cookie

Sizning foydalanuvchi tajribangizni yaxshilash uchun cookie-lardan foydalanamiz. Barchasini qabul qiling», bosing, cookie-lardan foydalanilishiga rozilik bildirishingiz talab qilinadi.

avatar

𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀

بسم الله الر حمن الر حيم Жаннат учун ҳаракат қил!... Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊 Дунёнинг манҳажи тўрттадир: - Орзу; - Алам; - Сабр; - Ажр Жаннат; https://instagram.com/vardatul_jannah1?igshid=1144lhzur9er9

Ko'proq ko'rsatish
Advertising posts
9 626Obunachilar
-724 soatlar
-107 kunlar
-20530 kunlar

Ma'lumot yuklanmoqda...

Обуначиларнинг ўсиш даражаси

Ma'lumot yuklanmoqda...

Мўмин Аллоҳдан сабр сўрамайди, балки дунё ва охиратда офият сўрайди Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишининг: “Аллоҳим, мен Сендан сабр сўрайман” – деганини эшитиб: “Сен Аллоҳдан бало-мусибат сўраяпсан, унинг ўрнига офият сўра” – деганлар. Имом Термизий ривояти. Ҳадис рақами 3450. Бу ҳадисни ҳасан дейишган. Изоҳ: Инсон бошига бирон мусибат тушишидан олдин сабр сўраши сабр қилишни тақозо қиладиган мусибатни сўраши демакдир. Шунинг учун сабр эмас, офият сўраш мақсадга мувофиқ бўлади. @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👍 54❤‍🔥 41💯 12 8😢 4
Дуоси ижобат бўлишини истаганларга тавсия: “Умму Сулайм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Дуо қилишим учун калималарни ўргатинг”, деди. У зот дедилар: “Ўн марта тасбеҳ (“субҳаналлоҳ”) айтасан, ўн марта таҳмийд (“алҳамдулиллаҳ”) дейсан, ўн марта такбир (“Аллоҳу акбар”)дейсан. Сўнгра Аллоҳдан ўзингни ҳожатингни сўрайсан, Албатта, У шундай бўлсин, шундай бўлсин, дейди”. (Имом Аҳмад ривояти). Бу ҳам унутилган суннатлардан бўлиб, биргаликда уни иҳё қиламиз. @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
🕊 68👍 49 29😭 11😍 9🥰 8🤗 2🍓 1
Ғазода бир муҳбир, катта ёшли аёлдан сўради: -Ниманидир ҳис қиляпсизми? -Ҳа жуда гўзал ифорни ҳис қиляпман… -У қандай ифор, ахир биз урушнинг ўчоғидамиз. -Шаҳодатнинг ифори… @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
😢 152😭 34👍 15😍 8🔥 5 4🕊 4❤‍🔥 3
Маҳзунлик қалбинга бостириб келганида, ўзингни кимсасиз, ёрдамсиз, чорасиз ҳис қилганингда, чидаш қийинлашганида жумлаларни ишонч билан такрорла: “Аллоҳ мен биландир, Роббим мени асло зое қилмайди, У Зот сабрлиларни яхши кўради, Жаннат сабр аҳли учун янги келинчакдек зийнатлантирилиб қўйилган!” Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
51😢 25👍 14💯 5🔥 3🥰 2👏 2
Ҳамма нарса унутилади, кечирилади, кўз юмилади, ҳеч нарса бўлмагандек яшаб кетилади-да, аммо эскисидек бўлмайди баъзи алоқалар… Худдики, денгиз, бағрига отилган тошларни унутади аммо тош денгиз қарида абадий қолиб кетганидек, қайтиб чиқиб кетолмаганидек, денгиз ҳам тошни қирғоққа ирғитиб юбора олмаганидек, қалб ҳам баъзи аразларга барҳам бера олмайди, чиқариб юборолмайди. Бошқаларнинг қалбига отган тошларингиз ҳам худди шундай, унутилади, аммо у қолдирган ёриқ, яра қалбда абадий қолади. Баъзан тошлар кичик бўлса ҳам қалбни парчалашга кучи етади. Ўйлаб гапиринг, балки сиз тош бўрон қилаётган қалб, Роббисига суюклидир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
😢 91👍 26💯 14😭 7 6🕊 2🔥 1
Кеча ҳайит куни, Ҳамас лидери ва сиёсий буюроси раҳбари Исмоил Ҳанийянинг уч ўғли ва бир нечта набиралари бор бўлган машина Исроил тарафидан ҳажумга олиниб, Ғазо яқинида ҳалок қилинди. Исмоил Ҳанияй қуйидаги баёноти билан, мусулмон аҳлига ўрнак бўлди: Уч ўғлимни ва набираларимни шаҳидлик мақомига лойиқ кўриб, бизни бундай шараф билан шарафлантиргани учун Аллоҳга чексиз ҳамд айтаман. Ўғилларим ва набираларимнинг қони Қуддус ва Масжидул Ақсо учун фидо бўлсин. Ўғилларим ва набираларимнинг қони Фаластиннинг ҳурлиги йўлида фидо бўлсин. Душман ўғилларимни ўлдиргани учун Ғазони тарк этишимни кутаётганлар, бу ўлим сабаб йўлимни ва принципимни ўзгартиришимни кутаётганлар катта хато қиладилар. Ўғилларим ва набираларимнинг қони Ғазода ҳалок бўлганларнинг қонидан қадрли ёки қимматлироқ эмасдир, Чунки ҳалок бўлганларнинг ҳаммаси менинг авлодларимдир. Ҳеч бир йўқотишда таслим бўлмаймиз, орқага чекинмаймиз, Қуддус ва Ақсонинг ҳурлиги йўлида собит қоламиз. Бу йўқотишларнинг ҳаммаси ғалаба йўлида бизга куч бағишламоқда. Оиламдан олтмишга яқин яқинларим шаҳид қилинди, Ғазо халқи билан оилам ўртасида ҳеч бир фарқ йўқдир. Бутун Ғазо халқи менинг оиламдир. @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
😢 248😭 59👍 37❤‍🔥 12 6🔥 6👏 6💯 6🥰 1
Муҳаббат ҳам ризқдир. Айниқса сен ўзинг севган инсонни муҳаббати билан ризқланган бўлсанг, энг олий ризқ билан сийланибсан. Яхшилардан келган муҳаббат, қандай ҳам яхши ризқ-а?! Бу ризқ қорин тўйдирмайди, аммо қалбни тўйинтиради, тўлдиради. Ғилли-ғашликка, ташвишга жой қолдирмайдиган шаклда тўлдиради. Роббимдан қалби очликдан ва қалби оч, қалби маразликка тўла инсонларга яқин қилишидан паноҳ сўрайман! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
👍 70 22🕊 9🔥 3😭 3😢 1💯 1
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида Рамазондан кейин Шавволда олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. "Даҳр"дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенг. Зотан, яхшиликлар ўн баробар кўпайтирилади. *** Олти кунлик рўзани қазо рўзаларидан олдин тутиш жоиз. Чунки ким Рамазондан бирон кун рўзасини узр сабабли очган бўлса, гўёки уни тутган кишидек бўлади. Қолаверса, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу: «Ким Рамазон рўзасини тутса, сўнг унга Шавволдан олти кун рўзани эргаштирса, бир йил рўза тутгандек бўлади», деган сўзларига дохилдир. Қазо рўзалари унинг зиммасида қолаверади. *** Олти кунлик рўза Шавволга чекланишининг мустаҳаблиги уни бошқа ойларда тутиш ҳам мустаҳаб эканини инкор қилмайди. Зотан, Шавволнинг зикр қилиниши (олти кунлик рўзага) шошилиш учундир. Имом Молик салафларнинг ушбу рўзага амал қилишганини инкор қилганида (олти кунлик рўзанинг фақат) Шавволгагина чекланишини назарда тутган. * Ният олимларнинг тижоратидир. Киши қўшалоқ ажрга эга бўлиши учун Шавволдаги олти кунлик рўзани душанба ва тўлин ой рўзаси каби кунларга мувофиқ қилиши мустаҳабдир. Умар розияллоҳу анҳунинг қазо рўзалар билан нафл рўзаларни жамлаганлари собит бўлган. * Шайх Абдулазиз Тарифий Ҳофиз ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Рамазон рўзасидан кейин нафл рўзага одатланиш, рамазон рўзаси қабул бўлганидан даракдир. Зеро Аллоҳ банданинг амалини қабул қилса, ундан кейин бошқа солиҳ амал қилишга тавфиқ беради". ("Латоифул Маъориф", 221) Улашинг 📲 @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
24👍 13👏 3🕊 2💯 2😍 1
Байрам янги кўйлак кийганларники эмас, байрам Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, нафсини тийганларникидир. Байрам энг олий нозу-неъматларни еганларники эмас, Аллоҳнинг ризқига рози бўлиб, борига қаноатла шукр қилганларникидир. Роббнинг азобидан қўрқиб нафсини тиядиганлардан ва борига қаноатла шукр қиладиганлардан бўлиш дуоси ила… Ийд муборак! 👛 @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
😭 163😢 32👍 20 16👏 8💯 6❤‍🔥 5🕊 4🥰 1🍓 1
Байрамингиз шакар бўлсин! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Роббимга минг-минг шукрлар бўлсин, бизни яна энг улуғ кунларда бирлаштирди. Бизни яна рамазондаги фазилатга тўла кунларга, байрамнинг севинчига лойиқ кўрди. Бу кунларга милионлаб бандалар етишолмади. Баъзилари ўлим сабаб, баъзилари эса ҳидоятсизлик сабаб. Бизни ушбу улуғ кунларга лойиқ кўрган Роббим, жаннатларига ҳам лойиқ кўрсин.(амийн) Жаннатида ҳам бирлаштирсин, жамласин. Байрамимизнинг давомини жаннат боғларида ҳам севина-севина нишонлайлик.(амийн) Кўнглимиздан ўтиб, кафтларимизга тўкилган бутун хайрли дуоларимизнинг ижобатини тез кунда кўзимизда ёш билан қарши олиш бутун аҳли исломга насиб бўлсин.(амийн) Дарди борларга бу байрам шифо бўлсин.(амийн) Қарзи борларга бу байрам нажот бўлсин.(амийн) Фарзандсизларга бу байрам фарзанд бўлсин.(амийн) Мусибатдагиларга бу байрам офият бўлсин.(амийн) Соғинчдан қалби пораларга бу байрам висол бўлсин.(амийн) Муҳожирларга бу байрам ватан бўлсин.(амийн) Гуноҳлардан покланган қалб билан байрамни нишонлашни Роббим тақдир қилсин.(амийн) Кимни қаерда нима истаги бўлса ҳаммаси бу байрам ато этилсин.(амийн) Солиҳ амалларингиз қабул, Рамазон байрамингиз муборак бўлсин.! Муҳаббатли, xайрли, офиятли, афвли, шакардек тотли байрамлар..! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Hammasini ko'rsatish...
72👍 32🍓 12😍 6🔥 4🥰 3🐳 2😎 1