YO'LOVCHI📚✍️
Open in Telegram
Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги. Шунингдек:https://umidaadizova54.blogspot.com да ижод намуналарим билан танишишингиз мумкин.
Show more4 037
Subscribers
-1324 hours
-917 days
+78130 days
Posts Archive
4 036
Сентябр ҳар йили бир хил тақвимда келади лекин инсонни бир жойда қолдирмайди. Ёзнинг ғала-ғовури босилгач, уйнинг ичи тиниқроқ эшитилади. Кун барвақт ботади, деразадан салқин бир ифор киради, жавондан юпқароқ ҳирқа олинади.
Энди чойлар шоша-пиша ичилмайди. Қаҳва ҳам бир бурчакда кутиб турган ишдек туюлмайди. Бу пайтларда киши ташқаридагидан кўпроқ ўзига қарайди.
Менимча, сентябрнинг виқори, ҳаводан эмас, тугаб бораётган бир нимани фарқлашда бўлса керак...
✍️@umidaaziz
4 036
"Киши ўз она тилида ичидан дуо қилади ёки пичирлаб пул санайди" дейишади. Ундай бўлса ман духтари тожики Бухорожон ҳастам.
Эээ, як дилча нестми тожик духтарба 😊😍
4 036
#ўзимга_эслатма
Бу сенинг ҳаётинг. Нималарни бошдан кечирганингни ҳеч ким билмайди ва билиши ҳам шарт эмас. Сени бу нуқтага олиб келган тунларни, жумлаларингни ютган жойларингни, бир ўзинг, бир бошинга қабул қилган қарорларингни биров кўрмади. Шундай экан ўзингни бошқаларга тушунтириш, қийматингни исботлашга мажбур эмассан. Ўзингни яхши ҳис қилмаган жойингда қолма. Эшикни ёп ва кет.
Чунки инсон кимнидир эмас, унинг ёнида йўқотиб қўйган ўзини тарк этади. Ўтмишни елкангда ортмоқлаб яшашни қўй. Бугун шунча кўрган-кечирганларинга қарамай ҳамон тик турган бўлсанг, бунинг эвазига фақат биргина мажбуриятинг бор: бундан кейин ўзингни ярим йўлда ташлаб кетмаслик...
✍️@umidaaziz
4 036
Мен танийдиган яхши инсонлар енгилишни, аламни, мужодалани, ютқизиқни бошдан кечирган ва тубсиз чуқурлардан чиқиш йўлини ўзи топган кишилардир.
Яхши инсонлар онадан яхши бўлиб туғилмайди, улар шаклланиб, барпо бўлади...
✍️@umidaaziz
4 036
Босиб ўтган машаққатли йўлларим мени Роббимнинг гулзорларига бошлаб боришини билмаганимда юришга кучим етмас эди...
✍@umidaaziz
4 036
Сентябрь;
Севинчни комил қилган, теранликда осойиш топган ҳис сингари.
Таниш, татиб кўрилган севинч...
✍️@umidaaziz
4 036
Эҳтимол баъзи нарсаларни ҳал қилолмаймиз, кўп нарсаларни барбод қиламиз.
Йиғлаймиз ва яна бирга қўл ушлашиб куламиз.
Ҳар қандай ҳолат ва шароитда сен ёнимда бўлсанг бўлгани...
✍️@umidaaziz
4 036
Куз - маъюс жилмайиб турганча,
Илк севгинг изҳорин айтиши.
Кўнглингнинг бир чети милтиллаб,
Беғубор ёшлигинг қайтиши.
Куз - мўлтираб дардин ютганча,
Йўлингга кўз тиккан онангдир.
Умрбод юрагинг зарбида,
Титроғи тинмаган оҳангдир.
Куз - маҳфуз гиёҳлар сабрида,
Ҳеч қачон гулламас бир орзу.
Заъфарон ҳазонлар бағрида,
Қаноти қайрилган бахтқуш у.
Куз - адоқсиз армон ўлани,
Бир қалбнинг бағрига кўмилган.
Ҳар ҳазон фаслида айтилиб,
Жон берган, кўкламга улгурмай.
Куз - синиқ кулгулар аслида,
Ёлғондан тўкилган - оний нур!
Саробдек туйғулар аксида,
Сездирмай авраган қайғудир.
Куз - сўнгги умиддир юракка,
Умрнинг шомида қалқиган.
Сўнаётган юлдуздай ёрқин,
Илинждир кўксингда балқиган...
🖊Алломахон Хакимова.
✍️@umidaaziz
4 036
Салга хафа бўладиган, кўнгли нозик, инжиқ кишиларни суйинг.
Айниқса, маккору айёр бўлмаган, юзи қизарадиган, уяладиган одамларни севинг.
Товоқдаги охирги луқмага қўл узатмаган, "Мен тўйдим, сен тугатиб қўй" дейдиган, сизни шунчаки, сиз бўлганингиз учун севган, эҳтиёжингизни раво қилиш учун жўн ёлғонлар гапирадиганларни севинг.
Сизни қўллари билан эмас, қалби билан қучадиганларни, дардингизни айтганингизда сиз билан бирга йиғлайдиганларни севинг.
Тўйингизда сиздан кўп рақсга тушадиганни, онангизга "онажоним", отангизни "амаки" дейдиган, санчқи-пичоқ ишлатишни эпламаса-да, олдингизга қўйган ҳар бир луқмаси ҳалол эканига ишончингиз комил кишиларни севинг.
Сиз ҳақингизда ёмон гап гапирилганда "Қачон? Қандай?" деб сўрамасдан, "Йўқ, у ундай ишни қилмайди" деб тортишадиган, йиғлай оладиган, чин дилдан қаҳқаҳа отиб кула оладиган, шеърни чиройли ўқийдиган, мумтоз қўшиқларни тинглаганида киприклари намланадиган кишиларни севинг...
✍️@umidaaziz
4 036
Туркларнинг овқатли тўйида кескин ўзгариш. 😁 Аннниқ бизнинг тўйлардан ўрганди шуларам. Ўтган йиллари овқат беришса бир марталик идишларда беришарди. Столда фақат кичик пластик истиконларда сув бўларди. Бундай кескин ўзгариш мениям ҳайратга солди. Кўзим ўрганмаган экан, ғайритабиий нарса кўргандай қайта-қайта кўряпман. 🤭
4 036
Айнан шундай боласини сўкиб, қарғаб, таҳқирлайдиган, фарзанд қарздор эмас, ҲАҚДОРлигини билмайдиган (билишни истамайдиган) ота-оналар "Она рози худо рози", "Ота роўи худо рози" каби "қўрқоқ олдин мушт кўтарар" қабилидаги эслатмаларни ўйлаб топишади...
✍@umidaaziz
4 036
Паркда ўтиргандим. Бир аёл ёнимга яқинлашиб: "Мен ҳам ёнингизда ўтирсам бўладими, бошқа ўриндиқларга қуёш тушар экан" деб рухсат сўради. Ўтириши мумкинлигини айтиб жой кўрсатдим. Очиқ чеҳрали, табассуми дилкаш аёл экан, бироз гаплашдик, танишдик. Гап орасида ўзбеклигимни айтгандим, "Ҳааа, бизда ҳам бир ўзбек аёли бор" деди. Ичимдан зил кетсам-да, барибир бир умид билан юзига қарадим: "Эҳтимол ўзбек келиндир, балки Сакаряда яшайдиган ўзбек оиланинг аёлидир, балки ўзбек ҳамкасби..."
— Турмуш ўртоғимнинг холаси ётиб қолган, бемор. Шу холамизнинг қаровчиси ўзбек аёли,- дея изоҳлади янги танишим.
Ютиндим ва жилмайишга уриндим.
Аслида, бу каби изоҳлар янгилик эмас, Туркияга қаерга борсам, ким билан мулоқот қилсам албатта шу ва шунга ўхшаш гапларни эшитаман: "Касал қаровчимиз ўзбек аёли", "Фаррошимиз ўзбек аёли", "Уй хизматчимиз ўзбек аёли"... Кейинги йилларда бу "ҳунар"лар сафига маникюр, педикюр, сартарош хизматлари ҳам қўшилган (Майли-да, ҳарна! Кўзинга лўқ этиб қараб "Уй хизматчимиз ўзбек!" дейишларидан яхшироқ!)
Лекин барибир кўнгил қурғур инграб қўяркан-да. Одам ўзига раво кўрмаганни миллатдошига ҳам раво кўрмас экан-да! Миллатининг аёллари аллада азиз, тўрвада майиз бўлиб бошқа давлатларда ҳам шифокор, ўқитувчи, тадбиркор, дизайнер каби вазифаларда ишлашини, фармонга итоат қилувчи эмас, фармонбардор бўлишини хоҳлар экан киши.
Балки кимдир "нима бўлибди, ҳалол меҳнат, уёқ-буёқ" дейиши мумкин. Лекин бу ерда гап меҳнатнинг ҳалол-ҳаромлигида эмас, хоҳланг-хоҳламанг, инсоннинг иши, касб-кори мавқеини белгилаш билан бирга унга нисбатан ҳурмат-эъзоз ўлчови ҳамдир.
Деб ўйлайман мен.
✍️@umidaaziz
4 036
Одамлар ўзининг муомаласи билан ўз ўрнини белгилади. Биз шунчаки эшикни ёпдик, холос...
✍@umidaaziz
4 036
Сентябрь — ҳаммасини қайтадан бошлаш, барини ўз оқимига қўйиб бериш ва табиат каби қайта кўкариб, яшнамоқ учун қуриган япроқлардан воз кечиш мавсуми.
Сентябрь — яхшиликлар ибтидоси...
✍️@umidaaziz
4 036
#дуо
Роббим, кўнглимизни тангликка туширма. Моддий-маънавий ҳорғинликларимизни арит, моддий-маънавий дардларимизга шифо бер, ўкинчимизни, кўз ёшимизни шикоятга йўйма, бизни кечир ва хазинангдан сероб моддий-маънавий бойлик эҳсон айла. Сендан келадиган ҳар яхшиликка муҳтожмиз, Аллоҳим...
✍@umidaaziz
