"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
رفتن به کانال در Telegram
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
نمایش بیشتر5 122
مشترکین
-16724 ساعت
-3167 روز
+13430 روز
آرشیو پست ها
ҲАЙРЛИ ТУН
Тун қўриқчи лашкарларини
чорлаб, хижрондан зада ошиқ қалбларни висол лаззатидан баҳраманд бўлишларига ҳеч кимнинг халал бермаслигига харакат қилмоқда....
Зеро, биз ёмон деб ўйлаган ҳар бир нарсанинг ортида ўзига хос рахм ва шафқат бор....
@piskenthayoti
"СИНОВ"
-Кўзларинг ва сочларинг қоп-қора худди бизни ўзбек қизларига ўхшайсан,-деди Сардор ёнида ўтирган чуваш қизига.
-Ростданми?,-сўради Алёна.
-Ха ,рост.
-Сенга ёқаманми?
-Чиройли қизлар хамма эркакларга ёқади,сен чиройлисан.
-Айнан сенгачи?
-Кимдир келди шекилли,эшик очилиб ёпилди,дея Сардор жойидан туриб эшикка юрди.
Сардор Москвага келганига бир йил бўлди.
Оилали шириндан-шакар фарзандлари бор.
Аллохни таниган,иймонли эътиқодли йигит бўлганлиги учун,доимтўғри йўлда юради.
Бир йил бўлибдики биронта бегона аёлни яқинига йўламади.
Аммо...
Бир хафтадан бери,битта дачада бир гўзал чуваш қизи билан бирга ишлашга тўғри келяпди.
Прораб шуни хохлади.
Уч этажли катта дача.
Сардор биринчи қаватда кафел теряпди.
Алёна эса,иккинчи қаватда молярка қилади.
Бригададаги қолган йигитлар,бошқа дачада ишлашмоқда.
Мусофирда юриш оғир, айниқса эркак кишига.
Мана неча кундирки,иродам кучли,сабр-бардошлиман,дея ўзига ишониб юрган Сардор хам,шайтоннинг измига бўйсуна бошлади.
-Саша!!!
Алёна Сардорни шундай чақирди.
-Нима дейсан?-биринчи қаватдан жавоб берди йигит.
-Ёрдам бер.
Арзимас нарсага хам чақиради.
Йигит қанчалик ўзини олиб қочса,қиз шунчалик унга яқинлашади.
-Бугун обетдан кейин шахарда ишим бор,- деди Сардор,ишимни қолганини кечаси қиламан,дачани калитини йигитларга бериб қўярсан ишинг тугагач.
-Ўзим билан олиб кетаман калитни,хонамга бориб оларсан,-жавоб берди Алёна.
Мен кеч келаман,у пайтда сен ухлаб қолган бўласан.
Хонангга кириб сени безовта қилиб юрмай.
-Безовта бўлмайман,беъмалол киравер хонамга.
Кечки ўнларда калит бохона,иш бохона хонасидан чиқди Сардор.
Эшикни тақиллатганди.
-Эшик очиқ, киравер,-дея овоз берди қиз.
-Калитга келдим хаяжонда зўрға гапирди йигит.
-Кел,келавер Саша,мана калит ёстиғимни остида,-қиз ётган жойидан турмай,калитни кўрсатди.
Димоғига урилган хушбўй атир хидидан маст бўлган йигит беъихтиёр қизни сочини сийпалади,қоп-қора чиройли сочлар,шахло кўзлар.
Келишида олти ойлик бўлган қизчасини,сочлари қоп-қора эди,мени жажжи маликам дея эркаларди уни доим.
Хозир шу қизчаси бир ярим ёшга кирди.
Кўз олдига шу қизчаси келди ю,Сордор қўлида илон ушлаб тургандек қизнинг сочларини қўйиб юборди.
-Мени кечир Алёна,мен Аллоҳдан қўрқаман,-деди ва тезда хонани тарк етди.
Бир қадам,зинога бир қадам қолганда фарзандини кўз олдига келтириб йўлдан қайтарган Аллоҳга шукроналар айтди Сардор.
Бахтиёр Турсунов
@piskenthayoti
- Ноила, тайёр тур кетамиз...
- Янами- аёл юзида хавотир, норозилик аломатлари кўринди, - қаерга?
- Ватанга, жоним, ватанга, - Баҳодир гугурт чўпидек бўлиб қолган аёлини бағрига босди,- ортиқ қочқин бўлмаймиз, ҳаммасини айтиб бердим элчихонада. Мен сув топиб келай, сизлар тайёр туринг.
Баҳодир уч кўча наридаги ерқудуқдан сув олиш учун жўнади, Ноила ўғли Абдуллоҳ билан йўлга ҳозирлана бошлади. Аммо аёлнинг вужудини аллақандай хавотир чулғаб олди: мана саккиз йилдирки, қочқинликда. Биргина хато учун азоб чекишди, ўғли туғилганда бир ўлимдан қолди, ҳар тугул қорнидаги фарзанди ватанда озодликда туғилади. Кун ярмидан оғди, негадир Баҳодирдан дарак йўқ. Қидириб бормоқчи эди, тоби қочиб қолди:
-Абдуллоҳ, болам отангдан хабар олиб кел.
Бола деворга осилган эски милтиқни кўтариб пилдираб югуриб кетди. Қудуқ томон бурилган йўл бошида отаси қонга беланиб ётарди, Абдуллоҳ уруш кўрган бола эмасми қўрқмади, кийимларини ечиб, енгини милтиқнинг икки учига боғлаб отасини ётқизди. Сўнг судраб уйи томон йўл олди. Аввалига оғир туйилган отаси борган сари енгиллашиб борарди. Ниҳоят етиб келди:
-Ота, ота келдик...- отаси уйғонмаслигини билса ҳам Абдуллоҳ таслим бўлмади, - она, она ёрдам беринг...
Ичкаридан жавоб бўлмади, Абдуллоҳ энди қўрқа бошлади. Секин ичкарига кирди. Йиғиб қўйилган икки жомодон, орқасида онаси йиқилиб ётарди, қўли билан имлаб ўғлини чақирди. Абдуллоҳ ўзи англамаган ҳолда онасининг ёнига борди ва қўйнида ухлаётган жажжи чақалоққа кўзи тушди. Аёл кўзи билан чақалоққа ишора қилди:
- Синглингни озод қил, болам.
Абдуллоҳ болани олиб элчихона томон югурди. Барваста бўйли, хушбичим элчига қизалоқни тутқазди:
-Уни озод қилинг, амаки!
-Сенчи?!
-Мен ота-онам билан қоламан.
Туни билан ота-онасини дафн қилган Абдуллоҳ тонгга яқин ухлаб қолди.
Маҳзуна Ортиқ қизи
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
ТЎРТ ХОТИНЛИЛАР ҚИССАСИ.
-Бир подшохни тўрт нафар аёли булган экан.....
»>--У ТЎРТИНЧИ аёлини жуда яхши кўрар ва уни хурсанд қилиш учун қўлидан келган барча яхшиликларни қиларди....
»>--УЧИНЧИСИни ҳам яхши кўрарди...лекин бир кун келиб уни ташлаб бошқа эркакга кетиб қолишини сезарди.
--ИККИНЧИси бўлса унга фақат қийналиб қолганда қарар эди. У ҳам подшоҳни дардига қулоқ солиб тингларди.
--Аммо БИРИНЧИ аёлига булса, унга кўнгил хам бурмас эди, ҳолидан ҳабар ҳам олмас эди ва хаққини адо этмасди. Лекин аёл булса подшохни яхши кўрар ва мамлакатини сақлашга тиришарди.
--Бир куни подшох бетоб булди ва улимини яқинлашганини сезгач уз-узига...
Мени туртта аёлим була туриб қабрга ёлгиз узим бораманми - деди
-Кейин туртинчи аёлга:
Мен сени бошқа аёлларимдан ортиқ яхши кўрдим ва ҳамма сўраган нарсаларингни бажо қилдим, энди мен билан бирга қабрга боришга розимисан-деди.
Аёл уйланиб ўтирмасдан....бу амримаҳол - деб бурилиб кетди.
--Учинчи аёлини чақиртириб....
Мен умрим буйи сени яхши курдим,энди мен билан қабрда шерик буласанми?-деди.
Аёл:
—Йуқ.
Хаёт чиройлидир...сен ўлгандан кейин бошқага турмушга чиқаман - деди.
..Иккинчи аёлни чақириб:
Сен қийналган вақтларимда бошпанам эдинг, энди қабрда хам рафиқам буласанми? ~ деди.
Аёл:
...Мени қулимдан келадигани сизни қабргача элтиб қуйиш халос ~ деди.
....Подшох аёлларидан эшитган жавобдан қаттиқ қайғурди.
...У шундай бир ахволда турганида узоқдан....
...Мен сиз билан бирга қабрда шерик булай ва қаерда булсангиз сиз билан биргаман деган овоз келди.
..Подшох бурилиб қараса қаровсиз ташлаб қуйган биринчи аёли озиб~тузган касал аҳволда кўз ўнгида турибди.Подшох даври~султон вақтида аёлни қаровсиз ташлаб қўйганига пушаймон булди, агар шу замонлар қайтиб келса энг куп кунгилни сенга берган булардим деб надомат чекди.
...ХАҚИҚАТНИ ОЛИБ ҚАРАГАНДА БАРЧАМИЗ ШУ 4 ХОТИНЛИ КИМСАМИЗ:
....Тўртинчиси ўз жасадимиздир.
Қанчалик жасадимизга эътибор бериб, шаҳватимизни қондирмайлик ўлган захоти жасад бизни тарк этур.
...Учинчиси молу~дунё.
У ҳам ўлган вақтимизда бизни тарк этиб бошқага кетур.
..Иккинчиси аҳл ва дустлар.
Аҳлимиз ва дўстларимиз биз учун қанчалик фидокор булмасин улар фақат бизни қабргача элитур.
..Биринчиси эса солиҳ амалларимиздир...ҳа дўстларим, бу ўша бажарган яҳши амалларимиз
....Шахватимиз, мол~дунё ва дустларимиз билан оввора булиб солих амални тарк қилдик.... вахоланки у биз билан қабрда бирга бўлур.
....Ўйлаб курингчи, агар амалингиз ҳозир инсон шаклида олдингизда гавдаланса қандай шаклда булади?
Озғин~қилтириқ ва заъиф~холсизми ёки кучли~бақуватми?
ТАФАККУР қилинг....
@piskenthayoti
— Хўш, аҳволинг яхшими?
— Мен яхшиман. Худди шохда базўр турган япроққа ўхшайман, тўкилишим учун шамолнинг секин эсиши кифоя. Овозим кампиршонинг овозига ўхшаб қолди, кўзларим эса бурунгидек оёқларимга йўл кўрсатмай қўйган. Қадамларим оғир, ҳолдан тойганман. Лекин ҳаммаси жойида...
© Жек Лондон
(Ҳаёт қонуни)
https://t.me/Adabiyot_olami
ШОИРЛИК
Доғистоннинг буюк шоири Расул оға Ҳамзатов мактабда ўқиб юрган кезларида қўшни партада ўтирадиган бир қизни ёқтириб қолибди. Фалакнинг гардишини кўрингки, балоғат ёшига етганда қиз бошқага турмушга чиқиб, Расул оға бошқага уйланиб кетибди. Йиллар ўтибди. Расул Ҳамзатов наинки СССР деб аталмиш улкан мамлакатга, бутун жаҳонга маълум ва машҳур шоир бўлиб кетибди. Ўша қиз гап-гаштакларда: “Расул менга ишқий шеърлар ёзавериб-ёзавериб шоир бўп кетди, уни мен шоир қилганман” деб мақтаниб юраркан. Бу гап Расул оғанинг ҳам қулоғига етиб борибди. Бир тадбирда иттифақо иккаласи учрашиб қолишибди. Ҳол-аҳвол сўрашгандан сўнг, Расул оға “Эринг нима иш қилади?” деб қизиқибди. “Фалон базада бош бухгалтер” деб жавоб берибди аёл. Расул оға ажабланган бўлиб “узиб олибди”: “Ие, уни нега шоир қилмадинг?!”
Аёл лабини тишлаб қолибди.
© Шароф Бошбеков
https://t.me/Adabiyot_olami
Биз занжирларни доимо темирдан ясалади, деб ўйлаймиз. Аслида энг мустаҳкам занжирлар кўзга кўринмайди. Бугун инсоннинг қўли озод, аммо диққати асир. У истаган жойига боради, истаган сўзини айтади, истаган нарсасини кўради — фақат ўз тафаккури сукунатида бир неча дақиқа қолишга қийналади. Биз дунёни экранларга сиғдирдик. Сўнг экранлар аста-секин дунёнинг ўзидан ҳам кўпроқ вақтимизни эгаллади. Ҳар бир хабар — диққатимиздан бир парча, ҳар бир беихтиёр очилган саҳифа — сукунатимиздан бир лаҳза, ҳар бир кераксиз шовқин — қалбимиздаги нозик овозни яна бир қадам узоқлаштиради.Шу боис инсон баъзан тўлишдан эмас, бўшашдан енгил тортади: Телефонни эмас — ўзини қўлига олиш. Дунёни эмас — бир лаҳза ўз нафсининг шовқинини тинчитиш. Ва ниҳоят, одамлар орасида эмас, Аллоҳ ҳузурида ёлғиз қолиш.🕌 📱💻Бир лаҳзага барча занжирларни узгандек бўлиб, телефонни четга қўйиб, қалбингизга қулоқ тутинг. Чунки биз ҳар куни минглаб овозларни эшитамизу, энг муҳим овозни — ўз қалбимизнинг сукутини эшитишга вақт тополмаймиз. 💻Экранлар бизнинг нигоҳимизни банд қилади, дунё эса хаёлимизни. Аммо инсоннинг қалби фақат Аллоҳ билан ёлғиз қолгандагина ўзини яна таний бошлайди.. @Jaloliddinrumiyy🕊
Ҳар сиқим тупроғинг суюкдир Ватан!
Номинг Ҳақдан кейин буюкдир Ватан!
Сен бирла гўзалдир умрим, ҳаётим,
Сенингсиз чап кўксим куюкдир Ватан!
@piskenrhayoti
#эълон
ҲУРМАТЛИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТЛАР РАХБАРЛАРИ, МАКТАБ ВА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ ДИРЕКТОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
"Piskent hayoti” газетаси 2027 йил учун даврий нашрларга обуна аллақачон бошлаб юборилганига қарамай, сизларнинг хозир ҳам бемалол юрганлигингиз эртага ходимларингизнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлиши,яъни , бир вақтнинг ўзида бир нечта нашрларга обуна бўлишларига тўғри келиши мумкинлигини ёддан чиқармаслигингизни истар эдик.
Шунинг усун Сизлардан барча имкониятларингизни ишга солиб, туманимизнинг Ягона нашри бўлган "PISKENT HAYOTI"газетасига обунани эудлик билан амалга оширишингизни илтимос қиламиз.
Президентимизнинг " Бундан буён ҳар бир давлат органи ўз кундалик фаолиятида оммавий ахборот воситалари билан яқин ҳамкорлик ва мулоқотни йўлга қўйиши зарур ва шарт",- деган талаб ва топшириқларини унутмаслигингизни эслатиб ўтамиз.
Чунки маърифатли жамиятгина ислоҳотларга қодирдир.
Тахририят
Обуна давом этади.
Мавзуга яна қайтамиз
@piskenthayoti
Тахририят.
@piskenthayoti
#огоҳлик.
Кибержиноятчиликдан эҳтиёт бўлинг.
Туман ҳокимлигида Тошкент вилояти ИИБ Киберхавсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган йиғилишда тобора авж олиб бораётган Кибержиноятчилик ва бу хавфни олдини олиш ҳақида сўз борди.
Тадбирга таклиф этилган вилоят Ички ишлар бошқармасининг Кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи ўринбосари ,подполковник Анвар Иброҳимов, шу бўлим инспекторлари ,лейтенант Ш.Йўлдошев ва А.Ботиралиевлар йиғилиш иштирокчиларига Кибержиноятчилик ва унга қарши кураш чоралари, турли кибертаҳдидлардан огоҳ бўлиш ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди. Бу жиноятга айниқса катта ёшли инсонлар ,пенсионер ва нафақа олувчилар алданиб қолаётганлигини айтиб, маҳалла раислари ва “еттилик” аъзолари ҳамда ташкилот раҳбарлари бу борада тарғибот ишларини кучайтиришлари, маҳалла аҳолисини огоҳлантириб, уларга уяли телефонлардан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш , шахсий маълумотларини сир сақлаш, унга келган шубҳали ҳаволаларни очмаслик ва уни ўрнатмаслик, сохта қўнғироқдан огоҳ бўлиш, ижтимоий тармоқдан келган шубҳали хабар ва расмларни очмаслик ҳақида огоҳлантириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ИИБ.га ахборот бериб туриш зарурлигини таъкидладилар.
Тадбир якунида иштирокчилар , вилоят ИИБ ходимларига мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.
Шоира Шерматова
@piskenthayoti
Огоҳлик.
Кибержиноятчиликдан эҳтиёт бўлинг.
Бугун туман ҳокимлигида Тошкент вилояти ИИБ Киберхавсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган йиғилишда тобора авж олиб бораётган Кибержиноятчилик ва бу хавфни олдини олиш ҳақида сўз борди.
Тадбирга таклиф этилган вилоят Ички ишлар боқармасининг Кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи ўринбосари подполковник Анвар Иброҳимов, шу бўлим инспекторлари летенант Ш.Йўлдошев ва А.Ботиралиевлар , йиғилиш иштирокчиларга Кибержиноятчилик ва унга қарши кураш чоралари, турли кибертаҳдидлардан огоҳ бўлиш ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар. Бу жиноятга айниқса ёши катталар, пенсионер ва нафақа олувчилар алданиб қолаётганлигини айтиб, маҳалла раислари ва “еттилик” аъзолари , ташкилот раҳбарлари бу борада тарғибот ишларини кучайтиришлари, маҳалла аҳолисини огоҳлантириб, уларга уяли телефонлардан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш , шахсий маълумотларни сир сақлаш, унга келган шубҳали ҳаволаларни очмаслик ва уни ўрнатмаслик, сохта қўнғироқдан огоҳ бўлиш, ижтимоий тармоқдан келган шубҳали хабар ва расмларни очмаслик ҳақида огоҳлантириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ИИБ.га ахборот бериб туриш зарурлигини айтиб ўтдилар.
Тадбир якунида иштирокчилар , вилоят ИИБ ходимларига мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар.
+1
#_бандлик
"Саидобод"," Култепа" ва "Гулистон" маҳаллаларида Ижтимоий реестрда рўйхатда турувчи оилалар аъзоларини доимий иш билан таъминлаш, бандлигини ошириш ҳамда оилалар даромадини кўпайтириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда “Саховат Броллер” корхонасида мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Ярмарка давомида фуқароларга корхонадаги мавжуд бўш иш ўринлари, меҳнат шароитлари, иш вақти ва иш ҳақи ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Иш излаётган фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларни доимий иш билан таъминлаш бўйича тегишли тавсия ва йўналишлар берилди.
@piskenthayoti
