"Piskent hayoti" gazetasi rasmiy kanal
Kanalga Telegram’da o‘tish
"Piskent hayoti" ijtimoiy-siyosiy gazetaning telegram tarmog'idagi kanali. Murojaat, taklif va e'lonlar uchun @Munira_9184
Ko'proq ko'rsatish2 097
Obunachilar
-224 soatlar
-327 kunlar
-9230 kunlar
Postlar arxiv
Вафо бу — бир лаҳзалик ҳиссиёт эмас,
осон айтиладиган гап ҳам эмас.
У — синовда билинадиган фазилат: йўқликда, чарчоқда ва манфаатлар тугаганида.
Вафоли одам ўзгармайди, ўтган кунлардаги дўстликни унумайди, вазият ўзгарса ҳам у юз ўгирмайди.
Вафо — камёб неъмат, уни топган киши
уни асраб-авайлаши лозим.
Вафо бу ― битта ғамни кўтарувчи икки қалбдир.
📚 Ibratli Hikoyalar 📚
Етимнинг дуоси...
Уч-тўрт йил аввал соғлиғим ёмонлашиб, Қашқадарёнинг Касби туманига қарашли оромгоҳда даволандим. Феълим ўзимга маълум, мени шўх-шодон ёшлар давраси эмас, кўпроқ оғир-вазмин кексалар муҳити ўзига тортади. Хуллас, бош шифокор меҳрибонликлари, маслаҳатларига қарамай, уч-тўрт қария ёнига жойлашдим. Улар билан бирга намоз ўқийман, ўтган-кетгандан суҳбатлашаман.
Қариялар орасида Менгли бобо деган бир чол бўлиб, гарчи тиловатда баъзан тажвид қоидаларини бузса ҳам, унинг ўта тақводорлиги мени ҳайрон қолдирар эди. Бир куни шу чол бошидан ўтказган ғайриоддий воқеани сўзлаб берди.
“Менга ота дийдорини кўриш насиб қилмаган. Бечора онам мен етимни деб кўп шўришлар кўрган.
40-йилларни охирлари эди. Чамаси 8-9 яшар пайтим. Қишлоқда очарчилик шу даражага етганки, кунжара, турли ўсимлик илдизлари, ўлимтиклар одамларнинг асосий емишига айланган. Биз каби етимларга эса шу ҳам қаҳат. Онам шўрлик егулик йўқлигидан менга қуриган кўкрагини тутади.
Бир куни очликдан силлам қуриб, ухлаб қолибман. Уйғонсам, уйда онам кўринмади. “Ҳойнаҳой, даладан бирор егулик топиб келгани кетгандир”, деб ўйладим. Келавермагач, шом кириб, атроф қорая бошлаганига қарамай, онамни излаб йўлга тушдим. Ўн қадам юраман, атрофга аланглайман, онамни чақираман. Бир соатча йўл босиб, уйимиздан анча йироқдаги чакалакзорга бориб қолибман. Бир пайт атрофдан оч чиябўриларнинг чўзиб увиллашлари эшитила бошлади. Овозлари лаҳза сайин кучаяр, яқинлашар, борган сари вужудим музлаб, оёқ-қўлим қалтирар эди. Бақирай дейман, овозим чимайди. Дафъатан онаизоримнинг “Менгли-и-и”, деган товуши қулоғимга чалинди. Бор кучимни тўплаб, овоз томон югурдим. Она бола бир нафас сўзсиз қучоқлашиб қолдик. Ҳаяжон ичида пайқамаган эканмиз, зум ўтмай атрофимизда доира ясаган чўғдек қип-қизил кўзларни кўриб, онам шўрлик хўнграб юборди, унга мен ҳам қўшилдим. Чиябўрилар ҳалқаси борган сари яқинлашар, онам тинимсиз нималарнидир пичирлар эди. Жон ҳолатда онамнинг: “Эй Худойим, етимчамга раҳминг келсин, унинг бегуноҳ вужудини ўзинг саломат асра”, дея пичирлаётганини илғадим. Ва беихтиёр ўзим ҳам Яратганга муножот қила бошладим. Шунда бирдан инсон зоти ишонмайдиган мўъжиза содир бўлди. Биз билан чиябўрилар ўртасида яна бир доира пайдо бўлди. Ғира-ширада бу доира узун қора устунларга ўхшаб кўринар, ҳар жуфт чўғдай кўз рўпарасида биттадан турар, оч чиябўрилар эса, увиллашдан тўхтаб, жойида қотиб қолган эди. Биз бир оз ўзимизни ўнглаб олгач, аста-секин уйга томон силжий бошладик. Қора устунлар уйимизга қадар бизни “кузатиб” боришди. Фақат уйга кирганимиздан сўнг ғойиб бўлишди. Онам уйга кирган заҳоти жойнамоз ёзди. Икки ракъат шукрона намозини ўқиди. Мен ҳам унга эргашдим. Шундан бери намозни канда қилган эмасман, менга мўъжизавий қудрати ва раҳим сифати билан иккинчи бор ҳаёт ато этган Аллоҳимга рукуъ, сажда қилишдан чарчамайман”.
@piskenthayoti
Озроқ пул...
- Эй хумпар! Кап-катта олий маълумотли, бола-чақали одам ёнимга пул деб сўраб келишга уялмадингми?! менга шундай танбеҳ бераётган, дафтаримдан кўчириб катта бўлган иккичи тадбиркор дўстимни олдига бошимни эгиб мулзам бўлиб турар эканман, унга учрашиб хато қилганимни сездим. Унга фақат Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... дегандим холос! Унинг оффисидан чиқиб ўзимни сўкиб-сўкиб, бошқа дўстимнинг олдига йўл оламан.
Кейинги манзилим савдо билан шуғулланадиган синфдошим эди. Ҳархолда пулни-пулга уришни биладиган одам, пул билан қандай муносабат қилишни биладида деб ўйладим.
- Дўстим ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... менга кулиб қараб турган чеҳраси бирдан тунд аҳволга келади.
- Эй сенлар! Нега пул деса мени ёнимга чопқиллаб келаверасанлар-а?! Савдогар дегани пул ишлаб чиқарадиган одам дегани эмаску! у ҳам арз-додини дастурхон қилди. Гапини охирида эса ёнидан қувгандан баттар қилиб:
- Пул масаласида қайтиб кўзимга кўринма, деди. Қайниукам! Абжир йигит. Опасидан ҳам пишиқ! Қаттиқ ерда пул туради дейишадику, у ёрдам берар деган ўйда унинг уйига бордим. Ош сузилди, едик-ичдик. Секин гап бошладим:
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул...
- Уфффф почча! Яна қарзми?! Ахир охирги олиб кетган пулингизни яқиндагина қайтариб бериб, Ишларим юришиб кетди! деб айтгандингизку! Яна нима бўлди?! шу гапидан кейин ҳам:
- Опамни бахтсиз қилдингиз! ундай қилдингиз, бундай қилдингиз деб оғзи ёпилмади! Қайниука укадек бўлмайдида барибир! Ука нима қилса ҳам, нима деса ҳам жигар, ёрдам беради. Шу ҳаёлда укамнинг дарвозасини тақиллатаман. Дастурхон атрофига ўтирдим. Келин чой дамлаб келди. Анча гаплашиб ўтирдик.
- Ука, ёнингга бир хизмат билан келгандим. Шу озгина пул... деганимни биламан, келин чойнакни дақ! этказиб қўйдида, қовоқ уйиб ташқарига чиқиб кетди! Укам хам йиғламсирашдан нари-бери бўлиб, вазиятини тушинтирди. Юзга фотиҳа тортиб, уйга қайтдим. У отам, падарим! Улғайганимча жоним Оллоҳга ва унга омонат бўлган! Шундай экан пул масаласига ҳам унга ишонсам бўлади. Ахир отамку деб, болалигим ўтган ҳовлимизга қадам босаман.
- Ота! Ёнингизга бир илтимос билан келгандим. Шу озгина пул...
- Эй эшшак! Сен қачон катта бўласана! Ўқитувчи деган номинг бор! Ўзингни аравангни ўзинг тортсанг бўлмайдими-а?! анча панд-насиҳат эшитганимдан кейин беайб онамни ҳам бир-икки оғиз сўкиб эслаб қўйган отам уйдан қувиб чиқардилар! Қўлтиғимга катта сўмкани қистириб ярим кечаси уйга кириб келдим. Юзимга қараган хотиним:
- Ха нима бўлди? деди.
- Хотин, Шу озгина пул деб гап бошлагандим ҳамки, хотиним:
- Қанча керак сизга? Озроқ пулим бор, деди. Бирдан жаҳлим чиқиб кетди! Нега ҳамма мени пули йўқ гадо деб ўйлайверар экана!
- Мен сенга пул бер деб айтяпманми! Нимага хеч қайсинг гапимни охиригача эшитмайсанлар! Хамманг мени гадо деб ўйлайсанлар! Болаларни тўғри ўқитиш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиққандим ! Шу ишим раҳбариятга ёқиб, бугун мени пул мукофоти билан тақдирлашди! Шу пулни вақтинча сақлаб тур демоқчиман сенга! деб бақирдим. Шу гапимдан кейин хотинимни чеҳраси ёришди. Сумкамни очиб, пулларни санаб кўзи қувнар экан, кичик ўғлимни кийиб юрган иштонини ечиб олдида унга пулни ўраб, сандиқни мени қўлим етмайдиган бурчагига солиб:
- Кўзингизни юмиб туринг, деб калитни қаергадир яширди. Кузгача. Ўзимни асал хотинимдан қўймасин! Биздақа камҳарж ўқитувчиларни қўлига хар доим хам катта пул тушмаганлиги сабабли, умримда бир марта қўлимга ушлагудай пул олганимда ўзимни йўқотиб қўйиб, уни тўғри ишлатиш ҳақида маслаҳат сўрагани тадбиркор, савдогар дўстим, қайниукам, укам ва отамни ёнига боргандим холос.
- Қараб туринглар 1000-доллар ойлик олай ҳали хаммангни ялинтираман! Қайтар дунё!
А. Омон.
@piskenthayoti
📖 ЭЗГУЛИК НУРИ
Кунлардан бир кун Қуёш Парвардигорга арз қилибди:
–Бўлди, ортиқ ер юзига нур сочмайман, қийналиб кетдим !- дебди.
–Гапир, нимадан қийналдинг?
–Ер юзида ёмон одамлар кўпайиб кетган, бемеҳрлар, беҳаёлар, бевафолар, ёлғончи очкўзларнинг қилмишларидан бўғриқиб, янаям қизариб кетаяпман, сабрим тугади, - дебди.
–Наҳот-ки биттаям яхши одам қолмаган бўлса?
–Йўқ, яхши одамлар ҳам бор лекин улар ҳам кундан кунга камайиб кетаяптида,- дебди Қуёш.
Унга шундай буйруқ бўлибди :
–Дунёда биргина яхши инсон қолганда ҳам, сен шу Инсон учун тонгдан тунгача нур сочишинг керак...
Ҳаёт йўлингизни эзгулик нурлари ёритсин,хамиша.
@piskenthayoti
📖 ЭЗГУЛИК НУРИ
Кунлардан бир кун Қуёш Парвардигорга арз қилибди:
–Бўлди, ортиқ ер юзига нур сочмайман, қийналиб кетдим !- дебди.
–Гапир, нимадан қийналдинг?
–Ер юзида ёмон одамлар кўпайиб кетган, бемеҳрлар, беҳаёлар, бевафолар, ёлғончи очкўзларнинг қилмишларидан бўғриқиб, янаям қизариб кетаяпман, сабрим тугади, - дебди.
–Наҳот-ки биттаям яхши одам қолмаган бўлса?
–Йўқ, яхши одамлар ҳам бор лекин улар ҳам кундан кунга камайиб кетаяптида,- дебди Қуёш.
Унга шундай буйруқ бўлибди :
–Дунёда биргина яхши инсон қолганда ҳам, сен шу Инсон учун тонгдан тунгача нур сочишинг керак...
Ҳаёт йўлингизни эзгулик нурлари ёритсин,хамиша.
@piskenthayoti
Одамлар ортингдан эргашишини истасанг, уларнинг ортидан юр!
Буюк ишлар албатта майда ишлардан бошланади.
Ягона ва энг мудхиш хато аввалги хатоларни тузатмасликдир.
Ҳаёт одамларга сахнадир. Унда рол танлаш кишининг ғоясига боғлиқ.
”Ҳикматлар
чашмаси” дан
@piskenthayoti
ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН
Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
- Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
Фақат ва фақат рост гапиринг;
- Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
- Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.
@piskenthayoti
ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИДАН
🍃- Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг;
- Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг;
💫- Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг;
- Фикр билдирганда: «Бу менинг қарашим» деб айтинг;
⚡️- Бирор нарсани ёки бирор кишини мақтаганда ошириб юборманг;
- Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг;
🌿- Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг;
- Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда меъёрни билинг;
🌻- Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг;
- Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг;
🌷- Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг;
- Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг;
✔️- Фақат ва фақат рост гапиринг;
- Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг;
☑️- Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!
- Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг;
🔴- Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг;
- Сотган нарсангизни ёқтирмай қайтариб олиб келишса, дарров қабул қилинг;
📌- Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва бунга одатланманг;
- Чанқаганда сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг;
📍- Бозорларда юрганда ҳеч кимга озор берманг;
- Эгасининг рухсатини олмасдан бировнинг нарсасига тегманг;
🍛- Оғзингизда луқма билан гапирманг;
- Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишоралар қилманг.
@Jaloliddinrumiyy🍃
Илм олиш сирлари
1. Қибла томонга қараб дарс қилинг. Қибла томонга қараб дарс қилсангиз, олгин билимингиз зиёда ва баракали бўлади.
2. Мақсад қўйинг. Дарс қилишга ёки китоб ўқишга ўтирганингизда ўз олдингизга мақсад қўйинг. Уни якунламагунча ўрнингиздан турманг.
3. Чалғитувчи омилларни чекланг. Дарсни ҳеч ким сизни чалғитмайдиган жойда қилинг. Телефонингизни ўчириб қўйинг ва бор диққатингизни илм олишга қаратинг.
4. Ўтирган холда дарс қилинг. Ҳеч қачон ётган холатингизда китоб ўқиманг, дарс қилманг. Чунки ухлаб қолиш эхтимолингиз жуда юқори.
5. @raimbaev_elmurod блогига обуна бўлинг. Бу блог сизнинг илм олишга бўлган меҳрингизни янада оширади. Илм олишдаги қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам беради.
@piskenthayoti
#_йиғилиш
Туманимизда мурожаатлар билан ишлаш масалалари юзасидан навбатдаги штаб йиғилиши ўтказилди
Штаб бошлиғи М. Мирюнусов раислигида мурожаатлар билан ишлаш самарадорлигини оширишга қаратилган навбатдаги штаб йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда масъул мутахассислар ҳамда штаб аъзолари иштирок этдилар.
Кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
Қарши тумани тажрибаси (намунаси) асосида ишларни ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-51-сон қарори ижросини таъминлаш ҳолати;
Такрорий (қайта) мурожаатларни ўрганиш ҳолати;
Фуқаролар мурожаатлари бўйича берилган жавобларнинг сифати ва таҳлили.
Йиғилиш якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди ҳамда мурожаатлар билан ишлаш сифатини янада ошириш, такрорий мурожаатларнинг олдини олиш ва мурожаатларни ўз вақтида ҳамда қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқиш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
@piskenthayoti
#шеърият
Эркин Вохидов
Эгил, ўзни пана қил,
Борлигингни билдирма.
Йўталганга ўн беш йил,
Аксирганга йигирма.
Кар бўл, кўр бўл, тишла тил,
Бошга бало келтирма.
Гапирганга ўн беш йил,
Эшитганга йигирма.
Қаламингни душман бил,
Қоғоз узра жилдирма.
Роман ёзсанг – ўн беш йил,
Достон ёзсанг – йигирма.
Ташбеҳларнинг таги зил,
Қофия ҳам қидирма.
Менга тегди ўн беш йил,
Шуҳрат олди йигирма.
Замон кечди шу зайил,
Бизлар кўрдик, сен кўрма.
Ўтса ҳам кўп ўн беш йил,
Ўтса ҳам кўп йигирма.
Саид Аҳмад, шукур қил,
Кексалигинг билдирма.
Сен озодсан ўн беш йил,
Ёшинг эса йигирма.
© Эркин Воҳидов
@piskenthayoti
#_қишлоқ хўжалиги
ШОНЛИ САНАГА МУНОСИБ ТУҲФА
Мамлакатимизда яқинда мустақиллигимизнинг 35 йиллик байрами кенг нишонланади. Ушбу улуғ айёмга ҳудудимиз фермерлари ҳам муносиб туҳфа тайёрладилар. Мавжуд 25 та пахта-ғалла йўналишидаги фермерлар жорий йилда буғдойдан мўл ҳосил етиштирдилар ва шартномавий режаларини 100% дан зиёд бажариб, улуғ айёмни меҳнатда қувончли ютуқлар билан кутиб олмоқдалар.
Қолаверса Давлатимиз раҳбарининг қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, деҳқон ва фермерларимизни қўллаб-қувватлаш ҳақидаги қатор фармон ва қарорлари, ғаллакор ва пахтакор фермерларни янада масъулият билан астойдил ишлашга даъват этди.
Шу кунларда фермерларимиз иккинчи маррани эгаллашга астойдил бел боғлаганлар. Улар пахта экинларини агротехника талаблари асосида парваришлаб, ҳосилдорликни 50 центнерга етказишга аҳд қилишган. Замонавий техника ва технологияларни амалда жорий этаётган фермерларимиз экинларни озиқлантириш, суғориш, кўсак қуртидан сақлаш ишларини сифатли амалга оширмоқдалар. Айни пайтда чамандек гуллаган ғўзалар кўсак тугмоқда.
Президентимизнинг 2026 йил 5 февралдаги “Сув ресрусларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора -тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-47 –сон қарорига асосан, сув тежовчи технологияларнинг жорий этишни қўллаб-қувватлаш мақсадида, сув билан барқарор таъминланмаган худудда жойлашган суғориладиган ер майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий қилинганда, ажратилган субсидияларга 1, 25 оширувчи коэффициент қўллаган ҳолда ҳисобланилади.
Маълумки, барча соҳа каби қишлоқ хўжалигида ҳам замонавий технологиялар ва илғор усуллардан фойдаланиш ютуқлар омилидир. Бизнинг Навоий номли худудда ҳам суғориладиган ер майдонларда тежамкор суғориш технологияларидан фойдаланиш амалиёти янада кенгаймоқда. Фермерларимизнинг 15 дан зиёди ушбу усулни жорий этиб, пахтадан мўл ҳосил тўплаш билан бирга, сув тежамкорлигига эришмоқдалар. Қолган фермерларимиз ҳам тежамкор суғориш технологиясини тўлиқ жорий этиш ҳаракатидалар. Айни кунларда ғўзаларни минерал ва маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш ишлари замонавий техникалар ёрдамида бажармоқдалар. Хусусан пахтачиликда бой тажриба тўплаган Нурали Отақўзиев, Ибодуллаев Мирзамиддин, Аширметов Жумабой, Жавохир Рахматуллаев номли ва “Каримов Расул агро”, “Мадаминбек”, “Нурсултон, Нуркамол”, “Жахонгир” каби фермер хўжаликларида пахта парваришига алоҳида эътибор қаратилгани сабабли ғўзалар баравж ривожланмоқда.
Умри даласига боғланган, қадоққўл деҳқонларимизни ёзнинг жазирамаси ҳам, саратон иссиқлари ҳам чўчита олмайди. Улар ғалла каби пахтадан ҳам мўл-ҳоси олиш учун тонгни шомга улаб меҳнат қилишдан чарчамайдилар. Мақсадимиз, шонли сана- истиқлолимизнинг 35 йиллик байрамини муносиб кутиб олишдир.
С.Раимқулов,
Навоий номли худуд рахбари.
@piskenthayoti
