EFFECT.UZ | Расмий канал
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232
Show more📈 Analytical overview of Telegram channel EFFECT.UZ | Расмий канал
Channel EFFECT.UZ | Расмий канал (@effectuz) in the Uzbek language segment is an active participant. Currently, the community unites 17 296 subscribers, ranking 12 704 in the News & Media category and 4 617 in the Uzbekistan region.
📊 Audience metrics and dynamics
Since its creation on невідомо, the project has demonstrated rapid growth, gathering an audience of 17 296 subscribers.
According to the latest data from 05 September, 2026, the channel demonstrates stable activity. Although there has been a change in the number of participants by -268 over the last 30 days and by -19 over the last 24 hours, overall reach remains high.
- Verification status: Verified (Officially confirmed by Telegram)
- Engagement rate (ER): The average audience engagement rate is 15.94%. Within the first 24 hours after publication, content typically collects 13.93% reactions from the total number of subscribers.
- Post reach: On average, each post receives 2 759 views. Within the first day, a publication typically gains 2 411 views.
- Reactions and interaction: The audience actively supports content: the average number of reactions per post is 18.
📝 Description and content policy
The author describes the resource as a platform for expressing subjective opinions:
“🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали
Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz
Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat
Почта: www.effect.uz@gmail.com
Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232”
Thanks to the high frequency of updates (latest data received on 06 September, 2026), the channel maintains relevance and a high level of publication reach. Analytics show that the audience actively interacts with content, making it an important point of influence in the News & Media category.
Data loading in progress...
| Date | Subscriber Growth | Mentions | Channels | |
| 06 September | +5 | |||
| 05 September | +6 | |||
| 04 September | +3 | |||
| 03 September | +11 | |||
| 02 September | +3 | |||
| 01 September | 0 |
| 2 | Шаҳрихондаги “ер ўйини”: яширин камерага тушган амалдорлар, қамоқ таҳдиди ва аукциондаги ер атрофидаги фитналар
Шаҳрихон туманида президент топшириғи билан очиқ аукцион орқали сотилган ер майдони атрофидаги сунъий можаро оддий ер низоси чегарасидан чиқиб, маҳаллий амалдорларнинг фитнаси ва қонунбузарликларини фош этмоқда. Кадастрнинг эътиборсизлиги, айрим масъуллар ва аҳолидаги "бегонани сиғдирмаслик" каби маҳаллийчилик кайфияти сабаб тадбиркорнинг мулкига тажовуз қилиниб, содир этилган провокация орқали у айбдорга чиқарилмоқда. Аҳволни ўнглаши лозим бўлган маҳаллий мутасаддилар эса ноқонуний қурилиб олинган бинони ва суд қарорини яшириш учун холис журналистлик суриштирувини олиб бораётган ОАВ ходимларига нисбатан аҳолини гижгижлаб, сохта айблов ва туҳматлар тарқатмоқда. Туман ҳокими ҳам масаланинг ягона ва қонуний ечими – йўл бошидаги ноқонуний қурилма бузилиб, тадбиркор аҳоли учун ажратган 7 метрлик кенг кўча очилиши эканини таькидлади.
👉 Батафсил
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 1 994 |
| 3 | Туркиянинг энг мафтункор соҳиллари
Сув бўйидаги хотиржамликни тарғиб қилувчи «Блуе Минд» концепциясидан баҳраманд бўлишни ва бетакрор табиат қўйнида ҳордиқ чиқаришни истаганлар учун Туркиянинг Эгей ва Ўрта ер денгизи соҳиллари энг мукаммал манзилдир. Асрий «Мовий саёҳат» анъанаси, мусаффо фируза кўрфазлар, антик давр мероси ҳамда мазали Эгей ва Ўрта ер денгизи таомларини бирлаштирган ушбу ғушалар саёҳатчиларга унутилмас хотираларни ва мукаммал руҳий сукунатни тақдим этади.
👉 Батафсил
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 818 |
| 4 | Непалда содир бўлган ҳалокатли сув тошқинидан 11 кун ўтиб, бир аёл тирик ҳолда топилди
Қутқарувчилар сув босган уйнинг тўртинчи қаватида қолиб кетган аёлни олиб чиқиш учун деворни бузишга мажбур бўлган. Қутқарилган аёлга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, сув берилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида 1 344 киши ҳалок бўлган, 4 887 киши эса бедарак йўқолган. | 2 833 |
| 5 | Президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Ғофуржон Мирзаев лавозимидан озод этилди. | 2 664 |
| 6 | Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қилади
Президент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида фуқаролар мурожаатларини кузатиш имконини берувчи СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати ишга туширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 959 |
| 7 | IQBOL ZAMIN SERVIS" МЧЖ дан алданган фуқаролар Тошкент шахар ҳокимлигига келди.
Бундан аввал Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги фуқаролар мурожаатини хал этиш учун ва фуқаролар қайта учрашиш учун 10 кун кейин яна эса 9 ккн муддат сўраган эди.
Бироқ Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги берилган вадаларини бажармади.
Бундпн норози бўлган фуқаролар Тошкент шахар ҳокимини қабулини сўрашмоқда. | 2 406 |
| 8 | Муштлашган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, бошқа ҳайдовчи билан жанжаллашган ва уни урган шахс акс этган видео тарқалди | 2 397 |
| 9 | Пахта терими қизғин давом этаётган бир пайтда фермерлар ёқилғи нархининг ошганидан норози эканини билдирмоқда.
Уларнинг айтишича, хўжаликларга текширув билан келаётган мутасаддилар, асосан, теримчилар сони ва уларга яратилган шароитлар, жумладан, берилаётган овқатлар билан қизиқмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 3 114 |
| 10 | Ҳокимга уйланишда ёрдам сўраган йигитнинг мурожаати эътиборсиз қолмади
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаевга мурожаат қилган ёш йигит оилавий шароити ва уйланиш нияти ҳақида маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 988 |
| 11 | Андижонда газ қуйиш шохобчасида Spark портлади
Бугун, 5 сентябрь куни Андижон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида Spark автомобилига газ қуйиш вақтида портлаш содир бўлди.
Маълум қилинишича, ҳодиса соат тахминан 11:15 да «Андижон» МФЙ ҳудудида жойлашган газ тўлдириш шохобчасида юз берган.
Ҳодиса оқибатларини бартараф этиш учун Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг куч ва воситалари воқеа жойига зудлик билан етиб борган.
Қайд этилишича, портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 852 |
| 12 | Самарқандда Gentra ҳайдовчиси BYD ҳайдовчисини дўппослади
Самарқандда йўлнинг қатнов қисмида тўхтаб, жанжаллашган ва BYD ҳайдовчисини урган Gentra автомобили ҳайдовчиси ушланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеага Gentra ҳайдовчисининг BYD автомобили ҳаракатланаётган йўналишга чиқиб кетиши сабабли юзага келган оғзаки тортишув сабаб бўлган. Шундан сўнг Gentra ҳайдовчиси BYD ортидан қувиб, ҳайдовчини урган.
Gentra ҳайдовчиси қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, BYD ҳайдовчисидан ҳамда ЙҲХ ходимларидан узр сўраган.
BYD ҳайдовчисининг таъкидлашича, Gentra ҳайдовчиси унга йўл бермаган ва бир неча марта автомобилини қисишга уринган. Шундан сўнг икки ҳайдовчи йўлда тўхтаб, ўртасида жанжал келиб чиққан.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128⁵-моддаси иккинчи қисми ҳамда 183-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 747 |
| 13 | «Ҳоким бува, мени уйлаб қўйинг!»
Ёш йигит вилоят ҳокими Зойир Мирзаевга мурожаат қилиб, онаси ва синглиси унинг қарамоғида эканини, ўзи эса уйланмоқчи бўлаётганини айтди.
У ҳокимдан уйланишига кўмаклашишни сўради.
Зойир Мирзаев мурожаатни рад этмади. Ёшлар масалалари бўйича ўринбосар Отабек Султонбековга йигитнинг тўй тараддудларини бошлаш бўйича топшириқ берилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 1 |
| 14 | Тимур Бутунбаев янги лавозимга тайинланди
Президент фармони билан Тимур Нурйигитoвич Бутунбаев Президент Администрацияси раҳбарининг сув ислоҳотлари бўйича ўринбосари — Ҳуқуқий экспертиза департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
У шу муносабат билан Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Тимур Бутунбаев 2025 йил 14 июлда Президент Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари этиб тайинланган эди. Унга қадар Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Маълумотларга кўра, у 1986 йил 6 ноябрда Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида туғилган. 2009 йилда Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган ва ҳуқуқшунос мутахассислигига эга.
Меҳнат фаолиятини 2009 йилда Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ИИБ терговчиси сифатида бошлаган. 2010–2017 йилларда Ички ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 721 |
| 15 | Хоразм вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Подполковник Ойбек Абдукаримович Каимхўжаев Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Тошкент шаҳри Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига раҳбарлик қилиб келган.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, Каимхўжаев ушбу лавозимга тайинланишидан аввал бошқарма бошлиғининг тезкор ишлар бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.
У 2021 йил июнь ойида Яшнобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган.
Янги тайинловга қадар Хоразм вилояти ИИБга полковник Абдумажид Шермуҳамедов раҳбарлик қилиб келган.
Эндиликда Хоразм вилояти ички ишлар бошқармасига подполковник Ойбек Каимхўжаев раҳбарлик қилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 585 |
| 16 | Фарғонада «акула» эмас, пангасиус боқилган
Фарғонада акула боқилаётгани ҳақидаги хабарлар нотўғри бўлиб чиқди
Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги кўп қаватли уйлардан бирининг ертўласида акула боқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фарғона вилояти Экология бош бошқармаси ҳолатни ўрганиб, ертўлада акула эмас, Сиам соми — пангасиус боқилаётганини аниқлади.
Маълум қилинишича, ушбу балиқ ташқи кўриниши акулага ўхшаши сабабли айрим ҳолатларда «акулали сом» деб ҳам аталади.
Фуқаро интернетда тарқалган нотўғри маълумот учун узр сўраб, балиқларни ертўладан ҳовлисига кўчирганини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 724 |
| 17 | Алишер Самадов Ҳисоб палатаси раиси бўлди
Президент фармони билан Алишер Бахадирович Самадов Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан у Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 660 |
| 18 | Солиқ хизмати тадбиркорлар билан очиқ мулоқотга чиқмоқда
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси раҳбарияти томонидан тадбиркорлар билан ишлашда янгича ёндашув йўлга қўйилмоқда.
Шу мақсадда туманларда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларнинг мурожаатлари бевосита жойида ўрганилмоқда.
Навбатдаги учрашув Сергели туманида ўтказилди. Унда тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланиб, солиқ ҳисоботларини юритиш, мавжуд имтиёзлардан фойдаланиш, фаолиятни кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Билдирилган муаммолар юзасидан амалий ёрдам кўрсатиш ва масалаларни жойида ҳал этиш бўйича тегишли чоралар белгиланди.
Асосий тамойил — «текширишдан — сервисга». Яъни тадбиркорга тўсиқ яратиш эмас, балки унинг фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 2 939 |
| 19 | ҚУРИЛИШДА КЕСКИН БУРИЛИШ: ҲОКИМЛИК НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРДИ
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО👈 УСТИГА БОСИБ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 3 223 |
| 20 | ҚУРИЛИШДА КЕСКИН БУРИЛИШ: ҲОКИМЛИК НАЗОРАТНИ КУЧАЙТИРДИ
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО👈 УСТИГА БОСИБ КЎРИШИНГИЗ МУМКИН
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram | 1 |
