uk
Feedback
"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal

Відкрити в Telegram

"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184

Показати більше
5 122
Підписники
-5824 години
-1517 днів
+30230 днів
Архів дописів
#_ўрганиш "Келовчи" сайлов округи депутати М.Нормуротовнинг сайлов округига қарашли "Гулистон" маҳалласи ҳудудида муҳим ободо
+3
#_ўрганиш "Келовчи" сайлов округи депутати М.Нормуротовнинг сайлов округига қарашли "Гулистон" маҳалласи ҳудудида муҳим ободонлаштириш ва инфратузилма лойиҳаси амалга оширилмоқда. Хусусан, Гулистон маҳалласидан ўтувчи «Эски ёрдам» каналида бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар каналнинг сув ўтказиш имкониятини сезиларли даражада яхшилаш, сув исрофининг олдини олиш ҳамда экин майдонларини суғориш сувлари билан барқарор ва самарали таъминлашга қаратилган. Аҳоли ва деҳқонларга қулайлик яратиш ҳамда ҳудуднинг суғориш тизимини мустаҳкамлаш борасидаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. @piskenthayoti

МУАЛЛИМ ИЛМ МАЖЛИСИНИ ТАНЛАЙДИ «Бир куни Пайғамбаримиз уйларидан чиқиб, масжидга кирдилар ва у ерда икки гуруҳга дуч келдилар
МУАЛЛИМ ИЛМ МАЖЛИСИНИ ТАНЛАЙДИ «Бир куни Пайғамбаримиз уйларидан чиқиб, масжидга кирдилар ва у ерда икки гуруҳга дуч келдилар: бири, Қуръон ўқиб, Аллоҳ таолога дуо қилишса, иккинчиси, илм ўрганиб, уни таълим беришарди. Шунда Пайғамбаримиз“Ҳаммалари яхшилик узрадир. Булар Қуръон ўқиб, Яратгангадуо қилишмоқда, Яратганхоҳласа (улар сўраган нарсани) беради ёки хоҳласа (ундан) уларни маҳрум қилади. Мана булар эса илм ўрганиб, уни таълим беришмоқда. Мен фақат муаллим қилиб юборилганман, дедилар-да, уларнинг мажлисига қўшилдилар”». Имом Ибн Можа ривояти. @piskenthayoti

#_таълим Туманимиздаги 18-сонли мактабда ёш авлод қалбида миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, катталарга эҳтиром ва
+2
#_таълим Туманимиздаги 18-сонли мактабда ёш авлод қалбида миллий қадриятларга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, катталарга эҳтиром ва авлодлар давомийлиги туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида “Уч авлод учрашуви” мавзусида маънавий-маърифий учрашув тадбири ташкил этилди. Учрашувда фахрий устозлар, меҳнат фахрийлари, мактаб педагоглари ҳамда ЧКБТ устози А. Эшбеков хамда махалла инспектори иштирок этдилар. Тадбир давомида нуронийлар ва фахрий устозлар ўзларининг бой ҳаётий тажрибалари, меҳнат фаолияти давомида эришган ютуқлари, ёшлик хотиралари ҳамда ҳаёт сабоқлари билан ўртоқлашдилар. Улар ёшларни илм олишга, одоб-ахлоқли, ватанпарвар, эл-юртга садоқатли инсонлар бўлиб вояга етишга даъват этдилар. @piskenthayoti

#_огоҳлик КИБЕРЖИНОЯТЧИЛИКДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ Туман ҳокимлигида Тошкент вилояти ИИБ Киберхавсизлик бўлими ходимлари томонидан ўтказилган йиғилишда тобора авж олиб бораётган Кибержиноятчилик ва бу хавфни олдини олиш ҳақида сўз борди. Тадбирга таклиф этилган вилоят Ички ишлар бошқармасининг Кибержиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи ўринбосари подполковник Анвар Иброҳимов, шу бўлим инспекторлари летенант Ш.Йўлдошев ва А.Ботиралиевлар, йиғилиш иштирокчиларга Кибержиноятчилик ва унга қарши кураш чоралари, турли кибертаҳдидлардан огоҳ бўлиш ҳақида ҳаётий мисоллар билан тушунтириб бердилар. Бу жиноятга айниқса ёши катталар, пенсионер ва нафақа олувчилар алданиб қолаётганлигини айтиб, маҳалла раислари ва “еттилик” аъзолари, ташкилот раҳбарлари бу борада тарғибот ишларини кучайтиришлари, маҳалла аҳолисини огоҳлантириб, уларга уяли телефонлардан эҳтиёт бўлиб фойдаланиш, шахсий маълумотларни сир сақлаш, унга келган шубҳали ҳаволаларни очмаслик ва уни ўрнатмаслик, сохта қўнғироқдан огоҳ бўлиш, ижтимоий тармоқдан келган шубҳали хабар ва расмларни очмаслик ҳақида огоҳлантириш ҳамда бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича Ички ишлар бўлимига ахборот бериб туриш зарурлигини айтиб ўтдилар. Тадбир якунида иштирокчилар, вилоят ИИБ ходимларига мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. @piskenthayoti

photo content
+5

#Биласизми ✔️ Муаллиф қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқларга эга: ▪️ Муаллифлик ҳуқуқи — асарнинг муаллифи сифатида тан олиниши.
#Биласизми ✔️ Муаллиф қуйидаги шахсий номулкий ҳуқуқларга эга: ▪️ Муаллифлик ҳуқуқи — асарнинг муаллифи сифатида тан олиниши. ▪️ Муаллифлик исми-шарифига бўлган ҳуқуқ — исми кўрсатилган ҳолда ёки имзосиз (тахаллус билан ёки исм-сиз) фойдаланишга рухсат бериш. ▪️ Ошкор қилиш ҳуқуқи — асарни исталган шаклда ошкор қилиш ёки ошкор қилишга рухсат бериш. (шу жумладан, асарни омма олдидан чақириб олиш ҳуқуқи). ▪️ Муаллиф обрўсини ҳимоя қилиш ҳуқуқи — асарни ёки унинг номини муаллиф шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилувчи тарзда бузилишидан ҳимоя қилиш. ▪️ Шахсий номулкий ҳуқуқлар мулкий ҳуқуқлардан мустақилдир — ҳатто мулкий ҳуқуқлар бошқа шахсларга ўтказилган бўлса ҳам, шахсий ҳуқуқлар муаллифда қолади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ #тафаккур Газета ўқинг, зотан, юзаки ва аҳамиятсиз, аммо шунчаки қизиқарли хабарлар билан бошни қотираётганлардан фойда йўқ. Газета сиз учун фойдали, манфаатли ахборот беришни биринчи ўринга қўяди. Шу мезон билан ишлайди. Газетани ҳурматга сазовор жиҳати ҳам шунда. @piskenthayoti

photo content

📣📣ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!📣📣  📌📌Қадрли муштарийлар ва каналимиз кузатувчилари! 📰📰Қадрдон газетангиз "Piskent hayoti" га  2027 йилги обуна мавсуми бошланди!! 🏃‍♂️🏃‍♂️Шошилинг, бу - бизнинг, ўзимизнинг газетамиз. Унда сизга таниш инсонлар👧👨, уларнинг,  улар амалга ошираётган, улкан бунёдкорлик ишлари🌇🏙, эзгу ва савоб амаллари, туманимиз ҳаётида содир бўлаётган воқеалар, давлатимиз томонидан олиб борилаётган, сиёсат, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақидаги маълумотлардан бохабар бўласиз. 📰📰Улар ўчиб кетмайди. Эртага тарих зарварақларидан жой олиб, мангуликка муҳрланади ва бу тарихни яратишда Сизнинг ҳам муносиб хиссангиз бўлади. 💰💰Газетамизнинг йиллик обуна баҳоси 400 минг  сўм. 📌📌Ҳурмат билан "Piskent hayoti" газетаси таҳририяти ва расмий телеграм  канали маъмурияти. Ҳ/Р: 20210000900133192001 ИНН: 200449297 МФО: 00472 Пискент  Агробанк АТБ.🏫🏫 @piskenthayoti

photo content

Шавкат Мирзиёев журналист ва блогерлар жамиятни ҳам, амалдорларни ҳам тарбиялаётгани ҳақида гапирди “Ижро органи раҳбари бирон қарор қабул қилишдан олдин илгари ҳеч нарса ўқимасди, ҳозир камида 10 марта ўқийди. Журналистлар менга қандай баҳо беради, блогерлар нима дейди, деган саволларни ўзига беряпти. ОАВ вакиллари ислоҳотларимизга жуда катта ижобий таъсирини кўрсатяпти”, — деди Шавкат Мирзиёев. @piskenthayoti

Фақат яроқ билан асралмас Ватан, Қароғу - кўз билан асрамоқ керак! Шаънига муносиб топиб айтилган, Инжа бир сўз билан асрамоқ керак! Фақат жанггоҳларда асралмас Ватан, Тингла юрт юрагин, оҳу - титроғин. Ёвлар ололмагай, Кубро мисоли, Маҳкам тутиб турсанг қўлда байроғин! Ўлмасбек Самарқандий. @piskenthayoti

#шеърият Муҳаммад Юсуф Сизда ором қайда, Сизда тин қайда? Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда? Эл-юрт оромини асраган зотлар, Э
#шеърият Муҳаммад Юсуф Сизда ором қайда, Сизда тин қайда? Сиз тўйиб ухлаган битта тун қайда? Эл-юрт оромини асраган зотлар, Эл меҳри асрасин сизни хар жойда. Сизни учратаман тоғда, далада, Хизматда ҳамиша қорда, жалада, Сизга сабот берсин, Сизга куч берсин, Буюк зотлар руҳи шундай паллада. Йўллар равон бўлсин, йўллар оқ бўлсин, Баҳор майсалари кўк чироқ бўлсин, Бурчга садоқатли эй фидоийлар, Поклигингиз сизга кўзмунчоқ бўлсин! ©@piskenthayoti

Унутманг,  вақт шавқат қилмайди... Нега бундай?  Нега ундай? деб вақтингизни кетказманг, ҳаммаси мен ўйлаганимдек,  деб дадил қадам қуйинг,  ана шундагина кўп нарсага улгурасиз! Унутманг, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади. ​​Сабр қилмай баxтга, ҳаракат қилмай муваффақиятга эришиб бўлмайди. Қийинчиликларга сабр қилинг, ҳаракатдан тўхтаманг, ана шундагина бахт ва муваффақиятга эришасиз! @piskenthayoti

photo content

Пазанда аёлларимиз оддий таомни гўзалликка айлантира оладилар. Мана бу "Гул хоним" ҳам уларнинг ижод намуналари бўлиб,уни кўрганингизда нафақат таом,балки бадиий манбаи асари эканлигига тан берасиз. @piskenthayoti

АССАЛОМ АЛАЙКУМ ХАЙРЛИ ТОНГ Яна куз,дарахтлар шохида заъфарон барглар, Минг бир хадик билан ерга боқади. Атрофдан айрилиқ куйи таралар, Ёмғир кўз ёшидек дилга оқади. Кузгинам,умримнинг қайтмас бахори, Янглиғ юрагимга армон солади, Юракда мухаббат гулхани эмас, Афсус ва надомат ўти ёнади. Бекорга утдими умрим ёзлари, Юракда қолгани армон,соғинчми, Фармонга ўтдими умрим кузлари. Дераза. ортидан боқар мўлтираб, Армонга айланган ишқнинг кўзлари, Сумбула кузакнинг сочини тарар, Атрофни тутади хазон бўйлари. Куз аслида тугаб бораётган йўл, Ҳеч қайта очилмас қовжираган гул. Гарчи тугаётган умр бахори, Лек ортидан келар биз кутган бахор, Аслида интихо алвидо эмас, Янгидан бошланар бу ҳаёт такрор. @piskenthayoti

ХАЙРЛИ ТУН Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этма
ХАЙРЛИ ТУН Вафодор инсонлар, фаришталарга ўхшайдилар. Кўринмасалар ҳам, сизни кузатадилар. Эшитилмасалар ҳам, сизни тарк этмайдилар. Сезилмас, аммо сизни ҳимоя қиладилар. Ўзлари ҳақида бирор нарса демасалар ҳам, сизни дуоларида унутмайдилар. Нажоткор фариштадек, айни керакли дамларда ҳозир бўладилар. @piskenthayoti

ИБРАТЛИ РИВОЯТ Ривоят қилишларича қадимда бир қавм бўлган эди. У қавм учун кўчманчи бўлиб яшаш одат эди. Шу қавм орасидаги бир кишининг кекса онаси бор эди. У она ёшининг катталиги сабаб ора-сира хотирасини йўқотар, фарзандига қаттиқ ёпишиб олар, ундан айрилгиси келмасди. Унинг бу қилиқлари ўғлига малол келар, асабларини ўйнатар, аҳоли орасида гўё шу сабаб обрўси тушаётгандек сезар эди ўзини. Кунларнинг бирида улар яна одатларига кўра бошқа яйловга кўчмоқчи бўлишди. У аёлига: - Эй хотин, эртага кўчяпмиз, маълумки онам касал. Уни ташқарида қолдир. Биров кўриб қолса, раҳми келиб олиб кетар. Ёшиям катта. Ундан чарчадик. Унга бироз егулик ва ичимлик бер. У бу ким кўриб қолса, ўзи билан олиб кетар. Ёки ажали етса, ўлар, -деди. --Аёли: - Хўп бўлади, ҳожам. Хотиржам бўлинг! Айтганингизни аъло даражада бажараман, -деди. Эртанги кун келди. Ҳамма кўч -кўронини йиғди. Аёл эри айтгандек, қайнонасига бироз озиқ-овқат, ичимлик сувини қолдирди. Ҳаммалари жўнаб кетишди. Улар кунинг ярмисида дам олиш учун тўхташди. Онасини қолдирган киши, аёлидан ўғлини келтиришини сўради. Унинг якка -ю ёлғиз, бир ёшли ўғли бор эди. Уни жудаям яхши кўрар, суюб эркалатар эди. Аёли унинг сўроғига индамади. - Ўғлим қани, хотин, келтир дедим, сенга.! -деди. Аёли:- Уни онангиз билан қолдирдим, бизга унинг кераги йўқ, -деди. Бу гапларни эшитган эр дод деб юборди: - Нима учун.? Аёли:- Чунки у ҳам ҳа демай улғаяди. Онангизни саҳрода қолдиргинингиз каби, сизни ташлаб кетади, ишингизни қайтаради, бундай боланинг кераги йўқ, -деди, хотиржам. Бу гаплар унга чақмоқ чаққандек таъсир қилди. Отини юганлаб чопиб кетди. Кўчган жойларига етиб келди. Одатда аҳоли кўчса, улардан қолган-қутган нарсалар орасидан егулик излаб ёввойи, ваҳший ҳайвонлар келар эди. Қараса, онаси унинг боласини кўксига маҳкам босиб олган, унинг атрофида ҳужумга шай турган бўрилар бор эди. ....Она: - Йўқолларинг, бу менинг ўғлимнинг жигарбанди, -деб уларга тошлар улоқтирарди. Киши милтиғини олиб бўрилардан бирини отди. Қолганлари қўрқиб қочишди. У отидан тушиб онасини бағрига олди. Юз кўзларидан тинмай ўпиб йиғлар: - Онажоним, мени кечиринг, -дер эди. Уларни отга миндириб қавми томон қайтди. Шундан кейин онасига мисли кўринмаган даражада меҳрибон бўлди. Аллоҳ унга доно аёли тақдир қилганидан мамнун эди. Энди у бошқа жойга кўчмоқчи бўлсалар, аввало онасини туяга миндирар, умрининг сўнгига қадар хизмат қилишга бел боғлаган эди. Азиз мухлис, билингки... Ақлли, диёнатли аёл, эр кишининг ор - номуси, тўғри йўлга ундовчи хикматли хазинасидир. Ота -онага қилинган яхшиликларнинг акси эса фарзандларда кўринади.. @piskenthayoti