cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

ССВ матбуот котиби| Эмланиш – соғлик кафолати!

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот ва ПР хизмати раҳбари Фурқат Санаевнинг телеграм канали Twitter: twitter.com/furqatsanayev Facebook: facebook.com/furqatsanaev/ Вазирлик телеграм канали - @ssvuz

Больше
Рекламные посты
36 287
Подписчики
-1324 часа
+3367 дней
+29130 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Қатар майдонларида давом этаётган футбол бўйича U-23 Осиё чемпионатида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финал баҳсида Индонезия терма жамоасини мағлубиятга учратиб, ўз тарихида илк бор Олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёш футболчиларимизга табрик йўллади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 12🔥 3
❗️My.gov.uz порталида тиббий диспансерларга оид маълумотномаларни юлаб олиш имкони яратилди Ягона порталда энди сиз энг талабгир бўлган "Руҳий касалликлар" ёки "Наркология" диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.
Бунинг учун My.gov.uz орқали керакли хизматни танлаб, тўловни амалга ошириш кифоя. Қолган ишни my.gov.uz нинг ўзи бажаради. Автоматик равишда аризангизни тўлдиради ва барча керакли текширувларни амалга оширади.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 11
#No_comment ❗️Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Тиббиёт тизимини молиялаштириш ва стратегик харидлар назарияси асослари” мавзуида семинар бўлиб ўтмоқда. Унинг ташкилотчилари — ЖССТ, вазирлик, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ҳамда Давлат тиббий суғурта жамғармаси.ЖССТ соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш бўйича халқаро маслаҳатчиси Александр Кацага иштирокидаги семинарда Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт ва молия вазирликлари ҳамда жамғарма вакиллари иштирок этмоқда. 📑 Икки кунлик семинарда соҳани молиялаштириш тизими, тиббий кафолатлар дастури, стратегик харидлар тизими, стационар ёрдамни молиялаштиришдаги ёндашув, соҳада ахборот тизимларининг ўрни каби мавзулар қамраб олинади. 📎 Маълумот учун: Александр Кацага ушбу йўналишда катта тажрибага эга бўлиб, Россия, Эстония, Албания, Озарбайжон, Гана, Чили, Қозоғистонда соғлиқни сақлашни молиялаштиришда ахборот тизимларини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 10
❗️ЖССТ: 2030 йилгача менингитнинг уч миллионга яқин ҳолатлари ва ундан 900 минг ўлимнинг олдини олиш мумкин 🌐 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Франция ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган юқори даражадаги йиғилишда жаҳон етакчилари томонидан ногиронликнинг асосий сабаби бўлган менингитни бартараф этиш зарурлигини таъкидланди. Тадбир Парижда Паралимпия ўйинлари арафасида менингит касаллигини бартараф этиш учун курашган машҳур спортчилар кўмагида бўлиб ўтди. ✅ Нигерияда бактериал менингитнинг бешта асосий штаммига қаратилган янги, хавфсиз ва юқори самарали вакцина муваффақиятли жорий қилинганига асосланиб, дунё етакчилари сармоя талаб қилувчи “2030 йилгача менингитни тугатиш” номли Глобал йўл харитасини бажаришни ўз зиммаларига олишди. Ушбу инновацион режада дунёнинг барча минтақаларида менингитни аниқлаш, назорат қилиш ва уни енгиш, бу ҳалокатли касалликдан жабрланганларни реабилитация қилиш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилади.
“Бактериал менингит билан касалланган ҳар олти кишидан бири оламдан ўтиши кузатилади ва уни юқтирган ҳар беш кишидан бири узоқ вақтга ногирон бўлиб қолади. Бу ҳолатларнинг аксариятини вакциналар ёрдамида олдини олиш мумкин”, — деди ЖССТ Бош директори Тедрос Гебрейесус.
📊 “2030 йилгача менингитни енгиш” йўл харитаси касалликнинг барча жиҳатларига қарши курашиш учун барча манфаатдор томонларга биргаликда ишлаш имконини берувчи инновацион ёндашувни ифодалайди. Агар тўлиқ молиялаштирилса ва амалга оширилса, ушбу йўл харитаси 2030 йилга келиб менингитнинг уч миллионга яқин ҳолатлари ва камида 900 минг ўлимнинг олдини олишга ёрдам беради. Бу эса ўн йил ичида 4–10 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тиббий харажатларни ва яна миллиардлаб билвосита харажатларни тежаш имконини яратилади дегани. 📑 Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2020 йилда маъқулланган йўл харитаси менингитнинг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш бўйича босқичма-босқич режани ўз ичига олади. Ушбу мақсадларга бешта йўналиш: эпидемиянинг олдини олиш ва назорат қилиш, диагностика ва даволаш, касалликни эпидназорат қилиш, парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ахборот-тарғибот ишлари орқали эришилади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 5
#No_comment 📌Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Андижон давлат тиббиёт институти томонидан “Профилактик тиббиётда юқори инновацион технологияларни қўллаш” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилмоқда. 🌐 Мазкур анжуманда Греция, Швейцария, Ҳиндистон, Туркия, Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан 50 нафардан зиёд олимлар ҳамда республикамиз вилоятларидан 200 дан зиёд шифокорлар иштирок этмоқда. 📑 Анжуман 7 та секцияга бўлинган ҳолда ўтказилиб, унда 164 нафардан зиёд қатнашчилар ўз маърузалари билан иштирок этиши кўзда тутилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 8
❓Катта ёшдаги инсонлар нега кўпроқ пиёда юриши керак? 📌 Сўнгги йилларда дунёда инфаркт, инсульт, саратон, қандли диабет каби хавфли ноинфекцион хасталикларга чалиниш ортиб бормоқда. Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти. 🏃🏻‍♀️— Ноинфекцион хасталиклар жаҳонда ногиронлик ва ўлимнинг асосий сабаби, — дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Барно Одилова жавоб берди. — Бу муаммонинг олдини олиш, организмнинг соғлом бўлиши учун эса мунтазам жисмоний фаоллик зарур. Инсон танаси учун энг табиий ва фойдали машғулот эса пиёда юришдир. 🚶🏻Айниқса, у катта ёшдаги аҳоли орасида энг хавфсиз, хеч қандай маблағ ва алоҳида тайёргарлик талаб этмайдиган жисмоний фаоллик тури ҳисобанади. 🫀Доимий пиёда юриш юрак-қон томир касалликлари хавфини 31 фоизга камайтиради; 🔶 Кузатув йиллари давомида мунтазам равишда пиёда юрган кишиларда ўлим ҳолати эҳтимоли ўзини ортиқча уринтирмаган кишиларга нисбатан 32 фоизга кам бўлган. 🏢 Ҳарвард университетининг етти кенг кўламли тадқиқоти мета-таҳлилига асосан ҳам шунга ўхшаш хулоса ва рақамлар келтирилган: ❇️ Ҳарварднинг 10 269 нафар битирувчиси орасида камида 9 миль масофага пиёда юриш (кунига 2 км.дан ортиқ) ўлим хавфининг 22 фоизга камайишига тўғри келган; 🖇 Тиббиёт соҳасида ишловчи 44 452 киши орасида – кунига камида 30 дақиқа пиёда юрганлар юрак ишемик касалликлар хавфига 18 фоизга камроқ чалинишган; 🩺 72 488 тиббиёт ҳамшираси орасида ҳафтасига 3 соат пиёда юрган ходимларда юрак хуружи – 35 фоизга, инсульт хавфи 34 фоизга кам бўлган. 🧑🏻‍🔬 Лондон унверситетининг икки олими пиёда юришнинг организимга таъсирини ўрганиш учун 1970 йилдан 2007 йилгача бўлган барча тадқиқотлар мета-таҳлилини ўтказди. Бунда 500 000 киши иштирок этиб, улар ўртача 12 йил давомида кузатилган. Таҳлил натижаларига кўра, улар қуйидаги хулосага келди: 😬 Асаб тизими – мия фаолияти, ҳаракат ва координацияни яхшилайди, асаб ҳужайралари кислород билан бойитади, тинчлантиради, уйқу меъёрлашади. Депрессия хавфини 30 фоизга, Алцгеймер касаллигини 40 фоизга камайтиради. 🟢 Юрак-қон томирлар тизими – вегетатив асаб тизимининг ҳолатига таъсири орқали қон босимини камайтиради, юрак фаолиятини яхшилайди. Юриш пайтида оёқ мушакларининг ритмик қисқариши ва бўшашиши қон ва лимфа оқимини фаоллаштиради, томирлар кенгайишининг олдини олади. 🦿Ҳаракат-таянч тизими – метоболизмни оширади, ортиқча калорияни йўқотади ва мушак массаси ортади. Юриш таъсири остида суяк тўқимасининг тикланиш жараёнлари фаоллашади, бу суяк минерал зичлигини ошишига олиб келади. Бўғимлардаги оғриқни камайтириб, ҳаракатчанликни оширади, уларни ўраб турган мушакларни кучайтиради. 🔹Нафас олиш тизими – ўпка вентеляциясини яхшилаб, ҳажмини оширади. Кўкрак қафаси мушаклари нафас олиш жараёнига жалб қилингани сабабли ўпканинг экскурсияси кучаяди ва кислород алмашунуви 30 фоизга ошади. 🔴 Овқат ҳазм қилиш тизими – ўт пуфаги ва ичаклар тўлқинли ҳаракатларининг ошиши туфайли ўт қопида тош пайдо бўлиши ва қабзиятнинг олдини олади. 💉 Эндокрин тизими – юрганда мушаклар энергияни ёғларнинг оксидланиши ва углеводларнинг парчаланиши ҳисобига олади. Бу ортиқча вазн йўқотишда самарали таъсир кўрсатади ва қандли диабет касаллигининг олдини олади. ‼️Мунтазам юриш иммунитетни мустаҳкамлайди. Cоғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 8
Президент Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табригиПоздравление Президента Шавката Мирзиёева молодежной сборной команде Узбекистана по футболу @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 10
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияни мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги (U-23) финалига йўл олди ва Париж олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 1
❗️Сегодня в основе проводимых в стране реформ — обеспечение интересов человека. Эта цель достигается и в сфере здравоохранения, в частности путем приближения специализированной медицинской помощи к населению. ✅ В эти дни в Дехканабадском, Чиракчинском, Кукдалинском, Миришкорком районах Кашкадаринской области врачи Республиканского специализированного научно-практического медицинского центра хирургии имени академика В.Вахидова проводят осмотры детей, мастер-классы для местных специалистов, совместные операции. 📹 Подробнее об этом можно узнать из видеосюжета, подготовленного Пресс-службой Министерства здравоохранения. Пресс-служба Министерства здравоохранения. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...
👍 13
❗️ССВ: Болалар орасида саратон касаллигини даволаш бўйича янги келишув имзоланди ✅ Пойтахтимизда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг Болаларни саратон касаллигидан даволаш учун дори воситалари билан таъминлаш бўйича Глобал платформасида иштирок этиши тўғрисидаги келишувни имзолаш маросими бўлиб ўтди. 💊 Унга асосан юртимизнинг 14 та тиббиёт муассасаси саратон касаллигига чалинган болалар учун сифатли дори воситаларини узлуксиз қабул қилиши ҳамда уларни бу йўналишда ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши кўзда тутилган. 🔷 Дунёда биринчи бўлган ушбу платформа ЖССТ ва АҚШнинг Сент-Жуд болалар илмий-тадқиқот шифохонасининг лойиҳаси бўлиб, болаларни молиявий қийинчиликларсиз хавфсиз, самарали ва сифатли саратонга қарши дори воситалари билан таъминлашга қаратилган. Ўзбекистон унда иштирок этувчи мамлакатлардан бири сифатида танланган. 📎 Келгуси олти йил ичида Сент-Жуд шифохонаси Глобал платформага 200 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритишни режалаштирмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати. @ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Показать все...

👍 11