cookie

نحن نستخدم ملفات تعريف الارتباط لتحسين تجربة التصفح الخاصة بك. بالنقر على "قبول الكل"، أنت توافق على استخدام ملفات تعريف الارتباط.

avatar

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Канал таъсисчиси: журналист Гулноза Муродова Реклама ва ҳамкорлик учун: @Rumiyadm 👈admin بسم ﷲ الرحمن الرحيم Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹 «Аллоҳга элтувчи йўллар кўп.. Мен Муҳаббатни танладим» Румий🍃

إظهار المزيد
مشاركات الإعلانات
41 843
المشتركون
-3824 ساعات
-657 أيام
+22830 أيام

جاري تحميل البيانات...

معدل نمو المشترك

جاري تحميل البيانات...

00:08
Video unavailableShow in Telegram
🕊🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹 Душанба тонги хайрли бўлсин! 🌿🕊🌹🕊🌷🕊🌹🌺🕊☘️ Саҳар тонгдан дуо қилинг ... Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин... Чин юракдан ибодат қилинг... Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин... 🌿🕊🌺🕊💐🕊☘️🕊🌺🕊🌷 Калимангиз чин дилдан айтинг Расулуллоҳ бўлсин мададкор... Иймонингиз мукаммал бўлсин... Кунларингиз ўтсин бахтиёр... 🌹🕊🌺🕊🪷🕊🌿🕊🌺🕊💐 Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин! @Jaloliddinrumiyy🍃
إظهار الكل...
IMG_0833.MP42.77 MB
👍 54🥰 15 13👏 4🔥 3🕊 3😢 2😇 1
Ҳамма гап қандай қарашда 🍃 Бир замонлар бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у барча рассомларни чақиртириб ўз суратини жисмоний нуқсонларини яширган ҳолда чизишни буюрибди. Лекин рассомларнинг бирортаси бунга рози бўлмабди. Улар ўзаро “Бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ёлғон манзара бўлади, биз бундай ишга қўл урмаймиз”, дейишибди ва ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. Аммо бир рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ҳайратга солибди. Ҳақиқатан, у подшоҳнинг нуқсонсиз расмини жуда ҳам чиройли тасвирлабди. Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай чоқда табийки, овчи бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб ерга таяниб турган бўлади. Маҳоратли рассом суратда подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини шу ҳолатда яшира олди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклиги олдида бош эгди ва тасаннолар айтди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қараб, уни бенуқсон суратда тасвирлай олган эди. @Jaloliddinrumiyy🕊
إظهار الكل...
👍 281 31👏 25💯 12👌 4🔥 3🕊 1😇 1
Photo unavailableShow in Telegram
Бахтнинг  сурати  йўқ. Бахтлилар  уни  суратга  олмайдилар... Шуҳрат   ОРИФ @jaloliddinrumiyy
إظهار الكل...
👍 131 28💯 25👏 12😇 2🔥 1
00:08
Video unavailableShow in Telegram
Бахтли одам хеч қачон «Бахтлиман!» деб бақирмайди, жимгина бахтидан сармаст бўлади... Хақда бўлган одам ҳам «хақман» деб айюханнос солмайди, виқор билан хақ йўлида вазмин кетиб бораверади... Асл нарсалар рекламага мухтож эмас, кимнинг бахтли экани сиймосидан, кимнинг Хақда экани амалида кўринаверади... Бахт сокинликни яхши кўради, хақиқат эса жим тургани билан нохақликка айланиб қолмайди... АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Якшанба тонги муборак! 🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊 Дам олиш кунида оила даврасида бахтдан масрурликни, ота она ва оилангизни қувонтириш қувончини ҳис қилинг ... @Jaloliddinrumiyy🕊
إظهار الكل...
IMG_0807.MP45.93 MB
👍 141 47👏 15💯 7🤗 7🥰 5🕊 3😢 2😇 2🔥 1🎉 1
00:16
Video unavailableShow in Telegram
Агар йўлингиз чигал бўлса у ечилгусидир. Агар тақдиримда тун десангиз, унда албатта тонг отади. 🍃 Агар бетоб бўлсангиз,ортидан ёруғлик кутинг. Ҳеч нарса абадий эмас... Ҳар қандай куннинг ниҳояси бор! Аммо уни ниҳоясини ва мазмунини гўзал қилиш ўзимизга боғлиқ! 📿 Тунги зикрлар ёдингиздан чиқмасин! Алҳамдулиллаҳ СубҳанАллоҳ Аллоҳу Акбар Ла илаҳа иллолоҳ. 🌙🌙🌙 @Jaloliddinrumiyy🍃
إظهار الكل...
IMG_0786.MP412.32 MB
🥰 84👍 73 25👏 10😢 5💯 3🤗 2🕊 1😍 1
ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди: — Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз. — Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ. — Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз. Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди. Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди. – Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?! Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди: – У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим. P.S.: Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор. Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади! @Jaloliddinrumiyy🕊
إظهار الكل...
👍 159💯 13👌 10🔥 6 4👏 4🕊 3🥰 1😢 1
Photo unavailableShow in Telegram
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан кўп йиллар бирга ишлаган, китобларини нашрга тайёрлаган устоз Шаҳобиддин Одилнинг телеграм каналлари: ⏬⏬⏬ @laa_ilaaha_illallohuдиндаги энг муҳим масалаларга бағишланган. ⏬⏬⏬ @Asmaaul_husnaa99Аллоҳ таолонинг гўзал исм-у сифатлари шарҳи. ⏬⏬⏬ @Shahobiddin_Odilҳақиқий мўмин-мусулмоннинг руҳияти акс этган шеърлар. Фақат расмий рухсат билан нашр қилинган китоблар асосида энг ишончли маълумотлар. Матнлар кирилча ҳам, lotin yozuvida ham beriladi.
إظهار الكل...
👍 32👏 7 5👌 2💔 1
Laa Ilaaha Illallohu
Asmaaul_husnaa99
Shahobiddin_Odil
00:08
Video unavailableShow in Telegram
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌 🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋 🌼ВА БАРАКАТУҲ!🌼 иБугун 13 июл, шанба+37° +26°🌧️ Хайрли тонг!!! - Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар. - Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲 Кунингиз мазмунли ўтсин! @Jaloliddinrumiyy🕊
إظهار الكل...
IMG_0774.MP45.72 MB
👍 95 37👏 10🤗 7💯 4🥰 2😢 2🕊 1
Мавлонодан ҳикоялар Карнинг бемор зиёратига боргани Булбулнинг навосини эҳтимол танирсан, лекин унинг атиргулда нима иши борлигини қаердан биласан? Қиёс ва фараз йўли билан билдинг ҳам дейлик... Лекин бу карнинг лаб ҳаракатларига қараб, англаб, тушунишига ўхшайди. * * * Кўпни кўрган, йўл-йўриқни биладиган одам кар кишига: “Қўшнинг касал экан, хабаринг бўлдими?” деди. Кар ўзига-ўзи айтдики: “Бу ҳолимда беморнинг гапларини қандай тушунаман, айниқса, овози баланд чиқмаса? Лекин зиёратига бормасам ҳам бўлмайди. Агар лабларини қимирлатса, нима деяётганини тахмин қиламан. Биринчи навбатда “Эй менинг қийинчиликда қолган дўстим, яхшимисан?” дейман. У албатта “Яхшиман” ёки “Ҳаммаси яхши”, деб айтади. “Худога шукр”, дейман ва нима еганини сўрайман. “Мева шарбати” ёхуд “Шўрва”, дейди. “Шифо бўлсин!” деганимдан сўнг табиблардан ким хабар олаётгани, қай бири даволаётгани ҳақида сўрайман. “Фалончи”, деганида айтаманки: “Бу табибнинг қадами қутлуғ. У келдими, демак, бу сенинг тез орада тузалишингни англатади. Биз ҳам унинг қўли енгиллигига гувоҳ бўлганмиз. Қайси беморни кўрган бўлса, мурод ҳосил бўлган, касал шифо топган”. Оқкўнгил кар тайёрлаган бу жавобларини тартибга солиб хаста қўшнисидан ҳол-аҳвол сўрашга кирди. “Яхшимисан?” деган эди, “Ўляпман”, деди бемор. Карнинг жавоби “Худога шукр!” бўлди. Бемор ғазабланди, оғринди. Ичида: “Бу қанақа шукр қилиш? Демак, менга ёмонлик соғинаркан-да, энди тушундим”, деб  ўйлади. Кар киши фаразларга таяниб, тахминий жавоблар берди, аммо ўйлаганлари хато чиқди. Шундан кейин кар: “Нима единг?” деб сўраганида, бемор “Заҳар”, деди. Кар жавобан айтдики: “Ош бўлсин!” Беморнинг ғазаби ортди. “Табиблардан ким даволагани келяпти?” деган сўровга бақириб берди: “Азроил келяпти! Бўлдими? Қутулдимми? Йўқол, кет!” Кар пинагини ҳам бузмай: “Унинг қадами қутлуғ, хурсанд бўлавер!” дея зиёратга якун ясади. Уйига қайтаркан, “Худога шукр, шундай пайтда ҳол-аҳвол сўраб, қўшничилик ҳақини адо этдим, беморнинг кўнглини олдим”, дея севинди. Гарчи бу ташрифи жуда зарарли бўлса ҳам, фойда кўрдим, деган гумонга борди. Хаста эса бу вақтда “Ўша жафокорнинг менга душманлигини билмас эканман”, дер, хаёлига ёмон гаплар келар, кар қўшнисини ранжитадиган, камситадиган ҳақоратлар айтишни истарди. Ҳолати айниган овқатни еган кишининг то уни қусмагунича кўнгли айнишига ўхшарди. Мана, ғазаб қандай енгилади! Бу ғазабни қуса кўрмаки, эвазига ширин сўзлар эшитишинг даргумон. Бемор тоқатсизланар, “Бадният аҳмоқ қаерга кетди? Менга айтган ҳар бир гапига муносиб жавоб қайтаришим шарт! У келганида қаттиқ касал эдим, ақлим ўтмаслашган, хаёлимга ҳеч нарса келмаганди. Бемор зиёрати аслида уни тинчлантириш ва тасалли бериш учун бўлади, унинг иши эса душманлик эди! Мени заиф, бемажол ҳолда кўриб, севинишни хоҳлаган экан”, дерди. Ибодатидан манфаат кўзлаб, адашганлар кўп. Бу орқали савоб олиш ва жаннатга кириш ҳаракатида бўлишади. Бироқ уларнинг ибодат деб қиладиган ишлари, аслида, пинҳоний гуноҳ, исёндир. Чунки Аллоҳдан бошқасини мақсад қилиш айб. Хўжакўрсинга, фақат савоб учун ўқилган намоз ташқаридан соф, тозадек кўринса ҳам, ичи яширин ширк билан қопланган. Худди тескари натижа берган амалини хайрли иш деб ўйлаган кар одам каби... У “Яхшилик қилдим, қўшнилик вазифамни бажардим, кўнгил олдим”, деб бемалол ўтирарди. Ваҳоланки, беморнинг қалбида у учун бир олов алангаланиб, ўзини ҳам ёққан эди. Ёққан оташларингдан эҳтиёт бўл. Гуноҳларинг билан уларни орттирдинг; маъсият сабабли гулхан ичрасан. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларида кўз-кўзлаш учун намоз ўқиган одамга: “Эй йигит, туриб, қайтадан ибодат қил, чунки ўқиган намозинг намоз эмас!” дедилар. Айнан шу қўрқув туфайли ҳар намозда “Иҳдинас-сиротол мустақим” (Бизни тўғри йўлга ҳидоят эт) дейилади. Яъни: “Аллоҳим! Бу намозимни йўлидан адашганлар ва хўжакўрсинга намоз ўқиганларнинг ибодатларидан қилма”. #batafsil👇 https://telegra.ph/Mavlonodan-%D2%B3ikoyalar-07-12
إظهار الكل...
Мавлонодан ҳикоялар

  Карнинг бемор зиёратига боргани Булбулнинг навосини эҳтимол танирсан, лекин унинг атиргулда нима иши борлигини қаердан биласан? Қиёс ва фараз йўли билан билдинг ҳам дейлик... Лекин бу карнинг лаб ҳаракатларига қараб, англаб, тушунишига ўхшайди. * * * Кўпни кўрган, йўл-йўриқни биладиган одам кар кишига: “Қўшнинг касал экан, хабаринг бўлдими?” деди. Кар ўзига-ўзи айтдики: “Бу ҳолимда беморнинг гапларини қандай тушунаман, айниқса, овози баланд чиқмаса? Лекин зиёратига бормасам ҳам бўлмайди. Агар лабларини қимирлатса…

👍 92 18😢 17💯 4😱 2🕊 1
Photo unavailableShow in Telegram
Мусулмонларнинг Андалусиясидан бизга ўттизта китоб қолди. Ўша китобларни ўқиб, атомни парчалашга эришдик. Агар ёқиб юборилган ўша буюк Ислом цивилизациясига тегишли ярим миллион китоблар ҳам қолганида нима бўлар эди? Агар ўша китобларни ёқмаганимизда ҳозир фазодаги галактикалар орасида сайр қилиб юрган бўлар эдик. 📚 Нобел мукофоти совриндори Пьер Кюри @Jaloliddinrumiyy🕊
إظهار الكل...
👍 160😢 50 13💯 5🔥 4🥰 3
اختر خطة مختلفة

تسمح خطتك الحالية بتحليلات لما لا يزيد عن 5 قنوات. للحصول على المزيد، يُرجى اختيار خطة مختلفة.