cookie

Мы используем файлы cookie для улучшения сервиса. Нажав кнопку «Принять все», вы соглашаетесь с использованием cookies.

avatar

@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Больше
Рекламные посты
12 283
Подписчики
-724 часа
-407 дней
-23230 дней

Загрузка данных...

Прирост подписчиков

Загрузка данных...

Фото недоступноПоказать в Telegram
ЎзЛиДеП умумий нархи тахминан 5 млрд сўмдан ошиқ маблағга қимматбаҳо машиналар сотиб олмоқда Ўзбекистон давлатининг бюджет тақчиллиги эса 34 трлндан ошган. Ўзбекистон Либерал Демократик партияси 15 дона Chevrolet Tracker, 1 дона Chevrolet Traverse ва 1 дона Kia K5 сотиб олиш ҳақида қарор қабул қилди. Маълум бўлишича,  Ўзбекистонда бюджет тақчиллиги ошиб бораётган бир пайтда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма йиғилишида партиянинг  машиналари эскирганини муҳокама қилинган. БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ! Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Показать все...
Repost from Eshqobilov kanali
#Паяриқ #Тезкор Паяриқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими рахбарияти Президент топшириқларига беписантми? Ёки, улар учун қонунлар бегона. Каналга ёзишяпти, рахбарият томонидан ходимлар босим остида ишлатилаётган экан. Кечаси 22:00-23:00 га мажбурлаб ушлаб қолиниб, фермерларга платформа учун 5 тадан одам киритишни талаб қилаётган экан. Нафақат фермерлар, кун бўйи ишлаб, кечаси яна босим остида ишлаётганлар орасида бугалтерия ходимлари хам бўлиши мумкин. Қизиғи, хаммани ишчи сифатида киритаётгани айтилди. Паяриқда ишсизлар қолмадими шунда? Агар бу рост бўлса жиноят эмасми? Холат бўйича расмий муносабат берилса каналга жойлаймиз П/с Маладес, босинг газига. Facebook да бежиз ёзишмайди, хисобот учун жонини берадиган ташкилотлар кўп деб, қоғозда бўлса бўлди. @eshqobilovx 👈👈
Показать все...
Repost from Rasul Kusherbayev
Фото недоступноПоказать в Telegram
«UzAuto Motors»нинг давлат харидида қариндош уруғчиликка йўл қўйилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан "Uzauto Motors"нинг 2024 йил 8 июль куни ўтказган 1,3 млрд. сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги ҳолати ўрганилибди.
Ўрганишда ушбу харидда иштирок этган тадбиркорлик субъектларининг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндош эканлиги, шу боис мазкур жамиятлар аффилланган шахслар ҳисобланиши маълум бўлган. 
Харид комиссияси томонидан ушбу давлат харидларини амалга оширишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонун талаблари бузилганлиги сабабли буюртмачига харид натижаларини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилган ва тўпланган ҳужжатлар айбдорларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни мухофаза қилувчи органга юборилган. 👉 @r_kusherbayev
Показать все...
БУХОРО вил. – “Бошқарув сервис компанияси аҳолидан катта миқдорда пул ундирмоқчи. Ҳолбуки, талаб даражасида ишламаган” ОЛОТ.
“Бухоро вилояти Олот туманидан мурожаат йўлламоқдамиз. Туманимиздаги 4 та маҳаллада кўп қаватли уйлар бор. Жумладан, Халқобод маҳалласида 19 та кўп квартирали уй мавжуд. Мамлакатимиз қонунчилигига кўра, уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарув сервис компанияларига масъул вазифалар юкланган. Аммо бизнинг Халқобод маҳалласидаги “дом”ларга бириктирилган БСК талаб даражасида ишламаяпти. 2023 йилда ҳудудимиздаги кўп қаватли уйлар туман ҳокими қўллаб-қувватлаши билан Э.Ўринов деган тадбиркор МЧЖсига топширилган. Бу борада аҳоли фикри инобатга олинмаган, тендер ҳам ўтказилмаган. БСК эндиликда суд орқали аҳолидан катта миқдорда маблағ ундирмоқчи. Ҳолбуки, БСК талаб даражасида ишламаган. 2020 йили Олотда рўй берган табиий офатдан кейин ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев туманимизга келиб, табиий офатда жабр кўрган хонадонларни таъмирлашга маблағ ажратганди. Эндиликда БСК раҳбари ўша пулни ҳам талаб қилмоқда. БСК директори аввал қамалиб чиққани, унинг бу вазифага лойиқ ёки лойиқ эмаслиги масаласини бу галча кўтармадик. Мутасаддилар аҳоли талабини ўрганиб, тегишли чора кўради деган умиддамиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Показать все...
@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

САМАРҚАНД вил. – “Чиқиндихонадан бадбўй ҳид келади. Муаммо фақат бу эмас” КАТТАҚЎРҒОН.
“Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани Гўзал МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Уйларимиз яқинида чиқинди тўплаш полигони ташкил қилинган. Чиқиндихонадан бадбўй ҳид келади. Бундан ташқари, чиқиндини тез-тез ёқиб юбориш ҳолатлари кузатилади. Экология идораси ва бошқа ташкилотлар ҳолатни назоратга олишини сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Показать все...
ФАРҒОНА вил. – “Антисанитария ҳолати атроф-муҳит мусаффолиги ва аҳоли саломатлигига зиён келтирмасин” ДАНҒАРА.
“Фарғона вилояти Данғара тумани Тўлабой маҳалласидан такрор мурожаат йўллаяпмиз. Жорий йил 19 март кунги мурожаатимизда аҳоли хонадони ёнида олов ёқилиши оқибатида бадбўй ҳиддан одамлар азият чекаётганини баён қилгандик. Бундан ташқари, у ерда қўй, эчки, ўрдак, ғоз боқиляпти. Яъни антисанитария ҳолати ҳам атроф-муҳит мусаффолиги ва аҳоли саломатлигига зиён келтирмоқда. Негадир ҳолат юзасидан ҳалигача чора кўрилмади. Бу гал аҳоли талаби инобатга олинса яхши бўларди”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Показать все...
vsaeo.mp42.14 MB
IMG_9347.MP41.76 MB
ЖИЗЗАХ вил. – “Ўнқур-чўнқир кўчадан транспорт ва пиёдалар ҳаракатланиши қийин...” МИРЗАЧЎЛ.
“Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Янгидала ҚФЙ Элбек кўчасидан мурожаат йўллаяпмиз. Март ойида кўчамизнинг 100 метр квадратига шағал тўкиб текислаб чиқилди. Қолган тош-шағал эса 3 ойдан бери ачинарли аҳволда ётибди. Кўча ўнқур-чўнқир ҳолатда бўлганидан транспорт ҳам, пиёдалар ҳам юриши қийин бўляпти. Ҳолбуки, кўча охирида болалар боғчаси бор. Ҳолатдан Мирзачўл тумани ҳокимлиги хабардорми?”
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Показать все...
Фото недоступноПоказать в Telegram
ТОШКЕНТ – Ёлғиз она: “Маҳалла масъуллари яшаб турган уйимизни сотмоқчи” ЯНГИҲАЁТ
“Мен – Раъно Худойберганова, Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидан мурожаат йўлламоқдаман. Марказий поликлиникада ҳамшира бўлиб ишлайман. Ёлғиз онаман, 4 фарзандим бор. 2022 йили маҳалла ва прокуратура ёрдам қилиб, эгаси йўқ уйни яшаб туришга берган эди. Ушбу уйдаги электр ҳисоблагичини ўғирлаб кетиш ҳолати кузатиляпти. Билишимча, маҳалла, участка нозири ва уй-жой ширкати раҳбари мен яшаб турган уйни сотишмоқчи. Менга нисбатан аёллик шаънимга тегувчи номақбул муомала қилишяпти. Ҳурматли Президентимиз ёлғиз оналарга ғамхўрлик қиляпти. Мутасаддилар менинг масаламни ҳам ижобий ҳал қилишини сўрайман”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Показать все...
CИРДАРЁ тум. – “Маҳалла аҳли нохуш ҳид ва зараркунанда жониворлардан азият чекяпти”
“Сирдарё тумани Бахт шаҳри Хазина МФЙдан ёзмоқдамиз. Боғишамол кўчаси ҳудудидаги чиқиндахона қаровсиз аҳволга келиб қолган. Аҳоли аввало нохуш ҳиддан азият чекмоқда. Қолаверса, ҳашарот, сичқон, каламуш, итлар йиғилиб, ноқулайлик келтириб чиқаряпти. Мутасаддилардан ҳолат бўйича амалий кўмак кутиб қоламиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Показать все...
“Қарз сўрасак, иш жойимизни эшитиб пул беришмаяпти” “Enter Engineering тизимидаги корхонада ишлаймиз. Маош вақтида берилмаяпти. Ишчилар банк ва дўконлардан қарз бўлиб қолди. Ойлик масаласи болаларимизнинг эртанги кунига ҳам таъсир қиляпти. Очиғи, бировдан қарз сўрасак, Enter Engineering’да ишлашимизни билиб пул беришмаяпти. Ҳалиям ота-оналаримизнинг борига шукр! Маош вақтида ва тўлиқ берилса компания кўп сонли ишчиларнинг дуосини олган бўларди”. 📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Показать все...
Выберите другой тариф

Ваш текущий тарифный план позволяет посмотреть аналитику только 5 каналов. Чтобы получить больше, выберите другой план.