cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

OZODLIK KANALI™

Ozodlik haqqoniy va eksklyuziv axborotni cheklovsiz tarqatuvchi vositadir. @ozodnews ga xabar, foto video yuboring. "Rost gap faqat shu yerda aytiladi"

Show more
Advertising posts
20 232
Subscribers
-624 hours
-847 days
-29430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Photo unavailableShow in Telegram
Тожикистон ва Қирғизистон чегарадаги хавфсизликни муҳокама қилди Чегарадош ҳудудлар ҳокимларининг учрашувида мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши чоғида турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Қирғизистоннинг Боткен тумани ҳокими Учқунбек Жўробоев ва Тожикистоннинг Исфара тумани ҳокими Баҳоваддин Баҳодурзода чегарада учрашиб, жамоат хавфсизлигини муҳокама қилди. Боткен тумани ҳокимлигининг 20 май куни хабар беришича, делегатлар Оқ-Сай қишлоғидаги Тумба чегара ҳудудида учрашган. Учрашувда мактабларда сўнгги қўнғироқ тадбирлари ўтказилиши муносабати билан чегарадош ҳудудларда турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш чоралари муҳокама қилинди. Томонлар ҳуқуқ-тартибот идораларни кучайтирилган режимга ўтказишни ҳамда махсус патруль хизматини ташкил этишни келишиб олди. Шунингдек, томонлар байрам кунлари фитнага йўл қўймаслик мақсадида доимий ўзаро алоқада бўлиш ҳамда жамоатчиликни тезкор хабардор қилиб туриш ҳақида келишиб олган. Учрашувда ҳар икки томондан кучишлатар тизимларнинг вакиллари ҳам иштирок этди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👍 2
Photo unavailableShow in Telegram
Ўзбекистон бюджет тақчиллигини қоплаш мақсадида олтинни сотмоқда Ўзбекистон ҳар ой олтин заҳираларни қатта миқдорда сотмоқда. Ушбу стратегия давлат қарзи ва бюджет тақчиллиги ошиб бораётган даврда мамлакат захираларини сақлаб қолиш имконини бермоқда. Бироқ иқтисодчилар бу стратегияни танқид қилмоқда. Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ҳисоботига кўра, мaрт ойида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Бир ой ичида Ўзбекистон 11 тонна олтин сотди ва бу бўйича Таиланд (10 тонна) ва Иорданияни (4 тонна) ортда қолдирди. Дунёдаги аксарият марказий банклар қимматбаҳо металларни жамғаришга ҳаракат қилмоқда, бироқ Ўзбекистон олтин сотишни олдиндан амалга ошириб келган. Таҳлилчиларга кўра, олтин савдосига ўсиб бораётган қарамлик сўнгги йилларда иқтисодиётда давом этаётган муаммоларга ишора қилади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👎 7👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Чимкентнинг собиқ ҳокими пора беришга уринишда айбдор топилди У 200 минг доллар эвазига ўзига қарши очилган жиноий ишни ёпмоқчи бўлган. Чимкентнинг собиқ ҳокими катта миқдорда пора беришга уринишда айбдор топилди. У 200 минг доллар эвазига ўзига қарши очилган жиноий ишни ёпмоқчи бўлган. Бу ҳақда КазТАГ хабар бермоқда. Чимкент туманлараро суди собиқ Чимкент шаҳар ҳокими Максут Исохов жуда катта миқдорда пора беришга уринганликда айбдор деб топди. Собиқ ҳоким 8 йил 5 ойга озодликдан маҳрум қилинди. У шунингдек энди бошқа давлат хизматида ишлай олмайди. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Афғонистондаги сайёҳларга ҳужум учун масъулиятни ИД ўз зиммасига олди Афғонистоннинг Бомиён вилоятидаги хорижлик сайёҳларга ҳужум учун масъулиятни 19 май куни “Ислом давлати” гуруҳи ўз зиммасига олган. Испания Ташқи ишлар вазирлиги маълумоти кўра, 17 май куни содир этилган ҳужумда испаниялик уч сайёҳ ҳалок бўлган ва камида яна бир киши тан жароҳати олган. Толибон шакллантирган ҳукумат Ташқи ишлар вазирлиги вакили Абдул Матин Қоний ҳужум ортидан тўрт киши ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган. Мулозимга кўра, ҳодиса чоғида уч нафар хорижлик сайёҳдан ташқари афғонистонлик бир фуқаро ҳам ҳалок бўлган, шунингдек, тўрт нафар чет эллик ва уч нафар афғонистонлик жароҳат олган. Ҳужум содир этилган вилоят маркази бўлмиш Бомиён шаҳри ЮНЕСКО жаҳон мероси объекти бўлиб ҳисобланади. У Бомиён қалъаси ва Будда ҳайкаллари сингари тарихий ва маданий обидалари билан хорижлик сайёҳларни ўзига жалб этади. Бомиён табиат шайдолари орасида ҳам жозиб жойлардан бири бўлиб ҳисобланади. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👎 1🤬 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мирзиёев Раисий ўлими муносабати билан Хоманаийга ҳамдардлик билдирди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эроннинг Шарқий Озарбайжон вилояти ҳудудида вертолёт қулаши оқибатида президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан Эрон Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирган. Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълумот тарқатди. “Мактубда, жумладан, Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорликни, ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шериклик муносабатларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган Иброҳим Раисийнинг ёрқин хотираси халқларимиз қалбларида доимий сақланиб қолиши таъкидланади”, дейилган хабарномада ўз таъзияномасида Мирзиёев “дўст Эрон халқига, марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия” изҳор этгани қўшимча қилинган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 19 май оқшомида "Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолётнинг фавқулодда қўндирилиши тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилгани ва барча йўловчилар тез орада соғ-саломат топилишига умид қилаётганликлари"ни билдирган эди. "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вертолёт йўловчилари, жумладан Эроннинг юқори мартабали вакиллари тақдири ҳақидаги маълумотларни диққат билан кузатиб бормоқда. Ўзбекистон томони зарурат бўлиши билан Эронлик дўстларимизга барча ёрдам кўрсатилишига тўлиқ тайёрлигини билдиради", дейилган баёнотда. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Show all...
👍 9🤬 4😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Расмий Теҳрон вертолёт об-ҳаво шароити туфайли қулаганини айтмоқда Эрон давлат телевидениеси 20 май куни ичида Раисий ва бошқа мулозимлар бўлган вертолёт об-ҳаво шароитини ёмонлиги туфайли қулаганини хабар қилди. Давлат нашрларига кўра, айни пайтда Теҳронда ҳукуматнинг ошиғич мажлиси ўтказилмоқда. Эрон қонунчилигида, мамлакат президенти вафот этган тақдирда, унинг ваколатлари президентнинг биринчи ўринбосарига ўтиши кўзда тутилган. Айни пайтда Эроннинг биринчи вице-президенти Муҳаммад Мухбир бўлиб ҳисобланади. Мамлакат қонунчилигига мувофиқ, парламент спикери, суд ҳокимияти раҳбари ва президентнинг биринчи ўринбосаридан иборат кенгаш 50 кун ичида янги президент сайловини ташкил этиши лозим. Эроннинг авиаҳалокат содир бўлган айтилаётган Шарқий Озарбайжон вилояти Теҳрондан тахминан 600 километр шимоли-ғарбда жойлашган бўлиб, Арманистон ва Озарбайжон билан чегарадош. 🔴Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali 🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Show all...
👍 3
Photo unavailableShow in Telegram
Покистон Қирғизистондан юзлаб талабани олиб чиқиб кетмоқда Покистон Қирғизистонда ўқиётган яна 540 нафар талабани ватанига олиб чиқиб кетади. Бу ҳақда Покистон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Исҳоқ Дар 19 май куни Лоҳурда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Dawn нашри хабарига кўра, вазир учта махсус тижорат рейси ташкил этилганини қайд этган. “Кеча 130 га яқин талаба тижорат рейси билан Покистонга қайтди. Бугун эса яна учта махсус рейс ташкил этилди. Натижада 540 талаба қайтишга муваффақ бўлади, қайтганларнинг умумий сони эса 670 кишини ташкил этади”, деган Покистон ТИВ раҳбари. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👍 7😁 4👏 1
Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда нобуд бўлди Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари. ❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда нобуд бўлди

Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари. “Афсуски, қулаган вертолёт жойи аниқланганидан кейин...

Photo unavailableShow in Telegram
Янги Тошкент: "Олтин тупроқ" устига қурилаётган тош шаҳар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу йил 19 апрелида имзолаган қарори билган пойтахтдаги давлат идораларини қурилиши бошланаётган Янги Тошкентга кўчиришга буйруқ берди. Тошкентнинг жануби шарқида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари ўртасидаги бу ерлар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларига тегишли. Бу ерда деҳқонлар азал-азалдан мева ва сабзавот етиштириб, пойтахт бозорларига етказиб беришган, гектаридан 40-50 центнер пахта, 100 центнергача буғдой олишган. Маҳаллий деҳқонлар бу ерларни Тошкент ва Тошкент вилоятининг “ўпкаси” деб таърифлашади. Пойтахтнинг тобора ифлосланиб бораётган ҳавоси, иқлим ўзгариши ва бошқа экологик муаммолар манзарасида бу ерларнинг қиймати янада ошган. Аммо келаётган йилларда бу ерлар ҳозиргидек ям-яшил бўлмаслиги мумкин. ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👍 7👎 3 3😱 3😁 1
Photo unavailableShow in Telegram
Эрон президенти ва ҳамроҳлари авиаҳалокатда нобуд бўлди — ОАВ Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ҳамроҳлари 19 май куни тоғли ҳудудда вертолёт қулаши натижасида ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди дея хабар қилди IRIB ҳамда Mehr агентликлари. “Афсуски, қулаган вертолёт жойи аниқланганидан кейин вертолёт йўловчилари тирик қолганига ҳозирча ҳеч қанақа ишорат йўқ”, деган Коливанд. Бундан ташқари, исми ошкор қилинмаган эронлик мулозим Reuters агентлигига вертолёт қулаш натижасида тўлалигича ёниб кетганини маълум қилган. “Президент Раисий, ташқи ишлар вазири ва вертолётнинг барча йўловчилари авиаҳалокат натижасида нобуд бўлишди”, деган юқори лавозимли мулозим агентликка. Вертолёт бортида Иброҳим Раисийдан ташқари ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиён, Табриз шаҳар масжиди имоми Саййид Муҳаммад Али ал-Ҳошим, Шарқий Озарбайжон вилояти губернатори Малик Раҳматий ва бошқа бир неча киши бўлган. ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Show all...
👍 14😱 8😢 7👏 2