es
Feedback
"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Ir al canal en Telegram

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184

Mostrar más
5 547
Suscriptores
-1024 horas
-1017 días
-46830 días
Archivo de publicaciones
маблағ олинмасдан, ҳаммаси хашар асосида амалга оширилган эди! У пайтларда ҳеч кимнинг уйига тақиллатиб, бирма-бир кирилмас, кўчанинг ўзида, баланд овоз билан одамлар хашарга сафарбар қилинар, хамма ўзи билиб, кетмонми, белкуракми, замбилми, ғалтак аравами олиб чиқар, хар қандай оғир юмушни  бўйин товламасдан, малол олмасдан, биргаликда, бахамжихатликда бажаришар, аёллар ҳам жим қараб турмас дан, нон ёпиб, ош пишириб, чой дамлаб, патнисларни қанд-қурсларга тўлдириб, хашарчиларни йўқлар эдилар. Айниқса, хашарчилар кимнингдир эшигининг олдида ишлаётган бўлса, ўша хонадоннинг эгаси бутун масъулиятни бўйнига олиб, қозонда ош дамлаб, самоварда чой қайнатиб, хашарчиларни мехмон қилар эди. Биз буларни бекорга ёдга олаётганимиз йўқ, чунки мана шундай гўзал қадриятларимиз хозирги кунла келиб ўз жозибасини бир оз бўлсада йўқотаётганини кўриб афсусланаяпмиз холос. Чунки баъзи воқеларни ўз кўзимиз билан кўриб, гувохи бўлганимиз учун айтаяпмиз. Шу йилнинг бошидан буён бир неча махаллаларда мана шундай катта хашарлар ўтказилиб, кўплаб ёрдамга мухтож оилаларнинг уй-жойлари таъмирлаб, хатто ошхонаю хожатхоналаригача тартибга келтириб берилсада, ўша уйнинг эгаси бир товоқ ош ёки иккита нон билан хашарчиларнинг холидан хабар олиш тугур, хатто  уларга бир пиёла иссиқ чой дамлаб бермаганларини, хашарчилар ўзлари келтирган ош-нон билан, сув ичиб тушлик қилишаётганини кўриб ранжиганимиз, он авлий, нон пайғамбар бўлган замонда эмас, тўқчилик замонида қилинаётган бундай харакатлар  баъзи одамларда ортиб бораётган худбинлик, мехр-оқибатсизлик, андишасизлик туфайли юзага келаётгани учун ҳавотирга тушаяпмиз холос. Давоми бор. Башорат Сатторова. @piskenthayoti

#_Маънавият #_Фикр #_мулохаза ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИНГ  ҚАДРИНИ ЙЎҚОТМАЙЛИК Мустақиллигимизнинг шонли 35 йиллиги муносабати билан бутун мамлакатимиз бўйлаб эълон қилинган “Долзарб 40 кун” лик тадбирлари республикамиз бўйлаб жуда катта уюшқоқлик ва бахамжихатлик билан олиб борилганини кузатар экамиз, халқимиз азалдан эзгу ва савоб ишларнинг бошида турадиган, қадриятларини қадрлайдиган, кўпчиликдан орқада қолишни истамайдиган, табиати нозик, саранжом-саришталикни яхши кўрадиган ҳақиқий инсонлар эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Лекин, ”Минг қўшчига бир бошчи”-деганларидек, одамларнинг бошини қовуштириб турадиган, уларни сафарбар этадиган, ортидан эргаштирадиган, аҳоли орасида ўзига хос ҳурматга лойиқ бўлган, бошқаларга хар томонлама ўрнак бўладиган  инсонларни одамлар ўзларига бошчи-оқсоқол этиб тайинлаб, улар билан ҳар бир ишда, тўйдан тортиб, оддий маъракагача улар билан маслахатлашган холда иш тутганлар. У вақтларда маҳала раислари- оқсоқоллар  жамоатчилик асосида фаолият олиб борар, ҳеч қаердан бирор сўм ҳам маош олмасдан ишлар эдилар. Шундай бўлсада, улар ўз ишларига катта масъулият билан ёндашар, маҳаллалардаги, кўчалардаги ободонлаштириш, қурилиш ишлари дейсизми, қаъдаю  тўй-маъракалар дейсизми, хашарлар дейсизми, ёрдамга мухтож оилалар дейсизми, етим-есирларнинг тақдири, оилавий масалалар, ажримлар дейсизми, ҳамма-ҳаммасига бош-қош бўлишар ва буларнинг ҳаммасини ҳеч бир малолсиз бажаришар эди. Ўша вақтларда кўпчилик майлободликлар яхши биладиган, ҳурмат қиладиган,  ”Усмонов амаки” номи билан машхур бўлган, “домком” номи билан аталадиган , ўзи аслида савдо тизимида фаолият олиб борадиган оқсоқол бўлар эди. Ўта оғир-вазмин, камгап ва жиддий бу инсоннинг салобатидан от ҳам хуркар, “Усмонов амаки” кириб келадиган хонадонда қандай жанжал ва келишмовчиликлар бўлмасин, оқсоқолнинг  бир оғиз сўзи ва икки оғиз насихати билан ижобий ечим топар эди. Одамлар ҳам оқсоқолга шунчалик бағир босиб, ишониб қолганларидан, оилаларида юзага келган келишмовчилик ёки жанжалдан кўпам хавотир олмасдан, дархол “домком”ни етаклаб келиб, тиниб-тинчиб ўтиришар эди. Маҳалланинг нуроний отахонлари, фаоллари оқсоқолни ёлғизлатиб қўйишмас, ҳамиша у инсон билан ёнма-ён туришар, махалладаги хар қандай юмушни, қабристонларни ободонлаштириш дейсизми, ариқларни тозалаш дейсизми, ёрдамга мухтожларнинг холидан мхабар олиб, уй-жойлари, девор-тошларини таъмирлаш дейсизми, махалла инфратузилмасини яхшилаш дейсизми, барча-барчасини оқсоқолнинг ёнида тенгма-тенг туриб қилишар, улар ҳамиша бир-бирларига нисбатан ҳурмат ва эътиборда бўлишар, оқсоқол бор жойда имо-ишоралар билан гаплашишар эди. Шунинг учун ҳам ўша пайтларда бир томони “Митан”, бир томони “Майлобод” маҳалласига қарашли бўлган Мухаммад Бобур кўчасининг қуйи қисмидаги кўчалар ёритилиб, асфальтлаштирилган, “Митан” маҳалласи томони газлаштирилиб, “Майлобод” маҳалласи томон газлаштирилмай қолиб кетганида майлободлик отахонлар, маҳалла фаоллари, оқсоқол билан бирга юқори ташкилотларга чиқиб, ахийри 5-6 йил деганда “Майлобод” томонга ҳам табиий газ торттиртиришган, маҳалла ахлининг бу қадар ахилу иноқлигига тан берган,  туман Райисполкомининг раиси бўлиб ишлаган Жўрақул Отақулов валломатлик қилиб, ўша вақтда   жуда катта маблағ хисобланган, Германияда ишлаб чиқарилган, баҳоси 40 минг сўмлик  ГРП ни туман бюджети хисобидан  майлободликларга совға қилган эди. Орадан ўтган 40 йилдан ортиқ вақт давомида мана шу ГРП одамларга хозир ҳам аъло даражада хизмат қилиб келмоқда. Ўша вақтдаги  маҳалла фаолларидан, рахматли  Махмуджон Қосимов, Абсамат Сатторов, Эрназар  ва Ўтбосар Сулаймонов, Насриддин Дадаматов, Ғиёсиддин Сайфутдиновларнинг  елиб-югуришлари туфайли хозирги кунгача маҳалла ахолисига хизмат кўрсатаётган, фақат хусусийлштирилган “Орзи ота” дўкони, маҳалла гузари, “Қорахўжа бўва”, “Сўгалли ота”, “Бўстон” қабристонлари обод қилиниб, биринчилардан бўлиб қабристон йўллари ва йўлаклари асфальтлаштирилиб, гулзорлар барпо қилинган, атрофи девор билан ўралиб, дарвозалар ўрнатилган эди ва буларнинг ҳаммаси  на одамларнинг хизмати ва на сарф харажатлар учун давлат томонидан бирор сўм

#_огоҳлик "МИТАН" МАҲАЛЛАСИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспектор
+2
#_огоҳлик "МИТАН" МАҲАЛЛАСИДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ БЎЙИЧА ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими инспекторлари томонидан “Ёнғиндан огоҳлик” умуммиллий компанияси ойлиги доирасида "Митан" маҳалласи Фарҳод кўчасида яшовчи фуқаролар билан тарғибот ўтказилди. Фуқароларга ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш, кундалик ҳаётда газ ва электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, куз-қиш мавсумида ис газидан заҳарланиш ҳамда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши каби нохуш ҳолатларнинг олдини олиш бўйича зарур тушунтиришлар берилди. Шунингдек, фуқароларга иситиш мосламаларидан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик талабларига риоя этиш ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан тегишли тавсия ва эслатмалар берилди. @piskenthayoti

#_обуна - 2027 МАТБУОТ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ ШАРТ ВА ЗАРУРДИР Биз яхши ният ва катта мақсадлар билан 2027 йил учун “Piskent hayoti” газетасига обунани бошладик. Тажрибалардан маълум бўлдики, “Қолган ишга қор ёғар” деганларидек, ўтган йилги обунани бугун –эрта деб тайсалга солиб юрган баъзи ташкилотлар обуна мавсуми республикамиздаги нашрларга ёппасига бошланганида қайси газетага обуна бўлишни билмай дод-войга тушдилар. Ходимлари учун ҳам бир йўла бир неча газетага обуна бўлиш оғирлик қилиб, бу борада муаммолар келиб чиқа бошлади. Айни кунларда, тахририятимиз ходимлари туманимиздаги барча ташкилот ва корхоналар билан 2027 йил учун газетамизга обуна шартномасини амалга оширмоқдалар. Афсуски баъзи корхона ва ташкилот рахбарлари шартнома тузишни пайсалга солмоқдалар. Биз биринчи кундан уларни танқид қилишни ўзимизга эп кўрмай, уларнинг номларини умумий тарзда тилга олаяпмиз. Бундай хурматли рахбарларимизга Президентнинг “Бугунги кунда хар бир давлат органи ўз кундалик фаолиятида оммавий ахборот воситалари билан яқин мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиши зарур ва шарт”-деган қатъий талабини бажаришга мажбур эканликларини эслатиб қўймоқчимиз. Шу ўринда Давлатимиз рахбарининг баъзи рахбарлар ўзларига давлат ишониб топширган вазифани суистеъмол қилган холда, манманлик ва кибр хавога берилиб, журналистлар билан мулоқотда оддий муомала маданиятни ҳам унутиб қўяётганлиги , бу эса ҳақли эътирозларга, танқидларга сабаб бўлаяпти деган сўзларини унутиб , шартнома тузиш учун борган тахририят ходимларига баъзи рахбарларнинг нописандлик билан муносабатда бўлаётганлигини кўриб, Президентнинг “Катта синовлардан ўтаяпмиз, айримлар оммавий ахборот воситаларининг саволларига чидамаяпти, оммавий ахборот мухтини яратишни ҳохламаяпти.Лекин мажбур бўлади ёки хайрлашамиз .Чунки бундай рахбарларнинг келажаги бўлмайди”-деган сўзларини ёддан чиқармасликларини истар эдик. Унутманг, сиз эгаллаб турган мансаб ёки вазифа давлатники. У сизнинг хусусий мулкингиз эмас.Сиз давлатнинг идорасини бошқараяпсиз. Газета ҳам , матбуот ҳам хусусий эмас, давлатники, давлат ташкилоти, давлат учун ишлайди ва унинг манфаатларини ҳимоя қилади. Шундай экан,Давлатимиз рахбарининг юқоридаги сўзларини унутмаган холда, газетамиз билан ҳамкорликни йўлга қўясиз деб ўйлаймиз. Шартнома тузиш эса, юқорида Президентимиз айтган сўзлар , талаб ва топшириқларига “лаббай” деб берган жавобингиз бўлади. Туманимиз хокими таъкидлаганидек,газетамиз туманимизнинг фахри, ғурури. Инсоннинг инсон бўлиб яшаши учун бу каби жихатлар қанчалик зарур бўлса, газетамизнинг борлиги ҳам туманимимизнинг шаъни ва обрўси учун шунчалик зарурдир. Тахририят @piskenthayoti

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️ Меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар нафақа берилади
  📙 Фармонга кўра, “Саховат ва кўмак”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари сақлаб қолинган ҳолда уларнинг маблағларини тасарруф этиш ҳамда улар ҳисобидан ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ваколатлари туман (шаҳар) штабларига ўтказилади.  2027 йил 1 январдан:   🔸 аҳолининг ижтимоий ёрдам ва хизматларга муҳтожлигини ўрганиш ҳамда Ижтимоий реестрга киритиш уларнинг молиявий ҳолатидан ташқари оила аъзоларидаги сурункали касалликлар, ногиронлик, ташқи меҳнат миграцияси, оиланинг кўп болали эканлиги каби мезонлар асосидаги кўп ўлчовли баҳолаш тизими орқали амалга оширилади;   🔸 кўп ўлчовли баҳолаш тизими доирасида оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати балли скоринг тизими орқали баҳоланиб, унинг натижаларига кўра оилалар тегишли тоифаларга ажратилган ҳолда ижтимоий ёрдам ва хизматлар билан қамраб олинади.   💵 2027 йил 1 январдан меҳнат шартномаси асосида ишлаётган хотин-қизларга уларга берилган ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаган кундан бошлаб фарзанди 1 ёшга тўлгунга қадар Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси томонидан болани парваришлаш нафақасини тўлаш тартиби жорий этилади.   💸 Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар аъзоларига оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 2026 йилда қўшимча равишда 100 млрд сўм, 2027 йилда 300 млрд сўм фоизсиз кредитлар ажратилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ #тафаккур Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда. @piskenthayoti

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣  📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари! 📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га  2027 йилги обуна мавсуми бошланди!! 🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг,  улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади ва бу тарихни яратишда Сизнинг ҳам муносиб хиссангиз бўлади. 💰💰Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 400 минг  сўм. 📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий телеграм  канали маъмурияти. Ҳ/Р: 20210000900133192001 ИНН: 200449297 МФО: 00472 Пискент  Агробанк АТБ.🏫🏫 @piskenthayoti

Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу н
Мен кўп эшитаяпман, мулоқотларда “керак эмас, ахборот технологиялари бор, журнал ҳам керак эмас, газета ҳам керак эмас”. Бу нотўғри йўналиш. Ҳамма нарсанинг ўз ўрни бор. Компьютернинг ҳам ўз ўрни бор, журналнинг ҳам ўрни бор, газетанинг ҳам ўрни бор. Бошқача йўлни тутиш ҳозирча мумкин эмас. Биз бунга тайёр эмасмиз”, деди Шавкат Мирзиёев. @piskenthayoti

Фақат яроқ билан асралмас Ватан, Қароғу - кўз билан асрамоқ керак! Шаънига муносиб топиб айтилган, Инжа бир сўз билан асрамоқ керак! Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан, Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин. Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли, Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин! Ўлмасбек Самарқандий. @piskenthayoti

#шеърият МEНИНГ ЭРТАГИМСАН ____ Менинг шодлигимсан, болалигимсан, Менинг ғуссам ўзинг, менинг армоним. Сени осмонимга олиб кетаман, Ерда бизга кун йўқ, кун йўқдир, жоним!.. ____ Хато қилдиммикан мен эрта келиб, Ё сен адашдингми келиб кейинми? Гоҳо кимлигинг ҳам бўлмайди билиб, Иним дейми сени, севгилим дейми? ____ Кет, деб ҳайдолмасам нетаман, Кел, деб айтолмасам нетаман. Сени осмонимга олиб кетаман, Сени осмонимга олиб кетаман... ____ Ўйламай дейману ўйламай бўлмас, Ўтсанг сен томон бир бўйламай бўлмас. Сен менинг ҳаммадан яширган сирим, Менинг эртагимсан, сўйламай бўлмас. ____ Кет, деб ҳайдолмасам нетаман, Кел, деб айтолмасам нетаман. Сени осмонимга олиб кетаман, Сени осмонимга олиб кетаман!.. @piskenthayoti

Одамлардан фаришталикни талаб қилманг... Чунки бу дунёда ожиз бандалар яшайди фаришталар эмас... Ҳар биримиз адашамиз, хато қиламиз, билиб билмай кимнидир кўнглига озор берамиз.... Лекин кўнглимизга озор берган ўша ёмонни ҳам, қандайдир бир яхши хислати..... Биз учун энг мукаммал бўлган инсонни ҳам бир ёмон одати бўлади... Бизга озорларни эслаб юрмаслигимиз учун Унутиш ва Кечириш туйғулари берилган... Агар кечира олмасак демак биз ҳам яхши одам эмасмиз..... Шундай экан ёмон одамлар йўқ... шунчаки ёмон одатлар бор халос.... Яқинларингиздан ва дўсту ёрингиздан кичкина ёмон одати учун воз кечманг... кечиринг... унутинг... @piskenthayoti

Пазанда аёлларимиз.оддий. таомни ҳам санъат асари даражасига олиб чиқадилар. Мана бу бетакрор маза ва кўринишга эга бўлган сомса фақат таом ўрнида эмас,балки гўзалликни кўз- кўз қилувчи, инсонга кайфият бағишловчи саноат асари каби бўлгани учун ҳам ижодкорининг маҳоратига тасанно дейсан. @piskenthayoti

– АССАЛОМ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ - Бугун ёмғир ёғадими? – Йўқ. – Унда нима ёғади, қаранг ҳаво хўмрайиб турибдику? – Бугун осмондан муҳаббат ёғади. Меҳр ёғади осмондан – Ростанми? – Албатта. Чунки нимага ишонсангиз, ҳаётингизда кўпроқ ўша нарса рўй беради. Қаранг! Атрофингизда яхши одамлар жуда кўп. Эрта тонгдан яхшиликлар тилаб дуо қилгувчилар ҳам кўп...
Чунки эрта тонгда қилинган дуолар албатта ижобат бўлади. Кўпнинг ризқини сўраб, юртга тинчлик- хотиржамлик тилаб қилинган дуоларда хикмат кўп, хайр кўп. Чунки Парвардигор ўзгалар учун қайғурган бандаларини кутканидан ҳам зиёда қилади. Шунинг учун ҳам унинг "СЕН бирни берсанг, мен сенга мингни бераман": деган ваъдаси бор... @piskenthayoti