- Підписники
- Перегляди допису
- ER - коефіцієнт залучення
Триває завантаження даних...
Триває завантаження даних...
Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларини зарарли чигиртка босгани ҳақидаги видеороликлар тарқалди. Масалан, Бухоро–Хоразм автомобиль йўлининг Газли шаҳарчасига яқин қисмида автомобиль йўловчилари чигирткалар галасига дуч келган. Улар чўл ўсимликларини еб битираётгани хабар қилинган. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги баёнотига кўра, кечанинг ўзида чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари Ромитан тумани Газли массивида кимёвий кураш тадбирларини олиб борган. Ҳозирда зарарли ҳашарот тарқалиши хавфи бартараф этилган. “Бухоро чўлларида 500 метр радиусда тўда ҳосил қилувчи “Саксовул букри” чигирткаларининг ёпирилгани кузатилди. Бу турдаги чигирткалар саксовул билан озиқланади ва жузғун ўсадиган қумларда кўпроқ учрайди. Айни пайтда бу ҳудуддаги 12 минг 324 гектар майдонда чигиртка тарқалгани аниқланиб, қўшимча ерлар билан жами 13 минг 321 гектар ерда кимёвий тадбирлар ўтказиб бўлинди”, деб маълум қилган агентлик матбуот котиби Сабина Саъдинова. Агентлик ҳудудларда зарарли чигиртка босқини билан боғлиқ ҳодиса юз берганда Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизматларининг ҳудудий бўлимлари раҳбарлари ва агрономларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш мумкинлигини билдирган.https://t.me/uzdavkarantinuz/10933 📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
❗️❗️❗️ Hududlarda zararli chigirtka bosqini bilan bog'liq hodisa yuz berganda Chigirtka va tut parvonasiga qarshi kurash xizmatlarining hududiy bo'limlari rahbarlari va agronomlariga to'g'ridan-to'g'ri murojaat qilishingiz mumkin! Bundan tashqari Agentlikning 1288 va 712022888 raqamalariga ham murojaatlar qabul qilinadi. #dolzarb #chigirtkaga_qarshi_kurash 🔰 karantin.uz 📱Facebook 📱Instagram📺Youtube ✖️Twitter
“Қашқадарё вилоятидан мурожаат йўллаяпмиз. 10 июнь куни Шаҳрисабз туманидаги “Ҳисорак” сув омборидан сув отилиб чиқа бошлади. Вилоятнинг ҳамма раҳбарлари ўша ерда. Вазият жиддий дейишяпти. Айтишларича, сув омбори тўғонида қўшимча туннель очаётган вақтда ёриқ пайдо бўлган. Ўша ёриқдан секундига 80 литр сув оқиб чиқяпти. Тўғон туннелини мустаҳкамлаш бўйича қурилиш маҳсулотлари захиралари яратилмоқда деган хабар бор...”ST изоҳи. 10 июнь тунда Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи ҳолат юзасидан видеомурожаат билан чиқди. Маълум қилинишича, “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати кузатилган. Авария оқибатини бартараф этиш мақсадида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокими, ФВБ, ИИБ бошлиқлари ва бошқа мутасадди ташкилотлардан иборат тезкор штаб тузилиб, махсус техникалар ёрдамида барча зарур муҳандислик тадбирлари олиб борилмоқда. “Ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги назоратида. Сув омборига шикаст етмаган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳурматли фуқаролар, ортиқча хавотирга ўрин йўқ. Вазият тўлиқ назоратга олинган”, дейилади расмий хабарда. Масъуллар аҳолидан ўз яшаш жойларини тарк этмаслик, аксинча ҳамма ўз яшаш уйида қолиб, тунни сокин ўтказишини сўраган. 📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Ибн Сино маҳалласи Усмон Носир кўчасидан мурожаат қиляпмиз. Кўчамиздаги симёғочлар эскириб чириб кетган. Ёш болалар ўйнайди, симёғоч қулаб, бирор кор-ҳол рўй берса, бунинг учун ким жавоб беради? Сектор раҳбарлари, маҳалла раиси амалий ҳаракат қилса яхши бўларди”.📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Фарғона тумани Кончилар МФЙдан мурожаат йўлламоқдамиз. “Нурафшон” санаторийси аҳолининг сувини ўзлаштириб олди, натижада халқ сувсиз қолди. Аслида, ушбу ичимли сув 1994 йилда Чимён ҳудудидаги тўқимачилик комбинати учун чиқарилган эди. Комбинат қурилиши битмай, сув аҳоли тасарруфига берилган эди. Сувни аҳолига қайтаришда вилоят ва республика мутасаддиларидан амалий кўмак сўраймиз”.📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Навоий вилояти солиқ ходимлари номидан мурожаат қиляпмиз. Туманларда маҳаллабай дастури ишлаб чиқилган, 23та йўналиш бўйича 100 баллик тизим орқали ҳар бир ходим фаолияти баҳоланиб боради. Бу яхши, албатта. Лекин Давлат солиқ қўмитасининг айрим ходимлари ушбу тизимни суиистеъмол қиляпти. Тадбиркорлардан олинадиган АОС, яъни айланмадан олинадиган солиқ бор. Бирор тадбиркор маълум сабаб билан оборот қилмаган бўлса, биз бунга қилмаган обороти учун мажбуран камида 9 млн сўм қўйдириб, 300 минг сўм солиқ тўлатишимиз керак экан. Бу тадбиркор ҳуқуқининг бузилиши эмасми? Майли, биз халқ ва давлат хизматчисимиз, шу ҳолат учун қонуний асос бўлса эътирозга ўрин йўқ. Узр-у, “Солиқчи тадбиркорга кўмакчи” эмас, “Солиқчи тадбиркорни емоқчи” қабилида иш кўрилаётгандек. Туманимиздаги тадбиркорлар билан учрашиб, фаолиятидаги муаммоли ҳолатларни сўраганимизда, савдо йўқлиги, бир кунда ҳатто 100 минг сўм ҳам савдо қилмаганини Оллоҳ номига қасам ичиб билдиради. Солиқ қўмитасидаги ҳамкасблар ҳолатни холис ва адолатли ўрганса яхши бўларди”.📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"
“Сирдарё вилояти ободонлаштириш ходимлари номидан мурожаат қиляпмиз. Шанба дам олиш куни бўлишига қарамай, бизни Янгиер шаҳрига ҳашарга олиб келишди. Чиқмаймиз десак, раҳбарларимиз бу вилоят ҳокимиятидан айтилди, бормасак бўлмайди, деди. Ҳафта давомида оғир меҳнат қиламиз, ҳеч бўлмаса шанба, якшанба кунлари дам олайлик, бола-чақамизга қараб, уй ишларини қилайлик. Илтимос, мутасаддилар чора кўришсин”.📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Мен – Яҳёбек Тошпўлатов, Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги “Истиқлол” савдо комплексида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаман. Бозор маъмурияти дўконимиз ёнида ноқонуний дўкон қуриб, мажбуран бизга сотмоқда. Бу тадбиркорларнинг хусусий мулкига тажовуз эмасми? Прокуратура, ҳокимлик ёрдам бермаяпти. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан амалий кўмак сўраймиз”.📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
“Мен – Мавлуда Мирзаева, Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшайман. Ишдан келиб уйимда ўтирсам, қўшним “Эримга телефон қилдинг” деб, онамни ва мени урди. Иккита аёл қизимга пичоқ билан ташланди. Қизимни ҳимоя қиламан деган вақтим тиззамга, кўкрагимга пичоқ санчди, онамнинг сочларни юлиб урди. Ички ишларга мурожаат қилдик, келмади. Эртаси куни қизим кўчага чиқиб ўйнаса, тош отиб, “ж...бнинг боласи” деб ҳақоратлади. Қизимни уйга киргизаман деб борсам, қўшниларим (икки эркак) мени калтаклади. Отам ажратаман деса, отамниям урди. Опамга ҳам қўл кўтаришди. Ҳозирда у шахслар очиқда юрибди. Уйда ўтиришга қўрқиб қолдик. Соғлиғим яхши эмас. Илтимос, мутасаддилар кўмак берсин”.📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan