ru
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Открыть в Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Больше

📈 Аналитический обзор Telegram-канала Kun.uz | Расмий канал

Канал Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 1 173 064 подписчиков, занимая 79 место в категории Новости и СМИ и 8 место в регионе Узбекистан.

📊 Показатели аудитории и динамика

С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 1 173 064 подписчиков.

Согласно последним данным от 25 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило 64 072, а за последние 24 часа — -1 797, при этом общий охват остаётся высоким.

  • Статус верификации: Верифицирован (официально подтверждён Telegram)
  • Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 24.32%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 21.01% реакций от общего числа подписчиков.
  • Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 285 465 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 246 649 просмотров.
  • Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 880.

📝 Описание и контентная политика

Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733”

Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 26 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.

1 173 064
Подписчики
-1 79724 часа
-16 9707 дней
+64 07230 дней
Архив постов
Пенсия ёшини оширмаслик бўйича фикрлар инобатга олинадими? Масъуллар изоҳ беришди Пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича лойи
Пенсия ёшини оширмаслик бўйича фикрлар инобатга олинадими? Масъуллар изоҳ беришди Пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа юзасидан аҳолининг фикрлари расмийлар иштирокидаги матбуот анжуманида муҳокама қилинди. Ҳужжат бўйича билдирилган таклифлар ўрганилиши, инобатга олинадиган фикрлар лойиҳа матнида акс этиши, рад этилганлари бўйича эса асослантирилган жавоб берилиши айтилди. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Харид, суҳбат ва янги қадрият: “Келдик. Кетмадик” кампанияси истеъмол маданиятини қандай ўзгартирмоқда? Бугун савдо нуқталари
Харид, суҳбат ва янги қадрият: “Келдик. Кетмадик” кампанияси истеъмол маданиятини қандай ўзгартирмоқда? Бугун савдо нуқталарининг вазифаси маҳсулот сотиш билан чекланмаяпти. Айниқса, ёшлар орасида кичик дўкон, кафе ёки маркет харид билан бир қаторда учрашув, суҳбат ва мароқли вақт ўтказиш жойига айланмоқда. Coca-Cola’нинг Ўзбекистондаги “Келдик. Кетмадик” кампанияси ҳам ана шу ўзгараётган истеъмол одатига эътибор қаратмоқда. Лойиҳанинг муҳим жиҳати эса қайтариладиган шиша идиш орқали қадоқдан такрор фойдаланиш моделини тарғиб қилишдан иборат. 👉 https://kun.uz/kr/93994473 Реклама

БМТдаги баёнотлар ва Оқ уйда меҳмон бўлган Си | “Геосиёсат АҚШда БМТнинг 81-сессияси давом этмоқда: Зеленский ташкилот минбар
БМТдаги баёнотлар ва Оқ уйда меҳмон бўлган Си | “Геосиёсат АҚШда БМТнинг 81-сессияси давом этмоқда: Зеленский ташкилот минбаридан туриб Путинни тўхтатишга чақирди. Гренландия бўйича муддатсиз келишув имзолаган Трамп Си Жинпинг шарафига Оқ уйда дастурхон ёзди. Яқин Шарқда ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонига қарши ҳужумлари Макка алянси имкониятларини яна кун тартибига олиб чиқди. Россияда сайловлар ўтаётган пайтда Украинанинг дрон ҳужумларини кучайтириши ҳам ҳафтанинг асосий воқеаларидан бўлди. Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида. 📱 Telegram'да кўриш 📱 YouTube'да кўриш

БМТ қаршисида намойишлар давом этмоқда Шу ҳафта бутун дунёдан президент ва сиёсатчилар БМТ олий минбарида нутқ сўзларкан, ташкилотнинг Ню Йоркдаги бош қароргоҳи олдида намойишлар ўтказилди. Кun.uzʼнинг АҚШдаги мухбирига кўра, йиғилганлар минглаб ва улар асосан Исроилга қарши. Айниқса Нетаняҳу сўзга чиққан куни намойишлар янада шиддатлироқ авж олган. 👉 https://kun.uz/kr/68460702 Kun.uz расмий канали

Газ қимматлашиши ва сув танқислиги: Молдова фавқулодда ҳолатга ўтди Молдовада 26 сентябрдан энергетика ва гидрология соҳалари
Газ қимматлашиши ва сув танқислиги: Молдова фавқулодда ҳолатга ўтди Молдовада 26 сентябрдан энергетика ва гидрология соҳаларида 60 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ҳукумат қарорини парламент маъқуллади. Расмийлар бу чорани газ нархининг ошиши, ёқилғи танқислиги хавфи ва Днестр ҳавзасида сув сатҳининг кескин пасайиши билан изоҳламоқда. 👉 https://kun.uz/kr/52379757 Kun.uz расмий канали

Тошкент метросига 14 та замонавий поезд қўшилди Тошкент метрополитенида 56 та янги вагондан иборат 14 та замонавий поезд қатн
Тошкент метросига 14 та замонавий поезд қўшилди Тошкент метрополитенида 56 та янги вагондан иборат 14 та замонавий поезд қатновга қўйилди. Натижада метронинг вагон парки қарийб 70 фоизга янгиланиб, тиғиз вақтларда йўловчиларнинг поезд кутиш вақти қисқарди. 👉 https://kun.uz/kr/46601017 Kun.uz расмий канали

Ўзбекистон маҳаллаларида «3–30–300» стандарти жорий этилади Ўзбекистонда 2026 йил 1 октябрдан тозалик ва озодалик долзарб икк
Ўзбекистон маҳаллаларида «3–30–300» стандарти жорий этилади Ўзбекистонда 2026 йил 1 октябрдан тозалик ва озодалик долзарб икки ойлиги ўтказилади. 2027 йилдан эса «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилиб, экологик ҳуқуқбузарликлар учун ундириладиган жарималарнинг 90 фоизи маҳалла жамғармаларига йўналтирилади. 👉 https://kun.uz/kr/49361870 Kun.uz расмий канали

Учқўрғон воқеаси ортидан вазирлик барча давлат боғчаларида текшириш бошлади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманган в
Учқўрғон воқеаси ортидан вазирлик барча давлат боғчаларида текшириш бошлади Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманган вилоятидаги давлат боғчасида “завхоз” 5 ёшли қизалоқни зўрлагани ортидан махсус ишчи гуруҳ тузди. Ҳозирда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда. Учқўрғондаги боғчанинг воқеага дахлдор, деб гумон қилинган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. 👉 https://kun.uz/kr/08614135 Kun.uz расмий канали

Ўқишга киритиш ваъдаси: икки фуқаро ва инспектор ушланди Тошкентда фуқарони сохта ҳужжатлар асосида хусусий олийгоҳнинг 3-бос
Ўқишга киритиш ваъдаси: икки фуқаро ва инспектор ушланди Тошкентда фуқарони сохта ҳужжатлар асосида хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига ўқишга киритиш эвазига 8 минг доллар талаб қилиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Тезкор тадбирлар давомида икки фуқаро ва Яккасарой тумани ички ишлар органлари инспектор-психологи ушланди. 👉 https://kun.uz/kr/21855313 Kun.uz расмий канали

Мбаппенинг жароҳати Зиданнинг дебютини бузди, Хвича пеналтини уролмади Жума оқшомида Миллатлар лигаси гуруҳларида 1-тур учраш
Мбаппенинг жароҳати Зиданнинг дебютини бузди, Хвича пеналтини уролмади Жума оқшомида Миллатлар лигаси гуруҳларида 1-тур учрашувлари давом этди. 👉 https://kun.uz/kr/92510098 Kun.uz расмий канали

Шаҳриёр Маҳкамов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди Ўзбекистон турнирдаги олтин медаллари сонини 8 тага етказди ва умумий рейтингда
Шаҳриёр Маҳкамов Осиё ўйинлари чемпиони бўлди Ўзбекистон турнирдаги олтин медаллари сонини 8 тага етказди ва умумий рейтингда Қозоғистондан ўзиб кетди. 👉 https://kun.uz/kr/63315799 Kun.uz расмий канали

Мбаппенинг жароҳати Зиданнинг дебютини бузди, Хвича пеналтини уролмади Жума оқшомида Миллатлар лигаси гуруҳларида 1-тур учраш
Мбаппенинг жароҳати Зиданнинг дебютини бузди, Хвича пеналтини уролмади Жума оқшомида Миллатлар лигаси гуруҳларида 1-тур учрашувлари давом этди. 👉 https://kun.uz/kr/92510098 Kun.uz расмий канали

«Ҳали ҳам СССР меъёрлари билан ишланяпти»: “Нима дард?”да йўл қурилишидаги сифат ҳақида суҳбат Нега янги асфалт қилинган йўл орадан кўп ўтмай яна таъмирталаб бўлиб қолади? Муаммо асфалт сифатидами, йўлнинг асосидами ёки уни қуриш ва назорат қилиш тизимидами? Йўл қурилиши соҳасида қандай нормативлар амал қиляпти? «Нима дард?» подкастининг навбатдаги меҳмони, йўл қурилиши бўйича мутахассис Зиёдулла Баҳромов Ўзбекистон йўлларининг асосий муаммолари, эски меъёрлар, қурилиш маданияти, янги технологиялар ва йўлларни қайта-қайта таъмирлаш ўрнига уларнинг хизмат муддатини узайтириш имкониятлари ҳақида гапирди. 📹 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ

Open banking нима ва у қачондан ишга тушади? Марказий банк департамент директори Равшан Қодиров Open banking тушунчасини таърифлаб, уни ишга тушириш дедлайнларини очиқлади.
«Open banking - бу банклар ўртасида маълумот алмашишнинг очиқлиги. Масалан, фуқаронинг бир тижорат банкида ҳисобрақами ёки жамғармаси бўлса, бошқа банкдаги қулай шартлар, жозибадор акция ёки хизматдан фойдаланиш учун қайтадан ҳисобрақами очиши, ҳужжатларни қайта топшириши ва расмийлаштириш жараёнларидан ўтиши шарт бўлмайди. Бу имконият нафақат жисмоний шахсларга, балки юридик шахсларга ҳам тааллуқли бўлади», — деди у.
👉 https://kun.uz/kr/63737784 Kun.uz расмий канали

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШдан устун келди 9-тур учрашувлари Ўзбекистоннинг учала жамоаси учун ҳам муваффақиятли кечди
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон АҚШдан устун келди 9-тур учрашувлари Ўзбекистоннинг учала жамоаси учун ҳам муваффақиятли кечди. Асосий жамоа турнир фаворитларидан бири саналган АҚШ устидан ғалабага эришди ва очколари сонини 16 тага етказган ҳолда пешқадамликни давом эттирмоқда. Ўзбекистон-2 жамоаси эса Нидерландия билан ўйинда ғалаба қозонди ва энди 15 очко билан асосий жамоани таъқиб қилмоқда. Ўзбекистон-3 Қирғизистон вакилларини таслим этди. 👉 https://kun.uz/kr/76128931 Kun.uz расмий канали

Кечроқ пенсияга чиққанларга кўпроқ пул ва Конституциявий суд ҳимояси — маҳаллий дайжест ▪️Кечроқ пенсияга чиққанларга кўпроқ пул бериш тизими яратилиши мумкин. ▪️Маъмурий тартибда 10 суткагача ушлаб туриш нормаси Конституцияга зид деб топилди. ▪️Сирдарёдаги электр станциясида 1600 МВт қувват авариявий ўчди. ▪️Тошкент вилоятида прокурор ёрдамчиси қўлга олинди. ▪️15 та онлайн наркодўкон фаолияти тугатилди. 🗓 Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/85242600 Kun.uz расмий канали

“Амир Темур: Болалик даври” филми халқаро мукофотга лойиқ кўрилди Венецияда бўлиб ўтган нуфузли “AI Film Awards” халқаро танловида “Амир Темур: Болалик даври” филми энг юқори мукофотга лойиқ кўрилди. Филм Амир Темурнинг болалик даври, унинг шаклланиш йиллари ва келажакдаги буюк сиймо сифатида вояга етиши ҳақида ҳикоя қилади. 👉 https://kun.uz/kr/42182093 Kun.uz расмий канали

Ягона порталда янги хизматлар, маданий тадбирларга бепул ваучер ва қурилишдаги мажбурият: 1 октябрдан нималар ўзгаради? ▪️мол
Ягона порталда янги хизматлар, маданий тадбирларга бепул ваучер ва қурилишдаги мажбурият: 1 октябрдан нималар ўзгаради?   ▪️молиявий жаримани бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади; ▪️ижтимоий марказларга жойлаштирилган бошпанасиз шахслар ишсиз деб эътироф этилади; ▪️Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида айрим воситалар ҳаракати чекланади; ▪️маҳаллий ҳокимликлар тасарруфидаги уйлар муайян яшаш жойига эга бўлмаган оилаларга устувор равишда ижара асосида берилади; Kun.uz анъанага мувофиқ, 2026 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим нормаларни эслатиб ўтади. 👉 https://kun.uz/kr/74665867 Kun.uz расмий канали

Taftish.uz сайти ходимларига ҳукм ўқилди. Иш доирасида 4 нафар ДХХ зобити ҳам айбланган Қўзғатилган жиноят иши ҳарбий судда ё
Taftish.uz сайти ходимларига ҳукм ўқилди. Иш доирасида 4 нафар ДХХ зобити ҳам айбланган Қўзғатилган жиноят иши ҳарбий судда ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган. Сайт ходимлари билан бирга ДХХнинг ОАВ фаолиятини назорат қилувчи бошқармаси зобитлари ҳам жиноий жазога тортилган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди. 👉 https://kun.uz/kr/26785366 Kun.uz расмий канали