uk
Feedback
Бидъат аҳлига раддия

Бидъат аҳлига раддия

Відкрити в Telegram

ВИРУС ФИРҚАЛАР Жаҳмия, мўътазила, муржиа, ашаърий ва мотуридийлар бир-бирига аждод ва авлодлардир: Баъзилари туғишган, баъзилари эса ота бир она бошқа. ©Аҳли сунна вал жамоа ____________ Бидъат аҳлига раддия берган киши: мужоҳиддир. ©Ибн Таймия

Показати більше
817
Підписники
-424 години
-87 днів
+1330 днів

Триває завантаження даних...

Хмара тегів
Немає даних
Виникли проблеми? Будь ласка, оновіть сторінку або зверніться до нашого support-менеджера.
Вхідні та вихідні згадування
---
---
---
---
---
---
Залучення підписників
вересень '26
вересень '26
+10
в 0 каналах
серпень '26
+69
в 0 каналах
Get PRO
липень '26
+30
в 0 каналах
Get PRO
червень '26
+46
в 0 каналах
Get PRO
травень '26
+68
в 0 каналах
Get PRO
квітень '26
+59
в 0 каналах
Get PRO
березень '26
+60
в 1 каналах
Get PRO
лютий '26
+92
в 1 каналах
Get PRO
січень '26
+128
в 2 каналах
Get PRO
грудень '25
+63
в 0 каналах
Get PRO
листопад '25
+53
в 1 каналах
Get PRO
жовтень '25
+111
в 3 каналах
Get PRO
вересень '25
+129
в 3 каналах
Get PRO
серпень '25
+116
в 3 каналах
Get PRO
липень '25
+92
в 5 каналах
Get PRO
червень '25
+72
в 2 каналах
Get PRO
травень '25
+81
в 2 каналах
Get PRO
квітень '25
+75
в 1 каналах
Get PRO
березень '25
+88
в 0 каналах
Get PRO
лютий '25
+71
в 0 каналах
Get PRO
січень '25
+133
в 3 каналах
Get PRO
грудень '24
+173
в 1 каналах
Get PRO
листопад '24
+92
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '24
+62
в 0 каналах
Get PRO
вересень '24
+120
в 1 каналах
Get PRO
серпень '24
+127
в 4 каналах
Get PRO
липень '24
+63
в 2 каналах
Get PRO
червень '24
+46
в 0 каналах
Get PRO
травень '24
+63
в 5 каналах
Get PRO
квітень '24
+39
в 2 каналах
Get PRO
березень '24
+36
в 0 каналах
Get PRO
лютий '24
+115
в 0 каналах
Get PRO
січень '24
+200
в 2 каналах
Get PRO
грудень '23
+159
в 4 каналах
Get PRO
листопад '23
+28
в 2 каналах
Get PRO
жовтень '23
+24
в 0 каналах
Get PRO
вересень '23
+41
в 0 каналах
Get PRO
серпень '23
+42
в 0 каналах
Get PRO
липень '23
+50
в 0 каналах
Get PRO
червень '23
+36
в 0 каналах
Get PRO
травень '23
+39
в 0 каналах
Get PRO
квітень '23
+98
в 0 каналах
Get PRO
березень '23
+40
в 0 каналах
Get PRO
лютий '23
+22
в 0 каналах
Get PRO
січень '23
+26
в 0 каналах
Get PRO
грудень '22
+30
в 0 каналах
Get PRO
листопад '22
+34
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '22
+56
в 0 каналах
Get PRO
вересень '22
+48
в 0 каналах
Get PRO
серпень '22
+48
в 0 каналах
Get PRO
липень '22
+60
в 0 каналах
Get PRO
червень '22
+56
в 0 каналах
Get PRO
травень '22
+73
в 0 каналах
Get PRO
квітень '22
+75
в 0 каналах
Get PRO
березень '22
+71
в 0 каналах
Get PRO
лютий '22
+63
в 0 каналах
Get PRO
січень '22
+52
в 0 каналах
Get PRO
грудень '21
+69
в 0 каналах
Get PRO
листопад '21
+48
в 0 каналах
Get PRO
жовтень '21
+78
в 0 каналах
Get PRO
вересень '21
+106
в 0 каналах
Get PRO
серпень '21
+113
в 0 каналах
Get PRO
липень '21
+86
в 0 каналах
Get PRO
червень '21
+61
в 0 каналах
Get PRO
травень '21
+50
в 0 каналах
Get PRO
квітень '21
+57
в 0 каналах
Get PRO
березень '21
+79
в 0 каналах
Get PRO
лютий '21
+65
в 0 каналах
Get PRO
січень '21
+94
в 0 каналах
Get PRO
грудень '20
+828
в 0 каналах
Дата
Залучення підписників
Згадування
Канали
05 вересня+2
04 вересня+1
03 вересня+1
02 вересня+1
01 вересня+5
Дописи каналу
📌 Субкий, Ҳайтамий ва улар каби уламолар наздида истиғосанинг маъносини талқин қилишдаги адашувни баёни
كشف الوهم في تفسير الاستغاثة عند السبكي والهيتمي وأمثالهما نصوص السبكي الأب وابن حجر الهيتمي وأمثالهما لا تحصر معنى الاستغاثة في مجرد طلب الدعاء من النبي صلى الله عليه وسلم، أو في التوسل بجاهه فقط، بل تتجاوز ذلك إلى طلب الحاجة منه مباشرة، مع اعتقاد أن الله سبحانه هو الفاعل الحقيقي، وأن النبي صلى الله عليه وسلم مجرد سبب وواسطة، وإن وُجِّه إليه الطلب نفسه. فهما يجعلان طلب الحاجات من النبي صلى الله علبه وسلم مباشرة بمنزلة التوسل به أو طلب الدعاء منه... وانخدع بذلك بعض أهل السنة! يعني لو قال قائل: “يا رسول الله اكشف كربتي”، كان ذلك جائزًا عند السبكي وابن حجر الهيتمي؛ لأن الطالب عندهم لا يعتقد للنبي صلى الله عليه وسلم تأثيرًا مستقلًا، وإنما يجعله سببًا وواسطة، فيكون النبي عندهم مع الله بمنزلة الوكيل مع موكله، لا شريكًا مستقلًا بالفعل والتأثير. فلا يتصور عند السبكي وابن حجر أن يأتي أشعري أو صوفي ويطلب من النبي صلى الله عليه وسلم ما لا يقدر عليه إلا الله؛ لأن المخلوق ليس له قدرة مؤثرة أصلا... ولهذا قال ابن حجر الهيتمي في الجوهر المنظم (62): (...والمستغاث به في الحقيقة هو الله، والنبي صلى الله عليه وسلم واسطة بينه وبين المستغيث، فهو سبحانه مستغاث به والغوث منه خلقا وإيجادا، والنبي صلى الله عليه وسلم مستغاث والغوث منه سببا وكسبا) وقال في المنح المكية (قد رجوناك معشر محبيك وخدامك أيها النبي الكريم ..للأمور الخطيرة العظيمة من الذنوب) وقد اغتر بعض الناس بكون ابن حجر الهيتمي وأمثاله لا يبيحون دعاء غير الله، فظنوا أن الاستغاثة عنده التي بمعنى طلب الحوائج هي من باب دعاء غير الله عند ابن حجر وأن الاستغاثة التي يثبتها لا تعدو أن تكون من باب التوسل بالجاه والذات، أو من باب الاستشفاع من غير أن ينتبهوا إلى أصله الكلامي الذي ينطلق منه..!!! فالدعاء الذي لا يباح ليس مجرد طلب ما لا يقدر عليه إلا الله، وإنما هو الطلب المقارن لاعتقاد التأثير أو الربوبية أو استحقاق الألوهية في المدعو... ثم يأتي الشيخ فيصل وأمثاله ويقولون: الاستغاثة عندهم هي بمعنى التوسل والاستشفاع فقط!!! من غير أن يحققوا مذهبهم الكلامي وأثره في باب الألوهية كتب د. أحمد محمد الصادق النجار
Тақиййиддин Субкий ва Ибн Ҳажар Ҳайтамий, ҳамда уларга ўхшаганларга кўра “истиғоса” маъноси; фақат Набий ﷺ дан дуо қилишни сўраш ёки у зотнинг мартаба ва мақомларини васила қилиш билан чекланмайди. Балки бундан ҳам ошиб, ҳожатни Набий ﷺнинг ўзларидан бевосита сўрашни ҳам ўз ичига олади. Бунда Аллоҳ таоло ҳақиқий фоил экани, Набий ﷺ эса фақат сабаб ва восита экани эътиқод қилинади, гарчи талабнинг ўзи у зотга қаратилган бўлса ҳам. Улар Набий ﷺдан ҳожатларни бевосита сўрашни, у зотни васила қилиш ёки у зотдан дуо сўраш билан бир мақомда деб биладилар. Мана шу сабабли аҳли суннадан баъзилар ҳам бунга алданиб қолганлар! Яъни, агар бирор киши: “Ё Расулуллоҳ, ғам-кулфатимни аритинг!” деса, Субкий ва Ибн Ҳажар Ҳайтамийнинг наздида бу жоиз. Чунки улар буни сўраётган киши, Набий ﷺни мустақил таъсир кўрсатувчи деб эътиқод қилмайди. Балки у зотни сабаб ва восита деб билади. Демак, уларнинг наздида Набий ﷺ билан Аллоҳ таолонинг муносабати вакил қилувчи билан ваколат берилган киши ўртасидаги муносабат кабидир; яъни у зот амал ва таъсирда мустақил шерик эмас. Шунинг учун Субкий ва Ибн Ҳажар наздида; ашъарий ёки сўфий бўлган киши Набий ﷺдан фақат Аллоҳ таоло қодир бўлган нарсани сўраши тасаввур қилинмайди. Чунки махлуқнинг аслида мустақил таъсир кўрсатувчи қудрати йўқ. Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтади: «…Аслида ёрдам сўралаётган Зот – Аллоҳдир. Аллоҳ билан ёрдам сўровчи ўртасида Набий ﷺ воситадир. Демак, яратиш ва йўқдан бор қилиш жиҳатидан ёрдам сўраладиган Зот – Аллоҳдир. Набий ﷺ эса ёрдам сўраладиган восита бўлиб, ёрдам у сабаб ва касб жиҳатидан келади». («Ал-Жавҳар ал-муназзам», 62-б). «Ал-Минаҳ ал-Маккийя» асарида эса: «Эй карим Набий! Биз сизни яхши кўрувчилар ва сизга хизмат қилувчилар жамоаси, гуноҳлар каби хатарли ва улкан ишлар борасида сиздан умид қилдик...» дейди. Баъзилар Ибн Ҳажар Ҳайтамий ва у кабиларнинг Аллоҳдан бошқасига дуо қилишни жоиз кўрмасликларига алданиб қолдилар. Улар Ибн Ҳажар наздида ҳожатларни сўраш маъносидаги истиғоса Аллоҳдан бошқага дуо қилиш ҳисобланади, деб ўйладилар. У зот жоиз деб билган истиғоса эса фақат мартаба ва зотни васила қилиш ёки шафоат сўраш доирасидагина бўлади, деб гумон қилдилар. Ҳолбуки, улар Ибн Ҳажарнинг таянадиган каломий асоси ва унинг илоҳиёт масаласидаги таъсирига эътибор бермадилар! Чунки жоиз бўлмаган дуо уларнинг наздида фақат Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қодир бўлмайдиган нарсани сўрашнинг ўзи эмас. Балки дуо қилинган шахсда таъсир кўрсатиш қудрати, рубубият ёки улуҳиятга лойиқлик бор, деган эътиқод билан бирга бўлган талабгина жоиз эмас. Сўнг шайх Файсал (ибн Қозаз Ал-Жосим) ва у кабилар келиб: «Уларнинг наздида истиғоса фақат васила қилиш ва шафоат сўраш маъносидадир!» дейдилар. Аммо улар бу кишиларнинг каломий мазҳабини ва унинг улуҳият бобидаги таъсирини чуқур тадқиқ қилмаганлар. 🖋Д. Аҳмад Муҳаммад ас-Содиқ ан-Нажжор ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة

2
📝Абдурраҳмон Жабартий Усмонийлар қўмондонининг сўзларини давом эттириб шундай дейди: ولما وصلوا بدرًا واستولوا عليها وعلى القرى والخيوف وبها خيار الناس وبها أهل العلم والصلحاء، نهبوهم وأخذوا نساءهم وبناتهم وأولادهم وكتبهم، فكانوا يفعلون فيهم ويبيعونهم من بعضهم لبعض، ويقولون: هؤلاء الكفار الخوارج، حتى اتفق أن بعض أهل بدر الصلحاء طلب من بعض العسكر زوجته، فقال له: حتى تبيت معي هذه الليلة وأعطيها لك في الغد. «Сўнг аскарларимиз (ваҳҳобийлар яшайдиган) Бадрга етиб келиб, уни ҳамда унинг атрофидаги қишлоқлар ва водийларни эгаллаганларида, у ерда энг яхши инсонлар, илм аҳли ва солиҳ кишилар яшар эди. Аскарларимиз уларни талон-тарож қилдилар, аёлларини, қизларини, болаларини асир олдилар ва китобларини тортиб олдилар. Улар (асиралар) билан хоҳлаган ишларини қилдилар ва уларни бир-бирларига сотдилар. Буни қилаётиб: «Булар кофир хаворижлардир», дер эдилар. Ҳатто шундай воқеа ҳам бўлдики, Бадрнинг солиҳ кишиларидан бири аскарлардан бирига келиб, хотинини қайтариб беришини сўради. Аскар унга: «Хотининг бугун кечаси мен билан тунайди, уни сенга эртага қайтариб бераман», деди. 📕 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/409-410. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
84
3
🔖Мотуридий шайхи Абдурраҳмон ал-Жабартий ал-Ҳанафий қўмондоннинг гапларини давом эттириб айтади: والقوم إذا دخل الوقت أذن المؤذنون وينتظمون صفوفًا خلف إمام واحد بخشوع وخضوع، وإذا حان وقت الصلاة والحرب قائم أذن المؤذن وصلوا صلاة الخوف، فتتقدم طائفة للحرب وتتأخر الأخرى للصلاة، وعسكرنا يتعجبون من ذلك؛ لأنهم لم يسمعوا به فضلًا عن رؤيته، وينادون في معسكرهم: هلموا إلى حرب المشركين المحلقين الذقون، المستبيحين الزنا واللواط، الشاربين الخمور، التاركين للصلاة، الآكلين الربا، القاتلين الأنفس، المستحلين المحرمات، وكشفوا عن كثير من قتلى العسكر فوجدوهم غلفًا غير مختونين. «Аммо у(ваҳҳобий)ларда намоз вақти кириши билан, муаззин азон айтади. Улар битта имом ортида хушуъ ва хузу билан саф тортиб намоз ўқийдилар. Агар намоз вақти кирса-ю, лекин жанг давом этаётган бўлса ҳам, муаззин азон айтади ва улар хавф намозини адо этадилар: бир гуруҳ олдинга ўтиб жанг қилади, иккинчи гуруҳ эса намоз ўқийди. Бизнинг аскарларимиз эса бундан ҳайратга тушдилар. Чунки улар бундай нарсани нафақат кўрмаган, ҳаттоки эшитмаган ҳам. Ваҳҳобийлар ўз қароргоҳида шундай нидо қилдилар: "Соқолларини қириб ташлаган, зинони ва баччабозликни ҳалоллаган, ароқ ичадиган, намозни тарк этадиган, судхўрлик қиладиган, қотиллик қиладиган ва Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни ҳалоллайдиган мушрикларга қарши жангга чиқинглар!" (Қўмондан давом этиб айтади): Улар бизнинг қўшинимиздан кўплаб жасадларни кўриб чиқдилар ва уларни хатна қилинмаган ҳолда топдилар». 📚 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбар», 5/409-410. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
112
4
✏️Абдурраҳмон ал-Жабартий Нажд мусулмонларига қарши уруш очиш учун тўпланган аскарларнинг асосий қисми кофирлардан иборат бўлганини ëритиб шундай дейди: ولقد قال لي بعض أكابرهم من الذين يدعون الصلاح والتورع: أين لنا بالنصر وأكثر عساكرنا على غير الملة، وفيهم من لا يتدين بدين ولا ينتحل مذهبًا، وصحبتنا صناديق المسكرات، ولا يُسمع في عرضينا أذان ولا تقام به فريضة، ولا يخطر في بالهم ولا خاطرهم شعائر الدين، «Қўшиннинг катталаридан бўлмиш, тақводор ва солиҳ дея танилган кишилардан бири айтди: «Биз қандай ғалабага эришамиз? Ахир аскарларимизнинг кўпчилиги ғайридинлардир. Улар орасида ҳаттоки, умуман ҳеч қайси динга эътиқод қилмайдиган ва бирор йўлни тутмаганлари ҳам бор. Биз билан доим маст қилувчи ичимликлар солинган сандиқлар юради. Қароргоҳимизда азон овози умуман эшитилмайди, фарз намозлари адо этилмайди, диннинг аломатлари ва шиорлари эса уларнинг хаёлига ҳам келмайди». 📚 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/409-410. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
121
5
💬 Мотуридийлар шайхи Абдураҳмон Жабартий Усмонийларнинг "ваҳҳобийлар"га қарши тўплаган армиясининг ҳолати ҳақида давом этиб шундай дейди: وأشنع من ذلك أنه اجتمع بناحية عرضيهم وخيامهم الجم الكثير من النساء الخواطي والبغايا، ونصبوا لهم خيامًا وأخصاصًا، وانضم إليهم بياع البوظة والعرقي والحشاشون والغوازي والرقاصون وأمثال ذلك، وانحشر معهم الكثير من الفساق وأهل الأهواء والعيَّاق من أولاد البلد، فكانوا جمعًا عظيمًا يأكلون الحشيش ويشربون المسكرات ويزنون ويلوطون، ويشربون الجوزة ويلعبون القمار جهارًا في نهار رمضان ولياليه، مختلطين مع العساكر، كأنما سقط عن الجميع التكاليف، وخلصوا من الحساب. «Бундан ҳам жирканчроғи шуки, армиянинг қароргоҳи ва чодирлари атрофига жуда кўп фоҳиша, бузуқи аёллар тўпланарди. Улар учун чодир ва чайлалар қурилди. Уларга бўза ва ароқ савдогарлари, гашиш сотувчилари, бузуқи ўйинчи аёллар, эркак раққослар ва шунга ўхшаш бошқалар ҳам қўшиларди. Шунингдек, кўплаб фосиқлар, ҳавойи нафсига эргашганлар ва шаҳарнинг бузуқ ёшларидан бўлган бекорчилар ҳам уларга қўшилди. Натижада улкан бир тўда ҳосил бўлиб, улар гашиш истеъмол қилар, маст қилувчи ичимликларни ичар, зино ва баччабозлик билан шуғулланар, чилим чекиб, қимор ўйнар эдилар. Буларнинг барчасини Рамазоннинг кундузи ҳам, кечалари ҳам очиқчасига, аскарлар билан аралаш ҳолда қилардилар. Гўё уларнинг барчасидан диний мажбуриятлар соқит бўлгандек ва гўё ҳисоб-китоб бўлмайдигандек эди». 📖 «Ажоибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/511-512. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
155
6
🪶Ҳанафий-мотурудий уламоси ва ал-Азҳарнинг катта шайхларидан Абдураҳмон Жабартий Усмонийларнинг Нажддаги "ваҳҳобийлар" давлатига қарши топлаган армияси ва қўмондонлари ҳақида шундай дейди: وهم يأكلون ويشربون جهارًا في نهار رمضان ويقولون: نحن مسافرون ومجاهدون. ويمرون بالأسواق ويجلسون على المساطب وبأيديهم الأقصاب والشبكات التي يشربون فيها الدخان من غير احتشام ولا حياء، ويجوزون بحارات الحسينية على القهاوي في الضحوة فيجدونها مغلوقة، فيسألون عن القهوجي ويطلبونه ليفتح لهم القهوة ويوقد لهم النار ويغلي لهم القهوة ويسقيهم، فربما هرب القهوجي واختفى منهم فيكسرون الباب ويعبثون بآلاته وأوانيه، فما يسعه إلا المجيء وإيقاد النار. «Улар Рамазон ойининг кундузи очиқчасига еб-ичиб: «Биз мусофир ва мужоҳидмиз», дер эдилар. Улар бозорлардан ўтиб, супаларда ўтирар, (рамазон ойида кундузи) қўлларида тамаки чекадиган узун трубкалар ва чилимлар бўлар эди. Улар чекишдан уялмас ва ҳаё ҳам қилмас эдилар. Эрталаб, Ҳусайния маҳалласидаги қаҳвахоналарга борар ва қаҳвахоналарни ёпиқ ҳолда топар эдилар. Шунда қаҳвахона эгаларини қидириб топтириб, ундан қаҳвахонани очишни, ўт ёқиб уларга қаҳва қайнатиб беришларини талаб қилар эдилар. Баъзан қаҳвахоначи улардан қочиб яширинарди. Шунда улар эшикни бузиб кирар, унинг жиҳозлари ва идиш-товоқларини синдирар эдилар. Охир-оқибат қаҳвахоначи келиб уларга ҳизмат қилишдан бошқа чораси қолмас эди». 📚 «Ажаибул асар ват-тарожим вал-ахбор», 5/511-512. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
158
7
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтди: قَالَ عَبْدُ اللَّهِ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ وَإِ
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу айтди: قَالَ عَبْدُ اللَّهِ ابْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: كُلُّ بِدْعَةٍ ضَلَالَةٌ وَإِنْ رَآهَا النَّاسُ حَسَنًا. «(Диндаги) ҳар қандай бидъат – залолатдир, гарчи одамлар уни яхши деб ҳисобласаларда». 📚 Марвазий «Ас-Сунна», 82. 〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️ Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтди: قَالَ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: إِنَّ أَبْغَضَ الْأُمُورِ إِلَى اللَّهِ الْبِدَعُ. «Дарҳақиқат, Аллоҳ таолога энг ёқимсиз ишлар – (диндаги) бидъатдир». 📚 Марвазий «Ас-Сунна», 84. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
150
8
Мисрдаги ҳанафий ва мотуридийлар муфтийсининг "ваҳҳобийлар" ҳақидаги ғароиб гувоҳликлари ХIХ аср бошларида Усмонли империяси
Мисрдаги ҳанафий ва мотуридийлар муфтийсининг "ваҳҳобийлар" ҳақидаги ғароиб гувоҳликлари ХIХ аср бошларида Усмонли империяси шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг ўлимидан сўнг, унинг даъватини давом эттираётган — Диръия амирлигига қарши ҳарбий юришни бошлайди. Усмонли ҳукумати Бағдод, Фаластин ва Мисрдаги ўз волийлари ҳамда лашкарбошиларига уларнинг наздидаги "ваҳҳобийлар"га қарши юриш қилиш ва Ҳижоздан уларни йўқ қилиш тўғрисида буйруқлар юборди. Дастлаб Диръия амирлигига қарши кураш бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишдан олиб борилиши режалаштирилган эди. Миср волийси Муҳаммад Али пошога Ҳижозга юриш учун қўшин ажратиш топширилди, Бағдод томондан ҳам ҳарбий кучлар юборилади. Шунингдек, Акка (Фаластин) волийси Аҳмад пошо ҳам "ваҳҳобий"ларга қарши юриш қилиш ҳақида буйруқ берилди. Ушбу постлар туркумида биз бевосита Абдураҳмон Жабартийнинг (милодий 1754–1822) гувоҳлигига мурожаат қиламиз. У ал-Азҳарни тамомлаган, мотуридий ақидадаги, ҳанафий олими ва ўз даврининг энг нуфузли тарихчиси бўлиб, Муҳаммад Али пошо даврида Миср ҳанафийларининг муфтийси бўлган. Унинг асосий асари — «Ажоиб ал-асар фи тарожим вал ахбор» — ушбу давр воқеаларини батафсил қайд этади. Шу сабабли кейинги постларда унинг солномасидан бевосита парчалар келтириб, мотуридий-ҳанафий олимининг Усмонли империяси ва "ваҳҳобийлар" ҳақидаги гувоҳликларини келтирамиз. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
149
9
🟫Тавҳиднинг аҳамияти Мужиб ибн Мусо Асбаҳоний раҳимаҳуллоҳ айтади: عن مجيب بن موسى الأصبهاني قال: كنت عديل سفيان الثوري إلى
🟫Тавҳиднинг аҳамияти Мужиб ибн Мусо Асбаҳоний раҳимаҳуллоҳ айтади: عن مجيب بن موسى الأصبهاني قال: كنت عديل سفيان الثوري إلى مكة فرأيته يكثر البكاء فقلت له: يا أبا عبد الله، بكاؤك هذا خوفا من الذنوب؟ قال: فأخذ عودا من المحل فرمى به فقال: إن ذنوبي أهون علي من هذا ولكني أخاف أن أسلب التوحيد. «Мен Суфён Саврий билан Макка сафарида ҳамроҳ эдим. Уни кўп йиғлаганини кўриб, унга: «Эй Абу Абдуллоҳ! Бу йиғлашингиз, гуноҳлардан қўрққанингизданми?», дедим. У бир чўпни олиб, уни отиб юборди-да: «Мен учун гуноҳларим мана бунданда енгилроқ. Лекин тавҳиддан маҳрум бўлишдан қўрқаман», деди. 📚 «Шуъбал иймон», 839. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
181
10
Ушбу зиндиқ айтмоқда: «Тасаввур қилинг, у кимга ибодат қилади? У ҳийлакор, осмондан пастга тушаётган учувчи бир нарсага ибода
Ушбу зиндиқ айтмоқда: «Тасаввур қилинг, у кимга ибодат қилади? У ҳийлакор, осмондан пастга тушаётган учувчи бир нарсага ибодат қилади. Унинг қўллари бор, дейди, иккита ўнг қўли бор, дейди; болдири бор, дейди. Ва у буни Аллоҳ деб атайди: «У қаердадир осмонларда», дейди. Бир жойда «осмонларда», кейин «Аршда», ундан кейин эса «ерга тушади», дейди. Тушуняпсизми? «Кўзлари бор», дейди. Ана шу даҳшатли маҳлуққа у ибодат қилади ва: «Бу Қуръонда шундай айтилган», дейди. Қуръонда эса бундай нарса йўқ.» ➖➖➖➖➖➖➖➖ Афсуски, “биз салафлар йўлидамиз”, деб даъво қилиб туриб, айни пайтда мана шундай зиндиқларга раддия берилишини “умматни чалғитиш, тафриқа ва фитна келтириб чиқариш”, деб баҳолайдиганлар ҳам кўпайиб бормоқда. “Қўйинглар, ҳозир бунинг вақти эмас, ҳозир бирлашиш пайти”, дейдилар. Гўё ботилга раддия бериш — фитна, ботилни сукут билан тарк этиш эса — бирлик ва иттифоқ эмиш! ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
190
11
🪶 Мутааххир ҳанбалийларнинг Дамашқдаги муфтийси, Ибн Бадрон Димашқий раҳимаҳуллоҳ айтди: وأنت أيها المؤيد بنور الحق إذا رأيتَ كتب الذين يزعمون أنهم أشاعرة رأيتهم على مذهب أرسطوطاليس ومن تبعه كابن سينا والفارابي، ورأيت كتبهم عنوانها علم التوحيد، وباطنها النوع المسمى بالإلهي من الفلسفة، وإذا كنت في ريب مما قلناه من الكلام فانظر (المواقف) لعضد الدين الإيجي وشرحه للسيد الجرجاني، وما عليه من الحواشي، ثم تأمل كتاب (الإشارات) وكتاب (الشفا) لابن سينا وشروح الأول، فإنك تجد الكل من وادٍ واحدٍ لا فرق بينهما إلا بالتصريح باسم المعتزلة والجبرية وغيرهما، فهل يُؤخذ توحيد من هذه الكتب إلا بعد الوقوع بألف ورطة؟! «Эй, ҳақ нури билан қувватланган инсон! Агар ўзларини ашъарийлар деб даъво қиладиган кишиларнинг китобларига назар солсанг, улар Аристотел ва унга эргашган Ибн Сино ҳамда Форобий каби кишиларнинг йўлида эканини кўрасан. Уларнинг китоблари сарлавҳасини “Тавҳид илми” деб кўрасан, аммо унинг ботинида фалсафада “илоҳий” (метафизика) деб аталадиган бўлим борлигини кўрасан. Агар биз айтган гапдан шубҳада бўлсанг, Изудиддин ал-Ижийнинг «ал-Мавоқиф» китобини, унга Саййид Журжоний ёзган шарҳни ва унга ёзилган ҳошияларни кўриб чиқ. Сўнг, Ибн Синонинг «ал-Ишорат» ва «аш-Шифо» китобларини, ҳамда биринчи китобга ёзилган шарҳларни диққат билан ўрган. Шунда уларнинг барчаси бир манбадан эканини кўрасан. Уларнинг ўртасидаги фарқ фақат мўътазилалар, жабарийлар ва бошқаларнинг номларида холос. Шундай экан, минг бир мушкулликка дуч келмасдан бу китоблардан тавҳидни олиш мумкинми?!» 📚 «Ал-Мадҳал ила мазҳаб ал-имам Аҳмад ибн Ҳанбал», 16. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
191
12
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ айтади: قال الإمام أحمد بن حنبل رحمه الله: "من مات على الإسلام والسنة مات على الخير كله". «Ким ислом ва суннат устида вафот этса, барча яхшиликлар устида вафот қилибди». «Сияр», 11/296. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
190
13
Бу Шунчаки Бизнес Сўфийларнинг залолати янги босқичда. Энди мабодо ишларингиз юришмаса, ёки бойиб кетгингиз келса мана шу сўф
Бу Шунчаки Бизнес Сўфийларнинг залолати янги босқичда. Энди мабодо ишларингиз юришмаса, ёки бойиб кетгингиз келса мана шу сўфиларнинг "Fatiha Baraka" фирмасидан савоб "заказ" қилсангиз, тўлов эвазига улар сиз учун Қуръон ёки азкорларни ўқиб беришар экан. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
196
14
🪶 Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилади: «Мен отам — имом Аҳмаднинг кўп бор: “Аллоҳ Абул Ҳайсамни раҳматинга ол”, “Аллоҳ Абул Ҳайсамни мағфират қилгин”, “Ё Аллоҳ Абул Ҳайсамни афу эт”, деб дуо қилганларини эшитардим. Бир куни ундан: — Эй ота, Абул Ҳайсам ким ўзи? — деб сўрадим. Отам шундай дедилар: “Мени дарралаб уриш учун олиб боришганида, қўлларим икки ëнга тортиб қўйилган эди. Шу пайт тўсатдан кимдир орқамдан кийимимдан тортганини ҳис қилдим. Қарасам, бир ёш йигит экан. У мендан: — Сен мени танийсанми? — деб сўради. Мен: — Йўқ, — дедим. У: — Мен Абул Ҳайсамман Мен ўғри-чўнтаккесарман. Менинг исмим амирул-муъмининнинг ҳужжатларида турли вақтларда менга ўн саккиз минг дарра урилган жиноятчи сифатида ëзилган. Мен буларнинг барчасига шайтоннинг йўлида ва дунё матоҳи учун сабр қилдим. Сен эса дин йўлида сабр қил, чунки сен Ар-Раҳмоннинг йўлидасан”, — деди». 📖 «Сифату софва», 1/458. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
184
15
📌Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ (118-181 ҳ.й.) айтади: رأس المنارة أقرب إلى الله من أسفله «Миноранинг учи унинг паст
📌Имом Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ (118-181 ҳ.й.) айтади: رأس المنارة أقرب إلى الله من أسفله «Миноранинг учи унинг пастки қисмидан кўра Аллоҳга яқинроқдир». 📖 «Ан-Нақд алал Марисий», 193-бет. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
210
16
🪶 Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади: وقد سمعنا من عدة نسوة وما رأيتهن. وكذلك روى عدة من التابعين عن عائشة، وما رأوا لها صورة أبدا «Биз бир неча аёллардан ҳадис эшитганмиз, аммо уларнинг ўзини кўрмаганмиз. Шунингдек, бир қанча тобеинлар Оиша розияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилганлар, лекин улар унинг қиёфасини ҳеч қачон кўришмаган». 📚 «Сияр», 7/38. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
231
17
🪶 Имом Заҳабий раҳимаҳуллоҳ айтади: وقد سمعنا من عدة نسوة وما رأيتهن. وكذلك روى عدة من التابعين عن عائشة، وما رأوا لها صورة أبدا «Биз бир неча аёллардан ҳадис эшитганмиз, аммо уларнинг ўзини кўрмаганмиз. Шунингдек, бир қанча тобеинлар Оиша розияллоҳу анҳодан ҳадис ривоят қилганлар, лекин улар унинг қиёфасини ҳеч қачон кўрмаганлар». 📚 «Сияр», 7/38. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
1
18
📣 Муомалангни тўғрила, йўқса такфир қиламан! Ашъарий имоми Суютийнинг шогирди, Абдулқодир Шозилий устозининг таржимаи ҳолида
📣 Муомалангни тўғрила, йўқса такфир қиламан! Ашъарий имоми Суютийнинг шогирди, Абдулқодир Шозилий устозининг таржимаи ҳолида; Суютий билан бошқа жамоат ўртасида можаро чиққанини ва султон эса буни ҳал қилиш учун Суютийни чақириб келишга одам юборганини айтади: «Шунда султон юборган одам ўзи билан бирга бўлган назоратчилар билан шайхнинг ҳузурига кирди ва мажлис эшиги олдида туриб, шайхга: — Султон билан гаплашинг, деди. Шайх унга жавобан, ўнг қўли билан ёстиққа суяниб, ниҳоятда хотиржамлик билан, қимирламай ва ҳатто безовта ҳам бўлмай: — Менинг султон билан нима ишим бор?! Агар султоннинг мендан бирор ҳожати бўлса, ўзи менинг ҳузуримга келсин, деб жавоб берди. Шунда лашкар назоратчиси унга қаттиқроқ оҳангда иккинчи марта: — Валийул-амрга итоат қилинг! деди. Шайх унга: — Овозингни ўчир! Акс ҳолда, сени кофир деб фатво бераман ва бошинг узулишига ҳукм қиламан. Валиюл-амр ким ўзи?! Биз валиюл-амрмиз! Валиюл-амр – бу уламолардир! Сенга ўхшаган одам мен билан шундай оҳангда гаплашадими?! Минглаб аскарларга бошчилик қиладиган амирлар менинг ҳузуримга келганларида, ўзларининг мансаб ва раҳбарликларини эшик ташқарисида қолдириб, одоб билан ичкарига кирадилар, деди. Шайх уни бу гаплари учун койиш ва қаттиқ танбеҳ беришда давом этди. Лашкар назоратчиси эса оёқда тик турган ҳолда жим турарди. У ҳам, ўзи билан келган назоратчилар ҳам сукут сақлашарди. Бу вақтда шайх қўлини ёстиққа тираб ўтирган эди. Шунда уларни шайхнинг ҳайбати босди. Лашкар назоратчиси ичкарига кириб, шайхнинг оёқлари олдида одоб билан ўтирди. У шайхнинг оёқларини ўпа бошлади, унга мулойим муомала қилди, пушаймонлиги ва узрини изҳор этди ва ниҳоят, шайхнинг кўнглини олди» 📚 «Баҳтжатул обидин», 129. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
227
19
❌ Султон Абдулҳамиднинг устози ва у томонидан шайхулмашоих унвонини олган Абулҳуда Рифоий (1849-1909 милодий йиллар) авлиёлар+1
❌ Султон Абдулҳамиднинг устози ва у томонидан шайхулмашоих унвонини олган Абулҳуда Рифоий (1849-1909 милодий йиллар) авлиёлар кароматларини исботлаш учун ўзи мансуб бўлган тариқатнинг асосчиси Аҳмад Рифоийдан нақл қилади: أيها الفقراء : الشيخ عثمان السالم أبادي قدس الله سره يصعد كل يوم عند غروب الشمس إلى ديوان الربوبية وينظر ديوان ذريته فما يجد من سيئة يمحوها ويكتب عوضها «Эй фақирлар, шайх Усмон Солимободий қуддиса сирруҳу ҳар куни қуёш ботиш пайтида, Роббимизнинг девонига кўтарилади ва ўз авлодларининг китобдаги ҳолатига назар ташлайди. Уларда гуноҳ топса, ҳеч қандай қаршиликсиз уни ўчириб ташлайди ва унинг ўрнига савоб ёзади». 📚 «Қиладатул жаваҳир фи зикрил ғовс ар-Рифаи», 192. ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
240
20
📌Усмонийлар давридаги Масжидул Ҳаромнинг энг катта имомларидан Абдулҳаким Қуддус (вафоти 1916-йил) жодугарликни тарғиб қилиб
📌Усмонийлар давридаги Масжидул Ҳаромнинг энг катта имомларидан Абдулҳаким Қуддус (вафоти 1916-йил) жодугарликни тарғиб қилиб алоҳида китоб ëзган Аҳмад ал-Бунийнинг сўзларини далил қилиб айтади: «Албатта, Аллоҳ азза ва жалла Сафар ойининг охирги чоршанбасида осмон билан ер орасига бир балони нозил қилади. Уни бунга вакил қилинган фаришта олиб, (сўфийлар фикрида авлиёларининг энг каттаси бўлган) мададкор Қутби замонга топширади. Қутби замон эса уни бутун оламга тақсимлайди. Бас, қандай ўлим, бало ёки ғам-ташвиш юз берса, албатта у Қутби замон тақсимлаган ўша балолардан бўлади. 📖 Ан-Нажаҳ вас Сурур 64 ➖➖➖➖➖ Шу маълумотлардан кегин ҳам Макка ва Мадинани ушбу ширк тарғиботчиларидан тозалаган шайх Муҳаммад ибн Абдулваҳҳобнинг издошларини мусулмонларни қонини ҳалоллашликда, тафриқа пайдо қилишда, ноҳақ такфирда айблаб хавориж тоифа дейдиган индонларда заррача субут ёки инсоф болиши мумкинми? ✈️ t.me/antibidia الرَّدُ عَلى المُبْتَدِعَة
239