ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅 👈

YO'LOVCHI📚✍️

YO'LOVCHI📚✍️

前往频道在 Telegram

Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги. Шунингдек:https://umidaadizova54.blogspot.com да ижод намуналарим билан танишишингиз мумкин.

显示更多
3 783
订阅者
无数据24 小时
-267 天
-17630 天
帖子存档
Туйғусиз эмасмиз, бераҳм, бешафқат эмасмиз. Фақат охирзамонга тўғри келганимиз учун ҳисларимизни яширадиган бўлдик. Янги тани
Туйғусиз эмасмиз, бераҳм, бешафқат эмасмиз. Фақат охирзамонга тўғри келганимиз учун ҳисларимизни яширадиган бўлдик. Янги танишувларнинг юкини кўтарадиган куч-қувватимиз йўқ. Гўё биргина ҳаққимиз бордек, бир жаннат саодатини кутаётгандекмиз. Қолгани ҳорғинлик, қайғу, озор... ✍️@umidaaziz

Ёмғирдан сўнг тараладиган кўнгилни яйратадиган ифорнинг номи: Петрикор (Petrichor). 🌧🌱 Аслида биз тупроқнинг эмас, балки табиат, кимё ва физиканинг мукаммал уйғунлигини симириамиз: 🔹 Асосий омил — Геосмин: Тупроқдаги Streptomyces бактерияларини ишлаб чиқарадиган бу молекулага инсон димоғи ғоят сезгир бўлади. Ҳатто триллиондан бир улуш даражасида бўлса ҳам, миямиз бу ифорни зудлик билан илғайди. 🔹 Табиий спрей эффекти: Ёмғир томчилари тупроққа тушганида ҳосил бўладиган микро-ҳаво пуфакчалари портлаб, геосмин ва ўсимлик бирикмаларини аэрозоль шаклида ҳавога сочади. 🔹 Озон (О₃) шамоли: Ёмғирдан сал олдин ҳаводаги электр разрядлари кислородни озонга айлантиради. Чақмоқдан сўнг эсиб ўтадиган ўткир, мусаффо ва салқин ҳаво айнан шу озондир. 🧪 Нега бу ҳид қалбимизга ҳаловат бағишлайди? Илм-фан буни молекулалар ва бактериялар билан тушунтирса-да, руҳият оламида бу ифор — инсониятнинг аждодий хотирасига боғлиқ. Аждодларимиз учун ёмғир ифори сув, ҳосилдорлик, чанқоқнинг қониши ва ҳаёт давом этишини англатган. Шу сабабли миямиз бу ҳидни туйган онда инстинктив равишда хотиржамлик, хавфсизлик ва ўзлигига қайтишни ҳис қилади. ✍️@umidaaziz

Айрим кишилар: ўзида бўлмаган савиянинг, ўзига тегишли бўлмаган шахсиятнинг ва ўзи бошдан кечирмаган бахтнинг рекламасини қой
Айрим кишилар: ўзида бўлмаган савиянинг, ўзига тегишли бўлмаган шахсиятнинг ва ўзи бошдан кечирмаган бахтнинг рекламасини қойилмақом кўрсатишни уддалайдилар. Ундайлардан узоқ бўлинг. ✍️@umidaaziz

Истанбул — руҳи бор шаҳар; шамолидан шеър таралса, денгизидан севги уфуради. ✍@umidaaziz

Кишининг ўз савиясини ўзи белгилаши... Нақадар муаззам АДОЛАТ! ✍️@umidaaziz
Кишининг ўз савиясини ўзи белгилаши... Нақадар муаззам АДОЛАТ! ✍️@umidaaziz

Нималардандир ҳаллослаб қочаётгандексан, лекин лом-мим демасликка онт ичгандай совуққон, сўзсизсан. Борадиган жойинг йўқ, амм
Нималардандир ҳаллослаб қочаётгандексан, лекин лом-мим демасликка онт ичгандай совуққон, сўзсизсан. Борадиган жойинг йўқ, аммо қолгинг келмаётганига ҳам ишончинг комил. Шунчаки, сал бўлса ҳам ҳар кишининг ва ҳар нарсанинг жим бўлишини хоҳлаяпсан. Ўзингни тинглаш учун... ✍️@umidaaziz

Шу талотўп, ғала-ғовурда кўнглим кенглигига сабабсан... ✍️@umidaaziz
Шу талотўп, ғала-ғовурда кўнглим кенглигига сабабсан... ✍️@umidaaziz

Октябр... Аслида совуқ. Поймол бўлган ишонч қамчисидек совуқ. Бир қарасанг ёмғир сувда пайдо қилаётган ҳалқаларни санаётган бўласан, бир қараса, пиёдалар йўлагида манзилсиз сайрга толгансан. Ўриндиқда совуқдан ўлиб қолгудай қалтираб ўтирганингда, осмон қадар ёлғизлигингни ўйлаб ўкинасан, қўлингдаги тешик кулчани баҳам кўриш учун биттагина кабутар учмайди. Октябрми? Ёлғизлик эзғинлиги, битмай қолган шеър, чанг босган токчаларнинг қўл тегмаган луғати. Октябрь сенинг қўлларингдек... ✍️@umidaaziz

Бошқаларнинг ҳаёти билан қизиқмай ўз ҳолида яшаш... ✍️@umidaaziz
Бошқаларнинг ҳаёти билан қизиқмай ўз ҳолида яшаш... ✍️@umidaaziz

Бугун халқаро қизалоқлар куни экан. 😊 Тилагим, дунёдаги жамики қизалоқлар бахтиёр бўлсин. Миқти қўлчалари билагузукларга, дў
+1
Бугун халқаро қизалоқлар куни экан. 😊 Тилагим, дунёдаги жамики қизалоқлар бахтиёр бўлсин. Миқти қўлчалари билагузукларга, дўмбоқ бармоқчалари узукларга тўлиб, зару зеварлар, жавоҳирлар ичида малика бўлиб яшашсин. Ёмон кўзлардан узоқ, меҳрли кўзларнинг севимлиси қиз фарзандларингизни қутлаб, менинг номимдан ўпиб, қучиб қўйинг. Тезроқ улғайиб, ақлли қиз бўлиб Умида холасининг каналига аъзо бўлишсин 😍😘 ✍@umidaaziz

Сен сўндим, деб ўйлаётганингда ҳаёт сенга аввалгидан ёрқин истиқбол ҳозирлаётган бўлиши мумкин... ✍@umidaaziz

Агар ҳаёт сен хоҳлаганингдай илгариласа бу илоҳий бошқарув дейилади; бу — тўғри йўлда эканинга ишора. Истаганингдек илгарилам
Агар ҳаёт сен хоҳлаганингдай илгариласа бу илоҳий бошқарув дейилади; бу — тўғри йўлда эканинга ишора. Истаганингдек илгариламаса бу ҳам илоҳий муҳофаза дейилади. Баъзан амалга ошмаётган ёки рўёби кечикаётган нарсалар аслида сени катта зарардан асраётган бўлади. Ҳаёт кўрмаётган жойларингда ҳам сени ҳимоя қилаётган бўлиши мумкин. ✍️@umidaaziz

Ҳаёт жуда гўзал, тўғриси Боз устига ҳаво яхши бўлса Куч-қувватинг ўзингда бўлса, Нонингни топиб ея олсанг Кўнглинг поку покиз
Ҳаёт жуда гўзал, тўғриси Боз устига ҳаво яхши бўлса Куч-қувватинг ўзингда бўлса, Нонингни топиб ея олсанг Кўнглинг поку покиза бўлса Юзинг ёруғ, бошинг баланд бўлса Ўзингдан хотиржам бўлсанг Дунёда бировдан хавотиринг бўлмаса Дўстинга ишонсанг Яхши кунларни кутаётган бўлсанг Яхши кунларга ишонсанг, айниқса Боз ҳаво яхши бўлса Яшаш жуда яхши нарса тўғриси. 📝Мелиҳ Жавдат Андай ✍️@umidaaziz

Ҳаётда дадил бўлмаган ютқазади. Қўрққан ортда қолади. Салоҳиятини яширган эса ўз имкониятларидан маҳрум бўлади. Доимо олдинда
Ҳаётда дадил бўлмаган ютқазади. Қўрққан ортда қолади. Салоҳиятини яширган эса ўз имкониятларидан маҳрум бўлади. Доимо олдинда бўлинг. Бошқаларнинг фикри, муносабати ёки маъқуллашига ортиқча боғланиб қолманг. «Нима бўлса бўлар» деган қатъият билан йўлингизда давом этинг. Сизни ёқтирмаганлар бемалол узоқлаши мумкин. Фақат ҳаётингизда шунчаки оломон бўлиб, жой эгаллаб юришмаса бас. Бир нарсани унутманг: сиздан мукаммаллик талаб қилаётганларнинг аксарияти ҳатто ўртача даражага ҳам етмаган бўлади. ✍@umidaaziz

#твиттер_гурунглари Қўшнимизнинг қизи уч йиллик турмуши бузилиб, ота уйига қайтиб келибди. Онаси қўни-қўшниларга қизини ёмонлаяпти: — Қизимнинг ҳамма нарсаси бор эди. Эри ишларди, ўзи ҳам ишларди. Лекин оилани эплолмади. Камига уялмасдан эрдан ажрашиб ўтирибди. Чидолмай аёлдан сўрадим: — Опа, нега ажрашишибди? — Арзимас сабаблар. Нима эмиш, куёвим бошқа аёллар билан муносабатини билиб қолганмиш. Нима қипти шунга, эркак бўлгандан кейин ҳаммаси "юради"да! Шунга ота гўри қозихона қилиш шартмиди? Эр қизимники, уй қизимники, бироз сабр қилса нима бўларди? Ҳайрон бўлиб, тилимни тишлаб қолдим. Орадан бир неча кун ўтиб аёлнинг эри билан бозорда учрашиб қолдим. Гап орасида қизини сўрагандим, эркак кўзларини олиб қочиб шундай деди: — Қизимнинг ўрнига бошқа қиз бўлганида ўша нусханинг эшигига қадам босмасди... Эркак қизининг турмушидаги муаммоларни бошидан бери билар экан. Хотини бўлса куёвининг ота-онаси билан ораси бузилмасин деб, одамлар нима дейди қайғусида қизига давомли сабр қилишини таъкидлар экан. Эркакдан сўрадим: — Нега хотинингизга қарши чиқмадингиз? Эркакнинг жавобидан кўнглим бузилди: — Мен қизимни ҳимоя қилдим. Лекин онаси ўзи тинч-хотиржам яшаши учун қизининг турмушини ўташ керак бўлган бадал деб ҳисоблади. Айрим оналар қизи ажрашишидан эмас, эрдан қайтиб келган қизи борлигидан уялади. Қизларининг изтироби, кечалари йиғлаб эрталаб кўзлари қизариб, шишиб ишга боришини эмас, қўни-қўшни нима дейишини ўйлашади. ✍️@umidaaziz

... эҳтимол одамлар ҳар доим шундай бўлиб келган эди. Сен киборлик билан инсондек қараганинг учун ҳақиқатни кўра олмагандирса
... эҳтимол одамлар ҳар доим шундай бўлиб келган эди. Сен киборлик билан инсондек қараганинг учун ҳақиқатни кўра олмагандирсан... ✍️@umidaaziz

Аввалгилар шундай дерди: — Ёши сендан кичик, янги бой ва янги мансабдорга яқин бўлма... — Касб- корида уста, доноликда олийнасаб ва эски қўшни билан қасдлашма... — Ақли кичиклар, ёши кичиклар ва тажрибаси озлар билан баҳслашма. — Ақли тўмтоқни, тажрибаси озни ва хайри кемтикни хушнуд қилишга уринма... — Иймони кучли, билаги бақувват ва хотираси кучли киши билан майдонга тушма... — Хулқи заиф, нафси ожиз ва далили кучсиз билан маслаҳат қилма... — Қалби каттани, ҳиммати олийни ва ваъдасига вафодорни камситма... — Дунёқараши кенг, кўнгли кенг ва ечим йўллари кўп бўлганни унутма... — Хулқи торни, қараши торни ва ўй-фикрлари торни кўндиришга уринма... ✍️@umidaaziz

Бошқаларни билмадиму менда худди шундай бўлади. Ҳаётимдаги кичкина яхшиликни ижтимоий тармоқда улашсам, кўп ўтмай ўша яхшилик ўзига қўшиб бошқа яхшиликларни ҳам ҳаётимдан супуриб олиб кетади. Шунинг учун ҳам сир тутишни ўргандим. Кўзларга кўз-кўз қилмасликни, шунчаки, яшаб, ҳис қилиб, завқланиб хотиралар йиғишни ўргандим. Севинг, лекин бошқаларга айтманг. Бахтли бўлинг, лекин асло бошқаларга айтманг. Саёҳат қилинг, дунё кезинг, бошқалар билмай қўёверсин. Кўп пул топинг, ҳеч ким билмасин. Чунки одамлар билган нарсасини барбод қилади. Яқинда бир мақола ўқидим, миямда чақин чақнади: фақат ҳасад эмас, ҳавас ҳам неъматларнинг йўқолиб қолишига сабаб бўлар экан. Фарқи — ҳасад ҳасадгўйнинг ризқ эшикларини ёпиш билан ҳам ҳасад қилганга, ҳам ҳасад қилинганга зарар берса, ҳавасла термулган нигоҳ остида ўкинч, ҳавас қилган нарсаси унда йўқлигидан туғилган маҳзунлик неъмат эгасига зарар етказармиш. Мулоҳаза ҳақли ё ноҳақлигини билмадим, аммо кўзлардан пинҳон саодатнинг умри узоқ бўлишини биламан. ✍@umidaaziz