cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

Advokat G’aniyev

Муҳим ҳуқуқий масалалар бўйича таҳлиллар, саволларга жавоблар, юридик фактлар ва шахсий қарашлар. Мурожаат учун @Ganiyevgamurojaat_bot

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
3 665
مشترکین
+324 ساعت
+197 روز
+12930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

👍 5
“Шаффоф” газ шаҳобчалари тизимида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказишга асос бўлган бирламчи маълумотлар тасдиқланмаган Иловадаги қарорда, “Шаффоф” бренди остида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг таъсисчиси ҳисобланган У.Т. ва О.Т.нинг “Узтрансгаз” ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ масъул ходимлари билан жиноий тил бириктирганликлари; Ўзларига тегишли бўлган газ шаҳобчаларида табиий газ истеъмолини кўрсатувчи ҳисоблагичларнинг сим картали махсус модемига қўшимча равишда техник восита ўрнатишганлиги; Масофадан туриб маълумотларни ўзгартириш орқали жуда катта миқдордаги табиий газни талон-торож қилаётганликлари ҳақида бирламчи маълумотлар олинганлиги бўрттириб кўрсатилган. Лекин, айнан шу нотўғри ва асоссиз бирламчи маълумотлар асосида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасига кўра қўзғатилган жиноят ишида эса табиий газ ва электр энергияси ўғирланганлиги, талон-торож қилинганлиги, улардан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги а н и қ л а н м а г а н. Каналга уланиш Advokat G’aniyev
نمایش همه...
👍 7
🤔 10
“Шаффоф” газ заправкаларига оид ишда судьянинг 81 млрд. 222 млн. сўмлик “журъати” Мана бу постимизда “Шаффоф” бренди остида фаолият кўрсатувчи 56 та тадбиркорлик субъектининг таъсисчилари ҳисобланган У.Т. ва О.Тларга оид жиноят иши бўйича Улуғнор туман суди томонидан айблов ҳукми чиқарилганлиги ҳақида маълум қилган эдим. Тергов органи ҳисобланган ДХХ ТБ томонидан тузилган ва Бош прокурор ўринбосари томонидан имзоланган айблов хулосасида, У.Т. ва О.Т 528 млрд. 771 млн. сўм миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликда айбланганлар. Суднинг ҳукмига кўра эса, У.Т. ва О.Т 447 млрд. 548 млн. сўм, яъни терговда эълон қилинган айбловдан 81 млрд. 222 млн. сўмга камроқ миқдордаги солиқларни тўлашдан қасддан бўйин товлаганликда айбландилар. Ҳозирда Сиз: аввалги постларда суд ҳукмининг асоссиз, қонунга хилоф ва адолатсиз эканлиги ҳақида бонг урган эдинглар, ахир суд моддий зарар миқдорини айбланувчилар фойдасига оз эмас, кўп эмас нақ 81 млрд. 222 млн. сўмга камайтириб, катта журъат кўрсатибдику, деяётгандирсиз? Лекин, 1-босқич суди дастлабки тергов органининг айбловидаги солиқлар суммасини қўшимча тафтишлар ёки суд-бухгалтерия экспертизаси ўтказиб ёки тафтишда йўл қўйилган қонун бузилишлар туфайли уларнинг натижаларини номақбул деб топиб, камайтиргани йўқ! Шунчаки, ДХХнинг терговчиси тузган айблов хулосасида 56 та МЧЖга ҳисобланган қўшимча солиқларни қўшишда арифметик хатоликка йўл қўйилган ва суд ушбу хатоликни катта “журъат” билан бартараф этди, холос. Тўғриси, ҳукмни эълон қилгунига қадар ҳимоячиларнинг 20га яқин асосли илтимосномаларини кўзини чирт юмиб, рад қила олган судьядан бундай “журъат”ни кутмаган эдим... Каналга уланиш Advokat G’aniyev
نمایش همه...
🤔 12👍 9
👍 4🤔 4
Жинс бўйича камситишдан сақланинг... 2023 йил 31 октябрдан бошлаб, жинс бўйича камситишни тарғиб қилиш, шу жумладан хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлилигини очиқдан-очиқ инкор этиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, худди шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни омма олдида оқлаш ва (ёки) рағбатлантириш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. МЖтКнинг 189-2(прим2)-моддасида ушбу хатти-ҳаракатлар учун БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда (3 млн. 400 минг сўмдан 6 млн. 800 минг сўмгача) жарима назарда тутилган. Иловадаги қарорлар мазмунидан келиб чиқиб, қуйидаги тавсиялар берилади: Такси хизматида бўлсангиз, олд ўриндиққа фақат аёллар ўтиради деб эркакларни ёки фақат эркаклар ўтиради деб аёлларни чиқаришни ман қилманг! Бўш иш ўринларига танлов эълон қилсангиз, фақат аёлларни ёки эркакларни (масалан, 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган қизларни) ишга қабул қиламиз деб ёза кўрманг! Бирор аҳолига хизмат кўрсатиш шаҳобчасини ишга туширсангиз, уни аёлларники ёки эркакларники деб номламанг (аёллар стоматологияси, эркаклар фитнес-соғломлаштириш маркази)! Бундай шаҳобчаларга кун ёки туннинг муайян қисмида аёлларнинг ёхуд эркакларнинг киришини тақиқламанг (масалан, кафега соат 22.00дан кейин аёлларни киритмаслик)! Каналга уланиш Advokat G’aniyev
نمایش همه...
👍 9🤔 5
🤔 3
Кўпхотинликни тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарликка оид қонун ишлаяптими? Хабарингиз бор, 2023 йил 31 октябрдан бошлаб, 2 ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилиш, ушбу мазмундаги қарашларни, ғояларни ёки чақириқларни тарқатиш, шунингдек бундай хатти-ҳаракатларни рағбатлантириш - маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади. МЖтКнинг 47-8(прим8)-моддасида, бундай хатти-ҳаракатлар учун БҲМнинг 15 бараваридан 30 бараваригача (5 млн 100 минг сўмдан 10 млн 200 минг сўмгача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазолари назарда тутилган. Қонун амалга киритилганидан ҳозирга қадар бу каби ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ бор-йўғи 2 та суд ҳужжати Интернет тармоғига жойланган (ҳар иккиси ҳам ЖИБ Шайхонтохур туман суди томонидан чиқарилган). Қарорларга кўра, уч хотин билан эр-хотин бўлиб яшашни тарғиб қилувчи видео ролик олиб, ушбу видео роликни “Инстаграм” профилига жойлаштиргани учун 4 нафар фуқаро қамоқ ва жарима жазоларига; яна бир фуқаро “Инстаграм” профилига “Биринчи хотинми ёки иккинчи хотин бўлиш яхшими?” деган аудио материал жойлаганлиги учун жарима жазосига тортилган. Каналга уланиш Advokat G’aniyev
نمایش همه...
👍 5🤔 3
👍 7
“Шаффоф” газ шаҳобчаларини текширишда қонунда белгиланган муддатларга риоя қилинмаган Иловадаги қарорга кўра, “Шаффоф” газ шаҳобчаларида (МЧЖларда) 2023 йил 23 март кунги “Тафтиш тайинлаш ҳақида”ги қарорга асосан ўтказилаётган тафтиш муддати 1 ойга узайтирилган. Бош прокурор ўринбосари тафтиш муддатини узайтиришга 2023 йил 3 май куни розилик бергани инобатга олинса, демак ҳужжатли тафтишлар 2023 йил 3 июнь кунида тамомланиши керак бўлган. Лекин, Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган газ шаҳобчаларидаги (“Barhayot Plyus”, “Metan Trans Servis”, “Morion Gaz”, “Energomashtrans Impex” МЧЖларида) текширувлар 2023 йил июль ойида тамомланган (далолатномалари қуйида илова қилинмоқда). ЖПКнинг 951-моддаси 1-қисмига кўра, агар фактик маълумотлар ЖПК талаблари бузилган ҳолда олинган бўлса, улар далил сифатида мақбул эмас деб топилади. Олий суд Пленумининг 2018 йил 24 август кунги 24-сонли қарори 9-банди “н” кичик бандида, далил у ЖПК талаблари бузилган тарзда, жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш (тафтиш қилиш) ЖПК 187-1(прим1)-моддаси талаблари бузилган ҳолда ўтказилгани ҳолда олинган бўлса ҳам мақбул эмас деб топилиши ҳақида раҳбарий тушунтириш берилган. 1-босқич суди эса бу важларни инобатга олмасдан, ўзининг айблов ҳукмига Тошкент шаҳри ва вилоятида жойлашган газ шаҳобчаларида аниқланган солиққа оид қонунбузилишларини ҳам киритиб юборди. Каналга уланиш Advokat G’aniyev
نمایش همه...

👍 22