YO'LOVCHI📚✍️
Kanalga Telegram’da o‘tish
Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги. Шунингдек:https://umidaadizova54.blogspot.com да ижод намуналарим билан танишишингиз мумкин.
Ko'proq ko'rsatish3 775
Obunachilar
Ma'lumot yo'q24 soatlar
-207 kun
-17030 kun
Postlar arxiv
3 775
Туйғусиз эмасмиз, бераҳм, бешафқат эмасмиз.
Фақат охирзамонга тўғри келганимиз учун ҳисларимизни яширадиган бўлдик. Янги танишувларнинг юкини кўтарадиган куч-қувватимиз йўқ.
Гўё биргина ҳаққимиз бордек, бир жаннат саодатини кутаётгандекмиз. Қолгани ҳорғинлик, қайғу, озор...
✍️@umidaaziz
3 775
Ёмғирдан сўнг тараладиган кўнгилни яйратадиган ифорнинг номи: Петрикор (Petrichor). 🌧🌱
Аслида биз тупроқнинг эмас, балки табиат, кимё ва физиканинг мукаммал уйғунлигини симириамиз:
🔹 Асосий омил — Геосмин: Тупроқдаги Streptomyces бактерияларини ишлаб чиқарадиган бу молекулага инсон димоғи ғоят сезгир бўлади. Ҳатто триллиондан бир улуш даражасида бўлса ҳам, миямиз бу ифорни зудлик билан илғайди.
🔹 Табиий спрей эффекти: Ёмғир томчилари тупроққа тушганида ҳосил бўладиган микро-ҳаво пуфакчалари портлаб, геосмин ва ўсимлик бирикмаларини аэрозоль шаклида ҳавога сочади.
🔹 Озон (О₃) шамоли: Ёмғирдан сал олдин ҳаводаги электр разрядлари кислородни озонга айлантиради. Чақмоқдан сўнг эсиб ўтадиган ўткир, мусаффо ва салқин ҳаво айнан шу озондир.
🧪 Нега бу ҳид қалбимизга ҳаловат бағишлайди?
Илм-фан буни молекулалар ва бактериялар билан тушунтирса-да, руҳият оламида бу ифор — инсониятнинг аждодий хотирасига боғлиқ.
Аждодларимиз учун ёмғир ифори сув, ҳосилдорлик, чанқоқнинг қониши ва ҳаёт давом этишини англатган. Шу сабабли миямиз бу ҳидни туйган онда инстинктив равишда хотиржамлик, хавфсизлик ва ўзлигига қайтишни ҳис қилади.
✍️@umidaaziz
3 775
Айрим кишилар:
ўзида бўлмаган савиянинг,
ўзига тегишли бўлмаган шахсиятнинг
ва ўзи бошдан кечирмаган бахтнинг
рекламасини қойилмақом кўрсатишни уддалайдилар.
Ундайлардан узоқ бўлинг.
✍️@umidaaziz
3 775
Нималардандир ҳаллослаб қочаётгандексан, лекин лом-мим демасликка онт ичгандай совуққон, сўзсизсан.
Борадиган жойинг йўқ, аммо қолгинг келмаётганига ҳам ишончинг комил.
Шунчаки, сал бўлса ҳам ҳар кишининг ва ҳар нарсанинг жим бўлишини хоҳлаяпсан.
Ўзингни тинглаш учун...
✍️@umidaaziz
3 775
Октябр...
Аслида совуқ. Поймол бўлган ишонч қамчисидек совуқ. Бир қарасанг ёмғир сувда пайдо қилаётган ҳалқаларни санаётган бўласан, бир қараса, пиёдалар йўлагида манзилсиз сайрга толгансан. Ўриндиқда совуқдан ўлиб қолгудай қалтираб ўтирганингда, осмон қадар ёлғизлигингни ўйлаб ўкинасан, қўлингдаги тешик кулчани баҳам кўриш учун биттагина кабутар учмайди.
Октябрми?
Ёлғизлик эзғинлиги, битмай қолган шеър, чанг босган токчаларнинг қўл тегмаган луғати.
Октябрь сенинг қўлларингдек...
✍️@umidaaziz
3 775
+1
Бугун халқаро қизалоқлар куни экан. 😊 Тилагим, дунёдаги жамики қизалоқлар бахтиёр бўлсин. Миқти қўлчалари билагузукларга, дўмбоқ бармоқчалари узукларга тўлиб, зару зеварлар, жавоҳирлар ичида малика бўлиб яшашсин. Ёмон кўзлардан узоқ, меҳрли кўзларнинг севимлиси қиз фарзандларингизни қутлаб, менинг номимдан ўпиб, қучиб қўйинг. Тезроқ улғайиб, ақлли қиз бўлиб Умида холасининг каналига аъзо бўлишсин 😍😘
✍@umidaaziz
3 775
Сен сўндим, деб ўйлаётганингда ҳаёт сенга аввалгидан ёрқин истиқбол ҳозирлаётган бўлиши мумкин...
✍@umidaaziz
3 775
Агар ҳаёт сен хоҳлаганингдай илгариласа бу илоҳий бошқарув дейилади; бу — тўғри йўлда эканинга ишора. Истаганингдек илгариламаса бу ҳам илоҳий муҳофаза дейилади.
Баъзан амалга ошмаётган ёки рўёби кечикаётган нарсалар аслида сени катта зарардан асраётган бўлади. Ҳаёт кўрмаётган жойларингда ҳам сени ҳимоя қилаётган бўлиши мумкин.
✍️@umidaaziz
3 775
Ҳаёт жуда гўзал, тўғриси
Боз устига ҳаво яхши бўлса
Куч-қувватинг ўзингда бўлса,
Нонингни топиб ея олсанг
Кўнглинг поку покиза бўлса
Юзинг ёруғ, бошинг баланд бўлса
Ўзингдан хотиржам бўлсанг
Дунёда бировдан хавотиринг бўлмаса
Дўстинга ишонсанг
Яхши кунларни кутаётган бўлсанг
Яхши кунларга ишонсанг, айниқса
Боз ҳаво яхши бўлса
Яшаш жуда яхши нарса тўғриси.
📝Мелиҳ Жавдат Андай
✍️@umidaaziz
3 775
Ҳаётда дадил бўлмаган ютқазади. Қўрққан ортда қолади. Салоҳиятини яширган эса ўз имкониятларидан маҳрум бўлади.
Доимо олдинда бўлинг. Бошқаларнинг фикри, муносабати ёки маъқуллашига ортиқча боғланиб қолманг. «Нима бўлса бўлар» деган қатъият билан йўлингизда давом этинг.
Сизни ёқтирмаганлар бемалол узоқлаши мумкин. Фақат ҳаётингизда шунчаки оломон бўлиб, жой эгаллаб юришмаса бас.
Бир нарсани унутманг: сиздан мукаммаллик талаб қилаётганларнинг аксарияти ҳатто ўртача даражага ҳам етмаган бўлади.
✍@umidaaziz
3 775
#твиттер_гурунглари
Қўшнимизнинг қизи уч йиллик турмуши бузилиб, ота уйига қайтиб келибди. Онаси қўни-қўшниларга қизини ёмонлаяпти:
— Қизимнинг ҳамма нарсаси бор эди. Эри ишларди, ўзи ҳам ишларди. Лекин оилани эплолмади. Камига уялмасдан эрдан ажрашиб ўтирибди.
Чидолмай аёлдан сўрадим:
— Опа, нега ажрашишибди?
— Арзимас сабаблар. Нима эмиш, куёвим бошқа аёллар билан муносабатини билиб қолганмиш. Нима қипти шунга, эркак бўлгандан кейин ҳаммаси "юради"да! Шунга ота гўри қозихона қилиш шартмиди? Эр қизимники, уй қизимники, бироз сабр қилса нима бўларди?
Ҳайрон бўлиб, тилимни тишлаб қолдим.
Орадан бир неча кун ўтиб аёлнинг эри билан бозорда учрашиб қолдим. Гап орасида қизини сўрагандим, эркак кўзларини олиб қочиб шундай деди:
— Қизимнинг ўрнига бошқа қиз бўлганида ўша нусханинг эшигига қадам босмасди...
Эркак қизининг турмушидаги муаммоларни бошидан бери билар экан. Хотини бўлса куёвининг ота-онаси билан ораси бузилмасин деб, одамлар нима дейди қайғусида қизига давомли сабр қилишини таъкидлар экан.
Эркакдан сўрадим:
— Нега хотинингизга қарши чиқмадингиз?
Эркакнинг жавобидан кўнглим бузилди:
— Мен қизимни ҳимоя қилдим. Лекин онаси ўзи тинч-хотиржам яшаши учун қизининг турмушини ўташ керак бўлган бадал деб ҳисоблади.
Айрим оналар қизи ажрашишидан эмас, эрдан қайтиб келган қизи борлигидан уялади. Қизларининг изтироби, кечалари йиғлаб эрталаб кўзлари қизариб, шишиб ишга боришини эмас, қўни-қўшни нима дейишини ўйлашади.