cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Реклама ва ҳамкорлик учун: @menejer_smm_men 👈admin Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃

Show more
Tajikistan86The language is not specifiedReligion & Spirituality1 529
Advertising posts
41 488Subscribers
-2024 hours
-927 days
+44430 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Хотиржамлик сири Абу Забя, розияллоҳу анҳу, ривоят қиладилар:  «Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу, вафотларидан сал олдин хасталаниб қолдилар. Беморни кўришга келган Усмон, розияллоҳу анҳу, ундан сўрадилар:  — Сени нима безовта қиляпти? — Гуноҳларим. — Кўнглинг нимани тусаётир? — Раббимнинг раҳматини. — Сенга бир табиб чақирайми? — Аслида мени касал қилган Табибдир. — Сенга бироз маош ёздиришимга рухсат берасанми? — Маошга эҳтиёжим йўқ. — Ҳеч бўлмаса, кейин қизларингга бериладику!  Шунда Абдуллоҳ ибн Масъуд, розияллоҳу анҳу: — Сен қизларимни камбағалликдан қийналишади деб хавотирдамисан? Мен уларга ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишни тайинлаганман. Зеро, Пайғамбаримизнинг, соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳар оқшом Воқеа сурасини ўқиган киши ҳеч қачон тирикчилик заҳматини чекмайди», деб марҳамат қилганларини эшитган эдим, — деди». «Ибратли ҳикоялар» китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 85 16😢 7👏 5💯 3👌 2🔥 1🎉 1
Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.🍃 Шафқат ва марҳаматда кулган қуёш каби бўл.🍃 Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.🍃 Ғазаб ва жаҳлда ўлик каби бўл.🍃 Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.🍃 Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.🍃 Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.🍃 Жалолиддин Румий 🕋Ассалому алайкум,!📿 🕌🌹ЯКШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! 28.04.2024 +16°+5°☁️ Биздан кетган, бизда қолган ва бизга келувчи нарсаларга Аллоҳга ҳамд айтган вақтимиз ҳаёт жуда гўзал бўлади. 🕌🕊🌹🌸🌺🕊🌹🌸🌺🕊🕌 Алҳамдулиллаҳ. Кунингиз хайрли ва баракотли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 78 21👏 4🕊 3🥰 2💯 2💔 2🤗 2😢 1🎉 1👌 1
Ғам етиши биланоқ истиғфор айт. Чунки ғам Яратгувчининг амри ила таъсир қилади. Аллоҳ хоҳласа ғам-ташвиш сенга роҳат-фароғат бўлиши ҳам мумкин. ✍️Жалолиддин Румий Истиғфор айтиш билан ризқ йўлини гуноҳлар уюмидан тозалаб тур: «Астағфируллоҳ!»ни кўп айт. 🕌 Икрима: «Аллоҳ банданинг амали учун бермаган нарсаларини нияти учун беради, чунки ниятда риё бўлмайди», деган эканлар. 📿 Ташвишингда Аллоҳга яхши гумон қил! Хотиржамлигингда Аллоҳни зикр қил! Қайғуга ботганингда Аллоҳнинг раҳматига ишон! Ҳар қандай ҳолатда Аллоҳга истиғфор айт! У Зот Кузатувчи, Ижобат қилувчидир! 🕋 Ҳар кеча тижоратингни тафтиш қилиб олгин. 🕋Сармоянг- фарз ибодатлардир. 🕌Фойданг - нафл ибодатларингдир. 🥀Зиёнинг- гуноҳларингдир. -- Тасбеҳ айтиш орқали (жаннатдаги мақоминг учун) қаср қуриб, хурмо дарахти экдингми? – Истиғфор айтишинг орқали гуноҳларинг тўкилдими? – Сен ғафлатдамисан ёки уйғоқмисан? –Аллоҳни зикр қилмай ўтказган вақтинг учун ғамгин бўлдингми? 📿 Истиғфорли, хайрли оқшом тилаймиз….🌙 @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 117 30🥰 9🕊 8😢 6🔥 4👌 3💯 2👏 1🎉 1
ҲАР НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИДЕК ЭМАС... 🥀 Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар. Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди. — Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан. — У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб. — Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл. Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди. — Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга. Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди. Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди. — Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у оламдан ўтди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, - деди аёл. - Мадам, - деди ректор қўрс оҳангда, - Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди. - Оҳ, йўқ, - деди аёл ва тезда тушунтирди, - Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик. Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди: - Бино?! Биласизми, ўзи бино қуриш учун қанча пул керак? Гарвард-даги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради! Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди: - Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз? Эри бошини силкитди. Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер (темирйўл магнати) ҳамда Миссис Жейн Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи - Стэнфорд университетига асос солдилар. Ўшанда Лeланд хотинига: "Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади", - дeган эди. 15 ёшида бевақт вафот этган кичик Леланд Стенфорд номига аталган ушбу илм маскани бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли университетлардан бирига айланган. Унинг битирувчилари Hewlett-Packard, Electronic Arts, Sun Microsystems, Nvidia, Yahoo, Cisco Systems, Silicon Graphics, TSMC ва Google каби йирик компаниялар асосчиси. Муслим БУХОРИЙ таржимаси @Jaloliddinrumiyy🕊 https://telegra.ph/Kaliforniyaning-bolalari-bizning-farzandlarimiz-b%D1%9Eladi-04-27
Show all...
"Калифорниянинг болалари бизнинг фарзандларимиз бўлади"

👍 160😢 26 11🔥 3🥰 2👌 2🕊 1💯 1💔 1
✍️Абдуллоҳ ибн Муборак айтади! ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✨🌱✨🌱✨🌱✨🌱✨🌱✨ 💥 Одоб-ахлоқни билмаган киши суннатни бажармаганнинг даражасида жазоланади. Суннатни бажармаган фарз даражасида жазоланади. Фарзни бажармаган киши жоҳил сифатида жазоланади. ☘️ Мўмин банда доим яқинларига яхшиликни соғинади. Мунофиқ эса ишлари ортга кетиб ҳаётда қоқилишини тилайди. 🌺 Бизнинг одобга бўлган озгина эҳтиёжимиз илмга бўлган кўп эҳтиёжимиздан яхшироқдир. 🌼 Илм ўрганмаган инсонни нафси қандай қилиб одоб-ахлоққа чақирар экан, деб хайрон бўламан. ☝️ Агар ғийбат қилмоқчи бўлсангиз ота-онангизни ғийбат қилингки, амалингиз ажри бегоналарга эмас, уларга савоби ёзилсин. 🌸 Шон-шуҳратга ҳавас қилма, панада юришни афзал бил. Ўзинг қилган яхшиликлар билан мақтанма. Шунда ҳурматга сазовор бўласан. 🕌 Ҳар бир мўмин намозни вақтида адо этиш билан биргаликда илм олиш билан ҳам машғул бўлсин. Чунки илминг бўлмаса Қуръон моҳиятини ҳеч қачон тушуна олмайсан. 🌱 Амалинг қанчалар кичик бўлмасин ниятинг холис бўлса, Аллоҳ даргоҳида буюкликка эришади. Амалинг кўп бўлиб ниятингда холислик бўлмаса, уни савоб тарозиси кам кўрсатади. 🔥 Ёмон қарашни ташла – хушфеълликка эришасан. Бекорчи ғийбатни ташла – ҳикматга эришасан. Ортиқча овқатланишни ташла – ибодатда собит бўлишни уддалайсан. Бошқаларни айблашни ташла – ўз камчиликларингни тан олишни ўрганасан. Аллоҳ ҳақида чуқур ўйга толиб кетма – адашиш, фитнадан қутиласан. @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 96 9👏 8💯 4🔥 3🥰 3😢 3😍 2💔 2
🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ🍃🌼🕊 Бугун 27 апрель, шанба +22° +12° ☁️ 🌷🕋🌷🕌🌷🕋🌷🕌🌷🕋🌷🕌 Кулсанг ё йиғласангда ҳаёт давом этаверади. Фойдаси йуқ ташвишларни елкангга ортмагин. Дунё озорлари чарчатсада ундан махзун бўлмагин. Кулиб қоларман дея саодат онин кутмагин. Балки саодатманд бўлиш учун ҳам кулгин. Тадбир эгаси Аллоҳ бўла туриб нега ўйга чўмасан? Аллоҳ ҳузурида ҳамма нарса маълум бўла туриб, нега сени мажхул(номаълум) қийнайди? Хотиржам бўл, сен Сақловчи Аллоҳ кўз ўнгидасан! Тилингдан олдин дилинг билан: "Ишимни Аллоҳга топширдим", дегин Умримизнинг ҳар лаҳзаси қайтмас нафаслардир... Шундай экан, нафасларимиз истиғфор билан ҳаловат олсин... 🍃 Буюк Аллоҳдан истиғфор сўрайманки, Ундан ўзга илоҳ йуқ. У Тирик ва Тадбирлидир ва Унга тавба қиламан. Хайрли тонг @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
89👍 48🕊 9😢 6💯 4👏 3🤗 2🔥 1🥰 1🤩 1
КУНЛИК ЗАРУРИЙ ЭСЛАТМАЛАР❗️ 📖 Агар сиз қадрингиз йўқлигини, обрўйингиз тушиб кетаётганини ҳис қилсангиз "Инсон" сурасининг 22-оятини ўқинг! "Албатта, бу сизлар учун мукофот ва сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз (Аллоҳ наздида) мақбулдир”. 📖 Агар сиз ўзингизни муваффақиятсиз, омадсиз деб ҳисобласангиз, ноумидликка тушсангиз "Юсуф" сурасининг 87-оятини ўқинг! "Эй, ўғилларим! Борингиз-да, Юсуф ва унинг укасини излангиз ва Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофирлар қавмигина ноумид бўлур”. 📖 Агар ўзингизни ҳамма нарсадан маҳрум қилинган деб ўйлаётган бўлсангиз "Иброҳим" сурасининг 34-оятини ўқинг! "Шунингдек, сизларга барча сўраган нарсаларингиздан ато этди. Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангиз, саноғига ета олмайсиз. Ҳақиқатан, инсон (ўзига) ўта золим ва (Раббига) жуда ношукрдир”. 📖 Агар сиз қийинчилик ва машаққатлардан чарчаган бўлсангиз "Шарҳ" сурасининг 5-оятини ўқинг "Бас, албатта, ҳар бир қийинчилик билан бирга енгиллик бордир”. 📖 Агар одамлар сиз билан жанг бошласалар "Фурқон" сурасининг 63-оятини ўқинг! "Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда “Саломатлик бўлсин!” деб жавоб қиладиган кишилардир”. 📖 Агар сиз турли қўрқувлардан қутулишни истасангиз "Бақара" сурасининг 62-оятини ўқинг! "Албатта, мўминлар, шунингдек, яҳудийлар, насронийлар ва собиийлардан кимки Аллоҳга ва охират кунига имон келтирса ҳамда солиҳ амалларни қилса, уларга Раббиларидан ажр бордир, уларга хавф йўқдир ва улар ташвиш ҳам чекмаслар”. 📖 Агар гуноҳларингиз кечирилишини истасангиз "Оли Имрон" сурасининг 135-оятини ўқинг! "Улар бирор фаҳш иш қилиб қўйсалар ёки ўзларига зулм қилиб қўйсалар, (дарҳол) Аллоҳни эслаб, истиғфор айтадилар. Ваҳоланки, гуноҳларни фақат Аллоҳгина мағфират этар. Яна, улар била туриб, қилмишларида давом этмайдиган кишилардир"! @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
89👍 59😢 15👏 6👌 3🥰 1💯 1😇 1
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар инсон вафот этса, унинг амали тўхтаб қолади. Фақат 3 нарсада тўхтамайди, яъни номаи аъмолига ёзилиб боради: 1️⃣) Садақаи жория, яъни манфаати етадиган йўлда қилинган садақа, эҳсон. 2️⃣) Манфаатли илм, яъни таълим берилган илм ва ёзиб қолдирилган асар. 3️⃣) Ота-онасига дуо қилувчи солиҳ фарзанднинг ортда қолдирилиши”, — деб айтдилар. (Имом Муслим ривояти) @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 140 38💔 11😢 9👏 7💯 4🥰 3
Мавлоно Румий айтадиларки: 🍃 - Бир кун келиб “Очилмайди” деган гулларинг очилади. “Кетмайди” деган дардларинг арийди. Туганмас деб ҳисоблаган вақтларинг тугайди. - Ҳаёт шундай бир сирки, аввал шукр, кейин сабр сўнгра ишончдир. @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
👏 104👍 55 32🥰 25😢 9🎉 3🔥 1🕊 1🤗 1
🕌🕋 🕊🌸Қалбимиз Маккаи Мукаррамага талпинади. Эй Роббим! Бизга ота-онамиз билан бирга Байтингни Ҳаж🕋 қилиш бахтини насиб этгин!🤲🏻 📿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ🌙🌼 🌷🕋ЖУМА МУБОРАК!!!🍀🌸 Эй Роббим! Ушбу улуғ кунда Сенга дуо қилиб сўраймиз: 🍃🌹🕊Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲🏻 🍃🌷☘️Ота-оналари вафот этганларимизнинг ота-оналарини раҳматингга олгин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 106 38🥰 7😢 4👏 3💯 3🕊 1