Rost24 | Расмий канал
Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА •instagram.com/rost24uz •youtube.com/@rost24official Реклама: +99890 047 23 78 Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot
Mostrar más📈 Análisis del canal de Telegram Rost24 | Расмий канал
El canal Rost24 | Расмий канал (@rost_24uz) en el segmento lingüístico de Uzbeko es un actor destacado. Actualmente la comunidad reúne a 39 417 suscriptores, ocupando la posición 6 516 en la categoría Noticias y medios y el puesto 1 945 en la región Uzbekistán.
📊 Métricas de audiencia y dinámica
Desde su creación el невідомо, el proyecto ha mostrado un crecimiento acelerado, reuniendo a 39 417 suscriptores.
Según los últimos datos del 04 septiembre, 2026, el canal mantiene una actividad estable. En los últimos 30 días la variación de miembros fue de -1 102, y en las últimas 24 horas de -212, conservando un alto alcance.
- Estado de verificación: No verificado
- Tasa de interacción (ER): El promedio de interacción de la audiencia es 13.30%. Durante las primeras 24 horas tras publicar, el contenido suele obtener 10.89% de reacciones respecto al total de suscriptores.
- Alcance de las publicaciones: Cada publicación recibe en promedio 5 254 visualizaciones. En el primer día suele acumular 4 302 visualizaciones.
- Reacciones e interacción: La audiencia responde de forma activa: el promedio de reacciones por publicación es 52.
📝 Descripción y política de contenido
El autor describe el recurso como un espacio para expresar opiniones subjetivas:
“Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot”
Gracias a la alta frecuencia de actualizaciones (últimos datos recibidos el 05 septiembre, 2026), el canal mantiene la vigencia y un amplio alcance. La analítica demuestra que la audiencia interactúa activamente con el contenido, lo que lo convierte en un punto de referencia dentro de la categoría Noticias y medios.
Carga de datos en curso...
| Fecha | Crecimiento de Suscriptores | Menciones | Canales | |
| 05 septiembre | +2 | |||
| 04 septiembre | +1 | |||
| 03 septiembre | 0 | |||
| 02 septiembre | 0 | |||
| 01 septiembre | 0 |
| 2 | ⚡️Шавкат Мирзиёев 7–8 сентябрь кунлари Сербияга ташриф буюради
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари Сербияга расмий ташриф билан боради.
Ташриф доирасида Белград шаҳрида икки давлат раҳбарлари ўртасида олий даражадаги музокаралар ва расмийлар ҳамда ишбилармон доиралар иштирокида бизнес форуми ўтказилади.
Музокараларда Ўзбекистон–Сербия ҳамкорлигини янада ривожлантириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.
Шунингдек, транспорт, машинасозлик, енгил ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ҳамда ахборот технологиялари соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга эътибор қаратилади.
Томонлар тартибли меҳнат миграцияси, ҳудудлараро ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилади.
Ташриф якунида ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар тўплами имзоланиши режалаштирилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 1 456 |
| 3 | ⚡️Хоразмда 825 млн сўм солиқ қарзи бор тадбиркор видеомурожаат билан чиқди
Хоразмдаги оилавий корхонада 825 млн сўмлик солиқ қарзи йиғилгани ва уни тадбиркорнинг шахсий мол-мулкидан ундириш ҳақида суд қарори чиқарилгани ортидан тадбиркор видеомурожаат билан чиқди.
У мурожаатида молиявий муаммолар ва қарзлардан қийналаётганини, 825 млн сўмлик қарз қандай пайдо бўлганини тушунмаётганини айтиб, ўз ҳолатини баён қилган.
Тадбиркор қарз миқдори ва ушбу сумма қандай ҳисобланганига аниқлик киритилишини сўрамоқда.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 1 572 |
| 4 | ⚡️Канададаги ватандошлар Мустақиллик байрамини нишонлади
Канадада истиқомат қилаётган ўзбекистонлик ватандошлар Ўзбекистон Мустақиллик куни муносабати билан тантанали тадбир ўтказди.
Тадбирда 250 нафарга яқин киши, жумладан, Канада ва Онтарио парламентлари аъзолари, дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик фаоллари, журналистлар ҳамда ватандошлар иштирок этди.
Меҳмонлар орасида парламент аъзолари Ali Ehsassi ва Vincent Neil Ho, Онтарио парламенти аъзолари Lee Fairclough ва Vijay Thanigasalam, шунингдек, Италия ҳамда Антигуа ва Барбуда бош консуллари ва бошқа хорижий дипломатлар бор эди.
Байрам доирасида Ниагара шаршараси Ўзбекистон давлат байроғи рангларида ёритилди. Тадбирда концерт дастури намойиш қилиниб, меҳмонларга анъанавий эҳсон оши тарқатилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 3 396 |
| 5 | Президент Шавкат Мирзиёев:
“Буюк тарихимизни ташвиқот қилиш — бизнинг ҳам фарзимиз, ҳам қарзимиз”.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 3 975 |
| 6 | #Рост_ҳикматлар
✅ Сукут сақлашим одобимдандир. Ҳар сўзга берадиган жавобим бор. Лекин бир сўзга қарайман, сўзми дея? Яна бир сўзлаётганга қарайман, одамми дея?
✍️ Жалолиддин Румий
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 4 388 |
| 7 | Мустақилликнинг 35 йиллигида 35 нафар журналистдан 35 та «Маҳорат мактаби»
Лойиҳа доирасидаги 20 та «Маҳорат мактаби» Уюшманинг ҳудудий бўлимлари томонидан мувофиқлаштирилади. Қолган 15 та мактаб эса пойтахтда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси марказий аппарати қошида фаолият юритади.
Тошкент шаҳрида устоз журналистларнинг маҳорат дарслари Ўзбекистон Миллий матбуот маркази, Контент маркази ҳамда турли таҳририятларда ташкил этилади.
Батафсил: https://rost24.uz/uz/news/2597
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 3 895 |
| 8 | ⚡️Глинка кўчасидаги йўл ўпирилиши ортидан газ қувуридан бир нечта сизиш аниқланди
Аввалроқ Тошкентда ер остида қувур ёрилиб, автомобилларга зарар етгани ҳақида хабар берган эдик.
Воқеа Яккасарой туманидаги Глинка кўчасида юз берган. Ҳодиса жойига Veolia Energy авария-тиклаш бригадаси етиб борган ва ўпирилиш сабаблари ўрганилаётгани маълум қилинган.
Кейинчалик коммунал хизматлар ҳодиса бўйича изоҳ берди. Veolia Energy иссиқлик қувурлари шикастланмаганини, жорий йилда ётқизилган 1240 метрлик магистрал қувур эса сувси ва босимсиз ҳолатда бўлганини билдирди. «Тошкент шаҳар сув таъминоти» АЖ ҳам ҳодиса ичимлик суви тармоқларига алоқадор эмаслигини айтди.
«Hududgaz Poytaxt» эса дастлаб ҳудуддан юқори босимли газ қувури ўтмаслиги, газ сизиб чиқиши аниқланмагани ва ҳодисанинг газ тармоқларига алоқаси йўқлигини маълум қилган.
Бироқ Тошкент шаҳар ҳокимлигининг кейинги ахборотига кўра, диаметри 219 мм бўлган ерости газ қувуридан газ сизиб чиққани аниқланган. Газ иссиқлик тармоғи камерасида тўпланиб, авария ҳолатига сабаб бўлган.
Текширувда қувурнинг тахминан 375 кв. см (15×25 см) қисмида бир нечта сизиш нуқтаси аниқлангани айтилган.
Агар жорий йилда ётқизилган 1240 метрлик магистрал қувур сувсиз ва босимсиз ҳолатда бўлган бўлса, унда у билан боғлиқ қандай авария юз бериши мумкин? Бу қувурнинг ҳолати ҳақидаги маълумот берилган, аммо сув бўлмаса, босим бўлмаса, нима сабабдан авария юз бергани ёки нима “портлагани”га аниқ изоҳ берилмаган.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани ва тергов якунига кўра айбдор шахсларга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган.
Хуллас, газдагилар ҳам сув бўйича масъуллар ҳам, иссиқлик тармоғидагилар ҳам ўзини четга олди. Кейин эса газ қувурининг бир нечта жойидан сизиш аниқлангани хабар қилиняпти. Энди ҳисоботларга қарасак дастлаб ким ва нимани текширган? Ёки масъулиятни бир-бирига ошириб, «отангга бор, онангга бор» қилиб юриш осонроқми? Ким бу ерда жавобгарликни бўйнига олади?
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 4 051 |
| 9 | ⚡️Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида акула боқилаётгани аниқланди
Фарғона шаҳридаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида сунъий ҳавза ўрнатилиб, унда турли балиқлар, жумладан, акула етиштирилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳудудий Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси хабар берди.
Инспекция Фарғона шаҳрининг “Мурувват” маҳалласидаги кўп қаватли уйларда мониторинг ўтказган. Ўрганишлар давомида 78-уйнинг 17-хонадон мулкдори кўп квартирали уй ертўласида сунъий ҳовуз ўрнатиб, унда акула боқаётгани аниқланган.
Текширувда ертўладан бундай мақсадда фойдаланиш қонун талабларига зид экани аниқланган. Мулкдорга маъмурий жарима қўлланилиб, ертўлани 15 кун ичида бўшатиш ва аввалги ҳолатига келтириш бўйича кўрсатма берилган.
Шунингдек, ичимлик сувидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолати бўйича ҳам баённома расмийлаштирилган.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 4 391 |
| 10 | Жанубий Кореяда 4 нафар ўзбекистонлик Суриядаги террорчилик ташкилотига ёрдам берганликда гумонланмоқда
Жанубий Кореяда Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси Сурияда фаолият юритувчи, БМТ томонидан террорчилик ташкилоти сифатида белгиланган «Катибат ат-Тавҳид вал-Жиҳод» (KTJ) гуруҳини молиялаштириш ва унга моддий ёрдам кўрсатишда гумонланмоқда.
Бу ҳақда Жанубий Корея полицияси маълум қилди.
Гванжу шаҳар полицияси маълумотига кўра, асосий гумонланувчи 30 ёшлар атрофидаги Ўзбекистон фуқароси.
Тергов версиясига кўра, у 2025 йил апрелидан бошлаб тахминан саккиз ой давомида етти марта KTJга жами 6,3 миллион вон, яъни қарийб 4,6 минг долларлик криптовалюта юборган.
Шунингдек, полиция унинг худди шу даврда ташкилотдан криптовалюта олганини ва ушбу маблағлар ҳисобидан Жанубий Кореяда 11 та ишлатилган автомобиль ҳамда 2 та экскаватор харид қилганини гумон қилмоқда.
Уларнинг умумий қиймати 170 миллион вон атрофида бўлган. Техника ва автомобиллар кейинчалик Сурияга жўнатилган.
Терговчилар асосий гумонланувчининг KTJ билан расмий аъзолик ёки бошқа расмий алоқаси бўлмаганини тахмин қилмоқда.
Бироқ, полиция маълумотларига кўра, у Сурияда ушбу ташкилот таркибида бўлган укаси билан алоқа қилганидан кейин гуруҳни қўллаб-қувватлай бошлаган.
Гумонланувчи Жанубий Кореяда ўзбекистонлик таниши номига расмийлаштирилган ишлатилган автомобилларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи компанияни бошқарган. Терговчилар айнан шу бизнес орқали автомобиллар ва қурилиш техникасини харид қилиш ҳамда Сурияга жўнатиш амалга оширилганини аниқлаган.
Иш бўйича яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам гумонланувчи сифатида терговга жалб қилинган.
Полиция уларни асосий гумонланувчига ишлатилган автомобилларни топиш ва харид қилишда ёрдам берганликда гумон қилмоқда.
Бироқ улар ҳибсга олинмаган. Уч киши полиция томонидан ҳибссиз ҳолда сўроқ қилинган.
Асосий гумонланувчи эса аввалроқ, апрель ойида ҳибсга олинган. Бундан бир ой олдин унинг номи Интерполнинг қизил билдиришномасига киритилган. Кейин унга нисбатан айблов эълон қилиниб, иш судга оширилган.
«Катибат ат-Тавҳид вал-Жиҳод» Сурияда фаолият юритган қуролли экстремистик ташкилот бўлиб, Ал-Қоида билан алоқадор гуруҳ сифатида кўрсатилади.
БМТ 2022 йилда мазкур ташкилотни террорчилик ташкилоти сифатида белгилаган.
Бу Жанубий Кореяда ўзбекистонлик фуқаронинг мазкур ташкилот билан боғлиқ биринчи ҳолати эмас. 2024 йилда Жанубий Корея апелляция суди KTJга пул ва қимматликлар юборган ўзбекистонлик мигрантга 18 ойлик қамоқ жазосини ўз кучида қолдирган эди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 3 713 |
| 11 | ⚡️Ўзбекистонликлар учун 8 сентябргача 114 та давлат музейига кириш бепул бўлади
Ўзбекистонда 2 сентябрдан 8 сентябргача ҳар йили ўтказиладиган Музейлар ҳафталиги давом этмоқда.
Маданий мерос агентлиги маълумотига кўра, шу давр мобайнида агентлик тизимидаги барча 114 та давлат музейига, жумладан, музей-қўриқхоналар ва уй-музейларга кириш бепул бўлади. Ҳафталик хорижий сайёҳларга татбиқ этилмайди.
«Ушбу ҳафталик тарих, санъат ва миллий меросимиз билан яқиндан танишиш, ноёб экспонатлар ва қадимий ёдгорликлар ҳақида янги маълумотларга эга бўлиш учун ажойиб имконият», — дейилади агентлик хабарида.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 6 514 |
| 12 | ⚡️Фарғона ва Наманганда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди
Фарғона ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилиб, бир нечта ҳолат аниқланди.
Қўқон шаҳрида ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Муқандам судланган 44 ёшли фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, ертўласидан 782 дона «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси топилди.
Яна бир ҳолатда 1975 йилда туғилган шахснинг хонадонидан 758 грамм «гашиш», шунингдек, гиёҳвандлик воситалари қолдиқлари бўлган 6 дона пичоқ ва 4 дона электрон тарози ашёвий далил сифатида олинди.
Наманган вилоятида эса «Фарғона – Наманган» йўналишида ҳаракатланаётган «Ласетти» автомашинаси Наманган тумани ҳудудида тўхтатилиб, текширилди.
Автомобиль салонидан Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс бошқарувидаги автомашинадан 465 грамм «гашиш» топилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 4 250 |
| 13 | ⚡️Ижтимоий реестрга киритилган ишловчи оналарга фарзанди 1 ёшга тўлгунча нафақа тўланади
Эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш тизими янада кенгайтирмоқда. Янги тартибга кўра, «Ижтимоий реестр»га киритилган ишловчи оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунга қадар Ижтимоий суғурта жамғармасидан нафақа тўлаш йўлга қўйилади.
Бу ҳақда 3 сентябрь куни аҳоли бандлиги ва ижтимоий ҳимоя масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
Реестрга киритишда фақат даромад ҳисобга олинмайди.
Йиғилишда эҳтиёжманд аҳолини «Ижтимоий реестр»га киритиш мезонларини қайта кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.
Янги ёндашувда оиланинг моддий ҳолатини баҳолашда фақат даромад эмас, балки бошқа ижтимоий омиллар ҳам инобатга олинади.
Жумладан:
- оила аъзоларида сурункали касалликлар мавжудлиги;
- ногиронлик;
- кўп болалилик;
- оила аъзоларидан бирининг хорижда ишлаётгани каби ҳолатлар ҳам баҳоланади.
Болалар учун харажатларни қоплашда ваучер тизими жорий этилади.
2027 йилдан «Ижтимоий реестр»га киритилган оилалар фарзандлари учун бир қатор харажатларни ваучер орқали қоплаш тизими жорий этилиши режалаштирилган.
Ваучер орқали:
- давлат ва хусусий боғча тўловлари;
- ўқув марказлари харажатлари;
- йўлкира;
- олий таълим муассасаларидаги талабалар турар жойи (ётоқхона) харажатлари қоплаб берилиши кўзда тутилмоқда.
Ваучер 12 ой муддатга берилади. Оила кейинчалик «Ижтимоий реестр»дан чиқарилган тақдирда ҳам ваучернинг амал қилиш муддати сақланиб қолади.
Янги ёндашувда давлат ёрдами фақат «оилага қанча пул киряпти?» деган савол билан чекланмайди. Оиланинг реал эҳтиёжига таъсир қилувчи касаллик, ногиронлик, фарзандлар сони ва бошқа ижтимоий ҳолатлар ҳам ҳисобга олинади.
Айни пайтда, ишлайдиган оналарга фарзанди 1 ёшга тўлгунча нафақа тўланиши барча ишловчи оналарга тегишли эмас — эълон қилинган маълумотга кўра, мазкур чора «Ижтимоий реестр»га киритилган ишловчи оналарни қамраб олади.
Шунингдек, бу янги чорани ҳозир амалда бўлган бола парвариши нафақаси билан адаштирмаслик керак. Амалдаги қоидаларда айрим тоифадаги ишловчи оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар парвариш нафақаси назарда тутилган, аммо унинг тўлаш манбаси ва шартлари янги ижтимоий суғурта механизми билан бир хил эмас.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 4 051 |
| 14 | ⚡️Тошкентда Замонавий санъат маркази ўз эшикларини очмоқда
Ушбу Замонавий санъат маркази Марказий Осиёда бундай кўламдаги илк доимий маданий майдон бўлади.
Марказ тарихи ҳам пойтахтнинг маданий меросининг бир қисми ҳисобланади. Бино 1912 йилда меъмор Вилгелм Гейнселман лойиҳаси асосида қурилган. Дастлаб у трамвай депоси сифатида фойдаланилган, кейинчалик эса дизель электр станциясига айлантирилган.
Бинонинг қайта тикланиши ва янги қиёфа касб этиши кенг кўламли меъморий ҳамда реставрация лойиҳасига айланди.
Уни ўзгартириш бўйича меъморий концепция Франциянинг Studio KO бюроси томонидан ишлаб чиқилди. Лойиҳа муаллифлари объектнинг саноатга хос табиати ва тарихий муҳитини сақлаган ҳолда, уни халқаро даражадаги замонавий маданий марказга айлантиришга муваффақ бўлди.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 4 780 |
| 15 | #Рост_ҳикматлар
✅ Боласи отасидан кўпроқ китоб ўқимаган миллат тараққий этолмайди.
✍️ Шениз Южел
🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!
ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | 6 150 |
| 16 | Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Миграция агентлиги директори этиб тайинланди.
Батафсил ўқиш
@ogohuzofficial | 334 |
| 17 | ⚡️Беҳзод Мусаев Миграция агентлигидан кетди
Президентнинг тегишли қарорлари билан Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Беҳзод Анварович Мусаев эса бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилди.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 5 229 |
| 18 | Тошкентда ер остида қувур ёрилиб, автомобилларга зарар етди
Воқеа Яккасарой туманининг Глинка кўчасида юз берган. Ҳодиса жойига Veolia Energy авария-тиклаш бригадаси ва мутахассислари зудлик билан етиб борган. Ҳодиса тафсилотлари ва ўпирилиш сабаблари ўрганилмоқда.
Қизиқ, сув қувури ёрилган бўлса, нега бир томчи ҳам сув йўқ.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 5 429 |
| 19 | Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона ва юқори ишончга асосланган муносабатларни янада кенгайтириш, янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Саида Мирзиёева икки мамлакат ўртасида муштарак манфаатлар ва истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
📱ROST24.uz📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 5 191 |
| 20 | ⚡️Ишлайдиган оналарга фарзанди бир ёшга тўлгунига қадар нафақа тўланади
Меҳнатга лаёқатсиз эҳтиёжманд оилаларга “пассив даромад” келтирадиган ижтимоий пакет учун жорий йил 300 миллиард сўм ажратилган.
Бундай ёрдам олган 11 минг оиланинг ярмида даромад сезиларли ошгани қайд этилди. Бир ҳафтада ушбу тизимни давом эттириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
– Келаси йилдан реестрга кирган оила фарзандларининг давлат ва хусусий боғча бадали, ўқув маркази тўлови, йўлкираси ҳамда олийгоҳдаги ётоқхона харажати ваучер орқали қоплаб берилади, – деди президент.
Ваучер 12 ой муддатга берилади ва эҳтиёжманд оила Ижтимоий реестрдан чиқарилганидан кейин ҳам амал қилади.
📱 ROST24.uz 📱Telegram📱Facebook
📱Instagram📱YouTube | 4 856 |
