𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
Open in Telegram
بسم الله الر حمن الر حيم Жаннат учун ҳаракат қил!... Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊 Дунёнинг манҳажи тўрттадир: - Орзу; - Алам; - Сабр; - Ажр Жаннат; https://www.instagram.com/osiyo_abdulazim?igsh=MXI5dHR6azh4NGp6NA%3D%3D&utm_source=qr
Show more6 163
Subscribers
-924 hours
-137 days
-5430 days
Posts Archive
6 163
Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?.. 🌱
Тупроқда олманинг ҳам, шафтолининг ҳам, узумнинг ҳам, памидорнинг ҳам таъми йўқ.
Унда на ширинлик бор, на хушбўйлик, на ранг…
Аммо Роббимиз ўша оддий, қора, таъмсиз тупроқдан турли-туман, бири бошқасини такрорламаган ширин ва хушбўй меваларни биз учун ундириб қўяди.
Бир хил тупроқдан — турли таъмлар, турли ранглар, турли ҳидлар пайдо бўлади.
Шунда инсон англайди:
Аллоҳ учун «имконсиз» деган нарса йўқ.
Бугун ҳаётингизда ҳеч қандай йўл кўринмаётган бўлса ҳам, тушкунликка тушманг. Чунки мева тупроқ ичидан қандай пайдо бўлишини биз билмаймиз, аммо унинг етиштиришга Роббимиз қодир.
Сиз фақат Аллоҳга ишонинг.
У эса сиз тасаввур ҳам қилмаган жойдан гўзаллик, неъмат пайдо қилишга қодир. 🤍
«У бирор нарсани ирода қилса, унга фақат: “Бўл!” дейди. Бас, у бўлади».
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Ўтмишни соғинамиз,
Келажакни кутамиз,
Бугунни эса доимо эътиборсиз қолдирамиз…
Ҳолбуки, ҳаёт — кеча ҳам эмас, эрта ҳам эмас.
Ҳаёт — айнан бугун.
Кеча — хотира,
Эрта — умид,
Бугун эса бизга берилган энг қиммат неъмат.
Шунинг учун бугунни, ҳозирни қадрланг.
Эртани кутманг яқинларингизни бугун бағрингизга босинг,
яхши сўзлар билан йўқланг, муҳаббатингизни изҳор қилинг.
Шукрни зиёда қилинг ва қалбингиз хотиржам бўлсин.
Чунки бугун — эртанги куннинг ўтмишга айланмасидан олдин,
уни яшаб қолиш учун берилган ягона фурсатдир.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
#таажжуб
Баъзи эркаклар аёлининг ғазабидан қўрққанчалик, Аллоҳнинг ғазабидан қўрққанида эди, дунёда зулм сезиларли даражада камайган бўлар эди…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Эркакни энг яхши илҳом париси, модератори-гўзал аёл эмас, балки раҳматни кечиктирмайдиган, эътироф этишни биладиган, итоатли аёлдир.
Муслималар, жуфтингиз яхшиликда бардавом бўлишини талабида бўлсангиз, унга энг яхши эркакни фазилатлари ва вазифалари ёзилган узун мақолалар юборманг.
Овора бўлиб унга “Энг яхши садақа сизга сарфланган пуллиги ҳақидаги ҳадисларни”, эслатманг.
Эркагингиз уни аллақачон ўқиб, ёдлаб бўлган.
Шунча-ки бироз паст келинг ва ёрингиздан келадиган яхшиликларни тан олиб, бу яхшиликлари учун унинг ЎЗИГА ҳам шукр айтинг.
Ахир у сизнинг Аллоҳ тарафидан тайин қилинган раҳбарингиз. Унга ҳизматчи сифатида эмас, раҳбар сифатида қарасангизгина икки дунёда барака топасиз.
Гапни қисқаси, Роббисининг розилигини ва жуфти уни яхшиликларга кўмишини хоҳлаган аёл, неъматларни эътироф этсин , жуфтига миннаддорчилигини канда қилмасин кифоя.
Йўқса эрнинг ҳаққини, яхшиликларини инкор қилиб, эрига кофир бўлганлар сафида бўлиб қолиш ҳеч гап эмас…
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
~Аллоҳ учун сабр қилган ҳар бир инсоннинг пешонасига ёзилган гўзал бир якун, гўзал бир мукофот бордир.
~Ибтидосига алданманг, сўнгги нуқта интиҳода аён бўлади.
Ҳар ким гўзал бошлай олади, аммо ҳақиқий муваффақият-бошланган ишни гўзал интиҳо билан якунлай олишдадир.
~Роббим неки ёзган бўлса, мукаммал ва бехато ёзган. Бизга ёқмаган воқеликни ҳам биз учун албатта хайрли тарафи бордир.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
«Нега мен, нега фақат менга бу имтиҳонлар келяпти, гуноҳим нима?» деб исён қилманг.
Аллоҳ ҳеч бир жонга зулм қилмайди, Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ошиғини юкламайди, тамом.
Баъзи синовлар жазо эмас — покланиш, мақомда юксалиш, сабрни ўрганиш ва Аллоҳга янада яқинлашиш учун берилган имтиҳондир.
Сизга келган қийинчиликнинг юкини Аллоҳ сиздан кўра яхшироқ билади. Сабр қилинг, дуода собит қолинг ва «Нега мен? Қайси гуноҳим учун» демасдан, «Бу синовда Роббим менга нимани ўргатмоқчи?» деб савол беринг.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Ғийбат қилган, ҳаққини еган инсонларингизга қилинадиган энг афзал яхшилик, уларни ҳаққига қилинган ғойибона дуодир…
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал-Ҳаййул-Қайюм ва атубу илайҳ
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
Маъноси: «Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлган, Тирик ва Қайюм — Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан».
Расулуллоҳ ﷺ: «Ким шу истиғфорни айтса, ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам, гуноҳлари кечирилади», деганлари ривоят қилинган.
Ҳадис Абу Довуд (1517) ва Термизийда (3577) келган; баъзи муҳаддислар уни бошқа йўллар билан саҳиҳ лиғайриҳи деб баҳолаганлар.
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Ҳеч ким бошқаларни танқид ва муҳокама қиладиган, уларнинг гуноҳини қидирадиган даражада беайб эмас. Аммо, афсуски, баъзилар ўзини бошқаларни ҳукм қилишга ҳақли деб биладиган даражада ҳадсиз ва ҳудудсиздир.
Ислом бизни инсонларни жаннатий ёки дўзахий деб ҳукм қилишга буюрмади. Балки адашган инсонни ҳикмат, маъруф ва гўзал насиҳат билан тўғри йўлга чақиришни, уни маломат қилишни эмас, яхшиликка (жаннатга) етаклашни буюрди.
Зеро, кимнинг қалбида қандай кураш кечаётганини, қандай пушаймонлик, тавба яширинганини ва унинг Аллоҳ билан ўртасида нима борлигини фақат Яратган Зотгина билади.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
“Zorla güzellik olmaz”
деган нақл бор туркларда.
Бўлмаяптими? Чиранманг.Мажбур қилманг…
Сизга ёпиқ бўлган эшикни очишга, сизга ўзини раво кўрмаган инсонни мажбуран ёнингизда ушлаб қолишга уринманг. Яшашдан чарчайсиз…
Аллоҳ, сизни ҳалок қилиш учун қудуққа отган қўлларни, душманликни энг аълосини қилган инсонларни бир кун келиб сизга муҳтож қилиб қўйишга қодир Зотдир.
Вақти келганда, кеча сизга лой чаплаганлар, сизни камситиб, паст назар билан қараганлар, бугун сиздан мадад сўраб ялиниши мумкин.
Шунинг учун ўзингизни қадрсизлантириб, ҳеч кимнинг ортидан югурманг. Қадрингизни ерга урманг.
Аллоҳга қўйиб беринг. Унинг вақти ҳам, ҳикмати ҳам, адолати ҳам энг гўзалидир.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Аллоҳим…
Менга ёмонлик қилганларга ўхшаб қолишдан Сендан паноҳ сўрайман.
Ҳаққимни фақатгина Сенинг адолатингга топширадиган иймонни менга ато эт.
Ичимда қолиб кетган ранжишлар, хафаликлар, гина-қудратлар мени золим қилиб қўйишига, ғазабим виждонимни асир олишига йўл қўйма.
Зулм қилиб роҳатланадиган қалбли инсонлардан бўлиб қолишдан Сендан паноҳ сўрайман.
Сен ҳар бир нарсага қодир Роббимсан!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
+1
Аллоҳ сизга кутилмаган ризқ,
хаёлингизга ҳам келмаган яхшиликлар ва
имконсиз деб ўйлаган орзу-умидларингизни рўёбга чиқариб, уларни яшашни насиб этсин!
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Эй қалбларни хотиржам қилувчи, ташвишларни ажрга айлантирувчи Роббим!
Сен юлдузларни саноғини ҳам биладиган, денгизларни тўхтатадиган, тоғларни парчалайдиган Зотсан. Менинг қалбимдаги ҳар бир қўрқувни, ҳар бир хавотирни раҳматинг билан сакийнатга айлантир.
Роббим, ортиқча ўйлашдан, ўзимни сабабсиз руҳий зўриқтиришдан, асабий тангликдан, бандаларингни зарра ҳаққини ейишдан мени асрагин. Сенинг менга бўлган меҳрингга, раҳматинга ишонаман, марҳаматингдан умидворман, Сенга таваккал қилдим.
Ичимга ютиб юрган ҳар бир “кошки” ва ҳар бир “Ё Робб” деган нидомни фақат Сен эшитасан. Ҳаётим боғини энг гўзал гуллар билан безагин, яраларимга шифо бергин, қоронғи кечаларимни ойдин тонгларга айлантиргин.
Роббим, мен учун энг хайрлисини Сен биласан ва мен Сенинг тақдирингга розиман.
Мени раҳматингдан маҳрум этмагин. Ўзимни Сенга топширдим, Сен мен учун энг афзалини тайёрлаб қўйгансан. Мени Сен билан қувват топадиган, Сенга суянадиган, ҳақда маҳкам турадиган бандаларингдан қилгин!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Тўрт тоифадаги инсонларга ҳайронман — улар қандай қилиб бу тўрт нарсани унутадилар?
1. Ким кўзини қувонтирган, ўзига ёққан бирор нарсани кўрса, қандай қилиб:
«Машааллоҳ, ла қуввата илла биллаҳ»
(Машааллоҳ, куч-қувват фақат Аллоҳ биландир.)
дейишни унутади?
Аллоҳ бу зикрдан кейин шундай дейди:
«Шоядки, Роббим менга бундан ҳам яхшироғини ато этар».
2. Ким бирор нарсадан қўрқса, қандай қилиб:
«Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакил»
(Бизга Аллоҳнинг Ўзи кифоя. У қандай ҳам яхши Вакилдир.)
дейишни унутади?
Аллоҳ бу зикрдан кейин шундай дейди:
«Бас, улар Аллоҳнинг неъмати ва фазли билан, уларга ҳеч қандай ёмонлик етмаган ҳолда қайтдилар».
3. Ким макр ва ҳийлага дучор бўлса, қандай қилиб:
«Ва уфаввиду амрий илаллоҳ»
(Ишимни Аллоҳга топшираман.)
дейишни унутади?
Аллоҳ бу зикрдан кейин шундай дейди:
«Бас, Аллоҳ уни уларнинг макрларининг ёмонлигидан сақлади».
4. Кимни ғам-қайғу босса, қандай қилиб:
«Ла илаҳа илла анта, субҳанака, инний кунту миназ-золимийн»
(Сендан ўзга илоҳ йўқ. Сен барча нуқсонлардан поксан. Албатта, мен ўзимга зулм қилганлардан бўлдим.)
дейишни унутади?
Аллоҳ бу дуодан кейин шундай дейди:
«Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилдик ва уни ғамдан қутқардик».
🤍 Қалбингизни оғирлик босганида Аллоҳни ёд этишни унутманг.
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Аллоҳим, фарзандларимизни кўзимиз қувончи, қалбимиз сурури қилгин.
Уларнинг қалбларига иймон, тилларига ростгўйлик, йўлларига хайр-яхшилик ато этгин. Қаршиларига фақат уларни яхшилик сари етаклайдиган, хайрли инсонларни чиқаргин. Ёмонликдан, нотўғри дўстликдан, хатолардан ва ёмон одатлардан асрагин.
Қийин вақтларида куч-қувват, қарор қабул қиладиган пайтларида ҳикмат бергин. Уларни фақат муваффақиятли эмас, балки виждонли, раҳмдил ва меҳрибон бандаларингдан қилгин, Ё Раббим.
Бизларга ҳам фарзандларимизга гўзал намуна бўлишни насиб этгин.
Уларнинг хайрли ҳоллари, солиҳ амаллари билан қалбларимизни қувонтиргин.
Аллоҳумма амийн
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ سَرَّتْهُ حَسَنَتُهُ وَسَاءَتْهُ سَيِّئَتُهُ فَهُوَ مُؤْمِنٌ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ.
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни яхшилиги хурсанд қилиб, ёмонлиги хафа қилса, у мўминдир», дедилар.
Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар.
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Ё Раббим… 🤲🏻
Қалбларимизни дунёга ортиқча боғланиб қолишдан асра,
Бизга Сенга яқинлаштирадиган ҳар бир нарсани севдир, Сендан узоқлаштирадиган ҳар бир нарсадан узоқ қил.
Кўзларимизга ҳақиқатни кўришни, тилларимизга гўзал сўзни, қалбларимизга эса сабр ва шукрни насиб эт. Биз учун хайрли бўлган ишларни осонлаштир, хайрли бўлмаган нарсаларни эса қалбларимиздан суғуриб ол.
Ёлғиз қолганимизда ҳам, одамлар орасида бўлганимизда ҳам Сени унутишга йўл қўйма. Йиқилганимизда лутфинг ила қўлимиздан тут, адашганимизда тўғри йўлни кўрсат.
Бизни мағфиратинг билан қуршагин, раҳматинг билан камолга етказгин ва охир-оқибат Ўз розилигингга эришишни насиб этгин!
Амийн!
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Шукр қилганинг сари, шукр қиладиган неъматларинг ҳаётингда янада кўпаяди.
Қўлингдагиларга шукр қилсанг, Аллоҳ уларнинг баракасини зиёда қилади.
Қалбингни нолиш билан эмас, шукр билан тўлдир. Чунки шукр — бор нарсанинг қадрини ва баракасини оширади, неъматларни эса зиёда қилади.
@Vardatul_jannah🥀
6 163
Юсуф қиссаси бизга нималарни ўргатади?
Сен яхшиликни танла — ҳатто сенга ёмонлик қилганларга нисбатан ҳам. Қалбингни қасос ўти билан эмас, кечирим ва сабр билан тарбияла.
Юсуф алайҳиссаломга энг яқин инсонлари зулм қилдилар, ҳиёнат қилдилар, уни қудуққа ташладилар. Аммо у киши зулмга зулм билан жавоб қайтармади.
Вақти келиб, Аллоҳ унинг мақомини юксалтирди ва кеча унга зулм қилганларни бугун унинг ҳузурига муҳтож ва чорасиз ҳолда олиб келиб қўйди.
Шунинг учун сен яхшилик қилишдан тўхтама. Қасосни эмас, яхшиликни танла. Чунки сенинг вазифанг — яхшилик қилиш, натижани эса Аллоҳга топшириш.
Бугун сени хўрлаган инсон эртага сенга муҳтож бўлиши мумкин. Бугун сенга паст назар билан қараганлар, эртага сенга қарам бўлиши мумкин. Аммо сенинг энг катта ютуғинг — унинг сенга муҳтож бўлиши эмас, Аллоҳ сени унинг зулми сабабли ёмон, золим инсонга айлантириб қўймаганидир.
Осиё Абдулазим қизи
@Vardatul_jannah🥀
