рифоийдан нақл қилади:
أيها الفقراء : الشيخ عثمان السالم أبادي قدس الله سره يصعد كل يوم عند غروب الشمس إلى ديوان الربوبية وينظر ديوان ذريته فما يجد من سيئة يمحوها ويكتب عوضها
«Эй фақирлар, шайх Усмон Солимободий қуддиса сирруҳу ҳар куни қуёш ботиш пайтида, Роббимизнинг девонига кўтарилади ва ўз авлодларининг китобдаги ҳолатига назар ташлайди. Уларда гуноҳ топса, ҳеч қандай қаршиликсиз уни ўчириб ташлайди ва унинг ўрнига савоб ёзади».
📚 «Қиладатул жаваҳир фи зикрил ғовс ар-Рифаи», 192.
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 222 |
| 18 | 📌Усмонийлар давридаги Масжидул Ҳаромнинг энг катта имомларидан Абдулҳаким Қуддус (вафоти 1916-йил) жодугарликни тарғиб қилиб алоҳида китоб ëзган Аҳмад ал-Бунийнинг сўзларини далил қилиб айтади:
«Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Сафар ойининг охирги чоршанбасида осмон билан ер орасига бир балони нозил қилади. Уни бунга вакил қилинган фаришта олиб, (сўфийлар фикрида авлиёларининг энг каттаси бўлган) мададкор Қутби замонга топширади. Қутби замон эса уни бутун оламга тақсимлайди. Бас, қандай ўлим, бало ёки ғам-ташвиш юз берса, албатта у Қутби замон тақсимлаган ўша балолардан бўлади.
📖 Ан-Нажаҳ вас Сурур 64
➖➖➖➖➖
Шу маълумотлардан кегин ҳам Макка ва Мадинани ушбу ширк тарғиботчиларидан тозалаган шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошларини мусулмонларни қонини ҳалоллашликда, тафриқа пайдо қилишда, ноҳақ такфирда айблаб хавориж тоифа дейдиган индонларда заррача субут ёки инсоф болиши мумкинми?
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 235 |
| 19 | 📌Имом Аҳмад Аллоҳнинг икки қўл ва бармоқ сифатини ҳақиқий маънода тушунишлиги
Имом Аҳмаднинг энг асосий шогирдларидан имом Абу Бакр Маррузий айтади:
سمعت أبا عبد الله يقول عليهم في القرآن حجج في غير موضع يعني الجهمية وقوله خلقت بيدي شديدة على الجهمية قلت لأبي عبد الله حديث ابن مسعود عن النبي صلى الله عليه وسلم يضع المساوات على إصبع والأرضين على إصبع يشير الرجل بإصبعه على إصبع؟ قال رأيت يحيي بن سعيد يشير بإصبع إصبع قلت يحكي في الحديث الخبر عن سفيان قال لا أدري ورأيت أبا عبد الله يشير في حديث الحبر حديث ابن مسعود وجعل أبو عبد الله يشير بإصبع إصبع
«Мен Имом Аҳмад ибн Ҳанбални шундай деганларини эшитдим:
“Қуръонда жаҳмийларга қарши кўплаб жойларда ҳужжатлар бор. Аллоҳ таолонинг: "Мен Ўз икки қўлим билан яратган нарсага сажда қилишдан сени нима ман қилди?" деган сўзи жаҳмийларга қарши жуда кучли далилдир".
Мен имом Аҳмадга: "Ибн Масъуднинг Набий солаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган ҳадислари-чи? Унда: "У қиёмат куни осмонларни бир бармоғига, ерларни эса бошқа бир бармоғига қўяди..." дейилади. Бу ҳадисни ривоят қилаётган киши бармоғи билан бошқа бир бармоғига ишора қилса бўладими?", деб сўрадим.
Имом Аҳмад: "Мен Яҳё ибн Саъидни ал-Қаттонни (шу ҳадисни айтаётиб) бир бармоғидан кейин иккинчи бармоғига ишора қилганини кўрганман деди", деди.
Мен: "У бу ҳадисни Суфён Саврийдан ҳам ривоят қилганми?", деб сўрадим.
У: "Билмайман", деди.
Имом Абу Бакр Маррузий сўзида давом этиб айтади:
«Мен имом Аҳмаднинг ўзларини ҳам Ибн Масъуднинг "Ҳибр" ҳадисини ривоят қилаётганларини кўрдим. Аҳмад ибн Ҳанбал бир бармоғидан кейин иккинчи бармоғига ишора қилар эдилар.»
📚Мухтасар ас-Сунна 52/53
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 208 |
| 20 | ✅Аббосий ҳалифалигининг сўнги бош қозиларидан, шофеъий мазҳабининг катта имомларидан бўлмиш Абу Бакр Муҳаммад ибнул Музаффар Шомий (400–488 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ айтади:
لا يجوز الغناء ولا سماعه ولا الضرب بالقضيب، ومن نص الشافعي في كتاب القضاء أن الرجل إذا دام على سماع الغناء ردت شهادته، ولا يضاف إلى الشافعي هذا فقد كذبوا، إنما رخص في هذا بعض متأخري الشافعية كالغزالي، فإنه أول أمره كان غارقًا في الدنيا مشتغلاً بالكلام وأقوال الفلاسفة، ثم تصوف بعدما رسخت شبهة الكلام في قلبه واستحكمت سمومها منه، فشارك الصوفية في مقالاتهم وسلوك طريقهم ودعاويهم.
وصنف كتاب الإحياء دس فيه البلايا من التأويلات البعيدة الباطلة يقطع المسلمون بضلال من اعتقدها، وقد أجابه في ذلك غير واحد. ثم أودعه الأحاديث الموضوعة وبنى عليها التعبدات والأحكام بجهله بالنقل، وحشاه بكلام المتصوفة الذي لا حاصل له ولا عند الشريعة منه خبر، وسلوك بما لم يرد به الشرع، رهبانية ابتدعوها. ثم احتج للسماع بأسانيد باطلة، ترك فيها الأدلة الفقهية وأعرض عن علم الشريعة، وتكلم بالخواطر، وحكى عن مذهب الشافعي ما ليس فيه، وتتبع الأقوال الغريبة واختار اختيارات باطلة
«Қўшиқ айтиш, уни тинглаш ва таёқ билан уриш ҳам жоиз эмас. Имом Шофеъийнинг "Китоб ал-Қазодаги" очиқ ойдин сўзларидан бири шуки, агар киши қўшиқ тинглашда давомий бўлса унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Буни (яъни мусиқани жоиз дейишни) Имом Шофеъийга асло нисбат бериб бўлмайди. Буни имом Шофеъийга нисбат берганлар каззобдирлар. Бунга фақат Ғаззолий каби шофеъийларнинг бази мутааҳҳирлари рухсат берган ҳолос.
Зеро, Ғаззолий аввалига дунёга чуқур берилган, калом илми ва файласуфларнинг қарашлари билан машғул бўлган. Сўнг тасаввуф йўлига кирган. Бу пайтга келиб, каломнинг шубҳаси унинг қалбида чуқур илдиз отиб, каломнинг заҳарлари унга чуқур сингиб улгурган эди. Шунинг учун у сўфийлар билан уларнинг эътиқодлар, тутган йўллари ва даъволарида шерик бўлди.
У "Иҳёу улумид дин" китобини ёзди ва унга узундан-узун, ботил таъвиллар каби балоларни киритди. Бундай ақида эгаси бўлган кишининг залолатда эканига мусулмонлар қатъий ҳукм қилади. Бу борада унга кўпчилик раддия берган.
Сўнг у китобига тўқима-мавзу ҳадисларни ҳам киритди ва ривоятларни (илмида) жоҳил бўлгани сабабли, ўша ҳадислар асосида ибодат турлари ва аҳкомларини барпо қилди. Уни сўфийларнинг ҳеч қандай фойдаси бўлмаган ва шариатда унга асос бўладиган далили мавжуд бўлмаган сўзлари билан тўлдирди. Шунингдек, шариатда келмаган бир йўлни тутди ва бу у (каби)лар ўзлари бидъат қилиб чиқариб олган роҳиблик эди.
Сўнг само'ни (сўфийларнинг қўшиқ эшитиб рақсга тушадиган маросимини) оқлаш учун ботил иснодларга (эга матнларни) далил қилиб келтирди. Бу ишда фиқҳий далилларни тарк этиб шариат илмидан юз ўгирди. Ички хаёллар асосида гапириб ва Шофиъий мазҳабига унда мавжуд бўлмаган нарсаларни нисбат берди».
📖 Родду ала ибн Тоҳир фи масъалати сама
✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة | 194 |
