Kun.uz | Расмий канал
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733
Больше📈 Аналитический обзор Telegram-канала Kun.uz | Расмий канал
Канал Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) языкового сегмента Узбекский является активным участником. Сейчас сообщество объединяет 1 100 947 подписчиков, занимая 91 место в категории Новости и СМИ и 12 место в регионе Узбекистан.
📊 Показатели аудитории и динамика
С момента создания невідомо проект демонстрирует стремительный рост, собрав аудиторию из 1 100 947 подписчиков.
Согласно последним данным от 05 сентября, 2026, канал показывает стабильную активность. За последние 30 дней изменение числа участников составило -28 242, а за последние 24 часа — -928, при этом общий охват остаётся высоким.
- Статус верификации: Верифицирован (официально подтверждён Telegram)
- Уровень вовлечённости (ER): Средний показатель вовлечённости аудитории составляет 25.44%. В первые 24 часа после публикации контент обычно набирает 21.80% реакций от общего числа подписчиков.
- Охват публикаций: В среднем каждый пост получает 280 322 просмотров. В течение первых суток публикация набирает 240 143 просмотров.
- Реакции и взаимодействия: Аудитория активно поддерживает контент: среднее количество реакций на один пост — 967.
📝 Описание и контентная политика
Автор описывает ресурс как площадку для выражения субъективного мнения:
“Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали
O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
English 👉 @kunuzen
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Мурожаат учун: @kunuzmurojaat
Реклама:
+998781137733”
Благодаря высокой частоте обновлений (последние данные получены 06 сентября, 2026) канал поддерживает актуальность и высокий уровень охвата публикаций. Аналитика показывает, что аудитория активно взаимодействует с контентом, что делает его важной точкой влияния в категории Новости и СМИ.
Загрузка данных...
| Дата | Привлечение подписчиков | Упоминания | Каналы | |
| 06 сентября | 0 | |||
| 05 сентября | 0 | |||
| 04 сентября | 0 | |||
| 03 сентября | +10 | |||
| 02 сентября | +1 | |||
| 01 сентября | 0 |
| 2 | Тошкентда мактаб автобусларини йўлга қўйиш имконияти ўрганилмоқда
Тошкент шаҳрида мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятини ўрганиш, уларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда заруратдан келиб чиқиб ушбу тизимни жорий этиш масаласини кўриб чиқиш мақсадида сўров ўтказилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/82227645
Kun.uz расмий канали | 136 606 |
| 3 | Саида Мирзиёева Замонавий санъат маркази очилишида иштирок этди
Замонавий санъат маркази 1912 йилда қад ростлаган собиқ дизел электр станциясининг тарихий биносида жойлашган бўлиб, иншоотнинг меъморий трансформацияси дунёга машҳур “Studio КО” бюроси томонидан амалга оширилган.
👉 https://kun.uz/kr/52383921
Kun.uz расмий канали | 158 715 |
| 4 | Нет текста... | 163 560 |
| 5 | Трамп элчиларининг Кремлга ташрифи тинчликни яқинлаштирадими?
Путин ҳамон ўз позициясида қатъий: у урушни «фақат ўз шартлари асосида» тўхтатиши мумкин. Қуйида Уиткофф ва Кушнернинг Москвага сафари ҳақида нималар маълумлиги ҳақида.
👉 https://kun.uz/kr/71902077
Kun.uz расмий канали | 194 044 |
| 6 | “Ўлим фариштаси эмасмиз” – тез тиббий ёрдам фелдшери
Алёр Саидмирзаев 35 йилдан бери Фарғона шаҳар Тез тиббий ёрдам бўлимида фелдшер бўлиб ишлайди. Касбининг иссиқ-совуғи, пасту-баландини татиган қаҳрамонимиз соҳанинг бугунги кундаги ҳолати, ишдаги масъулият ҳамда одамларнинг шифокорларга бўлаётган муносабати ҳақида сўзлаб берди. “Чақирувга борганимизда баъзан бизни ҳақорат қилишади, кези келганда калтаклашади ҳам, лекин барчасига чидаймиз”, – дейди у.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ | 215 708 |
| 7 | Vosiq халқаро мактабининг Тутзор филиали иш бошлади
Тутзорда иш бошлаган янги мажмуа 1 500 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб ва 360 нафар тарбияланувчига мўлжалланган мактабгача таълим бўлимини ўз ичига олади. Таълим жараёнида хорижий тиллар, аниқ ва табиий фанларни чуқурлаштириб ўқитиш ҳамда халқаро тажрибага эга педагогларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилган.
👉 https://kun.uz/kr/38346661
Реклама | 206 453 |
| 8 | Украина Россия осмонини ёпмоқчими?
Россияда парвозлар хавфсизлиги масаласи тобора жиддийлашмоқда. Украина президенти Володимир Зеленский РФ осмонида дронлар кескин кўпайишини маълум қилиб, авиакомпанияларни хавфдан огоҳлантирди. Айни пайтда Москва Украина энергетикаси ва ҳарбий саноатига зарбаларни кучайтираётган бўлса, Киев Россиянинг ички ҳудудлари, хусусан, аэропортлари ва ҳаво логистикасига босимни оширмоқда.
Мавзу муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ | 215 795 |
| 9 | Непалда ГЭС туннелидан тирик ишчилар топилмоқда
Сўнгги кунларда туннел ичидан уч нафар ишчи олиб чиқилди. Фожианинг ўнинчи кунида яна бир аёл ўз уйи вайроналари остидан топилди.
📸 👉 https://kun.uz/kr/88156185
Kun.uz расмий канали | 223 145 |
| 10 | Ҳоландда юбилей, Обамеянгда рекорд. Кун ўйинлари
«Сити» қаторасига уч ғалабадан кейин яккапешқадамга айланиб олди, лекин бугун «Арсенал» ва «Челси» ўйинидан кейин вазият ўзгариши мумкин. Европа футболида шанба оқшомида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/kr/13124815
Kun.uz расмий канали | 228 400 |
| 11 | “Имкониятларимиз океандек” – Сиэтлда Ўзбекистон бош консуллиги очилди
4 сентабр куни АҚШнинг Вашингтон штати Сиэтл шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги расман очилди. Маросимда икки давлатдан расмийлар, Вашингтон штати вакиллари ва ватандошлар қатнашди. Kun.uz билан гаплашган Сиэтлдаги бош консул Аҳрор Бурҳоновга кўра, бу штатда 3 мингдан ортиқ ўзбеклар яшайди ва имкониятлар океандек кўп.
👉 https://kun.uz/kr/90916020
Kun.uz расмий канали | 232 203 |
| 12 | «Болаларимизнинг жажжи юраги доим соғлом бўлсин» – эшиклар ортидаги минглаб юраклар ноласи ва ўзбек шифокори жасорати
ССВнинг «Тиббиёт новаторлари» медиалойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони 1000 дан ортиқ митти юракларни ҳаётга қайтарган шифокор Бобур Тўраев бўлди. У магистратурани Буюк Британияда ўқиган, Япония, Австралия, Германия ва АҚШдаги етакчи клиникаларда тажриба орттирган. Энди дунёнинг саноқли марказларидагина қилинадиган энг мураккаб юрак операцияларини Ўзбекистонда амалга оширяпти.
«Боланинг юраги кичик, томирлари нозик, организми жуда ҳам сезгир бўлади. Шунинг учун баъзан катталар учун оддий туюлган операциялар бола организмида жуда ҳам мураккаб бир кўриниш олади. Шунинг учун бизнинг ишимизда аниқлик ҳаёт-мамот масаласидир», – дейди у.
Kun.uz расмий канали | 236 008 |
| 13 | Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди
Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди. Улар катерда сайрга чиққан ва сувга тушиш тақиқланган ҳудудга бориб ҳимоя нимчасиз сувга тушган. ФВВ ғаввос қутқарувчилари ҳодиса рўй берган ҳудуддан 2−2,5 км радиус кенгликда қидирув ишларини олиб бормоқда.
👉 https://kun.uz/kr/89044605
Kun.uz расмий канали | 233 148 |
| 14 | Қирувчи самолётлар намойиши ва Хитой билан савдода катта марра — ҳафта дайжести
➖ Мудофаа соҳасида янги саҳифа: Ўзбекистон Хитойдан олинган J-10 қирувчиларини намойиш этди.
➖ Визасиз тартиботларда ўзгаришлар: Ўзбекистон ватандошлари Таиланд ва Қозоғистонга бориши қимматлашади.
➖ Туман ҳокими иштирокидаги автоҳалокат: рулда унинг ўғли бўлгани рад этилди.
➖ Тошкентда асфалт остидаги сирли портлаш: ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Якунланган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим мавзулари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ | 257 094 |
| 15 | Битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган олийгоҳлар эълон қилинди
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги битирувчилар сифати индекси натижаларига кўра энг юқори кўрсаткич қайд этган олийгоҳлар рўйхатини эълон қилди.
Амалий фанлар йўналишида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети, ижтимоий-гуманитар йўналишда эса Тошкент шаҳридаги Вебстер университети энг юқори ўринни олди.
👉 https://kun.uz/kr/67546226
Kun.uz расмий канали | 277 278 |
| 16 | Кореяда ишлаётган ўзбекистонликларга иш жойини ўзгартиргани учун жарима қўлланмайдиган бўлди
Уч томонлама шартномадан иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги ваколатхонасининг олдиндан розилигини олиш ҳамда ушбу талабга риоя этилмаган ҳолатда жарима қўллашни назарда тутувчи бандлар чиқариб ташланди.
👉 https://kun.uz/kr/74858815
Kun.uz расмий канали | 274 111 |
| 17 | Олий маълумотли ҳамшира ва тиббиёт оғаларига устама тўланади
“Олий ҳамширалик иши” бакалавриат таълим йўналиши “Олий тиббий ҳамроҳлик иши” йўналишига ўзгартирилиб, битирувчи аёлларга “ҳамшира”, эркакларга эса “тиббиёт оғаси” квалификацияси берилади.
👉 https://kun.uz/kr/12813139
Kun.uz расмий канали | 274 377 |
| 18 | Чилонзор туманининг айрим ҳудудларида “свет” ўчди
Соат 19:24 да Тошкент шаҳридаги 35 кВ кучланишли Л-П-Ю-1 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизими ишлаши оқибатида фавқулодда ўчди. Натижада Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
"Миллий электр тармоқлари" АЖ носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/70246499
Kun.uz расмий канали | 255 510 |
| 19 | Давлат рўйхатидан ўтмаган шифокорлар фаолият юрита олмайди
Ўзбекистонда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш 2027 йилдан ихтиёрий, 2030 йилдан эса мажбурий тартибда жорий этилиши таклиф қилинмоқда.
Давлат рўйхатидан ўтмаган мутахассис кейинчалик тиббий ёки фармацевтик фаолият билан шуғуллана олмайди.
Президент шу ва бошқа ўзгаришлар аввало тиббий хизмат сифатини оширишга хизмат қилишини таъминлаш бўйича топшириқ берди.
👉 https://kun.uz/kr/31440607
Kun.uz расмий канали | 259 975 |
| 20 | Самарқандда ёш парламент аъзолари БРМга эришишда парламентлар ролини муҳокама қилди
Самарқандда Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси доирасида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентларнинг иштироки» мавзусида махсус очиқ сессия ўтказилди.
Унда турли мамлакатлар парламентларининг ёш аъзолари, халқаро ташкилотлар ва соҳа экспертлари Барқарор ривожланиш мақсадларини миллий даражада амалга оширишда қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг ўрни ва имкониятларини муҳокама қилди.
👉 https://kun.uz/kr/33207819 | 238 473 |
