cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Реклама ва ҳамкорлик учун: @menejer_smm_men 👈admin Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃

Show more
Advertising posts
41 432
Subscribers
-2124 hours
-107 days
+1 51230 days
Posting time distributions

Data loading in progress...

Find out who reads your channel

This graph will show you who besides your subscribers reads your channel and learn about other sources of traffic.
Views Sources
Publication analysis
PostsViews
Shares
Views dynamics
01
Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа... 🍃 Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди: - Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим. Ҳаким киши шундай деди: - Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми? Йигит: -Ҳа. Донишманд: - Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг. Шунда йигит: - Нега бундай деяпсиз? Донишманд: - Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради. Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир! Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми? Йигит: ҳа, деди. - Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади. Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди. Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра. @Jaloliddinrumiyy🍃
8 884430Loading...
02
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🍃🌹🍃 Хайрли тонг! Бугун 12 май, якшанба! +25°+14°☁️ Табассум қилинг☺️ Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор. Табассум қилинг☺️ Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади. Табассум қилинг☺️ Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор! Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда. Табассум қилинг☺️ Зеро, сиз бу сизсиз. Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча! @Jaloliddinrumiyy🍃
35 5161 987Loading...
03
ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим. Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар". Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди", дедилар. Ҳадисдаги "уммус сибён" шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган. Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир. "Оилада фарзанд тарбияси" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🕊
14 245409Loading...
04
НАСИХАТЛАР 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.  2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.  3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.  4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)  5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.  6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Оҳиратни. @Jaloliddinrumiyy🌿
21 063918Loading...
05
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃 ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! 🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин. @Jaloliddinrumiyy🕊
40 2251 976Loading...
06
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР 🕋 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин. Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа) Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Муслим) Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади. 1. Қуръон тиловат қилинган жойда. 2. Илм ўқилган жойда. 3. Масжидул Ҳаромда. 4. Масжидул Ақсода. 5. Каъба ёнида. 6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да. 7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да. 8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да. 9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида. 10. Мақоми Иброҳимда. 11. Замзам булоғи ёнида. 12. Сафо тоғи устида. 13. Марва тоғи устида. 14. Нур тоғи устида. 15. Савр тоғи устида. 16. Масжидун Набий (мадина)да. 17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида. 18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида. 19. Уҳуд тоғида. 20. Қубо масжидида. 21. Икки қиблали масжидда. 22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар: 1. Танҳо жойда қилинган дуо. 2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо. 3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо. Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий). @Jaloliddinrumiyy🕊
18 216650Loading...
07
ЯХШИ ГУМОН Бир аёл таксини орқа ўриндиғи бўш бўла туриб, ҳайдовчи ёнига ўтирди. (???) Чунки ҳайдовчи унинг эри эди. Соқоли бор бир киши азон айтилган масжид олдидан намоз ўқимай ўтиб кетди. (???) Чунки у шу масжид яқинидаги масжидда имом эди. Бир киши поёзд бекатида навбат кутиб ўтирарди. Бир киши унга салом берди. У эса жавоб қайтармади. (???) Чунки унинг қулоғи эшитмас эди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Дарҳақиқат, кўпинча атрофдаги инсонларга нисбатан унинг ташқи кўринишига қараб фикр юритиб қўямиз. Кўп ҳолларда иш биз ўйлагандан бошқача бўлиб чиқади. Кейин ўзимиз аттанг қилиб қоламиз. Бўлар иш бўлди. Энди афсус қилишнинг фойдаси йўқ. Шу каби ҳолатларда биз яхши гумон сифатини ўзимизда шакллантириб олишимиз керак. 12. «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир...» Ҳужурот сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Гумондан сақланинг. Чунки у энг ёлғон гапдир». Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган. Имом Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Жаъфар ибн Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдандан ривоят қилади: У зот айтади: «Агар биродаринг ҳақида сен ёқтирмайдиган нарса етиб келса, бирдан то етмишгача узр ахтар. Агар топа олсанг. Йўқса, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин». Ибн Асокир раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Муҳаммад ибн Сириндан ривоят қилади: У зот айтади: «Агар биродаринг ҳақида бирор сўз етиб келса узр ахтар. Агар топа олмасанг, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин». Солиҳлардан бири айтади: «Аллоҳга қасамки, бандага ишларида ўзининг ниятини билиш мушкул. Бошқаларнинг ниятларини у қаердан ҳам билсин?!». Аллоҳ яхши гумонда бўлишимизни Ўзи осон айласин. @Jaloliddinrumiyy🕊
16 628367Loading...
08
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Хайрли_тонг! ЖУМА айёмингиз муборак яхшилар... 🍃🕋🌹🕌🕊☘️ Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃🌹🕌🕋🕊🌿 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг... Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
93 3795 980Loading...
09
Буюк шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳикоя қилади:— “Жаннатга йўл” асарим ёзилганда мени жуда қийнашди. Совет даври эди. У пайтлар жаннат, дўзах деган гаплар умуман ишлатилмасди. Давлатни коммунистлар бошқарарди. Табиийки, уларга бундай гаплар ёқмас эди. Асарни ҳали қўлёзмалик пайтидаёқ ўғирлаб кетишди. Хотирам шу қадар кучли эканки, юз бетлик шеърий драмани қайта ёзиб чиқдим. Мен ким , совет мафкурасининг қаршисида жимитдеккина жоним бор, “пуф” деса учиб кетардим. Зўрға омон қолганман. Халқимиз, шеърият мухлислари мени қўллаб туришди. “Муштум” журналида “Жаннатга йўл” асарим кетма-кет босилди. 17 киши тўпланиб олиб устимдан юқорига ёзишди:” Асарда нега порахўрлик сўзини ишлатдинг, совет тузумида порахўрлик нима қилади, сен атайин фаровон турмушимизни бузиб кўрсатаётирсан, бузғунчи ва жамиятимизга ёт кимсасан”, дейишди. Қаттиқ тошбўрон остида қолдим. Аммо, не ажабки орадан вақт ўтиб, Қарши Давлат драматик театри ушбу асарни саҳналаштирди. Мени ҳам асар тақдимотига таклиф этишди. Тўғрисини айтсам, тақдимотга қатнашишга юрагим дов бермас эди. Лекин, ҳаммадан журъатлироқ чиққан театр жамоасининг таклифини рад қилолмас эдим. Буни қарангки, спектаклга ўша пайтда Қашқадарё вилояти обкомининг биринчи секратари бўлиб ишлаётган Ислом Абдуғаниевич қатнашиш истагини билдирибдилар. Баттар оғир аҳволга тушдим. Ислом Абдуғаниевич бу асарни қандай қабул қилишини билмас эдим. Коммунистларни танқид қиламан-у, коммунистларнинг каттаси мени омон қўярмиди, деб хавотирлана бошладим. Ислом ака билан биринчи қаторда ёнма-ён ўтирибмиз, саҳнадан “юлғичлар, порахўрлар, диёнатсизлар, худосизлар” деган гаплар дамба-дам эшитилиб турибди. Мен эса, ҳозир Ислом Абдуғаниевичнинг жаҳли чиқиб кетса, нима қиламан деб, юрак ҳовучлаб ўтирибман. Асар тугади. Бир пайт Ислом Абдуғаниевич ўринларидан турдилар. Мен ҳам секин турдим. У киши қулочларини кенг ёзиб, мени махкам қучоқладилар. “Раҳмат шоир, айни ҳақиқатни ёзибсиз !” – дедилар. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. “Раҳмат, Ислом Абдуғаниевич раҳмат !” деяолдим. Ўпкам тўлиб кетган эди, ортиқ гапираолмадим. “Жуда яхши асар ёзибсиз! Бу спектаклни ҳамма кўриши керак. Одамлар оилаларини, бола-чақаларини олиб келиб кўриши керак. Курсида ўтирган ҳар бир амалдор кўриши керак. Одамлар ҳақиқатни билсин!”-дедилар. Сўнг асарни саҳналаштиргани учун театр жамоасига миннатдорчилик билдирдилар. Ислом аканинг даъвати билан қашқадарёликлар ушбу драмани кўп вақт томоша қилиб юришди... манба - ...http://mehrob.uz/index.php/maqolalar/item/450-oltinchi-qism @Jaloliddinrumiyy🌿
19 696230Loading...
10
Ўқиш, мутолаанинг фойдалари 1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди. 2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади. 3. Бекорчилардан йироқ бўлади. 4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди. 5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди. 6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади. 7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради. 8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади. 9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир. 10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади. 11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди. "Маҳзун бўлма" китобидан. @Jaloliddinumiyy🕊
15 684372Loading...
11
Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан из қолдиради... Мавлоно Румий 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРОКАТУҲ БУГУН 9-МАЙ ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ! 🌺Бугун ёнимизда умргузаронлик қилаётган нуронийларимизнинг қадрлари ҳамиша баланд бўлсин! Ўтганларни руҳлари шод, охиратлари обод бўлсин! 🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🍃
54 6942 206Loading...
12
УМР саҳифаларидан яна бир кун ортда қолди.🥀 "Эй инсон, аслида сиз кунлардан иборатсиз, бир кунимиз ўтса, демак бир бўлагимиз кетибди…" 🍃 ОҚШОМ ХАЙРЛИ, ТУН ФАРАҲБАХШ БЎЛСИН!!! 🕋 Роббим... яқинларимиз, яхши кўрганларимиз Ўзингга омонат... @Jaloliddinrumiyy🕊
20 408451Loading...
13
АЛҚАМА Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди. – Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар: – Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар. Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди: – Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди. У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: – Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай? – У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она. – Сизга муомаласи қандай? – Мен ундан қаттиқ хафаман! – Нима учун? – У хотинини мендан устун қўяди. Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар. – Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар. – Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она. Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?.. – Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман! Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди: – Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар: – Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир? Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар: – Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
30 979877Loading...
14
​Замзам суви овозга жавоб берар экан… 💦 Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради, Буни япон олими Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган.» Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото: ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосасига кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. @Jaloliddinrumiyy https://telegra.ph/Zam-zam-12-21
32 783913Loading...
15
🌹Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади. «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!» 🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕌🕊 🦋Янги тонг муборак бўлсин!🦋 🌺Бугун 8 май, чоршанба! +33°+21°☁️ 🤲🏻🕋Аллоҳим барчамизга: ~ Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин! 🌺🤲🏻АЛЛОҲИМ! Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил! 🤲🏻🕌Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин! @Jaloliddinrumiyy🕊
77 1873 137Loading...
16
​​ИСТИҒФОР ҲАҚИДА Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади.  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ @Jaloliddinrumiyy🕊
23 263820Loading...
17
“Коинотдаги ҳар бир заррада Аллоҳни топишинг мумкин. Чунки, Аллоҳ фақат масжидларда, черковларда, ибодатхоналарда эмас, У ҳамма жойда бор. Яратганни кўзлари билан кўриб яшаганлар бўлмаганидек, Уни кўриб ўлганлар ҳам йўқ. Кимки Аллоҳни топса, абадият Унда қолади.” ✍️Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊
17 991238Loading...
18
Энг яхши кун гуноҳсиз ўтган кунингдир! Энг яхши совға ўзинг билмаган ҳолингда сенинг ҳаққинга дуо учун кўтарилган қўлдир! Энг яхши қалб ростгўйлик аримайдиган қалбдир! Энг яхши одам сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир, чунки у сени Аллоҳ учун яхши кўради. 🌹🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ📿🌼🕊 Бугун 7 май, сешанба +31°+19☁️ ☀️Хайрли тонг,қалбингиз гул,қадрингиз баланд,сабрингиз метин,соғлигингиз шафоф бўлсин! Унутмангки яқинлар қалби ҳам гул. Меҳрла суғориб туринг ҳаргиз сўлмасин. @Jaloliddinrumiyy🕊
65 8942 866Loading...
19
ТАСНИИМ УЛ ҚУЛУБ 🕊 Кўпгина юртларда сеҳргарларга қарши курашиш қўмиталар, марказлар фаолият юритади. Шундай юртлардан бири Саудия Арабистонидир. 🍀 Риёз шаҳридаги "Сеҳргарларга қарши курашиш" маркази раҳбари Одил бин Тоҳир сеҳргарни қўлга киритиш асносида содир бўлган воқеани айтиб беради: "Бир кун бизга жуда кучли сеҳргар ҳақида маълумот келиб тушди. Маълумотни текшириб, ходимамиз буюртма бериш баҳонасида сеҳргар билан телефон орқали мулоқот қилди ва қачон ва қаерга боришни келишиб олди. Табиийки сеҳргар сеҳр қилиниши керак бўлган одамнинг шахсий буюмларини олиб келишни ва каттагина суммани айтди. Келишилган вақт келганда биз ҳодимлар билан ўша ерга бордик. Сеҳргарни ушлашга борганда у биздан қочиб кетаётганига гувоҳ бўлдик. Ортидан қувдик, етиб олдик ва сеҳргар иккаламиз ўртамизда жудда қаттиқ кураш кетди. Лекин, бир пайт кўзимни олди бирдан қоронғулашиб кетди ва ўзимни йўқотиб қўяр даражага келдим. Кўзимни очсам сеҳргарни кўйлаги қўлимда турибти, ўзи эса қочиб кетган эди. Хуллас, ишимиз ўнгидан келмай орқага қайтдик. Мен эса нимани нотўғри қилганимни, нимага сеҳргар биздан устун келганини ўйлардим. Ўйлаб ўйлаб, уйдан чиқишда Россуллоҳ алайҳиссаломнинг уйдан чиқишда ўқиладиган дуоларини ўқимаганим эсимга тушди ва шу сабаб бўлса керак деган фикрга келдим. Оз вақт ўтгандан сўнг ҳалиги сеҳргар қаердалиги яна маълум бўлди. Уни ушлашга чиқадиганларнинг ҳаммаси билан уйдан чиқишда суннатда келган дуони ўқиб чиқишга келишиб олдик. Операция муваффақиятли чиқди ва биз сеҳргарни ҳеч қандай муаммосиз ушладик. Сеҳргар билан савол жавоб вақтида тинмай "мени қандай ушладиларинг, бу мумкин эмас эди, менга жинларим хабар бериши керак эди" деб қайтарар эди. Мен эса "бунга учта сабаб бор, ва учтасидан бири сабаб биз сени ушладик деб ўйлайман дедим". "Қандай сабаблар" деди. Мен эса: "биринчиси сен шайтонларинга етарли даражада ибодат қилмайсан, шунга улар сенга ёрдам беришмаган дедим". У: "йўқ, бундай эмас. Мен уларга етарли даражада ибодат қиламан" деди. Иккинчиси эса: "сен жуда кўп одамларга зулм қилгансан, қанчадан қанча оилаларни хароб қилгансан, мазлумлар эса сени тинмай дуоибад қилишган " дедим. "Бу бўлиши мумкин, учинчиси қанақа" деди. "Учинчиси эса, биз сени ушлашга кетаётганда ҳаммамиз уйдан чиқиш дуосини ўқиб чиқишга келишиб олган эдик, шу сабаб шайтонларинг бизни кўрмаган" дедим. У: "мени қўлга тушишимга асосий сабаб мана шу бўлса керак" деди. Биз жиддий қабул қилмайдиган, аксаримиз билмайдиган дуони фазилатини ўзингиз билиб олаверинг. Уйдан чиқиш дуоси: بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. ИБРАТ УЧУН @Jaloliddinrumiyy🕊
28 251978Loading...
20
📚ЎҚИШ Нeга ўқимаймиз? Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз? Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди? Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?    Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...    Мутлоқ ҳақиқатни...    Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз! ✍️Абдулқодир Самарқандий @Jaloliddinrumiyy🍃
19 540244Loading...
21
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🍃🌹Душанба тонги хайрли бўлсин! Бугун 6 май, +28°+16°☁️☂️ 🌺🍃🤲🏻Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга: 🌼Яхшилик эшикларини, 🌼Омонлик эшикларини, 🌼Соғлик эшикларини 🌼Неъмат эшикларини 🌼Барака эшикларини, 🌼Куч-қувват эшикларини, 🌼Дўстлик эшикларини, 🌼Раҳмат эшикларини, 🌼Ризқ эшикларини, 🌼Илм эшикларини 🌼Мағфират эшикларини 🌼Муҳаббат эшикларини 🌼Жаннат эшикларини сиз ва биз учун очсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
69 2322 854Loading...
22
Соҳилда бир қаҳвахона кўрдим, менга маъқул бўлди ва кириб ўтирдим. Официант келди. -Wi-fi борми? - дедим. 🌺 -Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ва вафот қилган йиллари, - деди. -Нима учун 571 632 демадингиз? - десам. -Билмаганларга бермаймиз, -деди. 🕊 Аллоҳим! Синган кўнгилларни шод эт, жароҳатланган қалбларга малҳам бағишла, дунё тор бўлганларга кенглик ато эт! 🕌✨✨✨✨✨✨✨✨🕌 Хайрли оқшом Диндошларим! Тунингиз осуда кечсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
23 684544Loading...
23
"Ўзингни ўзгалар ўрнига қўй! Йиғлаганга "кул!", инграганга "жим бўл!" демагин. Йиғлаганга елка тут, инграганга чора бўл!". ✍️Мавлоно Румий. @Jaloliddinrumiyy🕊
20 717429Loading...
24
Вафотингдан кейин инсонлар, сени қанчалик тез унутиб юборишларини билганингда эди, ҳаётингни асло Аллоҳдан ўзгасини рози қилиш учун яшамаган бўлар эдинг. Имом Муҳаммад Ғаззолий @Jaloliddinrumiyy🕊
28 135721Loading...
25
Яхши инсон ўзидан бахт, Ёмон инсон ўзидан тажриба, Хатокор инсон ўзидан дарс, Мукаммал инсон ўзидан из қолдиради... Мавлоно Румий 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРОКАТУҲ БУГУН 5-МАЙ ЯКШАНБА! +24°+16°🌧️☂️ 🌺 @Jaloliddinrumiyy🍃
63 5352 302Loading...
26
🌷 Бу дунёда ҳар ким бир нарса бўлишга интилар экан, сeн "ҳeч" бўл. Манзилинг йўқлик бўлсин. Инсоннинг кўзадан фарқи бўлмаслиги кeрак. Кўзани тик тутиб турган сиртидаги шакли эмас, ичидаги бўшлиқ бўлганидeк, инсонни ҳам оёқда тик тутиб турган нарса "мeн" лик гумони эмас, балки "ҳeч" лик онгидир. ✍️Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊
18 342207Loading...
27
ОТА-ОНА ҲУРМАТИ... Бир йигит Расулуллоҳга (с.а.в.) шикоят қилиб дедики: -Отам қариб, жуда бевош бўлиб кетганлар. Ақлдан озганларми, деб қўрқаман. Уйимга келиб, қўлларига нима илинса, шуни олиб чиқиб кетаверадилар. Сарвари коинот (с.а.в.) отани чақиртирдилар. Ҳузурларига келган қари, бечораҳол, уст-бошлари хароб одамдан: «Ўғлингнинг гаплари тўғрими?» - деб сўрадилар. -Ҳа, тўғри, - деди чол. - Мен ўғлимни ўзим тарбия этганман. Онаси барвақт вафот этган эди. Ўзим емай - ўғлимга едирдим, ўзим киймай - ўғлимга кийдирдим. Қариганимда боқар, деб умид қилдим. Аммо у бераҳм чиқди. Мендан хабар олмайди. Ўзим уйига келиб, қўлимга илинган нарсани олиб чиқиб сотаманда пулига овқат олиб ейман. Ё Расулаллоҳ! Шу ишим дурустми ё дуруст эмасми? Отанинг бу гапларини эшитиб Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғилнинг елкасидан маҳкам ушладилар-да, дедилар: «Топган нарсаларинг, ҳатто сенинг ўзинг ҳам отангнинг мулкидир. Агар топган мулкинг етмаса, отанг сенинг ўзингни сотиб пулини емоқликка ҳаққи бор. Сен ўйламагинки, топган мулкларимга ўзим моликману отамнинг унга алоқаси йўқ, деб. Ҳаммасига отанг эгадир!» Яна шу мавзуда бир ҳадис: Бир қиз онасидан шикоят қилди: -Онамнинг ақллари ўзларида эмас. Уйимга келиб тўполон қиладилар, тинчлик бермайдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) онани чақиртирдилар. Ғоят қари, бечораҳол она дедики: «Ё Расулаллоҳ(с.а.в.)! Сабр қилайин десам, қизим хабар олмайди. Ҳатто болаларини юбормайди. Ёлғиз ўзим пашшаларга ем бўлиб ётаман. На ўлиб қутуламан, на роҳат кўраман. Қизимнинг бепарволиги шунчалик. Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: -Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат сени қорнида тарбия этган ким? Ўлим жари ёқасига келиб сени туққан ким? Сени икки йил эмизган ким? Сени балоғатга етказиб узатган ким? Шу онанг! Агар шу онангни рози қилмасанг, жаннат сенга ҳаром! Тавба қилсанг - қилдинг, йўқса ярим мулкингни олиб бераман. Қиз тавба қилди... @Jaloliddinrumiyy🍃
31 785706Loading...
28
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌺🍃 Бугун 4 май, +20° +18°🌧️☂️ ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!! 🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин. @Jaloliddinrumiyy🕊
55 1872 106Loading...
29
Дуодан бахт топган келин 🍃 «Бўладиган бола бошидан”, деб бежизга айтилмаган. Одина ўнларга кирганда бувиси вафот этди. Буваси Муҳаммад ота ёлғиз қолди. Кексайганда ёлғизлик азоби қийин бўлар экан. Кекса одамнинг кўнглини топиш учун бир сўз кам, икки оғиз сўз кўп. Уларнинг кўнгли нозик, хизмати оғир бўлади. Ўн ёшли Одинани отаси ёнига чорлаб, бувасига хизмат қилиб, дуосини олиш кераклигини тушунтирди. Одина ёш бўлса-да, зийрак эди. Отаси тушунтирган ҳамма ишни бажаришга ваъда берди. Муҳаммад бува намозхон. Эрта тонгда туриб, намоз ўқир, узоқ дуо қилар, нонуштани ҳам эрта қиларди. Муҳаммад буванинг хонасида Одина ва кичик укаси Абдулазиз бирга ётарди. Муҳаммад ота набираларини уйқуси бузилмасин деб энди ўрнидан турмоқчи бўлса, зийрак Одина намоз вақти бўлганини, бувасига тез таҳорат суви тайёрлаш лозимлигини сезиб, ўрнидан сакраб турарди. Бувасининг ухлайвер, дейишига қарамай таҳорат сувини тайёрларди. Буваси намоз ўқиб бўлгунига қадар нонуштани ҳозирларди. Яна нолимасдан ойисига уй ишларига ёрдам берарди. Буваси эса ҳар намоздан сўнг: “Умринг узоқ бўлсин, бахтли бўл, қизим! Олижаноб инсон жуфтинг бўлсин!” деб дуо қиларди. Отанинг сўзини қолдирмаган, буванинг дуосидан насибасиз қолмаган Одина ўн йилга яқин, яъни турмушга чиққунига қадар бувасига холис хизмат қилди. Бу катта матонат, отага итоат ва бувага ҳурмат эди. Уйқу ва роҳатдан савобни устун қўйди. Ўзи катта олийгоҳни тугатмаса-да, энг обрўли, илмли шаҳарлик йигитлардан бирига турмушга чиқди. Одина турмуш ўртоғи Муродга ҳам хизматини аямади. Эрини тонг саҳарда туришга ундаб, шундай дерди: – Бувам, тонгда ухлаш ризқни кесади. Ризқи мўл бўлишни хоҳлаган одам, саҳар туради. Бувам: “Тонгда қилинган иш унумли, дуолар эса қабул бўлади”, – дердилар. Қани ўрнингиздан туринг! – деб эрини ҳоли-жонига қўймай уйғотарди. Мурод эса: – Қишлоқ қизисан-да, танноз келинлар каби дангасаликни ёқтирмайсан-да! – дерди. Одина ўз одатига кўра, қайнота-қайнона ва эрига нонуштани эрталаб тайёрлаб қўярди. Уни шундай тайёрлардики, ҳаммаси ҳайрон қоларди. Эрини бирор марта бўлса-да, ишига нонуштасиз кузатмасди. Қайнота ва қайнонаси ҳам уни кўп дуо қиларди. Дуо ва олқишнинг сабабидан неча йил заҳмат чекиб, бувасининг дуосини олган, отасининг назарига тушган, қайнота ва қайнонанинг олқишини олган, эрига итоатли келин ҳамма орзусига етди. Эри Мурод уни бирор жойда ишлатмас, “Қишлоқда роса ишлагансан, шунинг ўзи етади”, дерди. Қайнотаси вафот этгач, қайнонасига қизларидан ҳам яхшироқ хизмат қилиб, дуосини олди. Ўзи ҳам кексалик ёшига етди. Уч қиз, икки ўғилни вояга етказди. Уларни илмли, одобли ва ҳаёли қилиб тарбиялади. Дастурхон атрофида ўтирганларида, болаларига: – Бува, бувиси, қайнота ва қайнонаси бор ўғил-қизлар ва келинлар жуда бахтли-да! Уларнинг хизматини қилади, дуосини олади, билмаганини ўрганади. Дуо ва олқиш олган инсон кам бўлмайди. Бувамнинг хизматини қилдим, қайнонам ва қайнотамнинг дуосини олдим, оталарингизнинг ҳурматини жойига қўйдим, мана бугун сизларнинг ардоғингиздаман. Таҳоратга сув иситаман деб, қиш кунлари совқотган қўлларимни совуқ сувга урдирмайсиз, ухлаб қолмай деб қаттиқ ерларда ётардим, энди эса пар тўшакларда иззатдаман. Савоб топаман деб озгина қилган хизматим эвазига ҳажга бордим, бугун сизнинг ардоғингиздаман. Ҳа, холис қилин­ган хизматнинг мукофоти, дуолар самараси мана шундай азизликдир, – дерди мамнун. Азиз қизларим! Албатта, ота-онанинг хизматини қилиб, дуосини олиш шарафдир. Ҳамма ҳам дуо олавермайди, ҳаммага ҳам олқиш насиб қилмайди. Ким хизмат қилса, кун келиб унга ҳам хизмат қилишади. Ким ҳурмат қилса, ҳурмат топади. Ким нима экса, шуни ўради. Шунинг учун хизмат қилинг, хизмат ва дуо боис улуғлик, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўласиз.   “Қасамини бузган қиз” китобидан @Jaloliddinrumiyy🕊
27 887651Loading...
30
Барча жонлар бир, битта жойдан келгандир. Кўринаётган ҳар бир нарса, коинотнинг асл Эгаси, коинотни яратган буюк Яратувчининг борлигига ишоратдир. Агар ақлинг бўлса, кўзингни тузат. Ундан сўнгра коинотга яхшилаб назар сол! ✍️Ҳазрати Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊
18 168172Loading...
31
"Шайтоннинг НАМОЗдан тўсиш УСУЛлари..!" (албатта ўқинг жуда керакли) 1️⃣. Банда намоз ўқимоқчи бўлса, уни васваса қиламан: --- “Ҳали вақт бор~ку, ҳозир БАНДСАН, олдин ишингни битир, кейин ўқирсан”, дейман...! 2️⃣. Намозини кечиктиролмасам, ОДАМ ~ШАЙТОНлардан бирини йўллаб, улар воситасида кечикишини таъминлайман...! 3️⃣. Буни ҳам қилолмасам, унга намоз ўқиётганида келиб: ---“Ўнгга қара, чапга қара”, дейман... Қараши билан ЮЗИ*дан <<ЎПИБ>>, пешонасини СИЛАБ қўяман... Кейин эса: ---“Намозинг бузилди!” деган васваса билан намоздан чиқараман...! 4️⃣. Ўнггу сўлга қаратолмасам, якка намоз ўқиётганида келаман~да, худди хўроз дон чўқиганидек, тез~тез ўқишини БУЮРАМАН...! 5️⃣. Буни ҳам қилдиролмасам, ЖАМОАТ билан намоз ўқиётганида келиб, бошини ИМОМдан ОЛДИН* саждадан кўтаришини буюраман ва намозини бузаман... Аллоҳ эса бундайларни Қиёмат куни -> "ЭШАК БОШЛИ" килиб тирилтиради...! 6️⃣. Буни ҳам эплолмасам, намозда бармоқларини қарсиллатишини буюраман... Шу тариқа -> МЕНга <<ТАСБЕҲ>> айтган бўлади...! 7️⃣. КАМБАҒАЛУ~ БЕЧОРАлаларга бориб, намозни ТАШЛАШЛАРИНИ* буюраман... “Намоз сизлар учун эмас, бекорга вақт кеткизманг!” дейман...! 8️⃣. КАСАЛларнинг ёнига бораман~да уларга: ---“Касалларга мажбурият йўқ, тузалгач, ўқийверасиз!” дейман... Уларни ношукрлик билан Аллоҳга <<ИСЁН>> қилишга чақираман ва баъзиларига КУФР* сўзларни айттиришга ҳам эришаман...! ИБЛИС: --- «Қасамки, энди мени йўлдан оздирганинг сабабли мудом Сенинг тўғри йўлинг устида Уларни (Одам болаларини) кутиб ўтирурман... Сўнгра уларга олдиларидан ва ортларидан, ўнгу сўлларидан келиб (тўғри йўлдан оздирурман) ва (оқибатда) уларнинг кўпларини (берган неъматларингга) ШУКР* қилган ҳолларида ТОПМАЙСАН» ! (Аъроф~16, 17) Лекин, қачонки, Аллоҳга иқбол қиларкансиз ва Унинг ҳужжатларига ва далилларига қулоқ соларкансиз, қўрқманг ва ғамгин бўлманг: РОББИМИЗ: --- «Шубҳасиз, шайтоннинг макри ЗАИФ бўлувчидир» дейди! (Нисо~ 76) @Jaloliddinrumiyy🍃
34 9131 145Loading...
32
🕋Кўнгиллар яқину, манзиллар узок, Бугун ҳаётмизу эртага тупроқ... Хол сўраб яшайлик дунёда, бироқ... Омонатни олиб қуймасдан АЛЛОҲ! 🕌🌙АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌺🌙 🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, хурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.🕊 🌷Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер. 🤲Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил. 🌹Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт. 💐🤲АЛЛОҲИМ, жума кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! 🤲 @Jaloliddinrumiyy🍃
189 5598 438Loading...
33
Дедимки: "Кўзим". Деди: "Йўлига тик ҳар он". Дедим: "Жигарим". Деди: "Мудом айла қон". Дедимки: "Дилим". Деди: "Дилингда не бор?" Дедимки: "Ғаминг". Деди у: "Асра пинҳон". ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊
20 769223Loading...
34
✨🌙Тушимда ўзимни фаришталар маконида кўрдим. Бир фаришта мени айлантириб юрарди. Биз фаришталар билан тўла хоналар олдидан бирма-бир ўтиб борардик. Мени бошлаб бораётган фаришта биринчи бўлим олдида тўхтади ва деди: «Бу – Қабул бўлими. Бу ерда Аллоҳга қилинган барча илтижолар ва дуолар қабул қилинади». Мен у хонага қараганимда, хона жуда ҳам кўп фаришталар билан тўла эди. Улар бутун дунё бўйлаб инсонлар томонидан қилинган дуо ва илтижолар ёзилган кўп жилдли саҳифаларни саралаётган эди. Сўнг биз узун йўлак бўйлаб йўлимизда давом этдик ва иккинчи бўлимга етдик. Фаришта менга айтди: «Бу – Ижобат бўлими. Бу ерда инсонлар сўраган дуо ва илтижолардан сараланганлари ижобат қилинади». Мен у хонага қараганимда, бу хона ҳам кўплаб фаришталар билан тўла эди. Улар ижобат қилинган дуоларни ўраб, Ерга – тегишли инсонларга жўнатиш ишлари билан банд эди. Ниҳоят биз узун йўлакнинг энг охирига етдик ва кичкина бир хона олдида тўхтадик. Ажабланарлиси шундаки, у хонада бор йўғи биттагина фаришта ўтирарди ва деярли ҳеч иш қилмай, бекор ўтирарди. Мен билан келган фаришта айтди: – Бу – Шукр бўлими. – Қанақасига? Ахир бу ерда деярли ҳеч қандай иш қилинмаяпти-ку!, – сўрадим мен. Фаришта ниҳоятда хўрсинди ва хафалик билан деди: – Дуолари ижобат қилинганидан сўнг, инсонлардан жуда ҳам озчилиги шукр айтади. – Инсон Аллоҳга қандай қилиб шукр айтиши керак?, – сўрадим мен. – Шунчаки, «Алҳамдулиллаҳи Роббил Аламин» деб айтса кифоя. Инглиз тилидан Иброҳим Муҳаммад таржимаси. @Jaloliddinrumiyy🕊
42 2441 076Loading...
35
Ўзингда бор бўлган беш туйғу чироғини, кўнгил нури ила ойдинлат. Туйғуларни беш вақт намоз каби бил. Кўнглинг эса етти оятдан иборат бўлган Фотиҳа сурасига ўхшайди. Ҳар тонг кўклардан бир овоз келади, агар кўнглингдан дунё муҳаббатини чиқариб ташлай олсанг ўша овозни эшита оласан. Ҳақиқат йўлининг изини топиб, муборак йўлга тушасан. Мавлоно Румий 🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌 🕊🌹ПАЙШАНБА ТОНГИ 🌺 ХАЙРЛИ БЎЛСИН! Бугун 2 май,+27°+15°☀️ Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳга шукур хуш келибсан янги тонг, янги кун... 🕌 Нимани Аллоҳдан сўрасангиз хайрлиси,зиёдаси билан ижобат бўлсин!🤲🏻 @Jaloliddinrumiyy🕊
65 5432 214Loading...
36
#tafakkur Кўз - Аллоҳнинг қудрати ва санъатини кўрмоқ учун берилгандир. Ёр-дўстнинг айбларини ва ҳаром нарсаларни кўрмоқ учун эмас! ✍️Мавлоно Румий @Jaloliddinrumiyy🕊
27 820613Loading...
37
- Болам, шеър ёдлай олмайди, - дейди бир таниш аёл. – Кичик дуоларни ўргатмоқчи бўламан, бефойда, ҳеч бири ёдида қолмайди... - Телевизорнинг тагидан турмайди, - шикоят қилади она. – На отасининг, на менинг гапимни олмайди... Ноҳақсиз, она! Бола айнан сизнинг тарбиянгизни олган! Қорнингиздан телевизор билан тушмаган-ку! Ҳали гўдаклигидаёқ уни телеэкран қаршисига ўтқазиб қўйиб, бўтқа едирганларингиз эсингиздан чиқдими? Унинг жимгина мультфильм кўриб ўтирганидан қувониб, уй ишларини қилиб олардингиз. Муҳими тўполон қилмай ўтирса бўлди! Эсингиздами? Тўғри, уни сиз туғдинггиз, катта қиляпсиз, лекин миясига, онгига телевизор эгалик қиляпти. Теле экран қаҳрамонлари сизнинг болангизнинг нутқини бошқаряпти, фарқига боряпсизми? Эътибор қиляпсизми, у отасига ўхшаб эмас, мультфилм қаҳрамонларига ўхшаб гапиряпти. Унинг дунёси, маслаҳатчиси, орзулар ошёни – планшетда, телевизорда! Агар тарбиялаш керак бўлса, ўзингизни тарбия қилинг. ...Болаларни увол қиляпсизлар! Дилфуза КОМИЛ @Jaloliddinrumiyy🕊
32 382942Loading...
38
Уч нарса уч нарса биландир Агар муаллим уч нарсани ўзида жамласа, ўқувчида нe’мат мукаммал бўлибди: Сабр, тавозe’ ва гўзал хулқ. Агар ўқувчи уч нарсани ўзида жамласа, муаллимда нe’мат мукаммал бўлибди: Ақл, одоб ва гўзал фаҳм. @Jaloliddinrumiyy🍃
28 334519Loading...
39
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺 🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋 🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼 Бугун 1май, чоршанба +25+13° ☁️ Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма! Жалолиддин Румий 🕌🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕌 Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга омад келтирсин, дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
49 8361 694Loading...
40
КЕЧИРИМЛИЛИК – ОЛИЙ ФАЗИЛАТ Имом Ҳусайн Р. А билан ота бир укаси Муҳаммад ибн Ҳанафий ўртасида бироз келишмовчилик юзага келди. Муҳаммад ибн Ҳанафий акасига хат ёзди: “Ассалому алайкум. Сизнинг отангиз ҳам, менинг отам ҳам Али ибн Абу Толиб. Демак, бу томондан мен сиздан афзал бўла олмайман, сиз ҳам мендан афзал бўла олмайсиз. Аммо менинг онам Бани Ҳанифадан бўлган бир аёл, сизнинг онангиз эса – Фотимайи Заҳро! Жоним тасарруфида бўлган Зотга қасамки, менинг ер юзи тўла онам бўлса ҳам, сизнинг онангизга тенг бўла олмайди. Менинг хатим сизга етиб бориши билан мени рози қилиш учун етиб келинг. Чунки сиз фазл соҳиби, бинобарин, шундай олижанобликка лойиқ ва муносибсиз”. Имом Ҳусайн Муҳаммад ибн Ҳанафийнинг хатини ўқиб, қаттиқ таъсирланди. Унга нисбатан фикри ўзгарди. Бориб укасини рози қилди. Ўзига муносиб олижанобликни адо қилди. “Расулуллоҳ С. А. В ҳаётидан лавҳалар” китобидан. ✨🌙✨🌙✨🌙 Сиз ҳам ётишдан олдин дилингизни оғритганларни кечиринг ва тоза юрак билан ором олинг! Тунингиз хайрли ўтсин! @Jaloliddirumiyy
23 521436Loading...
Аёлингиз кўзингизга ёмон кўрина бошласа... 🍃 Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди: - Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим. Ҳаким киши шундай деди: - Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми? Йигит: -Ҳа. Донишманд: - Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг. Шунда йигит: - Нега бундай деяпсиз? Донишманд: - Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради. Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир! Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми? Йигит: ҳа, деди. - Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.”-деб марҳамат қилган. Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади. Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди. Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра. @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 134 26💯 17👏 5😢 5🕊 2🥰 1👌 1
00:31
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🍃🌹🍃 Хайрли тонг! Бугун 12 май, якшанба! +25°+14°☁️ Табассум қилинг☺️ Оила аъзоларингиз билан бўлган чоғда табассумла ўтиринг. Оилали бўлишни орзу қиладиган қанча қанча кимсалар бор. Табассум қилинг☺️ Зотан, сиз сиҳат-саломатсиз. Қанчадан қанча кимсалар борки, бетоб ва бор пулига саломатликни сотиб олишни орзу қилишади. Табассум қилинг☺️ Зотан,сизнинг дуоингизни ижобат қиладиган Роббингиз бор! Қанчадан қанча кимсалар эса сигирга сиғинишмоқда. Табассум қилинг☺️ Зеро, сиз бу сизсиз. Сиздек бўлишни орзу қилаётганлар қанча! @Jaloliddinrumiyy🍃
Show all...
👍 91 31😢 8💯 4😍 2🥰 1👌 1🤗 1
Photo unavailableShow in Telegram
ЧАҚАЛОҚ ҚУЛОҒИГА АЗОН АЙТИШ Янги туғилган чақалоқ оппоқ матога ўралади, чунки динимизда матоларнинг энг афзали оқ ранглиси экани айтилган. Тезда ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтиш, Парвардигордан фарзандига ихлос ва эътиқод билан дунё ҳамда охират яхшиликларини сўраш лозим. Бу ҳақда ушбу ҳадис ворид бўлган: Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳасан ибн Али туғилганида ўнг қулоғига азон айтиб, чап қулоғига такбир айтдилар". Ҳасан ибн Алидан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким фарзандли бўлса, унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтса, унга уммус сибён зарар бермайди", дедилар. Ҳадисдаги "уммус сибён" шайтон бўлиб, у болаларга зарар ё касаллик келтиришини муҳаддислар айтишган. Чақалоқ қулоғига азон билан такбир айтишдан мақсад, бола дунёда биринчи эшитадиган овоз ва сўз Аллоҳнинг муборак исми бўлишидир. "Оилада фарзанд тарбияси" китобидан. @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
👍 113 47👏 7💯 5🎉 3🕊 3👌 1
Photo unavailableShow in Telegram
НАСИХАТЛАР 1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.  2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.  3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.  4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)  5. Икки нарсани ҳеч эслама. Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.  6. Икки нарсани ҳеч унутма. Роббингни ва Оҳиратни. @Jaloliddinrumiyy🌿
Show all...
👍 194 54💯 17🥰 10🔥 8👏 4🕊 4🤩 2👌 2
00:14
Video unavailableShow in Telegram
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ!!!🌺🍃 ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! 🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! 🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин. @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
74👍 48💯 5🥰 4👏 3🕊 3🤗 2😢 1👌 1
ДУОЛАР ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН МАКОНЛАР 🕋 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам “Мен ва умматимга ер юзининг ҳамма жойи пок ва саждагоҳ қилиб берилди”, - деган ҳадисларига кўра, дуолар қаерда қилинишидан қатъий назар қабул бўлади. Лекин Аллоҳ наздида шундай эътиборли маконлар борки, ҳадисларга асосланган ҳолда, у ерда қилинган дуолар шубҳасиз қабул бўлади, деб айтиш мумкин. Буларнинг аввалида Каъбаи муаззама туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа ерларда ўқилган намоздан юз минг марта устун эканлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. (Ибн Можа) Иккинчи ўринда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди туради. Бу ерда ўқилган намоз бошқа жойларда ўқилган намоздан минг марта устунлиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан билдирилган. (Муслим) Қуйида келтирилган маконларда қилинган дуолар ҳам, иншааллоҳ, қабул қилинади. 1. Қуръон тиловат қилинган жойда. 2. Илм ўқилган жойда. 3. Масжидул Ҳаромда. 4. Масжидул Ақсода. 5. Каъба ёнида. 6. Мулжазам (Каъба эшиги ёни)да. 7. Ҳатим (Каъба ёнидаги ажратилган майдон)да. 8. Рукни Ямоний (Каъбанинг шу номли тарафи)да. 9. Ҳажарул-асвад (Қора тош) ёнида. 10. Мақоми Иброҳимда. 11. Замзам булоғи ёнида. 12. Сафо тоғи устида. 13. Марва тоғи устида. 14. Нур тоғи устида. 15. Савр тоғи устида. 16. Масжидун Набий (мадина)да. 17. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларида. 18. Жаннатул-Бақиъ қабристони ёнида. 19. Уҳуд тоғида. 20. Қубо масжидида. 21. Икки қиблали масжидда. 22. Етти масжидли жой (Ҳандақ)да. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уч жойда қилинган дуо рад этилмайди, - деб марҳамат қилганлар: 1. Танҳо жойда қилинган дуо. 2. Душман қаршисида ёлғиз қолган вақт қилинган дуо. 3. Туннинг охирги қисмида қилинган дуо. Тасуввуф илмида “Хилват дар анжуман” деган ибора мавжуд бўлиб, бу зоҳиран инсонлар билан бирга, лекин ботинан Аллоҳ ила қалби билан бирга бўлишдир. Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, Унинг азамати, қудрати ва марҳаматини ўйлаган, Унинг азобидан қўрқиб, марҳаматидан умидвор бўлиб дуо қилган, қалби ва руҳи билан Аллоҳга юзланган, Аллоҳ учун кўзидан бир томчи бўлса ҳам ёш тўккан инсоннинг дуоси қабул бўлиши билан бирга Аршнинг соясидан бошқа соя топилмайдиган қиёмат куни Аллоҳ уни Аршнинг соясига олишига васила бўлади. (Бухорий). @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
👍 163 34😢 18🕊 10🥰 9👏 5👌 5😇 3💯 2
ЯХШИ ГУМОН Бир аёл таксини орқа ўриндиғи бўш бўла туриб, ҳайдовчи ёнига ўтирди. (???) Чунки ҳайдовчи унинг эри эди. Соқоли бор бир киши азон айтилган масжид олдидан намоз ўқимай ўтиб кетди. (???) Чунки у шу масжид яқинидаги масжидда имом эди. Бир киши поёзд бекатида навбат кутиб ўтирарди. Бир киши унга салом берди. У эса жавоб қайтармади. (???) Чунки унинг қулоғи эшитмас эди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Дарҳақиқат, кўпинча атрофдаги инсонларга нисбатан унинг ташқи кўринишига қараб фикр юритиб қўямиз. Кўп ҳолларда иш биз ўйлагандан бошқача бўлиб чиқади. Кейин ўзимиз аттанг қилиб қоламиз. Бўлар иш бўлди. Энди афсус қилишнинг фойдаси йўқ. Шу каби ҳолатларда биз яхши гумон сифатини ўзимизда шакллантириб олишимиз керак. 12. «Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир...» Ҳужурот сураси. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Гумондан сақланинг. Чунки у энг ёлғон гапдир». Бухорий ва Муслимлар ривоят қилган. Имом Байҳақий раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Жаъфар ибн Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳдандан ривоят қилади: У зот айтади: «Агар биродаринг ҳақида сен ёқтирмайдиган нарса етиб келса, бирдан то етмишгача узр ахтар. Агар топа олсанг. Йўқса, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин». Ибн Асокир раҳматуллоҳи алайҳ санади билан Муҳаммад ибн Сириндан ривоят қилади: У зот айтади: «Агар биродаринг ҳақида бирор сўз етиб келса узр ахтар. Агар топа олмасанг, балки мен билмаган узр бўлса керак, дегин». Солиҳлардан бири айтади: «Аллоҳга қасамки, бандага ишларида ўзининг ниятини билиш мушкул. Бошқаларнинг ниятларини у қаердан ҳам билсин?!». Аллоҳ яхши гумонда бўлишимизни Ўзи осон айласин. @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
👍 150 28👏 10💯 9🥰 3😢 3🕊 3👌 1🤗 1
00:17
Video unavailableShow in Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Хайрли_тонг! ЖУМА айёмингиз муборак яхшилар... 🍃🕋🌹🕌🕊☘️ Аллоҳ бу кунда бизга хайриятлар ёзиб, қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин! 🍃🌹🕌🕋🕊🌿 Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг... Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Кунингиз хайрли ва баракали ўтсин... @Jaloliddinrumiyy🕊
Show all...
78👍 47🤗 7🥰 4💯 4👏 3😢 3🕊 2🔥 1
Буюк шоир, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов ҳикоя қилади:— “Жаннатга йўл” асарим ёзилганда мени жуда қийнашди. Совет даври эди. У пайтлар жаннат, дўзах деган гаплар умуман ишлатилмасди. Давлатни коммунистлар бошқарарди. Табиийки, уларга бундай гаплар ёқмас эди. Асарни ҳали қўлёзмалик пайтидаёқ ўғирлаб кетишди. Хотирам шу қадар кучли эканки, юз бетлик шеърий драмани қайта ёзиб чиқдим. Мен ким , совет мафкурасининг қаршисида жимитдеккина жоним бор, “пуф” деса учиб кетардим. Зўрға омон қолганман. Халқимиз, шеърият мухлислари мени қўллаб туришди. “Муштум” журналида “Жаннатга йўл” асарим кетма-кет босилди. 17 киши тўпланиб олиб устимдан юқорига ёзишди:” Асарда нега порахўрлик сўзини ишлатдинг, совет тузумида порахўрлик нима қилади, сен атайин фаровон турмушимизни бузиб кўрсатаётирсан, бузғунчи ва жамиятимизга ёт кимсасан”, дейишди. Қаттиқ тошбўрон остида қолдим. Аммо, не ажабки орадан вақт ўтиб, Қарши Давлат драматик театри ушбу асарни саҳналаштирди. Мени ҳам асар тақдимотига таклиф этишди. Тўғрисини айтсам, тақдимотга қатнашишга юрагим дов бермас эди. Лекин, ҳаммадан журъатлироқ чиққан театр жамоасининг таклифини рад қилолмас эдим. Буни қарангки, спектаклга ўша пайтда Қашқадарё вилояти обкомининг биринчи секратари бўлиб ишлаётган Ислом Абдуғаниевич қатнашиш истагини билдирибдилар. Баттар оғир аҳволга тушдим. Ислом Абдуғаниевич бу асарни қандай қабул қилишини билмас эдим. Коммунистларни танқид қиламан-у, коммунистларнинг каттаси мени омон қўярмиди, деб хавотирлана бошладим. Ислом ака билан биринчи қаторда ёнма-ён ўтирибмиз, саҳнадан “юлғичлар, порахўрлар, диёнатсизлар, худосизлар” деган гаплар дамба-дам эшитилиб турибди. Мен эса, ҳозир Ислом Абдуғаниевичнинг жаҳли чиқиб кетса, нима қиламан деб, юрак ҳовучлаб ўтирибман. Асар тугади. Бир пайт Ислом Абдуғаниевич ўринларидан турдилар. Мен ҳам секин турдим. У киши қулочларини кенг ёзиб, мени махкам қучоқладилар. “Раҳмат шоир, айни ҳақиқатни ёзибсиз !” – дедилар. Елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. Кўзимдан ёш чиқиб кетди. “Раҳмат, Ислом Абдуғаниевич раҳмат !” деяолдим. Ўпкам тўлиб кетган эди, ортиқ гапираолмадим. “Жуда яхши асар ёзибсиз! Бу спектаклни ҳамма кўриши керак. Одамлар оилаларини, бола-чақаларини олиб келиб кўриши керак. Курсида ўтирган ҳар бир амалдор кўриши керак. Одамлар ҳақиқатни билсин!”-дедилар. Сўнг асарни саҳналаштиргани учун театр жамоасига миннатдорчилик билдирдилар. Ислом аканинг даъвати билан қашқадарёликлар ушбу драмани кўп вақт томоша қилиб юришди... манба - ...http://mehrob.uz/index.php/maqolalar/item/450-oltinchi-qism @Jaloliddinrumiyy🌿
Show all...
👏 114👍 111😢 32 18🤗 6👌 3💔 3💯 2🥰 1
Photo unavailableShow in Telegram
Ўқиш, мутолаанинг фойдалари 1. Васваса, ғам-андуҳларни ҳайдайди. 2. Ноҳақликка тушишдан узоқ бўлади. 3. Бекорчилардан йироқ бўлади. 4. Тил бурро бўлади, калом машқини олади, оҳанг қилиб сўзламайди, балоғат, фасоҳатга зеб бермайди. 5. Ақл ривожланади, зеҳн янгиланади, хотира кучаяди. 6. Билимга бой бўлиб, ёдлаш, тушунчаси кўп бўлади. 7. Инсонлар тажрибаларини, улуғлар ҳикматларини, уламолар кашфиётларини ўзлаштиради. 8. Илмий малакасини оширади, ҳаёт ҳақидаги маданий онггини оширади. 9. Иймони зиёда бўлади хусусан Ислом дини ҳақидаги китобларни ўқиганда. Зеро, китоб энг буюк насиҳатчи, ёмонликлардан қайтаргувчи ва яхши ишларга буюргувчидир. 10. Зеҳн паришонлигидан, қалб бўлинишидан, вақт зоеъ бўлишидан паноҳ топади. 11. Сўзни пухта тушунади, ифода услубини, иборанинг мақсадини, жумла тушунчасини, ҳикмат сирларини англайди. "Маҳзун бўлма" китобидан. @Jaloliddinumiyy🕊
Show all...
👍 111 21👏 13💯 12💔 3😇 3🕊 2🤩 1