cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

بسم الله الر حمن الر حيم Жаннат учун ҳаракат қил!... Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊 Дунёнинг манҳажи тўрттадир: - Орзу; - Алам; - Сабр; - Ажр Жаннат; https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lhzur9er9

Show more
Advertising posts
9 576Subscribers
-1124 hours
-967 days
-25230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Агар отанг вафот этса, насиҳат ҳам вафот этади. Агар аканг вафот этса, ўнг қўлинг кесилгандай бўлади. Агар онанг вафот этса, нуринг ўчади. Агар синглинг ёки опанг вафот этса, табассуминг кетади. Агар дўстинг вафот этса, кўз нурингдан айрилгандек бўласан. Хаёт жуда қисқа! Уни гина-кудурат, адоват, ҳасад, мунофиқлик қилиш, қариндош ва яқинлар билан алоқани узишга сарфлаб юбориш асло тўғри эмас. Ҳар бир иш эртага хотирага айланади. Шундай экан, табассум билан юринг, ёмонлик қилганларни кечиринг. Ахир, қачон бу дунёни тарк этишимизни билмаймиз-ку. @Vardatul_jannah🥀
Show all...
😭 42💯 12 7👍 4🕊 1
Сиз аёл кишиларнинг айримларини асло рози қилаолмайсиз. Чунки: Яратган уларга қош берди. Улар уни териб ташлаб, ўзлари хоҳлагандек чизиб, бўяб оладилар; Яратган уларга ҳусн берди. Улар у ҳуснга ҳам рози бўлмай, юзларини ўзлари хоҳлаган шаклга ўзгартириб олмоқдалар; Яратган уларга лаб, бурун, кўз ато этти. Улар бу неъматларга шукр қилиш ўрнига, лабларини шишириб, бурунлари кичрайтириб, кўзларини каттайтириб оладилар; Яратган уларга тирноқ берди. Рози бўлишмайди бу тирноққа. Устидан ўзлари хоҳлаган сохта тирноқни ёпиштиришади; Яратган уларга маълум ранг ва шаклдаги соч берди. Улар керак бўлса унинг рангини ўзгартиришади, керак бўлса уни кесиб ташлаб, сохтасини улаб олишади; Яратган уларга қадди-қомат берди. Улар унга ҳам рози бўлмай, сунъий нарсалар билан айрим аъзоларини каттартирмоқчи бўлишади; Улар ҳатто Яратган берган неъматга рози бўлишмайди-ю, эрининг берганларига рози бўлармиди ажабо?! Аллоҳ сақласин... @Vardatul_jannah🥀
Show all...
😭 106👍 43💯 23👏 12😢 9❤‍🔥 3🍓 3
Баъзилар менда фақатгина ачиниш ҳисси уйғатади холос. Шунинг учун ҳам фақатгина ачинаман… @Vardatul_jannah🥀
Show all...
👍 26💯 11 2👏 2
Маломат аҳли сизни нишонга олганида қалбга малҳам бўладиган энг яхши жумла: “Инсон маломат қилганлари бошига келмагунча вафот топмайди”, деган жумладир. Ушбу шиорни синиқ қалбимизга босганча йўлимизда давом этмоқдамиз… Аллоҳ маломатчиларни, маломат қилган нарсалари ила синамагунча жонларини олмасин! Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Show all...
👍 40💯 15😭 6🕊 5 4
Аллоҳ сизга кўп яхшиликлар эшигини очиб қўйгани, сизни дунё неъматлари билан сийлаб қўйгани, нима сўрасангиз бергани сизнинг яхшилигингиз аломати эмасдир. Катта кетманг! Булар ҳаммаси Аллоҳнинг марҳаматли Зот эканлигининг нишонасидир. Чунки У Зотнинг неъматларига бадал ўлароқ инсоннинг ҳеч бир амали етмайди. Роббимни муҳаббатини қозонишга арзигулик амалларим, фазилатларим бисёр дея катта кетган обиддан, гуноҳларимни кўп бўлишига қарамай чорасиз эмасман, Аллоҳ мени ҳам яхши кўради деб яхши гумон қилган осий афзалдир Роббнинг даргоҳида… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Show all...
💯 35 21👍 10🔥 4
Агар сизнинг хаётингизда, сиз унга ёмонлик қилсангиз ҳам, нафсига оғир иш қилсангиз ҳам, сизга душманлик қилмайдиган, аввалгидек қолишни уддалайдиган битта бўлса ҳам чин, содиқ дўст бўлса, билингки сиз бахтлилардансиз. У инсонни этагига маҳкам ёпишинг, осонликча қўйиб юборманг. Чунки бундай инсонлар дунёга жуда кам келади… Келажакда ундан нима ёмонлик келиб қолар экан деб гумон қилганингиз инсонлардан эса қўлдан келганча узоқ туринг. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Show all...
18💯 10👍 9🕊 9🥰 4👏 2😍 2
Бугун жума, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга саловат йўллашни унутманг! Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ дейдилар: Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда ўнта каромат бордир. Улар: 1. Маликул Жаббор – Аллоҳнинг саловот айтиши. 2. Набиййул мухтор – Пайғамбаримизнинг шафоат қилишлари. 3. Малоикатул аброр – фаришталарга эргашиш борлиги. 4. Мунофиқ ва кофирларга мухолиф бўлиш, уларга зид келиш. 5. Хато ва гуноҳларнинг маҳв бўлиши, ювилиши. 6. Ҳожат ва эҳтиёжларни раво бўлиши. 7. Зоҳирий ҳолат ва сиру асрорларни нурланиб, ёришиши. 8. Жаҳаннамдан нажот топиш. 9. Роҳат ва қарор топиш ҳовлиси – жаннатга кириш. 10. Моликул Ғаффор зот – Аллоҳнинг саломига мушарраф бўлиш бор эканидир. “Бўстонул воизийн” асаридан. @Vardatul_jannah🥀
Show all...
🥰 41👍 13😢 9 6🕊 3😍 3🔥 2
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Аллоҳ тақдир қилган нарса ҳақида: "Қанийди шу иш бўлмаганда", деб айтишимдан кўра, чўғни совигунча маҳкам ушлаб турганим яхшироқ». @Vardatul_jannah
Show all...
😢 47😭 22👍 7🔥 7💯 5 3🕊 3
Дадангизни кўп-кўп йўқланг, дуоларини олинг, чунки орангизда “Дада” деса йиғлаб юборишидан қўрқиб, дадаси ҳақида гапирмай юрадиганлар бор… @Vardatul_jannah🥀
Show all...
67😢 45😭 32👍 4💯 3❤‍🔥 2
Об-ҳавога қараб эмас, Роббингизни оятига қараб кийининг! Кўзни тийиш мавсуми бошланди… @Vardatul_jannah🥀
Show all...
👍 93💯 27😭 23👏 9🕊 6❤‍🔥 4😍 2🔥 1