Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
Open in Telegram
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz! Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular; YouTube kanalimizga qo'shiling👇 https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Show more2 604
Subscribers
-124 hours
-57 days
-3630 days
Posts Archive
Repost from YURISTKADR
Пул ўтказган, бироқ товарни олмаган тадбиркор судга чиқмоқчи ва нариги тарафдан асосий суммага қўшиб пеня ҳам ундирмоқчи. Лекин қараса, шартномада пеня ёзилмаган экан.
Савол: тадбиркор шартномада кўрсатилмаган бўлса ҳам нариги тарафдан пеня ундирса бўладими?
☝️Тадбиркор дустларимизга юбориб қўямиз.
👉@yuristkadr
Ertaga 5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun ish kuni!
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 22.12.2023 yildagi PF-213-son “2024-yilda rasmiy sanalarni nishonlash davrida qo‘shimcha ishlanmaydigan kunlarni belgilash va dam olish kunlarini ko‘chirish to‘g‘risida”gi farmoniga ko’ra, 5 kunlik ish haftasida ishlaydigan xodimlar uchun 6-yanvar — shanba kunidan 2-yanvar — seshanba kuniga ko’chirilgan https://lex.uz/docs/-6704048
Intizomiy jazo olishni istamasangiz, ertaga ishga chiqing)) https://t.me/accounting_stuff
Мехнат кодекси 282-моддасига асосан иш берувчи ходимнинг давлат ва жамоат мажбуриятларини бажариш вақтида жумладан ҳарбий мажбуриятларни бажараётганда уни ишдан иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда озод этиши шарт. Яъни ҳарбий хизматга кетган ходим ўртача иш хақи тўлик тўлаб берилди. Иш ҳаққи тўлови учун асос сифатида чақирув хати илова қилинади. https://t.me/accounting_stuff
Repost from Доктор Акрамов | Блог
Ўзбекистонда 1 апрелдан газли ва энергетик ичимликларга акциз солиғи жорий этилади
1 апрелдан таркибида шакар бўлган газланган ичимликлар литри учун 500 сўм, энергетик ичимликлар учун 2000 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилади.
👍 Мана бу зўр ҳабар. Кўзларингни очинглар, захарли нарсани давлатимиз ҳам ўзига хос ишора билан кўрсатиб бермоқда.
Булар ароқдан ҳам захарлилигини унутманг.
@acramov 👈 обуна бўлинг
Ишдан бўшатиш нафақаси миқдори.
Ишдан бўшатиш нафақасининг миқдори мазкур иш берувчидаги иш стажига боғлиқ бўлади ва у:
уч йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан;
уч йилдан беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан;
беш йилдан ўн йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг юз фоизидан;
ўн йилдан ўн беш йилгача иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг бир юз эллик фоизидан;
ўн беш йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимлар учун — ўртача ойлик иш ҳақининг икки юз фоизидан кам бўлиши мумкин эмас. (МК, 173-модда).
Қандай ҳолларда ушбу нафақа тўланиши Меҳнат кодексининг 173-моддаси, 2-қисмида келтирилган. https://t.me/accounting_stuff
Бухгалтерия ва солиқ бўйича профессионал хизматлар!
2023 ҳам нихоясига етди, тез орада йиллик ҳисоботларни тақдим этиш керак, Бухгалтерия ва солиқ хизмати соҳасида етакчи компания ўз хизматларини таклиф этади. Бухгалтерларга кўмаклашамиз. Йиллик молиявий ҳисоботларини тайёрлаб берамиз. Статистика ҳисоботларини топширишга кўмаклашамиз. Янги иш бошлаган ҳисобчиларга тўғри йўлда юришлари учун консултация берамиз. Ҳар қандан солиқ, ҳуқуқ масалаларида маслахат берамиз.
10 йиллик тажриба. Бизга ишонч билдирган корхоналар сони 100+
Ҳар бир мижоз учун алоҳида иш ҳужжатлари ва иш юритиш услуби таклиф қилинади.
Манзил: Навоий кўча, №5/1 уй.
Мўлжал: "Uzum Market" ёнида.
📞 +998 99 983 90 10
❄️❄️❄️Айланмадан Олинадиган Соликни қатъий белгиланган суммада тўловчи солиқ тўловчилар учун 2024 йил солиқ ставкаси қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Жами даромади беш юз миллион сўмдан ошмаган солиқ тўловчилар учун - йиллик 25 миллион сўм; (Аввалги йил учун(2023) 20 миллион сўм эди)
Жами даромади беш юз миллион сўмдан юқори бўлган солиқ тўловчилар учун - йиллик 34 миллион сўм; (Аввалги йил учун(2023) 30 миллион сўм эди) https://t.me/accounting_stuff
Repost from YURISTKADR
Блогерлар даромад солиғи тўламас эди, бироқ эндиликда...
Ўзини-ўзи банд қилувчилар деганда, Президентнинг 2020 йил 8 июндаги ПҚ-4742-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйҳатидаги фаолият турлари билан шуғулланадиган фуқароларни тушунамиз.
Бу Рўйҳатда айни пайтда 101 та фаолият турлари кўрсатилган бўлиб, улар билан фуқаролар юридик шахс ёки ЯТТ ташкил қилмасдан, шунчаки оддий фуқаро сифатида шуғулланадилар. Солиқ органидан ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида битта маълумотнома олишса бўлди.
Солиқлар бўйича ҳам имтиёз бор. Яъни, Солиқ кодекси 369-моддаси 1-қисми 9-бандига асосан ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари солиққа тортиладиган жами даромад таркибига кирмаслиги белгиланган эди.
Айни пайтда кўпчилик блогерлар Рўйҳатнинг 65-қаторида кўрсатилган “ижтимоий тармоқлардаги фаолият” деган фаолият тури билан ўзини-ўзи банд қилган ҳолда шуғулланиб даромад топмоқда ва олинган даромадидан СК 369-моддасига мувофиқ даромад солиғи тўлагани йўқ. Албатта, бу ўзини ўзи банд қилган барча фуқароларга берилган имтиёз эди.
❗️Диққат! Эндиликда ўзини ўзи банд қилувчиларнинг солиққа тортилиши борасида ўзгариш юз бермоқда.
2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли янги Қонун билан Солиқ кодексининг 369-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда: "ушбу модда биринчи қисмининг 9-бандида назарда тутилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларига ушбу даромадлар солиқ даврида 100 миллион сўмдан ошган кундан эътиборан ушбу Кодекс мақсадида якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солинади. Бунда ўзини ўзи банд қилган шахслар ижтимоий солиқни ушбу Кодексда белгиланган тартибда тўлайди".Бу жуда жиддий ўзгариш дегани. Чунки, айрим ўзини ўзи банд қилувчилар, жумладан, ўзини ўзи банд қилувчи сифатида рўйҳатдан ўтган блогерлар мисол учун, реклама хизматларидан яхшигина даромад топаётган эди. Энди солиқ даврида бу даромад 100 млн. сўмдан ошдими, тамом, Солиқ кодексининг 369-моддасидаги даромад солиғи бўйича имтиёз қўлланилмайди ва бундай ҳолларда ўзини ўзи банд қилган фуқаро даромад 100 млн. сўмдан ошган кундан эътиборан худди ЯТТлар каби давлатга солиқ тўлайди. Мазкур ўзгаришлар ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият юритаётган барча фуқароларга бирдек тегишли. Айтганча, бу ўзгаришлар 2024 йил 1 январдан кучга кириб бўлди. 👉@yuristkadr
Repost from Buxgalteriya | Accounting Outsourcing
2024 йил 1 январдан бошлаб мол-мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун ижара тўловининг энг кам миқдорлари белгиланди.
Тошкент шаҳрида 1 кв.метр турар жой учун белгиланган энг кам ставка - 25 000 сўм, нотурар жой учун эса - 40 000 сўм этиб белгиланди.
Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарларда 1 кв.метр
- турар жой - 12 000 сўм
- нотурар жой - 23 500 сўм
Бошқа аҳоли пунктларида 1 кв.метр турар жой учун - 5 000 сўм, нотурар жой - 10 000 сўм.
Енгил автомобиллар ижараси - 780 000 сўм, юк автомобиллари, автобус ва микроавтобуслар учун - 1 550 000 сўм.
Эслатма. Ушбу энг кам қийматлар фақатгина солиқ солиш мақсадида қўлланилади. Бундан кўп ёки кам суммага шартнома тузилиши мумкин. Агар шартнома кам суммага тузилган тақдирда хам даромад солиғи ижара тўловининг энг кам миқдорларига суммага нисбатан ҳисобланади.
Мисол: Агар юк автомашинасини 1 000 000 сўмга ижарага берилган бўлса, 1000 000 *12%=120 000 сўм бўлсада, аммо солиқ тўлашда белгиланган ижара тўловининг энг кам миқдорига асосан 1 550 000 * 12% = 186 000 сўм даромад солиғи тўланади.
@best_accounting_outsourcing
Repost from YURISTKADR
❗️Камерал солиқ текшируви билан боғлиқ муҳим янгилик.
Солиқ кодексининг 138-моддасида камерал солиқ текширувини ўтказишга оид қоидалар белгиланган.
2023 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-891-сонли янги Қонун билан Солиқ кодексининг 138-моддаси қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда:
“Камерал солиқ текширувида қуйидаги солиқ назорати тадбирларини ўтказиш тақиқланади, бундан қўшилган қиймат солиғи суммасининг ўрнини қоплаш (қайтариш) мақсадида ўтказиладиган камерал солиқ текшируви мустасно:
1) солиқ тўловчининг ҳудудига кириш;
2) солиқ тўловчининг ҳудудини ва биноларини кўздан кечириш;
3) солиқ тўловчидан ҳужжатларни талаб қилиш ва уни чақиртириш;
4) солиқ тўловчининг ҳужжатлари ва буюмларини олиб қўйиш.
P/S: Бу ўзгаришлар 2024 йил 1 январдан кучга киради.
Солиқчилар эҳтиёт бўлишлари керак, агарда юқоридаги қоидаларни бузишса, Бизнес-омбудсман уларга нисбатан МЖтКнинг 241-2-моддасига асосан БҲМнинг 40 бараваридан 80 бараваригача жарима солиши мумкин.
👉@yuristkadr
Repost from Bektosh Khatamov
Қараса…
Солиқ кодексига айрим ўзгартиришлар киритилмоқда, баъзи ҚҚС имтиёзлари бекор бўлмоқда.
Ўзи ўз-ўзини банд қилган шахслар неча пул даромад қилса ҳам ягона белгиланган йиллик тўловни амалга оширишар эди. Бу адашмасам БҲМнинг бир баравари миқдоридаги сумма эди.
Лекин солиқчилар қараса, ҳамма шу йўл билан пул ишлашга ўтиб кетмоқда, бир марталик тўловни қилади, соққани қилиб ётибди. Шунга нима қилиш керак?
2024-йилдан бошлаб ўз-ўзини банд қилган шахсларнинг фаолияти натижасида олган даромадлари 100 миллион сўмдан ошганда, ошган кундан эътиборан якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.
Ҳозирда бу солиқ тушумдан 4 фоизни ташкил қилади, бошқача қилиб айтганда агар тушумингиз 100 миллиондан ошса, ўша ошган қисми учун 4 фоиздан солиқ тўлаб бораверасиз.
Унда Якка тартибдаги тадбиркордан нима фарқи бор, ўз-ўзини банд қилди нима-ю, якка тартибдаги тадбиркорлик қилди нима деб ўйлаяпсизми? Менимча, бу саволга қонунни ишлаб чиққанларнинг ўзларида ҳам жавоб бўлмаса керак.
Қараса, шуниси қулай қабул қилиб қўя қолишган-да…
@bektoshkhatamov
https://tax.uz/en/site/companys Ўзбекистон Республикасида солиқ тўловчи ҳалқаро электон хизмат кўрсатувчи корхоналар тўғрисида маълумот юқоридаги хаволадан кўришингиз мумкин.
Repost from Kun.uz | Расмий канал
“80 фоизгача чегирма”: ҳақиқий акциями ёки нарх манипуляцияси?
Рақобат қўмитаси таҳлилларига кўра, айрим йирик савдо марказлари ва дўконларда дастлаб таклиф қилинадиган товарларнинг нархлари ҳаддан ташқари ошириб юборилади, сўнгра уларнинг баҳоси ҳақиқий нархигача туширилади ва “чегирма” сифатида харидорларга тақдим этилади.
👉 https://kun.uz/42287810
Kun.uz расмий канали
Repost from Avantaj|Buxgalteriya
Солиқларни тўлашга ўз вақтида банкка инкассо топшириқномаси юбормаганингиз учун жарима келса, тўлашга шошилманг. Биринчиси "кечирилади".
Юқоридаги постда айтилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим.
@avantaj_buxgalteriya
Repost from Avantaj|Buxgalteriya
Солиқ ҳисоботларини ўз вақтида топширинг.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (МЖТК, 175-модда)
@avantaj_buxgalteriya
Устав_фондига_пулсиз_ҳиссани_ҳужжат_билан_тасдиқлаш_керакми.docx2.10 KB
Repost from Bektosh Khatamov
Любая бизнес хараша…
Ҳа, ростан ҳам шундай, ҳар қандай иш зўр иш ҳисобланади, жуда кўпчилик ўқишга киришда ёки бирор касбни эгаллашди “бундан қанча пул топаман” деб ўйлайди, яъни мақсад пул топишга қаратилади, касбни мукаммал эгаллашга эмас. Масалан, бухгалтерияга топшираман деган одамнинг миясида биринчи келадиган хаёл “бухгалтерларнинг ойлиги қанча?”, ҳа, палонча, ўқисам бўлади ёки бўлмайди деган хаёл билан ўқийди.
Шахсан ўзим жуда кўп ёшларда шу нарсани кўрганман, палончи палончи ойлик олади, ооо зўр, палончигиям ўқийсанми, унда ўқиганлар пистончиям пул тополмайди дейишганларини. Нега шундай биласизми? Чунки биз касбни эгаллаш ҳақида, уни мукаммал даражада билиш ҳақида ўйламаймиз, ўқишни битириб пул топиш ҳақида ўйлаймиз.
Мен Истанбулда бир ўзбек бола билан танишиб қолдим, шу ерда маклерлик қилар экан, ўзи аудит йўналишида ўқиб аъло баҳоларга битирган экан. Қаранг, касбни мукаммал эгаллаган, лекин “нега ўз соҳангда ишламаяпсан?” десам, мен ўз соҳамда ишлаяпман деб қолди, шу жойда менда стериотипларим ишлашни бошлади, ахир аудитор дегани бир банкдами ёки офисда ўтириб олиб ишламайдими деб сўрадим.
“Ҳа, ака, мен маклер бўлганим билан туркларнинг ўзи мен уларга уй топиб уни аудит қилиб беришим учун ойлаб кутиб туради, мен фақатгина уй топмайман, тўлиқ бозорни таҳлил қиламан, уй олишдаги ва унинг сотилишидаги таваккалчиликларни, яъни қисқача риск менежментини ҳам қиламан, уй олганда уни ижарага берганда ўртача пулнинг қайтиб келиш вақтлари, фойда ва зарар бўлиш ҳолатларини таҳлил қилиб бераман ва буни айнан уларга тушунарли тилда қоғозларга тушириб бераман, шунинг учун менинг хизматим бошқаларга қараганда қимматроқ. Яъни мен бир уйни сотдим, бўлди кетдим эмас, мен мижознинг шахсий аудиторига айланаман. Бу эса фақат маклер эмас, балки пулни бошқарувчиси бўламан. Бунинг нархи эса умуман бошқа.”
Ортиқхўжаевнинг гапларида жон бор: “любая бизнес хараша”
@bektoshkhatamov
Таьсисчи устав фондини пул кўринишида шакллантириб, чиқиб кетаётган вақтда эса шу сумма миқдорида товар олиб чиқиб кетса солиқ чиқадими? Айланмадан олинадиган солиқ тўловчиси ёки ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлса?
Жавоб: Айланмадан олинадиган солиқ бўйича. Солиқ кодеси 463-моддаси 3-қисми 1-бандига асосан иштирокчилар таркибидан иштирокчи чиққан (чиқиб кетган) тақдирда ёхуд унинг юридик шахсдаги улуши камайтирилганда ёки юридик шахс томонидан иштирокчидан унинг ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг қисми) қайтариб сотиб олинганда ушбу иштирокчига товарларни бериш айланмадан олинадиган солиқ объекти хисобланади ва айланмадан олинадиган солиққа тортилади. Мисол: Таъсисчи корхонага 100 млн сўм киритди. 100 млн сўмлик товарларни киритган суммаси доирасида олиб чиқиб кетди. 100 млн сўмга нисбатан айланмадан олинадиган солиқ хисобланади. ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси. Солиқ кодекси 239-моддаси 4-қисми 3-бандига асосан юридик шахс иштирокчилари таркибидан иштирокчи чиққанда (чиқарилганда) ёки унинг юридик шахсда иштирок этиш улуши камайганда ёхуд иштирокчидан ушбу юридик шахсда иштирок этиш улуши (улушнинг бир қисми) юридик шахс томонидан қайтариб сотиб олинганда, иштирокчига товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма ҚҚС га тортиладиган айланма хисобланади. Агар таъсисчига улуши доирасида товарларни беришдан даромад бўлса, Солиқ кодекси 297-моддасига асосан фойда солиғи базасига қўшилад
