en
Feedback
"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Open in Telegram

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184

Show more
4 591
Subscribers
-34424 hours
-3447 days
-41030 days
Posts Archive
#шеърият СЎНГГИ КУЗ Мезон оқшомлари қуйилгач тунга, қайғулар уйғонар кўксимда ногоҳ. Боқаман, дарахтлар сингар осмонга, англайман: яшамоқ оний бир нигоҳ. Кун келар, қушларнинг тўдаси узоқ айланар осмонда ва ўчар саси – баҳор – ташна қушлар интилган тузоқ, кузак – синдирилган қушлар қафаси. Кетарлар қушчалар парвоз билан маст, қайтарлар увиллаб қора шамоллар. …Эркаклар қонида йиғлар мусаллас, йиғлаб кузатади қушларни чоллар." @piskenthayoti

Ҳурмат қилсанг ҳам, қадрламаса — хафа бўлма. Инсон ўз табиатига ярашасини кўрсатади. Сен инсоф билан муомала қилдинг, юракдан ҳурмат кўрсатдинг — аммо у қадрламади. Бу сенинг эмас, унинг ютқузган жойи. Сен қадрлисан. Сен ҳурмат қилишни билган инсонсан — ва бу сенинг устунлигинг. Ҳақиқий қадрни билишади, фақат нотўғри одамга тушиб қолган бўлсанг — ўрган, кета бил, ва ўз қимматингни сақла. Баъзан ҳаёт сени руҳан кучлироқ қилиши учун нотўғри одамлар билан учраттиради. Улар сенга қадрлашни ўргатади. Шуни унутма: Ҳар бир инсон сени тушунишга мажбур эмас. Лекин ҳар бир тўғри инсон сени ҳис қилади, сенинг қалбингдаги ниятни, сўзингдаги самимиятни билиб олади. Шунинг учун ҳам... Қимматингни тушунмаган одамга ўзингни исботлашга уринма. Сенинг ҳузуринг, сукунтинг, севгинг сазовор одам учун сақлансин @piskenthayoti

Маккажўхори бебахо неъмат. Унинг таркиби микроэлементларга,клетчаткага бойлиги учун соғлиғимизга ғоят фойдали. Шунинг учун маккажўхори иложи борича кўпроқ истеъмол қилишга харакат қилинг. Албатта бирданига эмас. Мана бундай палов усулида тайёрланган маккажўхори янада мазали ва хушхўр бўлади. @piskenthayoti

ҚАРДОШЛАРИМИЗ.ТАЛҚИНИДА @piskenthayoti

АССАЛОМ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ Илм ўрганинглар, зеро уни ўрганиш — Яратгандан қўрқиш, уни талаб қилиш — ибодат, музокараси — ташбеҳ, уни излаш — савоб, билмаганга ўргатиш — эхсон, уни ўз аҳлига билдириш — Яратганга қурбатдир. Муоз ибн Жабал. Ҳаётнинг ҳар куни — неъмат, лекин сешанба — ҳаракат ва изланишда бардавомлик куни. Кеча бошлаган яхши ниятларингизни бугун яна бир қадам олға силжитинг. Энг буюк натижалар кичик, лекин қатъий саъй-ҳаракатлардан бошланади. @piskenthayoti

ХАЙРЛИ ТУН Инсоннинг азизлиги меҳр- муҳаббати ва самимий табассумида Сиз бу дунёга азиз бўлиш учун келгансиз ва албатта Азиздирсиз! Ҳалиям азиз инсон эканлигингиз учун, муҳаббат ифорини таратиб яшанг. @piskenthayoti

#Соғинч Соғинч қандай бўлишини ўз кўзингиз билан кўрганмисиз? Мен кўрганман. Бувим, дадамнинг оналари, тўқсонинчи йилда, олтмиш ёшда вафот этганлар. Ундан олдинги даврларда тўй-маросимларни видеога олиш унчалик урф бўлмаганди. Масалан, амаким қизларини чиқарганларида видеога олинмаган. Яъни бувим билан боғлиқ бирор видеокадр сақланиб қолинмаган. Адашмасам, орадан 4-5 йил ўтган эди. Видеомагнитафон сотиб олдик. Янги матоҳ, қизиқиш катта, гоҳ кимдирдан, гоҳ прокатдан турли видеокассеталарни олиб келиб кўрамиз. Аппарат эрта-ю кеч тинмайди, бечора. Бир куни қўшнилардан бири чиқиб айтиб қолди – “фалончи қариндошимизникидаги тўйни видеосини кўргандик, у ерда холам ҳам бор эканлар, ўйинга тушган эканлар, кадрда кўриб қолдик” деб. “Холам” деганда бувимни назарда тутаётганди. Оиламиз, айниқса дадам, ўша тўйнинг кассетасини олиб келиб кўришга қизиқиб қолдик. Кассетани олиб келдик. Бегоналарнинг тўйи. Тахминан нечанчи минутларда кадрда бувим чиқишини сўраб олгандик. Ўша вақтга тўғирлаб кутила бошланди. Бирданига кадрда бувим пайдо бўлди. Қўшни аёллар билан ўйинга тушяпти. Хотиржам кутиб ўтирган дадам сакраб ўрниларидан туриб кетди ва экранни қўли билан кўрсатиб, баланд овозда “ана аям, ана аям” дея бошлади. Йўқ, йиғламади, аммо бунақа хаяжонли ҳолатда илгари кўрмагандим дадамни. Кадр ўтиб кетди ҳамки, барибир, дадам узоқ вақт пичирлаб “аям, аям” деб такрорлаб ўтирди... @piskenthayoti

КЕКСАЙИБ   ҚОЛГАН  "ЎЗИМ" ГА   МАКТУБ 🍂 Азизам,  қариганингда.. 1. Хаммага ақл ўргатаверма.  Хаттоки хаммадан донолигингни билсанг хам, хадеб бошқаларни қарор қабул қилишларига аралашма. Ёшлигингни эсла, катталарни насихати қулокларингга ёқармиди йуқми.. 2. Сендан ёрдам сўрашмаса, ёрдам беришга ошиқма. Яқинларингни дунёнинг барча бало-қазоларидан асрашга уринма. Уларни мехр ила дуо кил. 3. Нолийверма! Вайсақи кампирга айланиб колма! Ахир сенга ундай кариялар ёқмасдику. 4. Болаларингдан миннатдорчилик кутма. Ёдингда тут: ношукр фарзандлар бўлмайди. Болаларидан дойим миннатдорчилик кутиб, хаттоки талаб қилиб яшайдиган нодон ота-оналар бўлишади.  Мехр талаб қилиб олинмайди, у шунчаки беғараз, беминнат берилади. 5. "Мен сени ёшингда.." "Сенларни деб умримни ўтказдим.." "Сендан ёшим катта, шуничун мен яхшироқ биламан.." "Одамларни боласига ўхшаб.." каби сўзларни асло ишлатма. 6. Пулларингни хадеб йигаверма, ўзинг учун сарфла, саёхат кил. 7. Эринг қари, вайсаки, кучсиз чолга айланиб колса хам, уни хамиша хурмат қил, авайла. Ахир эрининг розилигини олган аёлга жаннат вада қилинган. 8. Набирали  булганингда янаям мулойимроқ, халимроқ бўлгин, юмшоқ муомала килиб,  уларга намунали, севимли бувижон бўлишга харакат қил. 9. Энди аввалгидай қуюқ пардоз қилмагин, қош-кўзингга ўсма-сурма суртиб, кулларингга хна қуйиб юрсанг кифоя, ундан ортиғи бачкана кўринади. 10. Ўзингни кўпам айблама. Тақдиринг қандай бўлишидан, фарзандларинг қандай бўлишидан қатъий назар, сен қулингдан келганча яшадинг, ақлинг етганча тарбияладинг. Хар қандай холатда хам обрўингни саклаб қол. Билгинки сен шунча йил яшаб, хали хам тирик экансан, демак - сени қиладиган савоб ишларинг ва ибодатларинг хали кўп ва сен яқинларингга кераксан! @piskenthayoti

Одамларга нисбатан узр майдонини кенгайтиринг – Ўқитувчи эдим. Мудиримни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам мудир бўлгач унга қийин бўлганини ҳис этдим. – Талаба эдим. Устозимни танқид қила бошладим. Кейинчалик ўзим ҳам устоз бўлгач унга осон бўлмаганини ҳис қилдим. – Кичкина эдим, отамнинг синчковлигидан жаҳлим чиқар эди. Кейинчалик билсам, отамни ҳақиқий маънода қадрламаган эканман. – Оилалик бўлдим. Хотинимни уйидагиларининг сўзларидан жаҳлим чиқар эди. Ўзим ҳам қиз узатгандан кейин куёвимни сўзларимдан таъсирланиб жаҳли чиқишини кўрдим. Оқибатда дунё чархпалак эканини билдим. Замон ғилдираклари айланишидан олдин узр қидиринг, шунда фақат сиз эмас, бошқалар ҳам ҳақ эканини биласиз. Шунинг учун узр майдонини кенг қилинг. Қадрланг, эҳтиром кўрсатинг, ҳурмат қилинг, афв этинг, ўзингизни билмаганга солинг, буларнинг савобни Аллоҳдан кутинг.

​​#Ибрат Одам боласида бир қизиқ феъл бор. Туғилиб ўсиб вояга етишни бошлаганида телефон экранига чиройли қизларнинг расмини қўйишни бошлайди. Телефон хотирасини очиб кўрсангиз деярли 90 фоизи таниқли, чиройли қизлар. Бу ҳолат то уйлангунича давом этади. Уйлангандан кейин табиийки келиннинг расми эстафетага келади. Бироз ўтиб фарзанли бўлганда фарзандлар расми, ундан кейин набиралар. Энг охирида эса, ҳеч кимга керак бўлмай қолишни бошлаганида, буни сеза бошлаганида, ҳис қила бошлаганида эса ота ва онасининг расми эгаллайди... @piskenthayoti

Ёдда тутинг! Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН. Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик
Ёдда тутинг! Сиз имтиҳон дунёда яшаяпсиз ва ҳаётингиздаги ҳар бир воқелик - бу ИМТИҲОН. Берилгани ҳам, олингани ҳам, яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам, соғлик ҳам, беморлик ҳам... Имтиҳон саволлари ёқмаятими, натижасидан қониқмаяпсизми... Имтиҳон олувчидан норози бӯлманг, шунчаки, бисотингиздаги илм ва одамийликдан тӯлиқроқ фойдаланинг. @piskenthayoti

Кимдандир зўр бўлишга интилма! Кечагидан зўр бўлишга интил! Ҳар кун ўз муваффаққиятларингни янада яхшилашга куч топ. Ўз устин
Кимдандир зўр бўлишга интилма! Кечагидан зўр бўлишга интил! Ҳар кун ўз муваффаққиятларингни янада яхшилашга куч топ. Ўз устингда тинимсиз ишла! Сенинг рақобатчинг- сенинг ўзинг! @piskenthayoti

#Сайёр_қабул Туман ҳокими Музаффар Ариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда 72 нафар фуқаро турли масала ва
+7
#Сайёр_қабул Туман ҳокими Музаффар Ариповнинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда 72 нафар фуқаро турли масала ва муаммолари юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатлар тингланиб, ҳар бир масала юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг қонуний ва амалий ечимини таъминлаш, фуқароларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. @piskenthayoti

#_таълим МАКТАБЛАРДА “БИРИНЧИ ҚЎНҒИРОҚ” ЧАЛИНДИ Бутун республикамизда бўлгани каби туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида ҳам “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтказилди. “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилган “Билимлар куни” тадбирининг энг ёдда қоларли томони юртимиз мадҳияси билан бошланган тантанали тадбирда мактабга илк бор қадам қўйган болажонлар билан бирга уларнинг ота-оналари, яқинлари ҳам иштирок этиб, фарзандларининг қувончига шерик бўлиб, улар билан бирга қувониб, бирга ҳаяжонландилар. “Биринчи қўнғироқ” тадбирининг энг ҳаяжонли томонларидан яна бири -биринчи синфга қабул қилинган болажонларнинг барчасига “Президент совғаси” ўқув қуроллари жамланмасининг топширилиши бўлди. Мамлакатимизда болаларнинг таълим олиши учун муносиб шароит яратиш, уларни мактаб таълимига кенг жалб этиш ва илк қадамларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  “Президент совғаси“ мана шу эътибор ва ғамхўрликнинг амалий ифодасидир. Зеро, болажонларнинг илк бор мактаб остонасига қадам қўйиб, биринчи маротаба қўнғироқ садоларининг тинглаши, елкаларига Президентимиз томонидан тақдим этилган совға-сумкаларини осиб, илк бор синфга киришлари ва меҳрибон устозларидан илк бор алифбо сабоқларини олишлари уларнинг ҳаётларида ўчмас из қолдирадиган ва хотираларига бир умр муҳрланиб қоладиган лаҳзалар бўлгани учун ҳам ғоят ҳаяжонлидир. “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида иштирок этиб, болажонларнинг қувончларига шерик бўлган туманимиз раҳбарлари ўқувчиларга аъло баҳоларга ўқиб, келажакда юртимиз довруғини оламга ёядиган ўғил-қизлар бўлиб етишишларида омад ва муваффақиятлар тиладилар.   Н.Ахмедова. @piskenthayoti