cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

Ko'proq ko'rsatish
Reklama postlari
12 557
Obunachilar
-324 soatlar
-347 kunlar
-12430 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Obunachilar o'sish tezligi

Ma'lumot yuklanmoqda...

ҚАШҚАДАРЁ – “Бош ҳамшира лавозимидан бўшатилдим. Ишимга қайта тикланиш йўлида курашяпман” ҚАРШИ.
“Мен – Дилноза Норова, Қарши шаҳри Қарши МФЙда яшайман. 1-сонли оилавий поликлиникада бош ҳамшира лавозимида ишлар эдим. 2023 йил 18 ноябрь куни поликлиникамизга Қарши шаҳри хокими келиб, мени стол-стул ва бошқа маиший жиҳозлар яроқсиз аҳволга келишида айблаб, “буни ишдан олинглар” деб топшириқ берди. Ҳоким босими остида, унинг топшириғига кўра раҳбарларим 2024 йил 4 апрель куни мени ва хўжалик бўлими мудири Х.Раупов, кадрлар бўлими инспектори М.Назаровани ишдан олишди. Шу шифохонада ишлаб, қора қозонимиз қайнаб турганди. Вояга етмаган икки фарзандим бор. Яшаб турган уйимни ҳам кредитга олгандим. Кредит тўловларини амалга оширмасам, банк уйимни тортиб олади. Ҳозирда эҳтиёжманд ҳолатдаман. Ҳокимнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатидан норози бўлиб судга бердим, суд ҳам ҳоким тўғри иш қилган деб маъқуллади. Ҳокимга нисбатан қонуний чора кўрилиб, ишимга қайта тикланишимда ҳурматли Президентимиздан ёрдам сўрайман”.
Hammasini ko'rsatish...
IMG_1943.MOV2.53 MB
IMG_1944.MOV11.35 MB
IMG_1945.MOV1.64 MB
ФАРҒОНА тум. – “Маҳалла йўлларини тадбиркорлар ковлаб ташлади, ичимлик сув ҳам узилди”
“Фарғона тумани Кончилар МФЙдан мурожаат йўллаяпмиз. Бизнинг маҳалла йўлларини тадбиркорлар бузиб-ўйиб, ковлаб ташлашди, ичимлик сувларимиз ҳам узилди. “Нурафшон санаторийси” МЧЖ ҳар йили йўлни ковлаб аҳолига зарари етказади. Уларга йўлларни ковлаш учун тегишли рухсат берилганми? Ҳолатни масъуллар назоратга олса яхши бўларди”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Hammasini ko'rsatish...
03:21
Video unavailableShow in Telegram
СУРХОНДАРЁ – “Мулкимизни бузганлар талабимизни бажармади” ТЕРМИЗ.
“Мен Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридан мурожаат йўллаяпман. 6 хонали уйимизни бузиб, атиги 12 млн сўм берилган эди. Бир марта куйдим. Қўшнилар ҳам жабр кўрди. Хат ёздик, судга бердик. Аммо дардимизни тинглашмаяпти. Қаерга бош уришни билмай, сизга мурожаат қиляпман, ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёев! Сизнинг даврингизда кўп хайрли ишлар бўлди, илтимос, бизларнинг муаммони ҳам ҳал қилиб беринг!”
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Hammasini ko'rsatish...
vidweo_2024-06-07_20-33-17.mp412.53 MB
БУХОРО вил. – “Маҳсулотни қиммат нархда харид қилганларга чора кўриладими?”
“Бухоро муҳандислик-технология институтида ўтказилган ўрганишда маҳсулотни бозор баҳосидан қиммат нархда харид қилиш, харид қилинган кўчатлардан мақсадсиз фойдаланиш, шунингдек, янги ўрнатилган қуёш панелларида ортиқча иш ҳажмлари аниқланган. Бу ҳақда Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг Навоий вилояти бўлимидан хулоса олинган. Прокуратура ҳузуридаги департамент хатида ЖКнинг 228-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиши ҳақида сўз боради. Хўш, ушбу ҳолат юзасидан айбдорларга тегишли қонуний чора кўриладими?”
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Hammasini ko'rsatish...
АНДИЖОН вил. – “Кўчамизга газ баллон уч ойдан бери келмаяпти” АСАКА.
“Андижон вилояти Асака тумани Мирзобод МФЙ А.Қорабоев кўчасидан мурожаат йўллаяпмиз. Кўчамизга, мана, салкам уч ойдан бери маиший газ баллон келмаяпти. Ора кунда борамиз деб алдашади, деярли ҳар куни баллонни алиштириш учун кўчага олиб чиқамиз ва яна уйга олиб кирамиз. Ушбу масалада муҳтарам Президентимиздан ёрдам сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Hammasini ko'rsatish...
video_2024-06-07_20-30-45.mp419.50 MB
video_2024-06-07_20-31-00.mp48.91 MB
Repost from Rasul Kusherbayev
ИИВ вазири ва Президент маслаҳатчилари ўқиши учун! "Яраланган қуш ҳамон учмоқда ёхуд ИИОдаги шароит хеч қачон ўзгармайди!" Нимага бугунги кунга келиб ИИО ходимларининг катта қисми ишдан бўшамоқда, нимага бу ходимларнинг асосий қисми ёшлар? ИИВ рахбарияти мард бўлиб, ишдан ўз хоҳишига кўра бўшаган ходимларнинг охирги 5 йилдаги статистикасини эълон қила оладими? ИИОда ишлаб бўлмай қолганининг сабаблари: биринчидан, ойликлар жуда паст. Шу олган ойлигининг ҳам катта қисми иши юзасидан сарфланади, ойлиги тўлиқ уйга кирмайди. Аммо иш графиги 24/7 деб қўрқмай айта оламан. Ходимлар бор кучини, вақтини бериб, бошқа жойдан даромад манбаига эга бўлмасдан ишлаб шу арзимаган ойликни олса, эртага қандай уй-жой қилади, оиласини боқади? иккинчидан, иш вақти мутлақо тартибга солинмаган. Оиласига, ота-онасига мутлақо вақт ажрата олишмайди. Вазият шу даражага етганки ходим хатто ўзининг кунлик эҳтиёжларига (овқат ейиш, ювиниб-тараниш, уст-бошини тартибга келтиришга) вақти йўқ. Ўзини боласи уйда касал бўлиб ётса шифохонага олиб боришга вақти йўқ, лекин бировнинг боласига бирор корҳол бўлса биринчи навбатда воқеа жойида бўлади. учинчидан, ходимлар ўз хизмат вазифасига кирмайдиган бошқа ишларга кўплаб жалб қилинмоқда. Ўзи қиладиган иши бошидан ошиб ётган бўлишига қарамасдан, ходимларга бошқа вазифалар буюришади. Бу тутруқсиз, беъмани вазифаларни рўйхати жуда кўп. Қолаверса, ходимларнинг қўшимча хизматга бириктириш тартиби белгиланмаган, ходимлар қўшимча хизматга бириктирилганда қўшимча хақ олишмайди. Яна шунча ишлаб туриб мажлисларда бор гапни эшитади. тўртинчидан, ходимлар мутлақо мустақил эмас. Таъбир жоиз бўлса ИИО қолган барча ташкилотлардан қуйи даражадаги орган бўлиб қолди. Лекин хамма ишни шу орган бажаради. бешинчидан, бировларнинг айбини бўйнига олишга мажбур. ИИО бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ фуқаролар билан бевосита алоқа қилади. Кимнингдир “заказ”ини мажбурликдан бажараётганда фуқаро ИИО ходимини ёмон кўради, уни орқасида турган хақиқий маразни эмас. (мазкур гапларимни ИИО ходимлари юракдан тушунишади) олтинчидан, штат етарли эмас, бор штат ҳам тўғри тақсимланмаган. еттинчидан, пенсия ёши узоқ қилиб қўйилди, олдингидек 12 йилда нафақага чиқиб бўлмайди. Эххее, бу рўйхатни жуда кўп давом эттирса бўлади, лекин фойдаси йўқ. Айтилмаган гап қолмаган. Менга фақат бир нарса мухим, Халқнинг ИИО ходимларидан норозилиги юқори даражада. Бунга сабаб эса тизимда сифатли бажарилган кам иш эмас, балки хўжакўрсинга бажарилган кўп иш қадрли бўлиб қолгани, рахбарларнинг етарлича сиёсий иродага эга эмаслигидир. Шунча қийинчиликда “портлаб” кетмасдан ишлаётган ходимларнинг ахволини эса “яраланган қуш ҳамон учмоқда” деб таърифлайман. ИИОда бошқа хеч қайси ташкилотда орттириб бўлмайдиган юксак тажрибадан бошқа бирор нарса орттириб бўлмайди… Хондамир Кулбаев, адвокат 👉 @r_kusherbayev
Hammasini ko'rsatish...
32:16
Video unavailableShow in Telegram
БУХОРО вил. – “Насос таъмирлаш” МЧЖ қасддан банкрот ҳолатига олиб келинмоқдами?”
Hammasini ko'rsatish...
VwgID_20240604_092015~1.mp463.43 MB
БУХОРО вил. – “Насос таъмирлаш” МЧЖ қасддан банкрот ҳолатига олиб келинмоқдами?” КОГОН.
“Бухоро вилояти Когон тумани Туткунда МФЙда фаолият кўрсатувчи “Насос таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти ишчи-ходимлари номидан мурожаат йўллаяпмиз. Аслида, ушбу шикоятни ёзмай бир неча ой сабр килиб юрган эдик. Бироқ Аму Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси мансабдорлари МЧЖнинг мол-мулки ноқонуний йўллар билан тортиб олиб, ишчи-хизматчиларни кўчада қолдириш билан шуғуллангач, шикоят ёзишга қарор қилдик. Жамиятда 40 дан ортиқ ишчи-хизматчи фаолият кўрсатиб, иш ҳақи олиб келмоқда. Демак, МЧЖни ноқонуний бегоналаштириш йўлидаги ҳаракатлар 40 нафар ишчининг 200 га яқин оила аъзолари ҳаётига таъсир этади. Аму Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси “Насос таъмирлаш” МЧЖнинг таъсисчиси булиб, жамиятнинг аксар улуши ушбу бошқармага тегишлидир. Бошқарма буйруғи билан жамиятга тегишли бўлган активлар бошқарма фойдасига олиб қўйилиб, қарздорликларни эса жамиятнинг ўзида қолдириш ва МЧЖни қасддан банкротликка олиб келиш мақсад қилинган. Савол туғилади: барқарор ишлаб турган, солиқлар, давлат дивидендлари, ишчи-хизматчиларнинг маошини ўз вақтида тўлаб юрган жамиятни қасддан банкротликка олиб келиш кимга керак?! Бу бошқарма раҳбариятига керак деб ўйлаймиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.03.2023 йилдаги ПҚ-101-сонли қарорига кўра, жамиятнинг устав капиталидаги давлат улуши Давактив агентлигига ўтказилган. Давлат улуши тасарруфи Давактив ташкилотида бўлса, амалдаги қонун талабига кўра, жамиятни тугатиш, унинг мулкларини ҳар қандай усулда бегоналаштириш жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши билан амалга оширилса, қандай қилиб Аму Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси корчалонлари МЧЖни банкротликка олиб келиб қўйди? Негадир Бухоро вилояти ҳокимлиги ва прокуратураси ушбу ҳолатга кўз юмяпти. Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевдан кўмак сўраймиз”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Hammasini ko'rsatish...
@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"

00:43
Video unavailableShow in Telegram
ҚАШҚАДАРЁ – “Бозор олдида йиғилиб қолган чиқинди одамларнинг кўнглини хира қиляпти” ЧИРОҚЧИ.
“Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан ёзмоқдамиз. Чироқчи деҳқон бозори дарвозаси олдида йиғилиб ётган чиқинди ҳар қандай одамнинг кўнглини хира қилади. Қизиғи, бу жойни таксичиларга стоянка қилиб берган супермаркет эгаси ўша чиқиндиларни бир оралаб чиқиш учун ҳар бир машинадан 3 минг сўмдан пул олади. Кунига таксичилар 10 мартадан кириб чиқса, ҳар биридан 30 минг сўмдан олади дегани бу. Лекин негадир атроф-муҳит тозалигига эътибор қаратмаяпти. Бозорқўм ҳам ҳолатга бефарқ, гўё пул санаш билан банд. Бу жой туман ҳокимлигининг орқа деразасидан қараса кўринади. Чиқиндилар гўё туман ҳокимининг аралашувини кутаётгандек...”
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Hammasini ko'rsatish...
video_2024-06-06_15-40-34.mp43.46 MB
“Қуйи бўғин ходимлари байрамни “ҳайитдан кейин” нишонлайдими?”
“Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тизимининг қуйи бўлинмаларидан ёзмоқдамиз. 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни. Экология соҳаси вакиллари учун байрам байрамдай бўлиши керак эди. Лекин эрталабдан соҳа ходимлари байрам кайфияти билан ишга келган бўлса-да, мукофот пулидан дарак бўлмади. Сўнгги вақтларда вазирликнинг қуйи бўғинида байрамлар “ҳайитдан кейин” нишонланадиган бўлиб қолди. Вазирликдагилар байрам муносабати билан бериладиган мукофотларни вақтида олса-да, қуйи ташкилотдаги ходимлар кейин олиши одатий тусга кирди. Шунақа ҳолатда вазирликнинг телефонларига тушиб бўлмайди. Вилоятдаги ходимлар борига, етказганига шукр дейди. Шундай бўлса-да, мукофот пулини вақтида бермаслик адолатданми? Ҳурматли вазиримиз пиарни яхши амалга оширади. Қуйи бўғиндагиларга ҳам республикадаги ходимлар каби миқдорда ва вақтда мукофот пули берса янада яхши бўларди”.
📌 @sizdantelegram kanaliga obuna bo'ling! 📌 Obuna bo'lish uchun: https://t.me/joinchat/Tq5HSskWjIToAHV1 📌 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 @sizdan
Hammasini ko'rsatish...
@SizdanTelegram© | Yangi O'zbekiston

Sizdan Telegram - Siz yuborgan tezkor xabarlar, foto, videolar! Xabaringizni @sizdan yoki @ozodnews ga yuboring +420724971539 raqamini saqlab qo'ying! Shaxsingiz sir qolishi kafolatlangan! XALQNING ASL MUAMMOLARI "TA'SIR QILISH SIZNING QO'LINGIZDA"