cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Реклама ва ҳамкорлик учун: @menejer_smm_men 👈admin Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃

نمایش بیشتر
پست‌های تبلیغاتی
41 446
مشترکین
-1224 ساعت
+117 روز
+78930 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

АЛҚАМА Алқама розияллоҳу анҳу таниқли саҳобалардан эди. Охират диёрига риҳлат қилиш вақти келиб, ажали етганида ҳар қандай сўзларга тили борса ҳам, фақат шаҳодат калимасига тили айланмай қолган эди. Унинг аҳли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига бориб бу ҳолатни айтишди. – Унинг ота-онаси борми? – сўрадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Отаси ўтиб кетган, онаси ҳаёт, фалаж бўлиб қолган, – дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумога тайинладилар: – Эй Билол, эй Аммор! Алқаманинг онаси олдига бориб: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сизни чорлаяптилар. Агар имконингиз бўлса, борар экансиз. Бўлмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари келар экан”, деб айтинглар. Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо Алқаманинг онасига бу хабарни етказишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг чорловларини эшитган онаизор йиғлаб юборди: – Ота-нам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Сиз менинг олдимга келишингиздан кўра мен сизнинг олдингизга боришим муносиброқ, – деб ўзи фалаж бўлса-да, йўлга чиқди. У етиб боргач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сўрадилар: – Эй Алқаманинг онаси, Алқама қандай? – У яхшиликда. Намоз ўқийди, рўза тутади, ғанимат-ўлжага эга бўлади, – жавоб берди она. – Сизга муомаласи қандай? – Мен ундан қаттиқ хафаман! – Нима учун? – У хотинини мендан устун қўяди. Бу сўзлардан кейин Расули акрам фарзандидан рози қилиш ва Алқамани дўзах азобидан сақлаб қолиш учун онанинг қалбида раҳм-шафқат қўзғатиб қўйишни хоҳлаб қолдилар. – Эй Билол, эй Аммор! Боринглар, ўтин олиб келинглар! – дедилар. – Нима учун, эй Аллоҳнинг Расули? – сўради она. Алқама охиратда куймаслиги учун шу дунёдаёқ ёқиб юбормоқчиман! – жавоб бердилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам. – Боламни, жигаргўшамни кўз олдимда ёқиб юборурмисиз?.. – Ё рози бўлурсиз ёки ёқиб юборишга буюраман! Шунда Алқаманинг онаси қалбининг тубидан дод солиб юборди: – Эй Аллоҳ! Сени гувоҳ қиламан! Эй Аллоҳнинг ердаги Расули! Сизни гувоҳ қиламан! Шу ерда турганларнинг ҳаммасини гувоҳ қилиб айтарман – мен Алқамадан розиман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрдилар: – Эй Билол! Эй Аммор! Алқаманинг олдига бориб қулоқ солинглар-чи, тили имон калималарига келдимикин? Балки унинг онаси қалбидан эмас, балки тилидангина айтгандир? Билол ва Аммор розияллоҳу анҳумо борсалар, Алқама имон калималарини равон айтаётган ва охирги нафасини олаётган экан... Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўринларидан туриб, жанозасига бордилар. Қабрига ҳам бориб насиҳат қилдилар: – Эй инсонлар! Ким хотинини онасидан устун қўйса ёки онасига ғазаб қилса, қиёмат кунигача унга Аллоҳнинг лаънати бўлур! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан. @Jaloliddinrumiyy🍃
نمایش همه...
👍 69 14😢 4🥰 3🔥 1👏 1
Замзам суви овозга жавоб берар экан… 💦 Замзам суви черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қораяди, азон ёки Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади. Чўлнинг ўртасида тўрт минг йилдирки бузилмай, ифлосланмай, ичида бегона ўтлар ўсмасдан оқаётган бу муқаддас сув ҳар йили умра ва ҳажга келган миллионлаб мусулмонни тўйдирмоқда. Жаннатдан оқиб келганига эътиқод қилинадиган Замзам суви ҳақида ТРТ телеканали ҳужжатли филм тайёрлади. Бу фильмни суратга олиш мобайнида Замзам ва унинг кристаллари ҳақида тадқиқот ўтказган олимлар бу булоқнинг сирларидан воқиф бўлдилар. Олмон доктор Кнут Пфайффер (Dr. Knut Pfeiffer) шу олимлардан биридир. Рен (Ren) дарёси сувидан ичган кишининг куч-қуввати камайганини ҳужжатлар билан тасдиқлаган Доктор Кнут Пфайффер Замзам сувини тадқиқ этиш натижасида бу сувдан ичган кишининг 35 дақиқа сўнгра роҳатлашини исботлади. Бир пиёласи бир пақир сувни тозалайди. Тадқиқотларини чуқурлаштирган олмон доктори ўзини ҳам қаттиқ ажаблантирган бир ҳолни кашф этди. Пфайффер буни шундай изоҳлайди: "Замзам суви ҳар қандай шароитда асл ҳолатини ўзгартирмайди, аммо бошқа нарсаларни ўзгартиради”. Олмон олими қуйидагиларни таъкидлайди: «Жуда ажойиб тажриба: қилдим Бир томчи замзам cувига юз томчи оддий сувдан аралаштирдим. Қарасам, бу сув бутунлай замзам сувига айланибди. Кейин бир томчи Замзам сувига минг томчи Оддий сувдан аралаштирдим. Бунинг ҳам ҳаммаси замзам Сувига айланганини кўрдим. Овозлар замзам сувини ўзгартиради тадкикотларга кўра, Замзамнинг илк отилиб чиққан ердаги иссиқлиги 37 даражадир. Қайси ният билан ичилса, ўша дардга шифо бўладиган ва 66 номга эга бўлган Замзам суви овозларга кўра ўзгариб туради, Буни япон олими Масура Эмото (Masura Emoto) исботлаган.» Замзам суви кристалларини илк марта микроскопда тадқиқ этган. Эмото замзам сувига турли овозларнинг таъсирини ўрганган. Замзам суви черков қўнғироқ овозларидан қораяди, Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашади Замзам сувининг молекуляр (кристал) тартибининг фарқли овозларда ўзгариб туришини ўрганган Япон олими, бу сув рангининг черковларда чалинадиган қўнғироқ овозидан қорайишини, азон ва Қуръони Карим ўқилганда эса тиниқлашишини тасдиқлади. Тадқиқотларда сувнинг ҳар бир кристалининг Каъба шаклига ўхшашлиги ҳам маълум бўлди. Замзам суви ҳақида ёзган китоби Японияда энг кўп сотилган китоблар орасига ўрин олган. Эмотонинг фикрича, замзам суви физикавий ва кимёвий хусусиятлари жиҳатидан дунёдаги бутун сувлардан фарқлидир. Эмото: ”Замзам суви ўзи атрофидаги бутун жараёнларни ҳофизасига олади.Таркиби жуда ҳам фарқлидир. Бу уни дунёдаги бошқа моддалардан устунлик қилади. Мусулмонлар хастани даволашда нега Қуръони Каримни ўқиб сувга дам уришларини энди яхшироқ тушунмоқдаман”, дейди. Дунё Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг Хулосасига кўра, Замзам суви ичишга яроқли ва соғликга фойдали сувлардандир. Америкада ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёда ичида микроорганизм ва бактериялар бўлмаган ягона сув Замзам сувидир. Европадаги лаборотория тадқиқотлари эса юқумли касалликларга қарши таъсирчан бўлган замзам сувида углеводород ва олтингугурт моддаларининг бошқа сувларга нисбатан камроқ миқдорда эканлигини ва бу сувнинг тўйдириш хусусиятининг жуда катта эканлигини кўрсатган. @Jaloliddinrumiyy https://telegra.ph/Zam-zam-12-21
نمایش همه...
Zam zam

72👍 65😢 3👌 3🕊 3😍 3👏 2🥰 1😇 1
🌹Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади. «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!» 🕊🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕌🕊 🦋Янги тонг муборак бўлсин!🦋 🌺Бугун 8 май, чоршанба! +33°+21°☁️ 🤲🏻🕋Аллоҳим барчамизга: ~ Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин! 🌺🤲🏻АЛЛОҲИМ! Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил! 🤲🏻🕌Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин! @Jaloliddinrumiyy🕊
نمایش همه...
👍 83🥰 37 30🕊 6😢 3💯 3🤗 3👏 1
​​ИСТИҒФОР ҲАҚИДА Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади.  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ @Jaloliddinrumiyy🕊
نمایش همه...
156👍 94💯 14😢 4🥰 3🕊 3💔 2🤗 1
“Коинотдаги ҳар бир заррада Аллоҳни топишинг мумкин. Чунки, Аллоҳ фақат масжидларда, черковларда, ибодатхоналарда эмас, У ҳамма жойда бор. Яратганни кўзлари билан кўриб яшаганлар бўлмаганидек, Уни кўриб ўлганлар ҳам йўқ. Кимки Аллоҳни топса, абадият Унда қолади.” ✍️Шамс Табризий @Jaloliddinrumiyy🕊
نمایش همه...
113👍 57🥰 17😢 10💯 9👏 4
Энг яхши кун гуноҳсиз ўтган кунингдир! Энг яхши совға ўзинг билмаган ҳолингда сенинг ҳаққинга дуо учун кўтарилган қўлдир! Энг яхши қалб ростгўйлик аримайдиган қалбдир! Энг яхши одам сени ҳаргиз унутмайдиган одамдир, чунки у сени Аллоҳ учун яхши кўради. 🌹🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ БАРАКАТУҲ📿🌼🕊 Бугун 7 май, сешанба +31°+19☁️ ☀️Хайрли тонг,қалбингиз гул,қадрингиз баланд,сабрингиз метин,соғлигингиз шафоф бўлсин! Унутмангки яқинлар қалби ҳам гул. Меҳрла суғориб туринг ҳаргиз сўлмасин. @Jaloliddinrumiyy🕊
نمایش همه...
89👍 45👏 8🥰 7🤗 4😢 3💯 2🕊 1
ТАСНИИМ УЛ ҚУЛУБ 🕊 Кўпгина юртларда сеҳргарларга қарши курашиш қўмиталар, марказлар фаолият юритади. Шундай юртлардан бири Саудия Арабистонидир. 🍀 Риёз шаҳридаги "Сеҳргарларга қарши курашиш" маркази раҳбари Одил бин Тоҳир сеҳргарни қўлга киритиш асносида содир бўлган воқеани айтиб беради: "Бир кун бизга жуда кучли сеҳргар ҳақида маълумот келиб тушди. Маълумотни текшириб, ходимамиз буюртма бериш баҳонасида сеҳргар билан телефон орқали мулоқот қилди ва қачон ва қаерга боришни келишиб олди. Табиийки сеҳргар сеҳр қилиниши керак бўлган одамнинг шахсий буюмларини олиб келишни ва каттагина суммани айтди. Келишилган вақт келганда биз ҳодимлар билан ўша ерга бордик. Сеҳргарни ушлашга борганда у биздан қочиб кетаётганига гувоҳ бўлдик. Ортидан қувдик, етиб олдик ва сеҳргар иккаламиз ўртамизда жудда қаттиқ кураш кетди. Лекин, бир пайт кўзимни олди бирдан қоронғулашиб кетди ва ўзимни йўқотиб қўяр даражага келдим. Кўзимни очсам сеҳргарни кўйлаги қўлимда турибти, ўзи эса қочиб кетган эди. Хуллас, ишимиз ўнгидан келмай орқага қайтдик. Мен эса нимани нотўғри қилганимни, нимага сеҳргар биздан устун келганини ўйлардим. Ўйлаб ўйлаб, уйдан чиқишда Россуллоҳ алайҳиссаломнинг уйдан чиқишда ўқиладиган дуоларини ўқимаганим эсимга тушди ва шу сабаб бўлса керак деган фикрга келдим. Оз вақт ўтгандан сўнг ҳалиги сеҳргар қаердалиги яна маълум бўлди. Уни ушлашга чиқадиганларнинг ҳаммаси билан уйдан чиқишда суннатда келган дуони ўқиб чиқишга келишиб олдик. Операция муваффақиятли чиқди ва биз сеҳргарни ҳеч қандай муаммосиз ушладик. Сеҳргар билан савол жавоб вақтида тинмай "мени қандай ушладиларинг, бу мумкин эмас эди, менга жинларим хабар бериши керак эди" деб қайтарар эди. Мен эса "бунга учта сабаб бор, ва учтасидан бири сабаб биз сени ушладик деб ўйлайман дедим". "Қандай сабаблар" деди. Мен эса: "биринчиси сен шайтонларинга етарли даражада ибодат қилмайсан, шунга улар сенга ёрдам беришмаган дедим". У: "йўқ, бундай эмас. Мен уларга етарли даражада ибодат қиламан" деди. Иккинчиси эса: "сен жуда кўп одамларга зулм қилгансан, қанчадан қанча оилаларни хароб қилгансан, мазлумлар эса сени тинмай дуоибад қилишган " дедим. "Бу бўлиши мумкин, учинчиси қанақа" деди. "Учинчиси эса, биз сени ушлашга кетаётганда ҳаммамиз уйдан чиқиш дуосини ўқиб чиқишга келишиб олган эдик, шу сабаб шайтонларинг бизни кўрмаган" дедим. У: "мени қўлга тушишимга асосий сабаб мана шу бўлса керак" деди. Биз жиддий қабул қилмайдиган, аксаримиз билмайдиган дуони фазилатини ўзингиз билиб олаверинг. Уйдан чиқиш дуоси: بِسْمِ اللَّهِ، تَوَكَّلْتُ عَلَى اللَّهِ، وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلاَّ بِاللَّهِ Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Киши уйидан чиқаётганда «Бисмиллаҳи, таваккалту алаллоҳи, ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи» деса, ўша пайтда унга «ҳидоят қилиндинг, кифоя қилиндинг ва сақландинг», дейилади. Шайтон ундан четланади. Бошқа бир шайтон ҳидоят қилинган, кифоя қилинган ва сақланган одамга: «Ҳолинг қандай?» дейди». «Сунан» эгалари ривоят қилишган. ИБРАТ УЧУН @Jaloliddinrumiyy🕊
نمایش همه...
👍 135 22💯 9👏 6🥰 1👌 1
📚ЎҚИШ Нeга ўқимаймиз? Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз? Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди? Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?    Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...    Мутлоқ ҳақиқатни...    Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз! ✍️Абдулқодир Самарқандий @Jaloliddinrumiyy🍃
نمایش همه...
👍 102💯 38 21😢 9👏 8🥰 4👌 1
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🍃🌹Душанба тонги хайрли бўлсин! Бугун 6 май, +28°+16°☁️☂️ 🌺🍃🤲🏻Бугунги кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга: 🌼Яхшилик эшикларини, 🌼Омонлик эшикларини, 🌼Соғлик эшикларини 🌼Неъмат эшикларини 🌼Барака эшикларини, 🌼Куч-қувват эшикларини, 🌼Дўстлик эшикларини, 🌼Раҳмат эшикларини, 🌼Ризқ эшикларини, 🌼Илм эшикларини 🌼Мағфират эшикларини 🌼Муҳаббат эшикларини 🌼Жаннат эшикларини сиз ва биз учун очсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
نمایش همه...
🤗 73👍 40 38🥰 9😢 6💯 4🕊 3👏 1
Соҳилда бир қаҳвахона кўрдим, менга маъқул бўлди ва кириб ўтирдим. Официант келди. -Wi-fi борми? - дедим. 🌺 -Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ва вафот қилган йиллари, - деди. -Нима учун 571 632 демадингиз? - десам. -Билмаганларга бермаймиз, -деди. 🕊 Аллоҳим! Синган кўнгилларни шод эт, жароҳатланган қалбларга малҳам бағишла, дунё тор бўлганларга кенглик ато эт! 🕌✨✨✨✨✨✨✨✨🕌 Хайрли оқшом Диндошларим! Тунингиз осуда кечсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
نمایش همه...
128👍 80👏 15😢 12🥰 2🕊 1💯 1