cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

Advokat G’aniyev

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
3 651
Obunachilar
+324 soatlar
-17 kunlar
+13830 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Бекобод туманига хизмат сафаридан фотолавҳалар Бекобод тумани ИИБ ТБ юритувидаги жиноят ишида гумон қилинувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилмоқдаман. Фотосуратларда: Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиниканинг болалар бўлимида “жумалик” ёки “ўрта тиббиёт ходимларининг бўлим атрофини бегона ўтлардан тозалаш” жараёни (мажбурий меҳнатга жалб қилиниши деб ёзмадим, чунки маъмуриятнинг рад жавобида барибир ушбу ходимлар ўз ихтиёрлари ва ташаббуслари билан шу ишга қўл урганликлари ҳақида баёнот берилади). Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги тадбирлари доирасида ЙТҲга учраган транспорт воситаларининг намойиши. Каналга уланиш Advokat G’aniyev
Hammasini ko'rsatish...
👍 18🤔 1
“Акцент.уз”га раддия “Шаффоф” бренди остида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари таъсисчиларини айблаш ҳақидаги жиноят иши юзасидан “Акцент.уз” ахборот сайтининг “нуқтаи назари” эълон қилинибди. Эмишки: суд ҳукми билан адолат ўрнатилиб, қонун устуворлиги сари одимланибди ва бу олқишлашга арзигулик иш экан. Қолаверса, 6 йиллик солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг энди фош этилиши - “Шаффоф” бренди остида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг “крышаси” бўлганлиги ва бугунги кунга келиб, ўша “крыша”нинг йўқлиги сабаб бўлганмиш. “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддаси 1-қисмида, ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист холис ахборот тақдим этиши ва айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши шарт деб белгиланган. Аввало, “Кун.уз” сайтида тафсилотлари эълон қилинган суднинг айблов ҳукми ҳали қонуний кучга киргани йўқ, зеро Конституциянинг 28-моддаси 1-қисмига кўра, жиноят содир этганликда айбланаётган шахс унинг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Қолаверса, жиноят ишида муайян расмий ёки норасмий шахсларнинг “Шаффоф” бренди остида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини ҳимоялаб келганлиги ёки қўллаб турганлигига оид маълумотлар мавжуд эмас. Хабарингиз бор: “Шаффоф”га оид жиноят ишининг дастлабки тергови ва суд муҳокамасида кўплаб қонун бузилишларига йўл қўйилганига оид бир нечта постларни эълон қилганмиз ҳамда бу борадаги фактларни очиқлашда давом этамиз. Айниқса, ушбу 6 йиллик солиқлар тергов ва солиқ органларининг тахминий ҳисоб-китоблари асосида аниқланганлиги, солиқ қонунчилиги асосида ҳисоблаб чиқарилмаганлиги, суд эса мавжуд "космик" суммаларни қўшимча тафтиш ёки экспертиза ўтказиш йўли билан қайта текширмаганлиги ҳақидаги постларни эълон қилмоқчи бўлиб турибмиз. “Акцент.уз” эса ушбу материаллар билан танишмасдан, “Шаффоф” ишида судланганлар ва уларнинг ҳимоячиларининг важларини тингламасдан, энг асосийси суд ҳукми қонуний кучга кирмасдан туриб, ҳақиқатга умуман мос келмайдиган хулосаларни ОАВда эълон қилган. “Акцент.уз” каби ОАВ вакилларидан илтимос қилиб қоламизки, ҳар қандай хабарни ёки нуқтаи назарни узатишдан аввал унинг нечоғли тўғри экани, ҳақиқатга мослиги, навбатдаги ахборот хуружи эмаслигига диққат қилинг. Зарур бўлса, қайта-қайта суриштиринг, аниқлаштиринг! “Шаффоф”га оид жиноят иши бўйича адвокатлар ва “Шаффоф” тизими юристлари ОАВ билан ҳамкорликда ишлаш, туғилган саволларга жавоб бериш, маълумотларни аниқлаштиришда яқиндан кўмаклашишга ҳамиша тайёр. Каналга уланиш Advokat G’aniyev
Hammasini ko'rsatish...
👍 40🤔 2
Ипотека кредитига оид саволларга жавоблар Савол: Ушбу қарорга асосан "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида 120 млн. сўмгача ипотека кредитлари кимларга ажратилади? Жавоб: Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитларини ажратилади. Яъни, ушбу турдаги кредитлар барчага ажратилмайди. Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган шахсларгагина ажратилади. Бу рўйхат 30 май куни охирига етказилади. Яъни ўша рўйҳатда бўлишингиз керак. Сиз ушбу кредитни олиш учун югуриб банкка бориб олманг. Аввал маҳалладаги рўйҳатга киришни ҳаракатини қилинг. Савол: Ушбу кредит ажратиш қачондан бошланади? Жавоб: 2024 йил 1 июндан бошланади. Савол: Ушбу кредитлар қанча миқдорда ва яна қандай шартларда ажратилади? Жавоб: Ушбу ипотека кредитлари 120 миллион сўмгача миқдорда, 20 йилгача муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасидан тўрт фоиз бандга юқори ставкада (Айни кунда 18%) якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади. Савол: Ушбу ипотека кредитларида давлатдан субсидия ҳам ажратиладими? Жавоб: Ҳа. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун — кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади. Каналга уланиш Advokat G’aniyev
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Hammasini ko'rsatish...
Shaffof бренди остидаги газ шохобчалар масъулларига суд ҳукми ўқилди

Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яшириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ҳам жуда кўп миқдорда бузган. Иш доирасида 100 дан ортиқ “метан-заправка”, 120 га яқин енгил ва юк автомобиллари хатланди.  

👍 4🤔 2👏 1
Hammasini ko'rsatish...
Shaffof бренди остидаги газ шохобчалар масъулларига суд ҳукми ўқилди

Бренд мутасаддилари биргаликда жиноий фаолият олиб бориш учун уюшган гуруҳ тузиб, 2018-2023 йиллар давомида қарийб 450 млрд сўм солиқларни тўламаган. Улар 1 трлн 376,5 млрд сўмлик савдо тушумларини яшириб, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини ҳам жуда кўп миқдорда бузган. Иш доирасида 100 дан ортиқ “метан-заправка”, 120 га яқин енгил ва юк автомобиллари хатланди.  

“Док-1 Макс” ишини кўраётган апелляция инстанцияси нега процессуал қонунчиликни бузмоқда? “Док-1 Макс” ишини кўраётган апелляция инстанцияси суд муҳокамасини прокурорсиз давом эттираётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу эса жиноят процессуал қонунчилиги талабларига риоя қилинмаётганини англатади. Ҳолбуки, ЖПКнинг 497-16(прим16)-моддаси 1-қисмида, апелляция инстанцияси суди мажлисида тегишинча Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар прокурори, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори томонидан ваколат берилган прокурорнинг иштирок этиши шартлиги белгиланган. Каналга уланиш Advokat G’aniyev
Hammasini ko'rsatish...
👏 10👍 3
🤔 7👍 3
Судга ё ҳамма айбланувчини қамоқда ёки ҳаммасини очиқда чиқаринглар! Жуда кўп мидорда (ҳозирда 170 млн. сўмдан юқори) моддий зарар етказиш боғлиқ жиноят ишларининг (фирибгарлик ва ўзганинг мулкини растрата-ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилиш) дастлабки терговида айбланувчиларга нисбатан деярли барча ҳолларда қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилади. Бундай ҳолатда, муайян жиноятда ўзини айбсиз деб ҳисоблаётган шахслар моддий зарарни тўлашни қатъъиян рад этадилар ва то суд ҳукми чиқарилгунга қадар қамоқда ўтиришга мажбур бўладилар. Айрим истисно ҳолатларда эса, айбланувчиларга нисбатан қамоқ билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чоралар ҳам қўлланилади. Аслида адвокат сифатида мен ҳам шуни тарафдориман: яъни айбланувчига нисбатан очиқда эҳтиёт чора танланса, унда асоссиз айбланишдан самарали ҳимояланиш имконияти кўпроқ бўлади. Бироқ, қамоқ қўлламасликни тақозо қилувчи истисно ҳолатлар қонунчилик билан эмас, балки тергов органи (ички ишлар) ва уни назорат қилувчи прокуратуранинг хоҳиши билангина юзага келмоқда. Масалан иловадаги қарорга кўра, мен манфаатини ҳимоя қилаётган А.Салайдиновнинг 55 минг АҚШ доллари миқдордаги маблағини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган Ш.Шокировга нисбатан 6 млн. 800 минг сўм гаров эҳтиёт чораси қўлланилган. Ш.Шокиров ўзига нисбатан қамоқ қўлламаслик хоҳишини Фарғона шаҳар ИИБ ТБда ва шаҳар прокуратурасида қандай пайдо қила олганлиги эса бизга номаълум... Каналга уланиш Advokat G’aniyev
Hammasini ko'rsatish...
🤔 12👍 10
Repost from GENERALISSIMUS
Бугун бир тадбиркор ҳокимлик томонидан бузилган кўчмас мулки учун компенсация пулини давлат ижрочилари ундириб бермаётган норози бўлиб, Мажбурий ижро бюроси директори қабулига кирибди. МИБ директори сайёр қабулдан олдин вилоят ҳокими билан гаплашганлигини, компенсация пулларини тўлашда ёрдам беришни сўраганлигини, қачон вилоят ҳокимлиги компенсация пулини тўласа, ўшанда тадбиркорга пули берилишини айтибди. Ривожланган ҳуқуқий давлатда бу қандай бўлар эди: давлат ижрочисининг 15 кунлик огоҳлантириш муддати тугаганидан сўнг, ҳокимлик ҳисоб рақамига банд солинарди, ҳокимнинг хизмат машинаси аукционга чиқариларди, сотувдан тушган пул тадбиркорга бериларди. @generalissimus_uzb
Hammasini ko'rsatish...
👍 35🤔 1
👍 4🤔 2