cookie

We use cookies to improve your browsing experience. By clicking «Accept all», you agree to the use of cookies.

pavel durov dog#FREEDUROV
avatar

Bektosh Khatamov

Do not prepare to live a life, just live it. Advokat xizmati: +998935096663 Have an idea? I’m here 👉 @BektoshKhatamovBot instagram.com/khatamov.bektosh

Show more
Advertising posts
12 977
Subscribers
+4624 hours
+4147 days
+8830 days

Data loading in progress...

Subscriber growth rate

Data loading in progress...

Талабаларга маслаҳатларим #1 Мана янги ўқув йили ҳам кўпчилик олийгоҳларда бошланди, шу ўринда жуда ҳам кўплаб ёшлардан “энди нима қилиш керак?, эндиги қадамим қандай бўлиши керак?” мазмундаги саволлар келмоқда, шунинг учун талаба бўлган укалар, сингилларга ва умуман ёшларга бир қанча маслаҳатларимни ёзиб кетмоқчиман. Бу маслаҳатларим аслида барча ёшдагилар учун ҳам актуал, балки келажакда ўз фарзандларим ҳам бу сатрларни ўқишар ва ишончим комилки, бизни қандай келажак кутиб турганидан қатъий назар бу маслаҳатларим ўз кучини йўқотмайди. Бу туркумдаги маслаҳатларим кўп, уларни битта постга жойлаштириш қийин, шунинг учун бир неча кунлар давомида ёзиб бораман. 1. Диплом учун ўқима. Талаба дўстим, сен ҳозир ўзингга каттароқ ракурсдан қарасанг, сен катта меҳнат бозорига чиқиш учун тайёрланмоқдасан. Бу меҳнат бозори сенинг қишлоғинг, шаҳринг, мамлакатинг билан чегараланиб қолмаган. Сен дунё бозорида ўз ўрнини топа оладиган мутахассис бўлишинг керак. Дунё бозорида эса сенинг ҳар қандай олган дипломинг бир тийин, ҳамма сенинг билим ва кўникмаларинг учун сенга пул тўлайди. Бунинг учун эса ҳар бир кунни сен ўз устингда ишлаш билан ўтказишинг керак. 2. Одатларни шакллантир. Ёмон одатлар яхши одатларга қараганда инсонга 50 баравар тезроқ ёпишиб олар экан, ҳа, битта чексам ҳеч нарса қилмайди деб ўйлама, чекиш ўзи билан бошқа ёмон одатларни етаклаб келади. Кичик одатлар сенинг ҳаётингни ҳал қилиб қўяди. Сен доимо ўзингда фойдали одатларни шакллантиришни одат қилишинг керак. 3. Меҳнатдан қочма. Биласанми, барча муваффақиятли инсонлар бирлаштириб турувчи умумий хусусияти бор: бу ҳам бўлса, меҳнатдан қочмаслик. Фақат бировга суянган, ўзининг муваффақиятсизларида бировни айблаган инсонлар ҳеч қачон кўкармаган. Муваффақиятли инсонларнинг асосий солиштирадиган одами бу кечаги ўзи билан бугунги ўзи, улар ҳар қандай ҳолатда тинимсиз меҳнатдан қочишмайди. Ҳам ақлан, ҳам руҳан, ҳам жисмонан меҳнат қилишади. 4. Самимият ва меҳр. Ҳар қандай ишни аввало самимият ва меҳр билан қил, аввало бир ишни қиляпсанми ҳеч қачон қўл учида, ҳа, бўлаверади деб қилма, қилсанг, зўр қил, акс ҳолда умуман қилма. Мен мукаммал бўл демоқчи эмасман, одам бир ишни мукаммал қила олмаслиги мумкин, аммо асосийси у уни чин дилдан қилиши. Масалан, кимгадир дарс бермоқчисан, ҳа, тўғри сен 20 йиллик тажрибага эга ўқитувчидек мукаммал дарс бера олмаслигинг мумкин, аммо чин кўнгилдан дарс бер, дарсга тайёрлан, излан, қўшимча маълумотлар қидир, умуман олганда ўтаётган дарсингнинг ҳар бир дақиқасини театр асари каби саҳналаштир. 5. Инсонлар эмас ғоялар муҳим. Сен атрофингда шундай инсонларни йиғишинг керакки, улар билан бошқа инсонларни эмас, ғояларни муҳокама қилишинг керак. Бошқа инсонларнинг ғийбатини, муҳокамасини қилиб юрган инсонлар билан сен ҳеч қачон ўсмайсан. Бунинг учун атрофни соғлом сақла, ёмон энергия тарқатадиган одамлар узоқроқ юравер. Атрофингга ўзига ишонган, сендан кўра ақллироқ, активроқ, ижобий энергияга тўла одамларни йиғ. @bektoshkhatamov
Show all...
🎉 222👍 40 11🔥 7👏 1
Кафил турсанг, бекафан кетасан. Бир пайтлар Шукруллонинг “Кафансиз кўмилганлар” асарини ўқиган эдим. Унда шуро тузумида қатағон қилинган жадидлар ҳақида жуда ўткир ёзилган эди. Бугун тушуниб етдимки, одам кафансиз кўмилиши учун шуро даври ҳам керак эмас, жадид бўлиш ҳам умуман керак эмас экан. Шунчаки бировнинг ўртасига тушиб кафил турсанг, бекафан кетаверар экансан. Мен ҳозир бу постни ўзим учун ёздим, шу хатони такрорламаслигим учун атайлаб ёзиб қўйдим. Бундан кейин қиладиган хатоларимни каналимда #хатоларим ҳештеги билан бериб бораман, токи ўзимга доимий эслатма бўлиб турсин. @bektoshkhatamov #хатоларим
Show all...
👍 125😁 31🤔 10 8🔥 5😢 5😱 2
Photo unavailableShow in Telegram
Нейронлар доминоси. Чарлес Дуҳигнинг “The power of habit”, яъни “Одатлар кучи” китобини ўқияпман, ростини айтсам, инсон миясидаги нейронлар шу даражада бир-бирига боғлиқлигини билмаган эканман. Хуллас ҳар қандай одатнинг шаклланиши айнан миядаги нейронга боғлиқ экан. Сигарет чекиш ёки ичиш одатини ташлаш орқали миянинг қолган нейронлари худди домино сингари ҳаракатга келар экан. Яъни биргина ичишни ташлаш орқасидан сигарет чекишни олиб келар экан, яъни доминолар бузилишни бошлар экан. Ёмон одатлар нейрони ўзига ўхшаган нейронларни йиқитиб чиқар экан. Кейин агар сиз қандайдир яхши одат нейронини қуришни бошласангиз, бошқа нейронлар қўшилишни бошлар экан. Масалан, мунтазам бир спорт тури билан шуғулланиш кейинчалик бошқа спорт тури ёки фойдали бирор одат билан шуғулланишни бошлашга туртки бўлар экан. Хуллас бу китобдаги асосий жойларни сизлар билан бўлишиб бораман. Умуман одатларни бошқариш билан инсон ҳаёти бутунлай ўзгариб кетишини ўргатиб бораман. @bektoshkhatamov
Show all...
👍 90 13🔥 7👏 2🤔 2🥰 1
Сиз қандай бошлиқ билан ишлаяпсиз? Сидней Финкелштейннинг “Супербошлиқлар” китобида бошлиқларнинг турлари ҳақида жуда қизиқарли маълумотлар берилган, унга кўра бошлиқлар уч турга бўлинар экан. 1. Bossy - бундай бошлиқлар сизга ҳеч нарса ўргатмайди, қарорларни фақат ўзи қабул қилади, сиз фақатгина бўйруқ бажарасиз, бундай бошлиқлар қўлида сиз қулдай ҳаракатланасиз, олдида ўзингизни эркин ҳис қилмайсиз, қандайдир ички хавотир бўлади. Имкон борича бундай бошлиқнинг кўзига кўриниб қолмайин деб юрасиз. Бундай бошлиқлар сиз улардан кетиб бизнес бошламоқчи бўлсангиз, имкон борича сизга ҳалақит беради. Бундай бошлиқлар қўлида ўсиш деярли имконсиз. 2. Normal Boss - бундай бошлиқлар сизга кўп нарсани ўргатади, лекин қарор қабул қилишга йўл бермайди, сўнгги қарорлар барибир уники бўлади, сизни хато қилишингизга йўл қўймайди, хато қилиб қўйсангиз, жуда қаттиқ жазолайди. Бундай бошлиқлар сизни улардан кетиб қолиб ўз бизнесингизни бошлашингиздан ҳадиксираб туришади. Бундай бошлиқлар қўлида ўсишнинг имкони бор, аммо жуда узоқ йиллар кетади. 3. Super boss - бундай бошлиқлар сизга кўп нарса ўргатади, агар ўзида сизга ўргатиш учун илм етарли бўлмаса, ташқаридан одам ёллаб бўлса ҳам ўргатади, бундай бошлиқлар барча ишда сизга кўмакчи бўлиб охирги қарор чиқаришни ўзингизга қўйиб қўяди. Қарорингиз хато бўлиши мумкинлигидан асло қўрқишмайди, бундай бошлиқлар ҳеч нарсани йўқотишдан қўрқишмаслиги билан хавфли ҳисобланишади. Улар сизни ҳар қанақа ҳолатда ҳам ўсишингиз тарафдори бўлишади. Агар улардан кетиб бизнес бошламоқчи бўлсангиз, биринчи бўлиб ўзи ёрдамлашади. Бундай бошлиқлардан шунчаки узилиб кетиш жуда қийин. Бундай бошлиқлар билан сиз ўз чегараларингизни бузиб ташлайсиз, ўзингизга ишончингиз ортиб кетади ва ўсасиз. Энди бошлиқ бўлсангиз, сиз қандай бошлиқман деб ўйлайсиз? Агар бошлиғингиз бўлса, у қандай бошлиқ? Шулар ҳақида бир фикрлаб кўринг-чи. @bektoshkhatamov
Show all...
👍 55🔥 11🤔 6 3👎 2🤩 1
Нимадир ғалати-а? Креатив реклама каналида Акмал Мирзо Oxus университетига ҳужжат топширган бир талабанинг тўлиқ шартнома пулини ўз чўнгтагидан тўлаб бериши ва бир талабанинг мактабдаги устозига Умра зиёратига турни совға қилиши ҳақида видео чиқди. Мана бу ерда эса Акмал Мирзо тахаллуси билан ижод қилувчи шахс инстаграм рекламаларидан оладиган пуллари учун солиқ тўламаслигини ва ҳатто уни қандай тўланишини ҳам билмаслигини эътироф этган. Шунда Акмал Мирзо солиқ тўламасдан халқнинг ўз пулига халқ вакилининг контракт пулини тўлаб, халқ вакилини Умрага жўнатяптими ва буни мен ўз чўнтагимдан қиляпман деяптими? Ғалатимасми? @bektoshkhatamov
Show all...
Kreativ reklamalar | Marketing

Universitetni barbod qilishdi, nazarimda @kreativ_reklamalar

😁 99🤬 16👍 7👎 4🔥 3👏 3🤩 1
Ёлғизлик. Бизнинг давримизда ёлғизлик қандайдир уятли касалликка айланди деб ўйлайман. Негадир ҳамма ёлғизликдан қочиш ҳаракатида, биласизми нимага? Чунки ёлғизлик ўйлашга мажбур қилади. Декартнинг машҳур гапи бор: “Мен фикрлаяпман, демак мен яшаяпман”, агар Декарт бизнинг давримизда яшаганда “Мен ёлғизман, демак мен фикрлаяпман” деб ёзган бўлар эди. Ҳеч ким ёлғиз қолишни истамайди, чунки у ҳаддан ташқари кўп вақт ажратишга мажбур қилади. Инсон қанчалик кўпроқ фикрласа, ўйласа, шунчалик ақллироқ бўлиб бораверади. Ақл ҳозирги давримизда ортиқча юкка ўхшаб қолди, у бор жойда муаммо кўпаймоқда. Балки ёлғизликдан қочиш энг тўғри йўлдир. @bektoshkhatamov #tungiminds
Show all...
59🔥 28👍 24😁 12🤔 9👎 3🎉 1
Photo unavailableShow in Telegram
Вазирлик. Хусусий олийгоҳлар. Сифатли таълим. Ҳозир Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хусусий олийгоҳларнинг бир қанчасини судлашиб ёпди, ҳозир ҳам бир қанча хусусий университетларнинг лицензиясини тугатиш бўйича суд жараёнлари кетмоқда. Эътибор берсангиз, лицензия бериш ваколати Таълим инспекциясидан вазирликка ўтгач айнан лецинзияларни бекор қилиш амалиёти бошланди, лицензия бериш ҳам жуда мураккаблашиб кетди. Лекин бу аслида ёмон тенденция ҳисобланади. Бу иқтисодий ўсиш жараёнларини ҳам секинлаштиради, афсуски вазирликда ўтирган бюрократлар буни фарқига унчалик ҳам боришади деб айта олмайман. Негалиги битталаб тушунтириб бераман. 1. Вазирлик сифат назоратчиси ролида. Бунда вазирлик ўйлайдики, биз вазирликмиз, биз сифатни назорат қилишимиз керак, хоҳлаган одам университет очаверса, сифат бузилиб кетади дейишади. Менинг фикрим: Аслида вазирликнинг бу йўли нотўғри. Сифатга энг зўр баҳо берувчи ҳам, жазоловчи ҳам пулнинг эгаси ҳисобланади. Сифатсиз университетга шунчаки одам бормайди ва у ўзи бозордан сиқиб чиқарилади. Масалан, қанчадан қанча ўқув маркази очилиб-ёпилиб ётибди, лекин ўқув марказлар ривожлангандан ривожланмоқда, чунки унинг сифат назоратчиси мижознинг ўзи. 2. Вазирлик стандарт белгиловчи вазифасини бажаради. Бунда давлат маълум бир стандартлар яратган, шу стандартларга кўра ҳамма ҳаракатланиши керак. Менинг фикрим: Бу вазифа ҳам ғирт сафсатанинг ўзгинаси, масалан, давлат стандарт яратади, бир пара дарс 90 дақиқа бўлсин деб, лекин университет хусусий бўлгач у ўз стандартини талабга қараб яратиши керак. Талабни эса талаба белгилаши керак, чунки пулнинг эгаси вазирлик эмас, талаба ҳисобланади. Масалан, ресторан вазирлиги тузилиб бундан кейин барча сомсаларнинг ҳажми жиззах сомсадай катталикда бўлиш керак деган стандарт яратса, сиз “тентак бўлганмисан”дейсизми? Бу ҳам худди шундай гап, асосий талабни пулнинг эгаси қўйиши керак. 3. Вазирлик таълимни бизнес эмас, қандайдир ижтимоий ҳаракат деб ҳисобламоқда хаёлимда. Менинг фикрим: мен вазирликдаги баъзи масъуллар билан гаплашганимда улар таълим бизнес эмас деган тушунчага ёпишиб олганига гувоҳ бўлганман. Бу жуда катта хато фикр, қачонки биз таълимга бизнес сифатида ёндашсаккина таълимда катта ўзгаришлар қила оламиз. Ривожланган давлатлар таълимни аллақачон бизнес субъект сифатида қарашади. Бу тўғри аслида, негаки бизнес доимо фойда олиш учун ташкил қилинади, фойда эса осонликча олинмайди, фойда олиш учун жуда катта тер тўкиш керак. Оддий мисол: бир мактаб очдингиз, мактабга зўр бино қурасиз. Нега? Ўқувчи келсин дейсиз, ўқувчи, яъни мижоз учун шароит қиласиз. Лекин бу кам. Зўр-зўр ўқитувчиларни олиб келасиз. Нега? Чунки ўқувчи, яъни мижоз зўр таълим олсин, шунда у кетиб қолмайди дейсиз. Уч маҳал овқатланиш ташкил қилиб болани овқатлантирасиз. Нега? Чунки боланинг ота-онасини, яъни мижозни бу ишдан холос қиласиз, унинг масъулиятини ўз бўйнингизга оласиз. Агар қайсидир жойда нотўғри қадам ташланг, шу жойнинг ўзида ҳалиги мижоз сизнинг жаллодингизга айланади, бошқа мактабга кетади ва сизга келиб турган пул оқими келмай қолади, бу эса сизга жазо. Бизнес шундай ишлайди, уни ҳеч бир давлат аралашуви яхшилаб қўя олмайди. Масалан, йиллар давомида фақатгина давлат олийгоҳлари бор эди, шунчалик олийгоҳлар устидан назорат кучли эди, лекин биз сифатли таълим ярата олдик деб мақтана олмаймиз-ку. Бу мавзуга тез орада яна қайтамиз. P.S. Ҳаммаси зўр бўлар деб расмга тушиб қўя қолдим, бу ҳам бир тарих-да. Ҳаммасига кулиб қўйдим. @bektoshkhatamov
Show all...
👍 118🔥 10👎 8 8🤔 3😁 1
Гарвард вазирлиги. Гарвард университети 1636 йилда ташкил топган ва Американинг энг биринчи университети ҳисобланади. Гарварднинг йиллик эндоумент фонди 80 миллиард долларга яқинлашиб қолибди. Аслида Гарвард университети руҳонийликни ўргатиш учун ташкил қилинган, ўша пайтда унинг дастлабки номи “Янги коллеж” эди. Тарихга кўра Гарварднинг 1,5 та хонаси бўлган экан. Ҳатто иккита ҳам эмас, биттаси катта хона, биттаси катта хонага ўтиб кетиш учун кичкина даҳлиз хона бўлган экан. Ҳеч қанақа кутубхонага эга бўлмаган “Янги коллеж”га Жон Гарвард деган одам ўлганидан кейин 400 та китобдан иборат бўлган кутубхонасини ва ярим мол-мулкини қолдиради, шундан сўнг “Янги коллеж” - Жон Гарвард шарафига Гарвард университети деб номланади. Менга жуда қизиқ, ўша пайтда Гарвард деган вазирлик бўлганда, у ерда бир тўда бюрократлар ўтириб олиб университетларга лицензия бериш ва лицензияни бекор қилиш билан шуғулланганда биз ҳозирги Гарвард университетини кўрармидик ёки йўқми? Албатта йўқ, чунки университетнинг, яъни олий таълим бозори шаклланмас эди ва дунё тан олган олимлар, нобел мукофоти совриндорлари ҳам чиқмас эди, чунки вазирликдаги бюрократлар барчасини ўзларича ҳал қилар эди. @bektoshkhatamov
Show all...
👍 138😁 18🔥 16 7👎 4
Fake it till you make it. Бизнес бошлашда ҳеч қачон идеал вақт бўлмайди. Жуда кўпчилик одамлар бизнес бошлашда идеал вақт, шароит, ҳуддуд ва бошқа нарсаларни кутишади. Лекин унақа вақт ҳеч қачон келмайди, асосийси ишни бошлаб олиш, ҳеч бўлмаганда бошлаб олсангиз, кейин жараёнда ҳаммаси ўз изига тушиб кетади. Масалан, биз @profiuniversity ва @navoiyprofiuniversity ни ҳам агар идеал вақт кутганимизда оча олмас эдик, негалигини мана бу 👉 видеода тўлиқ тушунтириб бердим. @bektoshkhatamov
Show all...
👍 34🔥 4
Университет нимага керак? Мундоқ олиб қараганда диплом керак эмас, аммо бу ерда бошқа нарса бор. Бир хил қизиқиш, деярли бир хил IQ кўрсаткичларига эга бўлган омманинг бир жойда йиғилиши бу ўзаро энергия алмашинувини ҳосил қилади. Яъни бу одамлар ўзаро бир-бирини тўйинтиради, бу ҳам ижтимоий жиҳатдан, ҳам маънавий, ҳам моддий жиҳатдан энергия алмашинув жараёни юз беради. Нега ижтимоийлашув жуда муҳим? Тасаввур қилинг бир дастурлашни ўрганган интроверт ўзи университетсиз ўсишга ҳаракат қилди. Мен бундай дастурчиларнинг жуда кўпчилигини биламан, улар ўз ишларининг устаси ҳисобланишади, аммо катта ишларни бошқара олишмайди. Чунки инсон ижтимоийлашмаган, у одамлар билан ишлашни, одамларни бошқаришни, уларнинг эмоциялари билан ҳисоблашишни билмайди. Бу ҳам аслида илм ва бу илм айнан университетда шаклланади. Телеграм асосчиси Павел Дуров Санкт-Петербург давлат университетининг “Инглиз тили ва таржимонлиги” факультетини тугатган. У университетда турли тадбирлар, шоулар ташкиллаштириб талабаларни бирлаштирган, турли ғоялар ишлаб чиқиб уларни университетда татбиқ қилган. Шунинг учун у уч марта Потанин стипендияси соҳиби бўлган. Ҳа, Дуров 2006-йилда университетни қизил дипломга битирди, лекин уни ҳали ҳамон олиб кетмаган, чунки университетдан олган энг катта нарсаси одамлар билан ишлаш, одамларни бошқариш, улар билан мулоқот қила олиш, уларнинг эмоциялари билан ҳисоблашиш эди. “Инглиз тили ва таржимонлиги” йўналишида ўқиб дунёнинг IT гигантига айланиш учун Дуровга фақатгина информатик билимлари камлик қилар эди. Университет ўқиш шарт эмас деган яқинларингизга шу постни юбориб қўйинг. @bektoshkhatamov
Show all...
👍 122 18🔥 9👎 4😁 3🤔 1
Choose a Different Plan

Your current plan allows analytics for only 5 channels. To get more, please choose a different plan.