Advokat G’aniyev
Open in Telegram
Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot
Show more3 289
Subscribers
-224 hours
-247 days
-5730 days
Data loading in progress...
Similar Channels
Tags Cloud
No data
Any problems? Please refresh the page or contact our support manager.
Incoming and Outgoing Mentions
---
---
---
---
---
---
Attracting Subscribers
September '26
September '26
+5
in 1 channels
August '26
+46
in 8 channels
Get PRO
July '26
+72
in 6 channels
Get PRO
June '26
+50
in 8 channels
Get PRO
May '26
+141
in 22 channels
Get PRO
April '26
+107
in 90 channels
Get PRO
March '26
+12
in 5 channels
Get PRO
February '26
+51
in 2 channels
Get PRO
January '26
+87
in 8 channels
Get PRO
December '25
+45
in 17 channels
Get PRO
November '25
+49
in 3 channels
Get PRO
October '25
+38
in 3 channels
Get PRO
September '25
+68
in 5 channels
Get PRO
August '25
+98
in 23 channels
Get PRO
July '25
+27
in 3 channels
Get PRO
June '25
+59
in 9 channels
Get PRO
May '25
+68
in 11 channels
Get PRO
April '25
+98
in 18 channels
Get PRO
March '25
+41
in 8 channels
Get PRO
February '25
+50
in 10 channels
Get PRO
January '25
+269
in 37 channels
Get PRO
December '24
+188
in 15 channels
Get PRO
November '24
+95
in 5 channels
Get PRO
October '24
+268
in 13 channels
Get PRO
September '24
+112
in 12 channels
Get PRO
August '24
+175
in 14 channels
Get PRO
July '24
+102
in 8 channels
Get PRO
June '24
+288
in 24 channels
Get PRO
May '24
+309
in 19 channels
Get PRO
April '24
+65
in 5 channels
Get PRO
March '24
+71
in 4 channels
Get PRO
February '24
+101
in 11 channels
Get PRO
January '24
+135
in 6 channels
Get PRO
December '23
+824
in 15 channels
Get PRO
November '23
+1 688
in 19 channels
Get PRO
October '23
+186
in 1 channels
Get PRO
September '23
+3 123
in 0 channels
Get PRO
August '23
+15
in 0 channels
Get PRO
July '23
+15
in 0 channels
Get PRO
June '23
+26
in 0 channels
Get PRO
May '23
+44
in 0 channels
Get PRO
April '23
+19
in 0 channels
Get PRO
March '23
+26
in 0 channels
Get PRO
February '23
+1 067
in 0 channels
Get PRO
January '23
+143
in 0 channels
Get PRO
December '22
+125
in 0 channels
Get PRO
November '22
+705
in 0 channels
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 09 September | 0 | |||
| 08 September | +3 | |||
| 07 September | +1 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | +1 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
Channel Posts
Repost from Bahodir Ahmedov
Алишер Қодиров суд масъулига
“Агар судья ишни кўра туриб, ҳукмни ўқимай қочиб қолса, гумондор изоляторда қолаверадими? Янги судья ишни яна бошидан кўрса, судланувчи йўқотган вақт унинг ҳуқуқи бузилишига олиб келмайдими?” деб сўрабди.
Масьул эса айбланувчи жазо олганда ундан ҳибсда бўлган кунлар жазодан айриб ташланиши ҳақида айтибди. Видеода оқланса нима бўлиши келтирилмаган.
Оқланса-чи деса оқланмайдида демаган бўлсин ишқилиб🤣
👉@bahodirahmedoff👈
| 2 | Президент қарори билан профилактика инспекторларига
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда.
Gazeta аниқлик киритишича, юқорида қайд этилган 4 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик қуйидагилар:
128-модда — Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини тротуарлардан, пиёдалар ва велосипед йўлкаларидан, яшил майдонлардан юргизиши, йўл белгилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қоидалари талабларига риоя этмаслиги;
128−8-модда — Транспорт воситасида одам ташиш қоидаларини бузиш;
130-модда — Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг темир йўлнинг ўтиш жойларидан ўтиш қоидаларини бузиши;
135-модда — Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши.
Advokat G‘aniyev | 1 590 |
| 3 | Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги арафасида 852 нафар маҳкумни афв этди. Уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 115 нафари муддатидан илгари шартли озодликка чиқарилади, 52 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, 81 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилади. | 1 656 |
| 4 | Ҳамкасбларимиз ютуғи - бизнинг ҳам қувончимиз!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 22 августдаги фармони билан давлат мукофотига сазовор бўлганлар орасида икки нафар адвокат борлигини кўриб, чин дилдан қувондик.
Қўқон шаҳридаги «Адолат шамчироғи» адвокатлик фирмаси адвокати Абдулхаев Қамбарали - "Содиқ хизматлари учун" медали, Тошкент шаҳридаги "S.Yakubov va advokatlar" адвокатлар ҳайъати адвокати Мирсаатов Миробид Пулатович эса "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.
Адвокатнинг меҳнати кўпинча кўзга кўринмайди. Унинг ортида уйқусиз тунлар, варақланган юзлаб жилдлар, инсон ҳақи учун айтилган қатъий сўз ва катта масъулият туради. Шу машаққатли меҳнатнинг давлат даражасида эътироф этилиши барчамиз учун қувонарли воқеа.
Қадрли ҳамкасблар, юксак мукофотлар муборак бўлсин! Қувончингизга шерикмиз. Оилангиз ва яқинларингиз бахтига доимо соғ бўлинг, адолат йўлидаги меҳнатингиз бардавом бўлсин!
@Advokat_Abdullayev | 2 153 |
| 5 | Қозининг замирида шахсий манфаатга майл бўлмаслиги, соф кўнгли иккиюзламачилик иллатидан ҳоли бўлиши лозим. Қозининг маҳкамаси шариат илмининг хазинаси бўлмоғи; у ҳукм вақтида ошнога ҳам, бегонага ҳам бир савияда қарамоғи лозим.
Қози қонун йўлидан бир қадам ҳам тоймаслиги – тўғри йўлдан чиқмаслиги лозим. Ахиp, тўғри чизиқ оғдирилса, эгри бўлади. Чолғу асбобининг тори созланмаган бўлса, овози бузилади. Модомики, ҳукми элнинг моли ва жонига тааллуқли экан, қозининг шиори тўғрилик ва адолат бўлмоғи лозим.
Қозининг оёғи тўғрилик кўпригидан четга тояр экан, жони жаҳаннам тубида бўлади. Қозилик ишини қандай хоҳласам, шундай қиламан, дейиш ҳаёсизлик ва ёлғондир.
Алишер Навоий ҳазратларининг “Маҳбуб ул-қулуб” асаридан
Каналга уланиш👇
Advokat G’aniyev | 2 837 |
| 6 | 📌 Муҳим янгилик: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тури 8 тага етди!
2026 йил 14 август кунги “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги конституциявий қонун билан қонунчилигимизда жиддий ўзгариш юз берди.
🔹 Нима ўзгарди?
Янги ҳужжат тури қўшилди: “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига киритилган тўлдиришга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбарининг фармойишлари расман норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қаторига қўшилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясидаги ўрни: Эндиликда Администрация Раҳбарининг фармойишлари нормативй-ҳуқуқий ҳужжатлар иерархиясида Президент фармонлари ва қарорларидан қуйида, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларидан юқорида жойлашди.
💡 Эслатма: Илгари “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунда 7 та турдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар назарда тутилган эди. Юқоридаги конституциявий қонун билан уларнинг сони 8 тага етди.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 3 099 |
| 7 | Олий суд раисининг қариндоши деб тахмин қилинган судьялар...
Олий суд раиси Робахон Анваровна Махмудованинг судьялик лавозимида фаолият кўрсатаётган қариндошлари сифатида тахмин қилинганлардан:
- Ахмедов Шухратжон Камилович ЖИБ Қўқон шаҳар судининг раиси лавозимидан озод этилиб, Фарғона ҳарбий судининг раислигига тайинланди (11.08.2026 й.);
- Махмудова Саида Райимжоновна Фарғона туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Каналга уланиш
Advokat G‘aniyev | 3 544 |
| 8 | Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлик кафолатлари
➖ Администрациянинг мансабдор шахслари ва бошқарув ходимлари дахлсизликка ҳамда иммунитетга эга бўлади.
➖ Администрация мансабдор шахсларининг ва бошқарув ходимларининг дахлсизлиги уларнинг ва улар оила аъзоларининг (турмуш ўртоғининг, фарзандларининг ва ота-онасининг) шахсий ҳаётига, турар жойига, хизмат хонасига, улар фойдаланадиган шахсий ва хизмат транспорт воситасига ҳамда алоқа ва коммуникация воситасига, хат-хабарларига, ёзишмаларига, электрон маълумотларига, уларга тегишли ашёлар ва ҳужжатларга нисбатан татбиқ этилади.
➖ Администрациянинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатишга, уларни жиноий жавобгарликка тортишга, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллашга, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширишга, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказишга ёки маъмурий қамоқ жазо чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.
➖ Администрациянинг бошқарув ходимлари ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда қабул қилган қарорлари, содир этган ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, билдирган фикрлари ва берган кўрсатмалари учун жиноий, маъмурий ёки фуқаровий жавобгарликка тортилмайди.
➖ Администрацияда ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш ҳамда ваколатларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик учун Администрациянинг бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёзма розилигисиз жиноят ишини қўзғатиш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш, уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклайдиган бошқа ҳар қандай процессуал мажбурлов чораларини қўллаш, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш, суриштирув, тергов ҳаракатлари ўтказиш ёки суд тартибида маъмурий жазо ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашга йўл қўйилмайди.
➖ Администрациянинг бошқарув ходими Администрацияда ишлаб турганида ва (ёки) ишдан бўшатилганидан кейин унга нисбатан жиноят иши фақат Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан қўзғатилиши мумкин.
➖ Администрациянинг бошқарув ходимига нисбатан Администрацияда ишлаб турганида ва (ёки) ишдан бўшатилганидан кейин қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судловига тегишлидир.
➖ Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва хизматчи ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ваколатли давлат органлари томонидан махфийлик асосида ҳамкорликка жалб қилиниши, шу жумладан Администрациядан бўшатилганидан кейин ҳам жалб қилиниши тақиқланади.
➖ Администрациянинг мансабдор шахслари ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган дахлсизлик ва иммунитетни Администрациядан бўшатилганидан кейин умрбод, бошқарув ходимлари эса Администрациядан бўшатилганидан кейин беш йил давомида сақлаб қолади.
➖ Ушбу моддада белгиланган қоидаларни бузган ҳолда олинган далиллар қонун ҳужжатларини бузган ҳолда олинган деб ҳисобланади ва номақбул далиллар деб топилади.
➖ Қонунчилик ҳужжатларига ушбу моддада назарда тутилган дахлсизликка оид қоидаларни бекор қилишга, оғирлаштиришга ёки дахлсизлик қўлланиладиган шахсларнинг ҳолатини ёмонлаштиришга олиб келадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган тақдирда, бундай ўзгартиришлар Администрациянинг ушбу Конституциявий Қонунда белгиланган қоидалар қўлланиладиган мансабдор шахсларига ва бошқарув ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди, шу жумладан улар Администрациядан бўшатилганидан кейин ҳам татбиқ этилмайди.
Конституциявий қонундан | 2 672 |
| 9 | “Хаёл бошқа, ҳаёт бошқа” (адвокат нима учун куюнади?)
Тошкент шаҳар суди ҳамкасбимиз Б.Мукаддамовнинг ҳазиломуз ва ҳиссий постига бағишлаб, махсус жавоб берибди. Демак, постда кўтарилган мавзу нишонга тўғри теккан.
Жавоб постда ҳамкасбимизнинг гапини “оддий мантиққа тўғри келмаслиги” ва унинг иш материалларидан бехабарлиги важ қилинибди. Тўғри, суд мажлиси залида тингловчи сифатида ўтирган адвокат кўрилган 6 та ишнинг тўлиқ тафсилотларини билмаслиги мумкин. Аммо гап бир кунлик статистик манзара — бир суд залида ўтириб, кетма-кет 1 та ҳам шикоят қаноатлантирилмаганининг гувоҳи бўлиш ҳақида кетяпти-ку! Бундай пайтда ҳар қандай ҳуқуқшуносда, айниқса адвокатларда касбий ва инсоний реакция пайдо бўлиши табиий.
Келтирилган рақамларга эътибор қаратайлик: апелляция ва кассация босқичларида 1199 та суд ҳужжатидан атиги 1,4 %и бекор қилинган, 7,2 %и ўзгартирилган. Тафтиш инстанциясида ҳам аҳвол шунга яқин. Мана шу рақамларнинг ўзиёқ мантиқан барчасини кўрсатиб турибди-ку!
Агар суд ҳужжатларининг атиги 1–2 %и бекор қилинаётган бўлса, бу 2 хил хулоса бериши мумкин: ё қуйи судлар томонидан “идеал” ҳукмлар (суд ҳужжатлари) чиқарилмоқда ёки юқори инстанция судлари қуйи судларнинг хатоларини кўришни ёки тан олишни истамайдиган, қуйи суд ҳужжатларини ўз кучида қолдиришга мослашган “фильтр”га айланиб қолган.
Адвокатлар ҳам “ўзга сайёралик” эмас. Бир судьяга ойига 30 тадан ортиқ иш тўғри келаётгани, уларнинг юкламаси оғирлигини ҳеч ким инкор этмайди. Лекин гап юкламанинг миқдорида эмас, адолат мезонининг оғишида-ку! Қонун ҳимоячиси сифатида бизни ўша 1-2 %лик ўзгаришлар эмас, балки ҳар бир рад этилган шикоят ортида турган инсонлар тақдири кўпроқ ўйлантиради.
Хуллас суд муносабатида таъкидланганидек, ҳаёт чиндан ҳам хаёлдан бошқача. Ҳаётда қатъий рақамлар бор, лекин улар орқасидаги ҳақиқий адолатни топиш — бизнинг ҳам, судьяларнинг ҳам асосий вазифамиз эмасми?!
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 2 469 |
| 10 | Advokat G'aniyev Telegram-каналида эълон қилинган билдириш юзасидан
Фарғона туманлараро судининг 2026 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори юзасидан билдирилган фикрлар тарқалганлиги муносабати билан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Абдуллаев Умаржон Фазилович реабилитация этилгани муносабати билан ўзига етказилган маънавий зарарни 1 миллиард сўм миқдорида ундиришни сўраб судга мурожаат қилган. Суднинг 2026 йил 23 июлдаги ҳал қилув қарори билан даъво қисман қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига 15 миллион сўм маънавий зарар ҳамда 41 200 сўм почта харажати ундириш белгиланган. Даъвонинг қолган қисми рад этилган.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан берилган апелляция шикояти иш юритувига қабул қилиниб, ишни апелляция инстанциясида кўриш 2026 йил 17 август куни соат 10:00 га тайинлангани маълум қилинади.
Telegram | 1 929 |
| 11 | Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича Олий суд “ҳийла”си!
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича қуйи суд қарорларига нисбатан Олий судга тафтиш тартибида шикоят тақдим қилинганида, шикоятни ўрганиб чиққан судья суд қарорларини тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ёки шикоятни иш билан бирга кўриб чиқиш учун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказиш ҳақида ажрим чиқариши керак бўлади.
Агар Олий суд судьяси қуйи суд қарорлари билан келишса, яъни улар тўғри ва қонуний қабул қилинган деган хулосага келса, ишни тафтиш тартибида қайта кўриб чиқиш учун асослар мавжуд эмаслиги тўғрисида ажрим чиқариши керак.
Судьянинг бундай ажрими устидан эса МЖтКнинг 324-32(прим32)-моддаси 2-қисми тартибида Олий суд раисига ёки унинг ўринбосарига шикоят қилиш имконияти қолади. Яъни, тафтиш тартибидаги шикоят билан мурожаат қилган шахс ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан тўхтамайди ва керак бўлса, Олий суд раиси ҳамда унинг ўринбосари қабулигача боради.
Фуқароларни ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари учун “овораю сарсон” бўлишларини олдини олиш мақсадида Олий суд яхши бир “услуб”дан фойдаланишни йўлга қўйибди. Яъни, маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича келтирилган барча тафтиш шикоятлари албатта жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига ўтказилмоқда (қуйи суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилишини олдиндан билган ҳолда) ва якка тартибдаги судья томонидан кўриб чиқилмоқда.
Олий суд ҳайъати иш бўйича бошқа мазмунда, яъни шикоят берувчининг манфаатида қарор чиқарсаку майли... Лекин қуйи суд ҳужжатларини ўзгаришсиз қолдирса-чи? (Аксарият ҳолатларда шундай қарорлар қабул қилинмоқда)
МЖтКнинг 324-39(прим39)-моддаси 6-қисмига кўра, ишни тафтиш тартибида кўриб чиқиш натижалари бўйича Олий суд жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан чиқарилган қарор узил-кесилдир. Яъни, ушбу қарор устидан Олий суд раиси ёки ўринбосарига шикоят қила олмайсиз!
Доно халқимизда “онангни қози сўкса, дардингни кимга айтасан” деган бир нақл бор. Қаранг, ушбу нақл МЖтКнинг 324-39(прим39)-моддаси 6-қисми билан ўта ҳамоҳанг экан.
Агар мени юқоридаги мулоҳазаларим ҳақиқатдан йироқ бўлса, Олий суд статистик маълумотларни очиқласин: 2024 йилда ва 2025 йилнинг ўтган даврида нечта тафтиш тартибидаги шикоятлар келиб тушди, шундан нечтасини ҳайъатга ўтказиш рад қилинди? Менимча, бунақалари деярли йўқ бўлса керак!
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 2 050 |
| 12 | “Нархи қанча қамоқни айтинг...” ёхуд ноҳақ тортиб олинган 8 ой 21 кунлик умр баҳоси қанча?
Сардор Раҳимхон ва Шоҳзамон ҳамкорлигида ижро этилган машҳур қўшиқ мисраларини бироз ўзгартириб, аччиқ бир ҳақиқатни ўртага ташлашга мажбурмиз: Қамоқда ёки жазони ижро этиш муассасасида ўтказилган инсон эркинлигининг баҳоси аслида қанча?
Ҳимоямдаги У.А. биринчи инстанция судининг ҳукми билан ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми бўйича айбли деб топилиб, 4 йил 6 ойга озодликдан маҳрум этилган эди. Бироқ адолат қарор топиб, кассация инстанцияси суди томонидан оқланди ва реабилитация қилинди.
Умумий ҳисобда у 8 ой 21 кун (шундан 4 ой тергов ҳибсхонасида, қолгани манзил-колонияда) қамоқ ва озодликдан маҳрум қилиш жазосининг азобини ноҳақ тортди. Шу сабабли фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига маънавий зарар ундириш бўйича мурожаат қилинди.
Аччиқ рақамлар: Қамоқнинг ёки ОМҚ жазосининг бир куни неча пул туради?
Суднинг 2026 йил 23 июль кунги ҳал қилув қарори билан маънавий зарар сифатида атиги 15 млн. сўм ундириб берилди.
Бу дегани: Ноҳақ озодликдан маҳрум қилинган ва ҳибсда синдирилган ҳар бир кун учун атиги 57.471 сўм зарар ҳисобланган! Бугунги кунда бу суммага оддий кундалик эҳтиёжларни ҳам қоплаб бўлмайди. Инсон қадри, унинг руҳий ва жисмоний азоблари шунчалар қадрсизми?
Икки хил ўлчов: Агар масалага бошқа тарафдан, яъни давлат фойдасига ундириладиган жарималарни ҳисоблаш механизмлари орқали қарайдиган бўлсак, фарқ анчагина.
Тўланмаган жарима оғирроқ жазога алмаштирилганда: ОМҚнинг ҳар бир ойи БҲМнинг 16 бараварига тенглаштирилади (бугунги кунда 1 ойи — 6.592.000 сўм ёки 8 ой 21 кун учун — 57.350.000 сўм).
Жазолар чегирилаётганда эса: Қамоқда сақлашнинг бир куни БҲМнинг иккидан бир қисмига тенглаштириб ҳисобга олинади (бу ҳисоб-китобда 8 ой 21 кун қамоқ учун суд тайинлаган жаримадан 53.766.000 сўм чегириб юборилади).
Савол туғилади: Давлат фойдасига ҳисоб-китоб қилинадиган пайтда қамоқнинг бир ойи миллионлаб сўмга баҳоланади-ю, аммо ноҳақ қамалган фуқаронинг синган тақдири, тўкилган кўз ёшлари ва поймол бўлган конституциявий ҳуқуқлари учун бир кунига атиги 57 минг сўм раво кўриладими? Инсон қадри қани бу ерда?
Бундай амалиёт нафақат қонунийликка, балки оддий адолат мезонларига ҳам зиддир. Биз суднинг ушбу қарори устидан апелляция тартибида шикоят берамиз, албатта.
Сизнингча, жамиятда инсон қадри ва эркинлигининг ҳақиқий баҳоси қанча бўлиши керак?
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 3 151 |
| 13 | Солиқ қўмитаси раисининг собиқ биринчи ўринбосари М.Мирзаевга 8 (саккиз) йил 2 (икки) ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
У Жиноят кодекси 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиш), 205-моддаси 2-қисмининг “а” банди (мансаб ваколатини жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда суиистеъмол қилиш) ва 208-моддасида (ҳокимият ҳаракатсизлиги) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. | 2 188 |
| 14 | Тошкент шаҳар суди судьяси ноҳақ жиноий жавобгарликка тортилаётгани ҳақида очиқ мурожаат йўллади.
@u_generalissimus | 2 640 |
| 15 | Нақдсиз тўлов бўйича “заправка”га нисбатан қўзғатилган даъво иши бўйича суд қарори ўзгаришсиз қолдирилган
Хабарингиз бор, собиқ депутат Р.Кушербаевнинг нақдсиз тўлов бўйича бензин қуйиш шаҳобчасига нисбатан мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 3 июнь кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад этилган эди.
Мана бу постимизда суд нима учун айнан шундай қарорга келганлиги ҳақида тўхталиб ўтгандик.
Ушбу постимизда эса мазкур фуқаролик ишини апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш 2026 йил 17 июль куни соат 15.45га тайинланганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Онлайн кузатувга кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилганга, келтирилган апелляция шикояти қаноталантиришдан рад қилинганга ўхшайди.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 2 896 |
| 16 | ➖ 2026 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда автомобил ва кўчмас мулк эгалари ўз мулкининг сотилиши ёки гаровга қўйилишига MyGov портали орқали тақиқ ўрнатиши мумкин бўлади;
➖Кўчмас мулк объектлари ва автотранспорт воситаларига қўйилган тақиқни кредитлар тўлиқ сўндирилганда проактив шаклда, яъни фуқаро мурожаатисиз ҳам ечиш йўлга қўйилади;
➖Жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилган санаси каби бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда тегишли электрон шаклдаги ҳужжатларга фуқароларнинг қўшимча аризаларисиз ўзгартириш киритилади. Яъни фуқаро идорама-идора юриб, ҳужжатларини янгилаб юрмайди. Айни пайтда бирламчи маълумотлар ўзгартирилганда ID-карта, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва “загран” паспортни қайта расмийлаштириш имконияти яратилади.
➖Жисмоний шахсларга мўлжалланган кредит, муддатли тўлов, насия савдога оид ҳар қандай рекламада товарнинг (ишнинг, хизматнинг) жорий қийматига нисбатан қанча сумма қўшиб тўлаш кераклиги, якуний қиймати қанча бўлиши хусусидаги маълумотлар акс эттирилиши шарт бўлади;
➖Микроқарз бўйича шартномаларнинг дастлабки қисмида шартноманинг асосий юзасининг камида 30 фоизини эгаллайдиган матнли огоҳлантириш ахбороти ва реклама материалларида салбий оқибатлар ҳақидаги огоҳлантириш ахборотини жойлаштириш мажбурий бўлади. Истеъмолчини чалғитувчи деб топилган кредит маҳсулотларини вақтинчалик ёки доимий тақиқлаш амалиёти жорий этилади;
➖ID-картаси, “загран” паспорт ёки яшаш гувоҳномаси ёки ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганда ёки яроқсиз ҳолга келганида фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмасдан, қўшимча давлат божи тўлаш орқали янги ҳужжат расмийлаштириб берилади;
➖ Спам-қўнғироқлар тартибга солинади. Мобиль алоқа воситалари орқали SMS-хабарномалар йўли билан товар (иш, хизмат)ларни таклиф қилиш фақат шахснинг ёзма ёки электрон розилиги олингандан сўнг амалга оширилади. Телефонда реклама хабарномалари ва қўнғироқлар фақат кундузги вақтда – соат 09.00 дан 18.00 гача тарқатилади.
Иловада: Президентнинг "Аҳолига кўрсатилаётган давлат хизматларини такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори матни | 2 687 |
| 17 | Судья ҳақида энг кўп нарсани айнан рақамлар айтади
2025 йил 25 декабрь куни Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Турғунова Муҳтарама Маҳамадалиевна судьялик лавозимидан озод қилиниб, унинг судьялик ваколати тугатилди.
Маълумки, унинг судьялик ваколати тугатилиши фуқаро Акмал Шукуровга нисбатан кўрилган жиноят иши бўйича қабул қилинган суд қарори билан боғлиқ. Ушбу ишнинг ҳуқуқий жиҳатлари, қабул қилинган ҳукмнинг қонунийлиги ва судьяга нисбатан жиноий таъқибнинг асослари ҳақида кейинги таҳлилда батафсил тўхталамиз.
Муҳтарама Турғунова ҳуқуқ тизимида қарийб 25 йил меҳнат қилди. У меҳнат фаолиятини адвокат ёрдамчиси сифатида бошлаб, суд мажлиси котиби, Яшнобод туман суди судьяси ва кейинчалик Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси сифатида фаолият юритди.
Унинг 2018 -2025 йиллардаги судьялик фаолияти қуйидаги рақамлар билан эътиборга лойиқ:
▪️ 1361 нафар шахсга нисбатан жиноят ишларини кўриб чиққан;
▪️ 60 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган;
▪️ 49 нафар шахсга нисбатан қўйилган ортиқча айбловларни олиб ташлаган;
▪️ 82 нафар шахсни суд залидан қамоқдан озод қилган;
▪️ 40 нафар шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, енгилроқ жазо тайинлаган.
Бу рақамлар шунчаки статистика эмас. Улар судьянинг ҳар бир ишда айбловни автоматик тасдиқлаш эмас, балки далилларни мустақил баҳолашга интилганини кўрсатади. Айниқса, 60 та оқлов ҳукми бугунги суд амалиётида жуда катта кўрсаткичдир. Шунингдек, 49 та ҳолатда ортиқча айбловларнинг олиб ташлангани ҳам суд муҳокамаси тергов хулосасини шунчаки тасдиқлаш учун эмаслигини кўрсатади.
Албатта, ҳар бир суд қарори ҳуқуқий тартибда баҳоланади. Лекин судьянинг кўп йиллик фаолиятига баҳо берилганда, унинг бутун меҳнат йўли, шаклланган суд амалиёти ва одил судловга қўшган ҳиссаси ҳам инобатга олиниши лозим.
Шу маънода, Муҳтарама Турғунова оқлов ҳукмларини чиқаришга журъат топган, ортиқча айбловларни бартараф этишдан чўчимаган ва инсон тақдирига дахлдор масалаларда мустақил қарор қабул қила олган судьялардан бири сифатида эътироф этилишга муносиб, деб ҳисоблаймиз.
@Advokat_Abdullayev | 1 688 |
| 18 | Муомалада бўлиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситаларининг янги рўйхатлари тасдиқланди
Ҳукуматнинг 2026 йил 2 июль кунги 359-сонли қарори билан муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг (7-илова), муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг (8-илова), муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг (9-илова) янги рўйхатлари ўзбек тилида тасдиқланди.
Вазирлар Маҳкамасининг ҳозирда ўз кучини йўқотган 2015 йил 12 ноябрь кунги 330-сонли қарори билан тасдиқланган муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг (4-илова), муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг (5-илова), муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг (6-илова) рўйхатлари эса рус тилида берилган эди.
Янги рўйхатларда 320 номдаги муомалада бўлиши тақиқланган гиёҳвандлик воситаларининг, 54 номланишдаги муомалада бўлиши чекланган гиёҳвандлик воситаларининг, 93 номдаги муомалада бўлиши чекланган психотроп моддаларнинг ТИФ ТН кодлари ва ноқонуний муомалада аниқланган ҳолатларда жиноий ҳаракатни квалификация қилиш учун миқдорлар (кўп бўлмаган миқдор, озгинадан кўпроқ миқдор, кўп миқдор) белгиланган.
Масалан, гашиш (наша) 0,2 граммгача кўп бўлмаган миқдор, 0,2 граммдан 2,0 граммгача озгинадан кўп миқдор, 2,0 грамм ва ундан кўп бўлганида кўп миқдорни ташкил этади.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 3 371 |
| 19 | Нақдсиз тўлов бўйича “заправка”га нисбатан қўзғатилган даъво ишини кўриб чиқиш 2026 йил 17 июль кунига тайинланган
Хабарингиз бор, Р.Кушербаевнинг нақдсиз тўлов бўйича бензин қуйиш шаҳобчасига нисбатан мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 3 июнь кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад этилган эди.
Мана бу постимизда суд нима учун айнан шундай қарорга келганлиги ҳақида тўхталиб ўтгандик.
Ҳозирда ушбу иш бўйича тарафлар томонидан (масалан, собиқ депутат Р.Кушербаев томонидан) апелляция тартибида шикоят берилган кўринади, чунки ишни апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш 2026 йил 17 июль куни соат 15.45га тайинланибди.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 2 226 |
| 20 | Нақдсиз тўлов бўйича “заправка”га нисбатан қўзғатилган даъво ишини кўриб чиқиш 2026 йил 17 июль кунига тайинланган
Хабарингиз бор, Р.Кушербаевнинг нақдсиз тўлов бўйича бензин қуйиш шаҳобчасига нисбатан мажбурият юклаш ҳақидаги даъво аризаси ФИБ Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 3 июнь кунги ҳал қилув қарори билан қаноатлантиришдан рад этилган эди.
Мана бу постимизда суд нима учун айнан шундай қарорга келганлиги ҳақида тўхталиб ўтгандик.
Ҳозирда ушбу иш бўйича тарафлар томонидан (масалан, собиқ депутат Р.Кушербаев томонидан) апелляция тартибида шикоят берилган кўринади, чунки ишни апелляция инстанцияси судида кўриб чиқиш 2026 йил 17 июль куни соат 15.45га тайинланибди.
Каналга уланиш
Advokat G’aniyev | 1 |
