cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

avatar

Доктор Акрамов | Блог

Доктор, ижодкор, блогер Абдулазизхон Акрамовнинг телеграм канали. Каналга донат (моддий ёрдам) https://www.tirikchilik.uz/acramov 🧧Каналдан маълумот олинса, манзил кўрсатилсин! Саволлар ва таклифлар учун @Xatchi_bot

Show more
Uzbekistan9 053The language is not specifiedMedicine2 987
Advertising posts
7 693
Subscribers
-1024 hours
-357 days
-9530 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

🔈Қисқа савол жавоблар : ✍ Қандли диабетни 2 турини даволаб юборса бўладими? Бемалол. Пархез ва актив хаёт билан бутунлай қутилиш мумкин. Хаёт тарзини ўзгартириш керак. ✍ Гижжа ва паразитлардан хавфсиз қутилиш. Каналда бу хақида ёздим, ҳаттоки дори рекламасини ҳам қўйдик. Олганлар фойда кўрмоқда. ✍ Хитой ва Япон табобатига муносабатингиз. Улардаги узоқ умр сабаби табобат эмас балки турмуш тарзидир. Енгил хазм бўлувчи овқат + актив хаёт, денгиз махсулотлари = шу асосий секрет. Қолган гаплар жуда катта ахамиятли эмас. ✍ Невроз касаллигида нима қилиш керак? Аввало касаллигини тан олиш ва докторга бориш керак. Даволаниш хамма ишни шарт йиғиштириб қилиш керак. Бўлмаса бу касаллик бутун умр чўзилади ва атрофдагиларни ҳам невроз қиласиз. @acramov 👈 обуна бўлинг
Show all...
👍 43👏 7 1🔥 1
Набирам кесак ейди, нима қилиш керак? Кесак ейиш, соч, тирноқ ейиш, керосин хидлаш каби ғайритабиий белгилар бола организмдаги минерал етишмовчилигидан далолат. Хусусан темир етишмаслиги туфайли келиб чиқувчи кам қонликда ҳам юқоридаги белгилар кузатилади. Организм захираларини тўлдиришга интилади. 🔇 Чораси 1. Болани магазинга олиб кириб, нима егиси келса олиб бериш. 2. Уйдаги дастурхонни творог, бодом, майиз, умуман хилма хиллигини ошириш 3. Овқатларни кам ва хилма хил қилиш 4. Витамин ва минераллар ичириш тавсия этилади. @acramov 👈 обуна бўлинг
Show all...
🔥 20👍 14🤯 2
Гармонал кризис хақида. Организмда гармонлар барча биохимик жараёнларни уйғун кечишида мухим ахамиятга эга. Ҳар бир гармоннинг алохида ахамияти бор ва бирор гармон ишлаб чиқиши бузилса, уйғун система издан чиқишни бошлайди. Аёл организмида 60 дан ортиқ гармонлар мавжуд. Шу туфайли улардаги гармонал кризис яққолроқ номоён бўлади. ⏩Маълумот учун ёвуз қайноналар айнан гармонал кризис давридаги аёллардир. Улар кўпинча рухиятидаги кучли ўзгаришларини бошқара олишмайди. Шу туфайли юртимизда ҳам минглаб ажрашувлар юзага келмоқда. Гармонал кризис сабаблари: - Абортлар - Орал контрацептив дорилар, гармонларни пала партиш ичиш - Климакс - Депрессия, туғрув оғир ўтиши ва хкз 🟣 Нима қилмоқ керак? 1.Аввало аёл бу даврда бутунлай рухияти ўзгаришларини ўзи ва атрофдагилар тушиниши керак. Атрофдагиларни юмшоқлик билан тушинишлари мухим 2. Гармонал кризисни юмшоқроқ ўтказувчи гармонсимон ўт дорилар қабул қилиш керак 3. Тинчлантирувчи дорилар, сайр, спорт, иш билан қаттиқ шуғулланиш мухим. Бекорчи бўлиб қолса атрофдагиларни чақиш билан шуғулланади . Мавзу катта, келгусида қолган маълумотларни ёзаман. @acramov 👈 обуна бўлинг
Show all...
👍 39😁 7😢 5
Саволлар етарлича берилди, энди аста аста, пост қилиб жойлаб бораман.
Show all...
👍 73
Грижани бутунлай даволаш мумкинми? - Мумкин. Грижа хосил бўлишига турли омиллар сабабчи бўлади. Шу сабаблар замирида умуртқага ноадекват юклама тушиши ётади. 🎤 Айниқса, умуртқага нотўғри пояфзал танлаш ва нотекис ерда юриш катта зарба беради. Интернетда кулгили вайнлар кўравермай- қандай пояфзал турлари бор, спортда ёки кўчада қандай пояфзал кийиш лозимлиги тўғрисида маълумотлар қидириш фойдалироқ. Пролапс - грижа олди холатини тортилиш, физиотерапия билан даволаш мумкин. Грижа йирик бўлса фақат операция. Операциядан чўчиманглар, тез ва осон ўтади. @acramov 👈 обуна бўлинг
Show all...
👍 59🤔 1
🗣Буйрак тошлари хақида Буйрак тошлари касаллиги тиббиёт тилида Нефролитиаз дейилади. Тошлар, қумлар ва тузлар буйракни сийдик ажралиш тизимларида пайдо бўлиши мумкин. Тошларни табиатини билиш мухим ахамиятга эга. Оксалат, фосфат, урат, ксатин тошлари мавжуд. Тош пайдо бўлишига - Семириш -Гипертония - Кам сув ичиш - Қудуқ, ариқ ва бошқа тозаланмаган сувлар ичиш - Моддалар алмашинуви бузилиши сабабчи бўлади. 👨‍🔧 Тош майда бўлса сийдик хайдовчилар ва кўп суюқлик орқали ювиб ташлаш мумкин. Аммо 20 мм ва ундан катта бўлса операция тавсия этилади. @acramov 👈 обуна бўлинг
Show all...
👍 17🤔 5
Иммун тизими пастлиги сабаблари. 🤩 Иммунитет асосан юқумли касалликлардан соғайишда аҳамиятга эга. Бошқа касалликларда организмнинг умумий уйғун тизими асосий ролда бўлади. Айнан иммун тизими пасайишига олиб келувчи омиллар : 🎤 Қон қуюқлиги 🟢 Камхаракатлик 🎤 Қалқонсимон без касалликлари ( бўқоқ) 🟢 Жигар ёғ босиши, ўт димланиши 🎤 Витамин ва минераллар дефицити. 🎤 Бир хил типдаги таомланиш Организм касаллик билан курашишиши учун унга куч ва харакат керак. Куч -озуқада, харакат - қон айланиши нормаллигида. Қонни суюқлигини теширинг, юқоридаги аъзоларни назоратга олинг. Болалардаги иммун пасайишига кўпроқ ичак паразитлари сабабчи бўлади @acramov 👈 обуна бўлинг
Show all...
👍 36
Доктор Акрамов сизларга қайси мавзуларда маълумот берса ва каналда ёритса яхши бўлар эди? Савол ва таклифларни коментда қолдирамиз👇👇 @acramov
Show all...
👏 19👍 14
Қисқа танаффусдан сўнг, ижод ва фаолиятни қайта бошлаймиз. Содиқ мухлисларга рахмат. @acramov
Show all...
👍 128🤝 13🤣 2
Доктор Акрамов дан Эркаклар учун махсус қўлланма! 👉 Кўпчилик эркаклар жинсий касалликлар ёки заифлик бошланганида врач қабулига боришдан тортинишади. Кўпинча мустақил даволанишга ҳаракат қилишади ва турли кераксиз воситаларни интернетдан олишлари, пул кеткизишлари, баъзида соғлиғини баттар йўқотиши мумкин. Мазкур қўлланмада сиз: ✅ Проста бези аденомаси ёки простатит бошланганда уйда қилиш мумкин бўлган чоралар ✅ Эркаклик қувватини оширувчи комплекс чоралар ✅ Кимёвий дориларсиз қувватни кўтариш ва кўтарилган холатда ушлаб туриш Фойдали машқлар, маслахатлар ва БАДлар хақида маълумот оласиз. Қўлланма электрон кўринишда. Қўлланмани сотиб олиш учун админга мурожаат қилинг 👇 @acroc
Show all...
👍 20😢 2😘 1