YO'LOVCHI📚✍️
Відкрити в Telegram
Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги. Шунингдек:https://umidaadizova54.blogspot.com да ижод намуналарим билан танишишингиз мумкин.
Показати більше3 766
Підписники
Немає даних24 години
-207 днів
-17030 днів
Архів дописів
3 766
Денгиз манзарали уй бўлсин, деяверганимиз учунми бутун Мармара минтақасида уйлар денгиз манзарали бўлиб қолди 🫢
✍️@umidaaziz
3 766
Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирларда ивиган шаҳар.
Ухлаб қолдинг, йиғлаб, қон ютиб,
Кўринганда уфқда саҳар.
Мен тақдирдан ҳеч нолимайман,
Гар алмашди шомга тонгимни.
Олиб келди бу оқшом билан
Узоқларда қолган жонимни. Менинг сарсон умримга ойдин
Ривож тилаб у чекди фиғон.
Оёғини тавоф қилдим мен —
Дунёда энг омадсиз ўғлон.
У ҳеч нарса қилмади талаб,
Минг ўргилди қошу кўзимдан.
Унинг қаро сочларни силаб,
Бу тун кечдим ҳатто ўзимдан.
Ёмғир ёғди майда-майдалаб,
Майда-майда бўлди юрагим.
Тонг отгунча қайта-қайталаб,
«Севасанми?» дея сўрадим.
Қийналади офтобни кутиб,
Ёмғирларда ивиган шаҳар.
Сен кетасан қайга қон ютиб,
Мени қайга бошлайди саҳар?
🖊 Усмон Азим
✍️@umidaaziz
3 766
#твиттер_гурунгларидан
Қайнонам бир неча кундан бери умра тайёргарлигини кўраётган эди. Кеча ёнимга келиб:
— Қизим, у ерда харажатим кўп бўлади. Ёнимга етарлича пул ажрата олмадим. Тўйингизда тақилган бир тилла билагузугингиз бор эди-ку, шуни менга берсангиз бўлмайдими?- деди.
Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. У билагузукни тўйимда, маҳр ниятида тақишган эди, йиллардан бери кўз қорачиғимдек асраб келардим.
— Ойижон, мен у билагузукни бир кунимга ярар, деб асраб қўйибман. Нега сизга беришим керак? Боз келинлик тақинчоғим бўлса,- дедим.
Зарда билан ўгирилиб:
— Мен уни кўнгилхушлик учун сўрамаяпман, қизим, Аллоҳнинг уйига кетяпман. Одам шундай пайтда онасига ёрдам бермайдими?- деди.
Ҳамма машмаша шундан кейин бошланди. Кечқурун эрим ҳам онасининг ёнини олиб:
— Атиги битта билагузук-ку, онам сенга яна тақарди? Бунинг устига умрага кетаётган бўлса, бироз тушунишга ҳаракат қилсанг яхши бўларди,- деди.
Чидай олмадим:
— Онангизнинг умрага боришига қаршилигим йўқ. Аммо харажатларини қоплашга пули бўлмаса, нега бошқанинг мулкига ишониб йўлга чиқади? Менинг билагузугим нега бу ишга аралашяпти?- дедим.
Қайнонам дарров (доимий қуроли) кўзига ёш олиб:
— Демак, менинг ибодатим сенинг шу биттагина билагузугингга арзимас экан-да-, деган эди, уйда қиёмат қўпди.
Ҳозир эрим мен билан гаплашмаяпти. Қайнонам эса қариндошларга келини унга биргина билагузукни ҳам раво кўрмаганини айтиб юрган эмиш. Менингдир бировнинг ибодатига қарши эмасман, аммо келинлик тақинчоғимни беришни истамаганим учун ўзимни айбдор ҳис қилишни ҳам хоҳламайман.
Умра молиявий ибодат бўлса, моддий аҳволи яхши бўлмаган, умра ё ҳаж ибодатини бажара олмайдиган аҳволдаги кишилардан бу ибодат соқит бўлмайдими? Бир пайтлари одамлар умра ё ҳаж учун йиққан пулини ён-веридаги эҳтиёжмандларга сарфлаб савобидан умидвор бўлгани ҳақида эшитардик. Қачондан бери келиннинг маҳрига берилган тақинчоқлар пулига ибодат қилиш урфга кирди? Келинлигимдаги тақинчоқларга ҳатто эримнинг ҳам ҳақи йўқ экан, қайнонамнинг бу хатти ҳаракатлари нечоғли тўғри? Ибодат Аллоҳнинг розилигини топиш учун адо этилмайдими? Келинни норози қилиб, маҳрга олган тақинчоғи эвазига ибодат қилмоқчи бўлган кишидан Аллоҳ рози бўладими?..
✍️@umidaaziz
3 766
Сакарянинг Сапанжа туманида ёғингарчилик сабабли дарё ёқасидаги уй вайрон бўлди.
Аввалроқ бу уйда яшайдиганлар бошқа жойга кўчирилгани учун талофатда яраланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ, шукр.
@gezengazeteci
3 766
Умринг давомида танишган ҳар бир кишинг аслида муайян бир мақсадга хизмат қилишини англаб етасан.
Бири сенинг синовинг бўлади;
Баъзиси сендан ўз манфаати йўлида фойдаланади;
Бири эса сенга сабоқ беради.
Лeкин энг муҳими —
Айримлари ичингдаги энг гўзал фазилатларни юзага чиқаришингга сабабчи бўлади.
Ана ўшалар ҳар доим ёнингда олиб қолишга арзигулик инсонлардир.
Шу сабабли;
Ҳаёт сенга нимаики келтирса, розилик билан қабул қил…
Аммо ҳеч ким ҳақ-ҳуқуқларинг ва эркинлигингни топташига йўл қўйма!
✍️@umidaaziz
3 766
Бугун қайнонам билан вилоят онкология шифохонасига келдик.
Коридорларда ўтириб, атрофдагиларни кузатарканман, ичимдан ғалати, сўз билан таърифлаб бўлмайдиган ҳислар ўтди... Шу ерга ҳар бир қадам босган инсоннинг кўзида умид, сабр ва ҳаётга бўлган чексиз ташналик бор.
Ўзим ҳам ич-ичимдан шукроналик келтирдим:
~ Аввало, Яратганнинг берган соғ-саломатлигига;
~ Шу ерга бемор бўлиб эмас, ҳамроҳ бўлиб келганимга;
~ Қаддимни тик тутиб, яқинларимга елкадош бўлиб юрганимга...
Баъзан майда-чуйда ташвишлар, камчиликлар билан овора бўлиб меъёримизни йўқотиб қўямиз. Лекин аслида танимизнинг оғримаётгани, ҳар бир эркин олган нафасимиз — етарлича бахт ва улкан неъмат экан.
Илоҳим, шифохоналарда дард чекаётган ҳар бир юракка Ўзи шифо берсин. Яқинларимиз бахтимизга доим соғ бўлсин.
@husanovna_kundaligidan
3 766
Туйғусиз эмасмиз, бераҳм, бешафқат эмасмиз.
Фақат охирзамонга тўғри келганимиз учун ҳисларимизни яширадиган бўлдик. Янги танишувларнинг юкини кўтарадиган куч-қувватимиз йўқ.
Гўё биргина ҳаққимиз бордек, бир жаннат саодатини кутаётгандекмиз. Қолгани ҳорғинлик, қайғу, озор...
✍️@umidaaziz
3 766
Ёмғирдан сўнг тараладиган кўнгилни яйратадиган ифорнинг номи: Петрикор (Petrichor). 🌧🌱
Аслида биз тупроқнинг эмас, балки табиат, кимё ва физиканинг мукаммал уйғунлигини симириамиз:
🔹 Асосий омил — Геосмин: Тупроқдаги Streptomyces бактерияларини ишлаб чиқарадиган бу молекулага инсон димоғи ғоят сезгир бўлади. Ҳатто триллиондан бир улуш даражасида бўлса ҳам, миямиз бу ифорни зудлик билан илғайди.
🔹 Табиий спрей эффекти: Ёмғир томчилари тупроққа тушганида ҳосил бўладиган микро-ҳаво пуфакчалари портлаб, геосмин ва ўсимлик бирикмаларини аэрозоль шаклида ҳавога сочади.
🔹 Озон (О₃) шамоли: Ёмғирдан сал олдин ҳаводаги электр разрядлари кислородни озонга айлантиради. Чақмоқдан сўнг эсиб ўтадиган ўткир, мусаффо ва салқин ҳаво айнан шу озондир.
🧪 Нега бу ҳид қалбимизга ҳаловат бағишлайди?
Илм-фан буни молекулалар ва бактериялар билан тушунтирса-да, руҳият оламида бу ифор — инсониятнинг аждодий хотирасига боғлиқ.
Аждодларимиз учун ёмғир ифори сув, ҳосилдорлик, чанқоқнинг қониши ва ҳаёт давом этишини англатган. Шу сабабли миямиз бу ҳидни туйган онда инстинктив равишда хотиржамлик, хавфсизлик ва ўзлигига қайтишни ҳис қилади.
✍️@umidaaziz
3 766
Айрим кишилар:
ўзида бўлмаган савиянинг,
ўзига тегишли бўлмаган шахсиятнинг
ва ўзи бошдан кечирмаган бахтнинг
рекламасини қойилмақом кўрсатишни уддалайдилар.
Ундайлардан узоқ бўлинг.
✍️@umidaaziz
3 766
Нималардандир ҳаллослаб қочаётгандексан, лекин лом-мим демасликка онт ичгандай совуққон, сўзсизсан.
Борадиган жойинг йўқ, аммо қолгинг келмаётганига ҳам ишончинг комил.
Шунчаки, сал бўлса ҳам ҳар кишининг ва ҳар нарсанинг жим бўлишини хоҳлаяпсан.
Ўзингни тинглаш учун...
✍️@umidaaziz
3 766
Октябр...
Аслида совуқ. Поймол бўлган ишонч қамчисидек совуқ. Бир қарасанг ёмғир сувда пайдо қилаётган ҳалқаларни санаётган бўласан, бир қараса, пиёдалар йўлагида манзилсиз сайрга толгансан. Ўриндиқда совуқдан ўлиб қолгудай қалтираб ўтирганингда, осмон қадар ёлғизлигингни ўйлаб ўкинасан, қўлингдаги тешик кулчани баҳам кўриш учун биттагина кабутар учмайди.
Октябрми?
Ёлғизлик эзғинлиги, битмай қолган шеър, чанг босган токчаларнинг қўл тегмаган луғати.
Октябрь сенинг қўлларингдек...
✍️@umidaaziz
3 766
+1
Бугун халқаро қизалоқлар куни экан. 😊 Тилагим, дунёдаги жамики қизалоқлар бахтиёр бўлсин. Миқти қўлчалари билагузукларга, дўмбоқ бармоқчалари узукларга тўлиб, зару зеварлар, жавоҳирлар ичида малика бўлиб яшашсин. Ёмон кўзлардан узоқ, меҳрли кўзларнинг севимлиси қиз фарзандларингизни қутлаб, менинг номимдан ўпиб, қучиб қўйинг. Тезроқ улғайиб, ақлли қиз бўлиб Умида холасининг каналига аъзо бўлишсин 😍😘
✍@umidaaziz
