cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали Twitter: twitter.com/furqatsanayev Facebook: facebook.com/furqatsanaev/ Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Show more
Advertising posts
36 266
Subscribers
-7324 hours
-997 days
+38230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Тез озиб кетиш жиддий касалликлар аломати...ми?! 📌 Тана вазни саломатликнинг асосий кўрсаткичларидан бири. Аммо баъзи инсонларда сабабсиз тез озиб кетиш ҳоллари кузатилади. ❓Хўш, бунинг боиси нима? 👩🏻‍⚕️Ушбу саволга олий тоифали шифокор Раъно Носирова жавоб берди. 🫀— Айрим пайтда бош мия, юрак ва мушаклар меъёрда ишлаши учун организмда озиқ моддалар етишмайди, — дейди мутахассис. — Шундай ҳолатда улар ёғ тўқимасига “сигнал” юбориб, ички қўшимча захирадан фойдаланади. 🩺 Оқибатда ёғ ҳужайралари парчаланиб, энергия ажралади ва бу қувват ҳаётий муҳим аъзолар эҳтиёжини қондириш учун сарфланади. Организм ёғ тўқимасини йўқотар экан, ўз-ўзидан тана вазни камайиб боради. Аслида тез озишнинг бир неча сабаблари мавжуд. 🫢 Жумладан, энтероколит, атрофик гастрит каби ошқозон-ичак касалликларида озиқ моддалар сўрилиши ёмонлашиб, тана вазни камаяди. Оғриқ, қорин дам бўлиши, кўнгил айниши, ич кетиш ёки қотиши ушбу касалликларга хос белгилардир. ❇️ Қолаверса, озиқ моддалар сўрилишининг бузилиши туфайли танада витаминлар ва микроэлементлар танқислиги рўй бериб, анемия кузатилади. Тери қуруқлашиб, тирноқлар синувчан, милклар эса қонайдиган бўлиб қолади. 🔶 Ўткир панкреатит (меъда ости бези яллиғланиши) ва сурункали холицистит (ўт йўллари яллиғланиши)да ҳам тана вазни камайиши мумкин. Чунки ушбу хасталиклар сабабли овқат ҳазм қилиш жараёни бузилиб, организм айрим озиқ моддаларни қабул қила олмайди. 🟢 Бундай ҳолларда беморлар таомлангандан сўнг ноқулайлик ҳиссини сезади. Кўнгли айниб, ич кетиш, холециститда ўнг қовурға остида оғриқлар пайдо бўлади. 🔬 Шунингдек, сил касаллигида ҳам бемор тез озиб кетади. Иштаҳа йўқолиб, организм хасталик қўзғатувчиси – сил таёқчасига қарши курашиш учун кўп энергия сарфлайди. 🖇 Тан вазни тез йўқотилишининг кенг тарқалган сабабларидан яна бири ичаклардаги гельминтлар ва лямблиялардир. Бундай беморларда кўнгил айниши, қорин дам бўлиши, ич бузилиши, терига турли тошмалар тошиши, тана ҳарорати кўтарилади. 💉 Бундан ташқари, озиб кетиш қандли диабетнинг 1-тури, депрессия, онкологик касалликлар, лимфома, лимфогранулематоз, лейкоз каби касалликлар сабабли ҳам бўлиши мумкин. ‼️ Агар тез вазн йўқотиш ҳолати кузатилса, оила шифокорига мурожаат қилиш лозим. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...

👍 13
📌 Сўнгги йилларда дунёда қандли диабет хасталигига чалинган аҳоли сони тобора ортиб бормоқда. Уларнинг аксариятини касалликнинг 2-турига чалинган беморлар ташкил этади. 🏥 Ачинарлиси, ушбу дард билан оғриётган инсонларнинг кўпчилиги ўз касаллиги ҳақида билмайди. Шу боис мазкур муаммонинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда ЖССТ қандли диабетни “XXI аср эпидемияси” деб эълон қилган. 🔬Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндашув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу конференция тафсилотлари ҳақида батафсил сўз боради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
👍 10
Буни билишингиз керак! 🌐 ЖССТга кўра, саратон дунёдаги ўлим ҳолатларининг асосий сабабларидан бири бўлиб, 2020 йилда ундан деярли 10 миллион нафар инсон оламдан ўтган, бу ҳар олти ўлимдан биттаси дегани. ❓Ушбу касалликнинг келиб чиқишига нима сабаб бўлади?Ўсма олди касалликлари қандай бўлади? ❓Ва ниҳоят, саратонни профилактика қилиш мумкинми? Буни қай йўл билан амалга оширса бўлади? ✅ Шу каби долзарб саволларга Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Олимжон Имомов батафсил жавоб беради. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
👍 22
MY.GOV.UZ портали орқали қандай тиббий хизматлардан фойдаланиш мумкин? My.gov.uz – ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳозирда 520 та онлайн хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Улар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасига оид хизматлар ҳам бўлиб, минглаб юртдошларимиз улар орқали уйдан чиқмасдан, биргина телефон орқали ўзларига зарур маълумотларга эга бўлишмоқда. My.gov.uz – ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги “Соғлиқни сақлаш” бўлимида 15 та онлайн хизматларни ўз ичига олади, улар қуйидагилар:
📌 Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақалари маълумотномаларини олиш; 📌Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш; 📌 Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш саломатлик кўрсаткичлари ҳақида маълумот олиш; 📌 Оилавий шифохона шифокори маълумотлари билан танишиш; 📌 Тиббиёт ташкилотларини аккредитация қилиш; 📌 Тиббий ордерни текшириш; 📌 Шифокор қабулига ёзилиш; 📌 Аҳолининг профилактик кўриклар тақвими; 📌 Тиббий маълумотномаларни олиш (083/ҳ шаклдаги); 📌 Профилактик эмланганлик ҳолатини текшириш; 📌 Давлат томонидан бепул бериладиган дори воситалари ҳақида маълумот; 📌 40 ёшдан кейинги юрак қон-томир тизими касалликлари хавфини баҳолаш номограммаси; 📌 Болаларнинг эмланиш тақвими; 📌 Тана вазни ва оғирлиги калькулятори; 📌 COVID-19 га эмлашга ёзилиш ва ҳолатини текшириш.
Шунингдек, порталнинг “Ижтимоий ҳимоя” бўлимида:
📌 Руҳий саломатлик бўйича диспансердан маълумотнома; 📌 Наркология бўйича диспансердан маълумотнома
олиш хизматлари ҳам мавжуд.
ЭСЛАТМА: Ушбу хизматлардан фойдаланиш учун OneID тизимида рўйхатдан ўтиш зарур. Айрим хизматлардан фойдаланиш учун ЭРИ (электрон рақамли имзо) ҳам талаб қилиниши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...

👍 16🔥 2
📌Бугун Тошкентда “Педиатрияда инновацион технологиялар” мавзуидаги V халқаро форум бўлиб ўтмоқда. Тадбирни соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Баситханова очиб берди. 📑Мақсад — диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини кундалик тиббий амалиётга жорий этиш, ихтисослашган мутахассисларнинг тажриба ва билим алмашинуви. Форум тингловчилари Ўзбекистон ва қўшни давлатларнинг таниқли етакчи экспертлари фикрлари билан танишиш имкониятига эга бўлмоқдалар. 🔷Ушбу форум тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимидаги илғор хорижий клиникалар ва олий тиббий таълим муассасалари билан халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади. ✅Форумнинг якуний қисмида маҳорат дарслари ташкил этилиб, унда иштирокчилар жаҳонда касалликларни ташхислаш ва даволашдаги сўнгги ютуқлар, энг янги илмий ишланмалар, педиатрия касалликлари билан боғлиқ барча йўналишларни ривожлантириш истиқболлари билан танишадилар. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
👍 13
❓Қандли диабетга чалинган болалар спорт билан шуғулланиши мумкинми? — Ҳар қандай ёшда болаларнинг спорт билан шуғулланиши уларнинг соғлом улғайишига катта ёрдам беради, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова. — Бироқ бунда айрим тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ. 🏊 Мисол учун, 2-3 ёшда болажонларнинг сузиш билан шуғулланиши анча фойдали. Боиси бу вақтда жисмоний юкка сувда бардош бериш осон. Фақат танани қийнаш керак эмас. 📌 4 ёшда: спорт рақслари, ушу, гимнастика 🤸‍♂️ Спорт рақслари болани қайишқоқ қилади ва бошқа спорт турларини бошлаш учун яхши асос ҳозирлайди. Гимнастикада эса улар ўз ҳаракатларини уйғунлаштиришни ўрганади. 📌 4-5 ёшда: сузиш, гимнастика, акробатика ⛸ Бу ёшда сузишга алоҳида эътибор бериш керак. Агар қизлар қобилиятларини намоён қилсалар, бир йилдан кейин синхрон сузишга боришлари мумкин. 📌 5 ёшда: карате 🥋Карате машғулотларида болалар диққатни жамлаш, ўз энергиясини зарур оқимга йўналтиришга ўрганади. 📌 6-7 ёшда: теннис, стол тенниси 🏓 Теннис ва стол тенниси болалар учун энг фойдали спорт турларидан бири ҳисобланади. Айниқса, улар кўриш қобилиятига ижобий таъсир қилади. 📌 7 ёшда: бадминтон 🏸 Бу ёшда болани теннисга бериш ярамайди. Аввал бадминтон билан шуғулланса, унинг бели қотади. Тезкорлиги ва тезлиги ошади. Бир йилдан сўнг эса теннисни бошласа бўлади. 🩸Лекин, қандли диабетга чалинган ва юрак фаолияти издан чиққан бемор болаларга фақат даволаш жисмоний тарбияси рухсат этилади. 👓 Бундан ташқари, кўриш қобилияти паст бўлган болаларга хоккей, футбол, баскетбол, волейбол, шунингдек зарбли ва контактли яккакураш турлари тавсия этилмайди. 🏊‍♂️ Бола сурункали тонзиллит, синусит, гайморит, нафас йўллари касалликлари билан оғриган бўлса, спортнинг “совуқ” турлари — чанғи, коньки, сузиш билан шуғулланиш тақиқланади. 🚴‍♀️ Умуртқа поғонасида муаммолар бўлган болаларга эса енгил атлетика, теннис, бадминтон ва велосипед учиш билан шуғулланиш маслаҳат берилмайди. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

👍 13
❗️Тадқиқот натижалари: Озиш учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш муҳим 🌐 ЖССТ маълумотига кўра, 2022 йилда дунё бўйлаб ҳар саккиз кишидан бири семиришдан азият чеккан. Бу масаланинг муаммолиги шундаки, ортиқча вазн кўплаб касалликларга сабаб бўлиши мумкин. 🔷 Ушбу глобал муаммони ҳал қилиш йўлида кўплаб тадқиқотлар олиб борилмоқда. Улардан бири давомида диабет олди ёки диабетга чалинган ва семизликдан азият чекувчи катта ёшли инсонлар орасида синовлар ўтказилди. Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлиниб, уларнинг ҳар бирига алоҳида парҳез тайинланди. 🥙 Биринчи гуруҳ вакиллари чекланган вақт давомида овқатланди ва калорияларнинг катта қисмини соат 13:00 гача қабул қилди. Иккинчиси эса одатий овқатланиш режимига амал қилиб, калорияли овқатларни асосан кечқурун истеъмол қилди. 🥘 Ушбу тадқиқот мақсадлари учун биринчи гуруҳга фақат соат 8:00 дан 18:00 гача овқатланишга рухсат берилди. Таққослаш учун, иккинчи гуруҳ вакиллари эрталаб соат 8:00 дан ярим тунгача овқатланишлари мумкин эди, бу уларга бир хил белгиланган калорияларни ҳазм қилиш учун қўшимча олти соат вақт берарди. 📊 Икки тоифа вакиллари ҳам сезиларли миқдорда вазн ташлади. Бошқа белгилар, жумладан глюкоза даражаси, бел айланаси, қон босими ва липид даражаларининг ўзгариши иккала гуруҳда ҳам ўхшаш эди. Бу эса овқатланиш вақти ва калориянинг куннинг қай вақтида истеъмол қилиниши катта аҳамиятга эга эмаслигидан далолат беради. 📑 Тадқиқот нисбатан кичик бўлса-да, хулосалар вазн йўқотиш усулларининг самарадорлигини тасдиқлайди. Бундан ташқари, маълум вақт оралиғига риоя қилиб овқатланиш вазн йўқотишга бевосита ёрдам бермаса ҳам, бу энг муҳим омил — кунлик калорияларни камайтиришни ҳал қилишга хизмат қилади. 👩🏻‍⚕️ Кўпчилик учун калорияларни ҳисоблашдан кўра, овқатланиш вақтини тартибга солиш осонроқ бўлиши мумкин ва бу тиббиёт ходимлари семизлик муаммоси бўлганлар учун тавсия қилиши мумкин бўлган йўлдир. ✅ Тадқиқот хулосалари ҳақида фикр билдирган диетолог олим Криста Варади ва эпидемиолог Ванесса Оддонинг айтишича, биринчи гуруҳ вакилларининг йўли вазн йўқотиш учун самаралироқ, чунки у одамларни камроқ овқатланишга ундайди. Шунингдек, у бошқа парҳез усулларидан самаралироқ бўлмаса-да, у беморларга калорияларни ҳисоблашни талаб қилмасдан озиш учун соддалаштирилган ёндашувни таклиф қилиши билан жозибалидир. 📌 Олимларнинг фикрича, натижалар бутун дунё бўйлаб ортиб бораётган семириш муаммосини ҳал қилиш учун келажакдаги ёндашувларни ишлаб чиқишда ёрдам бериши мумкин. 📓 Тадқиқот “Annals of Internal Medicine” журналида чоп этилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...

👍 14🔥 1
#No_comment 📌 Бугун пойтахтимизда “Қандли диабетни бошқаришда замонавий ёндошув” мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 🏥 Республика ихтисослаштирилган эндокринология ҳамда кардиология илмий-амалий тиббиёт марказлари ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу конференция юртимиз ҳудудларидан келган соҳа мутахассислари ва хорижлик етакчи олимларни бир жойга жамлади. ‼️ Анжуманда маҳаллий ва чет эллик экспертларнинг маърузалари тингланди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари соҳанинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...
👍 10
❗️Медицина является сферой, которая постоянно развивается и совершенствуется. Именно поэтому работникам системы здравоохранения необходимо совершенствовать свои знания и навыки, быть в курсе последних событий. Это важное требование не только к врачам, но и к медсестрам, являющимся их помощниками. ✅ Данную задачу по всей стране выполняют Республиканский центр повышения квалификации и специализации средних медицинских и фармацевтических работников и его филиалы. 📹 О созданных в центре условиях для обучения работников сферы, применяемых здесь инновационных методах преподавания подробно рассказывается в видеосюжете, подготовленном Пресс-службой Министерства здравоохранения. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Show all...
👍 6
❗️Пойтахтимизда “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг II Конгресси ўз ишини бошлади. 👩🏻‍⚕️Иштирокчилар қаторида юртимиздаги соҳа вакиллари билан биргаликда Хитой, Япония, Испания, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Озарбайжон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан етакчи мутахассислар бор. ✅Тадбирни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов очиб берди. 🌐ЖССТнинг 2023 йилдаги ҳисоботига кўра, дунёда бепуштликдан катта ёшли аҳолининг тахминан 17,5 фоизи ёки ҳар олти кишидан бири азият чекади, бу эса улар учун арзон ва сифатли даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш зарурлигини англатади. Ўзбекистонда 2019 йилда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани бу борадаги муҳим воқеа бўлди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Show all...
👍 14