es
Feedback
Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

Ir al canal en Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Mostrar más

📈 Análisis del canal de Telegram Kun.uz | Расмий канал

El canal Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 1 135 888 suscriptores, ocupando la posición 81 en la categoría Noticias y medios y el puesto 9 en la región Uzbekistán.

📊 Métricas de audiencia y dinámica

Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 1 135 888 suscriptores.

Según los últimos datos del 31 julio, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -42 324, y en las últimas 24 horas de -1 075, conservando un alto alcance.

  • Estado de verificación: Verificado (confirmado oficialmente por Telegram)
  • Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 27.12%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 23.94% de reacciones respecto al total de suscriptores.
  • Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 308 109 visualizaciones. En el primer día suele acumular 271 982 visualizaciones.
  • Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 1 028.

📝 Descripción y política de contenido

El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 01 agosto, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.

1 135 888
Suscriptores
-1 07524 horas
-8 6197 días
-42 32430 días
Archivo de publicaciones
Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиaли тарзда ҳалок бўлди Тумандаги ободонлаштириш ишларига жалб қилинга
Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиaли тарзда ҳалок бўлди Тумандаги ободонлаштириш ишларига жалб қилинган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 34 ёшли ходими Тоҳиржон Жўраев тозалов ишларини олиб бораётган вақтида майса ўрадиган қурилманинг ўткир тиғли мосламаси чиқиб кетиб, юрагига санчилиб қолган. 👉 https://kun.uz/kr/09173977 Kun.uz расмий канали

Чўлпонота саммити ва Украинанинг 40 кунлик амалиёти | "Геосиёсат" Марказий Осиё ва Озарбойжон лидерлари Чўлпонота шаҳрида учр
Чўлпонота саммити ва Украинанинг 40 кунлик амалиёти | "Геосиёсат" Марказий Осиё ва Озарбойжон лидерлари Чўлпонота шаҳрида учрашишди. Қирғизистон ҳам Ўзбекистоннинг иттифоқчисига айланди. Украинанинг долзарб қирқ кунлик амалиёти давом этяпти. Путин яна бир бор "Посейдон" қуроли ҳақида анонс берди. Трамп ҲАМАСни қуролсизлантирмоқчи. Эрон масаласи эса ҳамон мавҳумлик ичида. Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида. 📱 Telegram'да кўриш 📱 YouTube'да кўриш 📱 ВКонтакте'да кўриш

Тошкентда бир қатор кўчалар уч кунга ёпилади Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳкўчасининг иккинчи босқичида асфалт ётқизиш ишлар
Тошкентда бир қатор кўчалар уч кунга ёпилади Тошкент шаҳрида Мустақиллик шоҳкўчасининг иккинчи босқичида асфалт ётқизиш ишларини якунлаш муносабати билан 31 июл кечасидан 3 август кечасига қадар айрим кўчаларда барча турдаги транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Ҳайдовчиларга ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш тавсия этилди. 👉 https://kun.uz/kr/72553926 Kun.uz расмий канали

Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида камида 9 киши вафот этди Россия армияси 1 августга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевга бал
Россиянинг Киевга ҳужуми оқибатида камида 9 киши вафот этди Россия армияси 1 августга ўтар кечаси Украина пойтахти Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум уюштирди. Ҳужум оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди, яна 23 нафар фуқаро турли даражада жароҳат олди. Қутқарув хизматлари вайроналарни тозалаш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишларини давом эттирмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/52799272 Kun.uz расмий канали

Палма ёғига акциз солиғи жорий этиш таклиф қилинмоқда Фискал таҳлиллар институти 2027 йилги солиқ сиёсати бўйича таклифлари қаторида палма ёғига 10 фоизлик акциз солиғи жорий этишни ҳам илгари сурди. Институт бу орқали маҳсулот истеъмолини камайтириш ва бюджетга қўшимча 22 миллиард сўм тушум олиш мумкинлигини билдирди. Бироқ фискал мулоқот иштирокчилари бундай солиқ озиқ-овқат нархларига таъсир қилиши ва муаммони акциз эмас, яширин иқтисодиётни қисқартириш орқали ҳал қилиш кераклигини таъкидлади. 👉 https://kun.uz/kr/87306416 Kun.uz расмий канали

Осиё халқаро университетида қабул жараёни давом этмоқда! Университетда педагогика, техника, темирйўл, сиёсатшунослик, халқаро
Осиё халқаро университетида қабул жараёни давом этмоқда! Университетда педагогика, техника, темирйўл, сиёсатшунослик, халқаро муносабатлар, солиқ, кадастр, математика, тиббиёт ва бошқа кўплаб талабгир йўналишлар бўйича таълим олишингиз мумкин. ДТМ (ЎЗБМБ) натижангиз асосида имтиҳонсиз талаба бўлиш имконияти ҳам мавжуд. 📥Рўйхатдан ўтиш: qabul.oxu.uz 📞Бухоро филиали: +998553050009| Онлайн мурожаат 📞Хоразм филиали: +998553100009| Онлайн мурожаат Реклама

Боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар учун дуал таълим тартиби жорий этилиши мумкин Дуал таълимда ўқиш мудда
Боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли педагоглар учун дуал таълим тартиби жорий этилиши мумкин Дуал таълимда ўқиш муддати 4 йил этиб белгиланади. Ўқув жараёни бир кун педагогика олий таълим ташкилотида, беш кун мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилади. 👉 https://kun.uz/kr/21652167 Kun.uz расмий канали

Константиновка учун жанг: Россия даъволари ва фронтдаги реаллик Украина Россиянинг муҳим логистик марказларига зарбалар бериш
Константиновка учун жанг: Россия даъволари ва фронтдаги реаллик Украина Россиянинг муҳим логистик марказларига зарбалар беришни тобора жадаллаштиряпти. Россия ҳам узоқ масофали ёпирилма зарбаларни кучайтирган. Лекин фронт чизиғида кўзга ташланарли силжиш деярли йўқ. Россия асосан кичик гуруҳлар билан яширин кириб бориш усулини қўлламоқда. Энг шиддатли жанглар Донецк вилоятининг Константиновка, Покровск, Торецк ва Сиверск йўналишларида давом этяпти. Фронт чизиғидаги вазият юзасидан “Геосиёсат” дастури таҳлилчилари шарҳи. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Инфантинога қарши уруш. Бу ҳақда нималар маълум? ФИФА ва УЕФА ўртасидаги уруш ўз чўққисига чиқди. Можаро моҳияти нимада ва бу
Инфантинога қарши уруш. Бу ҳақда нималар маълум? ФИФА ва УЕФА ўртасидаги уруш ўз чўққисига чиқди. Можаро моҳияти нимада ва буёғига нима кутиш керак? 👉 https://kun.uz/kr/43851342 Kun.uz расмий канали

Нетаняҳу ва Зеленский Вашингтонда: муносабатлар қай томон ўзгарди? Исроил бош вазири ва АҚШ президенти Эрон билан уруш бошлан
Нетаняҳу ва Зеленский Вашингтонда: муносабатлар қай томон ўзгарди? Исроил бош вазири ва АҚШ президенти Эрон билан уруш бошланганидан бери илк марта юзма-юз кўришди. Нетаняҳу урушни давом эттиришга кўндириш орқали, октябрдаги сайловда ҳокимиятини сақлаб қолишга умид қилмоқда. Зеленский эса Трампни Россия билан урушда Киевнинг устунлигига ишонтирган ҳолда, Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш учун рухсат олди. Россияга қарши АҚШнинг янги санкциялари бўйича ҳам силжиш бор. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг Kun.uz'даги колонкаси 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

1 сўмлик солиқ, яширин дори омбори ва 80 минг чиптасиз йўловчи — маҳаллий дайжест  ▪️ Марказий банк омонатларга солиқ масаласига аниқлик киритди. ▪️Бюджетдаги асоссиз харажатлар қисқартирилади. ▪️Наманганда яширин дори омбори аниқланди. ▪️Миллий сертификат тизимига яна 11 та чет тили қўшилади. ▪️Фермерлар дизел учун субсидияни автоматик тартибда олади. ▪️Сув тежовчи боғлар учун қудуқ суви солиғи 1 сўм бўлади. ▪️Тошкентда 80 мингга яқин чиптасиз йўловчи жаримага тортилди. Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз. 👉 https://kun.uz/kr/46036289 Kun.uz расмий канали

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Болалардан бири вафот этган Ҳодиса Хўжа
Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Болалардан бири вафот этган   Ҳодиса Хўжаобод туманида содир бўлган. 40 ёшли аёл эрталаб 21 нафар болани хусусий боғчага олиб кетаётганда машина бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобил йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.     Оммага ошкор қилинмаган ушбу ЙТҲда 8 нафар бола турли даражада жароҳатланган. Улардан бири – 6 ёшли қизалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ҳамда орадан 4 кун ўтиб вафот этган.   Суд ҳайдовчи аёлни транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 266-моддаси 2-қисми) жиноятида айбли деб топди. Унга 2 йил машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади. 👉 https://kun.uz/kr/35977682 Kun.uz расмий канали

Нефт ва газ компанияларига берилган солиқ имтиёзлари таҳлил қилинадими? Фискал институт ресурс солиқларини ўрганишга ваъда берди Фискал таҳлиллар институти тақдимотида ҚҚС, фойда солиғи, жисмоний шахслар даромад солиғи ва бошқа йўналишлар бўйича таклифлар эълон қилинди. Бироқ 2022 йилда ер қаъридан фойдаланганлик учун - олтиндан тортиб газгача - солиқ ставкаларининг хусусий компаниялар учун пасайтирилгани ортидан бюджет бир йилда 2 триллион сўм йўқотганди, газ қазиб чиқариш ҳажми ошиш ўрнига пасайиб кетди. Kun.uz мухбири ер қаъридан фойдаланганлик учун олинадиган ресурс солиқлари ҳамда йирик нефт-газ компанияларига берилган солиқ имтиёзлари нега таҳлил қилинмаганини сўради. Институт директори бу йўналиш кейинги тадқиқотлар режасига киритилганини маълум қилди. 👉 https://kun.uz/kr/98539154 Kun.uz расмий канали

Малайзияда янги туризм йўналиши Сўнгги йилларда дунё бўйлаб круиз (денгиз кемасида саёҳат қилиш) туризми жадал суръатлар била
Малайзияда янги туризм йўналиши Сўнгги йилларда дунё бўйлаб круиз (денгиз кемасида саёҳат қилиш) туризми жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Бир кема бортида бир нечта мамлакат ва шаҳарларни кўриш, беш юлдузли меҳмонхона даражасидаги хизмат, хилма-хил овқатланиш, кечалик шоу-дастурлар, спа-марказлар ва оилавий дам олиш имкониятларининг барчаси бир пакетда жамланган бўлади — айнан шу сабабли круиз саёҳатлари жаҳон бўйлаб миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб қилмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/35410383 Реклама

Қувада 100 кундан бери суюлтирилган газ йўқ. Янги вазир бундан хабардорми? Масъуллар суюлтирилган газни график асосида етказиб беришни эплолмаяпти. Kun.uz муаммони Қува тумани Мўйдин Ҳасанов маҳалласи мисолида кўриб чиқди. Авваллари узоғи 45 кунда келган суюлтирилган газ 100 кундан ошибдики, йўқ бўлиб қолган. Одамлар қора бозордан қиммат нархда пропан сотиб олишга ўтган (яқинда Зангиотада бўлган портлашни эсланг). Айримлар эса ўтин ва таппи ёқиб овқат пиширишга мажбур бўляпти. 📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Эллик йиллиги ҳам бор: Вашингтондаги бекатлар қандай хизмат кўрсатади? Тошкентдаги бекатлар мавзуси қизғин муҳокамада. Йўловчилар янги бекатларнинг ноқулай эканидан норози. Хўш, бошқа давлатларда вазият қандай? Kun.uzʼнинг АҚШдаги мухбири пойтахт Вашингтондаги автобус бекатлари ҳақида репортаж тайёрлади. Станциялар оддий, содда кўринишга эга ва баъзилари 50 йиллаб умуман ўзгармай хизмат кўрсатмоқда. 👉 https://kun.uz/kr/63448936 Kun.uz расмий канали

Мигрантларнинг Испанияга «босқини» ва НАТО ҳудудига тушган Россия ракетаси – кун дайжести • Доналд Трампга кўра, воситачилар ва Ҳамас етакчилари ўртасидаги музокаралар Ғазода қуролсизланиш бўйича келишувга олиб келган; • Ҳамас расмийси бу якуний битим эмас, балки «келишув қораламаси» эканини айтди; • Минглаб муҳожирлар Африка қирғоғида жойлашган Испаниянинг автоном шаҳри Сеутага бостириб кирди; • Европа футболининг бошқарув органи UEFA янги тижорат лойиҳаси туфайли FIFA мусобақаларини бойкот қилмоқчи; • Украинага қарши йирик бомбардимон кампанияси чоғида Россиянинг қанотли ракетаси НАТО ҳудудига — Полшага келиб тушди. 👉 https://kun.uz/kr/71505181 Kun.uz расмий канали

Йирик корхоналар учун углерод солиғи жорий этилиши мумкин. Мутахассислар хавфлардан огоҳлантирди Фискал таҳлиллар институти Ўзбекистонда 2028 йилдан йирик саноат корхоналари учун углерод солиғини жорий этишни таклиф қилди. Институтга кўра, янги солиқ иссиқхона газлари чиқарадиган корхоналарни қамраб олади ва дастлаб энг йирик эмиссия манбаларига татбиқ этилади. Бироқ мутахассислар солиқ жорий этилишидан олдин чиқиндиларни камайтириш бўйича аниқ стандартлар ишлаб чиқилиши кераклигини таъкидлам 👉 https://kun.uz/kr/24789555 Kun.uz расмий канали