cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

EFFECT.UZ | Расмий канал

🌐 EFFECT.UZ сайтининг расмий Telegram канали Мурожаат ва таклифлар учун: @Effectuzgamurojaat Батафсил: @effectuz_live Спорт: @offsiderasmiy Сайт: www.effect.uz +998971663232 +998979663232

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
16 805
Obunachilar
-924 soatlar
-797 kunlar
-31330 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

Photo unavailableShow in Telegram
Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади Таъмирлаш ишлари туфайли Юнусобод ва Шайхонтоҳур туманларининг айрим ҳудудларига 4 июл куни соат 10:00дан 17:00гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. “Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади: Юнусобод тумани — “Отчопар 2” МФЙ Олтин Мерос 1-2-3-тор кўчаларидаги 180 та хонадон, “Буюк Турон” МФЙ Олой берк кўчаси 5 та кўп қаватли уйлардаги 160 та хонадон ҳамда 7 та улгуржи истеъмолчи; Шайхонтоҳур тумани — Боғиравон кўчаси 33 та кўп қаватли уйдаги 120 та хонадон, Марказ 14 та кўп қаватли уйлардаги 1550 та хонадон, Ўрда массиви кўп қаватли уйларидаги 320 та хонадон ҳамда 21 та улгуржи истеъмолчи. Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
👎 1
04:21
Video unavailableShow in Telegram
"3 ёшли мурғак гўдак ўзаро жанжал қурбони бўлди" – Яшнободдаги мудҳиш қотиллик тафсилотлари Яшнобод тумани Олмос маҳалласи аҳолиси бу тонгни дилни хира қилувчи нохуш хабар билан қарши олишди. Тунги соат 2-3лар атрофида эшитилган бола чинқириғи ва қисқа муддатли сукунат, кейин эса аёл кишининг баланд йиғи овози бир зумда кўп қаватли хонадон аҳлини оёққа турғазди... Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
30.98 MB
😢 4👍 1👎 1
Марғилон шаҳрида 110 гектар майдонда янги турар жой массиви қурилади Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 25 минг аҳолига мўлжалланган янги массив қурилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ва Марғилон шаҳри жамоатчилиги вакиллари ўртасидаги учрашувда айтиб ўтилди. Маълум қилинишича, Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрида аҳоли зич яшайди. Ёш оилаларга ва келгуси авлодларга муносиб шароит яратиш мақсадида президент шаҳарда янги массив қуриш ғоясини илгари сурган.
«Мамлакатимизнинг кўп жойларида янги массивлар, шаҳарчалар қуряпмиз. Марғилонликларнинг яшаш шароитларидан, уй-жойларга эҳтиёжидан хабарим бор. Шу талаб ва истакларни, кўпчилик оилаларнинг орзуларини инобатга олиб, замонавий иморатлар қуришни ўйлаяпмиз», — деган Шавкат Мирзиёев.
Лойиҳага кўра, 110 гектар майдонда бунёдкорлик ишлари олиб борилади. Хусусан, 25 минг аҳолига мўлжалланган 5 мингта хонадонли кўп қаватли уйлар қурилади. Шунингдек, Бурҳонуддин Марғилоний халқаро илмий-тадқиқот маркази, Мақом театри, юридик институт, 4 та меҳмонхона, шоир ва санъаткорлар хиёбони, савдо ва хизмат мажмуалари бўлади.
«Бугун бориб кўрдик, Фарғонада катта саноат корхоналари ишлаяпти. Янги электр станцияларини ишга туширдик. Нима учун? Халқимизнинг шароити бўлиши учун, корхоналар барқарор ишлаши учун. Энди сизлар ҳам ислоҳотларга камарбаста бўлиб, маҳаллалар ишсизлик ва камбағалликдан холи бўлишига кўмак беришингизни истардим», — деган президент.
Давлат раҳбари массивни хориж тажрибаси асосида пухта лойиҳалаштириш, уйлар ва инфратузилмани узоқни кўзлаб қуриш бўйича кўрсатмалар берган. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
👍 23
00:19
Video unavailableShow in Telegram
Байдендан навбатдагиси: Путинни Украина президенти сифатида таништирди Кулгили ҳолат Оқ уй раҳбарининг Вашингтонда НАТО давлатлари раҳбарлари олдидаги нутқи чоғида юз берди.
Энди мен сўзни қатъиятли ва жасоратли Украина президентига бермоқчиман. Хонимлар ва жаноблар, президент Путин”, деди Байден ҳайратда қолган томошабинларнинг кучсиз қарсаклари остида.
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
4.96 MB
👍 5🔥 3
Photo unavailableShow in Telegram
❗️Исрофгарчилик ва қонунбузарликни кўрсангиз бефарқ бўлманг 1255 – ичимлик суви бекорга оқиб ётганини кўрсангиз, мурожаат қилиш учун қисқа рақам; @ecogovuz_bot — табиатга зарар етказиш ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун телеграм бот @EnergonazoratBot — “свет” ёки газ ўғирлаш ҳолатлари ҳақида мурожаат қилиш учун 1354 – санитария, экология қоидабузарлиги ҳақида хабар бериш учун қисқа рақам; dyhxx.ejarima.uz ёки Road24 дастури – йўл қоидабузарликлари ҳақида хабар бериш учун @stop_kriminal_bot — Ахборот маконида қонунга зид контентлар ҳақида шикоят қилиш учун (порнография, фейк ва бошқалар). Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
👍 1
Photo unavailableShow in Telegram
Андижондаги цемент заводига нисбатан антидемпинг иши очилди Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Андижон вилоятидаги Shangfeng — Bridge of Friendship цемент заводига қарши антидемпинг иши қўзғатди, деб хабар қилди ташкилот матбуот хизмати. Фарғона водийсида фаолият юритаётган бир қанча цемент заводлари ташкилотга мазкур корхона устидан шикоят билан мурожаат қилган. Уларга кўра, Хитой билан ҳамкорликда ташкил этилган корхона ўз маҳсулотларини ички бозорда таннархидан паст нархларда сотмоқда, бунинг ортидан бошқа ишлаб чиқарувчилар банкротлик ёқасига келиб қолган Қўмита янги раҳбари Ҳалилилло Турахужаев вазиятни жойида ўрганиб, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан келган 13 та цемент заводи вакиллари билан учрашди ва уларнинг муаммоларини эшитди. Қўмита демпинг (маҳсулотларни сунъий равишда арзон нархда сотиш) аломатларини комиссия асосида текшириш учун Shangfeng — Bridge of Friendship компаниясига сўров юборган, аммо у ўз вақтида маълумот бермаган, шу сабабли ташкилот иш қўзғатган. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
👎 7
00:43
Video unavailableShow in Telegram
Фарғонада Президент “Янги Ўзбекистон” массивидаги бунёдкорлик ишлари билан танишиб, бу ерга кўчиб келган оилалар билан мулоқот қилди Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
15.82 MB
👍 99👎 3
Photo unavailableShow in Telegram
Бош прокуратура: "қурилишдаги қўпол қонунбузилишлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилди” АОКАда Бош прокуратура масъул ходими Мансур Рўзимов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда қурилиш соҳасида қонунчилик ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даврида қарийб 11 600 та объектларда қурилиш ва таъмирлаш ишларининг сифатли бажарилиши ҳамда ажратилган маблағнинг мақсадли сарфланиши юзасидан мониторинг ишлари амалга оширилиб, тизимли назорат ўрнатилган. Дастурлар ижроси бўйича мутасаддилар фаолиятини самарали мувофиқлаштириб бориш мақсадида Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан республиканинг барча ҳудудларида ўрганишлар олиб борилди. Хусусан, ўрганишлар натижасида лойиҳа ҳужжатларига асоссиз киритилган салкам 2,4 трлн сўм маблағ мақбуллаштирилгани аниқланди. Шунингдек, объектларда ўтказилган мониторинг тадбирларида 338  та ҳолатда сифатсиз бажарилган 25,5  млрд сўмлик ҳамда 138  та ҳолатда ҳисоботларга қўшиб ёзилган 44,4  млрд сўмлик  ишлар бартараф эттирилган. Соҳада ўтказилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний ҳужжатларни бекор қилиш бўйича 79  та протест келтирилган. Шунингдек, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича тегишли идораларга 360  та тақдимнома киритилиб, 1 104  нафар шахс интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган. Қайд этилишича, аниқланган қўпол қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 179 та жиноят иши қўзғатилиб, 90,1  млрд сўмлик зарар ундирилиши таъминланган ҳамда 9 823  нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари  тикланган. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
👍 3
aa0c8ecbf7_0c0e04a0ac9cc7b8b32e4ecea49d34aa (1).webp0.74 KB
Photo unavailableShow in Telegram
Жиззах вилояти туман ҳокимликларининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди Жиззахда 10 та туман ҳокимининг рақобатга зид қарорлари бекор қилинди. Бу ҳақда Рақобат қўмитаси хабар берди. Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимлиги ва 9 та ташкилотда жами 38 925 та ҳужжат хатловдан ўтказилган. Шундан 124 та ҳужжат, яъни 78 та қарор, 32 та фармойиш ва 14 та чиқим хатларини қабул қилишда қонун талаблари бузилгани аниқланган. Иш юритувга олинган 4 та ҳолат бўйича Ғаллаорол, Пахтакор, Зафаробод туман ҳокимликлари ҳамда вилоят Маданият бошқармасига иш қўзғатилган ва ҳудудий махсус комиссиянинг қарорига асосан кўрсатмалар юборилган. Шунингдек, Зарбдор, Дўстлик, Арнасой, Мирзачўл, Янгиобод, Фориш ва Бахмал туманлари ҳокимликларига қонунбузилиш ҳолатларини тўхтатиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан тақдимномалар киритилган. Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Sport
Hammasini ko'rsatish...
👍 9
Boshqa reja tanlang

Joriy rejangiz faqat 5 ta kanal uchun analitika imkoniyatini beradi. Ko'proq olish uchun, iltimos, boshqa reja tanlang.