uk
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Відкрити в Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Показати більше

📈 Аналітичний огляд Telegram-каналу Kun.uz | Расмий канал

Канал Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) у мовному сегменті Узбецька є активним учасником. На даний момент спільнота об'єднує 1 160 746 підписників, посідаючи 75 місце в категорії Новини і ЗМІ та 10 місце у регіоні Узбекистан.

📊 Показники аудиторії та динаміка

З моменту свого створення невідомо, проект продемонстрував стрімке зростання, зібравши аудиторію у 1 160 746 підписників.

За останніми даними від 10 липня, 2026, канал демонструє стабільну активність. Хоча за останні 30 днів спостерігається зміна кількості учасників на 42 387, а за останні 24 години на -1 506, загальне охоплення залишається високим.

  • Статус верифікації: Верифікований (Офіційно підтверджено Telegram)
  • Рівень залученості (ER): Середній показник залученості аудиторії становить 26.14%. Протягом перших 24 годин після публікації контент зазвичай збирає 22.89% реакцій від загальної кількості підписників.
  • Охоплення публікацій: В середньому кожен допис отримує 303 637 переглядів. Протягом першої доби публікація в середньому набирає 265 887 переглядів.
  • Реакції та взаємодія: Аудиторія активно підтримує контент: середня кількість реакцій на один пост – 1 069.

📝 Опис та контентна політика

Автор описує ресурс як майданчик для висловлення суб'єктивної думки:
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Завдяки високій частоті оновлень (останні дані отримано 11 липня, 2026), канал підтримує актуальність та високий рівень охоплення публікацій. Аналітика показує, що аудиторія активно взаємодіє з контентом, що робить його важливою точкою впливу в категорії Новини і ЗМІ.

1 160 746
Підписники
-1 50624 години
-12 5927 днів
+42 38730 день
Архів дописів
НАТО саммити якунлари ва Украина зарбалари | "Геосиёсат" Анқарага йиғилган НАТО етакчилари олтита банддан иборат декларация қ
НАТО саммити якунлари ва Украина зарбалари | "Геосиёсат" Анқарага йиғилган НАТО етакчилари олтита банддан иборат декларация қабул қилди. Украина Россиянинг нефт-газ инфратузилмаси ва йигирмадан ортиқ кемаларига зарба бериб, босимни кенгайтирди. АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этяпти. Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида. 📱 Telegram'да кўриш 📱 YouTube'да кўриш 📱 ВКонтакте'да кўриш

Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди АҚШнинг Оҳайо штати Колумбус шаҳрида ўзбекистонлик ҳайдовчи ўз бошқарувидаги юк машинасида ЙТҲ содир этди. Авария оқибатида 21 ёшли коллеж ўқувчиси Тоби Форсайт ҳалок бўлди. АҚШ медиаси ҳайдовчи далилларни яширишга уринганини ёзди. Kun.uz гаплашган манбаларга кўра, вазият бошқача. Айни дам биринчи суд мажлиси ҳам ўтказилган. 👉 https://kun.uz/kr/17046400 Kun.uz расмий канали

Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди Германиянинг Bild нашри маълум қилишича, Россиянинг Калининград шаҳридаги «Автото
Россияда BMW рухсатсиз йиғилаётгани айтилди Германиянинг Bild нашри маълум қилишича, Россиянинг Калининград шаҳридаги «Автотор» заводи BMW концернининг расмий рухсатисиз мазкур бренд автомобилларини йиғишда давом этмоқда.
Компания бу машиналарни сотиб олмасликка чақириб, улар 2022 йилдан буён сифат назоратидан ўтмаганини таъкидлади.
👉 https://kun.uz/kr/34085386 Kun.uz расмий канали

Бир кунда 1200 та ғишт қуядиган тошлоқлик “темир хотин” ҳикояси Гулбаҳор Ортиқова Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Арабмозор қишлоғидан. У ёшлигидан ғишт қуйиб келади ва ҳозиргача шу касб ортидан рўзғор тебратади. “Оилада уч қизмиз, тўнғич фарзандман, ота-онамга ўғил фарзанд ўрнидаман. Баҳордан то кузгача ғишт қуйиб топган пулимга қишга заҳира сифатида озиқ-овқат ғамлайман. Бир кунда 1200 та ғишт қуя оламан”, – дейди у. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Африкада қитъадаги илк мегааэропорт қурилиши бошланди Эфиопияда йилига 110 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бў
Африкада қитъадаги илк мегааэропорт қурилиши бошланди Эфиопияда йилига 110 миллион йўловчига хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган Бишофту халқаро аэропорти қурилишига старт берилди.
Лойиҳа тўлиқ амалга оширилса, у нафақат Африкадаги, балки дунёдаги энг йирик ва энг гавжум авиация марказларидан бирига айланиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/67369663 Kun.uz расмий канали

Испания Белгияни енгиб, яримфиналга чиқди Чоракфиналнинг навбатдаги учрашувида Испания Белгия тўсиғидан ўтди. Ўйиннинг 30-дақ
Испания Белгияни енгиб, яримфиналга чиқди Чоракфиналнинг навбатдаги учрашувида Испания Белгия тўсиғидан ўтди. Ўйиннинг 30-дақиқасида дастлаб Руис дарвозабондан қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келди ва ҳисобни очди. Белгияликлар эса биринчи бўлимнинг ўзида мувозанатни тиклашди. «Қизил фурия» иккинчи бўлим давомида устунликка эришди, «қизил иблислар» дарвозабони Тибо Куртуа жароҳат олиши эса ўйин тақдирини ҳал қилди. Унинг ўрнига захирадан туширилган Ламменс ўйин охирида қўпол хатога йўл қўйди – у Кубарсининг зарбасидан кейин тўпни ушлаб қололмади, тўпга биринчи бўлиб етиб келган Микел Мерино ғалаба голини урди. «Арсенал»нинг ушбу яримҳимоячиси ўтган босқичда Португалия дарвозасига ҳам ўйин охиридаги ғалаба голига муаллифлик қилганди. Энди Испания 14 июл куни яримфиналда Францияга қарши майдонга тушади. Kun.uz расмий канали

«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент халқаро мол
«Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонун қабул қилинди Президент Шавкат Мирзиёев «Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида»ги Конституциявий қонунни имзолади. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева буни жорий йилнинг энг муҳим иқтисодий янгиликларидан бири ва сўнгги ўн йилда амалга оширилган тизимли ислоҳотларнинг мантиқий натижаси деб баҳолади. 👉 https://kun.uz/kr/08386485 Kun.uz расмий канали

Хитой муваффақиятли парвоздан кейин ракетанинг бустерини қайтариб олди 🇨🇳 Хитой аэрокосмик корпорацияси «Long March 10B» ракетасини учирди ва унинг энг қимматбаҳо қисмини муваффақиятли қайтариб олди. 🚀 Ракетанинг бустери – пастки тезлаткич босқичи юқори қисмдан ажралганидан тахминан олти дақиқа ўтиб, денгиз платформасида муваффақиятли тутиб олинган. 🇺🇸 Бундай амалиётни илк марта 2015 йилда йўлга қўйган SpaceX ракета бустерини ўнлаб марта қайта ишлатади. Энди хитойликлар SpaceX билан ҳам рақобатга кириша олади. 👉 https://kun.uz/kr/77939062 Kun.uz расмий канали

Лвивда оломон ҳарбий комиссариат автомобилини ағдариб ташлади Тўқнашув иштирокчиларидан бири ҳибсга олинган. Қолганлари ҳарби
Лвивда оломон ҳарбий комиссариат автомобилини ағдариб ташлади Тўқнашув иштирокчиларидан бири ҳибсга олинган. Қолганлари ҳарбий комиссариатни олқишлашга мажбурланган. 👉 https://kun.uz/kr/83967033 Kun.uz расмий канали

Меҳнат низоларини кўриб чиқишда янги тартиб ва Зарафшон дарёсидаги фожиа — маҳаллий дайжест ▪️1 августдан меҳнат низолари бўйича ихтисослашган судялар иш бошлайди. ▪️Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин. ▪️Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади. ▪️Зарафшон дарёсида 3 нафар йигит чўкиб кетди. 🗓 Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/07794216 Kun.uz расмий канали

Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева Президент Админист
Оғир вазиятга тушган аёллар давлат уларнинг қисматига бефарқ эмаслигини ҳис қилиши керак - Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Дилнозахон Каттахановани бош вазирнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганини олқишлади. 👉 https://kun.uz/kr/68383086 Kun.uz расмий канали

Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди 44 ёшли эркак Қарши туманидаги хонадон
Kun.uz суриштирувидан сўнг: Қашқадарёда эшак гўшти савдогари озодликдан маҳрум қилинди   44 ёшли эркак Қарши туманидаги хонадонида эшак сўйиб, гўштини турли бозорларда сотиб келган. У шундай қилмиши учун 3 ойда икки бор судланган. Биринчи инстанция суди озодликни чеклаш билан боғлиқ жазо тайинлаб, уни очиқда қолдирганди.   Прокуратура суд ҳукми устидан протест киритди. Ишни кўриб чиққан кассация суди эркакка 4,5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади. Эркак суд залидан қамоққа олинди. Жазо қаттиқ тартибли колонияда ўталиши белгиланди. 👉 https://kun.uz/kr/42292249 Kun.uz расмий канали

Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас Олий Мажлис Сена
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида мамлакатнинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш тўғрисидаги Миллий маъруза кўриб чиқилди. Ҳужжатда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги рақобатбардошлиги, инвестициявий жозибадорлиги ва давлат бошқаруви самарадорлигини баҳоловчи кўрсаткичлар таҳлил қилинди. 👉 https://kun.uz/kr/24634856 Kun.uz расмий канали

Маданият вазирининг барча ўринбосарлари алмашди Вазирнинг тўрт ўринбосари «бошқа ишга ўтиши» муносабати билан лавозимдан озод
Маданият вазирининг барча ўринбосарлари алмашди Вазирнинг тўрт ўринбосари «бошқа ишга ўтиши» муносабати билан лавозимдан озод этилган ва унга тўрт нафар янги ўринбосар тайинланган. Хусусан, Болалар контентини ривожлантириш маркази директори Жаҳонгир Аҳмедов вазирнинг биринчи ўринбосари – Кинематография агентлиги директори, «Ўзбекконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров вазир ўринбосари бўлди. Шунингдек, санъат институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда президентнинг маданият бўйича вакили бўлинмасининг бош инспектори Санжар Бобожонов вазирлик раҳбариятига ўтди. 👉 https://kun.uz/kr/93294182 Kun.uz расмий канали

Онлайн қимор ва рақамли қарамликдан ҳимоя: 200 минг долларлик “Тиконча” иловаси ўсмирларни виртуал тузоқдан қандай асрайди? Ёш дастурчи Саидбурхон Шуҳратов томонидан ишлаб чиқилган бу лойиҳа давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевга тақдим этилган ва уни республика бўйлаб жорий қилиш учун 200 минг доллар грант ажратилган. Мактаб ҳудудига кирганда телефондаги ўйин ва ижтимоий тармоқларни автоматик тарзда блокловчи мазкур платформа айни вақтда Андижондаги мактабларда синовдан ўтмоқда. Хўш, халқаро тақиқлар иш бераётмаган глобал рақамли қарамлик даврида ушбу миллий илова ўсмирларни онлайн қимор ҳамда виртуал чалғишлардан қандай ҳимоя қила олади? Интервьюда шу ҳақда батафсил танишишингиз мумкин. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

ЖЧ анонси. Белгия ҳайрон қолдира оладими? Бугун тунда жаҳон чемпионатида чоракфинал баҳслари давом эттирилади. Испания – Белг
ЖЧ анонси. Белгия ҳайрон қолдира оладими? Бугун тунда жаҳон чемпионатида чоракфинал баҳслари давом эттирилади. Испания – Белгия 11 июлга ўтар кечаси, 00:00. SoFi Stadium (Лос-Анжелес) Испания турнир ғолиблиги учун фаворит, аммо Белгия ўйиндан ўйинга кучаймоқда. 👉 https://kun.uz/kr/10531131 Kun.uz расмий канали

Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами? Анқарадаги НАТО саммитида Эрдўған Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни бў
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами? Анқарадаги НАТО саммитида Эрдўған Туркиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни бўйича очиқ эътироз билдирди ва масалани яна кун тартибига олиб чиқди. Kun.uz суҳбатлашган сиёсатшунослар Камолиддин Раббимов ва Жаҳонгир Акрамовга кўра, бу масала ортида мураккаб геосиёсий ҳисоб-китоблар, тарихий ва идеологик омиллар қоришмаси ётади. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Путин урушни давом эттирмоқчи РФ президенти Украина билан тинчлик музокаралари бўйича таклифларни рад этмоқда ва катта эҳтимо
Путин урушни давом эттирмоқчи РФ президенти Украина билан тинчлик музокаралари бўйича таклифларни рад этмоқда ва катта эҳтимол билан эскалация йўлини тутади. У Донбасс масаласида ҳеч қандай ён бермоқчи эмас ва россиялик ҳарбийлар тез орада бу ҳудудни эгаллаб олишига унинг ишончи комил. 👉 https://kun.uz/kr/78780826 Kun.uz расмий канали

Карманада Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди Улардан иккиси ака-ука бўлган. Ўсмирларнин
Карманада Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди   Улардан иккиси ака-ука бўлган. Ўсмирларнинг жасади 2 кунлик қидирувдан сўнг бугун топилди.     Бу Навоий вилоятида сўнгги 6 кунда ўсмирларнинг чўмилишга бориб вафот этиши билан боғлиқ иккинчи ҳолат: 2 июл куни Навбаҳор туманида 15 ёшли икки ўсмир каналга чўмилишга бориб, ҳалок бўлганди. 👉 https://kun.uz/kr/13806783 Kun.uz расмий канали

Германияда жазирамадан 5 минг киши ўлди, Хитойга тўфон келяпти – кун дайжести • Эроннинг Машҳад шаҳрида олий раҳбар Али Хоминаийнинг якуний дафн маросими бўлиб ўтди; • Украина армиясининг дронлар бўлинмаси Азов денгизида Россиянинг камида 25 та кемаси йўқ қилинганини маълум қилди; • Шимолий Ирландияда нафрат жинояти: Мойгашел қишлоғида ёқилиши режалаштирилган гулхан тепасига масжид макетини қўйган эркак ҳибсга олинди; • Хитой шимолидаги шаҳар ва провинциялар сўнгги йиллардаги энг қудратли «Бави» тўфонига тайёрланмоқда; • Германияда жорий йилдаги жазирама иссиқ туфайли тахминан 5,2 минг киши ҳалок бўлди. Уларнинг аксари 75 ва ундан катта ёшдагилар; • Хитой шарқидаги пойабзал фабрикасида содир бўлган ёнғинда камида 28 киши ҳалок бўлди. 👉 https://kun.uz/kr/36253804 Kun.uz расмий канали