cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Аллоҳ васлига ошиқлар

🍃 بسم ﷲ الرحمن الرحيم Ё аслинг каби кўрин, Ё кўринганинг каби бўл... Румий 🍃 @Firrdavss_bot 🍃

Show more
Advertising posts
1 969
Subscribers
No data24 hours
+37 days
+4230 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

00:54
Video unavailableShow in Telegram
🌙🌎 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари (янги) ой ва (янги) йил кираётган (кунлар)да қуйидаги дуони худди Қуръонни ўрганишганидек ўрганиб олардилар: "اللَّهُمَّ أدْخِلْهُ عَلَيْنَا بِالأمْنِ وَالإيمَانِ، وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَرِضْوَانٍ مِنَ الرَّحْمَنِ" «Эй Аллоҳ, бу (янги ой ва янги йил)ни омонлик ва иймон, саломатлик ва ислом ила, шайтондан паноҳ бўладиган ва Раҳмон розилиги насиб этиладиган қилиб киритгин». (Имом Бағавий ривоятлари: Мўъжамус-саҳоба китоби: 3/544. Имом Ибн Ҳажар: «Имом Бухорий шартига мувофиқ» деганлар. «Ал-Исоба» китоби: 4/218) «Аллоҳумма адхилҳу алайнаа бил-амни вал-иймаан, вас-салаамати вал-ислаам, ва живаарин минаш-шайтон, ва ризваанин минар-Роҳмаан» @Ishqim_Sen
Show all...
7.38 MB
👍 16
🌙 ҲИЖРИЙ ЯНГИ 1446 ЙИЛИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! ✅ 2024 йилнинг 7 июль куни – янги 1446 ҳижрий йил – Муҳаррам ойи бошланишининг 1 кунидир. • Ашуро куни 2024 йилнинг 16 июль, сешанба кунига тўғри келади. 🌙 Муҳаррам ойи қандай ой?   • Муҳаррам ойи – мусулмонлар тақвимининг биринчи ойидир. • Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири бўлиб, унинг ўнинчи куни яъни, ашуро куни алоҳида фазилатларга эга. ❓Ашуро қандай кун? • Бу кун ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Бу шундай яхши кундирки, бу кунда Аллоҳ Бани Исроилни душманларидан қутқарган. • Шу боис Мусо алайҳиссалом бу кунда рўза тутган. • Мен Мусога кўпроқ (яқин бўлишга) ҳақлироқман”, дедилар ва у кунда рўза тутиб, одамларни ҳам унинг рўзасини тутишга буюрдилар”. (Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривояти). 🔸Ашуро куни рўза тутиш ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. • Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади”, деганлар. (Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривояти). 🔸 Бу кун яқинларга кенгчилик қилиш, бир йиллик кенгчиликка сабаб бўлади. • Абу Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. • Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Ким Ашуро куни аҳли аёлига кенглик яратса, Аллоҳ унга йил бўйи кенглик яратади”, дедилар. (Имом Байҳақий роҳимаҳуллоҳ ривояти). • Суфён ибн Уяйна раҳматуллоҳи алайҳ: • “Бу ҳадисни олтмиш йил тажриба қилдим ва фақатгина яхшилик кўрдим”, деганлар. ❓Ашуро кунини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кунни ўтказиб юбормаслик учун қаттиқ ҳаракат қилардилар, унинг савобига эришиш учун бу куннинг келишини интиқлик билан кутардилар. • Бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: • “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ашуро куни рўзасини Рамазон ойи рўзасини кутиб соғингандек, бошқа кун ва ой рўзасини кутганларини кўрмадим”. (Имом Бухорий, Имом Муслим роҳимаҳумаллоҳ ривояти). • Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни рўзасини тутиб, одамларни ҳам бу куннинг рўзасини тутишга буюрганларида, саҳобалар: • “Ё, Расулуллоҳ! • Бу кун яҳудий ва насронийлар улуғлайдиган кун-ку!” дейишди. • Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: • “Аллоҳ хоҳласа келаси йил тўққизинчи куни ҳам тутамиз”, дедилар. • Аммо, келаси йил келмасидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этдилар. (Имом Муслим роҳимаҳуллоҳ ривояти). 🕌 Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу ойнинг фазилатларидан барча мўмин-мусулмонларни тўлиқ баҳраманд этсин. • Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом қилсин. 🤲 Аллоҳ таоло бошланган ушбу янги йилни Ислом уммати учун хайрли ва баракали қилсин. Ўзининг розилигини топадиган амалларда бардавом айласин.🤲 @Ishqim_Sen
Show all...
👍 17
ОСМОНЛАР ВА ЕРЛАР ҲАҚИДА СЎЗ Шанба куни ҳеч нарса яратилмади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Аллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди. Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оятдан) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди». Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оятдан) «Ва ерни ундан кейин тўшади». Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оятдан) «Аллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани». Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб турмоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди. Аллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оятдан) «Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик». Ҳабарда келтирилишича, Якшанба куни осмонларни яратди; Душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди; Сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди; Чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди; Пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди; Жума куни Одамни яратди; Шанба куни ҳеч нарса яратмади. Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: «Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман», деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деди: «Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур». Тунингиз осуда у́тсин яхшиларим... @Ishqim_Sen
Show all...
👍 17
00:11
Video unavailableShow in Telegram
Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ айтади: Таҳажжудда қилинган дуо, мўлжалга аниқ олинган ўққа ўхшайди. У сўзсиз нишонга аниқ бориб тегади. Абдуллоҳ ибн Масъуд(Розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримизнинг шундай деганларини ривоят қилади: “Кечаси ёки кундузи ўн икки ракат намоз ўқийсан. Ҳар икки ракатда ташаҳҳудга ўтирасан. Намознинг охирги ташаҳҳудини ўқиб бўлганингда, Аллоҳ азза ва жаллага сано айт, Набий алайҳиссаломга саловат йўлла ва кейин сажда қилиб, “Фотиҳа”ни 7 марта, Оятул Курсийни ҳам 7 марта ўқи, сўнг “Лаа илааҳа иллалооҳу ваҳдаҳуу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, ва ҳува ъалаа кулли шай’ин қодийр”, деб 7 марта айт. Кейин: “Эй Аллоҳим, Аршингнинг иззати, Китобингда билдирган бепоён раҳматинг, исми аъзаминг, олий жалолинг ва мукаммал калималаринг билан сўрайманки...” деб ҳожатингни айтасан. Сўнг саждадан бошингни кўтарасан ва ўнг-сўлга салом берасан”. #Хожат_намози @Ishqim_Sen
Show all...
4.22 MB
👍 31
33:35
Video unavailableShow in Telegram
📚📖📚Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади», деганлар. Абу Исҳоқ қуйидагиларни айтади: «Ал Баррознинг қуйидагиларни айтаётганини эшитдим: "Бир киши «Каҳф» сурасини ўқий бошлади. Ҳовлида бир ҳайвон бор эди. Шунда, ҳайвон безовта бўла бошлади. Ҳалиги киши қараса, уни булут ўраб турибди. Бўлган ҳодисани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтиб берган эдик, У зот алайҳиссалом: «Эй фалончи, ўқийвер, у Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир», дедилар». (Имом Бухорий ривояти) Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан сақланади», деганлар. (Имом Муслим ривояти) Яна бошқа бир ривоятда: ''Аввалги ўн оятини ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади'' дейилган. @Ishqim_Sen
Show all...
63.28 MB
👍 11
00:30
Video unavailableShow in Telegram
Эй марҳамати ва фазл-карами барча нарсани қамраб олган ва чексиз куч-қудрат, илм-ҳикмат эгаси бўлган гўзал Роббим! Бу ожиз, ночор қулингга раҳм айла, Гуноҳларини афв айла, Дунё ва дин ишларини туз айла! Ўзи ҳақида нима яхшилигу нима ёмонлик эканлигини билмаган, шу сабабдан сендан нимани сўрашни билмаётган бу осий қулинг, сендан келадиган ҳар бир яхшиликга ўта муҳтождир. Сендан узоқлаштирадиган ақлми хайрли ёки сенга яқинлаштирадиган ақлсизликми хайрли билолмаяпман… Борликми хайрли ёки йўқликми хайрли билолмаяпман… Эй чексиз лутф-иноят соҳиби бўлган гўзал Аллоҳ! Мен сендан солиҳ қулларинг сўраган нарсаларни ато қилишингни сўрайман. Яна мен сендан солиҳ қулларинг паноҳ сўраган нарсалардан паноҳ беришингни сўрайман! Гар ҳаддимдан ошган бўлсам, гўзал суратда мени Ўзингга қайтар… Я Роббим, бугунги бизлар учун байрам қилиб берганинг жума кунини хайрли, баракотли ҳамда дунёю охиратимизни яхшиликларга тўлдирадиган бир имконият айла!!! Хайрли жумалар.. @Ishqim_Sen
Show all...
7.34 MB
👍 23
00:41
Video unavailableShow in Telegram
🤲ЖУМА КУНИДА ДУОЛАР АНИҚ ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН ВАҚТ БОР عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «هِيَ مَا بَيْنَ أَنْ يَجْلِسَ الْإِمَامُ إِلَى أَنْ تُقْضَى الصَّلَاةُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ. وَلَفْظُهُ: «إِنَّ فِي الْجُمُعَةِ سَاعَةً لَا يَسْأَلُ اللهَ الْعَبْدُ فِيهَا شَيْئًا إِلَّا آتَاهُ اللهُ إِيَّاهُ». قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَيَّةُ سَاعَةٍ هِيَ؟ قَالَ: «حِينَ تُقَامُ الصَّلَاةُ إِلَى الِانْصِرَافِ مِنْهَا». Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб, намоз ўқилиб бўлгунча»– деганларини эшитдим». (Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган) Термизийнинг лафзида: «Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта Аллоҳ уни берур» – дедилар. Одамлар: «Эй Аллоҳнинг Расули, у қайси соат?» – дейишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Намозга иқомат айтилганидан бошлаб, уни тугатгунича», дедилар. 🤲🤲🤲 @Ishqim_Sen
Show all...
7.39 MB
👍 8
00:58
Video unavailableShow in Telegram
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жумага ўтар кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", дедилар. ✨ Уламолар айтадилар: "Ким қалби шод, гуноҳлари мағфират, ғам-ташвишлардан халос бўлишни истаса, пайшанба кунининг шом вақтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатларда Расулуллоҳ алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтирсин". “Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекишингиз унинг учун оғир бўлган, сизни ардоқловчи, мўминларга мушфиқ, меҳрибон Расул келди”. (Тавба сураси, 128-оят). ✨ #Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала Саййидина Муҳаммад @Ishqim_Sen
Show all...
6.41 MB
👍 9
00:35
Video unavailableShow in Telegram
Жума намози Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубода бўлган пайтларида фарз бўлди. У зот Қубода бир ҳафта турдилар, сўнг Мадина томон отландилар. Илк жума намозини Мадинаи Мунавварадан бир мил узоқликдаги Нақийъул Хазимот деган жойда Бану Солим ибн Авфнинг маҳалласида ўқидилар. Ҳозир ўша ерда «Жума» масжиди қурилган. Исломдан олдин жума кунини «аруба» деб аташган. Унинг яна бир номи – «явмул мазийд», яъни хайру баракот зиёда қилиб бериладиган кун. Шунингдек, жума кечаси ҳафтанинг бошқа кечаларидан афзал ҳисобланади.
Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва барокатух Яна бир Жумага етказган Аллоҳга ҳамд ва шукрлар бўлсин! Шифо изалаётганларимизга, шифо, рахмат истаётганларга рахм қилсин! бу жума кунида биздан оғриқларни аритсин! Зулматларимизни ёритсин! Бизни 2 лаззатдан: Ўзига илтижо қилиш ва Гўзал Жамолини кўришликдан бенасиб қилмасин! Бизни 2 яхшилик: Дунё ва охират яхшилигида жамласин! Ибодат ва дуоларимизни даргоҳида холис қабул айласин! Жуманинг хайри ва барокати сизга бу́лсин диндошим @Ishqim_Sen
Show all...
6.28 MB
👍 9
00:10
Video unavailableShow in Telegram
Шунақанги чиройли гап эшитдимки, сизларга хам илиндим! Яьни, олима аёлнинг насиҳати эди бу… “Ҳаққингизни егувчилар,тухмат қилувчилар, орқангиздан иғво ва бўҳтон тарқатувчилар, қалбингизни оғритиб ҳузур қилувиларга , шундай дуо қилингки , қайта қайта Хаж умраларга борсин, кўп кўп ҳайри эҳсон қилиш ана ўшаларга насиб қилсинг денг! ☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻☝🏻 Чунки, оҳиратда ана ўша амаллари билан Сизни ҳаққингизни адо этишга уларни мажбур қилинади☝🏻 - Сиз, Аллоҳнинг адолатларни жойига қўювчилигидан шубҳадамисиз?! Асло!!!! Ўша кунга озгина қолди фақат сизга сабр!!!! Сиз хам хотиржам бўлинг! Хайрли Тун,диндошларим. @Ishqim_Sen
Show all...
6.50 KB
👍 32
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.