ar
Feedback

لا تقع ضحية للمخادعين! تيليمتريو يكتشف ويُميّز هذه القنوات 👉 إذا كنت تريد رؤية العلامة، اشترك

Kun.uz | Расмий канал

Kun.uz | Расмий канал

الذهاب إلى القناة على Telegram

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733

إظهار المزيد

📈 نظرة تحليلية على قناة تيليجرام Kun.uz | Расмий канал

تُعد قناة Kun.uz | Расмий канал (@kunuzofficial) في القطاع اللغوي Uzbek لاعباً نشطاً. يضم المجتمع حالياً 1 140 340 مشتركاً، محتلاً المرتبة 83 في فئة الأخبار والوسائط والمرتبة 10 في منطقة Uzbekistan.

📊 مؤشرات الجمهور والحراك

منذ تأسيسه في невідомо، حقق المشروع نمواً سريعاً وجمع 1 140 340 مشتركاً.

بحسب آخر البيانات بتاريخ 17 أكتوبر, 2026، تحافظ القناة على نشاط مستقر. خلال آخر 30 يوماً تغيّر عدد الأعضاء بمقدار -52 698، وفي آخر 24 ساعة بمقدار -1 431، مع بقاء الوصول العام مرتفعاً.

  • حالة التحقق: موثّقة (مؤكدة رسمياً من تيليجرام)
  • معدل التفاعل (ER): يبلغ متوسط تفاعل الجمهور 24.91‎%. وخلال أول 24 ساعة من النشر يحصد المحتوى عادةً 21.80‎% من ردود الفعل نسبةً إلى إجمالي المشتركين.
  • وصول المنشورات: يحصل كل منشور على متوسط 284 194 مشاهدة. وخلال اليوم الأول يجمع عادةً 248 798 مشاهدة.
  • التفاعلات والاستجابة: يتفاعل الجمهور بانتظام؛ متوسط التفاعلات لكل منشور يبلغ 996.

📝 الوصف وسياسة المحتوى

يصف المؤلف القناة بأنها مساحة للتعبير عن الآراء الذاتية:
“Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Мурожаат учун: @kunuzmurojaat Реклама: +998781137733”

بفضل وتيرة التحديث المرتفعة (أحدث البيانات بتاريخ 18 أكتوبر, 2026) تحافظ القناة على حداثتها ومستوى وصول مرتفع. وتُظهر التحليلات تفاعلاً نشطاً من الجمهور، ما يجعلها نقطة تأثير مهمة ضمن فئة الأخبار والوسائط.

1 140 340
المشتركون
-1 43124 ساعات
-7 9487 أيام
-52 69830 أيام
أرشيف المشاركات
Трамп Россия сори юз бурди – ҳафта дайжести 🔘 Яман президентини ўлдирмоқчи бўлишди, ҳусийчилар унинг саройига ракета учирди.
Трамп Россия сори юз бурди – ҳафта дайжести 🔘 Яман президентини ўлдирмоқчи бўлишди, ҳусийчилар унинг саройига ракета учирди. Саудиянинг «жиддий жавоби»дан дарак йўқ. 🔘 Трамп энди Россия томонда. У Украинани разведка маълумотлари ва тезкор интернетдан маҳрум қилди. «АҚШ Зеленский билан ишлашни истамаслигини» айтди. 🔘 Путин Украинага навбатдаги марта таҳдид қилди. У «дата-марказларга ҳужумлар жавобсиз қолмаганини» айтди. Бироқ Россия бундай объектларга аввал ҳам зарба берган. 🔘 Францияда ўқувчилар намойишга чиқди. «Илмга чанқоқ ёшлар» машиналарни ёқди, дўконларни вайрон қилди. Улар «давлат пулни армияга эмас, таълимга бериш керак» демоқда. 📱 БАТАФСИЛ YOUTUBE'ДА КЎРИНГ

Ўйин ичида ўйин: фуқаро “икки босқичли” фирибгарлик схемаси жабрланувчисига айланди    Андижонлик эркак ўз ихтиёри билан банкдан 80 млн сўм кредит расмийлаштириб, ушбу маблағни фирибгарлар айтган картага P2P шаклида ўтказиб берди. Фирибгарлар бунга эришиш учун қопқон ичига қопқон қўйишди: биринчисига тушмаган эркак иккинчи қопқонга илинганини ўзи сезмай қолди.   “Ҳужум ва қайта ҳужум” усулидан фойдаланган фирибгарлар алоқа компанияси вакили, банк ходими ва подполковник ролини қойилмақом ижро қилишди.     Мақола ушбу киберфирибгарлик қандай амалга оширилгани ҳақида. Огоҳлик учун уни яқинларингизга улашиш тавсия этилади. 📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Марко Рубио рафиқаси билан Ўзбекистонга келди АҚШ Давлат котиби бўлган самолёт Самарқанд халқаро аеропортига қўнди. Марко Рубиони Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева, ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов, АҚШ президентининг махсус вакили Сержио Гор, элчи Жонатан Ҳениклар кутиб олди. Kun.uz расмий канали

«Бу режалаштирилган операция». Зеленский Украина учун интернет атайлаб секинлаштирилганини айтмоқда АҚШ давлат котиби Марко Р
«Бу режалаштирилган операция». Зеленский Украина учун интернет атайлаб секинлаштирилганини айтмоқда АҚШ давлат котиби Марко Рубио эса «Зеленский нима ҳақида гапираётганини ўзи тушуниши»га шубҳаси борлигини айтди. Бу ҳақда нималар маълум? https://kun.uz/kr/10232714 Kun.uz расмий канали

Самарқанд халқаро аэропортида АҚШ Давлат котибини кутиб олишга тайёргарлик кўрилмоқда Марко Рубио бўлган самолёт - Air Force Three кечга яқин Самарқандга қўнади. Ҳозир халқаро аэропортда уни қарши олишга тайёргарлик кўрилмоқда. Kun.uz’нинг АҚШдаги мухбирининг Самарқанддан хабар беришича, Рубиони Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кутиб олади. Kun.uz расмий канали

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди Президент дастлаб Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуо
Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди Президент дастлаб Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасини зиёрат қилди. Қуръон оятлари ўқилиб, дуолар қилинди. Ташриф доирасида давлат раҳбари транспорт инфратузилмаси ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишади. Душанба куни эса Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этади. 👉 https://kun.uz/kr/59615521 Kun.uz расмий канали

+1
Рубио Ўзбекистонга йўл олди АҚШ давлат котиби 19 октябр куни Самарқандда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашувида иштирок этади. У сафарга чиқишдан олдин аэропортда журналистлар билан мулоқот қилди ва Марказий Осиёга ташрифи сабаблари ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.
«Биз айрим мамлакатларга у ерда инқироз юзага келгани учун эмас, балки улар билан муносабатларни ривожлантиришни истаганимиз учун борамиз», – деган у.
👉 https://kun.uz/kr/60739452 Kun.uz расмий канали

Самарқандга кириш ва айрим кўчаларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади Халқаро тадбирлар муносабати билан беш кун давомида, вақ
Самарқандга кириш ва айрим кўчаларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади Халқаро тадбирлар муносабати билан беш кун давомида, вақти-вақти билан амал қиладиган чекловлар жами 16 та кўчани қамраб олади. 👉 https://kun.uz/kr/70813939 Kun.uz расмий канали

Сурхондарёда Қизил китобга киритилган айиқ ва тўнғизларни ноқонуний овлаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди Ёввойи ҳайвонлар ноқонуний овланганлиги натижасида ҳайвонот дунёсига 679 млн 800 минг сўм моддий зарар етказилган. Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган рейд давомида “Нива Легенд” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганида машина юкхонасида 8 та қопда бир бош айиқ ва 3 бош ёввойи чўчқанинг тана бўлаклари топилган. 👉 https://kun.uz/kr/44822900 Kun.uz расмий канали

Мартинесда қўрқинчли жароҳат, Ҳоландда дубл «Челси» сафарда муҳим ғалабага эришди, аммо жиддий йўқотишга учради; «Ливерпул» р
Мартинесда қўрқинчли жароҳат, Ҳоландда дубл «Челси» сафарда муҳим ғалабага эришди, аммо жиддий йўқотишга учради; «Ливерпул» рақиби икки қизил олган ўйинда камбэкка эришди; «Сити» мавсум стартида қаторасига 7 ўйиндан иборат ғалабали серия қайд этмоқда, Ҳусанов иккинчи бўлимда жароҳат олган футболчи ўрнига туширилди. Шанба куни Европа чемпионатларида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият. 📹 👉 https://kun.uz/kr/76625361 Kun.uz расмий канали

Иссиқлик таъминотида тарифлар таннархни қоплайдиган даражага етказилади Ўзбекистонда 2030 йилгача иссиқлик тарифларини босқичма-босқич таннарх даражасига етказишга қарор қилинган. Аҳоли учун ҳозирги тарифлар таннархнинг қарийб 20 фоизини қоплайди. Буни 100 фоизга етказиш учун бир томондан тарифларни эркинлаштириш, бошқа томондан эса тармоқларни янгилаш, йўқотишларни камайтириш ва бошқарувни яхшилаш ҳисобига таннархни камида 30-40 фоизга пасайтириш режа қилинган. 👉 https://kun.uz/kr/64582174 Kun.uz расмий канали

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Вазирлик амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади Вазирлик амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2026 йил 4 ноябрдан бошланиши ва 9 ноябрга қадар давом этишини эълон қилди. Ўқувчилар II чорак дарс машғулотларига 2026 йил 10 ноябрдан қайтади. Kun.uz расмий канали

Россия қишда Одесса, Харкив ва Киевни электр ҳамда сувсиз қолдирмоқчи - ОАВ Украина разведкаси қўлга киритган маълумотларга к
Россия қишда Одесса, Харкив ва Киевни электр ҳамда сувсиз қолдирмоқчи - ОАВ Украина разведкаси қўлга киритган маълумотларга кўра, Россия шу йўл орқали Украинани таслим этишга уринади. 👉 https://kun.uz/kr/62296976 Kun.uz расмий канали

«Барса» ижросида яна бир қайноқ ўйин: 7 гол, Ямалнинг шедеври ва ҳакамлик можароси Каталонияликлар қаторасига 9 ўйинда ғалаба
«Барса» ижросида яна бир қайноқ ўйин: 7 гол, Ямалнинг шедеври ва ҳакамлик можароси Каталонияликлар қаторасига 9 ўйинда ғалаба қозониб, Испания чемпионатини рекорд серия билан бошлаш бўйича «Реал» томонидан 1968/1969 йиллар мавсумида ўрнатилган рекордни такрорлади. Энди Флик шогирдлари кейинги ҳафтадаги класикода ушбу рекордни янгилашга ҳаракат қилади. 📹 👉 https://kun.uz/kr/77089337 Kun.uz расмий канали

АЭСларни кўпайтириш режаси ва коммунал тарифлар муҳокамаси — ҳафта дайжести ➖ Ядро энергетикасида режалар кенгайди: иккинчи в
АЭСларни кўпайтириш режаси ва коммунал тарифлар муҳокамаси — ҳафта дайжести ➖ Ядро энергетикасида режалар кенгайди: иккинчи ва учинчи станциялар ҳам қурилиши мумкин. ➖ Иситиш мавсуми янги тарифлар билан бошланади: муҳокамада – пропан ва иссиқлик таъминоти. ➖ Педофилия учун умрбод қамоқ жазоси кучга кирди; шилқимлик учун ҳам жазо оғирлашди. ➖ “Ўзбекистон почтаси” Wildberries бошқарувида: Давактив раҳбари ёлғон гапирдими? Ортда қолаётган ҳафтанинг Ўзбекистон ҳаётига оид айрим муҳим янгиликлари — Kun.uz дайжестида. 📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ