Rasul Kusherbayev
Тириклик билан боғлиқ воқеалар, фикрлар, муносабатлар • Instagram.com/rasul_kusherbayev • Youtube.com/@rasul.kusherbayev • tiktok.com/@rasul.kusherbayev • Facebook.com/r.kusherbayev • Twitter.com/R_Kusherbayev Ҳамкорлик учун: @Kusherbayev_reklama_bot
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel Rasul Kusherbayev
Channel Rasul Kusherbayev (@r_kusherbayev) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 200 811 subscribers, ranking 847 in the News & Media category and 168 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 200 811 subscribers.
According to the latest data from 07 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -4 008 over the last 30 days and by -928 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 13.65%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 10.82% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 27 435 views. Within the first day, a publication typically gains 21 742 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 278.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“Тириклик билан боғлиқ воқеалар, фикрлар, муносабатлар
• Instagram.com/rasul_kusherbayev
• Youtube.com/@rasul.kusherbayev
• tiktok.com/@rasul.kusherbayev
• Facebook.com/r.kusherbayev
• Twitter.com/R_Kusherbayev
Ҳамкорлик учун: @Kusherbayev_reklama_b...”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 08 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 08 September | 0 | |||
| 07 September | 0 | |||
| 06 September | 0 | |||
| 05 September | 0 | |||
| 04 September | 0 | |||
| 03 September | 0 | |||
| 02 September | 0 | |||
| 01 September | 0 |
| 2 | ❗️Фарғонада ҳоким лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган шахс ушланди
Фарғонада фуқаро ўзини ҳакамлик суди судьясининг ёрдамчиси сифатида таништириб, 210 минг доллар эвазига Учкўприк тумани ҳокими лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилгани айтилмоқда.
У келишилган маблағдан 100 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалар асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 9 431 |
| 3 | ❗️Тошкентда курьер билан жанжаллашган қоровул 10 суткага қамалди
6 сентябрь куни Юнусобод туманида 20 ёшли курьер ва 52 ёшли кўп қаватли уй қоровули ўртасида оғзаки тортишув юзага келган.
Суд қоровулни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) билан айбдор деб топиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.
👉 @r_kusherbayev | 19 671 |
| 4 | ❗️Яшнободда 3-синф ўқувчиси оғзига бегона жисм солиниб, уни ютиб юборган
Болалар омбудсмани маълумотига кўра, 3-синф ўқувчиси юқори синф ўқувчилари томонидан қўрқитилгани ва оғзига номаълум жисм солингани айтилмоқда.
5 сентябрь куни боланинг қорни қаттиқ оғриб, шифохонага ётқизилган. Текширувда ички органларида ёт жисм аниқланиб, шошилинч операция орқали олиб ташланган.
Боланинг онаси эса ижтимоий тармоқда фарзандининг оғзига магнитли темир билагузук тиқилганини билдирган. Унинг айтишича, жисм ичакка тушган.
Ҳозир боланинг аҳволи қониқарли. Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Болалар омбудсмани ҳолатни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 21 690 |
| 5 | ❗️Чилонзорда ота 752 млн сўмдан ортиқ алимент қарзини тўлади
Чилонзор туманида бир нафар фарзанди учун алимент тўлаши белгиланган отадан 752 млн 44 минг сўмдан ортиқ қарздорлик аниқланган.
МИБ маълумотига кўра, алимент унинг даромадининг 1/4 қисми миқдорида белгиланган. Қарздорлик узоқ вақт давомида тўпланган ва тегишли чоралар кўрилганидан сўнг ота маблағни тўлиқ тўлаган.
Бу ҳолат алимент масаласида баҳсларни яна кун тартибига олиб чиқмоқда: алимент миқдори ота даромадига боғлиқ бўлиши керакми ёки боланинг реал эҳтиёжидан келиб чиқиб белгиланиши лозимми?
👉 @r_kusherbayev | 22 485 |
| 6 | Унда гендер тенглиги нима бўлади?
👉 @r_kusherbayev | 23 228 |
| 7 | ❗️Профилактика инспекторларига қўшимча ваколатлар берилади
Президент қарорига кўра, профилактика инспекторларининг ваколатлари кенгайтирилади.
Улар:
🔹 маҳалла кўчалари ва йўлакларида йўл ҳаракати қоидаларининг 4 турдаги бузилиши бўйича чора кўради;
🔹 биринчи марта содир этилган 17 турдаги кам аҳамиятли ҳуқуқбузарлик учун маъмурий огоҳлантириш беради;
🔹 яна 9 турдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича ишларни кўриб, жазо қўллайди.
Инспекторлар фаолиятини баҳолашда аҳолининг ишончи, ҳуқуқбузарликлар ва уларнинг такрорланиш даражаси асосий мезон бўлади.
Шунингдек, аҳолига профилактика инспекторига нисбатан «ишончсизлик ташаббуси» билдириш имконияти берилади.
2026 йил 1 ноябрдан патрул-пост ва қўриқлаш хизматларига ҳам йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича айрим ваколатлар берилади.
Жумладан, улар тирбандликларни бартараф этиш, йўллардаги ҳуқуқбузарликларга тезкор муносабат билдириш ва айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўриш ваколатига эга бўлади.
👉 @r_kusherbayev | 29 447 |
| 8 | Ўзбекистонда тадбиркорлар учун жарималар енгиллаштирилмоқда
Президентнинг ПФ-175-сонли фармони билан «биринчи хато — огоҳлантириш» тамойили жорий этилмоқда. Тадбиркорга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади. Шунингдек, молиявий ва маъмурий жарималарни ўртача икки бараварга камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Бу ўзгаришлар савдо дўконлари, ресторан, кафе ва барлар учун ҳам муҳим. Умумий овқатланиш ва меҳмонхона бизнеси харид қилган сув, салқин ичимликлар, пиво ва тамаки маҳсулотларининг маркировка кодлари якуний истеъмолчига сотилган деб ҳисобланади.
Бизнес муаммони айтади — давлат эшитади ва ҳал қилади.
t.me/r_kusherbayev | 22 947 |
| 9 | ❗️Маҳаллалар уюшмасида яна икки янги тайинлов
🔹 Самандар Садуллаев — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У бунга қадар иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
🔹 Пўлат Бобожонов — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар Президентнинг кадрлар сиёсати бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлган.
👉 @r_kusherbayev | 24 176 |
| 10 | ❗️Ғофуржон Мирзаев янги лавозимга тайинланди
Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
👉 @r_kusherbayev | 23 002 |
| 11 | Самарқандда ўтказилган Парламентлараро Иттифоқ Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференциясида инсон ҳуқуқлари, адолат ва инсон қадр-қимматини таъминлашнинг бугунги кун учун долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Конференциядаги муҳокамалардан кўриниб турибдики, инсон ҳуқуқларини таъминлаш фақат қонун қабул қилиш билан чекланмайди. Хавфсизлик, таълим, муносиб меҳнат, рақамли ҳуқуқлар, соғлом муҳит ва сиёсий эркинлик бир-бири билан узвий боғлиқ. Бир соҳадаги ҳуқуқий кафолат етарли бўлмаса, бошқа ҳуқуқларнинг амалий таъминланиши ҳам қийинлашади.
Айниқса, рақамли муҳитда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сунъий интеллектдан масъулиятли фойдаланиш, низолар шароитида ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки каби масалалар замонавий ҳуқуқ тизими олдида янги вазифалар пайдо бўлаётганини кўрсатади.
Парламентнинг вазифаси фақат муаммони қайд этиш эмас, балки уни ҳал қилиш учун самарали ҳуқуқий механизмларни яратишдан иборат. Қонуннинг ҳақиқий қиймати эса унинг матнида эмас, инсон ҳаёти ва ҳуқуқларига қанчалик таъсир қилаётганида намоён бўлади.
Конференция якунида иштирокчилар Самарқанддаги тадбир юқори савияда ташкил этилганини таъкидлаб, икки кун давомида ёш парламентарийлар ўртасида глобал муаммолар юзасидан фикр алмашиш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш учун имконият яратилганини қайд этди.
👉 @r_kusherbayev | 23 464 |
| 12 | ❗️Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилинганлар сони 22 фоизга ошди
Олий суд маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида республикада 11 703 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинган.
📈 Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 2 133 нафарга ёки 22 фоизга кўп.
Энг кўп ҳолат:
🔹 Тошкент шаҳри — 2 030 нафар;
🔹 Фарғона вилояти — 1 462 нафар;
🔹 Тошкент вилояти — 1 452 нафар.
Энг кам кўрсаткич Қорақалпоғистонда — 317 нафар.
⚖️ Шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 нафар шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар бўйича 5 788 нафар, безорилик бўйича 1 789 нафар, қасддан одам ўлдириш бўйича 179 нафар шахс судланган.
Коррупцияга оид жиноятлар бўйича эса 3 605 нафарга яқин шахс судланган. Шундан 779 нафари қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
👉 @r_kusherbayev | 23 595 |
| 13 | ❗️Чорвоқда ота ва икки ўғилни қидириш ишларига қўшимча кучлар жалб қилинди
2 сентябрь куни Бўстонлиқ туманидаги «Бурчмулла» МФЙ ҳудудида жойлашган Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли катерда сайр қилган.
Улар сувга тушиш тақиқланган ҳудудда ҳимоя нимчасисиз сувга тушиб, чўкиб кетган.
Қидирув ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ФВВ раҳбарияти топшириғи билан Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ФВБларидан қўшимча кучлар жалб қилинди.
Қидирув ишлари давом этмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 26 011 |
| 14 | Тошкентда «CCА Tashkent» маркази очилди. У нима беради?
Тошкентда Марказий Осиёда тенги йўқ янги Замонавий санъат маркази очилди. Мазкур маданий кластер Президент ташаббуслари ҳамда Саида Мирзиёеванинг улкан саъй-ҳаракатлари билан 1912 йилда қурилган тарихий бинода ташкил этилди. Бу ерда энди кўргазмалар, очиқ мулоқотлар, фильм намойишлари, концертлар мунтазам ўтказиб борилади.
Лойиҳа устидаги узоқ муддатли меҳнат ва унинг натижаси ҳақида Президент Администацияси раҳбари қуйидагича фикр билдирди:
«Ишонаманки, ушбу марказ биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз, маданиятни ижтимоий неъмат сифатида қадрлашимиз ва унга чинакам садоқатимиз қандай улкан натижаларга олиб келишини намоён этади.»
Янги марказ пойтахтликлар ва меҳмонлар учун энг севимли маданий дам олиш масканига айланиши шубҳасиз.
👉 @r_kusherbayev | 27 596 |
| 15 | ❗️Ҳоким ёрдамчилари ёппасига ишдан олиняпти
Республика бўйлаб маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари лавозимидан озод қилиниб, вазифасини бажарувчи этиб тайинланаётгани хабар қилинмоқда.
Бу Президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда. Унга кўра, ҳоким ёрдамчилари фаолияти қайта кўриб чиқилиб, фидойи ва ташаббускор кадрлар қайта тайинланиши, иш самараси талабга жавоб бермайдиганлари эса янгиланиши белгиланган.
Демак, ҳоким ёрдамчилари тизимида кенг кўламли кадрлар саралови бошланди.
👉 @r_kusherbayev | 37 116 |
| 16 | ❗️Чорвоқда фожиа: ота ва унинг икки ўғли чўкиб кетди
2 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бурчмулла МФЙ ҳудудидаги Чорвоқ сув омборида ота ва унинг икки ўғли катерда сайрга чиққан.
Улар сувга тушиш тақиқланган ҳудудда, ҳимоя нимчасисиз сувга тушганидан сўнг чўкиб кетган.
Ҳозирда уларни топиш учун қидирув ишлари давом этмоқда. Сув омборининг катта кўлами ва чуқурлиги қидирувни қийинлаштирмоқда.
👉 @r_kusherbayev | 29 286 |
| 17 | Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили Комил Алламжонов Сиэтлда Ўзбекистон Бош консулхонаси очилгани ҳақида хабар берди
Бу Ўзбекистоннинг АҚШ Тинч океани шимоли-ғарбий минтақасидаги илк консуллик муассасаси бўлиб, Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини янада ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Янги Бош консулхона икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий ва технологик алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, таълим ва ижтимоий соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади — деб таъкидлади Комил Алламжонов
👉 @r_kusherbayev | 29 379 |
| 18 | ❗️Ҳисоб палатасида қатор тайинловлар амалга оширилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг фармойишлари билан:
🔹 Улуғбек Арипов — Ҳисоб палатаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари;
🔹 Жамшид Мирзаев — Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, Атабек Аллаберганов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.
Сардор Мирзаев эса Президент Администрацияси Комплаенс хизмати шўба мудири этиб тайинланди.
👉 @r_kusherbayev | 29 257 |
| 19 | ❗️Путин Киевга зарбаларни уч кунга тўхтатишни буюрди
Россия президенти Владимир Путин Киевга зарбаларни уч суткага тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.
Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Унинг айтишича, қарор америкалик музокарачиларнинг Киевдаги бўлажак алоқаларига тайёргарлик билан боғлиқ.
👉 @r_kusherbayev | 27 799 |
| 20 | ❗️Андижонда газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлди
Бугун, 5 сентябрь куни Андижон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида "Spark" автомобилига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Ҳодиса соат 11:15 атрофида "Андижон" МФЙ ҳудудида юз берган. Чақнаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган, жабрланганлар йўқ.
Ҳодиса жойига фавқулодда хизматлар зудлик билан етиб борган.
👉 @r_kusherbayev | 27 767 |
