cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Show more
Advertising posts
12 635
Subscribers
-624 hours
-357 days
-17530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

07:46
Video unavailableShow in Telegram
ФАРҒОНА вил. – “Ғишт заводидан чиқаётган заҳарли ҳаво сабаб аҳолида нафас йўли касалликлари кузатилмоқда” ҚЎҚОН. “Фарғона вилояти Қўқон шаҳридан мурожаат қиляпмиз. Маҳалламиз ҳудудида ғишт заводи фаолият юритади. Биз завод қонунга ва аҳоли талабига зид равишда ишламоқда деб ҳисоблаймиз. Заводдан чиқаётган заҳарли ҳаво сабаб уйдан ташқарига чиқа олмаяпмиз. Экинларимиз ҳам қуриб қоляпти. Айниқса, болалар, кексалар нафас олиши қийин бўляпти. Аҳолида нафас йўли касалликлари кузатилмоқда. Атроф-муҳитни муҳофаза қилувчи ташкилотлардан амалий ҳаракат кутиб қоламиз”. sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...
Фарғона шаҳри марказида ариқ тиқилиб, сув тошимоқда. Масъуллар ҳолатни бартараф этадими? sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ҚАШҚАДАРЁ – “Қамашида қимматбаҳо чинорлар кесилган. Юрист нега зарарни қоплаш бўйича даъводан воз кечди?” “Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Қашқадарё вилояти тизимидан ёзмоқдамиз. Охирги вақтларда ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан экологияни асрашга катта эътибор қаратиляпти, хусусан, дарахтларни кесишга мораторий жорий қилинди. Шундай бир паллада экология вазирлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси бош юристи М.Қ. экологияга зарар етказилгани ҳолати бўйича ишда даъводан воз кечибди. Гап шундаки, Қамаши туманида қимматбаҳо чинор дарахтлари кесилгани аниқланган. Юрист судда қатнашиб, негадир етказилган зарарни қоплаш бўйича даъводан воз кечган. Ким билсин, юрист бунга ўхшаш нечта табиатга етказилган зарар ёки компенсациядан воз кечган экан? Қизиғи, унга 2023 йилда “Табиат ҳимоячиси” нишони берилган. Ҳуқуқшуноснинг даъводан воз кечганини қандай изоҳлаш мумкин? Ҳолатни Экология вазири Азиз Абдуҳакимов назоратга олишини сўраймиз”.
Show all...
ФАРҒОНА – “ Корхонада ишчиларга керакли шароит яратилмаган, маош ҳам кечикмоқда” “Фарғона шаҳри Қиргули мавзесидаги “Enter steel” МЧЖ корхонасида ишлаб келмоқдамиз. Корхонада ишчиларга шарт-шароит етарли эмас. Ишдан кейин ювиниш тугул юз-қўл ювгани ҳам шароит йўқ. Яна “завхоз” деган бошлиғимиз бизга паст назар билан муомала қилади. Бу етмагандек уч ойлик маош (февраль, март, апрель) ҳалигача берилмади. Рўзғоримиз, кредитларимиз бор. Иш ҳақимизни олиш ва муносиб шароит яратилишида мутасаддилардан ёрдам сўраб қоламиз”. sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...
ХОРАЗМ – “Фуқароларнинг объектлари ўзбошимчалик билан бузиляпти” ТУПРОҚҚАЛЪА. “Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидан мурожаат йўллаяпмиз. Туман кадастр, мажбурий ижро бюроси ва бошқа ташкилот вакиллари ҳеч қандай огоҳлантиришсиз келиб, “суднинг буйруғи бор” деб фуқароларнинг қурилишларини ўзбошимчалик билан бузмоқда. Суднинг буйруғи бўлса таништиринг деб сўраганимизда, ҳеч қандай ҳужжат тақдим этиша олмади. Ҳолатни назоратга олиб, тегишли чора кўришларини сўраймиз”. sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...
ҚАШҚАДАРЁ – “Бир неча бор тўлов қилсам-да, қарзларим камайиш ўрнига кўпайяпти” ЯККАБОҒ. “Мен – Эркин Мойлиев, Қашқадарë вилояти Яккабоғ туманидан мурожаат йўллаяпман.Чиқинди олиб кетувчи “Solitary garden” корхонасидан қарздорлигим борлиги сабабли суд қарори билан нафақа пластик картамдан ҳам бир неча бор пул ушлаб қолинди, лекин қарзларим камайиш ўрнига кўпайиб бормоқда. 8 май куни нотариусда яна қарздорлик борлиги маълум бўлгач, яна пул тўладим. Афсуски менинг ЖШШИРим остидаги қарздорлик бошқа бир фуқарога (Ю.Абдуқодиров) тегишли экани, шу сабабли менинг қарздорлигим камаймаëтгани маълум бўлди. Мутасаддилардан ушбу ҳолатга барҳам берилиши ва менга келтирилган зарар қопланишида амалий ëрдам сўрайман”. sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...
ЖИЗЗАХ вил. – “Аҳолига аталган темир-бетон таянч ва электр кабель шахсий мақсадда сарфлангани ростми?” ПАХТАКОР. “Жиззах вилояти Пахтакор тумани электр тармоқлари корхонасидан мурожаат қилмоқдамиз. Корхонамиз бошлиғи ишга ўтаётган янги ходимдан ўринбосари орқали 500 доллар олгани ҳақида маълумот бор. Бундан ташқари, туман электр тармоқларига “Обод қишлоқ” дастури асосида берилган ва истеъмолчилар учун ўрнатилиши керак бўлган темир-бетон таянч, сим-кабель, трансформаторларга қуйиладиган 1,5 тонна мой ва 3000 км бўлган АИС симлари шахсий мақсадда сарфланган. Оқибатда айрим фуқаролар электр энергиясиз қолмоқда. Ҳуқуқ идоралари ҳолатни тафтиш этишини сўраймиз”. sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...
Photo unavailableShow in Telegram
ТОШКЕНТ – Кўприк қурилиши ишчилари: “Учинчи ой ўтиб бормоқда, маошдан дарак йўқ” “Тошкент шаҳридаги кўприк қурилиши отряди ишчилари номидан такрор мурожаат йўллаяпмиз. Ҳозирда Ислом Каримов номидаги халқаро аэропорт олдидаги кўприкни қайта қуряпмиз. 2 ойдан буён маошимизни олганимиз йўқ, мана, 3-ой ўтиб бормоқда. Ишга борганларга маош бериляпти, бормаганга то боргунича ташалмаяпти. Оиламиз, болаларимиз, рўзғоримиз бор, маошни беришсин”. sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...
ФАРҒОНА вил. – “МЧЖ карьер бўлмаган ердан ўзбошимчалик билан қум-шағал кони сифатида фойдаланмоқда” БЕШАРИҚ. “Фарғона вилояти Бешариқ туманидан мурожаат йўллаяпмиз. “Биллур дур оҳак” масъулияти чекланган жамиятимиз Бешариқ тумани Янгибахмал қишлоғида шағални қайта ишлаш фаолияти билан шуғулланади. Жамиятимизга тегишли карьерга туташ ҳудудда “Huaxin cement” МЧЖнинг ҳам шағал корхонаси фаолият кўрсатади. Ушбу МЧЖ карьери билан бизнинг карьер ўртасида давлат захирасидаги бир неча гектар ер майдони жойлашганига қарамай, “Huaxin cement” МЧЖ раҳбарлари бир неча йил давомида мазкур давлат тасарруфидаги, карьер бўлмаган ерлардан қум-шағал кони сифатида фойдаланиб, қум-шағал аралашмаси қазиб олиб, қайта ишлаб, сотиб келмоқда. Бундан ташқари, улар бизнинг жамиятга тегишли бўлган карьерга ҳам қасддан ўтиб, қум-шағал аралашмаси қазиб олмоқда. Бизнинг огоҳлантиришларимиз самарасиз эканини кўриб, бу масалага назорат қилувчи геология ходимлари эътиборини қаратдик, лекин давлат вакилларининг ҳам огоҳлантиришларига қарамай, МЧЖ ходимлари деярли ҳар куни ярим кечаси техникасини ҳудудимизга олиб кириб, ўғринча қум-шағал ковлаб кетмоқда. Охир-оқибат, ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, бизнинг жамиятга 1,5 млрд сўм, давлатга эса 13,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланди. Қизиғи, жиноят иши вилоят ИИБда тергов қилинаётган бўлса-да, мазкур жамиятнинг ҳуқуқбузарликлари тўхтагани йўқ, ноқонуний ковлашлар шундан сўнг ҳам давом этди. Аввало, аризамизни ҳолис ва қонуний кўриб чиқилишини таъминлаган Фарғона вилояти ДХХ бошқармаси ва вилоят прокуратурасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аммо бизнинг жамиятимиз ва давлатга етказилган зарарни ундиришда арзигулик ҳаракат кўраётганимиз йўқ. МЧЖ ҳам жиноят изларини ёпган ҳолда фаолиятини давом эттирмоқда. Наҳотки шунча зарар келтириб, бемалол фаолиятни давом эттириш мумкин бўлса? Нега давлатнинг жазолаш ва тийиб қуйиш механизми асосида тегишли чора кўрилмаяпти?” sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Show all...