cookie

ما از کوکی‌ها برای بهبود تجربه مرور شما استفاده می‌کنیم. با کلیک کردن بر روی «پذیرش همه»، شما با استفاده از کوکی‌ها موافقت می‌کنید.

avatar

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

بسم الله الر حمن الر حيم Жаннат учун ҳаракат қил!... Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊 Дунёнинг манҳажи тўрттадир: - Орзу; - Алам; - Сабр; - Ажр Жаннат; https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lh

نمایش بیشتر
Advertising posts
9 508مشترکین
-1824 ساعت
-717 روز
-24330 روز

در حال بارگیری داده...

معدل نمو المشتركين

در حال بارگیری داده...

Бир инсон ҳақида ҳулоса қилишдан, уни яқиндан танийман дейишдан, уни ишончли дея гувоҳлик беришдан аввал ўйлаб кўринг, уни ҳеч жаҳли чиққан вақтида кўрганмисиз? Бир инсонни яқиндан танимоқчи бўлсангиз у билан тортишиб кўринг. Чунки зиддият кўп яширин ҳулқларни очиб юборишга қодир кучдир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
👍 78💯 37🔥 11👏 7 4😢 1🕊 1
Биз нега йиллардир Уйғур биродарларимизга оғир зулм қилаётган, бир мусулмон наслни йўқ қилиб юбораётган Хитой халқининг маҳсулотларига қарши байкот қилмаймиз?! Уларга қарши иқтисодий уруш очиш вақти келмадимикин? Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
😢 76👍 25👏 6 5🕊 3😭 3🐳 2🔥 1
Куни кеча Истанбул Умраниядаги бошланғич синфлар ўқийдиган мактабда, болалар Исроил маркасининг музқаймоқ машинасини мактабга киришига тўсқинлик қилиб, намойиш кўтардилар. Ва натижада машина мактаб ховлисидан чиқиб кетти. Аллоҳу Акбар! Бугун улар кўрсатган қаҳрамонликлари муносиб тақдирланиб, болалар бепул турк музқаймоқлари тарқатилди. Яшасин жасурлик! Болалардан ўрганадиган кўп нарсамиз бор…
“Исроил музқаймоқларини рад эттилар, энг сифатли музқаймоқларни ҳақ эттилар.”
@Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
👏 1
Одам кўп давралардан узоқ юрадиган, жамоат жойларидан қочадиган, тўғри келган билан гаплашиб кетавермайдиган, ўз дунёсида ўзини ҳотиржам ҳис қиладиган, саноқли дўстга соҳиб, камсуқим, тортинчоқ, камгап, сирларини фақат Аллоҳгагина айтадиган, қалбини Роббидан бошқасига очмайдиган инсонларни “Одамови, писмиқ, кибрли ” дея маломат қилишдан аввал ўйлаб кўринг, балки соҳтакорлар, иккиюзли инсонлар, гапи амалига тўғри келмайдиган ақллилар, сир сақлашни билмайдиган садоқатсизлар, тили билан юрадиган гапфуришлар медасига теккани учун бундай давралардан қочаётгандир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
🔥 82👍 60💯 41👏 5😢 5 2
Дунёнинг энг ёш, энг олғир, энг таъсирли даъватчилари… @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
👍 66😢 55😭 26 18😍 5❤‍🔥 2
Бир гап айтайми? Мусибатдаги инсонни муҳокама қилиб, маломатларга кўмиб, мен ундайман, мен бундайман, сен нодон, сабрсизсан дея ақллилик қилишдан аввал ўйлаб кўринг- унинг дарди, синови, оғриқлари, кечинмалари сизга танишми? У яшаб ўтган синовларни сиз ҳам яшаб, у ҳис қилганларни оз бўлса ҳам ҳис қилганмисиз? Ёки унинг қалби сизникига ўхшашми? Ёки ҳеч бўлмаса жасадининг бирор аъзоси сизники билан бир хилми? Ёки яраларингиз, лат еган жойингиз айними? Хатто бирор аъзонгизда ўхшашлик йўқ экан, унда қандай қилиб қалбингиз, сабрингиз, кечинмаларингиз ўхшаш бўлсин?! Илтимос инсонларнинг мусибатларига, туйғуларига, кечинмаларига, фикрларига ҳам ҳурмат кўрсатинг. Чунки мусибатининг юки, қалбидан ўтаётганлар, юрагидаги санчиқлар ёлғиз Аллоҳга аён… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
😭 54💯 27👍 19😢 6 5🕊 2❤‍🔥 1
Баъзилар гапиришга, давраларда гап бермай сайраб, ҳаммани ўзига қаратишга шунчалар ўрганиб қолган-ки, Аллоҳ эшитиш неъматини ҳам яратгани, бошқаларнинг ҳам тили борлиги эсларидан чиқиб қолган… Баъзилар иззатга, ноўрин пахта қўйилишига, баланд-парвоз мақтовларга, доим эътибор марказида бўлмоққа шунчалар шўнғиб кетган-ки, насиҳат ва эслатишдек яхши неъматлар борлиги, инсон доимо насиҳатга ва ўгитга муҳтожлиги эсларидан чиқиб кетган… Баъзилар ўзини инсониятни энг яхшиларидан, энг олий табақадан, энг олий насабдан, энг тақводорлардан, энг амали гўзаллардан, энг, энг, энглардан деб ўйлаб, миясига ҳам буни сингдириб олган-ки, синиқ қалб ва тавозе аҳлига жаннатдек неъмат борлиги, амалларига кибрланмоқ шайтоннинг сифатларидан эканлиги эсларидан чиқиб қолган… Гапирадиган ҳам, эшитадиган ҳам бор аммо, сиз айтдингиз, мен тингладим. Сиз тавсия эттингиз, мен ҳам қабул эттим, эшиттик амал қилдик дея итоат қиладиганлар жуда ҳам кам… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
💯 56👍 16👏 12 10🔥 5
Ҳа, Аллоҳнинг фазли ва иҳтиёри билан гўзал, бахтга тўла кунлар албатта яна келади. Бунинг учун аввал бугунни яшаб, синовларни ошиб ўтмоқ шарт! Аллоҳнинг бахт эшиклари жуда ҳам кўп. Аммо, у эшикларга олиб борадиган йўллар тиканли ва машаққатлидир. Сиз учун бугун оғир мусибатдек кўринаётган, босиб ўтиш машаққатдек кўринаётган, юрак йўлагиси келмаётган, ақлингизни шошираётган йўллар олиб борадиган охирги манзил, балки Роббимнинг бахт манзилидир. Шундай экан тўхтаб қолманг. Сизга хуник кўринган ишнинг орқасидаги гўзал хайр фақат Аллоҳгагина аён. Аллоҳдан хаққингизда хайрлисини сўраганча мақсад сари олға интилинг! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🕊
نمایش همه...
42👍 16😢 7🥰 5🕊 3😍 1
Менга “Ёзсанг Аллоҳ учун ёз, муаллифлик учун эмас”, дея насиҳат қилганлар, ўзлари икки қатор таржимасига ҳам, икки мисра шеърига ҳам таҳаллуси ила имзо отиши жуда кулгили. Ахир сиз ҳамма ишни Аллоҳ учун қилар эдингиз-ку. Энди нима бўлди, алооооо?! @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...
👍 48😁 42💯 13🔥 6 2🥰 1
Менга “Ёзсанг Аллоҳ учун ёз, муаллифлик учун эмас”, дея насиҳат қилганлар, ўзлари икки қатор таржимасига ҳам, икки мисра шеърига ҳам таҳаллуси ила имзо отиши жуда кулгили. Ахир сиз ҳамма ишни Аллоҳ учун қилар эдингиз-ку. Энди нима бўлди, алооооо?! @Vardatul_jannah🥀
نمایش همه...