fa
Feedback

فریب کلاهبرداران را نخورید! تل‌متریو این کانال‌ها را شناسایی و برچسب‌گذاری می‌کند 👉 برای مشاهده برچسب، اشتراک تهیه کنید

Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

رفتن به کانال در Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

نمایش بیشتر

📈 تحلیل کانال تلگرام Kun.uz | Расмий канал

کانال Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) در بخش زبانی ازبکی بازیگری فعال است. در حال حاضر جامعه شامل 1 140 340 مشترک است و جایگاه 83 را در دسته اخبار و رسانه‌ها و رتبه 10 را در منطقه أوزبكستان دارد.

📊 شاخص‌های مخاطب و پویایی

از زمان ایجاد در невідомо، پروژه رشد سریعی داشته و 1 140 340 مشترک جذب کرده است.

بر اساس آخرین داده‌ها در تاریخ 17 اکتبر, 2026، کانال فعالیت پایداری دارد. در ۳۰ روز گذشته تغییر اعضا برابر -52 698 و در ۲۴ ساعت گذشته برابر -1 431 بوده و همچنان دسترسی گسترده‌ای حفظ شده است.

  • وضعیت تأیید: تأیید شده (به صورت رسمی توسط تلگرام)
  • نرخ تعامل (ER): میانگین تعامل مخاطب 24.91% است و در ۲۴ ساعت نخست پس از انتشار، محتوا معمولاً 21.80% واکنش نسبت به کل مشترکان کسب می‌کند.
  • دسترسی پست‌ها: هر پست به طور میانگین 284 194 بازدید دریافت می‌کند. در اولین روز معمولاً 248 798 بازدید جمع‌آوری می‌شود.
  • واکنش‌ها و تعامل: مخاطبان به‌طور فعال حمایت می‌کنند؛ میانگین واکنش به هر پست 996 است.

📝 توضیح و سیاست محتوایی

نویسنده این فضا را محل بیان دیدگاه‌های شخصی توصیف می‌کند:
“Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733”

به لطف به‌روزرسانی‌های پرتکرار (آخرین داده در تاریخ 18 اکتبر, 2026)، کانال همواره به‌روز و دارای دسترسی بالاست. تحلیل‌ها نشان می‌دهد مخاطبان به‌طور فعال با محتوا تعامل دارند و آن را به نقطه اثرگذاری مهم در دسته اخبار و رسانه‌ها تبدیل کرده‌اند.

1 140 340
مشترکین
-1 43124 ساعت
-7 9487 روز
-52 69830 روز
آرشیو پست ها
Сурхондарёда Қизил китобга киритилган айиқ ва тўнғизларни ноқонуний овлаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди Ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланганлиги натижасида ҳайвонот дунёсига 679 млн 800 минг сўм моддий зарар етказилган. Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида “Нива Легенд” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганида машина юкхонасида 8 та қопда бир бош айиқ ва 3 бош ёввойи чўчқанинг тана бўлаклари топилган. 👉 https://kun.uz/kr/44822900 Kun.uz расмий канали

Мартинесда қўрқинчли жароҳат, Ҳоландда дубл «Челси» сафарда муҳим ғалабага эришди, аммо жиддий йўқотишга учради; «Ливерпул» р
Мартинесда қўрқинчли жароҳат, Ҳоландда дубл «Челси» сафарда муҳим ғалабага эришди, аммо жиддий йўқотишга учради; «Ливерпул» рақиби икки қизил олган ўйинда камбэкка эришди; «Сити» мавсум стартида қаторасига 7 ўйиндан иборат ғалабали серия қайд этмоқда, Ҳусанов иккинчи бўлимда жароҳат олган футболчи ўрнига туширилди. Шанба куни Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият. 📹 👉 https://kun.uz/kr/76625361 Kun.uz расмий канали

Иссиқлик таъминотида тарифлар таннархни қоплайдиган даражага етказилади Ўзбекистонда 2030 йилгача иссиқлик тарифларини босқичма-босқич таннарх даражасига етказишга қарор қилинган. Аҳоли учун ҳозирги тарифлар таннархнинг қарийб 20 фоизини қоплайди. Буни 100 фоизга етказиш учун бир томондан тарифларни эркинлаштириш, бошқа томондан эса тармоқларни янгилаш, йўқотишларни камайтириш ва бошқарувни яхшилаш ҳисобига таннархни камида 30-40 фоизга пасайтириш режа қилинган. 👉 https://kun.uz/kr/64582174 Kun.uz расмий канали

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Вазирлик амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Вазирлик амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2026 йил 4 ноябрдан бошланиши ва 9 ноябрга қадар давом этишини эълон қилди. Ўқувчилар II чорак дарс машғулотларига 2026 йил 10 ноябрдан қайтади. Kun.uz расмий канали

Россия қишда Одесса, Харкив ва Киевни электр ҳамда сувсиз қолдирмоқчи - ОАВ Украина разведкаси қўлга киритган маълумотларга к
Россия қишда Одесса, Харкив ва Киевни электр ҳамда сувсиз қолдирмоқчи - ОАВ Украина разведкаси қўлга киритган маълумотларга кўра, Россия шу йўл орқали Украинани таслим этишга уринади. 👉 https://kun.uz/kr/62296976 Kun.uz расмий канали

«Барса» ижросида яна бир қайноқ ўйин: 7 гол, Ямалнинг шедеври ва ҳакамлик можароси Каталонияликлар қаторасига 9 ўйинда ғалаба
«Барса» ижросида яна бир қайноқ ўйин: 7 гол, Ямалнинг шедеври ва ҳакамлик можароси Каталонияликлар қаторасига 9 ўйинда ғалаба қозониб, Испания чемпионатини рекорд серия билан бошлаш бўйича «Реал» томонидан 1968/1969 йиллар мавсумида ўрнатилган рекордни такрорлади. Энди Флик шогирдлари кейинги ҳафтадаги класикода ушбу рекордни янгилашга ҳаракат қилади. 📹 👉 https://kun.uz/kr/77089337 Kun.uz расмий канали

АЭСларни кўпайтириш режаси ва коммунал тарифлар муҳокамаси — ҳафта дайжести ➖ Ядро энергетикасида режалар кенгайди: иккинчи в
АЭСларни кўпайтириш режаси ва коммунал тарифлар муҳокамаси — ҳафта дайжести ➖ Ядро энергетикасида режалар кенгайди: иккинчи ва учинчи станциялар ҳам қурилиши мумкин. ➖ Иситиш мавсуми янги тарифлар билан бошланади: муҳокамада – пропан ва иссиқлик таъминоти. ➖ Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси кучга кирди; шилқимлик учун ҳам жазо оғирлашди. ➖ “Ўзбекистон почтаси” Wildberries бошқарувида: Давактив раҳбари ёлғон гапирдими? Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим муҳим янгиликлари — Kun.uz дайжестида. 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

+1
Диёра Келдиёрова татамига қайтди ва халқаро турнирда чемпион бўлди 28 ёшли дзюдочи Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри мезбонлик қилган халқаро турнирда барча рақибларини иппон баҳоси билан мағлуб этди. Энди у шу ой охирида Абу-Дабида бўлиб ўтадиган нуфузли халқаро турнирда иштирок этади. 👉 https://kun.uz/kr/56065185 Kun.uz расмий канали

Баҳодир Жалолов профи боксдаги ғалабали сериясини давом эттирди Ўзбекистонлик боксчи британиялик Соломон Дакресга қарши жангда тўлиқ устунлик қилди ва 5-раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам туширди. 10 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар Жалоловнинг ғалабасини эътироф этишди. Big Uzbek’нинг ғалабали серияси давом этмоқда: 18 жанг, шундан 15 таси нокаут билан қўлга киритилган. Kun.uz расмий канали

Шавкат Мирзиёев Хитой бош вазири билан тинч атом йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди Президент Шавкат Мирзиёв бош вазир Л
Шавкат Мирзиёев Хитой бош вазири билан тинч атом йўналишидаги ҳамкорликни муҳокама қилди Президент Шавкат Мирзиёв бош вазир Ли Сиянг бошчилигидаги Хитой делегациясини қабул қилди. Расмий хабарга кўра, учрашувда бир қатор соҳалар, хусусан “яшил” энергетика ва тинч атом соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланган. Кеча давлат раҳбари иккинчи ва учинчи АЭСлар қуриш режасини янги ҳамкорлар ва инвесторлар билан эртага муҳокама қилишини айтганди. 👉 https://kun.uz/kr/19971414 Kun.uz расмий канали

Чилонзор тумани собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев вазир ўринбосарлигига тайинланди Чилонзор туманини тўрт йил бошқарган Саидқ
Чилонзор тумани собиқ ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев вазир ўринбосарлигига тайинланди Чилонзор туманини тўрт йил бошқарган Саидқаҳҳор Холхўжаев инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У фаолияти давомида иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Марказий банк раиси ўринбосари каби лавозимларда ҳам ишлаган. 👉 https://kun.uz/kr/88114470 Kun.uz расмий канали

Девори йўқ қамоқхона: у ерда ҳамма кар ва соқов эди | 5 дақиқа Баъзи қамоқхоналарнинг деворлари ғиштдан қурилади. Баъзиларини
Девори йўқ қамоқхона: у ерда ҳамма кар ва соқов эди | 5 дақиқа Баъзи қамоқхоналарнинг деворлари ғиштдан қурилади. Баъзилариники эса кимнингдир хоҳиши, буйруғи ва қўрқуви асосида тикланади. Тургеневнинг «Муму» асарида шундай қамоқхона ҳақида ҳикоя қилинади. Унда жисмонан бақувват, меҳнаткаш инсон яшарди. У кар ва соқов, аммо энг катта муаммоси бу эмасди. Унинг ўрнига кимни севишни ҳам, қандай яшашни ҳам бошқалар ҳал қиларди. 5 дақиқа’нинг навбатдаги сонида ушбу ноёб асарни муҳокама қиламиз. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Марказлашган иситиш тизимидан индивидуал қозонга ўтиш мумкинми? Иссиқлик ва иссиқ сув тарифлари кўтарилиши – марказлашган тармоқ истеъмолчилари ва индивидуал газ қозони билан жиҳозланган хонадонларнинг иситиш харажатлари ўртасидаги фарқни йилдан йилга оширяпти. Аммо, коммунал хўжалик вазири ўринбосари Озода Жўраева Kun.uz мухбири саволига жавобан маълум қилишича, истеъмолчилар марказлашган иссиқлик таъминотидан воз кеча олмайди. 👉 https://kun.uz/kr/59972492 Kun.uz расмий канали

Маданий мерос агентлиги Адабиёт музейи атрофидаги вазиятга изоҳ берди Давлат адабиёт музейи учун Янги Тошкентда янги бино қур
Маданий мерос агентлиги Адабиёт музейи атрофидаги вазиятга изоҳ берди Давлат адабиёт музейи учун Янги Тошкентда янги бино қурилмоқда, унга қадар музейдаги маданий бойликлар вақтинча иккита муассасага кўчириляпти. Навоий кўчасидаги тарихий бино эса узоқ йиллардан бери шу бинода фаолият юритиб келган Давлат ёшлар театрига берилган ва таъмирлашга тушган. Объект эгасининг ўзгариши – унинг маданий мерос сифатида муҳофаза этилишига таъсир кўрсатмайди, дея маълум қилди Маданий мерос агентлиги. 📸👉 https://kun.uz/kr/36361738 Kun.uz расмий канали

Янги санкциялар: Россиянинг ракета ишлаб чиқариши қийинлашиши мумкин Европа Иттифоқи Россиянинг қурол-яроғ саноатига қарши ре
Янги санкциялар: Россиянинг ракета ишлаб чиқариши қийинлашиши мумкин Европа Иттифоқи Россиянинг қурол-яроғ саноатига қарши рекорд кўламдаги санкциялар жорий этди. Асосий нишон – ракета ва дронлар ишлаб чиқариш учун зарур микрочип, ускуна ва бошқа қисмларни етказиб берувчи корхоналар. Брюссел Россиянинг ҳарбий салоҳиятини чеклаш билан бирга, санкцияга тушган компаниялар билан савдо алоқаларига эга АҚШга ҳам билвосита босим ўтказишни кўзлаётгани айтилмоқда. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Андроповнинг фитнаси ёки тақдири азал: Брежневнинг ўлимига Тошкентда олган жароҳатлар сабаб бўлганми? 1982 йил 23 март куни Т
Андроповнинг фитнаси ёки тақдири азал: Брежневнинг ўлимига Тошкентда олган жароҳатлар сабаб бўлганми? 1982 йил 23 март куни Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида фалокат юз беради. Самолёт ишлаб чиқарувчи бу завод иши билан танишиш учун у ерга борган СССР раҳбари Леонид Брежневнинг устига темир конструкция тушиб кетади. Оқибатда совет раҳбари жиддий жароҳатланади. Ўша пайтда 75 ёшда бўлган Брежнев Тошкентдаги ҳодисадан 8 ой ўтгач вафот этади. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Алимент қарзини тўламаган 26 киши бир вақтда қамоққа олинди Қарши шаҳрида алимент тўлаш мажбуриятини бажармаган 60 нафар қарз
Алимент қарзини тўламаган 26 киши бир вақтда қамоққа олинди Қарши шаҳрида алимент тўлаш мажбуриятини бажармаган 60 нафар қарздорнинг иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Уларнинг 26 нафарига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 👉 https://kun.uz/kr/09883909 Kun.uz расмий канали

Путиннинг таҳдиди ва Трампнинг айбловлари | “Геосиёсат” Путин дата-марказларга зарбалар жавобсиз қолмаслигини айтди. Украина
Путиннинг таҳдиди ва Трампнинг айбловлари | “Геосиёсат” Путин дата-марказларга зарбалар жавобсиз қолмаслигини айтди. Украина армияси Лиман йўналишидаги қарши ҳужумлар билан Россиянинг Донбасдаги режаларини мураккаблаштирмоқда. Киев РФ ҳудудидаги нишонга илк бор ўзи ишлаб чиқарган баллистик ракетани қўллади. Зеленский Брюсселда Европа Иттифоқи раҳбарлари билан учрашди. Трамп эса ҳафта давомида уни танқид қилишда давом этди. Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” ҳафталигида. 📱 Telegram'да кўриш 📱 YouTube'да кўриш

АҚШ блокадаси Эрон иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти? АҚШ ҳарбий қамали остида қолган Теҳрон оғир иқтисодий инқирозни бошда
АҚШ блокадаси Эрон иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти? АҚШ ҳарбий қамали остида қолган Теҳрон оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечиряпти. Мамлакат миллий валютаси рекорд даражада қулади, инфляция эса 90 фоизга етган. Нефт экспорти ва ташқи савдо ҳам кескин қисқариб боряпти. Урушдан олдин қамал чизиғидан ташқаридаги сув омборларида Эроннинг 120 миллион баррелдан ортиқ нефти бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич тахминан 10 миллион баррелга тушиб қолган. 👉 https://kun.uz/kr/96248688 Kun.uz расмий канали

“Яна қанча одам ҳалок бўлиши керак?” – Нефтчилар қишлоғида юк машинаси билан боғлиқ ЙТҲлар нега кўп бўлади? 10 октябр куни Андижон вилояти Булоқбоши тумани Нефтчилар қишлоғида тупроқ ортилган HOWO юк машинаси қияликдан тушаётиб бошқарувни йўқотган ва йўлида учраган машина, бино ва одамларни суриб кетганди. Айтишларича аввал ҳам айнан шу ерда юк машинаси одамларни босиб қолишидан 10 нафарга яқин одам ҳалок бўлган. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ